Шавкат Муҳаммад

Таппи ёқинг

ёки Миллий ғурур ва гербдаги камчиликлар
Демак бошладим. Гапни осмондан тап этиб тушгандек бошлайдиган одатим бор.Тафсилотларга тўхталиб ва бу ҳажвни ёзишга туртки болган мақолани тўлалигича келтириб Сиз ўқувчиларнинг қимматли вақтингизни суиистеъмол қилгим йўқ. Гап мақолада ҳам эмас,балким мақола сўнггида қолдирилган шарҳларда.*Гап унда эмас, гап тегирмонда* деган иборани эшитганмисиз? Бизнинг қишлоқдан чиққан бу ўзича доно ибора. Бу ҳаммаси эмас, бизнинг қишлоқдан ғалати-ғалати гаплар чиқиб туради.Масалан:
-Арпани сот,буғдойни сот,виждонни сотма,-деб юради қўшним.
Хуллас, мақолага изоҳ қолдирганлар гербимизни танқид қилибди.Кимдир чиройлимас дебди, кимдир миллийлигимизни акс эттиролмайди деган, яна бири ҳумо қушини бошқа паррандага алмаштиришни таклиф қилибди.Менинг ҳам патриотлигим қўзиб қолди-Қизишиб кетдим-да, гербнинг янги дизайнини чиздим, аниқроғи айрим қўшимчалар киритдим. Continue reading

Каримовга “ҳадя”(2-қисм)

Каримовга “ҳадя” (1-қисм)

Жаҳонгир Муҳаммад

63.БОЙМИРЗА ҲАЙИТ

Миртемир истеъфога чиққандан кейин хусусий “Турон” ижодкорлар уюшмасида ишлай бошлади. Уюшма хусусий бўлгани учун мадрасанинг бир хонақоҳида фаолият кўрсатарди. Кошинлари нураб тушган, муқарнасларидан узоқ тарихнинг кўзлари жовдираб турган мадраса хонақохи зах, ҳавоси биқиқ бўлса-да, кишини айри бир дунёларга етакларди. Рутубат Миртемирнинг душмани эди. Хонақоҳга кириши билан оёқлари зирқираб оғрий бошласа-да, хаёллари уни олис-олисларга етакларди.

Бизга ўз тарихимизни ўргатмадилар, деб ўйларди Миртемир. Асосан бошқаларнинг тарихини ўргандик. Ўз тарихимизни эса бегоналар ёзган асарлардан ўқитдилар. Уларни асар дейиш мумкинмикан?! Ахир уларнинг аксарияти маълум бир манфаат учун ёзилмаганми? Назаримда биз тарих ёзишни севмайдиган халққа ўхшаймиз. Кошоналар тиклаймиз, савашларда музаффарлик қиличини кўтарамиз, лекин тарих ёзишга қолганда ҳамду санодан нарига кетолмаймиз. Подшоларни мақташ тарихчиларимизнинг каломи аввалларидир. Подшоларга ҳамду сано ўқиш тарихчиларимизнинг орзу-муддаоларидир. Ўтмишини билмаган келажагини йўқотади. Ўтмишини танимаган келажагини ҳам таний олмайди. Менимча ҳамма ишни тарих ёзишдан бошлаш керак. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад

“Қувғин”, 3-китоб, (тарихий роман)
62.МУКОФОТ

Каримов ҳам эрталабгача ухламади. Олий ўқув юртларини вилоятларга кўчириш ҳақидаги фармонларни имзолади, ўнлаб раҳбарларни ишдан олиб, ўрнига янгиларини тайинлади. Баъзи вилоят раҳбарларини эса сайловда Исо Холисга рўйхотирлик қилди, деган баҳона билан ишдан қувди. Ҳатто Талабалар шаҳарчасини темир панжаралар билан ўраб олиш масаласидан то талалабаларни автобусларга миндириб, уй-уйларига қадар етказиб қўйишгача – барча тадбирлар билан ўзи шуғулланди. Шаҳарчани темир панжара билан ўраб олиш учун бюджетдан махсус пул ажратди. Тонг бўзариб қолганда, Алматов билан Урайимжонга:

-Миршабларнинг маошини икки марта оширдим. Мана учинчи фармонга ҳам қўл қўяпман. Буни овоза-дарвоза қилманглар,-деди.-Шундай ҳам миршабларнинг маоши бошқаларникидан беш-олти марта кўп эди. Бунинг устига улар ҳар бир дарахтдан пул теришади. Тишларидан остоналаригача олтин бўлди. Шунда ҳам содиқ бўлишмаса, йўқотиб юбораман ҳаммасини.

-Ҳаммаси сизга содиқ, – деди Алматов. – Мажлисларда ота-оналари сизни тинимсиз дуо қилишганини айтишади. Бизнинг орамиздан нонкўр чиқмайди. Сизга хиёнат қилсак, кўзимиз кўр бўлади.

Суҳбатни индамай тинглаб ўтирган Алиев ҳам қўлидаги қоғозни Каримовга узатди.

-Ҳуқуқ-тартибот органлари бир вужуд. Талабалар шаҳарчасида бизнинг ходимларимиз ҳам фидойилик кўрсатдилар. Уларга ҳам бир оталик қилинг,-деди Миллий хавфсизлик қўмитаси бошлиғи Алиев.-Миршаблар қатори маошларини оширганингиз учун, қуллуқ. Шу беш-олти кишига мукофот берсак дегандим.

Каримов қўлидаги қоғозни имзоларкан:

-Буни яхши эслатдингиз,-деди. – Нафақат Талабалар шаҳарчасида, балки сайловда ҳам ҳаммангиз ўзингизни кўрсатдингиз. Мен мустақил давлатнинг мустақил раҳбариман энди. Орқада халқнинг кучи бор. Сиз ҳам ана шунга яраша бўлишингиз керак. Бугун Алматов, Абдуғаниев, Алиев сизларга генерал унвони бераман.

Каримов шундай деб, Темир Алимовга дарҳол фармон лойиҳаси тайёрлашни буюрди:

-Рухсат этсангиз, бир таклифим бор эди. Урайимжон ҳали подполковник. У кишига полковник унвони берсак. Бироздан кейин эса… Continue reading

Абдуқодир Нурмуҳаммад ўғли Сатторов

Ботулизм

Ботулизм орқа мия ҳамда узунчоқ миянинг зарарланишига хос симптомлар билан таърифланадиган оғир токсин инфекцион касалликдир. Бу касалликнинг калбаса истеямол қилган кишилар орасида биринчи марта 1817-йилда учрагани маълум. Ўша йили унинг эпидемиологияси ва клиникаси матбуотда ёритилди ва унга ботулизм номи берилди (Воtblus – калбаса демакдир).
Этиологияси.
Бу касалликни Clastridium botulinum деб аталадиган, спора ҳосил қиладиган анаэроб микроб қўзғатади. Бу микробнинг А, В, С, Д, Е, Ғ турлари маълум. Юртиимизда А, В ва Е турлари учрайди. Камдан-кам С ва Ғ турлари ҳам учраб туради. Ботулизм таёқчаси кислород бўлмаган шароит тез кўпаяди (анаэроб), унинг вегетатив формалари 60 даражада 10-15 минут ичида ҳалок бўлади, споралари эса жуда чидамли бўлиб, 5 соат давомида қайнатилганда ҳам тирик сақланади. Бу микробнин вегетатив формаси маълум микроб токсинлари орасида энг заҳарли жуда кучли экзотоксин чиқаради. У миллилитрнинг миллиондан бир қисми миқдорида бўлганда ҳам 1 та каламушни ўлдиришга кифоя қилади. Ботулизм микроби совуқ (10 дан паст) шароитда 8 % ли ош тузи ва 55 % ли шакар эритмаси бу токсинни нейтраллаштиради.
Кисларод.
Кисларод етарли бўлган ташқи мухит шароитида ботулизм таёқчаси спора хосил қилади ва споралар узоқ вақт тупроқда сақлана олади. Споралар сув ва ем хашак орқали хайвонлар хазм йўлига тушади. Хайвонлар ботулизм микробига чидамли бўлади, шу сабабдан улар касалланмайди. Микроблар ҳайвон ичагида кўпайиб, ахлати билан бирга ташқарига чиқарилади. Шундай қилиб, ботулизм таёқчасининг споралари деярли ҳамма жойдаги тупроқда учрайди. Улар тупроқдан сувга, сабзавот, хўл мева, озиқ-овқат маҳсулотлари, ем-хашакка тушади. Continue reading

Шавкат Муҳаммад

Рандаланмаган ҳаёт

“Xозяин”, “посредник” ва “элита”

Қозоғистондаги ўзбек мардикорларини уч тоифага бўлиш мумкин.

Биринчиси “хозяин”ли (иш берувчиси бор)лар тоифаси. Уларнинг ташвиши оз бўлади. Улар учун иш топиш, ётоқ ва озиқ-овқат, пулни ундириб олиш, ҳужжатлар масаласини “хозяин” ҳал қилади. Одатда улар маошга ишлайди ва ишларининг асл нархини билишмайди. Иш берувчи эса уларни ишлатиб, яхшигина фойда кўради.

Иккинчи тоифа ишчилар “посредник”лар билан бирга ишлайди. Улар асосан гуруҳ-гуруҳ бўлиб яъни “бригада” бўлиб келишади. Уларнинг ётиб-туриши курилишда бўлади. Ўртада турган одам- “посредник” бу “бригада” ишлаб топган пулининг 15-20 фоизини олади. Айрим ҳолларда “посредник” бир ишчининг тўлиқ пулини олади яъни ишлаб топилган пул барчага, жумладан, ўртада турган одамга ҳам тенг бўлинади. Бу икки томонга ҳам маъқул. Мардикорлар иш излаб сарсон бўлмайди, бир ишни битиргунча кейинги ишни “посредник” топиб қўяди. Мижоздан пулни олиб бериш ҳам “посредник”нинг вазифаси.

Учинчиси “элита” тоифасидаги ишчилар. Улар одатда маҳоратли, ўзига ишонган усталар. Улар мустақил иш юритадилар. Эрки ўзида бўлади, ишлаб топган пулини ҳеч ким билан бўлишмайди. Иш нархи бошқа ишчиларникига қараганда анча баланд. Газета-журналдан эълон бўйича, таниш-билишлар оркали иш топишади. Одатда “элита” ишчилари маҳаллий тилни, урф одатларни яхши билишади.

Қозоғистонда ўзбек мардикорларига арзон ишчи кучи ва сифатли ишлаши учун талаб катта. Ўзбек ишчилари тез ва сифатли ишлайди. Улар ишдаги қийинчиликлар ва об-ҳаво инжиқликларига ўта чидамли.

Бир қозоқ мижозимиз “Ўзбекларнинг тепасида туриб, ишини назорат қилиш шарт эмас, улар астойдил ишлайди” деган эди.

Қурилиш материаллари ва озиқ-овқатини таъминлаб турилса бас. Ўзбек ишчиси азонда туриб, қоронғу тушгунча тиним билмайди.

Буни қадрлаган аксар қозоғистонликлар ўзбекка меҳнат ҳақини кўнгилдагидек бериб, жўнатади. Continue reading