Жаҳонгир Муҳаммад(Жаҳонгир Маматов)нинг озод назари

“Мирзиёев журналистлар билан кўп нарса айтиб юборишдан қўрққани учун гаплашмайди

Жиноят ишлари неча йил сақланади?

Мирзиёевнинг диний соҳадаги сиёсатини сўнгги кунлар воқеаларидан келиб чиқиб, қандай тушуниш керак?

Тошкентнинг кўчалари Ўзбекистонга келадиган меҳмонлар учун совғами?

Ва ниҳоят, нима учун Мирзиёев журналистлар билан мулоқот қилмайди?

Сўнгги савол жавоби сарлавҳага чиқарилди. Суҳбатни эса, бу гал АҚШда яшаётган журналист Жаҳонгир Муҳаммад билан ўтказдик

Суҳбатни журналист Сарвар Усмон олиб борди.

https://www.ozodlik.org/a/ozbekiston-ozodnazar/29488170.html

Репрессиядан Реабилитацияга

“Каримов қатағонлари тан олиниб, қурбонлар реабилитация қилиниши лозим”

Сарвар Усмон/Озодлик Сарлавҳага чиқарилган талабини OzodNazarнинг бугунги меҳмони, АҚШда истиқомат қилаётган журналист Жаҳонгир Муҳаммад бугунги суҳбати давомида айтди. Бу талаб дастлаб суҳбатдошимиз ўз маслакдаошлари билан куни кеча ёйинлаган мурожаатномада битилган.

Ҳужжат муқаддимасида бундай дейилган:

“БМТ, халқаро ташкилотлар, демократик давлатлар, Ўзбекистон фуқаролик жамияти вакиллари – ўзбек мухолифати, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари, журналистлар ва бошқалар йиллар давомида Ислом Каримов режими даврида сиёсий репрессиялар ўтказилганини ҳужжатлар билан исботлаб келдилар.

Шу даврда сон-саноқсиз фаоллар ва диний эътиқод вакиллари ўз фикри, сўзи, эътиқоди учун қамалгани, ўлдирилгани, қатағон қилингани, қувғинга учрагани, бўҳтонларга маъруз қолгани, бир қисми чет эллардан сиёсий бошпана олишга мажбур бўлгани инкор этилмас фактдир”, деб бошланади Жаҳонгир Муҳаммад эълон қилган мурожаатномада. Continue reading