Набижон Боқий

Абдулла Қодирийни кимлар, қандай йўсинда, қаерда, қачон ва нима учун қатл қилган эдилар? (7)

Ойбек 38-йилда қатли омдан тасодифан, мўъжиза туфайли омон қолган, дейишади. Унинг қандай омон қолганига сира ақл бовар қилмайди. Баъзи бировларнинг айтишича, Ойбекни Александр Фадеев Сталин жаллодлари панжасидан қутқариб олган эмиш. Яъни, у Ойбек номига битилган қатлномани ўзининг темир сандиғига яшириб қўйган экан — имзо чекиб, остонада қонсираб турган ижрочилар қўлига топшириб юбормаганмиш. Шундай бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Continue reading

“Туронзамин” хазинасидан

ОРТИҚ БУНДАЙ ЯШАБ БЎЛМАЙДИ

(триллер хажвия)

Анчадан бери бир масала мени жиддий ўйлантиради. Балким сиз ҳам эътибор бергандирсиз, кимга қараманг, нуқул нолигани нолиган. Топволгани “Ортиқ бундай яшаб бўлмайди”, деган таъкид, тавба. Сездингизми, оғизларидан тўкилаётган ана шу бидирлашларида аслида мутлақо мантиқ йўқ. Ортиқ бундай яшаб бўлмасмуш, тавба. Шу даражада экан яшама, нима қиласан ўзингни қийнаб, тўғрими? Нолишга нолишади, пешоналарига уриб тишларини ғичирлатишади, аммо шунга қарамай мана 16 йилки яшаб келишади. Мантиқ йўқда! Continue reading

Жаҳонгир Маматов

Бу ҳаракатларнинг асл уйғотувчиси зулмдир

(Нуқтаи назар)

Тунисда норозилик намойишлари бошланишидан бир неча кун олдин мазкур минтақага сафари чоғида Яқин Шарқ ҳақида гапирган Ҳиллари Клинтон золим бошқарувчиларни халққа қулоқ солишга чақирган, акс тақдирда охири улар учун оғир оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган воқеалар юз бериш ҳақида огоҳлантирган эди. Бу башоратмиди? АҚШ сиёсатчилари башоратга берилмайдилар. У ҳолда бу ниманинг белгиси эди? Ёки минтақада қандайдир ҳаракатлар бораётганидан Ҳиллари хонимнинг хабари бормиди? Бу ёғини вақт кўрсатади. Continue reading

Бугуннинг гаплари

Уч пардали  пъеса

БИРИНЧИ ПАРДА: “Темир ватанфуруш”

Би-би-си: Исмини қўймаган тингловчимиз “Темир хотин” жуда долзарб эди, ҳозирда “Темир миллат” филмига пъеса режалаштираяпсизми?” деб сўрабди.

Шароф Бошбеков: Йўқ. Лекин “Темир ватанфуруш” ҳақида пъеса ёзмоқчиман, кўпдан бери ўйлаб юрибман. Ватанни онага қиёс қиламиз-да. “Бўйингиз пакана экан, юзингиз чўтир экан” деб онангизни ташлаб кетмайсиз-ку?!. Жамият ҳам одамга ўхшаган гап. Хаста бўлиши мумкин, қийин аҳволга тушиб қолиши мумкин. Continue reading

Бугуннинг латифаси

ЎСИШ
-Ўзбекистонда бирор бир соҳада ўсиш йўқ, ҳаммаёқ орқага кетмоқда, ҳатта футбол ҳам,-деди бир мухолифатчи “ўрта йўлчи” ошнасига.
-Ҳамма нарсани қора кўзойнак билан кўравериш ярамайди, бу ҳам касаллик, яхши томонларини ҳам кўриш керак,-деди “ўрта йўлчи”.
-Жаҳлимни чиқарманг, қанақа яхши томони бор, қани биттасини айтинг-чи?
-Мана, масалан, Австралия бизнинг дарвозага олтита гол урди, шундайми?
-Шундай, шарманда бўлдик. Continue reading

Тахминлар

Дин келажаги

Бугун мусулмонлар АҚШ аҳолисининг бир фойиздан камроғини ташкил этади, лекин 2030 йилга бориб, бу икки фойизга-6,2 миллион кишига етиши тахмин қилинмоқда. Охирги аҳоли рўйхатига кўра, АҚШда 308 миллиондан зиёд киши истиқомат қилади. Бунинг 78,5 фойизи насронийлар. Лекин дунё бўйлаб ўзгариш ўзгача. Шу нуқтаи назардан қуйидаги халқаро таҳлил диққатга сазовордир. Continue reading

Тоғбой Абдураззоқ

УЧЛИКЛАР
Ниҳоят келтирди сўнгги бор…
Пешонаси сажда кўрмаган—
майитни одамлар масжидга.
* * *
Фоҳишани қилсанг ҳақорат,
Ори келмай кулади ҳаргиз,
фикри бузуқ сиёсатчидек.
* * *
Бири қичқиради, фирқа тузай, деб,
Бири тош отади фирқалар томон.
Аслида уларнинг мақсади битта.
* * *
Сени ким қувди Ўзбекистондан?
Ҳокиму мелиса, МХХ дўстинг.
Пашшадан фил ясаб нима қиласан.
Continue reading