Сатира

Фуқаролик судида

Мирзо-Улуғбек туманлараро фуқаролик судида даъвогар Рустам Азимовнинг фуқаро Гулнора Каримовага нисбатан ўзининг ҳуқуқ ва шарафи паймон этилганлиги ҳамда моддий ва маьнавий зарарни қоплаш ҳақидаги даьвоси бўйича маҳкама йиғилиши бўлиб ўтган. Бу ҳақида “Тошкент оқшоми” рўзномаси махсус мухбири Барно Хабарова хабар қилади:

Бугун эрта тонгдан пойтахтнинг Лал Баходир Шастри кўчасида жойлашган Мирзо-Улуғбек туманлараро фуқаролик суди биноси одамлар билан гавжум. Кеча Рустам Азимов Гулнора Каримовани судга бергани ва томошабинларга чипталар эрталабдан сотилиши ҳақида “Ахборот” программасида қилинган эьлон Тошкент аҳолиси орасида катта шов-шувга сабаб бўлди.

Уларнинг иккаласи хам келажакда президентликка асосий даьвогарлиги ушбу ҳодисага “керосин” бўлмоқда. Йиғилганлар асосан уларни тарафдорларидан иборат бўлиб, тахминан тенг равишда 2 гуруҳга бўлинганлар. Аммо бироз чеккароқда президентликка учинчи даьвогар Абдилло Тожибой ўғлини 5-6та Қўйликлик мардикорлар орасида турганига хам кўзимиз тушди. Хамма интизорлик билан маҳкама йиғилиши очилишини кутмоқда. Чипта сотилишидан эса дарак йўқ. Фурсатдан фойдаланиб тўпланганларнинг баьзиларини фикрлари билан қизиқдик.

Насияжон Пултопаров (Тошкентлик молиячи): – устозим Р.Азимов тарафдориман. Фонд Форумдагилар сўнгги пайтларда ўзларини гапда ҳам, сўзда ҳам тиймай қолдилар.

Нега хаммага тақчил бўлган интернет ва твиттер уларга бемалол? Нега давлатимиз бизларни чегаралаб, уларни интернетдан чегараламайди? Р.Азимовдек камтарин одамни топиш қийин.

Москвада қизини турмушга бергандаги тўйини қаранг, ҳақиқий камтаринлик намунаси! Шундоқ катта тўйга ёнидан бор-йўғи 400 доллар сарфлабди. Лекин столларни шунақа ясатиб қўйибдики, гап йўқ! Артистларни айтмайсизми?

-Тўйи бошида қолсин, зиқнани! Бизни ҳатто тўйга хам айтмади. Бўлмаса Гугуша уччаламиз 10 йилдан бери бир тижоратдамиз. “Доля”сини доим охириги тийиинигача санаб олган, ўзбек пулида тийинлар бўлмаса хам, – сухбатга қўшилди ёнимизда турган Гаянэ исмли аёл,- Гулнорадан ўрнак олсин.

Охириги никоҳ тўйини атайлаб “эмират”да ўтқазди. Шудгор пайтида тракторчилар тўйга вақтини сарфлаб, шудгорни ташлаб қўймасинлар, деб. Қаранг, қанчалик оддий ҳалққа жонкуяр!

-Барака топинг, тўғри айтасиз, – сухбатга қўшилди ўзини Вахоб ака деб таништирган қария одам. – Бизни Чорвоқда на газ бор, на свет. Қуёш батареяларини 20 йилдан бери кутаябмиз. Охири президент бўлади дейишган қишлоғимиздан жой қилган Гулнорага шикоят қилдик. Ваьда берган эди, сизларга олиб келаман, деб. Рустам эса бермас эмиш. Навоий тарафда яшириб қўйиб, қуруғини кутаётганмиш. Мана энди суд ҳал қилсин, ким хақлигини. Эҳтимол суддан кейин газ ва светни бериб қолишар.

Ён атрофда юрган милисаларни негадур кўплиги бизни эьтиборимизни тортди.

-Хозир бу кўчадан президент кортежи ўтадиган. Яна бир-икки қитмир чиқиб қолмасин, деб турибмиз. Қолаверса бу ерга тинчликни таьминлашга келганмиз,-дейди Шавкат исмли милиция сержанти, -секинроқ гаплашинглар, яқинда “Бунёдкор” кассалари олдида хам шунақа кўп одам йиғилиб, оғзига келганини хайқирганди, 10 минутга қолмай дубинкалар билан тинчитдик. Шундан бўлса керак, бугун хамма тинч турибди, гаплашса хам пичирлаб гаплашаябди–деди сўзини тасдиқи учун дубинкасини кўрсатиб милиса.

Гулнора ва фақат Гулнора! – тўсатдан баланд овоз билан қичқирди бир аёл, – “Келажак овози” да энг баланд овоз меники! “Асрлар садоси”да хам қатнашаман, садо бермагунича қўйманман. Гулнорадан қўлингни торт! – қичқириғини давом эттирди аёл.

“Рустам – бизнинг келажагимиз!”, “Тарихчи бўл, банкирчи бўл, юртбоши бўл” каби бир қанча шиорлар кўтариб турган одамлар орасида таниқли қўшиқчи Марьям Сатторовага кўзимиз тушиб қолди. “Ассалому-алайкум, Марьям опа! Бу ерда нима қилиб юрибсиз?” – қизиқдик ундан.

-Рустам қайним бўлади. Уни ишларида биз овсиним билан молиясига жавобгармиз. Мен Баходир акангиз билан топишга, овсиним Рустам акангиз билан сарфлашга жавобгар. Гугуша билан хам ишларимиз яхши кетаётган эди. Аммо у куйдиргилар “обший” пулимизни Кипрларда сақлаб, бизга анча зарар келтирди, жувонмарглар! Энди тўлашсин!- шарттакилаб гапирди машхур қўшиқчи,-бўлмаса бир неча бор айтдик, эй инсонлар, пулни Филиппинга, куёв Азизни банкига ўтказинглар, деб,-хафа бўлиб кўзига ёш олди Марьям опа.

Шу пайт суд мажлиси бошланаётганлиги хақида хабар келди. Хамма йиғилганлар суд эшиги томон шошдилар. Тиқилинч, оломон. Эшик олдидаги милисалар ҳеч кимни кирғизимаябди. Бизни мухбирлик гувоҳномамизга ҳатто қарашмади хам. Кўп уринишлардан сўнг Рустам деган суд ижрочиси масалага бироз аниқлик киритди. “Махкама мажлиси ёпиқ режимда бўлади. Қарор нусхасини рўзнома редакциясига жўнатамиз, бошқа ҳеч нарса айта олмайман”,- деб пешонамиз олдида эшикни тарақлатиб ёпиб қўди…

Хабарни етказган М.Мансур. 28 март 2013-йил Тошкент шахри.

%d bloggers like this: