“Туронзамин” почтасидан

«Ўтюраклар клуби»нинг Гулнора Каримова интервьюсига муносабати

Париж, Франция 23 март 2013 йил

«Ўтюраклар клуби» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти раҳбари Мўътабар Тожибоева, Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Крейг Мюррей, даниялик таниқли кинотасвирчи Майкл Андерсен, «Хьюман Райтс Вотч» халқаро ташкилотининг собиқ ходими Игорь Воронцов ва журналист Андре Лорш жорий йил март ойи бошида Ўзбекистон президенти тўнғич қизи Гулнора Каримованинг Женевадаги энг ҳашаматли мавзелардан бири бўлмиш Колоньяда жойлашган уйи ёнига боргани жамоатчиликка маълум.

Бу ташрифдан кейин Гулнора Каримованинг шахсий блоги ва бошқа оммавий ахборот воситаларида унинг интервьюси чоп этилиб, унда Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи
Мўътабар Тожибоева ва Крейг Мюррей ҳақида таҳқирли сўзлар ва айбловлар, асоссиз мулоҳазаларни айтган. Continue reading

Дилмурод Саййид ижодидан

dilmurodРУБОИЙЛАР
-1-
Бевафолиқ сенга одат ўлдиғин билмас эдим,
Ҳам сабр косамда тоқат тўлдиғин билмас эдим.
Ғунча лаблар бирла бир сўз менга изҳор айладинг-
Умрим гули ғунча лабдан сўлдиғин билмас эдим!
-2-
Кел, жоним, кўзларинг сузилақолсин,
Маним дил саройим бузилақолсин.
Ёлғиз болиш қучиб тирик ётгунча
Жоним қучоғингда узилақолсин! Continue reading

Қутлов

bashoratСаодатли йиллар насиб этсин!

Азиз ва қадрли Башоратхон опажон!

Ҳеч шубҳа йўқки кўнгли баҳор каби беғубор Сиздайин инсонлар шу фаслда туғилсалар ажаб эмас!

Замондош таҳририяти ва унинг минглаб ўқувчилари ва мухлислари номидан Сизни таваллуд айёмингиз билан қутлаймиз!

Сизга соғлик-саломатлик, Ватан учун қилаётган фидокорона, юрак амри ила амалга ошираётган ишларингизга ва ижодингизга ривож тилаймиз!

Ҳамиша элу юртимизнинг бахтига омон бўлинг ва фарзандларингиз камолини кўриб, жуда кўп йиллар умргузаронлик қилиб юринг! Continue reading

В мире

Мощнейшая хакерская атака в истории замедлила скорость работы интернета

Скорость передачи данных в интернете существенно снизилась в результате массированной атаки хакеров, которую эксперты называют крупнейшей в истории глобальной сети, сообщает телерадиокорпорация BBC.

Атака осуществляется с использованием тактики, применяемой хакерами для замедления функционирования или блокирования сайтов (Distributed Denial of Service – DDoS). Ее причиной, предположительно, стал конфликт между организацией Spamhaus и голландской хостинговой компанией Cyberbunker. Continue reading

Америка

В Оклахоме ресторан вернул пенсионеру забытую куртку с 14 тысячами долларов в кармане

Ресторан в Макалистере, штат Оклахома, вернул пенсионеру куртку с деньгами в кармане, которую он забыл в заведении, сообщает Associated Press. В кармане находилось 14 тысяч долларов. Эти деньги 73-летний Джерри Оллсуп (Jerry Allsup) планировал потратить на покупку подержанной машины.

Пенсионер предложил нашедшей и сохранившей куртку официантке вознаграждение за честность, однако та отказалась. «Она решительно заявила мне, что ресторан не примет от меня никакого вознаграждения. Они просто рады, что все закончилось хорошо. Тогда мои глаза наполнились слезами, голос дрогнул и я мог только обнять ее в знак благодарности», — цитирует Оллсупа UPI. Continue reading

Сатира

“Ҳар саволга бер жавоб!”

Душанбе куни соат 12-00да Форумлар саройида “Ўзбекистоннинг бўлажак Президенти ким?” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтади.

Унда бўлажак сайловларда қатнашувчи даьвогарлар Рустам Азимов, Гулнора Каримова, Акмал Сайидов, Юлдуз Усмоновалар ўзларини сайловолди дастурларини эьлон қиладилар. Continue reading

Сатира

ShavkatВикипедия Ўзбекистон

Давлат номи: Ўзбекистон, O’zbekiston, айрим манбаларда Успехистон, Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг айтишича Осиёнинг нақ марказида жойлашган.

Аҳолиси: Ўзбекистон аҳолисининг 70 фоизини мардикорлар ташкил қилади. Қолгани шоирлар, ёзувчилар ва қўшиқчилар.

Ахолининг этник таркиби: паспорт бўйича барча аҳолини ўзбек деб ҳисоблаш мумкин.

Маданият: Бразилия, Корея ва Туркия сериаллари ўзбекистонликлар кундалик ҳаётининг ажралмас қисмига айланган. Шоирлар, ёзувчи ва қўшиқчилар Ўзбекистонда даромадли касб эгалари ҳисобланади. Continue reading

Жиддий хандалар

Кузатишда давом этинг

-Тақсир, мана бу хабарда ,,Каримов инфаркт бўлди, табибга етиб бормай омонатини топшириб юборади” дейилган, мана бунисида эса ,,отдек” ўйнаб-кулиб юрибди дейилган. Буларнинг қайси бирига ишонмоқ даркор?

– Истаган хабарингизга ишонинг бўтам. Бизга энди фарқи йўқ. Бу хабарни тарқатишга тарқатиб қўйиб, ўзимиз инфаркт бўлаёздик. Инфаркт дегани парранда гриппи эмаски, касал ўлиб қолаверса.

Хабарларимизни кузатишда давом этинг. Яқинда янги -янги ўрдак шўрваларимизни татиб кўришингиз мумкин. Continue reading

Сатира

Фуқаролик судида

Мирзо-Улуғбек туманлараро фуқаролик судида даъвогар Рустам Азимовнинг фуқаро Гулнора Каримовага нисбатан ўзининг ҳуқуқ ва шарафи паймон этилганлиги ҳамда моддий ва маьнавий зарарни қоплаш ҳақидаги даьвоси бўйича маҳкама йиғилиши бўлиб ўтган. Бу ҳақида “Тошкент оқшоми” рўзномаси махсус мухбири Барно Хабарова хабар қилади: Continue reading

“Туронзамин” почтасидан

Жиддий хандалар

100% кафолати бор

– Каримовни юраги хуруж қилипти, ахволи оғир дедингиз, соппа-соғ эканку, ана бугун телевидениеда кўриниш берди? – кинояли савол берди журналист.
– Қараб туринг у эртами кечми бир кун ўлади, ўшанда кўрасиз!
– Бу гапни жахл устида айтяпсизми? Continue reading

Бугуннинг иҳтибоси

ЎХҲ сайтидан׃ Нега энди ҳамма нарсага қодир Оллоҳ Ислом Каримов олдида бунчалар ожиз қолаяпти?

…Нега мусулмон ноҳақдан қамоқда ётган биродарини озод қилиш учун саъй-ҳаракат қилмаслиги керак?  Шу ҳолатда мусулмонликга даъвогарлик қилиш тўғрими? Фалсафаларига қарвайман: эмишки, Оллоҳнинг ўзи ҳамма ишни гўзал бир усулда қилиб қўяркан (?).  Худди Тунисда, Мисрда қилгани каби. Ҳа, жуда тўғри, Тунисда ва Мисрда халқ ҳеч нарса қилмай пашша қўриб ўтирди ва Оллоҳнинг ўзи келиб икки мамлакат президентларининг ҳолини хароб қилди. Ҳукуматни алмаштириб ҳам берди. Continue reading

Таҳлил

ИНФОРМАЦИОН ТЕРРОРИЗМ

Ислом Каримов бугун Оқсаройда Қозоғистон Ташқи Ишлар Вазирини қабул қилгани хақида бир неча манбаа орқали тарқатилган хабар интернетдаги ўзбек хабарчилиги учун янги эрани очиб берди. BBC ва Озодлик каби нуфузли манбааларга ҳам ишончсизлик ва шубха билан қарашга мажбур қиладиган “информацион тутруқсизлик” эрасини.

Шу билан бирга, бу ходиса ғарб солиқ тўловчилари томонидан молиялаштирилиб, умуман бетараф фаолият юритишини иддао этадиган хабар манбааларининг баъзи кишларнинг истаги билан осонгина манипуляция қилинаётганини ҳам ошкор қилиб қўйди. Continue reading

Таҳлил

RizopodpisМХХнинг “ўрдак” часи ЎХҲга емишми?

ёҳуд бир “парранда”ни тутаман деб   Солиҳу  Би-би-си, “Озодлик”чилар оввора-ю  сарсон-ми?

Бундан кимга фойда, кимга зиён? Бу саволга жавоб излашдан аввал азиз ўқувчиларимиз диққатларини 2011 йилнинг хазонрезги мавсумида рўй берган ҳангоманамо  мишмишларни озгина эслаб қўйишга тортмоқчимиз.

Чунки ўшанда ҳам МХХ деб аталадиган “кантора”дан учирилгани иддао қилинадиган Гулсумой операцияси учи айланиб  Ўзбекистон халқ ҳаракати ( ЎХҲ) деб номланадиган гуруҳ раиси Муҳаммад Солиҳ оғзидан чиқиб, элга дастурхон бўлишида Би- би- си, “Озодлик” деган радиолар ҳам катта рол ўйнашгани  ва натижада  халқ орасида “Гулсалай”  деган атамага сазовор бўлгани ҳали ҳануз хотираси жойида кишиларнинг ёдидан кўтарилгани йўқ. менимча. Continue reading

“Туронзамин” почтасидан

Чегарада нима гап?

2010 йилнинг июнь ойларида Қирғизистон Республикасининг Жалолобод, Ўш вилоятларида этник ўзбеклар ва қирғизлар орасида нохушликлар содир бўлган эди.

Ушбу нохушликлар содир бўлганидан бери ҳалигача Қирғизистонда этник ўзбеклар ва қирғиз муносабатлари яхшиланмай келмоқда. Шу мудҳиш воқеалар Наманганликларни ҳам, қолаверса шу худудда яшовчи этник қирғизларни ҳам четлаб ўтмаган эди. Continue reading

Нуқтаи назар

jahongir_jm4Кейинги президентни қўллайман…

Гарчи ўзини мухолифат деб атайдиган бирорта гуруҳга мансуб бўлмасамда, диктатор Ислом Каримовга, унинг сиёсатига мухолифман. У ўртадан кетиши билан бу мухолифлик ҳам битади. Чунки ундан кейин мамлакат ичидан тинч, қонуний сайлов йўли билан сайланадиган президентни чин дилдан, самимий қўллайман. Нега?

Маълумки, бугунгача танқидчиларим гоҳида очиқ, гоҳида орқадан ҳамма айбни Ислом Каримовга тўнкашда айлаб келадилар. Уларга кўра, айб Ислом Каримовнинг атрофидагиларда, бу одамлар ҳақиқатни ундан яширганлар ёки у билан бирга барча жиноятларга шерикдирлар.

Камина ҳам аввалида шу фикрда эдим. Чунки Ислом Каримов ҳокимият тепасига келганда мамлакатда демократия илдиз отаётган, озодлик шамоли эсаётган эди. Бундай пайтда у атрофдагиларга қулоқ тутишга, улар билан ҳисоблашишга мажбур қолганди. Лекин аста-секин у демократия илдизларини қуритди ва мутлоқ диктаторга айланди. Бутун мамлакат тизими битта шахсга боғланди. Continue reading

Таҳлил

ГУЛНОРА КАНАЛИЗАЦИЯМИЗНИ ҲАМ ТАЪМИРЛАБ БЕРОЛАДИМИ?

Янги қурилган Бунёдкор стадионида ўтқазиладиган биринчи муҳим ўйинга билетлар савдоси жараёнидаги можаролар Каримов шакллантирган ўзбек жамиятининг янги қирраларини очиб берди. Бу муаммо “Ўзбек Наво” томонидан машхур хонандалар концертларига тушиш учун билетларни қўлдан-қўлга сотилиши мисолида хаммага яхши маълум эди.

Аммо футбол ўйинига билетлар савдосида янги унсур ҳам қўшилдики, бу хақда сўз юритмаса бўлмайди: муаммога Гулнора Каримованинг жалб қилиниши! Менимча бу яхши ўзгариш ва бу омилдан кенгроқ фойдаланишга ҳаркат қилишимиз лозим. Аммо олдин билетлар масаласидан бошласак. Continue reading

“Скрывается от меры пресечения…”

anvarusmanovЗачем понадобился России узбекский правозащитник из Мюнхена Анвар Усманов?

«Анвар Дехканович Усманов. Дата рождения: 10.04.46 г. Пол: мужской. Место рождения: г. Самарканд. Вид розыска: федеральный. Причина розыска: скрывается от меры пресечения, не связанной с заключением под стражу. Номер розыскного дела: 05919/92. Мера пресечения: заключение под стражу. Подразделение, объявившее в розыск: ГУВД г. Ташкента Мирзо-Улугбекский р-н. Дата приёма розыскного дела: 18.06.2008. Серия паспорта: 5-ЮС. Номер паспорта: 700 414». Continue reading

Сатира

Борис кетди, сен кетмайсанми?

Ўзбек тилида хам чоп этилиши бошланган “Правда Востока” рўзномасининг охириги сони ўтган хафта мобайнида республикада ва жахонда бўлиб ўтган муҳим воқеалар шархига бағишланган.

1.Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ташаббуси билан 23-март куни бутун дунёда электр энергиясини тежашга бағишланган “1-соат” тадбири бўлиб ўтганлиги хабар қилинади. Тадбир доирасида барча йирик шахар ва эьтиборли худудларда кечга яқин 1 соат мобайнида электр энергияси ўчирилиб қўйилган. Бу ҳодисани шархлаган “Ўзбекэнерго” кампанияси раиси Искандар Боситов бу тадбир фойдаси йўқ пропагандадан бошқа ҳеч нарса эмаслигини таькидлаб, ушбу лойиҳа ташкилотчиларини қаттиқ танқид қилган. Continue reading

Бугуннинг латифалари

aldarkusaҚарсак ва қулоч

-Қарсак қуюқроқ бўлса ҳам ёмон бўлмас эди,- деди ИАК Наврўз нутқида. Гулдурос қарсаклар бошлaнди. ИАК мамнун бўлди ва:
-Ҳаммаларингизни қулочим етганича кўксимга босаман,-деб одамлар томонга қараб юра бошлади.
Ҳамма қарсак урганча орқага тирсилаберди. У бир элчининг ёнида тўхтади:
-Орқага кетманг, сизни бағримга босмоқчиман! Continue reading

Таҳлил

ТАМҒАЛАР

Агар дўппини олиб қўйиб фикр юритсангиз мустақиллик йилларида хоин ва халқ душмани каби турли “тамғалар” билан судланган ёки шу ном билан “сийланаётганлар” сони кўпайиб кетди. Мазкур тамғалар астойдил ишлатила бошлаган вақтдан буён ўтган даврни кузатадиган бўлсак, шўрлик ўзбекистонликлар ғирт хоинлар ва халқ душманлари орасида яшаётган бўлиб чиқади. Бир мамлакатда шунча ғаламис, хоин ва халқ душманининг борлиги, умуман олганда бироз ташвишли ҳол. Шу боис, биргалашиб мана шу муаммо юзасидан ўзимиз учун аниқлик киритиб олсак, тамғаларнинг эгаларини тиниқ тасаввур қилиб олиш учун. Аниқлик киритиб олишда Ўзбекистон Жиноят кодексидан фойдаланамиз… Continue reading

Муштарий ижодидан

Ю Р Т Б О Ш И

Бу не баттол рахбар битган
Биз ўзбекнинг бошига.
Ўттиз миллионлик халқимни
Қойилман бардошига.
Дунё ўнта золимидан
Биттаси деб танилган. Continue reading

Мухолифат муаммолари

RizopodpisРизо ОБИД: ЎХҲнинг қоядан ботқоққача босиб ўтган йўли

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати деб аталган, мухолифатни бир даврага йиғадиган сиёсий ташкилот тузилибди, деган хушхабарни эшитиб, бир мен эмас кўпчилик хурсанд бўлишган эди ўша кезлар назаримда.

ЎХҲ дастлабки йиғинига Замондош мультимедиа блоги ҳамкори, журналист Улуғбек Бакиров шахсан ўша  анжуманда иштирок этиб, мухолифат уюшган қурултойдан ғоят шодлигини яширмай,  қатор радиолавҳалар тайёрлаб, бошдан охир тафсилотларни Замондошда ёритган эди.

Ўшанда “13 май Иттифоқи” Ўзбекистон Халқ Ҳаракатига айлантирилгани ва Каримов режимига қарши бўйсунмаслик ҳаракатини бошлагани эълон қилинди. Continue reading

Таҳлил

Баҳорда жийданинг остидан ўтганлар фавқулодда “фаоллашиб”,  тепалари” тепиб қолади

Охирги пайтда Ўзбекистонда тартибсизликлар келиб чиқиши борасида “башоратлар” кўпайиб қолди. Бундай тартибсизликларнинг хукумат манфаатларига хизмат қилиши, шу сабабдан хукуматнинг ўзи бундай тартибсизликларга ҳомийлик қилиши айтилмоқда. Бу гаплар нақадар хақиқатга яқин? Ўзбекистоннинг баъзи худудларида тартибсизликлар келиб чиқариш ҳаракатлари аллақачон бошланганми?

Илгарироқ хукуматнинг мавжуд муаммоларга муносабатини таърифлар эканмиз хукуматнинг катта муаммолар вужудга келтириш билан олдинги муаммоларни унуттираётгани борасида ёзгандик. Бунинг оқибатида балки эксклавлар ёки чегара худудларида бирор қуролли муаммо келтириб чиқариш мавжуд иқтисодий-ижтимоий ва хатто сиёсий муаммоларнинг эътиборсизлашишига хизмат қилиши мумкинлигини таҳмин қилгандик. Continue reading

“Туронзамин” почтасидан

МАҒЛУБИЯТ, ФАРОСАТ ВА ҒУРУР 

Терма жамоамиз мехмонда Араб Амирликларидан мағлуб бўлди. Кайфият бузилди. Чунки мағлубият аламли. Айниқса терма жамоамиз ютқазганда. Лекин мен бу ўйинда фахрланишга лойиқ бир нарсага эьтиборни қаратмоқчиман.

Жамоалар таркиби билан танишар эканман, Ўзбекистон таркибида майдонга тушган 11 ўйинчи 7 миллат вакили эканлигига эьтибор бердим. Ўзбек, тожик, рус, арман, грузин, немис, қрим турки. Ўйлаб кўрсам, жахоннинг ҳеч бир давлат терма жамоаси таркибида бунчалик кўп миллат вакиллари ўйнамайдилар. Continue reading

Дилдаги гаплар

Ризо Обид: Мен ота ўғилман
Аниқ эсимда йўқ, неча ёшда эдим. Лекин шуниси ёдимдаки, ҳали мактабга бормасдим. Чамаси уч ё тўрт ёшлар бўлсам керак. Ҳовлимизнинг катта дарвозаси олдида туриб олиб кимдир от-уловда, кимдир пиёда катта бозорга ўтадиганларни томоша қилиб туришни ёқтирардим. Ким қўй етаклаган, кимдир бир товуқми ё хўроз қўлтиқлаган. Яна бошқа биров эса томорқасида етиштирган мевами ё сабзавотни қопга солиб орқалаган кўйи ўтишарди.

Шундай тамошалардан бирида дадам бозордан олиб келиб қўлимга тутқизган хўрозқандни шимиб тургандим, мендан ёши каттароқ бир бола ёнгинамга келдида қўлимдаги ширинликни юлқиб қочди. Нарироққа бориб, уни ялаб туриб, яна мени ҳазил мазах қила бошлади. Мен у томонга югурдим. Лекин у ўч-тўрт ҳатлаб кўздан ғойиб бўлди. Continue reading

“Туронзамин” почтасидан

ТУГАЛЛАНМАГАН ВОҚЕА ЁКИ…

“Ойда-йилда бир бозор, уни ҳам ёмғир бузар.”

Ҳалқ мақоли.

Ўзбек кино ижодкорлари маҳсулоти – “Тоғлик куёв” бир неча йиллардан бери телеэкранларда қайта-қайта намойиш қилинган бўлсада, уни шу кунгача кўрмаган эканман. Яқинда фильм яна телеээкранларда пайдо бўлди. Тоғнинг куёвлари қанақа бўлар экан деб, ёнбошлаганимча иккала кўзимни телевизорга тикдим. Чунки каминаи камтарин ҳам тоғда ўсганларданмиз. Айрим урф-одатларимизда бошқа жойлардагидан бироз фарқимиз бўлмаса, бошқасининг бари рисоладагидек. Continue reading

Сатира

ЎЗБЕКИСТОН бўлажак ПРЕЗИДЕНТИНИ   РЕЙТЕР  АГЕНТЛИГИ  МУХБИРИ   БИЛАН    СУХБАТИ        

Мухбир:  -Аввалом  бор  сизни  Навруз  байрами  билан  табриклайман….

Гулнора:  -Наврўзни  эслатиб  яхши  қилдингиз.  Ишлар  билан  бўлиб  байрам  хам  ёддан  кўтарилиб  кетибди. Фурсатдан  фойдаланиб  ўзим, илгариги, хозирги  ва  бўлажак  оилаларим  номидан  хаммани  байрам  билан  табрикламоқчиман!

Мухбир:  -Охириги  пайтларда  матбуотда  сиз  ҳақингизда  ёзилган  нарсаларга  изоҳ  берсангиз.

Гулнора:  -Мени  душманларим  кўп.  Атрофимдагиларни  кўпчилиги. Қолганлари  эса  фаросатсиз.  Масалан  менга  қарашли  20дан  ортиқ  сайтни  биронтаси  ўқувчиларимни  Наврўз  билан  табрикламаганини  нима  деса  бўлади? Душманликми  ёки  фаросатсизликми?  Икки  кун  илгари  эрта сахарда  уйга  чарчаб  келиб, ванна  қабул  қилаябсам,  соат 11-00га  Наврўз  концертига  таклиф  қилингансиз  дейишди.  Бу  қандай  фаросатсизлик?   Ахир  байрам  қиладиган  бўлсанг,  эрталабки  эмас,  тунгги  соат  11-00 га тайинламайсанми? Хамма  эрта  сахаргача  маза  қилиб  рақсга  тушмайдими.  Кўчалар  бекитилганини  хам  ҳеч  ким  сезмайди. Мана  шуларни  кўриб  биронта  чет  эл  давлат  рахбари  мени  Наврўз  билан  табрикламади. Менга  эса  барибир. Мени  эгаллаб  турган  мавқеим  шуни  тақозо  қилади. Чидаш  керак.  Яқин қолди. Мавқеимни  кўтариб  олсам,  кўрсатаман  уларга. Continue reading

Қутлов

navruzНАВРЎЗ МУБОРАК !

Ҳей, оғир кун ҳам Аллоҳини ўйлаган,
Ҳей, ёлғон эмас, рост сўзини сўйлаган,
Ҳей, зардоб ютиб курашини қўймаган,
Диллар
Назрўз муборак сизга!

Ҳей, мансаб учун дўст ёрини сотмаган,
Ҳей, қабоҳатнинг ботқоғига ботмаган,
Ҳей, Ватаним деб кечалари ётмаган,
Диллар
Наврўз муборак сизга!

ЯХШИЯМКИ…

Оғоч бўлсанг йиқилардинг
Болталарнинг зарбидан,
Ўрду эсанг безиллардинг
Ёғийларнинг ҳарбидан,
Элат бўлсанг қувилардинг
Шарқидану Ғарбидан,
Яхшиямки, сен байрамсан, Наврўзим! Continue reading

Бугуннинг латифалари

aldarkusa2Бошлиқ
-Бутун мухолифатнинг ҳаммаси МХХчи?-деди Алдаркўса.
-Қаёқдан биласан? – ажабланди қўшниси.
-Кўрмаяпсанми, ҳаммаси менга қарши…
-Демак, сени бўшатиб ўзларига бошқа бошлиқ топишмоқчи!

МХХчи
-Мен сенга мухолифатнинг ҳаммаси МХХчи, деяпман, – деди Алдаркўса.
-Ундай бўлса, қуруқ қолибсан-ку?
– Нимадан? Continue reading

Қутлов

navruz2008Наврўзингиз муборак, қадрли ватандошлар!

Ҳурматли дўстлар, акалар, опа-сингиллар!

3000 минг йилдирки Наврўз дунё бўйлаб миллонлаб одамларнинг умид лаҳзалари бўлиб келади.

Биз орзиқиб кутадиган баҳор, яшариш ва янгиланиш рамзи Наврўзи олам қутлуғ қадам ила ўлкамизга кириб келмоқда.

Наврўз барчамиз учун азал-азалдан аввало табиат уйғониши, шарқона янги йил дебочаси, энг қадимий асл миллий байрам сифатида мўтадил фурсатдан фойдаланиб, мунаввар кунларда она табиатдан баҳра олиб, сумалак, халим, гўжа ва куксомса каби бахорий неъматлар тортилган дастурхон артофига Наврўз қувончларини ўз яқинлари, аразлашган дўсту-ёрлар, опа-сингиллар, ака-укалар шу баҳонада ярашиб баҳорий нематлардан баҳам кўришларини ОЛЛОХИМдан сўраб қоламан. Continue reading

“Туронзамин” почтасидан

Келди Наврўз, нур келмади…

Бу мақоламни ўқиб, яна чироқ ҳақида ёзибдида деган xаёлга борманг.

Мақсадим бошқа. Жорий йилнинг март ойлари бошларида Наманган шаҳрининг 1- микрорайони янги қурилган кўп қаватли бинолардаги фуқароларнинг асоссиз равишда электр токидан ўчирилиб қўйилаётгани хақида олдинги мақолаларимизда ёзган эдик. Аммо шу худудда яшаётган фуқаролардан ёзма равишда аризалар тўплаш мобайнида жуда кўп қийинчиликлар пайдо бўлди. Баъзи фуқаролар турли хил баҳоналар қилишди. Continue reading

Диктатура найранглари

Мўътабар Тожибоева: Гулнора Каримова ва атташе Денис Макаровлар бизга туҳмат қилганлар

Март ойи бошида таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси, “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилотининг раҳбари Мўътабар Тожибоева ўн кунлик Халқаро кинофестиваль ва Инсон ҳуқуқлари бўйича форумда (FIFDH) иштирок этиш учун Женевага борганди. Continue reading

Сатира

Яна…

Кеча ишдан чарчаб келиб кечки овқат устида телевизорни ёқсам, Наврўз байрамини кўрсатаябди. Хайрон бўлдим. “Бугун 19-март бўлса, ҳали байрамга 2 кун бору, нега булар байрам қилишаябди?”,-деган фикр хаёлимдан ўтди. Газеталарда чоп этиладиган теледастурларга кўз ташлайдиган одатим бор. “Шундоқ байрам ўтказилишини кўрмай қолдимми?”,-деб кўрпачада ётган “программа”ни олиб ўқисам, ўша пайтда “Комиссар Рекс” фильми бўлиши керак экан. Continue reading

Мутабар Таджибаева

mutabar-tadjibaevaЧиновники Узбекистана крадут деньги Японских налогоплательщиков

– Премьер министру Японии Г-ну Shinzo ABE;

– Министру иностранных дел Японии Г-ну Fumio Kishida;

– Президенту Японского агентства по международному сотрудничеству Г-ну Akihiko Tanaka;

– Председателю Фонда «Sasakawa Peace» Г-ну Jiro Hanyu; Continue reading

Бахтиёр Ҳамро

Bahtiyor Hamro va Ozoda Yoqubova (Farmanova).Navro'z 2010Наврўз мактуби

Асосан бир тилаким бор: Кеча, минг азоб билан пастга тушдим. 15 та майда думалок тошлар териб куйган эдим. Шу тилакни кундуз куни сумалак сувига ташлаганимда сурадим.

Мен яшаётган уйда барча куни кушнилар хамжихат булиб сумалак тайёрлашни келишиб ташкиллаштирдим. Дунёга топилмайдиган кушниларим борда. Деярли хаммаси айтганимни килишади. Айникса ёш болачалар билан жуда якин дустман. Айни дамда уйин кулги килишиб кайнатишаяти. Кушиклар айтишаяпти. Continue reading

Бугуннинг латифаси

aldarkusa2Янги ҳукумат

-Алдаркўса кореялик корейсни замминистр этиб тайинлабди. У нима каромат кўрсатар экан?-деб сўради биr мухолифатчи иккинчисидан.

-У электрон  ҳукумат тизимини яратиб бераркан?

-Бу нима дегани?

-Бутун ҳукумат компютерлашади. Вазиру вузаро компютерга боғлаб қўйилади. Ҳаммаси битта “мишка” билан бошқарилади.

Continue reading

Турк тили тарихидан

ХIII-ХIX АСРЛАРДА ЯРАТИЛГАН НОЁБ АСАРЛАР

Мирза Меҳдихоннинг “Санглоҳ”, Хоксорнинг “Мунтахаб–ал-луғат”, Сулаймон Бухорийнинг “Луғати чиғатойи ва Турки Усмоний” асарлари XVIII-XIX асрларда яратилгандир.
Мирза Меҳдихон Эрон ҳукмдори Нодиршоҳнинг саройида хизмат қилган. У “Санглоҳ” номи билан машҳур бўлган луғатини ХVIII асрнинг ўрталарида (1760 йилда) яратган. Эски ўзбек тилидаги 8000 сўзни ўз ичига олган бу асар икки қисмдан иборат: грамматика ва луғат. Continue reading

Бугуннинг латифаси

aldarkusaНаврўз баҳси

-Наврўзни нега вақтида эмас, икки кун олдин байрам қилдик?- деб сўради қизи Алдаркўсадан.

-Бу қанақа савол? Хохлаган пайтимда байрам қиламан! Қолаверса, биз ҳамма соҳада ҳам олдинга ўтиб кетганмиз!

-Лекин ҳақиқий Наврўз 21-да. Ўшанда кун ва тун тенглашади.

-Ҳм… шунақами? Демак тун ва кун тенглашиб қолади дегин? Continue reading

Bugunning latifasi

Koreys bola davri

-Karimov koreyalik koreysni zamministr qilib tayinlabdi, u o’zbekchani bilarkanmi?-deb so’radi muxolifatchi yonidagi do’stidan.
-U balki o’zbek qiziga uylangan koreyslardan bo’lsa kerak?
-Yo’q, uni bo’ydoq deyishdi-ku?
-Unday bo’lsa “Koka kola”  davri tugab, “Koreys bola” davri boshlanibdi-da! Continue reading

Bugunning latifasi

FARQ

Yosh deputat yigit otasidan so’radi:

-Dada, siz sho’rolar davrida ham yashagansiz, u paytdagi deputatlar bilan hozirgilarining farqi nimada deb o’ylaysiz?

-Farqi deyarli yo’q hisobi,-dedi otasi.-Faqat oldingi deputatlarning asosiy qismi paxta yetishtirish bilan ovora bo’lgan bo’lsalar, hozirgi deputatlarimiz, asosan paxta qo’yish bilan band.

Continue reading

“Turonzamin” pochtasidan

yusuf_juma1.jpgYusuf Juma.  Mustabid rejimi muxolifati vakillariga ochiq xat

Albatta u mutakabirlarni sevmac!

Hajr surasi, 23 oyat

Yer yuzida kibrlanib yurmagin!Al-irso surasi, 37 oyat Qur’oni  Karim

Assalomu alaykum!

O’zimni haq demoqchi emasman, Sizlarni nohaq demoqchi emasman.!

Bas!

Nuqta qo’ydim! Continue reading

Журналист тақдири

dilmurodДилмурод Саййиднинг саломатлиги ёмонлашган

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Тошкент вилояти бўлими фаоли, журналист Дилмурод Саййид Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармаси тизимидаги 36-сонли колониядан Тошкентдаги 18-сонли колония (Сангород)га келтирилди. Бунга журналистнинг соғлиғи жиддий ёмонлашгани сабаб бўлган. Continue reading

Сиёсий латифалар

БОШ РИЭЛТОР
Маслаҳатчи янги қонун лойиҳасини Алдаркўсага кўрсатди.
-Бу нима?- деди Алдаркўса.
-Риэлторлик ҳақида янги қонун лойиҳаси…
-Қонун лойиҳаси эканлигини билиб турибман, лекин риэлтор дегани нима?
-Уй сотувчи билан уй олувчи орасида пул қиладиган одам. Яъни ўртада турадиган одам…
-Ҳа, даллолми?
-Даллол десак ҳам бўлар эди… Аммо бу соҳанинг хўжайинларига бу сўз ёқмаслиги мумкин-да! Continue reading

Сатира

Фармони олия

Кеча Ўзбекистонни барча оммавий ахборот воситалари республика Президентини фармонини эьлон қилдилар.
“Вазирлик мақоми бериш ҳақида”

Тошкент шахри 18-март 2013-йил

Баъзи меҳнаткашлардан келиб тушаётган баьзи истакларни қондириш учун баьзан ўзининг сариқ чақалик аҳамиятини баьзи хилма-хил усуллар билан кўтараётганини баьзан инобатга олиб, маҳаллий ҳокимлик ва давлат идораларини елкасига ўтириб олганлигига қонуний тус бериш, Россиянинг Москва шахрида рўйхатдан ўтган холда Ўзбекистон ҳудудида олиб бораётган фаолиятини қонунлаштириб республикадаги мавжуд қонун устиворлигини таьминлаш хамда бўлажакда республика Президенти лавозимини эгаллашга етарли шарт-шароитлар туғдириш мақсадида:
1.”Ўзбекистон маданияти ва саньати Форуми” Фондига Республика Вазирлиги мақоми берилсин ва бундан кейин “Ўзбекистон республикаси Фонд Форум Вазирлиги” деб номлансин. Continue reading

Имло муаммолари

Саломатой Бойматова: “Ў”, “Қ”, “Ғ”, “Ҳ”…

Мен ўзбек, рус ва инглиз тилларида мақолалар ўқийман, рус ва инглиз тилидаги мақолалар биттаям имло хатоларисиз ёзилган бўлади, ўзбек тилидаги кирилл ёзувида ёзилган мақолалар эса ғиж-ғиж имло хатолари билан ёзилган бўлади. Бу мақолани ўқиган ҳар қандай одам ўйланиб қолади, руслар, инглизлар имло хатоларисиз ёзади-ю, нима учун биз ўзбеклар имло хатолари билан ёзамиз.

Биз интернет ривожланган, компьютер техникалари ҳар бир хонадонга кириб борган замонда яшаяпмиз. Ва яна ўзбек тилида кўпгина интернет-сайтлари ҳам фаолият олиб бораётгани кишини қувонтиради албатта. Лекин масаланинг мени ўйлантирадиган томони борки, бу ҳам бўлса ўзбек тилининг бузилиш хавфи. Continue reading

Сатира

“Мени кутгил”

15-март куни Тошкент шахрида Россиянинг таниқли МТС ширкати ўзининг Ўзбекистондаги фаолиятини тугатилишига бағишланган “Миннатдорчилик билан хайрлашув” маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон телерадиокампаниясининг “Ёшлар” телеканали махсус мухбири Ботирали Шодиев ушбу тантаналар бўлиб ўтган Ўзбекистон форумлар саройидан хабар қилади.

Форумлар саройининг бош банкет зали ўзгача безатилган. Бугун бу ерда Россиянинг МТС ширкати томонидан Ўзбекистондаги 15-йиллик фаолиятини якунланишига бағишланган “Миннатдорчилик билан хайрлашув” номли зиёфат маросими уюштирилмоқда. Ўзбек миллий аньаналарига мос ҳолда ясатилган дастурхон атрофига хукумат аьзолари, хокимлик ва махаллий бошқарув тизимлари вакиллари, ширкатни давлатимиз худудида олиб борган фаолиятига ўзининг муносиб хиссасини қўшган ташкилот ва муассасалар рахбарлари хамда оммавий ахборот воситалари вакиллари йиғилганлар. Continue reading

Америка манзаралари

Малтнома

Малтнома. Бир пайтлар кимнинг ибораси билан айтганда қизил танлилар, яна кимнингдир ибоараси билан айтганда ҳиндулар яшаган заминни Малтнома дейишган. Ҳозир Портланд шаҳрининг марказини ҳамда Орегон атрофидаги тоғни ана шу ном билан аташади.

Ривоят қилишларича, Олтой тоғларидан уч оила уч тарафга йўлга чиққан экан. Уларнинг биринчиси Ўрхон сари йўл олибди. Бир кун келиб бу оиланинг давомчилари Кўктурк давлатини қурибдилар.  Continue reading

Дилмурод Саййид

ПОК НАФАСДАН БАҲРА ОЛИБ…

Давлатшоҳ Самарқандий (таваллуди тахм. 1435 й., вафоти 1495 й.) ўзининг “Тазкират уш-шуаро” (“Шоирлар ҳақида рисола”) асарида Низомиддин Мир Алишер Навоий ҳазратлари ҳақларида тўхталиб, шундай ёзади:

“…Улуғ Амирнинг (Навоийнинг-Д.С.) девони султонлар, аслзодалар мажлиси безагидир. Навоси наво оҳангида ушшоқи бенаволарни (сўзини йўқотган ошиқларни-Д.С.) тўғри йўлга солиб қўяди. Continue reading

Ўзгармаган мавзулар

БИР МУДДАТ АТРОФГА НАЗАР СОЛАЙЛИК…

Ўзбек…

Баъзан кечалари нимадандир қаттиқ сиқилиб, уйғониб кетаман. Ўша пайт ёнимда бир дардкашим, кўнглимга яқин кишим бўлса, ким билади, елкасига бошимни қўйиб йиғлаб юбораманми… Ким билади…

Баъзан ҳафталаб, ойлаб кўчага чиққим келмай қолади. Онам йигит кишининг уйда ўтириши яхши эмас, ҳеч бўлмаса, шунчаки ҳавоингни янгилаб кел, деб койиб беради. Аммо, мен энг тоза ҳаво уй ичида эканлиги, ўзим учун тинч макон деб билганим, хонадондаги энг эскирган, анча вақт димланиб қолган ҳаво ҳам мен учун анча тозалигини қандай айтай… Continue reading

Сарғаймаган саҳифалар

Гап ва амалнинг икки қутблиги

Шўролар даврида авом халқни чалғитиб туриш учун ҳар турли кампаниялар ўтказиларди.

Масалан, Коммунистик партиянинг машҳур 16-пленуми ёдингиздадир. Унда қўшиб ёзишга қарши кампания бошланганди.

Кейин 17-пленум “Танқид ва ўз-ўзини танқид кампанияси” … Continue reading