Monthly Archives: July 2008

Кимга тўй , кимга аза

Бухоронинг Когон туманидаги портлашлар сабаб ҳамда оқибатларини ўрганиш давом этмоқда.Лекин ўзбекистон расмийлари бу фожеанинг асл сабабларини яширган кўйи ўтиб кетишади.Ҳукумат аксинча бугун одамларнинг кушандасига айланган бир маҳлуқ каби ҳаракатларидан тўхтамаяпти. Advertisements

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Shu kunning gaplari, Uzbek | Leave a comment

Ризо Обид:Вазир азоб бермоқда

Ўзбекистонда яшашнинг ўзи азоб, бунинг устига аввал Тошкент шаҳар ҳокимлигида ишлаган яқинда маданият ва спорт вазири этиб тайинланган Рустам Жавдатович Қурбонов деган санъатдан мутлақо йироқ кимса бизларни мустақиллик майдонида очиқчасига азобламоқда.

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Shu kunning gaplari, Uzbek | Leave a comment

Ризо Обид: Йилларим ва йўлларим

23.Сурбетлар Ҳаётда сурбетларга ғоят кўп дуч келдим.Афсусланмайман.Чунки уларга қараб туриб ўзингни ўнглайсан киши.Ҳозир бу галги ёзувларимда шундай сурбетлардан бир-иккитасининг нома-ю аъмоли ҳақида икки оғиз сўз айтаман.

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek | Leave a comment

Ризо Обид:Она тилим – буюк хазина!

24.Тан олинадими ё бериладими? Сўздан сўзнинг фарқи бор.Айримлар бирор-бир қойилмақом ишингиз ё сўзингиз учун “қойил, тан бердим” деб қўйишади.Мен бу каби эътирофни кўп эшитганман ва уни эшитиб ғоят кўп ўнғайсиз ҳолатга тушганман.Ҳозир ҳам шундай.

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek | Leave a comment

Сиёсий латифа

БОЙИШ -Янги машиналарнинг нархи янада қимматлашди,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага. -Яхши. Олиш учун рўйхатга ёзилганлар қанча? -Навбатда турганларнинг охиргисига уч йилдан кейин машина тегади.

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Latifalar, Uzbek | Leave a comment

Ризо Обид: Она тилим-буюк хазина!

23.Инсоннинг умри қанча? Шу савол атрофида кўп фикр-мулоҳазалар айтилган, илмий фаразлару кузатувлар натижалари эълон қилинган.Аммо ҳануз инсоннинг умри қанча деган савол атрофидаги мунозараларга якун ясалмаган. Бир китобда ўқиганим бор эди.Унда ёзилишича:”агар чанг-гард бўлмаганда эди инсон минг йил умр кўрар эди” … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek | Leave a comment

Ризо Обид:Она тилим – буюк хазина!

22.Бешикдан қабргача илм изла Болалигимда қулоғимга тушган бир нақл бор.Уни сарлавҳада ўқидингиз.Хўш, бешикдан қабргача илм изла нақли бугун Ўзбекистонда қай кўйда? Мактаб ёшидаги болалар билан кўп гаплашганман.Ҳозир ҳам гоҳо суҳбатлашиб тураман.Яқинда бир мактаб битирувчиси билан икки оғиз гаплашдим.Менинг билишимча Ўзбекистонда … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Shu kunning gaplari, Uzbek | Leave a comment

Сиёсий латифа

СЎРОВ -Яна битта сўров ўтказсанг!-деди Алдаркўса Ижтимоий сўровлар ўтказиш бўйича маслаҳатчисига. -Хўп! Бугуноқ ўтказаман. Қандай саволлар билан? -Иккита савол қўй: “1.Сиз Алдаркўса томондами?” , “2. Сиз Алдаркўсага қаршими?” -Менимча фақат биринчисининг ўзи етади. -Нега?

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Latifalar, Uzbek | Leave a comment

Ризо Обид:Ҳожибой Тожибоев ўлдирилган-ми?

Кулгу устаси Ҳожибой Тожибоев оламдан ўтди деган хабарни эшитгач, наҳотки дея ишонгим келмади очиғи. Чунки у эндигина 53 ёшга кирган навқирон ёшда эди ва унинг соғлиги ҳақида шубҳалар тарқамаганди.

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Shu kunning gaplari, Uzbek | Leave a comment

Ризо Обид:Гена ёвуз ҳам, Захар акаям ичмай қўйишди

Қишлоқ жойларида чойхона одамлар бир пиёла чой устида гурунглашадиган энг қулай масканлардан бири ҳисобланади. Совет замонида ҳатто чойхонларда “қизил бурчак” бўлиб, унда қўмминизм ғояларини тарғиб қилувчи газет-журналлару брошюра деб аталувчи мўъжазгина китобчалар ҳам бўларди.Лекин газета-журналларни аҳёнда бир киши ўқиши, брошюраларни … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Shu kunning gaplari, Uzbek | Leave a comment

Қурултой (Ҳажвия)

Иброҳим Эл Ҳошимий, сиёсатчи, инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси “Озодлик” радиосининг эфирга узатилмаган қурултойи Ассалому алайкум Ватандошлар студияда мен бошловчи Абдулло Хоразмий, шундай қилиб бугунги қурултойимизни бойлаймиз. Демак бугунги мавзу: “Диктаторчилар ва мухолифатчилар ўртасида диолог” Аввалом бор бошлашдан олдин узр, “Бирлик”чиларнинг бошловчи … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek | Leave a comment

Ризо Обид:”Келинимнинг гапи тўғрими?”

Ҳар куни у ё бу мухлис ёки таниш-билишлар турли масалаларда мурожаат қилиб фикр алмашадилар. Кеча кечқурун шундай танишларимдан бири сим қоқиб қолди.Вақт анчайин кеч бўлиб қолгани учун унчалик суҳбатга хушламайроқ киришдим.Буни суҳбатдошим овозим оҳангидан сезди – да: майли бемаҳал қўнғроқ … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Shu kunning gaplari, Uzbek | Leave a comment

Сиёсий латифа

БОЙЛАР Алдаркўса маслаҳатчига юзланди: -Эсингдами, экономикамизга ишониб жуда кўп пулдорлар келишганди? -Ҳа дунёнинг катта-катта бизнесменлари, бойлари келишганди.

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Latifalar, Uzbek | Leave a comment

МХХнинг жўралари гаштак берди

Ё учта ё тўртта, балки бештадир… МХХнинг жўралари йиғилишиб гаштак беришди. Сонини аниқ айтолмаганимнинг боиси бор.Чунки бирининг овози гоҳ эшитилиб, гоҳ эшитилмай пашшанинг ғўнғиллаши каби ун берди.У балки пашша эди, балки…

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Shu kunning gaplari, Uzbek | Leave a comment

Яқин тарих

ФАХРИДДИН ХУДОЙҚУЛОВ Уялмаган одамлар ёхуд афтингизга чарм юзкоп кийинг Ёв кочса кахрамон… деганларидай, кун утган сайин узини бир амаллаб машхурликка тикиштириб, тарихда ном колдириш касалига йуликкан юртдошларимиз борлигидан бир хафа буласан, бир кулгинг келади. Бу шахсан сенга йуналмаган булса куласан … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek | Leave a comment

Бизга ёзадилар׃ Қанчиқнинг акиллаши

Ватаним деб ҳаловатидан кечган одамларни ҳақорат қилиш, ватан хоини дейиш навбати асли хоразмлик, бугун Туркияда отарчи-сотарчилик қилиб юрган Шоҳсанам Қиличевага келибди. Фергана.ру сайтида бу бетамиз аёлнинг мана бу гапларини ўқиб қолдим׃

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Shu kunning gaplari, Uzbek | Leave a comment

Сиёсий латифа

ТИРРАНЧА -Ҳамма ёқда Оқ пошшонинг бизга қўнмай ўтиб кетганини гапиришмоқда?-деди маслаҳатчи Алдаркўсага. -Ҳозир ёз, агар биз ўзимизга оқ пашша қўндирсак, касалликка чалинишимиз мумкин! -Оқ пашша эмас, Оқ пошшо ҳақда гапиргандим.

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Latifalar, Uzbek | Leave a comment

Бизга ёзадилар׃ МЕНИНГ МИЛИЦИЯМ МЕНИ ҚЎРИҚЛАЙДИ…МИ?

Ўзбекистонда ҳар қадамда хоҳлаган жойда миршабга дуч келасиз. Кўчада,бозорда,маҳаллада, банкда,автобекатда,вокзалда,аэропортда ва ҳоказо.Улар истаганча сизни шахсий ҳужжатларингизни ва сумкаларингизни текшириши мумкин.Арзимаган сабаб топиб сиздан пул ундириш пайида бўлишади.

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Shu kunning gaplari, Uzbek | Leave a comment

Семнадцать человек пострадали…

Шесть автомобилей, из них два «Икаруса», сгорели дотла на автобазе города Учкудука (Навоийская область) при заправке автобуса. В результате взрыва пострадали 17 человек.

Posted in 1.BOSH SAHIFA, 3.RUSSKIY, Shu kunning gaplari | Leave a comment

Ризо Обид:Ўзбекистонда инқилоб бўладими?

Унда-бунда калласи катта сиёсатчиман деганларнинг баъзиларининг “халқнинг дарди пишиб ичи тўлиб кетди, яқинда инқилоб бўлади, куч билан тизим ағдарилади” деган катта-катта аммо шиширилган пуфак каби асоссиз башоратларини эшитиб қоласиз. Албатта калласи катталар нафақат каллалари балки ўзларини ҳам сиёсатда катта ҳисоблашсада, … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Shu kunning gaplari, Uzbek | Leave a comment

Сиёсий латифа

АЛДАРБЕК Аладаркўса безорилик қилиб юрган невараси Алдарбекга: -Нега ўқишга бормадинг? Нима қилиб юрибсан, тентак, биласанми сен тенги шаҳзодалар қандай улкан ишларни қилишган?-деди.

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Latifalar, Uzbek | Leave a comment

Матбуот котиби Алимовга ҳам очиқ , ҳам ёпиқ хат

presidents_office@press-service.uz-адресига юборилган хат Ассалому алайкум Беруний Султанович, Сизга мактуб йўллашдан мақсад, бизнинг Оврўпада рўйхатдан ўтган ўзбек ва рус тилларидаги интернет нашрларнинг деярли барчасига тўсиқ қўйилганлигининг сабабини билиш. Нега шундай? Ахир одамларга ҳеч бўлмаса четдан туриб ҳаққоний маълумот олиш манбаларини очиб … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek | Leave a comment

Сиёсий латифа

АҚЛЛИ -Kуёви Нурсултони расво қилмоқда. Ҳатто китоб ҳам чиқарибди. Ҳамма сирларини фош қилмоқда,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага. -Вақтида оғзини мумлаш керак эди. Бундай масалаларни биз билан маслаҳат қилса-ку бугунги аҳволга тушмасди.

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Latifalar, Uzbek | Leave a comment

Ризо Обид:Она тилим – буюк хазина!

21.Отангни ўлдирганга онангни бер Шу каби нақл бор.У ҳар гал ёдимга тушса нақадар шафқатсизларча айтилган нақл-а, дея чуқур ўйга ботаман. Диктаторлар отаси дейиладиган Сталин лақаби билан машҳур асли исми шарифи Иосиф Виссарионович Жугашвили одамлар кўз ўнгида қатлиомлар ўтказиб, золимликда мислсиз … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek | Leave a comment

Сиёсий латифа

ЙЎЛ -Kўп қурилишлар қилишимиз кераклиги ҳақида айтдингиз, аъло фикр, аммо ишчи кучи топсак пул йўқ, пул топсак, ишчи кучи йўқ, шу борада ҳам бир йўл кўрсатсангиз.-деди маслаҳатчи Алдаркўсага. -Сен жўжахўрозлар тарихни биласанларми ўзи? БАМ қандай қурилган эди?

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Latifalar, Uzbek | Leave a comment

Глава Верховного суда РТ обвиняет узбекские спецслужбы

Наргис Хамрабаева Душанбе. 16 июля. «Азия-Плюс» – К прошлогоднему взрыву у Верховного суда РТ причастны спецслужбы Республики Узбекистан, заявил сегодня на пресс-конференции председатель Верховного суда РТ Нусратулло Абдуллоев.

Posted in 1.BOSH SAHIFA, 3.RUSSKIY, Uzbek | Leave a comment

Сиёсий латифа

ЯДРО -Амриқоликлар Нурсултонни Нобел мукофотига тавсия этишибди,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага. -Нега? Яшилидан кўпроқ узатибди-ми? -Билмадим…

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Latifalar, Uzbek | Leave a comment

Таҳлил׃ Фермерлар муаммоси

Aнварбек Шу кунларда юртимизнинг барча ҳудудларида ғалла ўрим-йиғими қизғин давом этмоқда. Деҳқонлар йил бўйи қилган заҳматли меҳнат маҳсулини уюлаётган юксак ҳирмонларда кўрмоқда,- деб хабар бермоқда ўзбек расмий матбуоти׃ Деҳқонлар шу жумладан Ўзбекистонлик фермерларнинг қўли қўлига тегмайди.

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Shu kunning gaplari, Uzbek | Leave a comment

Ризо Обид:Она тилим – буюк хазина!

20.Хом сут эмган банда Одамзот яратилиб ер юзига келар экан у бутун ҳаёти давомида синовлардан ўтаркан.Ҳар қадамда адашиб турилиши бу инсонларга хос.Бири бошқасининг хатосидан ўрнак олиб уни такрорламасликка ҳаракат қилса, бошқа бири эса янги-янги кўз кўриб, қулоқ эшитмаган ғаройиб ҳунарларини … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek | Leave a comment

Гулноранинг адвокати ўз сирини ўзи очди

Ахмоқона фикрлари билан иккинчи Алдаркўсага айланган Абдураҳим Полат ҳамманинг ҳаром жойига бир-бир осилиб чиққандан кейин, энди Демократик Ўзбекистон Конгрессига, тўғрироғи исмларини айтмаган бўлса ҳам унинг Каримов қизини ҳимоя қилиши каби лўттибозлигига қаршилик кўрсатган Жаҳонгир Муҳаммад ва Бобур Маликовга ташланибди. Лекин … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek | Leave a comment

Ризо Обид:Машрабни ёд этиб…

Машрабку буюк эрди-дорга тик боқиб борган, Юраги куюк эрди-ёрга кўз тикиб борган. Мен эса даҳри дунда ҳам ғарибу саргардон, Ҳолимни на ўзим сўрган ва на аҳли Намангон.

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek | Leave a comment

Алишер Юсуфжон ўғли: Каримовга Жаҳон банки берадиган пул етмайдими?!

2008 йил 13 июль куни бизнинг Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги ҳовлимизга Бухоро вилояти Суд ижрочилари келган. Улар опам Ферузага Суд ижрочилари эканликларини, Машраб Юсуфжон ўғлига тегишли бўлган мулкларни давлат ҳисобига ўтказилиши кераклигини айтишган. Улар опамдан Машрабга тегишли бўлган мулкларнинг рўйхатини … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek | Leave a comment

САЙТИМИЗ ЎҚУВЧИЛАРИГА

Ҳурматли ўқувчилар! Таҳририятимиз Сентябрнинг бошига қадар сафарда. Шунинг учун сайтимизда баъзи кечикишлар бўлса, олдиндан узр сўраймиз. “Туронзамин” таҳририяти.

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Shu kunning gaplari, Uzbek | 1 Comment

Бухорони ваҳима босди

Файзулло, Бухородан Бухоро вилоятининг Когон туманида ҳарбий омборхона портлагани ҳақида ҳамма ёқда айтилмоқда. Лекин аниқ гапни ҳеч ким айтаётгани йўқ. Шунинг учун ҳам Бухоро миш-мишга тўла. Баъзилар ҳатто ҳарбий омборхона портлаши натижасида ҳалок бўлганлар сони 1000 тадан 5000 тагача ҳам … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Shu kunning gaplari, Uzbek | 1 Comment

Ризо Обид: Ачавотда қий-чув

Когонда портлов бўлибди! Бухоро вилоятида! Ачавотда қий-чув бошланиб кетди. Ваҳимага тушишди. Лекин кўп ўтмай бу қандайдир ҳужум эмас, ҳарбий омборхонадги эски қуролларнинг портлаши эканлиги маълум бўлди. Бир неча киши ҳалок бўлибди ва бир неча киши яраланибди. Қий-чувнинг давоми энди Ачавотнинг … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Shu kunning gaplari, Uzbek | Leave a comment

СИЁСИЙ ЛАТИФА

ХУШХАБАР Қизи Алдарнисо отаси Алдаркўсага: -Хушхабар олиб келдим,-деди. -Қандай хушхабар экан? -Қўл телефонлари ҳақида. Биласиз, мобил телефон абонентлари 2005 йилда бир миллионта эди. -Хўш?

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Latifalar, Uzbek | Leave a comment

Ризо Обид:Она тилим – буюк хазина!

19.Жиннининг шох-бутоғи бўлмайди ёхуд читтак хусусида Ие, жинни билан читтакнинг бир-бировига қандай дахли бор, дея ҳайрон бўлманг.Ҳозир ҳаммасини бир бошдан айтиб бераман. Ер юзида рўй бераётган воқеа-ҳодисотлар ҳақидаги хабарлар билан таништира туриб ўзбеклар орасида сиёсий арбобу яна алланимага лидерлик даъвосидаги … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek | Leave a comment

Алишер Юсуфжон ўғли׃ Руҳиддиннинг руҳи қолганми?

Мен Руҳиддин Комиловнинг VOF сайтига берган жавобини ўқиб (Мавзу боиси бўлган мақолани пастда ўқишингиз мумкин-Таҳ.), қуйидагиларни ёзишга қарор қилдим. Бу сайтда у менинг очиқ хатимга жавоб тарзида мен ўз ёнимдан ва қарз олиб харажат қилгандим, шуни қопламоқчи эдим деб баҳона … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Shu kunning gaplari, Uzbek | Leave a comment

Семья поэта-диссидента обвинила нанятого ими адвоката в попытке нажиться на их несчастье

Семья поэта-диссидента обвинила нанятого ими адвоката в попытке нажиться на их несчастье 8 июля, 2008 Али Юнусов, Voice of Freedom, Ташкент, Узбекистан Семья поэта-диссидента Юсуфа Джумаева, осужденного в этом году за критику режима Ислама Каримова, обвиняет сотрудничавшего с ними адвоката … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, 3.RUSSKIY | Leave a comment

Сиёсий латифа

УРАН -Уранни океаннинг нарёғига берсакмикан?-деди Алдаркўса маслаҳатчига. -Немисларга берганмиз-ку! -Улар биз режалаган пулнинг фақат ўндан бирини беришди. Шунинг учун бошқаларни ҳам жалб қилайлик. -Балки немисларнинг ўзи қолганини ҳам берар.

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Latifalar, Uzbek | Leave a comment

Jim yurgan uzoqqa borar

Son’gi paytlarda o’zbek kinosida ko’plab kinolar yaratilayotgani hammaga ma’lum. Jonkuyar ijodkorlarga doim ham yo’l berilmasligi doimiy narsa. 90-yillar boshida “Abdullajon” filmi bilan ko’pchilikka tanilgan Zulfiqor Musoqovning so’ngi ijodlaridan biri bo’lgan 2006 yili ekran yuzini ko’rgan “Vatan” filmi o’zbekning ochilmagan tarix … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Shu kunning gaplari, Uzbek | Leave a comment

Жаҳонгир МУҲАММАД׃ Ишоратлар

Ўзингга ўзганинг кўзи билан қара Биз Ўзбекистонда машҳур ва маълум бўлган Муҳаббат Шамаева ва Илёс Маллаев Нью Йоркнинг Кувинсида яшайдиган кўп қаватли уйнинг ёнига етганимизда, бир аёл ҳам биз билан олдинма-кетин келарди.

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Ishoratlar, Uzbek | Leave a comment

Ризо Обид: Ўзбекистонда дув-дув гап….

Дунё сиёсий саҳнасида диктатор ролини қойилмақом этиб ўйнаётган ўзбекистонлик диктатор Каримов атрофидаги гап-сўзлар бир қадар озаяётгандай туюлсада аслида унинг барча жиноятлари ортидан катта муаммо билан юзма-юз турганга ўхшайди.

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Shu kunning gaplari, Uzbek | Leave a comment

“АНЖАНЧА” СУД МАНЗАРАЛАРИ

Ёхуд собиқ миршаббоши хонадони теварагидаги можаро Шу йилнинг 4 июль куни жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти суди аппелация судлов ҳайъати қотиллик ва безориликда айбланган 32 ёшли адвокат Маъмура Мўминовага нисбатан дастлабки суд томонидан белгиланган 15 йиллик қамоқ жазосини кучида қолдириш … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek | Leave a comment

Сиёсий латифа

ОСТОНА -Эшитдингими, Нурсултон пойтахтни Остонага бекордан кўчирмаган экан,-деди Алдаркўса маслаҳатчига. -Ҳа, тагига бирор нарса кўмган бўлса керак-да! -Сен қаёқдан биласан?

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Latifalar, Uzbek | Leave a comment

Онанинг оҳи Оллоҳга етди

Хабарингиз бўлса шу яқин кунларда “Жафокаш онанинг фарёди ёҳуд энди биз нима қилайлик” сарлавҳали лавҳани ўқувчилар ҳукмига ҳавола этган эдик. Бугун яна ўша она қувонч билан қўнғироқ қилиб, фарзандлари бағрига келишганини чуқур ҳис ва ҳаяжон билан телефон орқали хабар берди.

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Shu kunning gaplari, Uzbek | Leave a comment

Ризо Обид:Олам олов қуршовида

Одамзот дунёга келгач неча бор туртиниб-суртиниб, гоҳо мункиб, гоҳида эса йиқилиб бу ҳаёт синовларидан ўтиб боради. Айримлар бир йиқилгач, кел энди ўрнимдан туриб нима қилдим, яна шу кураш ва яна йиқилишим мумкин дейдида қайта ўрнидан турмайди.

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Shu kunning gaplari, Uzbek | Leave a comment

Сиёсий латифа

ҲУЗУР -Хорижий радиоларга қарши хуружимиз атрофида гап кўпайиб бормоқда,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага. -Нима қипти? Уларнинг кимлигини кўрсатиб қўймоқчимиз. -Лекин ҳамма ёқда шов-шув кўтариб юборишди-да.

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Latifalar, Uzbek | Leave a comment

День независимости США

4 июля Соединенные Штаты празднуют свой День независимости. В этот день по всей стране проходят патриотические мероприятия и семейные встречи. Один из отцов-основателей США Джон Адамс говорил, что этому празднику суждено стать “великим ежегодным торжеством.

Posted in 1.BOSH SAHIFA, 3.RUSSKIY | Leave a comment

Сиёсий латифа

БАЙРАМ -Бугун Амриқо элчихонасида байрам қилишмоқда,-деди маслаҳатчи Алдаркўсага. -Байрам қилса сенга нима? Байрамига ҳам бурнингни суқасан-ми, энди? Ёғли охур кўрдингми, бош кўтармайсан-а! -Энди катта байрами. Бир энлик хат билан бирров кириб, табриклаб ўтсаммикан дегандим. -Қанақа байрами?

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Latifalar, Uzbek | Leave a comment