Бугуннинг латифалари

aldarkusaҚарсак ва қулоч

-Қарсак қуюқроқ бўлса ҳам ёмон бўлмас эди,- деди ИАК Наврўз нутқида. Гулдурос қарсаклар бошлaнди. ИАК мамнун бўлди ва:
-Ҳаммаларингизни қулочим етганича кўксимга босаман,-деб одамлар томонга қараб юра бошлади.
Ҳамма қарсак урганча орқага тирсилаберди. У бир элчининг ёнида тўхтади:
-Орқага кетманг, сизни бағримга босмоқчиман!
-Йў… йў.. йўқ! Kейин қўлингиз очилмай қолса, нима қиламан?

Бечора

-ИАК инфаркт бўлибди, ўлаётган экан,-деди бир мутафақир иккинчисига.
-Гапинг тўғри бўлса, нега қараб ўтирибсан, тезроқ бориб, тахтни эгалламайсанми? – ҳовлиқди иккинчи мутафақир.
-Борсам, ушлаб олиб, қамаб қўяди, қийнайди-да.
– “ИАКдан бошқа ҳамма мен томонда” дер эдинг. ИАК ўлаётган бўлса кимдан қўрқасан?
-Унинг ўлиги тиригидан ҳам қўрқинчли-да!

Инфаркт

-Инфаркт, инфаркт!,-деб додлади бир мутафақир юрагини ғижимлаб.
-Кеча ҳам шу гапни айтгандинг, лекин ИАК тирик экан-ку?-деди иккинчиси.
-Қанақа одам…сан? Воҳ… ин..фарк… ҳақида гапир…
-Э, ҳалиям инфаркт ҳақида гапираяман-ку?

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Latifalar. Bookmark the permalink.