Har odammi? Xar odammi?
Holmi, xolmi?
Hirs va Xirs…
Filed under: 1.BOSH SAHIFA | Leave a comment »
Журъат
Қаҳрамонлик нима? Менимча қаҳрамонлик бу жасорат ва журъатнинг бир нуқтада бирлашуви. Жасорат инсоннинг фитратида бор. Энг ўқимaган одамда ҳам жасорат бўлади. Аммо журъат ҳаммада ҳам йўқ. Журъат амалга кўчиши учун таълим ва тарбиянинг аҳамияти катта. Инсон ўзлиги, кимлиги, ўтмиши ва келажагини идрок қила билиши, нега яшаётганини англаши учун мафкуравий замин керак. Ўшандагина унинг журъати жасоратни “ўт олдиради”.
Интернетда бир неча йиллардан бери “Абдулазизнинг архивидан” деган видеоларни кўрасиз. Баъзида мустақилликнинг дастлабки йилларидаги хроника кўз олдингизда пайдо бўлади.
1980 йиллар охири ва 1990 йиллар бошидаги мислсиз воқеаларни тарих учун сақлаш муҳим эди. Буни шу воқеаларни ёритишга маъсул бўлган ва халқнинг пулига ишлаган муассасалар бажармади. Ҳужжатли филмлар қиладиган ташкилот ҳам буни амалга оширмади. Чунки таҳликали. Ким ҳақ ва ким ноҳақлигини кўра-била туриб, юз буриб кетиш осон. Аммо ҳақ томонида туриш жуда қийин.
Бўкада уйлар жийир-жийир ёнаркан, Паркентда ёш йигитлар танкдан ўққа тутиларкан, Фарғонада туркнинг икки қавмини бир-бирига қарши оловлантиришар экан, бу воқеаларни тасвирга олиш ўлим билан тенг эди. Ҳар лаҳзада дайди ўқ умрни юлиши, атайлабдан ўлдириб юборишлари ҳам шундайгина кўзга ташланиб турган ҳол эди.
Ўша кезда Тошкент кўчаларида намойишга чиққанлар, ўзбек тили деб ҳайқирганлар, мустақиллик, ҳурлик, демократия учун митинглар, пикетлар ўтказганлар яхши эслашади, ҳамма жойда бир одам елкасида оғир камера билан юрарди. Аввалига уни ҳукуматнинг одами деб ҳам ўйлаганлар бўлганди. Аммо кейин у ҳамманинг “Абдулазиз ака”сига айланди. Чунки унинг камераси кўпинча халқ томонига эмас, ҳукумат раҳбарлари тарафга қарарди ва халқнинг саволига жавоб беришларини “кутарди”. Бу эса савол берган томоннинг кучига куч қўшса, ҳукумат одамининг оёғини қалтиратарди.
Босиқ, камгап, донишманд кўринишидаги Абдилазиз ака ўша йилларнинг энг муҳим воқеаларини тасвирларга “михлай”олдигина эмас, сақлаб тарих мулкига айлантирди ҳам. Нафақт адолатсиз ҳукуматнинг, балки бу ҳукумат мухолифат орасида бошлатган ўйинлар ҳам унинг ҳужжатли хроникасида яшамоқда. Бу эса кейинги авлод учун сабоқ мактаби.
Абдилазиз ака оловли бир даврда ўз журъати билан жасоратни оёққа турғазди.
“Кимсан?”
“Қаердансан?”
“КГБмисан?”
“Мухилафатчими?”
“Москвага ишлайсанми?”
“Камерангни кўтар!”
“Ўчир деяпман санга!”
“Ҳозир синдириб ташлайман!”
“Ол, лентасини тортиб ол, йиртиб ташла!”
“Ушла буни, қамоққа тиқ!”
Бунақа гапларни у ҳар ҳар куни эшитарди. Аммо Ўзбекистон халқ депутати Самандар Қўқоновнинг идорасини юзлаб миршабалар ва хавфсизлик ходимлари ўраб олганини суратга тушира билди. Ўзбекистон халқ депутати Тойиба Тўлаганованинг сирли ўлимини тафтиш эта билди. Қўрқмасдан камерасини ишга солаверди. Бу бугун учун оддий ҳол. Аммо у пайтда бугунги каби ақлли телефонлар йўқ эди. Видеога олиш учун икки калладан ҳам катта камерани елкада кўтариб юриш керак бўларди.
Бутун Ўзбекистонда миллий ҳаракатлар фаолиятини, мустақиллик йиллари нафасини ҳужжатлаштириб борган битта одам – Абдулазиз Маҳмудов.
Ўзбекистон қаҳрамони унвонига энг лойиқ номзод.
Фактлар
Абдулазиз Маҳмудов 60 дан ортиқ ҳужжатли, илмий-оммабоп ва ўқув филмларини суратга туширган.
“Ўзбек иши”, “Фарғона фожеаси”, “Норасмийлар” , “Тўғрисини айтганда”, “Ер эгаси”, “Қайтиш”, “Замондошлар”, “Паркентда қон тўкилиши”, “Жоҳиллар”, “Хонадонингизга тинчлик тилаймиз”, “Раҳм-шафқат қилинг” ҳужжатли филмлари шулар жумласидан.
У 1950 йилнинг декабр ойида Ўш вилоятининг Мойлисув шаҳарчасида туғилган.
Ўша пайтлари ота-онаси Андижондан Мойлисувга бориб ишлашган. Олти йилдан кейин қайтиб, умрларининг охиригача далада ва пахта заводида меҳнат қилишган. Абдулазиз барча мактаб болалари каби пахта, пилла териб, ягана қилиб, шолипояда лой кечиб, катта Фарғона каналида чўмилиб, балиқ тутиб, ёнғоқ ўйнаб, қўй боқиб катта бўлганини айтади. Бутун эса ўзининг ўғли, икки қизи, неваралари бор.
Ён дафтардан
“Спортга ишқивоз бўлганман. Айниқса эркин курашга. Пахтакор спорт мактабига ҳар куни машқларга борардим. Бир неча бор эркин курашдан Ўзбекистон чемпиони бўлганман ва учинчи, иккинчи ўринларни ҳам олганман.
Илк касбим эркин кураш бўйича тренер – Пахтакор спорт жамиятида, 18 ёшда. Кейин харбий хизмат. Ҳарбий нашрларда мақолаларим чиқарди, аскарлар ҳаётига доир.
Туркманистон давлат университети рус филологияси факултетига ўқишга кирдим.
Ҳали ҳарбий кийимни ечмай имтиҳон топширганман, ҳарбий қисм эшиги дан чиқибоқ университетга ўқишга кирдим.
Сиёсий фаолиятим университетнинг учинчи курсидан бошланган. Нохақликларни фош этиш учун курашганмиз. Москвагача бордик. Мен ётоқхонада талабалар кенгаши раиси эдим. Шундан сўнг ётоқхонадан ҳайдашган.
Университетни битириб, Байкал Амур қурилишига ишга кетдим. Ўша кезда БАМ ёшларнинг жасорат майдони дейишарди. Борган жойимизда 1500 одамнинг ичида битта ўзбекистонлик бўлганман. Посёлка зўравонлари билан беш-олти маротаба муштлашдим. Охири кавказликлар гуруҳига қўшилдим. Бир озарбайжон, икки осетин, иккита грузин… Қурилиш раҳбари грузин бўлгани учун уларнинг мавқейи баланд эди. БАМга хақиқат излаб, асил инсонларни излаб боргандим. Лекин минг афсус барча соҳаларда бўлгани қаби БАМда хам барчаси пропаганда экан.
Таржима ҳолдан
Касбим кинопублицист.
“Ўзбеккинохроника”, “Ўзбекфилм” киностудияларида, “Останкино” телевидениесида кинодраматург ва режиссёр бўлиб ишладим. Киноматографистлар уюшмасининг аъзосиман.
1989 йилда Фаргона фожеаларини суратга олдим. Мен бу билан собиқ СССРда миллатлараро муносабатларга бағишланган “Кичик биродар” номли хужжатли филм яратмоқчи эдим. Лекин Ўзбекистон компартияси ғоявий сабабларни рўкач килиб, мени бу ишдан четлаштирди.
1989-92 йилларда “Бирлик” халқ ҳаракати ташкил қилган митингларни, намойишларни, конференцияларни суратга олдим.
1989 йилда Фарғона ва Қўқондаги фожеаларни, 1990 йилда Паркентдаги қонли воқеаларни, 1990 йилда Андижонда, Ўш ва Ўзганда бўлган воқеаларни, Тошкент ва Намангандаги оммавий чиқишларни тасвирга олганман.
1991 йилнинг 19-21 август кунлари Москвада давлат тўнтариши ҳодисаларини ҳам суратга олдим.
Ўзбекистонда оммавий чиқишлар ва норозилик намойишларини тасвирга тиширар эканман бир неча марта коммунистик хукумат тарафидан тазйиқ остига олиндим, калтакландим, уч кундан ўн кунгача ҳибсга ташландим.
1989 йилнинг май ойида “Бирлик” халқ ҳаракатининг таъсис қурултойида ҳаракатнинг Марказий Кенгаши ҳайъати сайландим. Ҳаракат раҳбарларидан бири сифатида “Бирлик Ижодий Уюшмаси”ни бошқардим.
1992 йилда “Абдулазиз” номли хусусий киностудияни туздим. Аммо кўп ўтмай ёпишди.
1991 йилнинг иккинчи ярмида ғоявий масалаларда келишолмаганимиз сабабли “Бирлик” раҳбариятидан чиқдим. Ҳаракатнинг марказий йўналишдаги фракциясини тузишга уриниб курдим. 1992 йилнинг 1 майидан эътиборан “Миллий мажлис” ташаббус гуруҳига кирдим.
Айблов
Миллий мажлис қатнашчиларини ҳукумат қамоққа олди ва уларга айблов эълон қилди. Жуда кулгили ҳолат. Ўзбекистон мустақил давлат, аммо мухолифатчиларни совет қоидалари билан айблашди.
1993 йилнинг июл ойида унга ва дўстларига совет қонунчилигидаги қуйидаги айбловлар қўйилди:
54-модда: Ватан хоинлиги;
55-мода: Жосуслик;
56-модда: Террористик фаолият;
57-модда: Ўзга давлат вакилига нисбатан террористик ҳаракат;
58-модда: Қўпорувчилик;
59-модда: Зараркунандалик;
60-модда: Антисовет пропагандаси;
62-модда: Ўта хавфли давлат жиноятларини амалга ошириш учун уюшган фаолият, яъни антисовет ташкилотига аъзолик.
Бу моддаларга асосланиб 10-15 йилгача озодликдан маҳрум этиш ва мол-мулкни мусодара қилиш сўралди.
Ўшанда халқаро жамоатчилик ва демократик дунё оёққа қалқди, мустақил бўлган давлатни тўғри йўлга бошлаш учун қаттиқ босим ўтказишди. Дипломатлар, халқаро журналистлар судда қатнашдилар.
Суддаги нутқдан
1959 йилгача 62-модда 58-модданинг ўрнида, яъни аксилинқилобий фаолият ўрнида қўлланилар эди. Шаҳар прокурори ва давлат қораловчиси, айни пайтда терговчи Эргаш Жўраев бизни шу модда билан айбламоқда. Сталин жиноят кодексининг ушбу даҳшатли моддаси билан коммунистик режим ГУЛАГларда ўн миллионлаб кишиларнинг ҳаётига зомин бўлди.
Лекин зулмнинг чеки бор. СССР номли Россия империяси қулади. Коммунистик ғоянинг Маркс, Энгелс, Ленин каби “худо”лари ҳаётдан улоқтирилиб ташланди. Oллоҳнинг иродаси билан ўзбек халқи қулликдан қутилди. Собиқ мустамлакалар учун янги давр – демократик тараққиёт даври бошланди. Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари халқаро Декларациясини, Хелсинки шартномаси ҳужжатларни имзолади. БМТнинг аъзоси бўлди. Лекин аввалги тузумдаги казарма руҳи ва ахлоқсизлик принципи ҳамон яшаб келмокда.
Мамлакатни ўзларига демократияни ниқоб қилиб олган кечаги коммунистик партиянинг зўравонлари бошқармоқдалар. Улар тез-тез телевидение, радио ва матбуот орқали “Шаҳар бедарвоза эмас” деган гапни такрорлайдилар. Ўрта асрда туғилган ва демократик қоидаларни тамоман инкор қиладиган бу ибора орқали улар халқни ким бошқараётганини, бизнинг руҳимизнинг, фикрларимизнинг, келажагимизнинг ҳақиқий хужайинлари ким эканлигини таъкидламоқчи бўладилар. амма нарса уларнинг кулидадир.
Ҳокимиятни, моддий бойликлар, радио, телевидение, матбуотни улар эгаллаб олганлар, демак ҳақиқатни ўз билганларича талқин қиладилар. Халққа факат итоат қилиш юклатилган. Халқ эшитиши, кўриши, қарсақ чалиб хурсандчилик билан ўз хужайинларини дастаклаши мумкин. Лекин асло хужайинларининг ишларига аралашмаслиги лозим, акс холда тепкилашлари, мажруҳ қилишлари ва ёки ўлдиришлари мумкин.
Бир сўз билан айтганда, инсон Брежнев вақтидагидан ҳам баттар ёлғон ва иккиюзламачилик муҳитида яшаши лозим бўлади. Аввал комунистик келажак ҳақида сафсата сотилар эди, бугун эса демократик келажак ҳақида сафсата сотилмоқда. Ушбу суд тамошаси менинг сўзларимнинг далили бўлиб, прокуратура режиссёрлари мени унда рол уйнашга мажбур қилдилар. Лекин бу “томоша”нинг моҳияти унинг муаллифлари уйлаганларидан кўра ҳам жуда чуқурдир. Улар бу орқали бир саволга жавоб топиш мажбуриятида қолдилар: “Ўзбекистонда демократик тузум қуриладими ёки йўқми?”
Чунки “Миллий Мажлис” ғояси бу демократия, кенг халқ оммасини, партияларни, ҳаракатларни давлатни бошқаришга жалб қилиш ва турли ижтимоий гуруҳлар ва диний қатламлар орасидаги ўзаро муроса ғоясидир.
Менга қўйилган айбларнинг ҳаммасини инкор қиламан. (1 август 1993 йил)
Бу суд дунёда катта акс садо берди. Ҳукумат шошиб қолди. АҚШ конгресси баёноти ва сенаторларнинг талаби Каримовни чўчитди. Халқаро ташкилотлар фаоллар озод бўлишини талаб эттилар.
Прокурор Абдулазиз Маҳмудовга беш йил берамиз деди, кейин 3 йилга туширди. Охирида бу шартли жазога айлантирилиб, зуд залидан озод қилинди.
Хотира дафтаридан
Дадам Абдулҳақ Иккинчи жаҳон урушида асирга тушиб қолган. Уни Оврўподаги фашистлар концлагерига ташлашган.
Урушга борганда 19 ёшда бўлган. Ўшанда ўнта одамга битта милтиқ беришган. Дадам ёғочдан милтиқсифат бир нарса ясаб олган. Буйруқ шунақа экан. У аравада тўпчиларга снаряд ташиган. Қуршовга тушишган ва асирлик азобларини тортган. Америка аскарлари уларни концлагердан озод қилишган. Ватанингизга борманг, сизларни жазолайди, хоҳласангиз бошқа давлатларга боринг, биз ёрдам берамиз дейишган. Лекин дадам барибир ватанга қайтган.
“Xалқ душмани” сифатида бир неча йил НКВД қамоқхоналарида ушланган.
Албатта бундай таржимаи ҳол билан дадам қанча уринмасин, бирор бир олий ўқув юртига ўқишга кира олмаган ва бутун умр оддий қурувчи бўлиб ишлаган.
Онам Ибодатхон томонидан боболарим Йўлдош полвон, Қўлдош полвон, Мирзааҳмад бой ўғиллари – ХХ асрнинг 20-йилларида Фарғона водийсининг машҳур курашчилари бўлишган. Улар Пойтуғ шаҳри ва унинг ёнида жойлашган Тўрткул ҳамда Туячи қишлоғларида яшаб, ўз ерларида деҳқончилик қилишган. Дадам томонидан бобом Маҳмуд қори Бухоро мадрасасида таълим олган, Исфара шаҳрининг Навгилем маҳалласи масжидининг имом–хатиби вазифасини бажарган.
Ўтган асрнинг 30-йилларида боболарим еру-мулки мусодара этилиб “халқ душмани” айби билан сургун қилинганлар.
Онам оддий уй бекаси, тикувчилик қилган, кийим-кечак, дўппи тикиб, бозорга олиб чиққанлар. Етти болани боқиш осон бўлмаган.
Эътироф
Гулчеҳра Нуруллаева, халқ шоираси: Қанчадан-қанча одамларни таниш-билишга тўғри келди. Қанчаларининг сўзи бошқа-ю ўзи бошқалиги боис, ихлослар қайтди улардан. Қалбимизда муқим қолганлари ҳам бўлди. Ўзининг эътиқоди, поклиги, жўмардлиги билан… Сиз ана шундайлар тоифасидансиз. Эътиқодингиз бўйича, инсон ақли, истеъдоди, тафаккури эл-юрт манфаатига, адолатга, мурувватга, меҳрга, ҳалолликка хизмат қилиши керак. Сизга кўра, одамнинг сўзи билан иши бир бўлмоғи лозим. У ҳар қандай шароитда, ҳатто бошида қилич ўйнаган чоғда ҳам, ўз виждон йўлига содиқ қолиши, рост сўзлаши даркор! Нечоғ гўзал эътиқод бу!
Ҳаёт адолатсизликлари омонсиз эзади сизни. Сиз эса… Сиз эса… ён бермайсиз уларга… Бўйин эгмайсиз… Тоза руҳ, тиниқ ақл, улкан ирода билан бугунги кунлар суратини тарих этасиз, эртага умид билан қарайсиз… Умидларга тўлиб, умидларга тўлдирасиз… Янада йириклашасиз… Баҳор ерга гул-чечак, ифор тортиқ этганидай, сиз ҳам ўз мушоҳадаларингиз билан қалбларга баҳорий кўтаринкилик тутасиз, кўзларни очасиз, ақлларни чарҳлайсиз…
Яна шунинг учун сизга ҳавас қиламанки, тинмай ўқийсиз, тинмай фикрлайсиз, дунё алломалари билан фикран мунозара-мубоҳасаларга киришасиз…
Сиз билан суҳбатлаша туриб, оҳорли фикрларингиздан завқларга тўламан-да, беихтиёр Беҳбудий, Чўлпон, Мунаввар қори, Фитрат каби миллатимизнинг ёрқин чироқларини эслайман. Сиз ва сиз кабилар уларнинг давомчиларидай туюлади менга. Фахрланиб кетаман… Ва дейманки:
Тўқлар даврасимас, очлар сизники,
Оппоқ, мотамсаро сочлар сизники…
Кимлар бузиб юрса иймон деворин,
Асабдан тўланар божлар сизники…
Лаганбардорлик дақиқа сайин урчиб бораётган ҳозирги кезларда сиз кабиларнинг борлиги – халқимиз учун катта бахт.
Кас кибрни қуйма айлар. Куядиган – сиз.
Бад меҳрни қийма айлар. Куядиган – сиз.
Бу ҳаётнинг баланд-пасти, оқ-қорасига,
Водариғ-э, куймагайлар. Куядиган – сиз…
Сиз – ҳақиқат ва эзгулик мардикори… Сиз – эркинлик фуқароси… Сиз – олийжаноб ички ғурур соҳиби… Сиз – халқимиз учун меҳрдан яралган илтифот… Сиз – истеъдод!
Ботир Норбой, Филология фанлари доктори:
Абдулазиз Маҳмуд фақат кинооператор ва режиссергина эмас, ёзувчи ва сенарист хамдир. Унинг фикрлаш доираси Ўзбекистон зиёлиларининг даражасидан бир неча поғона баланд. Гаплашиб қолсангиз, халқимизнинг ҳозирги аҳволи, ўтмиши ва келажаги ҳақида шундай фикрларни илгари сурадики, буларни биронта адиб ёки журналистдан эшитаолмайсиз.
Дадахон Ҳасан шоир ва ҳофиз:
Бу юртда бир қушиқ бор, уни хеч ким айтмаган, айтолмаган. У Ватан қушиғи… Бу қўшиқни Абдулазиз Маҳмуд баланд пардаларда гўзал бир шаклда айтган. Абдулазиз Маҳмуд яратган ва ижро этган Ватан қўшиқлари ўзбекнинг қонига сингиб кетажакдир. Зеро, бу қўшиқлар ўзбекнинг қизил қонидир, унинг оҳу фаръёди. Аччиқ -аччиқ кечмишларидир.
Зоҳид Ҳақназар, Ўзбекистон халқ аристи, профессор:
Абдулаиз Маҳмудов ижодий тафаккурнинг чўққисида ва ҳамон жамиятнинг дардлари, муаммолари билан яшамоқда. Бу унинг позитсияси. Зотан инсоний позитсия, ишонч, халқига хизмат қилмай туриб шахсият бўлиш мумкин эмас. Айниқса у ижодкор бўлса! Давр тўпонлари ичида Абдулаиз Маҳмудов бунга эриша олди.
Сафдошлари эътироф этишганидек, Абдулазиз ака, етмишни қоралаб ҳам халқ ғамини ўйлайди. Facebookда “Ўзбек мухолифатининг яқин ўтмишдаги тарихи” гуруҳини яратди ва у ерга ҳам зиё нурларини олиб кирди.
Унинг интернет оламидаги сон-саноқсиз мақолаларида ўзбекнинг зеҳнияти, миллатнинг қадрияти, ўтмиш, бугун ва келажакни боғлайдиган ришта кўриниб туради.
1992 йил. Ўзбекистон телевидениеси раҳбарлигидан истеъфо бериб, ишга чиқмаган куним. Эшик тақиллаб, мустақиллик тўмариси Гулчеҳра Нуруллаева ёнларида жимжитгина турган бир киши билан келдилар. Чойлашдик, суҳбатлашдик. Мен гапирдим Гулчеҳра опа эшиттилар, опа гапирдилар мен эшиттим. Аммо меҳмон жим. Гапирмасди. Менга ва опага қараб қўярди. Билмаган эканманки, у сўзларимизни элаклаб, фикр тарозисига солаётган инсон экан. Албатта, исм-шарифини билардим. Аммо буюк тафаккур соҳиби эканлигини билмасдим. Аслида мен эшитишим у гапириши керак экан. Шукур, кейинчалик гапларини эшитдим, мақолаларини ўқидим, филмларини кўрдим. Йўлидан тоймаган, сўзидан қайтмаган, мустақиллик учун умрини бағишлаган бу инсонни қалбимга йўлдош эттим.
Навбат сизга, навбат миллатга, навбат мамлакатга… Ўз қаҳрамонингизни таниб олинг!
Жаҳонгир Муҳаммад,
Ўзбекистонда Хизмат кўрсатган журналист.
https://turonzamin.org/2019/05/25/abdulazizmahmudov/
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, Mustaqillik qahramonlari | 1 Comment »
Баъзилар демократия нималигини яхши тушинмасдан, гуёки Америка ёки гарб мамлакатлари уни бизнинг жамиятга мажбуран сингдиришга харакат килишяпти, деган фикрни билдирмокдалар. Уларга жавобан демокчиман:
Демократияга мажбурлаб булмайди. Уни кабул килишга кодир халклар ихтиерий равишда унинг асосий тамойилларини узлаштиришади. Бу барча сохаларда туб узгаришларни амалга оширишни талаб килувчи мураккаб ва сермехнат жараен. Демократия – нафакат Американинг, балки бутун инсониятнинг аклий ва амалий махсулидир. Унинг асосий тамойиллари кайси бир мамлакатда тулалигича хаетга тадбих килинган булса, уша мамлакат тез суръатларда ривожланишга эришади, чунки демократия тараккиетнинг инсон омилини рагбатлантириш , фукаролар хукукларини кучли химоялаш оркали ислохотларнинг самарадорлигини оширишга хизмат килади.
Аслида Демократия юнонча . demos — халк и kratos — хукумат) — яъни халкнинг иродаси, хукмига асосланган давлат бошкаруви демакдир.Унинг асосий тамойилларидан ва талабларидан бири – давлат фукаролар хукукларини «конун хамма учун баробар ва унинг олдида барча тенг» деган хулосадан келиб чикиб химоялаши керак.
Демократик жамиятда хокимиятнинг шуъбалари мустакил фаолият курсатишади, яъни хокимлар ва бошка рахбар ходимлар прокуратура, судлар билан биргаликда фукароларга зулм утказиш имкониятидан махрумдирлар. Демократик жамиятда суз эркинлиги ва аммовий ахборот воситаларининг эркинликлари кафолатланган булади,яъни улар оркали барча фукаролар рахбарият юритятган сиесат ва фаолият хакида уз фикрларини эркин баен килиш имкониятига эга буладилар. Фукаролар гурухлари эркин партиялар, касаба уюшмаларга бирлашиб, номаъкул Хукумат Карорларига карши курашиш, уларни узлаштиришга рахбариятни ундаш хукукларига эгадирлар ва бу борада митинглар ва турли оммовий тадбирлар утказишлари мумкин, албатта жамоат тартибини бузмаган холатда.
Демократик тамойилларни тадбик килиш ва уларни химоя килишнинг асосий шартлари:
1. Жамият ижтимоий- иктисодий жихатдан етарли даражада ривожланган булиши керак, акс холда ижтимоий баркарорликни саклаш муаммо булади,
2. Мулкчиликни турфа шакллари мавжуд булиб, айникса хусусий мулк ва мулкдорларнинг хукуклари катъий химояланиши даркор, чунки шундагина шахс давлатдан моддий жихатдан мустакил булади ва рахбарият фаолияти хакида эркин фикрларни баен килишга кодир булади. 3. Фукаролар юксак сиесий онг ва маданиятга эга булишлари, уларнинг турли уюшмалари фаол булишлари керак, чунки шундагина улар давлат сиесатини бошкаришда ва рахбарият фаолитини танкид килиб , уз манфаатларига йуналтиришга кодир буладилар.
Демократияни биз жуда хохласак хам хали бери кабул кила олишимиз кийин. Уни бизнинг жамиятимизга на Америка, на бошка давлатлар мажбурлаб сингдира олишади, чунки уни жорий килиш хар бир халкнинг иродаси, хохиши, машаккатли давомий мехнатининг махсули булиши мумкин, халос.
Filed under: 1.BOSH SAHIFA | Leave a comment »
Украинанинг янги президенти сифатида қасамёд келтириб бўлганидан сўнг Владимир Зеленский ирод этган нутқ матнини ўқиётиб, OzodNazar олиб борувчисининг хаёлидан сарлавҳага чиқарилган савол лип этиб ўтди ва уни бугунги суҳбатдоши, журналист Жаҳонгир Муҳаммадга берди.
Бугунги суҳбатда Зеленский ва Мирзиёевлар риторикасидаги ўхшашлик ва фарқлардан ташқари лотин ёзуви асосидаги ўзбек алифбосининг янги (балки энг сўнгги?) вариантию хорижга чиқиш паспортини олишнинг бироз енгиллашгани тўғрисида сўз бўлди.
https://www.ozodlik.org/a/ozodnazar/29956901.html
Filed under: 1.BOSH SAHIFA | Leave a comment »
Илоннинг қушлар инига ҳужумини ҳеч кўрганмисиз? Илон қушлар инига кириб олади ва у ердан қушларнинг тухумларини бирма-бир еб чиқади. Қушлар шу пайтда илон атрофида гирдикапалак бўлишади, унинг ёнида учиб, дод-вой солишади. Тухум ичидаги тирик жон – уларнинг боласи, ўз боласини ҳимоя қилиш учун жон ҳолатда ташланишади. Аммо минг афсуски, қушлар қанча чирилламасинлар барибир фойдаси бўлмайди, илонга уларнинг кучи етмайди.
Бугунги блогерларимизни ҳам шу илон атрофида чириллаётган қушчаларга ўхшатаман. «Илонлар шарофати» билан бирма-бир қамалаётган блогерларнинг ҳимояси учун иложи борича дод соламиз, постлар ёзамиз, кимлардандир ёрдам сўраймиз. Худди шу тариқа биз аввал Акром Маликни, кейин Рустам Каримни, ҳозирда эса Саид-Абдулазиз Юсуповни бой бериб келяпмиз. Улар ҳозир қаерда, аҳволлари қандай бизга қоронғу. Қўлимиздан фақатгина мақола ёзиш, фарёд солиш, «илонлар» атрофида гирдикапалак бўлиш келади холос. Акром Маликни қамашганида, унинг «чет элдаги қора кучлар билан тил бириктиргани» маълум бўлди. Рустам Карим Президентни масхара қилган «шоввоз» бўлиб чиқди. Саид-Абдулазиз Юсупов эса «фирибгар». Хўш, кейингилари-чи? Нишонда ким қолди яна? Бу сафар блогерларга қарши қандай важлар билан «дело» очишаркин?
Энди асосий гапга ўтсам. Яқинда бир админимиз мен билан боғланди. Унинг айтиши бўйича, ўзини ДХХ ходимлари деб таништирган бир неча киши уни сўроқ қилишибди. «ФайзбоғУз» ҳақида саволлар беришибди. Турли усуллар ёрдамида қўрқитишга уринишибди. Уларнинг иддаоси бўйича, биз «Президент обрўсини тўкиш учун ҳаракат қилаётган бир кампания» эканмиз. Қизиқ, Президент обрўсини тўкишга арзигули нима иш қилиб қўйдик? Ҳижобга рухсат бермаган бизми? Болаларни масжиддан қувганлар бизми? Судда ғирромлик қилганлар бизми? Бутун дунёга Ўзбекистонни шарманда қилган ва қилаётганлар бизми? Йўқ, биз эмас. Биз фақатгина атрофимизда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларни ёритиб бердик, холос. Ўзимиздан қўшмадик, боттириб ёзмадик. Биз ўзимизнинг ва бошқа бир қатор ўзбек блогерларининг шахсий фикрларини ёритдик. Мадомики Президент обрўси тўкилаётган экан, унда шунга яраша унинг обрўсини кўтаришга, уни халқ олдида шарманда қилмасликка ҳаракат қилишингиз керак. Хатолар устида ишлашни ўрганинглар, хатони юзингизга айтадиган инсон ҳеч қачон сизга душман бўлмайди. Биз ҳам кўпчилик қатори шу юрт фарзандларимиз, юртимиз ривожланиб кетишини ҳоҳлаймиз. «Суриш керак» идеологияси «қайтиш керак»ка ўзгаришини истаймиз. Президентнинг ўзи танқид қилинглар деб турган пайтда, нега сизлар бизнинг админимизга босим ўтказасизлар? (Қўшимчасига, бугун деярли барча админларимизга бир кишидан номаълум линк смс-хабар тариқасида юборилди. Тузоққа тушириш режаси натижа бермади.)
Ёдингизда бўлса, бундан аввал бир неча маротаба бизга ҳеч қандай босим ёки тазйиқлар бўлмаганлигини, биз бемалол ўз фаолиятимизни юритиб келаётганлигимизни айтиб, юртимизда сўз эркинлигини таъминлаш замирида олиб борилаётган ислоҳотларни олқишлагандик. Аммо бугунги нохуш янгилик кўнглимизни хира қилди. Умид қиламизки, бу шунчаки оддий бир тушунмовчилик бўлиб қолади ва бундан кейин олдингидек сўз эркинлиги тўлиқ кафолантирилади.
Filed under: 1.BOSH SAHIFA | Leave a comment »
Баъзида майда-чуйдаларнинг: “Бу одам театрни булғаб келган, эҳтиёт бўл, санинг тагингга ҳам сув қўяди” деганларини узоқ-узоқ (иккинчи, учинчи оғиз) дан эшитиб қоламан.
Бу гапга 5 йил давомида сабр қилиб келдим ва мусулмончилик андишаси сабаб жим юргандим, аммо орқаравотдан мен ҳақимда ҳар хил гаплар болалайвергач бугун ушбу “пост”ни қўйишга ва холислар билан Театрдаги “иш”им билан боғлиқ ҳақиқатни бўлишмоқни ихтиёр қилдим…
Қорори эса ихтиёрингизга ҳаворла! Агар ушбу сўзларим ёлғон ва туҳмат бўлса, марҳамат Сурхондарё вилоят мусиқали драма театри мени Судга беришсин!
Мен драматург сифатида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзосиман. Ёзган 15 та драмадан 7 си саҳналаштирилган. Битта асарим кўнглимдагидек саҳналаштирилмагани учун ўзим воз кечганман.
Иккитаси, бири асар сифатида, иккинчиси спектакл сифатида (2014 ва 2018 йиллар) республика миқёсида ўтказилган театрлар фестивалида 1 – ўринни олган.
Ёзувчи сифатида 3 томлик ҳикоя ва қиссалар тўпламларим бор. Нокамтарлик бўлса-да, қаламимнинг кучига ишонаман, асарларим мени ўқувчилар ва ижодкорлар ҳузурида уялтирмайди. Ушбу асарларимни ёнимдан харажат қилиб китоб чиқаришни ор биламан. Шу боис, даври келишини кутаяпман.
2008 йилнинг май ойидан, 2015 йилнинг 1 августига қадар М. Уйғур номидаги Сурхондарё вилоят мусиқали драма театрида адабий маслаҳатчи бўлиб ишладим. Театрда “ўйин” ва кўзбўямачиликлар кўп бўлди. Раҳбариятга қарши турдим. Саҳналаштирилаётган бир нечта спектаклларни талабга жавоб бермаганлиги учун йўққа чиқардим. Театр бош режиссёри Мансур Равшанов ва театр директори Муяссар Қорақуловалар билан бир йилдан ошиқроқ вақт қаттиқ тортишдим.
Келинг, оддий далиллар билан фикрларимни асослайман:
1) Раҳматли Рисхивой ака Муҳамаджоновнинг «Ойдин» номли асарини театр бош режиссёри, Ўзбекистон санъат арбоби, 55 йиллик (стаж) тажрибага эга, 80 ёшли Мансур Равшанов қариндошлари, ёш йигитчалар (О. Муҳитдинов ва А.Жумаев) га саҳналаштирди. Спектакль жанр талабларига мутлақо жавоб бермасди. Адабий маслаҳатчи сифатида халқ ва давлат олдидаги вазифам, ҳақиқатни айтиб, театр Бадиий кенгашида ушбу спектаклни йўққа чиқардим, аммо тан олишмади.
«Эътироф-2014» да ушбу спектакль «Йилнинг энг яхши спектакли» номинацияси ғолиби бўлди.
Кўпчилик қатори мен ҳам ҳайратда эдим!
«Мана, Эркин Норсафар ўзини ақлли санайди, Республикада аҳмоқлар ўтиргани йўқ! У спектаклни «Ноль»га чиқарган бўлса, бошқалар «Йилнинг энг яхши спектакли» номинациясини беришармиди. У театрнинг душмани!» деб айюҳаннос солишди.
Бир муддат ўтиб, Тошкентдаги ижодкорлар ўртасида фестивалдаги бу каби ноҳақлик борасида норозилик пайдо бўлди.
«Маънавият ва маърифат» телеканалида Шоира Раупованинг «Премъерадан сўнг…» деб номланган кўрсатувида (2015 йил) ушбу («Ойдин») спектакли томошабин ва иштирокчилар томонидан қаттиқ танқидга учраб, йўққа чиқарилди.
Ёш режиссёрлар нима деб жавоб беришни билмай, актёрларни айблашди. Бу нотўғри гап эди. Чунки театрда жуда забардаст актёрлар борлигини ўзим эътироф этаман! (Ўша кўрсатув 3 маротоба эфирга узатилди)
2) Муҳаммад Бобоевнинг ҳазрат Баҳоуддин Нақшбандий ҳаётларига бағишланган «Оқ ёмғир» деб номланган спектакли Мансур Равшанов томонидан саҳналаштирилди.
Мен Равшановга спектакл талабга жавоб бермаслигини, уни саҳналаштирмасликни айтдим. Чунки, бу ҳам вазифамга киради. У мени эшитмай, 3 ой давомида спектаклни саҳналаштирди.
Ушбу спектаклни театр Бадий кенгашида 56 та хатосини санаб бериб, йўққа чиқардим.
(Ушбу жараён Сурхондарё вилоят телерадиокмопанияси томонидан ёзиб олинганди. Эшитишимча, бир нусхаси вилоят МХХ да сақланмоқда.)
Бу катта жанжалга айланиб кетди. Узоқ чўзилган можарога Маданият вазирлиги, «Ўзбектеатр» ИЧЧБ си, Диний идоралар ва ҳатто МХХ ҳам аралашди.
..Ниҳоят, мен ғолиб бўлдим, «Оқ ёмғир» спектакли репертуардан олиб ташланди.
Бу мен билган, сизга билдирмаётган ҳақиқатнинг юздан бири, холос.
Улар мени жамоанинг олдида ёлғончи, туҳматчи ва ғийбатчига чиқаришгани учун ҳақлигимни исботлаш, шаънимни булғалишдан сақлаш мақсадида Ўзбекистон Маданият вазирлигига, Сурхондарё вилоят ММХ га, “Ўзбектеатр” ИИЧБга, Сурхондарё вилоят Маданият ва спорт ишлари бошқармасига театрдаги кирдикорлар борасида 36 варақ хат йўлладим.
Ўша, 36 варақ хатда ҳамма-ҳаммаси батафсил ёзилган.
Вазирлик ҳам, “Ўзбектеатр” ИИЧБ ҳам, вилоят Маданият ва спорт ишлари бошқармаси ҳам эътибор беришмади. Натижада, 2015 йилнинг 1 август куни, меҳнат таътилида юрган вақтимизда ноҳақлик, турли тазйиқлар ўтказиб, ишдан кетиш ҳақимда аризамни ёздириб олишди.
Хўш, шундан кейин ҳам мен театрни булғаган бўлиб чиқаманми? Мен халқ ва мамлакат манфаатини ҳимоя қилдим. Бу-бурчим эди. Менга «Сен ўзи нима иш қилдинг» деб иддаолар қилишди. Мен ҳамма жойда вазифамни ситқидилдан бажаришга ҳаракат қиламан. Юқоридаги, театр билан боғлиқ ҳақиқат эса, фикримнинг яна бир далилий исботи. Қолгани, вазирлик ва ҳукумат вакиллари, давлат органларининг иши!
Банк тизимида ишлаб юрганимда ҳам кўп ноҳақликларга дуч келдим. Тўғри гапим учун мени у ерда ҳам сиғдиришмади. Ўша вақтда мени Банкда сиғдирмаганларнинг барчасининг кейинчалик қинғирликлари фош бўлиб, Банк тизимидан ҳайдалишди. Ҳозир бир нечтаси таксичилик қилиб, ёки у ер бу ерда майда ишлар билан кунларини ўтказиб юришибди.
Мени ҳам ҳозир бир ҳовуч нусхалар «Матбуотни булғаяпсан» деб сиғиштиришмасликка ҳаракат қилишаяпти. Менинг ягона айбим, Матбуотнинг жамиятимизда ўз ўрнига эга бўлишини истайман!
Каримов даврида Матбуот қул эди. Йўқ эди. Югурдак эди. Аммо, Муҳтарам Юртбошимиз Матбуотга катта эътибор қаратиб, унинг жамиятда ўз ўрнига эга бўлишини, мамлакат тараққиёти ва халқ фаровонлиги, маданияти ва маънавиятида ўз ўрнига эга бўлишини истаяпти.
Аммо жойлардаги раҳбарлар Матбуотни ҳали ҳануз ўз каръераси учун хизмат қиладиган югурдакка айлантиришмоқчи бўлишаяпти. Менга қарши бўлган баъзи, раҳбарлардан манфаатдор, лаганбардор журналистлар эса буни қўллаб-қувватлашаяпти.
Мен эса бунга йўл қўйишни истамайман. Сабаби, матбуотда эркинлик бўлмас экан, у жамиятдаги ўз вазифасини тўлақонли бажара олмайди! Мен Матбуотни битта-иккита «раҳбар»нинг каръераси учун эмас, Президентимиз истаётганларидек мамлакат манфаати учун хизмат қилишини истайман!
Ижтимоий тармоқда ва Матбуотда бир нечта танқидий чиқишлар қилиб, дейлик: «Ижодкорлар уйи», «Маданият ходимлари учун» қурилган уйлар, «Шеробод туман ҳокимининг қилмишлари» борасида, мажбурий обуна билан боғлиқ: Матбуот ва «Матбуот тарқатувчи»лардаги ўйинлар ва яна ҳокозолар орқали бир зўрнинг думини босиб қўйдим. Энди эса, унинг гумашталари, югурдаклари мени ёлғизлатиш, тизимдан йўқотиш учун эртаю кеч бош қотиришмоқда.
Чунки улар ўша «улуғ»идан манфаатдор!
Мен ҳам раҳбарларнинг оёғини ялаб, лаганбардорлик қилсам, жим юрардим. Атрофимда фитна ҳам бўлмасди. Ишлардан қувилиб, йиллаб ишсиз юриб, еяримга нон топа олмай қолар даражада муҳтожликни ҳам бошимдан кечирмаган бўлардим.
Одам табиатидан айро бўла олмайди! Ноҳақлик ва адолатсизликни кўрсам, қандай қилиб бошимни балолар уясига тиққанимни билмай қоламан!
Мен бор йўғи Шахс бўлишга ҳаракат қилаяпман. Талай ҳамкасабалрим сингари жимгина ҳашарот бўлиб яшашни истамайман. Фаровонликда ҳашарот бўлиб яшаганимдан кўра, ярим оч Шахс бўлиш мен учун шараф! Мен бор-йўғи, мамлакат тараққиётига нимадир иш қилиб, ўз ҳиссамни қўшни истайман.
Шу ўринда, «Театрни булғади» ва «Нима иш қилдинг, қўлингдан нима келади», деяётганлар учун яна бир гап!
Вилоят мусиқали драма театрида Фарҳод Болтаев исмли иқтидорли ва салоҳиятли актёр ва режиссёр бор! Марҳамат, Маданият вазирлиги эътибор қаратиб, шу йигит билан менга театр саҳнасини бир мартага бўшатиб берсалар, спектакль қандай саҳналаштирилишини кўрсатардик!
Маданият вазирлиги ушбу спектакль учун менга ажратадиган 10 миллиондан ортиқроқ бўлган маблағдан воз кечаман!
Бизга имконият беришсин, ишни кўрсатамиз!
Filed under: 1.BOSH SAHIFA | Leave a comment »
Тахминан бундан 2500 йил аввал юнон олими Геродот ўзининг машҳур Тарих китобини ёзган. Ўлкамизда дунёвий илмлар гуллаб яшнаган 10-11 –асрларда Беруний, Ибн Сино, Фаробий ва бошқа олимлар юнон олимларининг китоблари билан таниш бўлганлиги маълум. Аммо, Геродотнинг Тарих китобини улар тилган олганликларини ҳозиргача бирон манбада учратмадим. Бу китоб бизга рус истилоси орқали, рус олимларининг таржимаси орқали кириб келди.
Грек манбаларини ўрганишни рус олимлари XVII асрдаёқ бошлаб юборгандилар. Биринчилардан бўлиб Геродотнинг «Тарих»ини рус тилига таржима қилган шахс, тарихчи Андрей Лизлов эди, у рус ва Fарбий Европа тарихий манбаларидан яхши хабардор эди. Лизлов турк тили ва тарихини ҳам яхши билган. Тарихчи 1649 йилда Краковда нашр қилинган С.Старовольскийнинг «Турк қайсарининг саройи» («Двор цесаря турецкого») асарини поляк тилидан рус тилига ўгирган эди.
А.Лизлов «Скифлар тарихи» номли асарини қўлёзма шаклида 1692 йилда ёзиб тугатади. Бу асарни ёзувчи ва жамоат арбоби Н.И.Новиков 1776 йилда қисман, 1787 йилда эса тўлиқ чоп эттиради.
А.Лизлов асари бошида турклар ва татарлар скифлардан келиб чиққанлигини исботлайди. Кейинги бобларда Европа халқлари ва русларнинг скифлар авлоди бўлмиш турк ва татарлар билан муносабатлари тарихини ёритади. Геродот тарихини ўрганган мутахассис А.А.Нейхардт А.Лизлов асарларини ўқиб, уларнинг шартли эканлигини қайд этади [Нейхардт А.А., 1982, 9]. Скифлар бўйича бошқа мутахассис С.А.Семенов-Зусер эса ушбу асарнинг «Россия тарихидаги биринчи таниқли асар»лигини қайд этади [Семенов-Зусер С.А., 1947, 11].
XVIII аср бошида скифларга қизиқиш кучаяди. Айниқса, бу масала Россия императори Пётр I ни қизиқтиради. У славянларнинг келиб чиқиш тарихини яратиш учун олмон олими Г.В.Лейбницга мурожаат қилади. У эса 1708 йилда императорга ёзган хатларининг бирида «мен сарматлар деганда славян қабилаларининг аждодларини тушунаман, кейинчалик бу сўз славян ва славлар номи билан танилганлар»,-дейди [Лейбниц Г.В., 1873, 211].
Скиф-сарматлар масаласини ўрганиш учун 1725 йилда Петербург фанлар Академиясига Германиядан Готлиб Зигфрид Байер чақирилади. Унинг хулосаси шундай: скифлар – Осиёдан келган халқлар; славянлар – автохтон халқ, шунинг учун скифлар славян эмас. Унинг фикрича скифларнинг авлоди финлар, ливлар ва эстлардир [Нейхардт А.А.,1982, 12]. Бу ерда қизиқ бир ҳолат бор. Мисол учун Готлиб Байер сўзлари аслида туркий сўзлардир. Олим ўзининг ҳам исми ва фамилияси скифча эканлигини билганмикан?
XVIII аср рус тарихчиси В.Н.Татишев скиф сўзини йиғма (жамланма) ном деб ҳисоблайди. Унинг фикрича скифлар жумласига славянлар, сарматлар, турклар, мўғуллар, Германлар, Эрон ва Хитойлар киради. Европаликлар 13-асрдан бошлаб скиф сўзи ўрнига татар сўзини ишлата бошлаганлар [Татищев В.Н., 1962, 232-233].
М.В.Ломоносов эса скифлардан финлар, сарматлардан славянлар тарқалганлигини қайд этади [Нейхардт А.А., 1982, 17-18].
Рус олимлари А.Лизлов, В.Н.Татишев ва бошқалардан ташқари ғарб олимлари ҳам аввал шу фикрда бўлганлар. XIX асрда инглиз олими В.Митфорд «Дунёда шундай жойлар борки, у ердаги аҳоли бошқалардан урф-одати ва ҳаёт тарзи билан кескин ажралиб туради. Бу халқни греклар скит, замондошлар эса татарлар дейишади»-дейди. [Митфорд В., 1838, 419]. Шуни ҳам қайд этиш керакки, ўша пайтда европаликлар татар деганда – шарқдаги барча халқларни, асосан, мусулмон туркларни тушунганлар.
XIX аср ўрталарида рус тарихчилари ва географлари скифларнинг туркийлигини шубҳага олмаганлар. Масалан, Р.Латама 1854 йилда рус география жамияти Хабарномаси (Вестник)да шундай ёзган: «Ҳозирги пайтда скифларнинг туркийлигини исботлаш учун … махсус далиллар талаб қилинмайди» [Латама Р., 1854, 45].
XVIII аср охирида скифлар тарихи билан Н.М.Карамзин ҳам қизиқиб қолади ва хулосада у Геродот даврида Европа ва Осиёнинг баъзи халқлари скифлар ва сарматлар деган йиғма этноним билан аталганликлари ҳақидаги тўхтамга келади [Карамзин Н.М., 1818, 5-12].
XIX асрда ўтказилган археологик қазишма ишларидан маълум бўладики, Геродот ва бошқа юнон олимлари Европа ва Осиё тарихини тўғри ёритганлар. Шунинг учун ҳам рус зиёлилари Геродот ва бошқа юнон тарихчиларининг асарларини рус тилига таржима қилиб, чоп этиш ишларини кечиктирмаганлар. Ўлка тарихини ўрганиш учун кенг имкониятлар яратганлар.
Илгари, Вильно ва Қозон университетларида дарс берган академик Э.И.Эйхвальд Геродотнинг «Тарих»и бўйича тадқиқот, изланишлар олиб боради ва ундаги маълумотлар орқали славянлар, финлар, турк ва мўғуллар тарихини тиклашга уринади. У скифлар битта халқ эмаслигини, скифлар деганда ҳозир ҳам ўша ҳудудда яшовчи халқлар тушунилганлиги ҳақида хулосага келади [Эйхвальд Э.И., 1838, т. 27].
XIX аср бошларида қатор халқлар тарихи муаммолари билан шуғулланган П.Ф.Сум: «– скифлар, сарматлар, аланлар ўрнига кейинчалик турк қабиласи бўлган хунлар келганлар, сармат сўзи, туркча сар – «сариқ» сўзидан келиб чиққан бўлиб, сариқ одамлар маъносини беради»-дейди [Сум П.Ф., 1846, 3, 15]. Олмон тарихчиси Б.Г.Нибур скифларни мўғуллар деб ҳисоблайди ва туркларни ҳам улар таркибига киритади [Нибур Б.Г., 1847]. Асрнинг иккинчи ярмида, яъни 1870 йилда А.Д.Мордтман Лейпциг шаҳрида миххатлар бўйича олиб борган тадқиқотларини эълон қилади ва скифлар турк тилида сўзлашганликларини қайд этиб, бу тил ўша пайтда (Геродот даврида -А.Ш.) Ўрол-олтой тил оиласидан ажралиш жараёнини бошдан кечираётганлигини айтади [Мордтман А.Д., 1870, 66-77].
К.Цейсснинг 1837 йилда эълон қилинган тадқиқотлари скифлар тарихида янги босқич бошланганидан дарак беради. У илк бор, скифларни эроний тилда сўзлашувчи қабилалар таркибига киритади. Унинг тахминича, диний, географик жойлашув ва скиф ҳамда форсий тиллардаги бир хилликлар шундай хулосага келишига сабаб бўлган [Доватур А.И.,…, 1982, 47].
Бошқа олмон олими К.Нойманн эса айнан диний ва тиллар уйғунлигидан келиб чиқиб, скифлар – туркийлар, сарматлар эса славянлар эканлигини қайд этади [Доватур А.И.,…, 1982, 50].
П.И.Шафарик скифлар туркларни ўз таркибига олувчи мўғуллар; сарматлар эса форслар; будин ва неврларни славянлар деб ҳисоблайди [Шафарик П.И., 1948; Доватур А.И.,…, 1982, 48].
XIX аср 60-йилларида К. Мюлленхофф скиф ва сармат сўзларини ҳинд-европа тиллари нуқтаи-назаридан ўрганиб чиқиб, скифлар асосан эроний тилларда сўзлашувчилар бўлиб, улар Эрондан анча шимолда ҳам яшаганликларини, жумладан, шулардан бири осетинлар эканлиги ҳақида хулосага келади [Доватур А.И.,…, 1982, 53].
К.Мюлленхоффдан кейин скиф-эрон назарияси кўпчилик тарихчилар ва лингвистларнинг эътиборини тортадики, улар бу назарияни кучайтириш учун турли-туман қўшимча ҳужжатлар топа бошлайдилар. Ушбу назариянинг ўзига тортадиган жозибаси шундан иборат эдики, у орқали ҳинд-европа халқлари келиб чиққан ота юртларини кенгайтириш имкониятига эга бўлаётгандилар. Бу йўналиш олимларининг бошқалардан ажралиб турадиган томони, улар бошқача фикрловчиларга нисбатан ўта жипсликда ҳужум уюштирар, айри фикрловчиларни ўта қаттиқ танқид қилишар, уларни «майдакаш, саводсиз олимлар»-дейишарди ва бу билан ўзларининг назарияларидаги далилларнинг кучсизлигини билдириб қўйишарди.
Танқидларга қарамай, скиф ва сарматлар туркийлар эканлигини исботламоқчи бўлганлар ўша пайтларда ҳам топиларди. Баъзида бундай олимлар миллати турк бўлмаган олимлар ичидан ҳам чиқиб қоларди. Масалан, 1904 йилда О.Франке Хитой манбаларининг Ўрта Осиё скифларини аниқлашда тутган ўрни билан боғлиқ китобини эълон қилади [Дурмуш, 1993, 17].
Унинг қайд этишича, хитой манбаларида ўрта осиёлик скифлар икки номда: саи ва сак этнонимларида учрайди. Олим «саи» дегани, хитой тилида «саки»ни билдиради, деган фикрни илгари суради. Яъни «саи ванг» дегани – «шоҳ саклар» деганидир [Дурмуш, 1993, 27-28] (Қадимги Хитой манбаларида ҳам «шоҳлар авлоди» ҳақида фикр бўлганига эътибор беринг).
Археологик қазишма ишлари натижасида Дунайдан бошлаб, Хитойнинг Fарбий чегарасига қадар ерларда скифлар (саклар, саилар, ишгузлар) яшаганликлари аниқланган.
Устоз М.Закиевнинг фикрига кўра, скид (скиф) этноними эрамиздан олдинги III асрдан бошлаб, ўз ўрнини Геродот тилга олмаган сармат, кейинчалик савромат сўзига, савромат сўзи ўз навбатида эрамиздан олдинги I асрда алан ва ас сўзларига ўз ўрнини бўшатади.
Шуниси қизиқарлики, скифлар тарихи билан шуғулланган туркшунослар бу манбаларни лингвистик, мифологик, этнологик нуқтаи-назардан ўрганиш жараёнида скифлар ва сарматларнинг турк тилида сўзлашганликларини аниқлаганлар.
Масалан, 1880 йилда венгер туркшуноси Геза Куун «Куманикус Кодекси» асарида скифларнинг туркийзабонликларини рад этиб бўлмас далиллар билан исботлаб беради [Куун, 1881, LVII-LVIII].
Хасан Ато Абуший ҳам скифларнинг туркийзабонлигини ишонч билан исботлайди. У 1909 йилда «Туркий қавмлар тарихи» асарини ёзади [Габаши Х.Г., 1909, 54].
Таниқли татар тарихчиси Ходи Атласи «Сибир тарихи» китобида қадимги юнонлар тилга олган Скифия ҳамда эронликлар қайд этган Турон, ҳозирги Туркистонга тўғри келиши ҳақида хулосага келади (Х.Атласи., 1993,21).
Ўз вақтида, Франциянинг Сорбонна университетини битирган, Европанинг асосий тилларини яхши билган турк ва татар олими Садри Мақсуди Арсал ҳам скифларнинг асосий қисми туркий тилда сўзлашганлигига эътибор қаратади.[Арсал, 1930, 8].
Туркийларнинг машҳур тарихчиси Заки Валиди Тўғон ҳам ўз тадқиқотлари хулосасида юқоридагига ўхшаш фикрни илгари суради. [Валиди А.-З., 1981, 34].
Садри Мақсуди Арсалнинг қизи кўпгина роман, герман ва турк тиллари билимдони Адила Айда қадимги Римда яшаган этрускларнинг туркийлигини исботлаб, бу борада турк тарихчиларининг жаҳон Конгрессида маъруза қилади. [Адиля Айда, 1979, 287-292].
Совет Иттифоқидаги расмий тарихий фан скифлар-саклар –сарматларни эроний тилда сўзлашувчилар деб ҳисоблашига қарамай, баъзи туркшунослар жасорат ила скифларнинг туркийзабонлигини айтишган. Масалан, қозоқ олимларидан А.С.Аманжолов, О.Сулаймонов, К.А.Акишевлар скифлар қозоқларнинг аждоди эканлигини баралла айтганлар [Аманжолов А.С., 1971; Сулейменов О., 1975; Акишев К.А., 1978].
Қозоқ олимларининг бу асарлари ичида Ўлжас Сулаймоновнинг «АЗиЯ» асари жуда катта шов-шувларга сабабчи бўлган. Муаллиф унинг ўзбек атамаси келиб чиқиши ҳақидаги фикрини кескин равишда рад этиш билан биргаликда, унинг асари Марказий Осиё туркийлари тарихини ўрганиш учун ўша «метин панжара»ларни синдиришда катта аҳамият касб этганини қайд этади.
Кавказшунос олимлар И.М.Мизиев ва К.Т.Лайпановлар 1986 йилда скиф-сармат ва аланларнинг асосий таркиби туркийзабон эканликларини лингвистик, археологик, этнологик маълумотлар таҳлили асосида исботлаб берганлар [Мизиев И.М., 1986, 35-56, 123-138; Мизиев И.М., 1990, 51-72; Лайпанов К.Т., Мизиев И.М., 1993, 45-86].
1993 йилда турк олими И. Дурмуш «Скитлар. Сакалар» («Skitler. Sakalar») номли монографиясини эълон қилади. Олим ўз асарида скифларга оид лингвистик, археологик, этнологик маълумотларни таҳлил қилади ва скифлар (саклар)нинг туркий тилда сўзлашганликларини рад этиб бўлмайдиган далиллар билан исботлаб беради [Дурмуш И., 1993].
Булғор татарлари этник илдизини ўрганиш борасида М.Закиев ҳам скиф-сарматлар масаласи билан тўқнаш келади ва бу ҳақда «Татар халқининг скиф-сармат илдизлари» номли мақола ёзади [Закиев М., 1995а, 37-58].
Кейинги пайтларда скиф-эроний назарияни рад этиб, скиф-турк концепциясини ёқловчи асарлар кўпаймоқда. Шулар жумласига Фиридун Агаси ўғлининг лингвистик таҳлилларга асосланган асарларини мисол тариқасида келтириш мумкин [Фиридун Агасыоглу, 2000, 77-133].
Юқорида М.Закиевнинг асарларидаги парчалар таржимасидан кўрганимиздек, скифлар, саклар, сарматлар ва бошқа исмлар ҳақидаги баҳс-мунозаралар 200 йиллардан буён давом этиб келмоқда.
Скитларни эронийлар дегувчи эроншунос олим, филология фанлари доктори В.И.Абаев (осетин тилида – Абайты Иваны фырт Васо; 2 (15) декабрь Грузия — 12 марта 2001, Москва) нинг фикрича, Таргитай сўзи форсча ДАРFА (мангу ёки ўткир) ва ТАВА (куч, қувват) сўзларидан ташкил топган. [Абаев В.И., 1949, 163; Миллер Вс., 1887, 127].
Таргитайнинг катта ўғлининг исми – Липоксай сўзини В.И.Абаев олмон олими М. Фасмернинг фикрига асосланиб: «унинг иккинчи қисмини ксая/хсай сўзи» дейди, «унинг маъноси – нур таратиш, ялтираш, ҳукмронлик қилиш; осетинча эса «княгиня», «тонг» маъносини англатишини айтади. Унинг фикрича, сўзнинг биринчи қисми номаълум, балки эронча ХОРСЕД қуёш сўзидан олинган бўлиши эҳтимол»,- дейди.
Таргитайнинг иккинчи ўғлининг исми профессор В.И.Абаев фикрича, Арпоксайдаги биринчи уч ҳарф «апр» бўлиб, ундаги «ап» эронча ўзакда «сув» ва осетинча «ра», арф «чуқур», апра «сув чуқурлиги»; хсая – шоҳ; апра-хсая «сув шоҳи» [Абаев В.И., 1949, 189].
Таргитайнинг учинчи ўғли Колоксай ҳақида немис олими М. Фасмер ва Абаевларнинг фикрича Колаксай сўзининг иккинчи қисмидаги Хсай – «ярқираш, ҳокимлик қилиш», осетин тилида «хсарт» – «жасорат», хсиня – княгиня, хсед- тонг ва ҳоказо. Сўзнинг биринчи қисми «Кол», балки қадимги эрончасига хвар-хшаита «қуёш»дир [Абаев В.И., 1949, 189].
Скиф-эрон назариётчилари баъзан бу сўзни форсча Сколахшай дейишиб, Колоксойни скол (сколот)/скифлар – форс шоҳлари қабиласи бошлиғи дейишади [Доватур А.И., 1982, 207—208].
М.Закиев эса қуйидагича фикр юритади: турк тили этимологияси бўйича Колоксай, қўли- оқ-сой «қўллари оқ, муқаддас қабила» ёки иккинчи фараз «кола»-қалъа-шаҳар-пойтахтни англатиб, бу сўз ўшанда арабчадан олинган бўлиши мумкин.
Устоз М.Закиевнинг Таргитай сўзи бўйича хулосаси қуйидагича:
Устоз М.Закиевнинг Таргитай сўзи бўйича хулосаси қуйидагича:
Таргитайдаги «тарги» ёки «тариқ» ва «сой» – «той» яъники қадимги турк тилидаги «уруғ», «қабила» маъносини ифодалайди. Яъни, Таргитай сўзи туркий тилда «Тариқчилар уруғи» ёки «деҳқонлар уруғи бошлиғи» маъносини англатади.
Академик М.Закиев Липоксайни: «Лип» – қадимги форс тилидан чегара, «ок» – оқ, олийжаноб, бой; «сой»-олдинги хулоса каби қабила, уруғ номи бўлиб, Чегарани қўриқловчи қабила маъносини беради».
М.Закиевнинг Таргитайнинг иккинчи ўғли Арпаксай ҳақидаги фикрича, бу ерда Арпа – дон экини, оқсой – муқаддас уруғ, олийжаноб уруғ. Туркий этимология бўйича Арпаксай «деҳқонлар қабиласи бошлиғи».
Таргитайнинг учинчи ўғли Колоксай бўйича М.Закиев фикри: турк тили этимологияси бўйича Колоксай, қўли- оқ-сой «қўллари оқ, муқаддас қабила» ёки иккинчи фараз «кола»-қалъа-шаҳар-пойтахтни англатиб, бу сўз ўшанда арабчадан олинган бўлиши мумкин.
М.Закиев Скиф сўзи бўйича қуйидагича фикр билдиради:
Бу сўз Скиде –искид–искуз–Ишгуз [Закиев М.З., 1995, 23, 40—41]. Яъни М.Закиевнинг фикрига кўра: Ашгуз – Ишгуз – Искуз – Искид – Скид – Скит- Скиф (русчасига). Чунки, руслар Тракияни – Фракия, Тиссагетни – Фиссагет ва ҳоказо дейишади. Геродот Тракия (Фракия)да энг яхши қабила сифатида гетларни тилга олади (Геродот «Тарих» IV, 93).
Кўриб турганимиздек иккала совет кейинчали Россиялик В.И.Абаевнинг ва Татаристонлик М.Закиевнинг фикрларида тахмин унсурлари мавжуд.
Мен бу бешала сўздаги тахмин унсурини камайтиришга, алқисса йўққа чиқаришга уриниб кўраман.
Агар биз В.И.Абаевнинг фикрига биноан Таргитай сўзини ДАРFАТАВА деб олсак, мўғул тилидаги ДОРУFА сўзи қачонлардир Ҳоким маъносида ишлатилганлиги тарихан маълум бўлиб, бу сўзнинг форсча илдизига шубҳа уйғонади. Тарғитой қаерда-ю, Дарғатава қаерда?
М.Закиевнинг фикридан келиб чиқадиган бўлсак, Таргитай яшаган скифлар юрти аҳолиси Геродот даврида ҳам асосан кўчманчи бўлган.
Геродот “Тарих” IV китоби 7-бобида шундай дейди: “…скифлар мамлакати (Дашти қипчоқ–А.Ш.) қадимда кимсасиз бўлиб, дастлабки инсон Тарғитой бўлган” (“Қадимги тарихчилар Ўрта Осиё ҳақида”YURIST-MEDIA MARKAZI” Тошкент-2008 йил 8-бет).
Демак, Геродот айтаётган скитларнинг бобоси Таргитай бу ерга, яъни Дашти Қипчоққа Доронинг эрамиздан олдинги 514-йилдаги юришидан ҳам минг йил аввал келган!
Геродот дашти қипчоқликлардан Тарғитойнинг Дашти қипчоққв қачон келганлигини сўраб шу хулосага келяпти. Аслида Дашти қипчоқ аҳолиси Геродотга «Тарғитойнинг Дашти қипчоққа келганлигига (Геродот даврида) 2300 йил бўлди» дейиши керак эди. Аммо, бундай демаганлар. Чунки, улар саноқда адашганлар.
Абулғози ҳам, Геродот фикрини тасдиқлаб, Дашти қипчоқдаги биринчи одам Қипчоқ эканлигини айтяпти. Аммо, Абулғозида аниқ сана бор. Қипчоқнинг Дашти қипчоққа келиши билан Чингизхон даври оралиғи 4000 йил. Мана ўша маълумот:
«Ўғуз хоннинг замонидин Чингизхон замониғача Тин ва Атил ва Ёйиқ, бу уч сувнинг ёқасинда қипчоқдин ўзга эл йўқ эрди. Тўрт минг йилғача ул ерларда ўлтурдилар. Анинг учун ул ерларни Дашти Қипчоқ дерлар» (Абулғозий «Шажараи турк» Т.-1994 йил «Чўлпон» нашриёти 22-бет).
Геродот замонида Дашти қипчоқдаги скитлар юртига Дунай дарёси орқали бостириб келган Дорога макр ишлатиб, унинг армиясини толиқтириш учун турли-туман жойларга Ўғузхоннинг навкари Қангли ўйлаб топган аравада хотин-халажи-ю, бола-чақасини миндириб қочиб юрган Идантирс, кўчманчи эди. У қочиб кетатуриб, Доро отлари учун озуқа бўлмасин деган маънода даштдаги ўтларни ҳам ёқиб юборар эди. Скитлар бошлиғи Идантирс Волга бўйигача қочиб, Доро армиясини ҳолдан тойдиради. Очиқ жанг қилмай қочиб юрган Идантирсни қўрқоқликда айблаб, тўхташга мажбур қилиш учун Доро унга «нега мендан қочиб юрибсан?»-деган маънода хат юборади. Шунда скитлар подшоси Идантирс «мен сендан қочаётганим йўқ. Аввал, қандай яшаётган бўлсам, худди шу тарзда яшаяпман. Менинг муқим уй-жойим, яшаш манзилиб йўқки уни қўриқласам. Агар сен мен билан жанг қилмоқчи бўлсанг, менинг ота-боболарим кўмилган мозорларни топиб уни бузишга уриниб кўр. Шунда менинг жанг қилиш, қилмаслигимни биласан»-дейди. Мана шу эпизоднинг ўзиям Скитлар деҳқончилик қилмаганлигини билдиради. Чунки, деҳқончилик эса ўтроқ ҳаётни талаб қилади.
Шунинг учун М.Закиевнинг Таргитай – «Деҳқонлар отаси» деган маънони ифодаловчи далилларини ҳам инобатга олиб бўлмайди.
Баҳодирхон билан Геродот келтираётган маълумотлар йиллар бўйича 1300 йилга фарқ қилаётган бўлса-да, Тарғитай бу ерларга бошқа юртдан келганлиги маълум бўлмоқда.
В.И.Абаев ва М.Закиевлар Таргитай, Липоксай, Арпаксай, Колоксай сўзлари этимологиясини топишда туркий тил ва туркий менталитетнинг бир жиҳатини эътибордан қочиришаяпти.
Туркий тиллар ўзакларнинг елимланишидан иборат бўлиб, ҳар бир ўзак алоҳида маъно бериши, улар алоҳида ишлатилиши ҳам мумкинлигини биринчи бобда айтиб ўтдик. В.И.Абаев эрон (форс)шунос бўлганлиги учун уни тушунса бўлади, аммо М.Закиев жуда катта туркшунос олим.
Икки юз йилдан буён тарихчи олимлар бўғин тагида қанчалик катта тарих ётганини билишса эди!!!
Туркий тилнинг мана шу хусусиятини инобатга олсак, Геродотнинг Тарих китобидаги асосий қаҳрамонлардан бири бўлган Таргитай, Липоксай, Колоксай сўзларининг қуйидагича ечимига дуч келамиз:
1. Тар-Гит-Ай;
2. Лип – Окс – Ай;
3. Арп- Окс – Ай;
4. Кол – Окс – Ай.
Бу сўзлардаги ўзакларни шарҳлашга ўтамиз.
Таргитай сўзидаги «Тар» – Турк, Тангри сўзлари бўлиши мумкин. Бироқ бошқа вариант бор. Тар – бу ҳозирги тилимиздаги Тор. 4800 йил аввал унинг шакли Тар бўлган ва бу сўз ҳозирги Ипни билдиради.
Бу ип кўчманчи учун жуда аҳамиятли, муҳим сўз. Бу Тар камоннинг тори. Камон эса кўчманчининг энг муҳим қуроли. Тар бу аравани отга бойлайдиган восита. Арава эса кўчманчининг уйи, аёли, болалари. Тар қанчалик мустаҳкам бўлса кўчманчини душман ҳамласидан сақлайди, аравадаги болаларини эса кўчиб яшашини таъминлайди.
ТарХон – дейишди Миср пирамидасидан чиққан кўйлак номини.
Тархон дегани туркий давлатда Олий мансаб бўлиб, Хонга энг яқин киши дегани ҳам. Темучин (Чингизхон)ни Ўнгхон ҳужумидан огоҳ қилган ёш йигитларга тархон унвони берилади. Бу унвоннинг қандай улуғ эканлигини Мирзо Улуғбек «Тўрт улус тарихи» асарида шундай келтиради:
«Ўнгхон томонидан қасд қилинганидан огоҳ қилган икки гўдакни тархон қилдилар.
Тархон шундай одамки, барча жарималардан озод ва эркин, қай лашкарда бўлмасин, қандай ўлжани қўлга киритмасин, ҳеч ким ундан бирор нарса ола олмайди, унга тегишли бўлади ва буюрдики, қачон хоҳласа даргоҳга ижозатсиз ва дастурсиз кира олур. Тўққиз бор гуноҳ улардан содир бўлганда ҳам бирор киши уни Жазо бера олмайди. Яна тайинладики, унинг нажодидан тўққиз авлод бошқа таклифлардан эминдирлар. Назм (мазмуни):
Оқил ва хуш юлдузли икки ўғил душман макридан хабар бердилар. Шундай фармон бердики, тўққиз пуштигача бўлганларнинг гуноҳидан ўтарлар бизнинг одамлар, бизнинг жойда турғун бўлурлар.
Ҳозирги давр тархонлари уларнинг наслидандир. Тар-хонларнинг кўпчилиги бодой қавмидан. Чиғатой улусидаги тархонлар Қишлиқ наслидандир».
Таргитайдаги Гит эса туркий тилда Ўғузлар маъносини беради. Мисол учун туркий уруғ ҳисобланмиш «Манғит» сўзида бу сўз Ғит шаклида турибди. Ай эса – одам, киши маъносида.
Шунинг учун ТарГитАй сўзи Ўғузга яқин, боғланган шахс маъносини беради. Қизиқарли томони шундаки Абулғозийга кўра Қипчоқ ҳам Ўғузхонннинг асранди ўғли. Яъники, унинг Хон наслидан бўлмаса-да Ўғузхонга тегишли киши эканлигини кўрсатиб турибди. Шунинг учун Геродотнинг асари орқали Дашти Қипчоққа келган биринчи шоҳнинг исми Таргитай бўлганлигини англашимиз мумкин.
Арпоксайдаги Арп, аслида туркийча Алп Эр бўлиб, кейинчалик Арп бўлиб кетганлиги мантиқан тўғри.
Липоксайдаги Лип эса туркий тилда Учқун, нурнинг бир бўлагини англатади.
Колоксайдаги Кол. Бу туркийча «Қол» бўлиб, ҳозирги қолмоқлар айнанн Колоксай авлодидир. Европадаги Узбекча иккинчи “КОЛ” – QOL сузи узагидан бутун дунёда куйидаги сузлар ташкил топиб, таркалиб кетган:
Лотинча сўзлар
КОЛЛЕГИАЛ, КОЛЛЕГИАЛЛИК, КОЛЛЕГИЯ, КОЛЛЕКТИВ, КОЛЛЕКТОР, КОЛЛЕКЦИЯ, КОЛЛЕКЦИЯЧИ, КОЛЛИЗИЯ, КОЛЛОКВИУМ, [лот. colloquium – узаро сухбат], КОЛОНИСТ, КОЛОНИЯ, [Грекча сузлар КОЛЛОДИЙ, Французча сўзлар
КОЛОНКА , КОЛЛЕКЦИОНЕР, КОЛОННА, КОЛЛЕКТИВ, КОЛЛЕКТИВИЗМ, КОЛЛАЖ, КОЛЕНКОР, КОЛЛЕЖ, Итальянча суз КОЛОРИТ, Немисча сузлар: КОЛОНТИТУЛ, КОЛБА, КОЛОНЦИФРА, Колония ва ҳоказо, туркийдаги Қолмоқ уруғи номи ва бошқаларда бу номни учратамиз. Аммо европаликлар тилидаги Коллекция сўзи айнан Колоксайнинг бироз емирилган шаклидир.
Filed under: 1.BOSH SAHIFA | Leave a comment »
ДАВЛАТ ТИЛИ. МИЛЛАТ ДАРДИ. ХАЛҚ ҚАЙҒУСИ. ( 4-якуний қисм)
10.ДАВЛАТ ТИЛИ ДАВЛАТДА ИШЛАЙДИМИ?
Вилоят туманларидаги ҳокимият идораларига Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорлари фақат рус тилида келганлиги ҳолатини гувоҳи бўлганман. Ўшанда туман ҳокимиятида бирорта рус тилини яхши биладиган ходим топилмаганидан бир неча кун ўша қарор бажарилиши тўхтаб қолган. Энг қизиғи, ҳокимиятдаги масъул ходимлар худди жиноят қилиб, қўрқиб юргандек, рус тилини яхши билмасликларини раҳбарларига айтишолмаган. (Уларни ҳижолат қилмаслик учун исмларини ва жой номларини ёзмадим).
Кўчалардаги ёзувларни, рекламаларни, телевидениедаги кўрсатув номларини ва бошқа оммавий жойлардаги турли хил битикларни-ку, айтмаса ҳам бўлади. Кўпи хорижий тилларда ёзилган бўлса, бошқалари ичи тўла ғиғ-ғиж хато билан битилган. Бу ҳам бир четда қолиб, ҳатто, мактаб дарсликлари ва марказий газеталарда ҳамда бошқа турли адабиёт, нашрларда имло хатолар “ўтиб” кетаётганлигини қандай тунуниш мумкин?!
Ўзбек тилининг лотин ёзуви ҳақида-ку, умуман, гапирмасак ҳам бўлади. Бу ҳақда соҳа мутахассислари гапиравериб, чарчашди. Кўплаб тилшунос олимларимиз, улуғ адибларимиз жон куйдириб, бу дунёдан ўтиб кетишди.
Президент давлат тилида иш юрита олмайдиган айрим вазирлар билан рус тилида сўзлашади. Ваҳоланки, уларнинг она тили айнан ўзбек тилидир. Бу ҳам етмагандек, куни кеча “Тил байрами” куни арафасида президент Мирзиëев томонидан Мактабгача таълим вазирлиги ташкил этилиб, унга давлат тилида умуман иш юрита олмайдиган, она тилиси ўзбек тили бўлмаган бир аёл вазир қилиб тайинланди. Бу ёғига энди нима дейсиз?!
Ахир мустақил бир мамлакатнинг асоси айнан унинг давлат тилида эмасми?!
Ўзи ўзбек бўла туриб, она тилида ёзишни истамайдиган, бу тилда гапиришни ўзига эп кўрмайдиган айрим зиёлилар ва санъаткорларни ким деса бўлади? Улар учун рус тили гўёки, маданият тили-ю, ўзбек тили маданиятсиз тилми?! Яна бизлар ҳеч уялмай-нетмай, тинмасдан маънавият ва маърифат ҳақида оғзимизни тўлдириб гапирамиз. Айнан маънавият ва маърифат тилимизга бўлган эҳтиромдан бошланмайдими?! Агарда биз, жаҳолатга қарши маърифат билан курашар эканмиз, бу йўлда, энг аввало, тилимиздаги нуқсонларга қарши курашмоғимиз керак эмасми?!
Узоққа бормайлик, масалан, ён қўшнимиз, қардош Қирғизистонни олиб кўрайлик. Қирғизистонда қонун бўйича қирғиз тили давлат тили, рус тили эса расмий тил ҳисобланади (Ўзбекистонда рус тили бундай мақомда эмас).
“Қирғизистон Республикаси Президенти ва Жогорку Кенеш (парламент) сайлови тўғрисида”ги қонунга кўра, президентликка талабгор бўлган ҳар қандай шахс давлат тилидан махсус комиссия олдида имтиҳон топшириши шарт. Талабгор имтиҳондан ўтиб, комиссия томонидан берилган сертификатни Марказий Сайлов комиссияси (МСК)га тақдим этиб ва шу қонунда кўрсатилган яна бошқа талабларни бажаргандан кейингина номзод сифатида рўйхатга олинади. Акс ҳолда, рад жавоби берилади.
Қирғизистонда 15 октябрда бўлиб ўтган президент сайловида иштирок этиш мақсадида ариза топширган жами 59 талабгордан 37 нафарига МСК турли асосларга кўра рад жавоби бериб, уларни номзод сифатида рўйхатга олмаган. Бу сабаблар ичида айнан давлат тили (қирғиз тили) имтиҳони масаласи ҳам бор.
Ўзбекистон қонунларида эса бундай талаб йўқ. Конституциянинг 90-моддасида:
“Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига ўттиз беш ёшдан кичик бўлмаган, давлат тилини яхши биладиган, бевосита сайловгача камида 10 йил Ўзбекистон ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси сайланиши мумкин. Айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Ўзбекистон Республикасининг Президенти бўлиши мумкин эмас”, деб ёзилган. Лекин, президентликка номзоднинг давлат тилини билиш даражаси қай йўсинда аниқланиш кераклиги ҳақида қонунларда назарда тутилмаган.
Қирғизистонда рус тили расмий тил ҳисоблангани баробарида, президентликка талабгорлардан бу тилни билиши ҳақида қонунларда ҳеч бир ҳолат кўрсатилмаган.
11.ҲАР ЖОЙНИНГ ЎЗ ТИЛИ БОР
Камина 10 йилдан бери Европада яшайман. Шу йиллар ичида баъзан иш юзасидан, баъзан эса саёҳат қилиб, бошқа мамлакатлар қаторида Европанинг ҳам жуда кўп давлатларида бўлганман. Қаерга бормай, туб аҳоли фақат ўз тилларида сўзлашадилар.
Францияда сиз инглиз тилида гапирсангиз ҳам улар сизни тушуниб турсалар-да, лекин, француз тилида жавоб қайтарадилар. Германияда ҳам айнан шундай, немис тилида жавоб оласиз. Италия, Испанияда ҳам деярли шу каби ҳолат. Амаллаб, инглиз тилида гапиришларини илтимос қиласиз, кейин сиз билан мулоқот қилишади.
Биз билан олдин иттифоқдош республикалар қаторида бўлган, бошқа қардош халқлар билан рус тилида сўзлашган Болтиқ бўйи давлатлари: Латвия, Литва ва Эстонияда рус тилини билганлари ҳам бу тилда гаплашишни хоҳламайди. Ё уларни тилида сўзлашингиз керак ёки инглиз тилида. Польшада ҳам айни ҳолат. Рус тилида гапирсангиз, сизга ёқимли тарзда қарашмайди. Ҳозир Украинада ҳам шу урфга кириб боряпти. Бу менимча, яхши ҳолат эмас. Инсон ўз она тилини билгани ҳолда бошқа хориж тилларида, айниқса, чет элдан келган меҳмонлар билан мулоқот қилишининг ҳеч зарар томони йўқ. Тил билган жуда яхши. Бу ҳам катта бойлик. Аммо, ҳар қандай мамлакатда чет тилларни ўрганиш, ўз она тили ҳисобига бўлмаслиги керак. Жумладан, Ўзбекистонда ҳам.
Ўзим яшайдиган Норвегияда ҳам ва бошқа Европа давлатларида ҳам, аввало, давлат тилига оддий деҳқондан тортиб, то мамлакат раҳбаригача қатъий амал қилади. Барча иш юритишлар, ҳужжат ишлари, кўчалардаги ва бошқа жойлардаги ёзувлар ҳам фақат давлат тилида олиб борилади. Ваҳоланки, маҳаллий аҳолининг деярли ҳаммаси инглиз тилини иккинчи тил сифатида яхши билади.
Норвегияда ўрта мактабларда ўқувчилар норвег тилидан ташқари, инглиз тилини энг қуйи синфлардан бошлаб мукаммал ўрганади ва яна қўшимча тарзда Европа тилларидан бирини ҳам ўзлари танлаб, яхши ўзлаштириб мактабни тугатадилар. Масалан, испан, немис ёки француз тилларини. Бошқа Европа мамлакатларида ҳам шундай таълим тизими мавжуд.
Гарчи шундай бўлсада, асло давлат тилидан бошқа тил(лар)да иш юритилмайди. (Халқаро ташкилотлар, аэропортлар ва саёҳлар учун хизмат қиладиган бошқа муассасалар бундан истисно).
Норвегияга яшаш учун янги келган хорижликларга норвег тилини ўзлаштириб олгунларича, маълум муддат мутасаддилар инглиз тилида мулоқот олиб боришлари мумкин. Лекин, бутун умр эмас. Хорижликлар норвег тилини тезроқ ўзлаштиришлари учун давлат барча қулай шарт-шароит ва имкониятларни кенг йўлга қўйган. Бу тизим нафақат Норвегияда балки бошқа Европа мамлакатларида ҳам шу зайлда ишлайди.
Агарда норвег тилини билмасангиз, сизни ҳеч қаерга, ҳаттоки, фаррошликка ҳам ишга олишмайди. (Халқаро ташкилотлар, аэропортлар ва саёҳлар учун хизмат қиладиган бошқа муассасалар бундан истисно).
Энди Европа Ўзбекистонга ҳар томонлама узоқ бўлса, Россия эса ҳар томонлама яқин давлатдир. Миллионлаган ўзбекистонликлар энг камида 20 йилдан буён Россияда ишлаб, тирикчилик қиладилар. Уларнинг аҳволи нақадар оғир ва ачинарли эканлигини яхши биламиз. Боз устига рус тилини билмасалар, бу оғирлик тепасига яна ўн, юз чандон оғирлик келиб қўшилади. Россияда расмий ишлаш учун меҳнат муҳожирлари рус тилидан имтиҳон топширишлари шарт.
Хуллас, дунёнинг исталган мамлакатига боринг, у ерда энг биричи ўринда ўзларининг давлат тили (она тили)га амал қилинаётганини кўрасиз. Тўғри, Африкадаги каби баъзи ривожланмаган давлатлар бундан мустасно, албатта.
Азиз она Ватанимиз – мустақил Ўзбекистонда қачон давлат тилига қатъий амал қилинади?!
Ва қачон дунёнинг энг юксак минбари бўлмиш – Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) минбаридан ҳам Ўзбек тили янграйди.
Маълумот учун:
БМТнинг расмий 6 та: инглиз, араб, испан, хитой, рус ва француз тиллари бор. Мазкур расмий тиллардан ташқари, БМТ Бош Ассамблеясининг йиллик сессияда давлат раҳбарлари аввалдан келишилган ҳолда, маълум қоидалар асосида, ўз она тилларида нутқ сўзлашлари мумкин.
Масалан, бу йилги 72-сессияда Туркия, Тожикистон, Польша, Арманистон, Япония каби бир қатор яна бошқа давлатлар раҳбарлари, БМТ расмий тилларидан бирини билгани ҳолда, ўз она тилларида маъруза қилдилар.
Бу йил БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рус тилида нутқ сўзлади. Аввалда ҳам Ислом Каримов мазкур минбардан бир неча маротаба фақат рус тилида маъруза қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, бу йил Ўзбекистон:
Ўзбек тилини давлат тили мақоми сифатида қабул қилганлигига – 28 йил;
Мустақил давлат бўлганлигига – 26 йил;
БМТга аъзо бўлганлигига – 25 йил;
Конституция қабул қилинганлигига – 25 йил тўлди!
Яшасин, Ўзбекистон!!!
(Тамом)
Улуғбек Бакир
журналист
24 октябрь, 2017 йил,
Норвегия
Filed under: 1.BOSH SAHIFA | Leave a comment »
Менимча, президент Шавкат Мирзиёев яқин йиллар ичида устози Ислом Каримовнинг шафқатсиз сиёсатига аниқ-таниқ, холис баҳо бера олмайди. Тӯғри, Президентимиз ӯтган йилларда йӯл қӯйилган камчиликлар хусусида Каримовнинг номини тилга олмаган ҳолда, узоқдан айланиб бӯлса ҳам баралла гапиряпди, аёвсиз танқид ҳам қиляпди. У даврлар ӯтиб кетганини, эҳҳе, у бошлар нелар кӯрмаганини, омон бӯлса биз халқига ӯтган қаро кунлар хусусида айтиб беражагини минбарларда туриб алоҳида урғулаяпди. Деярли ҳар бир нутқи орқали яқин ӯтмишнинг қора доғларини фош қиляпди. Бироқ барча нутқларида гарчи Каримов тутган сиёсатдан воз кечишга интилиш аломатлари сезилса ҳам Каримовнинг номига гард юқтирмаяпди асло. Хатосини хато, тӯғрисини тӯғри демаяпди. Бунга Шавкат Мирзиёевнинг 9-май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан сӯзлаган нутқи ҳам мисол бӯла олади.
Шу куни амалдаги Президент ӯзбек халқини 9-май Хотира ва қадрлаш куни билан эмас, Ғалаба куни билан табриклади. Холбуки, бу кун Ислом Каримов томонидан Хотира ва қадрлаш куни деб эълон қилинган ва халқимиз 9 май санасини бир неча йиллардан бери Хотира ва қадрлаш куни сифатида нишонлаб келмоқда. Демак, Мирзиёев расман тасдиқланган байрам номини расмий номи билан тилга олиши керак эди.
Президент кейинги йили Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан Тошкентда Ғалаба боғи барпо этилажаги ҳақида гапирдилар. Шунга қараганда Хотира ва қадрлаш куни ӯрнини Ғалаба куни қайта эгаллаши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. Бунинг замирида балки тарихни орқага қайтариш мумкин эмаслигига доир ғоялар мужассам топгандир. Лекин шундай бӯлса-да, юқорида айтганимиздек, давлат раҳбари ҳар қандай расмий номни, расман бекор қилинмагунга қадар расмий номи билан аташи шарт ва зарур!
Яна бир гап. Бу Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилояти ҳокимлигида ўтказилган фаоллар йиғилишида сӯзлаган нутқига тегишли. Президент нутқи давомида таълим соҳасидаги муаммоларга тўхталиб, шундай деди: «…Андижонда нима қилсак, мактабнинг, ўқитувчининг обрўйини ошириш мумкинлиги ҳақида ўйланглар. Кейин Андижон тажрибасини республикага қўллаймиз.
Шу кунларга етказса, мактаб ўқитувчисининг ойлигини минг долларга етказмоқчимиз.
Нима учун шунча йил давомида бизда йўлдан адашганлар пайдо бўлди, турли оқимлар пайдо бўлди? Таълим йўқ эди, билим йўқ эди, мактаб йўқ эди. Деворлар бор эди.
Бу соҳада муаммоларимиз кўп. Шароитимиз оғир. Ўқитувчи – жамиятнинг пойдевори». (Манба Kun.uz дан олинди).
Хӯш, ӯқитувчиларнинг ойлигини нега минг долларга етказиоқчи? Саккиз ярим миллион сӯмга эмас? Ахир Ӯзбекистоннинг миллий валютаси АҚШ доллари эмас, ӯзбек сӯмику?!
Фуқароларнинг шахсий уй-жойларини долларда сотиши тақиқланаётган, автомобилларни долларда сотишга барҳам берилаётган бир пайтда Президентнинг минбарда туриб, миллий валютамиз бӯлмиш сӯмни бир тийинга илмасдан “ӯқитувчилар ойлигини минг долларга етказамиз”, дейишларини қандай тушунсак бӯлади? Қани миллий ғурур? Қани миллий валютамизга бӯлган муҳаббат?
Президентимиз минбарда туриб доллар тарғиботи билан шуғуллангандан кейин миллий валютамизнинг қадри ҳозиргидан яна бешбадтар қадрсизликка юз тутмайдими? Миллий валютамизнинг қадрини ошириш ӯрнига уни пинакка олмай гапириш замирида нималар мужассам топган. Ёки келгусида Ӯзбекистон ҳудудида миллий валютамиз сӯм билан бирга АҚШ доллари ҳам расмий муомалага киритиладими? Тушунолмайман… Ҳамма нарса қоришиб кетгандек… Бир томонда 9-май байрами рамзи бӯлиб келган Григор тасмасига қарши кураш кетаётган бир чоғда, иккинчи томондан эса 9-майда “Ӯлмас полк” юриши тантанали равишда ӯтказилишига расмий рухсат берилади. Бир томонда доллар билан савдо қилганлар жавобгарликка тортилса, доллар минбарда тарғибот қилинади…
Filed under: 1.BOSH SAHIFA | Leave a comment »
Фейсбукда ажойиб ва баъзида жуда керакли бир функция бор. Буни фойдаланувчилар жуда яхши билишади ва кенг қўллашади. Шахсан ўзим хам шу функцияни кўп ишлатувчилар қаторига кирсам керак. Бу албатта игнор яъни сухбатдошни блоклаш ёки ўзбекча қилиб айтганда тўсиқ қўйиш, дийдорини ўчириш, думини тугиш ва хокозо.
Игнор қилиш бу ( инглиз тилидан ignore ) бирор бир онлайн сухбат ёки форумда сухбатдош билан сухбатлашишдан бош тортиш. Уни гаплашиш имконига тўсиқ қўйиш.
Фейсбукданда фаол реал хаётда, айнан биз яшаб турган жамиятда айнан мана шу функцияда жуда кўп хукумат, бошқарув ва назорат органлари фаол фойдаланишади. Масалан бирор хукумат, бошқарув ташкилотга янги рахбар келди, дейлик. Аввало баланд панжаралар ва қорайтирилган ойналар ортига беркиниб халқни игнор қила бошлайди. Ундан кейин яшил ёки харбий формалар ортига беркинади. Ундан кейин баланд бинолар, мустахкам ва очилиши қийин бўлган эшиклар ортига беркинади. Яширинади. Иқрор бўлайлик жуда кўп Ўзбекистонни бошқаришда катта хиссаси бор фигураларни яқин – яқингача хеч қайсимиз умуман танимас эдик. Хали хануз кўпчилигини билмаймиз. Сабаби нимада?
Улар ана шу тўсиқлар ортида халқдан, умуман ташқи оламдан алоҳида бўлиб хотиржам кўнглига келган ишни қила олиши, кўнгил ёзиши ва бизга маълум номалум одатларини баҳузур амалга ошира олиши керак. Халқ имкони борича безовта қилмаса, уларга шикоят қилмаса, уларнинг *зона комфорта * сини бузмаса – мана шу уларнинг мафкураси.
Масалан, пастда турган рахбарларга битта вазифа юклайди. Имкони борича муаммо шу ерни ўзидаёқ хал бўлсин, юқорига, яъни, унга бу муаммо етиб бориб уни беҳаловат қилмасин. Хар сафар текширув ва назоратга борилганда исталган вазир ёки прокурор ўзидан қуйида турувчи бошқарув органларига нимани тайинлайди? Нима қилсанг қил , муаммо менгача етиб келмасин, деган маслакда иш олиб боради.
Игнорни турлари кўп. Масалан, эшитиб – эшитмасликка олиб игнор қилиш. Бу хам кенг қўлланувчи услублардан бири. Хозирги кунда халқнинг оддий муаммоларини, масалан, свет, газ, коммунал муаммоларни билмайди деб ўйлайсизми? Хақиқат шуки улар халқни игнор қилишади. Дийдалари, виждонлари қотиб кетган. Бу қотган виждонларни арзи дод, йиғи – сиғи, хаттоки юзлаб ўлимлар хам юмшата олмайди. Албатта, коррупция деган ажойиб калит орқали бу мўжизавий қалбларга йўл топса бўлади. Қолган калитларни умуман тан олишмайди.
Нега бирор вазир, сенатор, прокурор, хокимлар халқ билан очиқ мулоқотдан қўрқади, хайиқади? Охирги пайтларда Тошкент шахар хокими Ж. Ортиқхўжаев, Самарқанд вилояти хокими, Наманган хокимидан бошқа сенатор, вазирликлар, умуман бошқарув, назорат органлари халқ билан юзма юз келишдан қочадилар негадир. Фейсбукдаги сахифаларини қўяверинг.
Эй мард бўлсангизлар майдонга чиқинглар! Шу она ватанингиз, шу халқингиз учун озгина жон куйдиринглар. Токайгача ўша чиройли ёпиқ хоналарда халқни игнор қилиб яшайсизлар? Етар энди. Халқ номидан гапира олганни борки пусиб келиб ишдан бўшатасиз, ёмонлик қиласиз, қўрқитасиз қамоққа тиқасиз. Игнор қиласиз, оғзини ёпасиз. Ахир чегараси борку хар нарсанинг.
Хеч бўлмаса Президент айтган, ўргатган, сенга ишониб ваъда берган ишларини амалга ошир, хозиргача шу ишларни 30-40 фоизи хам амалга ошганда хаётимиз бутунлай бошқача бўлар эди. Онлайн қабулхона, ишонч телефонлари ортига хам беэътибор, халқни умуман ўйламайдиган ходимларингни қўйиб қўйдинглар.
Нима қилайлик сизларни олдингизга кириб бўлмаса, телефон қилолмасак, хат ёза олмасак. Гапимизни, дардимизни, муаммоимизни кимга айтайлик? Игнор қилавериб чарчамадингизми? Игнор қилинган халқ фақат битта йўл билан ханузгача яшашга мажбур. Ичига ютиш, чидаш, енгилиш, синиш ва албатта соқов бўлиш. Неча мардларни маддоҳга, соқовга айлантирдингиз. Ватангадо қилдингиз қанчасини. Менимча бас қилиш керак.
Бу блогпостга Чўлпонни шеъри якун ясаб беради. Нега бундайлиги ва нима қилиш кераклиги хам бу шеърда бор.
ХАЛҚ
Халқ денгиздир, халқ тўлқиндир, халқ кучдир.
Халқ исёндир, халқ оловдир, халқ ўчдир…
Халқ қўзғалса куч йўқдир, ким тўхтатсин.
Қувват йўқ, ким халқ истагин йўқ этсин.
Халқ исёни салтанатни йўқ қилди.
Халқ истади, тож ва тахтлар йиқилди…
Халқ истаги: озод бўлсин бу ўлка,
Кетсун унинг бошидаги кўланка.
Бир қўзғалур, бир кўпирар, бир қайнар,
Бир интилур, бир ховлиқар, бир ўйнар,
Йўқликни-да, очликни-да йўқ этар,
Ўз юртини ҳар нарсага тўқ этар…
Бутун кучни халқ ичидан олайлик,
Қучоқ очиб халқ ичига борайлик!
1921 йил, 7 Сентябр, Бухоро.
Игнорларни очиб – қучоқ очиб халқ ичига келинглар!
Filed under: 1.BOSH SAHIFA | Leave a comment »
М. Йўлдошев: УРФ-ОДАТ, УДУМ ВА АНЪАНАЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ
КЎРИНИШЛАРИ ҲАМДА УЛАРНИНГ БУГУНГИ КУНДАГИ
ЯШОВЧАНЛИК СИРЛАРИ
Ҳар бир халқнинг тарихи турли воқеа ва тажрибаларга шунчалик бойки, у зарур ҳолларда ҳар қандай муаммонинг ечимини ўша тажриба ва билимлардан тегишли хулоса чиқариб ҳал қила олади. Тарихда ҳодиса ва мисоллар шунчалик мўл такрорланганки уларнинг кўпчилик қисми одамлар руҳига турғун, ўзгармасдан сингишиб кетган. Айнан мана шу турғун ва ўзгармасдай бўлиб кетган кўникмаларда урф-одат, удум ва анъаналарнинг кучи ва камчилиги ётади. Чунки урф-одат, удум ва анъанага айланиб кетган бу кўникмаларни одамлар тўғри келган пайти ва жойда ҳеч қандай ўй-хаёлга бормасдан тўлиқ амалга ошираверади. Айнан мана шу ҳолатда урф-одат, удум ва анъаналарнинг ижобий ва салбий, кучи ва камчилиги яширинган бўлиб у айни пайтда ижобий натижа кутилган ҳолатда салбий натижалар бериши мумкин.
Урф-одат, удум ва анъаналарнинг кучи шундаки, улар одамларнинг муайян, мутаносиб ҳолатларда ким бўлишидан қатъий назар бир хилда, ўйлаб ўтирмасдан ҳаракат қилишига шароит яратади қолаверса шунга мажбурлайди. Айтайлик, маҳалладан кўчага чиқаётган ҳар қандай киши, шоҳу гадо, вазиру чилангар таъзия бўлса ўша жойга бориб, ўтириб фотиҳа ўқиб ўтади. Демак, жамиятнинг ҳар қандай аъзоси унинг бошқа аъзосидан таниш ҳолатда таниш ҳаракатни кутади. Бу ўринда жамиятнинг ҳар қандай аъзосидан нотаниш, бошқалар кутмаган ҳаракатни ҳеч ким кутмайди. Агарда ушбу одам жамият, одамларга ўрганиш бўлиб қолган ҳаракатдан бошқасини қилар экан, аввало унинг ўзи одамлар орасида қаршилик, норозиликка учрайди. Бу норозилик ўз ўрнида кичик ушбу шахсни инкор қилишдан бошланиб то жамиятнинг алоҳида гуруҳидан, катта бир ижтимоий қатламидан, ҳатто бутун жамиятдан сиқиб чиқаришгача етиб бориши мумкин.
Урф-одат, удум ва анъаналарнинг камчилиги шундаки, уларнинг фаолият доирасида жамиятнинг эркин аъзоси бўлмиш алоҳида шахс ўз ўрнида қисман эркинлигини, шахсий иродасининг эркин намоён қилинишини йўқотади. У баъзан ўзи хоҳламаган, ички кўникма ва тушунчаларига зид келадиган ҳаракатларни энг бўлмаганда хўжа кўрсингагина бўлса ҳам бажаришга мажбур бўлади.
Урф-одат, удум ва анъаналар жамиятнинг тараққиёт йўлидан ҳар хил ўзгариш ва тўфонлардан ўз аъзоларини сокин, мўътадил ўтказишда ёрдам бериши билан бир вақтнинг ўзида тарихий давр ва ҳолатга бирқадар эскириброқ етиб келадида шахснинг янги ижтимоий ҳолатидан келиб чиқиб ҳаракат қилишига тўсиқлик қилади. Бу эса айни шу жамиятнинг ижтимоий, маънавий ва маданий ўсишларида тўсиқ бўлади. Жамиятнинг янги ижтимоий ҳолатидан келиб чиқиб тараққий қилишига қаршилик кўрсата бошлайди. Бу ҳолатни бизнинг шароитда, яъни яқиндагина бошимиздан ўтган социалистик жамият қолдиқларидан янги ижтимоий шароитга ўтаётган пайтимизда кўплаб мисоллар билан тасдиқласак бўлади.
Урф-одат, удум ва анъаналарнинг ижтимоий аҳамияти жамият ҳаётидаги ўрни шунчалик каттаки, ҳар қандай янгиликнинг бу тизимга кириб келиши жуда қийин кечади. Баъзан, маълум доиралар томонидан гўёки ушбу жамиятнинг фойдасини кўзлаб қилинган жуда катта ҳаракатлар, у ёки бу янгиликни киритиш бўйича олиб борилган ташкилий тадбирлар кутилган натижани бермайди. Чунки, урф-одат, удум ва анъаналарда маълум бир ижтимоий-иқтисодий муҳитда яшаган жамиятнинг ўша давр ва ҳолатига мос келадиган кўникмалари шаклланиб одатга айланган. Демак, бундай ҳолатга киритилаётган янгилик ижтимоий ва айниқса иқтисодий жиҳатдан ҳам кенг асосланган бўлмоғи керак. Акс ҳолда киритилишига уринилган янгилик қанчалик ушбу жамият учун зарур ва ҳозирги ҳаётига мос бўлмасин барибир унинг учун бегона бўлиб қолаверади. Бу ўринда жамиятимиз ҳаётига тўйлар ва уларнинг ижтимоий, маълум маънода ўзгартирилган йўналишларини киритишга, жамиятимиз кўпчилигининг, ҳатто давлатимиз томонидан кўрилган уринишларнинг керакли натижа бермаганликларини айтиш мумкин.
Умуман олганда жамиятнинг ҳар қандай ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий ўзгариши амалда қўлланиб келинаётган урф-одат, удум ва анъаналар нормасини янгилаши табиий ҳолдай кўринилмоғи керак. Аммо, урф-одат, удум ва анъаналар халқнинг маънавий бойлиги сифатида жуда катта тажрибага асосланиб, узоқ келгусини ўйлаб ўта донолик билан яратилади. Энг аҳамиятли томони яна шундаки, жамиятнинг ҳар қандай ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ўзгаришлари халқнинг бой тажрибаси асосида яратилган урф-одат, удум ва анъаналарни моҳирона такомиллаштиришга асосланган бўлади. Бу жойда такомиллаштириш ва янги шароитга мослаштиришни янгилик киритиш билан аралаштирмаслик керак.
Урф-одат, удум ва анъаналар жамият ҳаётида маълум вақт қўлланилиб келинганидан кейин халқ тажрибасида такомиллашиб ва охири ижобий амалиёт сифатида секин аста ушбу халқнинг талаб ва эҳтиёжини қондира оладиган норма, яъни, урф-одат, удум ва анъана сифатида ҳатто ёзилмаган қонунига айланиб кетади. Бу ўринда бизда қадимдан қўлланиб келинадиган «Шариат, шариат шуни талаб қилади», деган иборалар айни шу фикрни исботлайди.
Ҳар қандай урф-одат, удум ва анъаналар қонун даражасидаги талабга айланганича жамиятнинг ҳаёт фаолиятида секин аста такомиллашиб боради. Ушбу такомиллашув жараёнида урф-одат, удум ва анъаналар халқнинг тарихий тажрибасига, унинг маънавий ва маърифий дунёқарашига ва блошқа кўплаб ахлоқий нормаларига таянади. Ўз ўрнида ушбу халқнинг минтақавий, ҳатто табиий яшаш шароитигача мос келадиган унсурларни ўзича инобатга олиб такомиллашиб боради. Бу ўринда оддий мисол келтирадиган бўлсак, марказий осиё халқларининг меҳмондўстлиги ва айниқса меҳмонни бир пиёла чой билан зиёфат қилиб кейин меҳмондорчиликни бошлашини келтириш мумкин. Чойнинг келтирилиши, қайтарилиши (уч маротаба), биринчи пиёла чойни мезбоннинг ўзи олиши ва шунга ўхшаш бевосита чой ва меҳмондорчиликка алоқадор урф-одатлар.
Илмий адабиётларда биз икки хилдаги урф-одат, удум ва анъаналарга дуч келамиз – «анъанавий» ва «замонавий». Халқнинг, жамият аъзоларининг ижтимоий хулқини бошқарувчи ушбу атамалар илгари асосан ижтимоий-тарихий ва этнографияга тааллуқли фанларда қўлланилиб келинган ва охирги пайтларда улар ижтимоий-психологияда ҳам кенг қўлланилмоқда.
Анъанавий урф-одатларнинг фаолияти ва умуман мавжудлиги «замонавий» урф-одатларнинг пайдо бўлишини ва аксинча «замонавий»лари «анъанавий»ларнинг борлигини замонага мослаштирилишини инкор қилмайди ва улар баъзи ҳолларни олмаганда бир бирларига унчалик қаттиқ қаршилик кўрсатмайди. Ҳамма замонларда ҳам улар бўлган, ўзаро ижобий таъсир кўрсатиб замонага мослашишларида бир бирларига ёрдам беришган.
Анъанавий урф-одат, удум ва анъаналарнинг ижобий томонлари билан бир қаторда салбий томонлари ҳам бўлиб ижобий томонлари билан янги анъаналарнинг кириб келишига, уларнинг шароитга мослашишига, эски урф-одатларни сиқиб чиқаришга ёки уларни янги шароитга мослаштиришга, янгича шакл беришга ёрдам беради. Бир сўз билан айтганда замонавий урф-одат, удум ва анъаналар жамиятнинг тараққиётига хизмат қилади. Аммо, замонавий анъаналарнинг салбий томонларидан бири шундаки, улар анча анъанавий эски урф-одатларнинг барчасини, баъзан ҳатто ўта шиддат билан, халқ тарихий, маънавий бойлиги бўлган қадриятларни ҳам инкор қила бошлайди. Натижада, жамият орасида бундай ўзгаришларга қаршилик кўрсатиш нохуш шаклга кириб кетиши мумкин.
Урф-одат, удум ва анъаналар, торроқ маънода олганда, бу бирор кўникма, ҳаракат ва маросимни қандай бажариш нормаси, қоидаси бўлиб, ўсиб келаётган авлодга ундан олдингиларининг ижтимоий ҳаётий тажрибасини, билимини, замондошларнинг бир бирига бўлган муомала тартибини, стандарт ҳаракатларини белгиланган қоидалар кўринишида ўтказиш услуби.
Урф-одат ва удумлар халқнинг оммавийлашган тарихий тажрибаси бўлиб унинг ўз ижтимоий ҳаётида кенг қўллайдиган жамиятдаги ёзилмаган ахлоқий яшаш нормалари. Улар халқ томонидан ҳимоя қилинади, бойитилиб борилади, лекин анъаналарга қараганда қўлланилиш доираси торроқ, улар ҳали кенг омма орасида (айтайлик бутун халқ миқёсида) етарли норма, қонуниятга айланиб улгурмаган бўлади. Урф-одат ва удумлар халқнинг бир қисми томонидан бир шаклда амалга оширилса, бошқа бир қисми томонидан сал бошқачароқ амалга оширилиши мумкин.
Шу билан бир қаторда анъаналар, урф-одатлар, удумларнинг аниқ чегараларини белгилаш қийин. Улар баъзи бир шароитларда, масалан, янгироқ урф-одат бўлишига қарамасдан, маълум кишилар томонидан афғонларнинг «Пуштунвала», бизнинг «Шариат», Доғистондаги «Адат» каби ёзилмаган қонуният даражасида амалга оширилиши мумкин.
Урф-одат, удум ва анъаналар ҳар бир шахс, бутун жамият томонидан ушбу жамият қўллаб қувватлаган, уни маълум қонуният даражасига кўтарган доирада ахлоқ ва хулқ нормаси кўринишида бажарилишини таъмин қилади. Алоҳида шахс ушбу урф-одатларни норма даражасида ўзи бажарар экан, уларнинг маълум белгилар доирасида бажарилишини бошқалардан, бутун жамиятдан кутади. Агарда ушбу нормаларнинг бажарилмаётганини кўрса шахс бу ҳолатни ўзига нисбатан ҳурматсизлик, деб қабул қилиши мумкин ва у дарҳол удум ва анъаналарнинг ҳимоячисига айланади. Бу ҳолда шахсдаги кўникма, анъаналарнинг кучи таъсир қилади. Демак, урф-одат, удум ва анъаналар нормасидан тойиш, уларни бажармаслик алоҳида шахс, бутун жамият томонидан қораланади, салбий қабул қилинади ва бузувчига нисбатан маълум чораларни қабул қилишгача олиб келиши мумкин. Албатта, одамлар, жамият бундай ҳолларда кўпинча бузғунчининг шахсини, жамиятдаги мавқесини ҳисобга олишни ҳам унутишмайди. Шундай бўлишига қарамасдан, барибир урф-одат, удум ва анъаналарни бузувчилар назардан четда қолмайди. Шунинг учун ҳам урф-одат, удум ва анъаналарнинг жамиятдаги ижтимоий хулқга регуляторлик роли доимо кучли ҳолатда давом этиб келади.
Урф-одат, удум ва анъаналар халқ орасида жуда кўплаб жамиятни бошқаришга доир ролларни бажаради. Биринчидан, маданий бойлик сифатида ахлоқий, ижтимоий, хулқий, ҳатто эстетик дид ҳимоячиси ролини бажаради. Иккинчидан, шахс ва жамият томонидан намоён қилинадиган ижтимоий хулқ нормалари ҳимоячиси роли. Учинчидан, ҳар бир шахсдан, бутун жамиятдан маълум хулқ нормаларини талаб қилиш билан ушбу халқнинг миллий ўзлигини кўрсатади ва уни ҳимоя қилади. Айнан мана шу урф-одат, удум ва анъаналарда халқнинг миллийлик хусусияти кўпроқ сақланиб келади. Мисол учун, туркий халқлар, ислом дунёси ва исломий туркий халқлар жуда кўп бўлишига қарамасдан улар орасида ўзбеклар, ўзбек халқи ўз ўзлиги билан жиддий бошқалардан фарқ қилади. Ушбу фарқда унинг урф-одат, анъана ва удумларининг роли беқиёсдир. Бу эса ўз ўрнида «биз» ва «улар» тушунчасини келтириб чиқаради ва ёрқинлаштиради, унга алоҳида колорит, ранг беради.
Бир халқнинг турли давр ва хилдаги тараққиёт даврида бир хилдаги урф-одат, удум ва анъаналарнинг қисман ўзгарган турлича ёки бир хилда намоён бўлиши шуни кўрсатадики, демак улар бир вақнинг ўзида ўз талаб нормалари таркибида рационал белгилар билан бир вақтнинг ўзида иррационал, ижобий талаблар билан бир пайтда салбий талабларни ҳам олиб юришида. Шунинг учун ва айни шу ҳолатдан келиб чиқиб жамият аъзоларига бир вақти, тарихий бир даврда у ёки бу урф-одатнинг, удум ва анъананинг ижобий томони ёқса, маълум даврда унинг салбий томони ёқади ва ўша халқ томонидан қўлланилади. Бундай ҳолларга мисол қилиб турлди ўтиш даврларини, бизнинг ҳозирги ҳолатимизни ҳам келтириш мумкин. Бундай пайтларда жамият урф-одат, удум ва анъаналарнинг бирон иррационал, салбий томонини олиши ва бу билан асрий қўлланилиб келаётилган нормалардан воз кечиши мумкин. Аммо бундай ҳоллар бекорига кечмайди, халқ, жамият ўз келажаги учун фойдалироғини оладида албатта шундай йўлга боради.
Урф-одат, анъана ва удумларнинг яна бир хусусияти шундаки, улар ўта яшовчан бўлишади. Жамият хулқини бошқарувчи ва ҳимоя қилувчи функциялари билан улар бир вақнинг ўзида ҳам катталар, ҳам ёшлар орасида бирдай фаолият кўрсатади.
Маълумки, жамиятда авлодлар алмашинуви сезилмасдан амалга ошади. Шунинг учун кекса авлод тарихий хотира элтувчилари сифатида албатта урф-одат, удум ва анъана нормалари ҳимоячилари ролини тиришиброқ бажаришади. Ёш авлодни бу нормаларни бузмасликка чақиради, бузганларини жазолаб боради. Бу ҳол албатта урф-одат, анъана ва удумларнинг ижобий томонларини тарғиб қилиш билангина олиб борилади. Аммо, кекса авлодга ижобий туюлган кўпчилик нормалар янгича ижтимоий шароитда ёш авлодга ижобий туюлмаслиги мумкин. Айни шу ҳол тараққиётнинг абадий ҳамроҳи бўлмиш оталар ва болалар муаммосини келтириб чиқаради. Бундай ҳолларда ёшлар кўпинча катталар олдида бирор нормани бажарсада, ўз гуруҳи, ёшлар даврасида янгиликларни қўллаб, уларга ўрганиб боради. Аммо, уларга кўп ҳолларда ҳаёт тажрибаси ҳали камлик қилади. Шунга қарамасдан ёшлар янгича шароитда янгича яшашга уринади, бу эса ўз ўрнида улар орасида ҳурфикрлиликни келтириб чиқаради. Янгича ҳаракатлар, қадимий урф-одат ва анъаналардан ёшлар орасидаги бош тортиш кексалар томонидан жазо чорасини қуллашга олиб келади. Бу ҳолларнинг келиб чиқишида аслида урф-одат, удум ва анъаналарнинг салбий томони, ҳаёт тараққиётига қаршилик қилувчи камчилиги ётади.
Ушбу камчиликларга қарамасдан урф-одат, удум ва анъаналар жамиятнинг тўплаган тажрибасини шахсга ўтказувчи, шахсни ижтимоийлаштирувчи жамиятда қабул қилинган яшаш ижтимоий ва маданий нормаларини ўргатувчи восита сифатида ўз ўрнини йўқотмайди. Урф-одат, удум ва анъаналарнинг ушбу томони, яъни шахсни ижтимоийлаштирувчи факторлардан бири сифатида у ижтимоий психология фани учун жуда катта қизиқиш уйғотади.
Урф-одат, удум ва анъаналарнинг жамиятдаги бошқарув ролини эътироф этар эканмиз, бу ҳолда жамиятни бошқаришдаги катта воситалардан бири бўлмиш диний урф-одатлар, удум, анъана ва ақидалар, яъни диний нормалар ва жамоатчилик фикри тушунчасини таъкидлаб ўтиш лозим. Кўпчилик ҳолларда шахс бутунлай ушбу нормалар ва жамоатчилик фикрига бўйсунган ҳолда тобеликка тушади, ўз шахсий тушунча ва хулосаларига амал қилолмайди. Бу ҳол айниқса урбанизациялашмаган қишлоқ шароитларида ўта кучли кечади. Ҳар қандай эркин фикр, мустақилликка интилиш жамият томонидан қораланиб бидъат (янги пайдо бўлган одат) киритиш, ғайрификрлилик, деб қабул қилинади. Маълум ҳолларда уларнинг тарафдорларига нисбатан жазо чораси тайинланади ва қўлланилади. Бу ҳол биринчидан шахсни эркин фикрдан қайтариш бўлса, бошқа ҳолларда уни ижтимоий гуруҳдан, жамиятдан четлаштириш, қувиш бўлиши мумкин. Маълумки, ҳар қандай шахс учун ижтимоий гуруҳсиз, унинг фикрисиз жамиятда яшашнинг имкони йўқ. Чунки, шахс ижтимоий жонзот, шахс сифатида у ижтимоий муҳитсиз яшай олмайди. Бу ўринда шахс учун унинг жамиятга фаол кириб келиш даври билан, фаол ижтимоий ҳаётдан четлашиш даври ўта муҳим пайти ҳисобланади. Фаол ижтимоий ҳаётга кириб келиш даврида у жамият томонидан қабул қилинмаса шахс суицидгача бориб етади. Баъзида ёшларнинг суицидга бориб етиш сабаби асли мана шунда бўлади. Айни шуни ҳисобга олган ҳолда исломда суицид ақида сифатида қаттиқ қораланади ва бу жамиятнинг аъзоларини суициддан сақлашга хизмат қилади. Фаол ижтимоий фаолиятдан четлашаётган шахс эса яна ўзини оғир аҳволда сеза бошлайди, ўзича ижтимоий ҳаётдан четлашишни хоҳламайди ва натижада жамиятдан четлашишнинг ҳар қандай турларини ички ҳаяжон, қаттиқ кечинмалар билан қабул қилади. Натижада у шундай пайтларда турли дардларга, жумладан ижтимоий тажанглик, стрессга берилиши ва бунинг оқибатида юрак хасталикларига чалиниши кўп учрайди. Айни шу пайти шахс баъзи ҳолларда жамиятдан мажбуран четлатилганлигини ҳис қила бошласа, бу ишдан, айниқса юқори лавозимлардан четлатишлар билан боғлиқ ҳолларда, жамиятнинг ғайрификр гуруҳларига қўшилиб алоҳида танқидчи, жамият ва унинг бошқарув тизимларини танқид қилувчига айланиб қолиши кўп учрайди.
Бу деган сўз, албатта, агарда шахсни ўз ижтимоий гуруҳи енгилгина қўйиб юборса, уни шундайича ўша референт, ғайрификр гуруҳлар ҳам енгилгина қабул қилади дегани эмас. Одатда ғайрификр гуруҳлар ҳам баъзиларни тезгина ўз қаторларига қўшса, бошқаларни улар ҳам қабул қилишмайди. Шундай ҳолларда шахснинг янги ҳолатга ижтимоийлашуви жуда қийин кечади. Бу ўринда унинг ўз руҳига сингдирган ижтимоий, касбий одатлари, кўникмалари унга салбий таъсир кўрсата бошлайди.
Айни шундай ҳолларда шахснинг хулқида девиант хулқий кўриниш, хулқининг бир бирига қарама қарши келадиган ҳаракатларини кузатиш мумкин. Бундай ҳолда шахс ҳали ўз ижтимоий одат ва кўникмаларидан қутулган эмаслиги, янгича ижтимоий шароитга тўғри келадиган янги кўникмалари йўқлиги билан ажралиб туради. Шунинг учун унинг хулқи девиант кўринишни намоён қила бошлайди. Умуман олганда инсон ҳаётида девиант хулқ кўп бор содир бўлади. Улар унчалик оғир кечмайди. Аммо, ижтимоий фаол ҳаётдан четланиш даври ўта оғир кечади. Бундай ҳоллар шахс ҳаётида катта лавозимдан тушиш, фаол ижтимоий ҳаётдан четлашиб пенсияга чиқиш пайтларига тўғри келади. Бундай ҳолларни психология фани орқали тушунтирадиган бўлсак, бу мотивлар, майллар курашуви, имконият ва хоҳишнинг номутаносиблигидан клиб чиққанини кўрамиз. Бу деган сўз шахс ўз психологик комфорт, ёқимли ҳолатини йўқотишни хоҳламаслик, ижтимоий «мен»ни йўқотмасликка уриниш, кам куч ва харажат сарфлаб янги комфорт ҳолатни эгаллашга интилиш. Аммо, бундай ҳолда шахсни ижтимоий гуруҳ инкор қилмоқда, шахснинг «мен»и янгича шарт-шароитга тўғри келмаяпти ва шахс интилаётган комфорт ҳолат ёки банд (кўп ҳолларда шундай бўлади ҳам) ёки бу ҳолатга интилаётган шахсда имкониятлар етарли, мавжуд эмас.
Шахс шундай ҳолларда ички мотив, майллар кураши таъсирида девиант хулқ намоён қилибгина қолмасдан ҳатто жамият билан, жамият фикри билан низога бориши мумкин. Бундай низо тагида шахснинг ижтимоий «мен»ини қутқариш иштиёғи ёки ўзи ҳақидаги ижобий хулосани жамоатчилик салбий фикридан ҳимоя қилиш ҳисси ётиши мумкин. Баъзан, шахс ўзи билиб билмай бирор ижтимоий гуруҳнинг манфаатларини ҳимоя қилиши мумкин ёки бирор ижтимоий гуруҳ орасида обрў қозониш мақсадида бошқа бир ижтимоий гуруҳ билан низога боради. Айни мана шу ҳолатлардан шахснинг аксилижтимоий хулқига сабаб ва моҳият излаш лозим. Бу ҳолат одатда, шахснинг анъанавий урф одат ва удумларга қарши чиқиши билан бирга олиб борилади. Сабаби, шахс анъанавий «қотиб» қолган урф-одат, удум ва анъаналар нормаларини ўзига, ўз манфаатларига, ўзининг фикрига, янги шароитларга мосламоқчи бўлади. Урф-одат, удум ва анъаналар нормаси эса қачонлардир умумжамият манфаатидан келиб чиқиб ўрнатилган, уларни ўзгартиришга фақат жамиятнинг ўзигина мутасадди ҳисобланади.
Урф-одат, удум ва анъаналар алоҳида қаттиқ ҳимоя қилинадиган ҳоллари бу уларнинг диний ақидалар билан «ўралган» шаклларидир. Бу ўринда ислоим ҳам бошқа динлардан устун бўлса устунки, аммо қолишмайди. Диний ақидалар одатда шахснинг моддий ва маънавий оламини буткул эгаллашга ҳаракат қилади.
Ислом оламида шахснинг моддий ва маънавий томонидан ташқари шахслараро муносабатлар ақидалаштирилган бўлиб маълум диний тартиб қоидаларга бўйсундирилган бўлишии мумкин. Шунинг учун динлаштирилган урф-одат, удум ва анъаналарнинг жамиятни бошқариш роли бошқа умумтарих кўникмалардан анча устун туради. Кўпгина ҳолларда шахснинг туғилишидан то қабрга боргунича йўли айни шу динлаштирилган урф-одат, удум ва анъаналарга бориб тақалади. Натижада шахс эркинлигига имконият жуда тораяди. Шахс бундай шароитда мавжуд урф-одат, удум ва анъаналарнинг механик бажарувчисига айланиб қолиши мумкин. Айни шу шарт-шароитлардан келиб чиққан ҳолда айтиш мумкинки, урф-одатлари, удум ва анъаналари ўта динлаштирилган давлатларда алоҳида типдаги хулқли фуқаролар вужудга келади. Худди шунинг учун ҳам исломий, насроний, буддавий ва бошқа типдаги хулқли фуқароли давлатлар мавжуд. Яшаш ижтимоий ҳаёти, сиёсати ва бошқа жамият нормалари динлаштирилган давлатларда умумижтимоий тараққиёт секинлашиб боради ва улар умумжаҳон тараққиётидан бирқадар четлаб яшаётганини кўпинча сезмай ҳам қолади. Бундан албатта ҳурфикр ва илғор кишилар мустасно.
Айни шу ўринда бутун жаҳон аҳлининг диний қарашларга, динийлаштирилган удум ва ахлоқий нормаларга муносабати ўзгариб бораётганини кўриш мумкин. Мана шу ҳолатни ўта сезгирлик билан илғаган жаҳон буддизмининг бошлиғи Далай Лама ўз ўрнида 21 асрда ахлоқий нормаларни дин, динлар елкасига осмаслик керак, деган тезис билан майлонга чиқмоқда.
Бугунги кундаги ўта динийлашган давлатларнинг фуқаролари хулқидан маълум диний ақидага мос ҳаракатни кутиш ўз ўрнида ҳеч кимга янгилик бўлмайди. Чунки, диний қобиқларга ўралган урф-одат, удум ва анъаналар шахс хулқини маълум йўналишда бошқаришни қачонлардир ҳал қилиб улгурган, эркинликка йўл қўймайди. Шахс бундай ҳолларда аждодларга ишонган ҳолда ҳаракат қилади. Унинг эркин ҳар қандай ҳаракати бидъат, маълум нормадан чекиниш, деб қаттиқ қораланади.
Бу борада Шарқ халқларининг яна бир хусусияти, катталар олдида уларнинг обрў-эътиборини жойига қўйиш диний ақидаларнинг янада кучайишига олиб келади ва замонавий муносабат турларининг кириб келишига катта тўсиқликлар уюштиради.
Жамиятдаги урф-одат, удум ва анъаналарнинг руҳий таъсир механизми шу даражада мустаҳкам ишлайдики, шахс онги, фикрлаш доираси ва бошқа ахлоқий олами ушбу нормалар чегарасидан кам ҳолатлардагина ташқари чиқиши мумкин. Шахс ўзини доимо жамият назари остида сезади. Бу ҳам етмагандай динийлаштирилган урф-одат, удум ва анъаналар таъсирида у доимо Тангри, Оллоҳ, Бог, Буддалар назари остида эканлигини унутолмайди. Бундай диний урф-одат, удум ва анъаналарга дустаман кетган фуқароларни тўғри йўлдан четга уришда ҳар хил ақидапарастлар, диний оқимлар, турли хил тизим бошқарувчилари кенг фойдаланишлари мумкин.
Инсон руҳидаги динийлашган урф одат, удум ва анъаналарнинг намоён бўлиши
Умумий психология инсон руҳи намоён бўлиш жараёнини, фаолият йўналишини ўрганадида унинг моҳияти билан унчалик қизиқмайди. Яъни, тафаккур, ирода ҳис-туйғу ва бошқа руҳий жараёнлар асл моҳият жиҳатидан инсон хулқини ташкил қилиши фақатгина кўзда тутилади.
Диндор шахс хулқининг хусусиятларини эса унинг руҳидаги ишонч орқалигина тўлиқроқ аниқлаш мумкин. Бу деган сўз, унинг руҳида «Илоҳий» тушунчаси қанчалик кучли, ўрта ёки кучсиз мавқега эга эканлиги алоҳида ўрин тутади. Шунинг учун ҳам диндор шахслар алоҳида бир тип, туркумни ташкил қилади ва уларнинг ижтимоий хулқини тушуниш учун албатта ижтимоий муҳитдан ташқари қачон ва қаерда, деган саволга ҳам жавоб бериш зарур.
Ҳар бир инсон шахс сифатида Тангридан, Оллоҳдан маълум руҳий меъёрни олар экан у албатта жамиятда яшаб ўз атрофига мослашади, яъни ижтимоийлашади. Аммо бу ўринда унинг Илоҳдан олган асл меъёрий хусусиятлари алоҳида рол ўйнайди. Шу ўринда жамиятнинг ҳам унга таъсир даражасини унутмаслик керак. Бу ўринда ёшлигида ҳайвонлар қарамоғида қолиб кетган ижтимоий муҳитдан узилган инсон болалари тақдирини четлаб ўтиб бўлмайди.
Аммо, шу билан бирга атроф муҳит, жамиятнинг шахсга таъсир кучини марксчилардай биринчи ўринга кўтариш ҳам хато эканлиги тарихий исботланган, дейиш мумкин. Яъни, марксчилардай ҳамма бирдай тенг имкониятлар билан туғилади, шахснинг фақат ижтимоийлашиш даражасигина унинг ҳаёт тақдирини аниқлайди, дейиш ҳам шахс руҳий даражаси ва унинг моҳиятига нотўғри ёндошиш бўлади. Демак, марксчи моддиюнчилар педагогикасининг хато жойи ҳам асли шу жойдага ўхшайди. Ахир, марксчилар шахсни жамият тарбиялайди ва охир оқибат уни жамият шахс қилиб етиштиради, деб ҳукум чиқарар эди. Бу ўринда идеалистларнинг шахс тушунчасига ёндошиши анчагина ҳақиқатга доимо яқин турар эди. Аммо бу йўналишнинг ҳам ўзига яраша салбий томонлари борлигини унутмаслик керак. Яъни, улар жамиятнинг, ижтимоий муҳит ва даврнинг шахсга таъсирини инкор қилмас эди. Аммо, шу билан бир вақнинг ўзида, баъзи ҳолларда, шахс тушунчасини, унинг руҳи ва айниқса хусусиятларини ҳам фақат Илоҳдан дейишга ўтиб кетишган пайтлари, уларнинг ҳам муаммога бир томонлама ёндошаётганлиги кўриниб қолар эди. Демак, моддиюнчилар шахсни фақат ижтимоий, деб қарашлари билан, идеалистларнинг шахс тушунчасидаги ижтимоий таъсирни баъзан инкор қилишлари ўз ўрнида уларнинг иккаласининг ҳам илмий, назарий қарашларига ноаниқлик киритганини кўрамиз.
Бизнингча шахснинг диний дунёқарашини тушунишдаги асосий нуқталардан бири ҳам мана шунда. Агар ушбу томонларни инобатга оладиган бўлсак, марксчиларнинг ижтимоий назарияси ва идеалистларнинг, жумладан, Фрейднинг фикрлари бир жойда туташиш ҳолатини, яъни, муҳтожлик, зарурат, эҳтиёж ва уни қондириш тушунчаларида кўрамиз.
Психологияда шахсни ўрганиш тур ва йўналишлари бугунги кунда етарли, деса бўлади. Аммо, диндор шахс руҳиятини ўрганиш ҳали ҳам маълум қийинчиликлар билан боғлиқ. Уларнинг руҳини ўрганиш диндорлар назарида Оллоҳ берган руҳий хусусиятларга аралашиш, деб тушунишга ўтиб кетгандай бўлаверади. Бу ўринда шахснинг руҳий олами, унинг руҳидаги илоҳий ибтидоларнинг борлиги ҳақида биратўла ҳукум чиқариш ҳам ёки бу йўналишдаги тортишувлардан умуман ўзни тортиш ҳам тўғри йўл эмаслиги ҳақида Т. Флурнуа ёзган эди. (1) Т. Флурнуа. Принципи религиозной психологии. Киев, 1913. С. 34.)
Бу фикрни тушунишимизга белгиялик олим А. Тодепнинг, «Дин шахснинг Яратгувчи билан алоқа воситасидир» деган фикри катта ёрдам беради.
Диний ишонч ҳар бир шахснинг мутлақ хусусий иши экнлигини инобатга олсак, шахсдаги диний изланиш ҳам ўта ноёб эканлигини тушунамиз. Шунинг учун ҳам, дин ва динлар ҳаётда жуда қадим қадимдан бўлиши билан бир вақнинг ўзида ҳар бир шахс ўзига Яратгувчи томонидан берилган онг, тафаккур, хулқий хусусиятлар доирасида яшайди.
Шахсдаги диний тушунча илк бор ушбу тушунчанинг йўқлигидан келиб чиқди, деса бўлади. Яъни, у оламга, ҳаётга келиб Яратганни излаганлигидан. Диний тажриба эса шахснинг ҳаёт, атроф муҳит ва бошқа жонзотлар билан, шу жумладан, бошқа инсонлар билан бўлган муносабатидан, десак хато қилмаймиз. Бу ўринда марксчилардан Д.М. Угринович «Руҳ моҳиятининг намоён бўлиши унга, шахсга борлиқ дунёнинг таъсири ва унинг акси, шу жумладан ижтимоий муҳитнинг ҳам» 2 (Угринович Д. М. Психология религии. М.1986.) дейди. Айни шу қарашни табиатшунос Мичурин, Лисенко ва педагог Макаренколарда ҳам кўриш мумкин. Аммо бу олимлар идеалистлар деб аталувчиларнинг фикрларини четлаб ўтишини ҳам унутмаслик керак.
Аммо, диний тушунчаларнинг асл томирини З. Фрейд фақат «шахснинг онгсиз қондирилмаган хоҳиш ва иштиёғида» 3 (Фрейд З. Будушее одной иллюзии. Атеист, 1928 № 92, с. 79.) дейиши ҳам ўта бирёқламалашиб қолганлигида кўрамиз.
Фрейднинг диний ишонч кучи шахснинг иштиёқ кучидадир, дейишида, ҳар ҳолда жон бор. Диний ишонч томирларини мушоҳада қилар эканмиз, биз бу борада ўз боболаримизнинг қарашларига эътибор бермоғимиз зарур. Бу ўринда Ибн Сино ва Абу Ҳомид Ал Ғаззолийнинг фикрлари ўта теранлигини кўрамиз. Улар инсонда беш сифатни ажратишган. Биринчидан, улар инсонда ҳайвондан фарқ қилувчи, билимни қабул қилиш имкониятини айтади. Бу деган сўз инсон ўз-ўзидан бирон нарсани билади, дегани эмаслигини ҳам уқдиради.
Иккинчидан, боланинг баъзи туғма билимлари, бу билимлар ўта ҳаётий муҳитда нима қилиш мумкин ёки мумкин эмаслигини билдирувчи кучлиги.
Учинчидан, тажриба йўли билан олинган билимлар.
Тўртинчидан, бор маълумотлар ёрдамида ҳаракат натижасида зоҳир бўладиган натижанинг йўналишини олдиндан билиш ва шунга қараб фаолиятни режалаштириш.
Бешинчидан, Илоҳий билим инъоми. (Илоҳий руҳ).
Ибн Синонинг ушбу беш илмий назарига таяниб ислом диндорининг хулқини олдиндан фараз қилиш мумкин. Ибн Синонинг бу назари Абу Ҳомид Ал Ғаззолий қарашларида ўта мукаммаллик, тўлиқлик топган. Яъни, Ғаззолий айтади: У (муслим) ўзи учун мушоҳада юритиб ихтиро, таҳлил қилиши ва далиллар келтиришга мажбур эмас. У иккиланмасдан, қалбан ҳаяжонланмасдан, шак-шубҳасиз қулоқ солиш ва такрорлаш орқали инонса бас. 1 (Абу Ҳомид Ал Ғаззолий Воскрешение наук о вере. М. 1980, с. 89.)
Шуларни инобатга олган ҳолда диндорнинг хулқига уч нарса тўғри келмайди, яъни, очкўзлик, ҳирсга берилиш, мағрурлик. Демак, диндорнинг хулқидаги кўп ҳаракатларни унинг тобеълиги, Оллоҳ каломини ички ишонч билан қабул қилиши, ҳирс, очкўзлик ва мағрурликдан пок бўлиши билан изоҳласа бўлади. Айни шу ҳолатни кўзда тутган ҳолда Ғаззолий айтади «Билим қўрқишликда, билимли киши ул ким, Оллоҳни билувчи» 1 (Ғаззолий 95 бет. )
Демак, Ғаззолийнинг фикрига таянар эканмиз, шахс хусусиятидаги билим, Оллоҳни билиш унинг урф-одат, удум ва анъаналарни бажаришидаги ҳаракат ва кўникмалар асосий муслимлик бурчига айланади. Бу бурчни бажариш эса муслим шахс томонидан Оллоҳдан қўрқиш борасида бажарилиши шарт, деб тушунилади. Бундан хулоса, муслимдан аниқ шароитда аниқ ҳаракатни кутиш ўринли эканлигини кўрсатади. Мутафаккирлардан Ғаззолий, Бухорий, Термизийлар муслим хусусиятидаги хоҳишни ҳаракатдан юқори қўяди. Бу ўринда ҳам муслим, бирон ҳаракат қилишидан олдин хоҳиши бўлган тақдирда ҳам ўта ўйлаб иш тутиши аниқлигини билдиради. Демак, диндорнинг руҳияти унинг ҳаракати билан эмас, унинг хоҳиши билан белгиланади. Шундай экан, бу ўринда Ғаззолий «Берилган нарсани ман қилиб бўлмайди ва ман қилинган нарсани, бериб бўлмайди» дейди. (Ғаззолий 100 бет.) Бу эса кўп ҳолларда диндорнинг ҳаракат дастурига айланади.
Диндорлар орасида динлар тарқалгандан буён баҳс мунозараларнинг асосийларидан бири, бу шахс ўз ҳаракатида эркинми, йўқми, деган муаммо. Тортишувлар ҳалигача интиҳо топган эмас. Шу жумладан исломда ҳам ва диндорнинг ҳатти–ҳаракатини таҳлил қилишда ҳам бу муаммо ўз фаоллигини йўқотган эмас. Демак, диндорнинг урф-одат, удум ва анъаналарни ижро этишидаги эрк масаласи урф-одатлар доирасида янада тораяди. Юқорида келтирганимиздек, диндорнинг руҳида ишонч устун туради. Унинг онггида гумон, шубҳали ўй ва ҳасад бўлмаслиги керак. Мана шу ҳолатлар туғилмаслиги учун у дилидаги асосий хоҳишни, яъни, Оллоҳга етишишни устун қўйган ҳолда ҳаракат қилади. Ушбу ҳолатларни инобатга олган ҳолда Ғаззолий айтади: «Гумон қилдингми, текширма; ёмон фикрга бордингми – ўзингни торт; ҳасад қилдингми – хоҳишингни сўндир» (Ғаззолий 141 б.)
Диндорнинг хулқига жиддий таъсир қиладиган, унинг ҳатти-ҳаракатини маънан бошқарадиган ҳислардан бири, бу қарздорлик ҳисси. Диндор ўзини Яратгувчининг олдида қарздор, деб ҳисоблаганидан айнан мана шу ҳис орқали бошқа, моддий қарзларга ҳам ўта масъулдорлик билан қарайди. қарздорлик ҳиссидан кейин унинг ижтимоий ҳисси, жамият ва яқинларининг уни тан олиши. Шунинг учун диний эътиқоди кучли кишилар уйларига меҳмон келмай қўйганини сезишса ўзларини бахтсиз сезишади ва ушбу ҳолатдан келиб чиққан ҳолда жамиятдаги урф-одат, удум ва анъаналарга ўта жиддий қарашади. Ўша урф-одатларга жиддий қарашлар унинг ҳар бир ҳаракати икки фаришта томонидан доимо назоратда эканлигига аминликда. Диндорнинг ижобий ва салбий ишлари доимо ёзилиб боришига у ишонади.
Бугунги кунда урф-одатлардан келиб чиққан ҳолда одамларнинг руҳиятида бойлик, бойлик орттиришга қандай қаралади, деган савол туғилиши ўринлидир. Бу борада мусулмон давлатлари, умуман муслимлар орасида бойликка ижобий қаралганлигини қайд қилиб ўтиш кифоя. Чунки, Пайғамбар бу борада «қашшоқлик салкам динсизликдир», деган ҳадис қолдирганлигида. Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, Ғаззолий бу фикрни «Мени қашшоқликда тирилтир – қашшоқликда жонимни ол», деган иборага қарама-қарши эмас, деб таъкидлайди. (Ғаззолий 197 б.) Чунки, ҳақиқий диндор бойлик орттириш ва бойликка ҳирс қўйишни бошқача тушунади. Бу ўринда бойлик, диндорнинг ўзига, ўз қарамоғидагиларга бир йилга етарли заҳира миқдорида тушунилади. (Ғаззолий 195 б.)
Демак, диндорнинг хулқи унинг бугунги ҳаёти, қариндош уруғларининг бир йиллик таъминоти орқали белгиланади. Бу ўринда у ўз хулқида зоҳидликни кўз-кўз қилишдан йироқ бўлмоғи лозим. Шунинг учун Ғаззолий зоҳидликни намойиш қиладиган зоҳид зоҳид эмас, деб уқдиради. Айни шу ҳолатнинг ўзи диндорнинг хулқи, унинг хулқида урф-одат, удум ва анъаналарнинг нақадар намоён бўлиш дастури даражасига кўтарилади.
Бу ўринда зоҳидлик мутафаккирлар назарида уч шартга асосланишини айтиб ўтмоқчимиз:
1. Борликдан қувонмаслик, йўқликда қайғурмаслик.
2. Ҳақоратловчи ва мақтовчи зоҳид учун бир хил.
3. Яратувчига юрагидаги нурий яқинлик ва унга бўйсунишдан қувониш.
Бу севги Ғаззолийнинг мисолига кўра жом ва ундаги ҳаво ёки сувга ўхшайди. Шунинг учун ҳам дунёни бир келинчакка тимсол келтиришадилар: унга етишишни хоҳловчи – уни қўймайди; ундан воз кечган – уни қоралайди; билгувчи эса Яратувчидан бошқа нарсани хаёлига ҳам келтирмайди. Демак, диндорнинг хулқ-атвори, ҳатти харакати мана шу асосларга, мана шу удумларга таянади.
Ушбу жойда ўринли савол туғилади, яъни муслим урф-одат, удум ва анъаналар доирасида қандай қилиб эркин ҳаракат қила олади, деган. Биз бу ўринда юқорида ҳам ирода ва эрк муаммоси бутун динларда асосий муаммо, деб ўтган эдик. Энди ушбу масалага Ғаззолий фикри билан ёндошиб кўрайлик. Абу Ҳомид Ғаззолий шундай дейди: «қандай қилиб одам бир вақтнинг ўзида мажбур бўладида ва шу вақнинг ўзида эркин танлай олади», ва ўзи жавоб беради: «Парда сал очилганда сен билар эдинг, чунки у эркин иродага мажбурланган, яъни у эркин танлашга мажбур» (Ғаззолий 220 б.)
Психология фанлари номзоди
Filed under: 1.BOSH SAHIFA | Leave a comment »
Шу кунларда икки оғиз ҳаётий гаплардан ўғлим Зафарга гапириб қўйишни лозим топдим.Унинг бугун туғилган куни. Уни қутлаб, дуо қилиб ишга, телестудияга жўнатдим. Ҳа, у ҳам ота касбини танлади. Журналист! Аммо унинг фарзандлари, менинг набираларим– Азиза ва Иззат бу касбни танлайдими, йўқми, Яратган билади. Лекин барча ирмоқлар шу чашмадан сув олишига ишонаман.
Бу ҳаётий гапларни тўқиб ўтирмайман. Фарзандларим билан ҳижронли дамларда қалам ва қоғоз ёрдамида ҳаёлан мулоқат қилган эдим. Шу тариқа “Бугунги кунлар” романи дунёга келган. Роман автобиографик маълумотларга қурилган, деярли барча образлар, қаҳрамонлар қилмиши ва исмлари ўзича қолдирилган,менинг қиёфам эса Ҳазрат Қодирийнинг Отабек Юсуфбек хожи ўғли қиёфасига яқинлаштирилиб, Дадахон исми Отабекка, Ёқубжон (отамнинг исми) Юсуфбек номига ўзгартирилди. Қисқаси романдан келтирилган парчада ўғлимга Зафарга айтилган “Икки оғиз ҳаётий гаплар” акс этган. Роман 2010 йилда қўлёзма тарзида ёзиб, тугалланган.
“Отабекнинг ёши олтимишларга яқинлашиб қолган бўлса ҳам эски қолибда, китобларда ўқиган, ота-боболардан ўрганган эзгу фазилатлар қолипидан чиқа олмас эди. Кўп ҳолларда ўғли Зафар ҳам отасидаги ўта кўнгилчанликни сезар, унинг ҳаммага ҳам ишонавериши ва болаларга хос самимий хислатларидан панд еб қолиши мумкинлигини айтгиси келарди. Аммо у ҳеч қачон отасининг райига қарши бора олмасди. Шу туфайли кўп гапларни ичига ютарди. Унга гап қайтармас, фикр ҳам билдирмас эди. Чунки отаси ўғли Зафар учун ижодкорларга хос кўп фазилатлари билан ибрат эди. У отасидан университетларда эшитмаган, журналистик фаолиятнинг ўзига хос сир-асрорларини болалигиданоқ руҳига сингдирган эди. Аммо тижорат, хайрия, пул ва молияга алоқадор ишлар ўғлига ёқмас, отасининг чор-атрофини фирибгар, ёлғончи, очкўз ва худбин одамлар ўраб олганлигини билиб, жаҳли чиққанда икки оғиз сўз билан “фириб” ёки “фуфло” деб қўяр эди.
Зафар телевизион ижодга болалигидан қизиқар, отаси муҳбир бўлиб ишлаган пайтларида унинг ёнида юришни, суратга олиш жараёнларини томоша қилишни яхши кўрар эди. Оилавий альбомларида бир сурат сақланиб қолган экан. Уни фотомуҳбир Асқар Саматов суратга олган бўлиб, Отабек сайёҳ журналист Тошмамат Рўзибоевга микрафон тутиб, ундан интервью олмоқда. Тасвирчи Рафаэль Камолов буни суратга туширяпти. Беш ёшлар чамасидаги болакай томоша қилиб турибди. У Отабекнинг ўғли Зафар эди.
– Ота, мен ҳам журналист бўлсам, муҳбирлик қилсам бўладими? — деб сўради болакай.
– Бўлади, албатта бўлади — деди Отабек ўғлига тушунтирар экан. — Аммо бу оғир ва жуда кўп меҳнат талаб қиладиган касб. Машаққати бор, машаққати кўп, ўғлим.
– Машаққат нима?
– Ўғлим, биз бугун ана шу машаққатни суратга олаяпмиз.
Ўшанда Отабек Тошмамат Рўзибоев ҳақида “Излаганлар…” деб номланган телеочерк тайёрлаган дамлар эди. Сайёҳ журналист Тошмамат Рўзибоевнинг ўзига хос саёҳати ўз даврида улкан жасорат деб баҳоланган . Тошмамат Рўзибоев 1969 йилда Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг биринчи секретари Шароф Рашидов номига В.И.Лениннинг 100 йиллиги муносабати билан “Ленин изидан…” деб номланган саёҳатга чиқиш нияти билан мурожаат қилади. Унинг истаги ҳукумат томонидан қўллаб-қувватланади. Тошкентда уни катта тантаналар билан кузатишади. У Қозоғистон орқали Сибирга, сўнгра Қозон, Нижний Новгород, Москва, Ленинград, Выборг, Ульяновск каби шаҳарларга пиёда саёҳатга чиқади. У ёлғиз ўзи тахминан ўн минг километрча масофани босиб ўтиб, йўл очеркини ёзади. Унинг бир неча йўл очерклари, таассуротлари ёш журналист Шароф Убайдуллаев таҳрири остида “Совет Ўзбекистони” газетасида чоп этилиб туради.
Тошмамат Рўзибоевга ушбу саёҳат муваффақият олиб келмади. У яқинларидан узоқлашади. Оилавий муаммолар пайдо бўлади. Аниқроғи, оиласи барбод бўлди. Сафар чарчоқлари билан йўл азобини бошидан кечирган ижодкор учун ижодий изланишлари ҳам кўнгилдагидек натижа бермайди. Унинг устида давлат ҳам омадсиз одамни ҳамиша ҳам қўллаб-қувватлайвермаслиги аниқ бўлиб қолди. Катта “шов-шув” билан бошланган тадбир тез фурсатда унутилади. Орзулар саробга айланади.
Совет империяси идеологияси найрангларидан қанчадан-қанча нисор қалблар азият чекди. Улардан бири “Совет Ўзбекистони” газетасининг мухбири Тошмамат Рўзибоев эди. Отабек ўшанда унинг оила аъзолари билан учрашиб, рафиқаси билан яраштиришга уриниб кўради. Кўрсатув намойиш қилингандан сўнг, одамлар яна шундай фидойи инсонлар борлигини билдилар. Бир неча йиллардан сўнг Отабек яна Тошмамат аканинг хонадонига борган эди. Маълум бўлишича, у оиласини қайта тиклай олмабди. Сайёҳ журналист Тошмамат Рўзибоев Сирдарё вилоятининг қишлоқларидан бирида ёлғиз яшаб дунёдан кўз юмиб кетибди. Бутун бир жамиятнинг инсон тақдирига шунчалар бефарқ қараганлиги Отабекни чуқур ўйга толдирган эди, ўшанда. “Излаганлар…” деб номланган ушбу телеочеркдан қолган ягона хотира, ана шу сурат.
Бу юртдан не-не журналистлар чиққан. Ҳамма ҳам Шароф Рашидов каби таниқли ёзувчи, журналист ва давлат арбоби бўлиб етишавермайди. Айтишларича, бу касбдан оғир касбнинг ўзи йўқ. Турли бахтсиз ҳодиса сабабли ҳалок бўлган шахтиёрлар сонидан ҳалок бўлган журналистларнинг сони кўпроқ экани қайд этилган. Бу оғир касбни Отабекнинг ўғли ҳам танлади. Зафар ҳам бир сўзли, қатъиятли. Лекин унга ўхшаган журналистларга талаб кам. Миллий университетнинг магистратурасини тугаллаган бўлса ҳам, ҳали тайинли иш топгани йўқ. Отабекнинг ўзи ҳам кейинги йигирма йиллар давомида бирорта таҳририятдан кўнглига ёққан, аниқроғи, қўлидан келадиган иш топган эмас. Ўзбекистон телерадио ташкилотига, Кино агентлигига, Ҳужжатли фильмлар студиясига ўз лойиҳаларини тақдим этиб, ўн йиллар давомида кўп марталаб оддий иш сўради. Аммо хеч ким унга эътибор ҳам қилмади. Бу идораларда ўшандан
буён раислар, бошлиқлар алмашаверди, Отабекка боғлиқ муаммо эса қолаверди, ечилмади. Унга ҳам алам қилади. Отаси Ёқубжон ота бод-бод такрорлаган гапни эслайди: “ Ўғлим, иложини топсанг, телестудиядан қетма, ҳатто қоровул бўлиб ишласанг ҳам розиман!” Бўзчи белбоққа ёлчимас”, деган мақол журналистлар учун айтилган бўлса ажаб эмас.
1990 йилнинг 21 март куни Ўзбекистон телевидениесида биринчи марта “Наврўз” узлуксиз телемарафони ўтказилган эди. Ушбу кўрсатув ўзбек халқининг меҳр-шафқат чақириғи бўлиб, бутун элни бир мақсад сари бирлаштирди. Ёрдамга мухтож қариялар, бева-бечоралар, кўп болали оилалар, етим-есирлар, ногиронлар ва беморлар учун, энг аввало, меҳр рамзи сифатида миллионлаб сўм маблағ йиғилди. Одамларни савобли ишларга чорловчи умумхалқ бонги, айтиш жоиз бўлса, жамиятни ғафлатдан уйғотувчи озон бўлди. “Наврўз” кўрсатуви йигирма беш соату, тўққиз дақиқа бетўхтов давом этди. Кўрсатув муаллифи ва олиб борувчиси Отабек эди. Унга катта шон-шуҳрат ва муваффақият келди, элнинг улуғ олқишига сазовор бўлди. Ўша кунларнинг бирида унинг хонадонига ўнлаб мухбирлар келишди. Унинг ғарибона кулбаси одамлар билан гавжум.Мухбирлардан бири суратга олиш жараёнида унинг оила аъзолари билан суҳбатлашди. Хотини Ферузабонуга мухбир савол билан мурожаат қилди:
— Турмуш ўртоғингизнинг бу муваффақиятида Сизнинг ҳам улушингиз бор деб ўйлаймиз, шундайми?
— Билмасам. Мен уч фарзанд билан уйдаман. Ўзим туғруқхонада доя бўлиб ишлайман. Эрим қувонса, қувонамиз, истироб чекса, куямиз. Оғир экан. Худога шукур. Унинг бу ютуғи кўп марта, йиллаб қилган ижодий ишланишлари, бедор тунларининг ҳосили бўлса керак, — деб Ферузабону йиғлаб юборган эди, ўшанда. Сўнгра мухбир микрафонни беш ёшдаги Зафарга тутди:
— Ўғил бола, сен катта бўлсанг ким бўласан, ким бўлмоқчисан?
— Мен Отабек Юсуф бўламан, — деб жавоб берди у. Унинг бу сўзини миллионлаб томонабинлар кўрдилар. Баъзилар бу гап болакайга атайлаб ўргатилган, деган фикрга ҳам келди. Аслида бу ўйламасдан, кутилмаганда айтилган жавоб эди. Онаси уни шифокор бўлиши хоҳларди. Мен ўғлимнинг ҳуқуқшунос бўлишини истардим. Унинг назарида отаси энг яхши одам, эзгу ишларни қилувчи инсон. Тоғаси Шуҳрат заводда инженер бўлиб ишлайди. — Сени даданг “жиннича” телестудияда ишлайди, нима иш қилиши аниқ эмас, иш вақти ҳам белгиланмаган, кеч тунда уйга кириб келади. Баъзан неча кунлаб келмайди ҳам. Даб-дурустдан сафарларга кетиб қолади, — дерди. Зафарнинг — Отабек Юсуф бўламан, — деган нияти унинг вужуди билан улғайиб, руҳи билан юксалиб борди. Шу ният сари интилди.
— Зафар, ўғлим, — деди Отабек. — Сен бошқа касбни танламайсанми? Журналистликдан бойиб кетган бирор кимсани билмайман. Ҳеч бўлмаса сартарош, чилангар ва чеварликни ўрганиб қўйсанг, ҳаётда асқотади. Мен ҳам Тошкент зилзиласи йилларида, талабалик вақтимда қоровул бўлиб ишлаганман, қурилишда плиткачи бўлиб ҳунар ўрганганман. Журналистнинг иши осон эмас. Баъзан керак бўласан, баъзан эса, кераксиз.
Кунларнинг бирида Миллий университет журналистика факультети талабалари билан Отабекнинг учрашуви бўлган эди. Учрашувда талабалардан бири унга савол билан юзланади: —Ҳурматли устоз, сизга анъанавий савол билан мурожаат қилмоқчиман. Қайта дунёга келсангиз яна, албатта, шу касбни танлайсизми?
—Саволингиз ўз жавоби билан эканлигини сезганга ўхшайсиз. Кеча телевизорда Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова билан ижодий мулоқот бўлди. Кўпчилик кўрган бўлса керак. У “Яна қайта туғилсам, албатта, яна хонанда бўламан”, деди. Аллоҳ таоло яна қайтадан яшаш имконини берса, мен бошқа касбни танлар эдим. Чунки журналист сифатида мен қўлимдан келганича хизмат қилдим.
Талабалар Отабекнинг сўзини давом эттиришга йўл қўймадилар. Кўпчилик бу жиддий жавобдан таажжубга тушса, кўпчилик шунчаки ҳазил жавоб деб қабул қилдилар. Талабалар ўз саволларига аниқроқ жавоб кутардилар. —Унда айтинг, қайси касбни танлаган бўлар эдингиз? “Мен прокурор бўлар эдим”. Отабекнинг бу жиддий жавобини, барча журналист талабалар тушундилар. Улар бу жавобдан қониққан эдилар.
Ўғли Зафар масаласига келсак, у ҳам ана шундай руҳда тарбияланган, қолаверса, улғайган эди. У отасининг саволига, — мен миллионлаб одамларга телевизор орқали беш ёшимдаёқ Отабек Юсуф бўламан деб ваъда берганман. Демак, журналист бўлишим керак. Сизнинг ишингизни давом эттиришим ҳаётимнинг мазмунидир. Аллоҳ ҳар бандани ўзи яратади, ўзи ризқлантиради. Бир амаллаб болаларимни боқиб оларман, — дея жавоб қайтарарди. — Иншааллоҳ болам, орзуларинг ўшалсин. Мени ва касбимни улуғлаяпсан, сени Аллоҳ улуғласин, эл-юрт эъзозласин, ижодий ютуқлар сенга хамиша ёр бўлсин, — дея Отабек ўғлини дуо қилади.
Отабекнинг ўғли ҳам Миллий университетнинг журналистика факультетида тақсил олгани учун бўлса керак, доим отасини огоҳлантирарди:
— Дада, “фалон” фандан дарс берувчи ўқитувчи талабалардан баҳо эвазига пора олади. Уни ҳеч ким ҳурмат қилмайди, — дерди.
— Нима, сен мени шундай тубанлик қилишим мумкинлигига ишонасанми? Биласанку, мени!,— Отабек ўғлини койиди.
— Йўқ. Ишонаман, аммо ўртада шайтон бор. Ахир, менинг ўқишим учун шартнома маблағини ҳам бир амаллаб тўлаяпсиз, оиламизда фақат ўзингиз ёлғиз ишлайсиз. Онам ишламаса. Менинг аҳволимни ўзингиз кўриб турибсиз.
— Ғам қилма ўғлим, мен келажакдан пора оламанми ёки сенинг юзингни ерга қаратаманми?
Буюк ёзувчи Чингиз Айтматовнинг катта ўғли Санжардан газета мухбирлари сўраб қолишади: “Отангизнинг дунёда машҳур асарларидан қандай фалсафа ёдингизда қолган?”. У жавоб беради: “Сиз мендан отамнинг фалсафасидаги умуминсоний қадриятларни куйлагани, дунёнинг миллат ва чегарабилмас адибига айлантирди, деган жавобни кутмоқдасиз. Аммо мен унинг “Фудзиямага кўтарилиш” пъесасидаги “ бугунги кунларда инсон қандай қилиб, инсон бўлиб қолиши керак!”, деган ҳитобининг мағзини
чақишга интиламан. Асарда илгари сурилган ғоянинг қудрати ҳам шунда”,— деган эди Санжар Айтматов.
Ҳа, инсон инсонлигича қолиши керак.
Абу Лайс ас-Самарқандий “Танбеҳ-ул ғофилин” деб номланган асарида касб офати ва ҳаромдан ҳазар қилиш деб номланган бобида шундай айтади: “Бу гапни бир зоҳид тафсир қилган: Амирлар халқнинг тартибини сақлашади. Олимлар пайғамбарларнинг меъросхўрлари. Улар халққа охиратни англатиб туришади ва одамлар уларга эргашади. Қуролли аскарлар Аллоҳнинг аскарлари. Улар мусулмонлар тинчлигини сақлаш учун керак. Аммо чўпон бўрига айланса, подани ким боқади, ким сақлайди? Олимлар илмни ташлаб, дунё билан шуғулланиб кетишса, халқ кимга эргашади? Аскарлар юқори мансабга интилса ва таъма учун чиқса, халқини душмандан қандай ҳимоя қилади? Касб эгалари ҳиёнат қилсалар, одамлар улардан қандай омонлик топишади?”
Истайсизми, йўқми, журналист бу — олим, олим бўлганда ҳам ҳар куни, ҳар он, ҳар лаҳза кашф қилувчи олим. У одамларни эзгу ишларига бошлайди. Эзгулик манзили томон етаклайди. Гоҳида амирлар мисоли ўз ижоди билан халқ тартибини сақлайди, одамларни ҳалолликка чорлайди. Керак бўлса, эл бошига иш тушганида кўкрагини қалқон қилади. Чўпонларнинг бўри бўлмаслиги учун қайғуради. Агар улар ўз касбларини ташлаб кетишса, халқ кимга, нимага эргашади. Ҳақни, ҳақиқатни, адолатни топиш осон эмас. Бу йўл, ҳавф-хатарли йўл. Аммо жаннат йўлидир. Аллоҳнинг ўзи бу йўлда мададкор бўлсин. Барча ёмонликлардан ўзи асрасин. “Ўғлим Зафар муродига етсин. Иншаллоҳ, элнинг севимли ижодкори бўлсин”.
Энди икки оғиз ҳаётий гапни Куни кеча KAMALAK–PRESS нашриётида босмадан чиққан “РАВО” деб номланган шеърий тўпламимдан иқтибос келтириб, фикримни якунласам…
МАНФААТ ТОПГАЙ…
( ўғлим Зафарга)
Дўст деб кўнглинг очмагил, маккорлар манфаат топгай,
Эй ўғлим, борингни сочмагил, бекорлар манфаат топгай.
Билиб-билиб ишингни қил, мақсад сари йўл топарсан,
Кўплар сенга бўлар одил, ночорлар манфаат топгай.
Бу дунё қасти ўрмон бил, шеру йўлбарс оч назардир,
Эртакда ўша Сусамбил, айёрлар манфаат топгай.
Тўрт тараф оҳуга чимбил, бўри мақоми баковул,
Тулкилар доим ясавул, дастёрлар манфаат топгай.
Юз-бети қаттиқлар жоҳил, рибодин бойлик йиғсалар,
Имонин унутган ғофил, беорлар манфаат топгай.
Тарози палласи икки бил, жаҳаннам унда ҳам бунда,
Экканидин йиғиб ҳосил, нисорлар манфаат топгай.
Одамлар яшар турфа хил, ҳар ненинг жавоби восил,
Ўзни савобга муҳтож бил, беморлар манфаат топгай.
Яратганни сирдош бил, гуноҳ нима бўлгин огоҳ,
Сабр-ла жонинг асрагил, дўсти ёрлар манфаат топгай.
Оқибатни ажир деб бил, Дада Зафар отанг, сўзим,
Меҳринг қуёшидин кўп дил, ашъорлар манфаат топгай.
Filed under: 1.BOSH SAHIFA | Leave a comment »
Икки ҳил стандарт
Икки ҳил стандартни визуал кўриниши.
Яъни, чапани қилиб айтганда, иккиюзламачилик!
Аслида мен диндорман, лекин унга амал қилмайман.
Аслида мен ҳақиқатни улуғлайман, лекин уни айтмайман.
Аслида мен зулмга қаршиман, лекин келганда жимман.
Аслида мен одамларга фақирлик афзаллиги ҳақида, мискин улуғлар ҳаёти ҳақида гапириб, бойлик, пул ёмон нарса экани, инсонларга фақат ибодат ва яхши амалларга диққат қаратишни тарғиб қиламан, лекин ўзимда пул кўп, ишлаб-чиқариш, бизнес, яхши кафе ва ресторанлардаги суратлар билан яшайман.
Аслида мен ибодатлар ҳақида кўп ёзаман, кўп ҳикматли сўзлар қўяман, лекин ўзим ҳаётда дунё ишларидан ортмайман.
Аслида мен хўжакўрсин, риё, мақтанишни ёмонлиги ҳақидаги таълимотни ўқиганман ва ундан сақланишга ҳаракат қилиш кераклигини биламан, лекин ёзган чиройли гапларим, қилган яхши ишларимнининг суратларини одамлар кўрсин учун қўйиш менга ҳузур беради ҳамда унга билдирилган фикрлар, ва лайклар мени қизиқтиради.
Аслида мен рамазон ойи овқатдан тийилиш, нафсни тарбиялаш даври эканини жуда яхши биламан, лекин шу ойда негадир айнан одамларга овқат улашганимни суратлар билан ёйгим келади, ифторликка ва саҳарликка қандай овқатлар қилиш қизиқтириб қолади.
Аслида мен камтарлик тақводан эканини биламан, лекин кўп жойларда диндор бўлиб гапиргим, одамларга бу тўғри, бу нотўғри деб ҳакамлик қилгим келаверади.
Аслида Аллоҳнинг олдида гуноҳим кўплигини биламан, лекин ўзимни эмас кўпроқ бошқаларни гуноҳини танқид қилгим келаверади.
Аслида мен диндорман, лекин унга амал қилмайман..
Filed under: 1.BOSH SAHIFA | Leave a comment »
Динда, мазҳабда, тариқатда ҳам, миллат ва халқлар номида ҳам эшон деган тушунча йўқ. Сўз сифатида бу турку форсча бўлиб (эш ва он) УЛАР (йўлдошлар ҳам деса бўлади) маъносига эга, холос. УЛАР ким, 17-18 асрда УЛАР диндорлар орасидгаи бойлар табақаси бўлган. Оддий халқни қорачалар дейишган ва ўзларини УЛАР-ЭШОН деб ажратган ва халқдан ҳақ ўндиришган. Динни фақат биз биламиз ва биз хўжайинмиз дейишган. Динни яхши билишганда ўзларини Раббининг қули деб аташарди.
Мен жонли ёйинда шуни айтиб, бугунги амалдорлар ҳам УЛАР, яъни “эшон”лар дедим. УЛАР қонун, УЛАР ҳукмдор… халқ эса қорача! Бу қадар!
Агар эшонларнинг диндаги ўрни ҳақида қайси тилда бўлишидан қатий назар далил келтирсангиз бажону дил эшитаман.
Саидлар эшон эмас. Улар ҳам фалончининг авлодиман деб насаб учун кимнидир камситишга, ўзларини устун қўйишга ҳақли эмас.
Мен ЭШОН деган бир насаб борлигига ҳам ишонмайман. Чунки тарихий далил кўрганим йўқ. Кўрсатангиз илм берган бўласиз!
(FBdagi bahsdan)
Filed under: 1.BOSH SAHIFA | Leave a comment »
7. “ЧЎНТАК ПАРТИЯЛАР”. “ҚЎҒИРЧОҚ” ДЕПУТАТЛАР.
Инсоннинг хатосини чин дўсти кўзгу бўлиб, айтиб туради, камчиликлари тўғриланишида астойдил ёрдам беради. Душман бўлса, кулдириб, мақтаб, маддоҳлик қилиб, ишини битиради. Унга барибир, ҳар қандай замонда ҳам, ҳар қандай раҳбар даврида ҳам ялтоқлик қилиб, думини ликиллатиб, нафсини қондирса бўлди.
Хўш, бугун президентга хато ва камчиликлар ҳақида юрак ютиб, тўғридан-тўғри айтадиган сиёсатчи борми, Ўзбекистонда? Йўқ! Сабаби, буни айтадиган сиёсий мухолифат (оппозиция) йўқ, аниқроғи, улар йўқ қилинди, бадарға қилинди. Энг камида 10 йилдан бошлаб, 25 йилгача чет элларда яшаётган мухолифатчиларни ватанга қайтариш ҳақида шу кунгача лом-мим дейилмаяпти. Бу кетишда бўлса, дейилмаса ҳам керак.
Дунёнинг исталган демократик давлатларига қаранг, ҳамма ерда мухолифатчилар эркин, қонуний асосда сиёсий партиялар ўлароқ, фаолият олиб боради. Ўзбекистондаги мавжуд тўрт сиёсий партиялар эса “қўғирчоқ”, “чўнтак партия”лар эканлигини халқ ҳам, президент ҳам, уларнинг ўзлари ҳам яхши билади. Бу партиялар фақат сайловлар пайтида кўзга кўриниб, ўзларига берилган ролларни қойилмақом тарзда ижро этиб, навбатдаги сайловгача яна йўқлик қаърига ғарқ бўладилар. Партияларнинг Олий Мажлисдаги “қўғирчоқ” депутатлари ҳам, асосан, қарсак чалишдан бошқа ишга ярашмайди. Тўғри, яқиндан бери, президентнинг кескин танқидларидан кейин халқ уларни ойнаи жаҳон орқали оз-моз таний бошлади. Лекин, шунда ҳам улар юрак ютиб, ўзларининг сиёсий фаолиятларига доир асосий масалаларни гапирмай, 85-ўриндаги муаммолар ҳақида чиқиш қиладилар. Эссиз, буларга ажратилган эфир вақти…
Бошқа нормал давлатлардаги каби бу депутатлар икки дунёда ҳам расмий ҳукуматга мухолиф бўлиб, аниқ-тиниқ сиёсий дастурлар билан ўртага чиқолмайди. Ҳеч қачон президентни, ҳукуматни танқид қилишга юраги бетламайди. Бундай қилиш уларнинг етти ухлаб тушига ҳам кирмаган бўлса керак. Танқид дегани бу – томонлар бир-бирига мағзава ағдариб, ёқалашади, бир-бирини ҳақоратларга кўмади, туҳмат-бўҳтонлар ёғдиради дегани эмас. Асосли, холис ва конструктив танқид – келажакнинг меваси эмасми?! Мухолифат дегани бу асло – душманлик дегани эмас. Бу соғлом рақобат демакдир. Айтингчи, рақобат йўқ жойда ривожланиш бўладими?
Мухолифат бу – ойна, кўзгу! Ҳар куни президент ҳам, ҳукумат ҳам бу ойнадан ўзларининг аксларини кўриб туришлари керак. Шундагина олдинга силжиш бўлади, тараққиётга эришилади. Фақат шундагина яна орадан йиллар ўтиб, бугунгидек, афсус ва нодамат чекиб, барча ишларни янгитдан бошламаймиз.
8.ШАФФОФ САЙЛОВЛАР КЕРАК
Олий Мажлисда ўтирган депутатлар эркин, шаффоф сайловлар орқали сайланмаганлигини бугун ёш болалар ҳам билса керак. Ўзбекистонда сайловлар қандай ғирромлик ва адолатсизликлар билан ўтишини, ҳозир бу ерда, яна такрорлашга ҳожат йўқ. Шахсан ўзим бундай сайловлар пайтида ишлаганим учун ҳам, бу тизимни яхши биламан, десам бўлади. Ҳар қандай депутат номзоди аввал Тошкентдаги юқори идоралардан тасдиқлангандан кейин жойларда номигагина, кўзбўямачилик учун сайлов ўйинлари бўлиб ўтади. Кейин улар депутат этиб “сайланади”. Афсус, йиллар давомида халқимизнинг қанчадан-қанча маблағлари бу ўйинларда ҳам кўкларга совурилди. Депутатлик лавозими бир неча минг долларга, мўмай пора эвазига сотиб олинишини ҳар қандай соддадил ўзбек ҳам билса керак.
Ўзбекистонда порахўрлик, коррупция аралашмаган бирор бир соҳа қолмаганини биз эмас, президент Мирзиёев минбарларни муштлаб, куйиниб гапирябди. Бир йил ичида амалдорларга “ҳамманг порахўр, ҳамманг нонкўрсанлар”, деб очиқ айтиб, қанча раҳбарни президент ишдан олмади, дейсиз.
Гарчи шундай экан, президент дарҳол бугунги Олий Мажлис депутатларини тарқатиб юбориб, янги эркин, шаффоф, адолатли, ҳаққоний сайловларни ўтказиши керак. Бундай қилишга қонунан, президентнинг тўла ваколати бор. Сайловда халқ ўзи танлаган халқпарвар фарзандларига эркин овоз берсин. Ҳокимлар ҳам шундай умумхалқ сайловлари орқали сайланишлари зарур. Бу ҳақда президент бир гапирди-ю, кейин бу мавзуга бошқа қайтмади. Балки бугун бу ишларнинг фурсати эмасдир. Бугун президентнинг бошида сони бор-у саноғи йўқ, жуда чигал ва оғир ишлар қаторлашиб турибди.
Бир йил ичида чорак асрлик муаммоларни бирданига ечиб ташлайдиган президентнинг сеҳрли таёқчаси йўқлигини ҳам яхши тушунамиз. Шу билан бирга президентнинг барча фармон ва қарорлари Ўзбекистон бўйлаб бир хилда ишламаётганини ҳам ҳамма кўриб, билиб турибди. Лекин, эртами кечми барибир мамлакатда эркин сайловлар бўлиши керак. Фақат шундагина ривожланамиз!
Бутун Ўзбекистон фақат бир президент ва вазирларга қараб, ҳокимларга кўз тикиб, “олма пиш оғзимга туш, берсанг ейман, урсанг ўламан”, деб ўтираверса, яна бир неча ўн йилликларга орқага кетишимиз муқаррар. Бундан эса Худонинг ўзи асрасин!
Давлат ва жамиятнинг ҳамма бўғинлари аравани тенг тортиши керак. Ҳукумат ҳам, парламент ҳам, маҳкама (суд тизими) ҳам, бизнес ҳам, мухолифат ҳам, фуқаролик жамияти ҳам, матбуот ҳам биргаликда елкама-елка ишласагина ривожланиш бўлади.
Ҳозир фақат ҳукумат ўз билганича ишламоқда. Парламентимиз эса нима иш қилаётганлигини ўзи билмайди. Уларни ҳам президент туртиб турмаса, тебранишмайди. Ваҳоланки, улар тўла мустақил бўлишлари керак. Маҳкаманинг ҳам ўта абгор аҳволини Мирзиёев ўзи яхшилаб телевизорда халққа тушунтириб берди. Тадбиркорлик (бизнес) соҳаси ҳам давлатдан тўла ҳолда мустақил эмас. Бу соҳада ҳам муаммоллар қалашиб ётибди. Мухолифат эса таг-туги билан йўқ, ҳаммаси хорижда. Фуқаролик жамияти ҳам шундай йўқ ҳолда. Матбуотимиз аввалгига нисбатан анча жонланиб қолди. Лекин, улар ҳам тўла мустақил эмас.
Хулоса қилиб айтганда, бугунги Ўзбекистоннинг бир қаноти бор-у иккинчи қаноти йўқ қуш кабидир. Икки қаноти бўлмаса, қуш учолмайди. Ўша иккинчи қанотни тўғрилашимиз, биргаликда тузатишимиз керак. Бу ишни қанча эртароқ қилсак, шунча яхши. Зотан, жонажон Ўзбекистонимиз, барчамизнинг азиз она Ватанимиздир!
9.ОНА ТИЛИМ – ЖОНУ ДИЛИМ
Ҳар бир халқ, ҳар бир миллатнинг қудрати энг аввало, унинг тилидадир. Бугун дунёдаги энг қудратли давлатларга боқинг, ҳаммаси биринчи галда, ўз она тилларига катта эътибор ва ҳурмат билан қарашади. АҚШ, Европа, Хитой, Россия, Туркия, Араб мамлакатлари каби бир қатор давлатларни олиб қаранг, барчасида ўз тили ҳукмрон. Бежиз ҳазрат Навоий “Тилга ихтиёрсиз — элга эътиборсиз”, деб айтмаган.
Ўзбекистонимизда бугун давлат тили – она тилимизга эътибор қай даражада? Бу саволга жавоб топиш учун ҳам яна ўша касаллигимиз ташхисига мурожаат қилишимиз керак.
“Балиқ бошидан сасийди”, деганларидек ўзбек тилига эътибор энг юқори поғоналарда қай ҳолдалига назар солишимиз керак бўлади.
Ўзбек тили давлат тили мақомини олганлигидан 28 йил ўтиб ҳам давлатнинг энг юқори идоралари асосан рус тилида иш олиб боришини қандай тушунишимиз керак?!
28 йил эмас, атиги 3-5 йилда, боринг ана 10 йилда ҳар қандай хорижий тилни мукаммал ўрганиб, ўша тилда ҳужжат ишларини ҳам юритиш даражасига эришиш мумкин. Агарда бунга истак ва ирода бўлса, албатта. Табиийки, ўша тил сизга керак бўлса, албатта…
Мустақилликка эришганимиздан 26 йил ўтиб ҳам она тилимизни мукаммал ўргана олмадик. Ҳали ҳануз президент фармонлари, қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси ва бошқа қатор юқори давлат идораларининг норматив ҳужжатлари аввал рус тилида тайёрланиб, кейин ўзбек тилига таржима қилинади. Бунда ҳам ҳамма ҳужжатлар ўзбек тилига таржима қилинмайди.
Президент Каримов 27 йил Ўзбекистонга раҳбарлик қилган бўлса, бирор марта ўзбек тилида ёзилган ҳужжатга имзо қўймаганлиги маълум. Аввал рус тилидаги ҳужжатни имзолаган. Бирор марта ўз қўли билан ўзбекча матн ёзмаган, бу тилда ўқимаган. Ҳаттоки, оғзаки нутқида ҳам (қоғоздан ташқари ҳолда) ўзбекча сўзларни яхши талаффуз қилолмаган, гапларни ҳам тўғри шаклда тузолмаган. Бу сўзларни шунчаки осмондан олиб ёзаётганим йўқ. Агарда сиз эътибор бермаган бўлсангиз, архивлардан топиб кўришингиз мумкин. Бу ҳақда ўша пайтларда ҳам минг марта гапирганмиз, ёзганмиз…
Балки Ислом Каримов ўзбек тилида таҳсил олмагани, уни устига оиласи ҳам русий забон бўлганлиги учун ҳам ўзбек тилини яхши ўзлаштирмаган, дейишимиз мумкиндир. Хўп, 25 йил ичида тўпланган муаммоларнинг бир бўлаги сифатида бу муаммони ҳам бир четга суриб турайлик. Лекин, нима учун ҳозир ҳам айнан шу муаммо давом этмоқда. Ҳозир ҳам президент Мирзиёев ҳужжатларни рус тилида имзолашни давом эттирмоқда. Бу ҳам етмаганидек, русча ёзилиб, имзоланган ҳужжатларнинг ҳаммаси ҳам ўзбек тилига таржима қилинмаябди.
Ўзбекистонда фаолият юритадиган sof.uz сайтида 21 октябрь куни нашр этилган “Ўзбек тили – халқники, рус тили – давлатники” номли мақолада айнан шу муаммо келтирилган.
Иқтибос:
“«Ўзбекистон Республикасининг давлат тили тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддаси биринчи қисмида қуйидагилар битилган: «Ўзбекистон Республикаси Олий давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг қарор ва бошқа ҳужжатлари республика давлат тилида тайёрланади, қабул қилинади ва эълон этилади. Расмий нашрларда уларнинг рус, қорақалпоқ, тожик, қозоқ, қирғиз, туркман ва бошқа тиллардаги таржимаси берилади»…
Афсуски, президент чиқарган норматив ҳужжатларнинг фақат рус тилида эълон қилиниши биринчи марта содир бўлиши эмас. 21 август санасидан бери president.uz сайтида жами 25 та норматив ҳужжат, жумладан, 8 та фармон ва 17 та қарорнинг имзолангани тўғрисида хабар берилгани ҳолда, фақатгина 12 та ҳужжат матни (6 та фармон ва 6 та қарор) ўзбек тилида эълон қилинган. Қолган 13 та норматив ҳужжат имзолангани ҳақида фақат рус тилида ахборот берилган”. (Иқтибос тугади).
Бу муаммо биринчидан, амалдаги қонун бузилиш ҳолати бўлса, иккинчидан ва энг асосийси, бу ўзбек тилига бўлган ҳурматсизлик ва фақат ўзбекча биладиган фуқароларнинг ҳуқуқларини топташдир.
Шу ўринда, Абдулла Қаҳҳор домланинг: “Нега кўчада қоида бузган кишига ҳуштак чалинади-ю, тилни бузганга ҳеч ким индамайди”, деган сўзларини эслашимиз фойдадан ҳоли бўлмайди.
(Давоми бор)
Улуғбек Бакир
журналист
24 октябрь, 2017 йил,
Норвегия
Filed under: 1.BOSH SAHIFA | Leave a comment »
Олий Мажлисда референт бўлиб ишлайдиган аканинг муносабати баҳонасида битганим
Сиз иқрор бўлмасангиз, ичингиздагини қаршингиздаги одам асло билмайди. Ниманидир тан олдингизми, демак пушаймонсиз. Аммо яқиндаги иқрорим («Депутатман, дейишга ийманаман…”) билан шунчаки, виждонимни ювиб олмоқчи эмасдим.
Хўш, унда нимани мақсад қилгандим?
Жорий йилда депутатлар навбатдаги муддатга сайланади. Демак, навбатдаги сайловларда ҳам муваффақият қозониб, депутат бўлмоқчидирман? Аммо ундай эмас. Эълон қилган мақоламни Жомбой туманининг чекка бир қишлоғида мени сайлаган одамларнинг юздан бири ўқиган бўлса, эҳтимол. Шундай экан, бу “чиқишим” натижа бермаслиги аён. Яна сайланишни истасам, ўша ҳудуддаги аҳолининг меҳрини қозонишим, ишончини оқлашим керак, холос. Бунинг учун олдинда кераклича вақтим бор ҳали.
Ўзимни қаҳрамон кўрсатмоқчи эдимми? Бу жуда нозик савол. Шунинг учун ўзимни яна қайта тафтиш қилиб кўрдим. Юрагимга икки кун қулоқ солдим.
Аввало, айтганимдек ўша мақолани ёзишга олти ойдан кам тайёрланмаганман. Ташқи эмас, ички жараённи, руҳиятимнинг тайёр бўлишини кутганман.
Биринчидан, ўша иқрорномани ёзиш мен учун оғир эди. Уят ва орият юкидан эзилдим.
Иккинчидан, мақола ёзилгач, уни эълон қилишни яна икки кун ўйладим. Бир неча бор файлни ўчириб юборишга ҳаракат қилдим.
Учинчидан, иқрор ўқилгач, таъна-дашном, ҳақоратлар ёмғири ёғилишини аниқ-тиниқ ҳис этдим.
Ва буларнинг учаласи ҳам содир бўлди. Буни аллақачон бўйнимга олиб бўлгандим.
Мақсадим – мендан, менинг депутатлигимдан анча катта. Бу мақомни мендан олинишидан фойдалироқ, деб ҳисобладим.
Яъни, биринчи навбатда, мен ҳис қилган туйғуларни туйган депутатлар бошқа шунчаки, қўл кўтармасин. Бу тоифалар кўп. (Мақола эълон қилингач, ушбу иллатлар ҳақида ўзимга ёзган, гапирган депутатлар бўлди). Иймансин, уялсин. Сессияда узоқроқ қолиб кетишдан оғринмасин. Кенгаш раисига, судяга, прокурорга, ИИБ, солиқ раҳбарига мажлисда савол бера олсин. Эътироз қила олсин.
Қолаверса, соҳа тезроқ ислоҳ бўлсин.
Олий Мажлис… мен бу бинога икки марта кирганман. Бошқа пайтда бу бинога ташқаридан қараганман, холос.
ИШОНАМАНКИ, ИЧКАРИДАГИЛАР ОДДИЙ ОДАМЛАР ЭМАС. САРАЛАНГАНЛАР. Ва яна ўйлашимча, Олий Мажлиснинг қоровули ҳам оддий одам бўлмайди…
Ижтимоий тармоқларда бугун қонунчилик палатаси депутатлари, сенаторлар ҳам фаол. Фейсбук фойдаланувчилари ичида менга маломат қилганлар кўп бўлди. Масалан, Олий Мажлисда референт бўлиб ишлайдиган дўстимиз Дониёрбек Эркинжонов (Буюк Ўзбек Ўғлони). “…шунчалик ийманар экансиз, марҳамат, депутатликни топширинг, бу мажбурий эмас, жон деб қабул қилишади. Одамларни чалғитмасдан сайловолди ташвиқот демайсизми? Вилоят, керак бўлса Олий Мажлисга сайланмоқчиман демайсизми? Ўзингизни яраланган шердек кўрсатибсизу! Антипиарга гап-сўз йўқ. Мана, депутатларимиз сиздан ўрнак олиши керак. “Жонбой тонги” газетаси шу статусингиз орқасида анча танилди, депутатликдан фойдаланишнинг бир усулида буям. Ҳа, айтгандек, қайси партиядан сайлангансиз?” деб ёзди.
Дониёрбек Эркинжонов, саволларингизга жавоб беришга ҳаракат қиламан.
1. Депутатликни шахсан топширишим ёки қандай ҳолатда муддатидан олдин чақириб олинишим мумкинлигини яхши биламан (http://lex.uz/docs/436950). Англаганингиздек, гап менинг ийманишим ва депутатликдан кетишим ҳақида бормаяпти.
2. Сайловолди ташвиқотим эмаслигини юқорида ёздим.
3. Биласиз, ҳозирги кунда вилоят депутатлигига туман депутатларидан саралаб олиш тажрибаси бошланган. Ўз навбатида, вилоят депутатларини Қонунчилик палатасига. Сиз юқоридасиз, балки бехабардирсиз, туман кенгашида жон койитиб ишлаш, ўзини кўрсатиш ёки ишлагандай кўриниш унча қийин эмас. Сиёсий партияларнинг тумандаги вакиллари айнан вилоятга “жони бор” номзодларни излаш билан овора. Олий Мажлисга келсак, бунинг учун сиёсатни бироз эрта бошлаган маъқул. Камида талабаликдан ҳаракат қилинса, мақсадга мувофиқ. Масалан, сиздек. Ишонинг, бу чиқиш ортида вилоят ёки Қонунчилик палатаси кўзланмаган.
4. “Яраланган шер”, “антипиар” – бу ўзини ҳурмат қилган одамга нисбатан ишлатилса, ҳақорат, деб қабул қиламан. Сиз менга бу атамаларни татбиқ этяпсиз.
5. Биласиз, Самарқандда “Жомбой” деган туман бор, “Жонбой” эмас.
6. Менга жуда ботиб кетгани, “газетангиз шу чиқишингиз ортидан танилди” деб ёздингиз. Илтимос, бошқа бундай деманг. Бунинг учун пасткаш бўлишим керак. (Газетамизни сизга шахсан таништирмоқчи эмасман).
7. Гапингиз охирида “айтгандек, қайси партиядансиз?” дебсиз. Бундаям нописандликни ҳис қилдим. Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан сайланганман.
Саволларингизга назаримда жавоб бера олдим, деб ҳисоблайман.
Дониёрбек Эркинжонов, фақат биргина мен маломат қилмагандимку, деб оғринманг. Сиз депутатларнинг кимлигини, фаолиятини яқиндан тушунган одамсиз. Олий Мажлисга алоқангиз бор. Бу ҳазилакам даргоҳ эмас. Шунинг учун сизнинг фикрингизни мисол қилиб олдим.
Дарвоқе, “Xushnudbek.uz” телеграм канали ва фейсбукдаги саҳифамда яна қайта ва қайта депутатлар керак эмас, улар текинхўр, халқни алдаяпти каби гаплар айтилди.
Ўта шахсий фикрим. ДЕПУТАТЛАР БИЗГА ЖУДА КЕРАК. Фақат қоғозларда белгилаб берилган бурч ва масъулиятини англаган депутатлар керак. Депутатлигидан ийманадиган, арзимасада, ийманишниям билмайдиганлар эмас!
Нега? Масалан, айни вақтда Жомбой туманининг бир неча ҳудудларида дайди итлар тарқалган. Аҳоли чорвасига, ўзига зарар келтиряпти. Бу бўйича таҳририятгаям бир неча бор мурожаат бўлди. Дайди итларни тутиш, ҳудудларни тозалаш бўйича туман ободонлаштириш бошқармаси ҳамда ветеринария бўлимига 2019 йил, 25 апрель куни депутатлик сўрови чиқаргандим. Мана, шунгаям 18 кун бўлди. Улар ҳозирча на депутатнинг сўровига жавоб қайтарди, на итларни тутди. Депутат сўровига жавоб 10 кун муддат ичида қайтарилиши керак. (“Ҳалқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгаши депутатининг мақоми туғрисида”ги қонуннинг 8-моддаси, 2-бандига кўра “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахслари депутат сўровига жавобни депутатга мазкур сўров олинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай юборадилар” деб қайд этилган).
Хўп, бу ташкилотлар нега сўровни писанд қилмади? Ва мен депутат сифатида нима қила оламан бундай вазиятда?
“Ўзбекистон республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси”нинг 193-моддасида депутат, сенатор сўровини кўриб чиқмасдан қолдириш ёки уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш ёхуд улар юзасидан била туриб нотўғри маълумотларни қасддан тақдим этиш мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади, деб кўрсатилган.
Назаримда, бу жарима миқдорини кўтариш керак. Чунки буни йўл ҳаракати қоидасини бузган ҳайдовчининг жаримаси билан солиштирганда, бу миқдор анча паст. Ҳарқалай, депутат сўрови ҳам кўнгилхушлик учун чиқарилмайди!
Фараз қилайлик, депутат ишласа, халқнинг вакили сифатида бу каби минглаб муаммоларни ҳал этиши, масъулларни қўзғаши мумкин.
Хуллас, ҳамма гап фақат депутатда эмас!
Исомиддин ПЎЛАТОВ,
Халқ депутатлари Жомбой туман кенгаши депутати.
Filed under: 1.BOSH SAHIFA | Leave a comment »
Эски даврлар қайтяпти деган гапларни кўп учратяпман шу кунларда. У даврлар ҳеч қаерга кетмаган эди, аслида. Кетмайди ҳам, чунки у даврларни қайтмаслигини кафолатлайдиган зарурий ақлий ва аҳлоқий жаҳдни биз уддалолмадик.
Президентлар алмашгани, умуман олганда, ҳеч нарсани ҳал қилмайди. Имитация эмас, ҳақиқатдан ҳам ижобий ўзгаришлар сиёсатдан ҳам муҳимроқ нарсаларга боғлиқ. Ҳусусан, ўзбек жамиятига янги аҳлоқ керак. Бизнинг таназзулимиз иқтисодий ёки сиёсий эмас, аҳлоқий таназзулдир. Бу фақат бизнинг эмас, бутун пост-совет ҳудуднинг муаммоси. Поляк диссиденти Адам Мичник “Коммунизмнинг энг ёмон жиҳати- у ўзидан кейин қолдирган меросдир” деганда мана шу аҳлоқий бўшлиқни назарда тутган. “Важнее чем политика” деб гугласангиз, бу борадаги рус жамиятида бўлаётган бахсларни кўрасиз.
Ҳозирги олигархик ёввойи капитализм, зулм, адолатсизликлар, зар билан зўрнинг ҳукмронлиги жамиятдаги аҳлоқий бўшлиқ ва ориентирлар йўқолганининг мантиқий ҳосилидир.
Бизнинг фожиамиз, мустақил бўлгандан кейин ҳам янги аҳлоқни шакллантириш масаласига жиддий ёндашмаганимизда. Иқтисодни бирламчи деб билдик ва адашдик.
Ким янги аҳлоқни шакллантиради? Президент, умуман амалдорлар синфи бунга қодир эмас. Хоҳласа ҳам, амалдор қўлидан “манавият ва маърифат” каби фуфло чиқади.
Мен бир пайтлар диний уламолардан умид қилар эдим. Лекин на сарой уламолари, на норасмий диндор етакчилар бунга қодир эмаслиги кундек равшан бўлиб турибди. Дунёвий зиёлилар ҳам бу ишни эплайдиганга ўхшамайди.
Хуллас, постдан мақсад…давлатдан, имомлардан, журналистлардан ва ҳкзлардан ҳеч нарсани кутманг. Файласуфлардан бири айтганидек, давлат муаммоларингизни ҳал қилмайди, давлатнинг ўзи – муаммо. Уламо ҳам муаммо, рус тилига расмий мақом сўраган ўзбек зиёлилари ҳам.
ДEМАК, ҳар ким ўзини ўзи ислоҳ қилсин, ҳозирча қилинадиган ягона иш шу. Қандай қилиб? Масалан, камида ўзингизни алдаманг, ёлғонда яшаманг.
Filed under: 1.BOSH SAHIFA | Leave a comment »
Мен Саид Абдулазиз акани анча яқиндан биламан. Кўп китоб ўқиган, сиёсат, сиёсий ўйинларни, айниқса Ўзбекистондаги бугунги вазиятни жуда яхши билган ва уларга тўғри баҳо бера оладиган инсон.
Бундай одамнинг бугунги қалтис замонда фирибгарлик қилиши, одамлардан “жуда катта миқдорда” пул олишига ишонмайман: бу билиб туриб ўзини жарга ташлашдан бошқа нарса эмас! (Юнусобод ҳокими воқеасидан кейин бунақа хабарларга ишонмай ҳам қўйдим).
Саид Абдулазиз аканинг фаоллиги, дадиллиги, ОАВдаги танқидий чиқишлари анча-мунчасининг жиғига тегиб юргани аниқ. Фурсати келиши билан “арқонни тортишган” чоғи (Яна ҳам Аллоҳ билгувчи).
Афсуски, Саид Абдулазиз Юсупов ҳақида хабарларни тарқатишда айбсизлик призумпциясига амал қилинаётгани йўқ. Ҳали айби исботланиб, суд томонидан ҳукм чиқарилмасдан туриб унга “фирибгар” тамғаси урилди, дарҳол айбдорга чиқарилди.
Журналист, сиёсатшунос, давлат ва жамият ҳаётида содир бўлаётган жараёнлар, ўзгаришлар, муаммоларга бефарқ бўлмаган, ўзининг позицияси, нуқтаи назари ва муносабатини қўрқмасдан билдираётган, бир вақтнинг ўзида ҳам давлат, ҳам халқ вакили бўлган Саид Абдулазиз Юсупов сингари одамлар шубҳали ва сийқаси чиққан айбловлар билан қамоққа тиқилиши эмас, қўллаб-қувватланиши керак.
Директор общественного Фонда поддержки и развития независимых печатных средств массовой информации и информационных агентств Саид-Абдулазиз Юсупов задержан по обвинению в мошенничестве 10 мая, сообщили «Газете.uz» в пресс-службе Генеральной прокуратуры Узбекистана.
В отношении него возбуждено уголовное дело по пункту «а» части 4 статьи 168 (мошенничество, совершенное в особо крупном размере) Уголовного кодекса.
В настоящее время рассматривается вопрос о применении в отношении Саид-Абдулазиза Юсупова меры пресечения в виде заключения под стражу.
Как отмечает Генпрокуратура, ранее обвиняемый уже привлекался к уголовной ответственности по статье 168 УК.
Директор фонда в течение долгого времени представлялся сотрудником Службы государственной безопасности и обманным способом получал денежные средства от людей.
Filed under: 1.BOSH SAHIFA | Leave a comment »
Тадбиркорликка кенг имкониятлар очилгани ва давлат хизматлари аутсорсинг қилиниши – давр талаби эканини ҳисобга олган ҳолда:
“Халтўра Мухлўфка Шамғалат” МЧЖ маъсияти чекланмаган жамияти қуйидаги хизматларни таклиф этади:
Олий тоифали раҳбарларни муносиб кутиб олиш, жойлардаги кам-кўстларни ва оқиб ётган шалтоқларни самарали яшириш йўналиши:
1. 24 соат ичида катта йўллар четида сохта иссиқхоналар барпо этиш ва ичини кўкариб тургандек кўринишга келтириб қўйиш.
(Узоқдан кўриниб турса бўлаверадиган арзончи вариант танлаш имкони бор. Бунда иссиқхона атрофи ишлатилган ярим чириган полиэтилен билан номига ўраб чиқилади ва бир қисмига яшил краска теккизиб чиқилади. Тўкилиб кетмаслик муддати – 3 кунгача.)
2. Раҳбарлар ўтадиган йўллар четига, борадиган жойларга вақтинчалик гул ва арчаларни 24 соат ичида қаторлаб суқиб-тиқиб қўйиш хизмати. Қовжираб-сўлиб қолмаслик муддати – ёзда 2 кун, қишда 3 кунгача.
(Эконом вариантда илгари бошқа жойда экилган ва сўлий бошлаган гул-арчалардан фойдаланиш имкони кўзда тутилади. Раҳбар бир неча ҳудудни айланиб чиқаётган бўлса, бир жойга “экиб”, у жойдан кетган заҳоти кўчатларни кавлаб олиб, кейинги ҳудудга етиб бормасидан илгарироқ бориб худди ўша кўчатларни янги жойга қайтадан суқиб чиқиш – “карусель” операцияси тавсия этилади. Бу раҳбарни “лох” қилишни бир неча баробар арзонлаштиради.)
3. Кортеж ўтадиган йўллар четидаги пахталар чаноғига қўшимча момиқлар жойлаб серҳосил қилиб кўрсатиш. Ёки баҳорий мавсумда шафтолилар новдаларига пушти гулқоғоз ёпиштириб чиқиб, қийғос гуллаш эффектини бериш хизматлари.
(Пачоқроқ раҳбар ўтадиган бўлса, эски увада пахта лахтаклари ва пуштига бўялган хожат қоғозларидан фойдаланиш арзонга тушади. Иш шошилинч 12 соат ичида бажарилиши керак бўлса, ёпиштирувчи дронлардан фойдаланилади, икки баробар қимматроқ. Қўл меҳнатида – 24 соатда бажарилади. Шамолда титилиб кетиш муддати – 3 кунгача.)
4. Йўл четидаги хонадон деворларини бир томонини яшилга бўяш; томнинг йўл тарафини қизилга бўяш; симёғочларни, тут-тўнкаларни ва молқозиқларни оҳаклаб ташлаш хизмати. (Ранги унниқиб кетмаслик муддати – 7 кунгача.) Бунга ажратилган пуллар аллақачон “жой”ини топиб кетган бўлса, яқин атрофдаги тадбиркорлардан пул суғуриш, коллекторлик хизматлари. Қайси тадбиркор қанча бера олишини ва соғиш потенциалини аниқлаб бериш, тижорий айғоқчилик хизматлари – бепул бонус сифатида тақдим этилади.
(Жуда шошилинч ва арзон вариантда, ёки худуд ландшафти абжағи чиқиб ётган ҳолларда – девор ва томларга вақтинчалик қоплаб қўйиш учун яшил ва қизил фонли кенгформат босмали баннерлар ишлатиш тез ва самарали танлов. Бу баннерларни кўп марталаб кўзни шамғалат қилишда ишлатиш мумкин, бу раҳбарни лақиллатишни арзонлаштиради.)
5. Асосий йўлни 24 соат ичида наридан бери асфальтлаб ташлаш ва кўз илғайдиган ён кўчаларни 100 метргача асфальтсимон алламбало қотишма билан қоплаб қўйиш хизматлари. Титилиб яроқсиз бўлмаслик муддати – 15 кунгача.
Бу энг серхаражат тадбирлиги ҳисобга олган ҳолда, муҳандисларимиз ишлаб чиққан янгича “эконом” услуб таклиф этилади. Яъни бузилган-қўпорилган кўчалардан чиққан эски асфальт бўлакларини сал майдалаб, бир сидра сепиб чиқиб, устидан юпқа янги мазут қоплама билан маскировка қилиб қўйиш. Агар раҳбар ўтиши 10-15 кун аввалроқ маълум бўлса, бу чиқинди асфальт қатлами олдиндан ғадир-будир сепиб қўйилади ва текисланмайди. Ўтган-кетган автоуловлар сакраб-сакраб юриб ўтиб, ўзи 10-15 кун ичида бу қопламани текислаб қўяди ва шу билан асфальт ётқизадиган махсус транспорт харажатлари ҳам тежалади.
6А. Йўллар четига ёш болалар-қизалоқларни офтоб тиғига қатор териб қўйиб, қўлига байроқ ушлатиб қўйиш хизмати. Гўёки мартабали меҳмонни интиқлик билан кутиб олаётган беғубор ёш авлод эффекти ҳосил қилинади. Ота-оналардан ортиқча шикоятлар олдини олиш учун иссиққа чидамли, чўлда ўсган чурвақаларни меҳрибонлик уйларидан танлаб олиш варианти ҳам мавжуд.
6Б. Йўллар четига қария отахон-онахонларни қатор териб қўйиб, гўёки ўтаётган улуғ зотни дуо қилиб тургандек эффект бериш хизматлари. Арзон вариантда қариялар бомжлардан ва вино-водка дўконлари тагида думалаб ётган фуқаролардан саралаб олиниши кўзда тутилган.
7. (Новинка! Янги хизмат!) Раҳбарлар хавфсизлигини таъминлаш хизматининг йилдан йилга ирганчиқ бўлиб кетаётгани ҳисобга олган ҳолда, йўл четидаги уйларнинг хожатхоналарига мўралаб, текшириб чиқиш хизмати 2019 йилдан жорий қилинди. Ҳар бир хожатхона учун 1 доллар фикс-прайс. Бунинг ичида: хожатхонада террорчилар ёки снайперлар беркиниб олмаганига ишонч ҳосил қилиш, ўра (унитаз)лар ичига махсус чангак ва сим тиқиб ёт жисмлар йўқлигини текшириш ва раҳбар ўтиб кетгунча ҳеч кимни хожатга чиқармасдан, чангаллатиб бўлсаям ушлаб туриш киради.
Бизнинг сервислар ишончлилиги ва бирон мартаям “палево” бўлмаганлиги билан ажралиб туради. Мутахассисларимиз кўп йиллаб раҳбар-фуқароларни самарали лақиллатиш стажига эга. Энг қалтис вазиятларда ҳам сувдан қуруқ чиқишингизга кафолат берилади! Бизга мурожаат қилинг ва кўп бош оғриқлардан қутулиб қолинг!!
Filed under: 1.BOSH SAHIFA | Leave a comment »
Ўз вақтида етарлича шов-шувга сабаб бўлган Исломхўжа тарихий фильмини кеча ваниҳоят томоша қилишга муваффақ бўлдим. Оддий бир томошабин сифатида ушбу фильм ҳақидаги фикрларимни сизлар билан бўлишмоқчиман.
Ютуқ томонлари
1. Қандай бўлишидан қатъий назар тарихий фильмлар, қолаверса у ўша халқ вакиллари томонидан ишланган бўлса бу ҳурматга сазовор иш деб ҳисоблайман. Мана шу ишга қўл урганлари учун фильм ижодкорларига аввало ўз ташаккурларимни билдириб қоламан.
2. Фильмда тарихий саҳналар декорациясига жуда катта эътибор берилгани диққатга сазовордир. Диққат билан томоша қилдим. Тўғриси айтсам, ўша давр учун ноодатий бўлган бирор бир жиҳатни ёки декорация элементини сезмадим. Фильмдаги костюмлар бўйича мутахассисларга респект !
3. Режиссиёр қаҳрамонлар характерини очиб беришда уларнинг ташқи кўриниши билан биргаликда уларнинг ҳаракатлари ва нигоҳлари устида қаттиқ ишлагани таҳсинга лойиқ. Боир Холмирзаев фильмда жуда кичкина эпизодда ўйнаган бўлса ҳам ўз ишини маромига етказиб бера олган. Профессионал барибир яхшида!
4. Фильм давомида тарихий воқеаларни батафсил шарҳлаб борилгани шахсан мен учун фильмнинг ютуқли тарфларидан бири бўлди, сабаби айни вақтдаги китоб ўқишдан узоқ бўлган томошабинлар қатлами оз бўлсада ўша даврга оид ҳақиқий илмий маълумот билан қуролланади.
Камчиликлари
1. Бош ролдаги тадқиқотчининг роли фильм бошидан тишга тега бошлади то охиригача! Биринчидан актёрнинг ташқи кўринишида илм билан шуғулланувчи одамнинг манераси йўқ. Сочни пешонагача тушириб кўзойнак тақиш билан одам илмий тадқиқотчи бўлиб қолмайди. Хивага борганида тарихчи гид билан кўришди. Нима гиднинг ундан қарзи бор эдими? Қанақа муомала у? Илмий тадқиқоқчилар шунақа гапирар эканми? Хуллас, мана шу диалог ҳақиқатдан узоқ ҳолатда тузилган. Бу борада фильм режиссиёри илм одамларини кузатган ҳолда образ яратиши лозим эди.
2. Яна мана шу бош ролдаги эпизод. У фаолият юритадиган жой уйими ёки илмий текшириш институтими? Ҳар иккиси бўлганда ҳам хато! Уй эмаслиги шундоққина кўриниб турибди, унинг атрофидаги кутубхона картотекалари бундан далолат бериб турибди. У қандайдир илмий текшириш институтнинг қадимий қўлёзмалар ёки шунга ўхшаш ертўладаги кутубхонасида ўтирибди. Қадимий қўлёзмалар сақланадиган жойда бемалол шақирлатиб сув қайнатиш мумкинлигини энди кўришим. Агар шундай бўлса у ерда фильмда кўринганидек ҳолатда ишлаш мумкинми? Йўқ, ҳеч қанақасига. Фильм ижодкорлари илмий муҳитни яратамиз деб ўйлашгану лекин реалликдан узоққа кетиб қолишган.
3. Худди шунга ўхшаш яна бир эпизод бор (𝟭𝟵:𝟮𝟱). Унда бош қаҳрамон (унинг исми йўқ, фильмда уни исми айтилган жойни топа олмадим) иш жойига келиб телефонга келган қўнғироқларни эшитиш учун унинг тугмасини босади. Телефондан Хивадаги гиднинг овози келади, у тадқиқотчига ўша даврда нашр қилинган «Туркестанский курьер» газетасининг 1911 йил 17 апрель сонини юборгани ҳақида айтади. Тадқиқотчи эса столига ўтириб қанақадир конверни очиб ичидан ўша газетанинг асл нусхасини олиб ўқийди. Мана шу ерда иккита мантиқсизлик мавжуд: биринчиси конверт иш столига қандай келиб қолди? Почта ўша ергача олиб бормаса керак ҳар ҳолда. Иккинчиси қандай қилиб хивалик гид тадқиқотчига тарихий ҳужжатнинг асл нусхасини юбориши мумкин. Ҳеч йўқ нусхасини деганда ҳам ишончлироқ чиқар эди. Музей ёки қадимий тарихий ҳужжатлар сақланувчи институтлар, кутубхоналардан бундай ҳужжатларнинг асл нусхасини ҳеч қанақасига олиб бўлмаслигини илмий тадқиқот билан шуғулланувчилар жуда яхши билади.
4. Яна номувофиқлик хивалик тарихчи гид бир ўринда тадқиқотчимизни сизлаб гапиради, бир ўринда сенлайди, бироз ўтиб яна сизлайди. Бу ҳолда фильм давомида бир неча маротаба такрорланади. Бу ҳам жуда ғалати ҳолат.
5. Фильмда иккита жойда муҳим гап айтилган вақтда актёрлар кўзидаги кўзойнагини ечиб ҳайратини ифодалайди, бу ҳам хато. Чунки бунақа вақтда кўзойнак ечилмайди, аксинча яхшироқ ўрнаштириб тақиб олинади (шахсий тажриба 😁 ). Фильм охиридаги бош қаҳрамоннинг қандайдир аудиториядаги маърузасида ҳам шундай жой бор, бу ҳам хато. Чунки миопияси бор одам аудиторияга гапираётган вақтда ҳеч қачон кўзойнагини ечиб гапирмайди. Бундай кичик деталлар фильм асосий мазмунига таъсир қилмаса ҳам унинг профессионаллигига таъсир кўрсатмасдан қолмайди.
6. Хива хони Ферузхон Исломхўжани вазир этиб тайинлаш саҳнасида ҳам бир ғалатилик бор. Қандай қилиб хондан паст даражадаги одам хонга орқа ўгириб яна қўлини орқасига қилиб оли*б раиятга гердайиб қараши мумкин? Хоннинг олдидая?!
7. Хивалик гиднинг ҳаракатлари, умуман унинг образи анча ишонарсиз чиққан. Ҳошим Арслонов ўз ролини яхши ижро этган, лекин бу ердаги камчиликлар асосан режиссиёрга тегишли. Гид гапириб турган вақтда унинг атрофидагилар ундан ҳатто 10 қадамча орқада иккита-иккита бўлиб юрибди. Гид кимга гапиряпти ўзи? Қолаверса мен бирорта ўзбекнинг Хивага борганида гид ёллаб томоша қилишини бироз қабул қила олмадим. Маълумот беришнинг бошқачароқ, ҳаётий, мантиққа яқин йўлини топиш керак эди.
8. Фильм бошидаги чет элликларнинг Хивадаги рақсининг фильмга нима дахли бор? Режиссиёр бу билан нима демоқчи бўлди? Фильмда деворга осилган милтиқ кўрсатиб ўтилдими демак у фильмнинг қаеридадир отилиши керак. Бошқача ҳолатда уни шунчаки кўрсатишдан маъни йўқ.
Фильмни томоша қилар эканман ушбу сюжетдан бемалол камида 35-40 сериялик, ҳар бир серияси 1-1,5 соатлик сериал суратга олиш мумкинлиги ҳақида ўйладим. Воқеалар ривожи бундай имкониятни бера олади, фақатгина уни амалда ошириш учун ишга жиддий, профессионал ёндашилса кифоя. Биргина хонлик вазирининг ҳаёти мана шундай сериал учун асос бўла олар экан, қолган катта потенциал, жумладан Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Қўқон хонлиги, Алишер Навоий, Ибн, Сино, Бухорий ҳаёти ҳақида гапирмаса ҳам бўлади.
Юқоридаги фикрлар оддий бир томошабиннинг субъектив фикрлари эди. Фильмни ҳали томоша қилмаганларга тавсия қиламан.
П.С. дарвоқе, мен фильми тарихий фильм эмас, аксинча ҳужжатли фильм деган бўлар эдим. Ҳар ҳолда кўрган одам бу гапимни тушунади.
Filed under: 1.BOSH SAHIFA | Leave a comment »
Мактабда дарсим бор, бунинг устига синф раҳбарман болаларнинг давомати яхши бироқ ҳар пайшанба куни синфнинг яримидан кўпи дарсга келмайди. Улар билан турли методларда гаплашиб кўрдим, тўғри тушунтирдим, илтимос қилдим ҳаттоки дўқ ҳам урдиб кўрдим айбдорона бош эгиб, “Ҳўп”- дейишади-ю, аммо фурсат етганда яна эски ҳаммом эски тос?!
Бир куни дарсимни бошқа бир ҳамкасбимга омонат қолдириб уларни ахтариб йўлга тушдим. Биронтасини уйидан тополмадим, синфимда қолган ўқувчиларнинг тавсияси билан пайшанба, якшанба куни бўладиган ўша мактабга яқин ҳудудда жойлашган эски бозорга қараб йўл олдим.
Дарҳақиқат, уларнинг ҳаммаси бозорда, бири арава тортар, бири писта, бири ичимлик сотарди яна бири бошқа нарса…
Ҳаммасини енгидан тортиб мактабга олиб келдим ва тарбиявий соат ўта бошладим. Шунда ўқувчиларимдан бири тилга кирди.
– Устоз сир бўлмаса қанча ойлик оласиз.
Тўсатдан нега бу саволни берганига тажжубландим. Ўқитувчининг ўртача маоши ўша пайтларда 360-400 минг сўм атрофида эди. Кўнглим бир нарсани сезгандек, жўртага ошириб айтдим.
– 500 мингдан ошиқ маош оламан, хуш бу сенга нимага керак?
– Йўқ шунчаки, ҳафтада бир кун дарсга қатнашмасак нима бўпти…? Биз бу билан саводсиз бўлиб қолмаймиз-ку! Ота-онамизга, оиламизга озироқ ёрдам қилишга ҳаракат қилаяпмиз? Кейин ўқиб сизларга ўхшаб ойига 500 минг учун ишлаб юраманми, мен бу пулни бир ҳафтада топаман устоз!
Ҳайратланганимдан “–йўғ-ей”, деб юборишимга оз қолди.
Ичимдагини сиртимга чиқармасликка тиришиб уларга, худди ота-онам бир замонлар айтганидай:
– Яхши яшаш учун яхши ўқиш кераклигинини, улар учун ҳозир пул эмас, ўқиш муҳим эканлигини, тушунтира кетдим.
Бироқ бу фикрларни забоним сўзлардию, аммо ичимда нимадир дарз кетганди, айтаётган сўзимга ўзим ишонмасдим, чунки Алберт Камюнинг “Мактаб бизни дунёда мавжуд бўлмаган ҳаётга тайёрлайди” деган хитоби хаёлимдан бот-бот ўтарди.
Дарҳақиқат, мактабни битирганимиздан буён ўн беш баҳор келиб кетган, анча сувлар оқиб ўтганди.Ўйлаб қоламан мен сингари мактабда ва кейинчалик ҳам аъло баҳоларга ўқиганларни хаёлан бугунги кунига назар ташлайман.Баъзилари ҳали рўзғорини алоҳида қилишга улгурмаган, баъзилари номи улуғ супраси қуруқ чориғини зўрға судраб юрибди.Мен кабилари портфильини қўлтиқлаб, бир неча чақримлаб мактабга қатнайди.Энг қизиқ томони шундаки, мактабда эплаб исмини ёза олмайдиган синфдошларимизнинг аксари уйларини қаср монанд юксалтириб, қўша-қўша мошина олишга улгурган эди.
Алам қиларли жиҳати бир баҳонаи сабаб синфдошлар йиғилганда бир умр дафтарингдан кўчириб мактабни битирган бола сенга “ақл” бўла бошлайди.
Нима учун иккичиларнинг аксари иқтисодий ва бошқа жиҳатдан яхши яшайди.Нима учун аълочилар бундай ҳолатга тушиб қолишади.Шу кундан бошлаб ана шу “нима учун”ларга жавоб ахтара бошладим.
Интернетдан олган маълумотларимга кўра бу саволга Британия Олий университети профессорлари ҳам жавоб излаб кўришган экан.
Унга кўра иккичилар ҳаётда жуда кўп нарсани ўйлаб сиқилавермас экан. Бу эса уларга кейинчалик дуч келган ишга жойлашиб кетишга кўмак бераркан. Улар бу ишда ўсаманми, йўқми деган саволни деярли ўзларига беришмас экан. Яна бир қизиқ жиҳати иккичиларда уят деган ҳиссиёт унча ривожланмаган ёки ота-оналарнинг, ё атрофдагиларнинг танбеҳини эшитавериб ўрганиб қолган бўлар экан. Бундан ташқари иккичилар ҳеч қачон таваккал қилишдан қўрқишмас экан. Сабаби уларнинг йўқотадиган нарсаси ҳам бўлмас экан-да!
Шунингдек, иккичилар доимо сувдан қуруқ чиқишар экан. Уларни ҳеч ким пайқамас, ҳеч нарсага жавобгар қилмас экан. Улар билан ҳеч кимнинг иши бўлмаганлиги сабабли, иккичилар индмайгина ўз ишларига эга бўлишар ва бир жойда узоқ вақт ишлайвериш орқали яна ҳам баланд пағоналарга ўсишлари учун замин яралар экан. Дарҳақиқат, бу сўзнинг исботини ўқитувчилар жуда яхши билишади. Айниқса четки ҳудуддаги мактабларни ўрганишга борганингизда юз нафарга яқин педагогик жамоадан бармоқ билан санарли ўқитувчиларни такрор ва такрор педагоглар фаолиятини ўрганувчи ишчи гуруҳларига рўбаро қилишаверишади. Ишчи гуруҳнинг вазифаси шу барибир камчилик топилади. Энг қизиғи ўша бармоқ билан санарли ўқитувчилар ҳам ишни қилишади ҳам гапни эшитишади. Директор ва унинг ўринбосарлари ҳомийлигидаги хат-ҳужжати-ю, саводи ғовлаган иккичилар гуруҳи эса, ҳар доимгидек хавф тўғилиши билан дом дараксиз йўқолиб қолишади.
Бўрон тиниб, ишхона шаффофлик рўдасига бурканганда, момақалдироқдан қўрққан қўзиқоринлардай, муҳтарам иккичилар бирин кетин, қаддини ғоз тутганча ёруғ юз билан ишхонада пайдо бўлишади.Ва одатдагидек, комиссия келганда кўксини қалқон қилиб, ишхонаси ва жамоаси учун курашган ўша бармоқ билан санарли “ишёқмас”ларни раҳбарият томонидан жазоланишини қарсак чалиб кузатишади.Бу борада минглаб мисол келтириш мумкин, яна асосий гапга қайтадиган бўлсак. Масаланинг яна бир томони борки, иккичиларнинг аксари ёшлигида ўзига тўқ оилаларда катта бўлади! Бундай оилаларда ота-она фарзандига ҳаётда ўз ўрнини топишга ҳам моддий ҳам маънавий томондан ёрдам беради. Улар яхши яшаш учун фақат яхши ўқишнинг ўзи етарли эмаслигини балки, аввал иқтисод кейин сиёсат эканлигини уқдиришади. Ва улар ўз навбатида ўқувчилик давридаёқ, турли йўллар билан мустақил равишда пул топиш ҳаракатини бошлаб юборишади. Бироқ аълочилар мана шу оддий ҳақиқатни англаб етишлари учун бир неча ўнлаб йилларни бой бериб қўяди…
Хаёлимдан шу фикрлар ўтар экан, бугун бозорга чиқмай, дарсларни ҳам қолдирмай, қулоғини динг қилиб, бутун вужуди билан билим олишга берилган синфимдаги аълочи ўқувчиларни кузатиб туриб беихиёр уларга раҳмим келиб кетди…
Абдулла ЧИМИРЗАЕВ
Filed under: 1.BOSH SAHIFA | Leave a comment »
Сунги икки йил ичида Узбекистонда бош бошдоклик, сан салорлик, масулиятсизлик ва мансаб вазифасини суистемол килиниши каби муаммолар халкни тушкун кайфиятга олиб келяпти. Юкоридан минбарда туриб халк фойдасига бир талай яхши карорлар ва имкониятлар бериляпти деб бонг уришяптию… Аммо амалда халк учун тоборо кийин шароитларни келтириб чикаришяпти.
1. Куни кеча Избоскан туманида бир оилани яшаб турган уйини “Акллик” ва ” Халкпарвар” ” Адолатли”хоким ва суд тизимидагилар..Кушимчасига Миб ва шонли милициямиз томонидан Узбек халкини уйлаган холатда бузиб ташланди. Энди холатга якиндан этибор каратсак..Хоп майли уша оила ноконуний ерга уй курибди..Аммо у оила сехргар эмаски бир кеча кундузда уй кургани..Уша уйни кургани камида бир неча ой кетган булса керак, балки йиллар. Уша курилишни бошлашганда масул ходимларни кузи каерда эди ? Нега энди уша туманнинг масул ходимлари уз вактида огохлантиришмади уша айбдор оилани ? Уйни бузиш осон..Лекин бир камбагал оила шу уйни неча неча умидларда курган. Бу ерда хам кайсидир амалдорнинг айби яккол куриниб турибди. Куравер деб кайсидир амалдор огзаки рухсат берганки кейин уша шуринг курсин оила шу бахтсиз уйни куришган. Энди бир оила бир неча фарзанди билан кучада колдими ? Мана сизларга ” Халкпарварликни” энг юкори чуккиси. Бу булаетган машум бузилишни видеога олиб халкка таркатган уша ерлик кушниларни устидан мамурий хукукбузарлик билан “Адолатли” милициямиз иш очиб куйишибди. Уша бузилишни видеога олган акамиз видео охирида…Узбекистонда яшаетганимдан пушаймонман деб видеони якунлабдилар. Атрофга каранг нималар буляпти узи…Бой олса ( еки бир нарса курса) куллук булсин, камбагал олса каердан олдинг деган саволлар купайиб кетди.
2. Шу бугун ижтимоий тармокларда пайдо булган вокеа..Тошкент шахрида уз уйини иккинчи шахсга 25 минг долларга сотаетганида жиноят устида кулга олинди деб куч ишлатар тизим ходимлари хабар беришди. Бу нарса масхарабозликни узи эмасми ? Бутун Узбекистонда хамма билади кучмас мулк ва автомашиналар факат АКШ долларига сотилишини. Мисол учун Мурад билдинг еки Голден Хаус курган уйларни сотиб олгани одамлар вагонларда пул олиб бориб беришяптими ? Нега энди бир оддий фукорони ушлайсизлар ? 400 минг доллар пора билан ушланган собик Юнусобод хокими мана мана суддан чикиб кетаман деб турибди. Ушалар 400 мингни каердан олганини сурадиларингми ? 500 минг долларни кора бозорда майдалаб уй олганларданчи ? Гулнора ва Лола Каримовалардан, Самарканд вилоят хокимидан, Рашиджон Кодировдан, ака ука МХХ чилардан, Нодир Туракуловдан, Олий Суд уринбосаридан ва мисол килсам яна бир неча 10 лаб шахслардан шунча миллионлаб миллиардлаб долларларни каердан олганларини сураш эсларингдан чикиб колдими ? Йук сизларнинг эсингиздан чикмайди…факат уларни курсатмалари узларингача еки жудаям юкори хукумат вакилларига етиб бориши мумкин. Нега дейсизми ? Ахир хар икки уч ойда кайсидир хоким , вазир , суд , прокурор ва милиция бошлиглари катта микдорда пора билан кулга тушиб турибдику.
3. Собик СССР даврида свет,газ,сув ва гугурт хуллас кундалик эхтиеж нарсалар чака пул турарди. Сабаби бошка нарсалар киммат пулга сотилгани сабабли (спиртли,табакли ). Кундалик эхтиеж нарсалар чака пул турган. Аммо хозирда биздачи ? Узимиз ишлаб чикараетган автомашиналар чет элда 5 минг булса узимизда 10 минг доллар. Куни кеча Gentra Лассети машинаси четда 8 минг доллар туради деб ижтимоий тармокларда езишганди. Узимизда накд 15 минг доллар туради. Тафовутни каранг накд 7000 доллар чет билан фаркимиз..Яна камига узимиз ишлаб чикарамиз камида яна 2 минг арзон тушса керак. Бу Асака машина заводи йилига 200 мингтадан машина ишлаб чикарган. Хозирда 130-140 минггача машина ишлаб чикаради. Бу дегани йиллар мобайнида завод давлат бюджетига хозиргача миллиард миллиард доллар тушум килиб келмокда. 2009 йилларда узимизда давлат нархи 9 минг доллар турадиган Нексия автоси халкга суний тусик куйиш натижасида салонларда 13-14 минг доллар шапкаси билан сотилган. Кучада 25 минг доллар турган. Колган машиналар хам 10 мингдан 20 минг долларгача шапка куйилиб сотилган. Бу ишларни тепасида жуда юкори амалдорлар туришган . Хозир бориб Узбекистонда мавжуд булган барча “Авто тех хизмат” рахбарларини уйлари ва якинларини уйлари тинтув килинса миллион миллион доллар пул чикиши аник. Агар ушаларни яхшилаб текширилса..Юкорида утирган 90 фоиз рахбарга жиноий иш очишга тугри келади. Масхарабозликни каранг..Уз конуний уйини 25 мингга сотаман деса жиноий иш очиляпти хозирда. Иккинчи одамни пуллари давлат хисобига мусодара килиняпти. На кулишингни биласан, на йиглашингни. Яна мисол килсак бир дуне мисоллар бор. Хадеб Артелни мисол килгим келмади. Табиий бойликларни сотиш буйича дунеда энг юкори уриндамиз..Хаттоки 2019 йилда энг катта олтин захира сотган давлат макомини олибмиз. Хамма томондан халк зиенда. Давлат фойдада. Майли ватанимиз бой булса биз халк хурсанд буламиз. Аммо бу валюталар давлат бюджетига етиб бораетганига халкда анча шубха бор. Мисол учун 10-15 йил мукаддам Россияда Узбекистонга карашли самолет , Узбекистонга карашли 4 тонна Узбекистондан ноконуний олиб чикиб кетилаетган олтин билан кулга тушди. Эгаси тан олмади..Рус булса хам инсофли экан Путин ака Россиядаги болалар уйига бу олтинларни эхсон килиб юборди. Бу Узбекистондан юзлаб тонна ноконуний олиб чикилган олтинлардан бири эканлигига шубха йук. Бундайин рейслардан бир канча булганлиги аник. Давлатимизга шунча миллиард доллар тушиб турибди. Нега энди халкимизни фаровонлиги учун свет, газ , сув ва кундалик эхтиеж нарсаларни давлатимиз халкимизга арзонрок килиб бермайди ? Уша СССР бизни кул килган деб уктирган давлатимиз , уша евуз СССР халк учун берган имтиезни нега бера олмайди.
4. Якин кунларда Каримовни бир жойда халк олдида берган интервюси ФБ да таркатилди. Унда Каримов тан оляпти. Узбекистонда чикаетган олтин кумушлар Узбекистондаги 20 миллион одам у екда турсин хаттоки 50 миллион одам Узбекистонда яшаган такдирда хам, уларни фаровон яшашлари учун етиб ортади деб айтяпти. Каримов ким булган ? Каримов экономист булган. Мен Каримовни бу гаплари ростлигига ишонаман. Демак келиб чикадики уша пайтдан хозиргача 50 миллион одамни тукин сочин яшаши учун етарли олтин кумушлар казиб олиняпти. Узбекистон ахолиси расман 33-34 миллион деб айтилгани билан шунча чикмайди. Якин 10 миллион одам чет элда мехнат килиб яшашяпти. Демак хозирда Узбекистонда уртача 25 миллион одам истикомат килади. Энди савол тугилади..Нега 50 миллион одамни бемалол тукин сочинлик билан бокадиган олтинларимиз…25 миллион одамни тукин сочин бока олмаяпти ? Колган 25 миллион одамга етадиган пуллар каекка йуколиб коляпти ?
5. Якинда укиб колдим. Арманистонни бош вазир бошкаради. Конун буйича Президент номига холос. Асосий куч конунан бош вазир Пашинянда. Уша Пашинян халкига интервю берганда айтди. ” Агарда бирон бир кариндошим тусатдан бойиб кетса, мени камокка олинглар” деб. Мана хакикий демократия. Биздачи ? Бир рахбарни текширсангиз углию кизи, аммасию холаси,амаки,тога ва жиян хатто кушнисигача рахбарлик лавозимида утирибди еки уша хурматли инсонни оркасидан катта катта пул топиб юришибди.Хурматли рахбарлар..Качонгача халкни куркитиб ва кийинчиликда ушлаб турасизлар ? Хамма нарсани чегараси булади. Чегарадан чикиб кетманглар. Эркакларимиз четда кора ишларда ишлашлари аелларимиз Туркия ва Дубайда юришлари бизнинг халкимизга тугри келмайди. Хаттоки куй йилкиларимизни минг йиллар мобайнида бокиб бизга хизмат килган кушниларимиз хам Узбек халкини устидан ошкора кулишяпти. Халкимиз озод фаровон яшашга хакли. Яшасин Узбекистон. Ватаним гуллаб яшнасин. Йуколсин Коррупция ва кариндош уругчилик.
Ким айбдор ? Рахбарни айтганини килмаган рахбарларми еки уз айтганини килдира олмаган рахбарми ?
Filed under: 1.BOSH SAHIFA | Leave a comment »
Шу десангиз йиғилиб қолган гапларим бор.
Немис фашистлари ютганда яхши бўлар эди, Гитлерчиларнинг Ўрта Осиё учун хатари йўқ эди деган фикрга муносабатим:
Фашизм ва нацизм бир нарса эмас, аммо бир бири билан туташган, бири иккинчисини тақозо қиладиган қарашлар тизимидир. Бу қарашлар жаҳонда ғайриинсоний, хавфли ва салбий оқибатлрага олиб келадиган ғоялар эканлиги тан олинганлиги тўғри. Гитлерчилар ғолиб бўлганда Осиё мамлакатларни ўз ҳолига ташлаб қўйишига ишонмайман. Камида ўзбеклар нацизми, орийлар ирқчилиги, қозоқлар фашизми каби деструктив оқимлар устунлик қилиши ва ҳудудимизда қирғинбарот биродаркуш урушлари бўлиб ўтиши мумкин эди, чунки фашизм/нацизм ғалаба келтирувчи тренд мафкурага айланиб қоларди.
Милитаристик гитлерчи империянинг марказий осиёга манфаати ҳеч бўлмаса пахтада бўлар эди. Пахта нафақат трикотаж ёки текстил заҳира манбаи балки ўт кукуни (порох) ишлаб чиқариш учун муҳим моддадир. Ундан ташқари уран, олтин ва бошқа ресурсларга иштаҳалари карнай бўлган бўлар эди, ва бу йўлда улар маҳаллий аҳоли билан ортиқча чиқишиб ўтиришмас эди.
Мен фақат энг оддий салбий оқибатларини айтиб ўтдим.
Буларни тушунмасликнинг сабаби бизда сиёсатшунослар ёки мавжуд эмас ёки соқов! Ижтимоий тармоқда сўзинг йўқми, демак сен йўқсан ва диполминг ҳам бир тийин, жамият учун хизматинг НОЛь! Мутахассислар фашизм ғояларининг тарихини ва моҳиятини, нацизмнинг мотивлари, фикрлаш дискурси ва сўз/сиёсат/иш тутиш маслакларини одамларга тушунтиришлари зарур! Бу вазифа диванний экспертларга қолиб кетибти.
Нацизмнинг асосчиси Гитлер, фашизимники Мусоллини деб чекланиб қолинган. Аслида улар ортида инглиз, франсуз, немис профессорлик минбарларида “мутафаккир” ёзувчилар бўлганлиги, уларнинг ботил ва зиёнли ғояларини ошкор қилиб одамларга етказиб берилмаган.
Албатта бу дегани советча большевистик комунизми ундан яхшироқ дегани эмас. Сил касаллиги вабодан афзал дейилмайди-ку! Аммо фарқларини ва келиб чиқиш тарихларини билиш даркор, бўлмасам улар қўйган тузоққа фаол онгли ёшлар тушиб қолади.
Кеинги гапим урушдан сўнг Германия ва Япония ўзларини тез тиклаб олганликларига таалуқли бўлади.
Агар қизиқ бўлса.
Хурмат ила,
Жамшид Муслимов.
Filed under: 1.BOSH SAHIFA | Leave a comment »
Одамларимизнинг шахсий фикри йўқ! Биров сўкишни бошлаб берса, расвосини чиқариб сўкишади, мақташни бошлаб берса, маддоҳликка ўтишади.
Биттаси “Қаернинг радиоси эканини биламиз, падарига лаънат” деб юборибди.
Лаънат айтишдан олдин озгина фикр қилинг, шурадионинг озгина бўлса ҳам Ўзбекистон равнақ топишига, СЎЗ ЭРКИНЛИГИ таъминланишига, Ўзбекистонда АДОЛАТ тантана қилишига ҳиссаси қўшилаяптими йўқми? Агар қўшилмаяпти, десангиз, бурнингиздан нарини кўролмайдиган одам экансиз. Қўшилаяпти, десангиз, лаънатламанг!
Прага радиосини лаънатласангиз, Берлин радиоси, Вашингтон радиоси, Москва радиоси, Киев радиоси, Брюссел радиоси ва бошқа юзлаб радиолар қолиб кетаяпти-ку?
Прага радиосининг мақсади Ўзбекистонни обрўсизлантириш-у, қолганларники ОБРЎЛАНТИРИШми? Саволни бундай қўйишнинг ўзи нодуруст.
Дунёда радио жуда кўп. Ёққанини тингланг, ёқмаса, ўчириб қўйинг, олам гулистон!
Шахсан менга “Озодлик” радиоси неча марта мурожаат қилган бўлса, неча марта жонли эфирдаги суҳбатларида иштирок этган бўлсам, бирор марта ҳам менинг сўзларимни қайчилашмаган ҳам, бошқача талқин ҳам қилишмаган. Бир нарсани унутманглар, мамлакатимизда халқимиз фаровон яшаши учун тўсқинлик қилаётган иллатларни кўпинча ўз радиомиз, ТВ миз “Индама жим” деб турганида худди шу “Озодлик” биринчи бўлиб олиб чиққан.
Жуда кўп муаммолар “Озодлик” аралашуви билан ижобий ҳал бўлган! Марҳамат, энди мени ҳам “Озодлик”ка қўшиб, маломат қилишларингиз мумкин!
Мен адолат учун курашиб, жоним хатарда қолганида энг аввал менинг ҳимоямга “Озодлик” чиққан. Аммо ҳисбни 1:1 қилиб қўйиш учун буларни ёзганим йўқ, зеро, бугун “Озодлик” менга ўхшаган бир-иккитанинг ҳимоясига муҳтож ҳам эмас!
Filed under: 1.BOSH SAHIFA | Leave a comment »
Бу битикни ёзишга олти ойдан кам тайёрланмадим. Аммо одатдагидек, материал тўплаш учун эмас. Қандайдир жараённи ҳам кутганим йўқ. Рости, ёзишга қўрқдим (ҳозир ҳам қўрқиб турибман). Тан олиш, иқрор бўлиш жуда оғир.
Туман кенгаши депутатиман.
Келинг, қисқача шу ҳақда.
Туман кенгашида бўшаб қолган ўринга номзодимни таклиф этишди. Аниқроғи, сайловнинг бир ҳафта нари-берисида. Руҳий тайёр эмасдим, депутатнинг ваколати, мажбуриятини билишга, ҳис этишгаям улгурмадим. Шунчалик тез депутатга айландимки, англамай қолдим. Мени ким сайлади, нега сайлади, ҳозиргача тушунмайман.
Ўйлайманки, тумандаги бир ташкилот раҳбари эканим, газетада муҳаррирлигим депутат бўлишга лойиқлигимни билдирмайди. Бундай бўлмаслиги керак. Одамнинг лавозими сайловларда роль ўйнаши тарафдори эмасман.
Масалан, МАНСАБДОРГА ДЕПУТАТЛИК НЕГА КЕРАК? У ўз ишини қилсин, рисоладагидек одамлар билан муомалада бўлсин. Тизим ва остонасига келганларга хиёнат қилмасин, тамом. Шунинг ўзи раҳматга муносиб. Қайсидир ташкилот бошлиғими ёки донғи кетган тадбиркорми, бўлди, у албатта депутат этиб сайланишига ўрганиб қолганмиз.
Қизиғи, ўша машҳурлардан сайланганлар орасида сессиянинг “с” ҳарфини тушунмайдиганлари бор. Чунки, аксарияти бундай йиғилишларда қатнашмайди, қатнашсаям энсаси қотиб ўтиради. Қуруққа қўл кўтаради, “тасдиқлайди”.
Савол туғилади, у халқнинг дардини биладими? Қизиқми унга бошқаларнинг муаммоси? Йўқ!
Рости, дастлабки сессияларда қатнашганимда кун тартибига қўйилган масалаларни ўқиб, бу қарорларни депутатлар тасдиқлашини англаганимда, суюнганман. Бундай олиб қараганда, туманга, вилоятга оид қарорларни кенгаш депутатлари ҳал қиляптими (буни ҳамма ҳам англаши, англамаслиги бу бошқа масала), қоғозда у ростдан ҳам халқ вакили-да!
Аммо тушундимки, баъзан “овозга қўяман” деган каломга “қаршиман”, “эътирозим бор” деёлмай қоларкансиз. Чунки ёнингизда кўтарилган “30 та қўл” бунга йўл қўймайди. Уларга қўшилиб оққанингизни билмай қоласиз. Савол берсангиз, энсақотишлар, зардали нигоҳлар таъқибида қоласиз. Чунки бошқаларнинг вақтини олаётган бўласиз (!). Сессиянинг тезроқ тугашини кутаётган айрим сафдошларингизга ёқмайсиз. Бунинг ошкора ва яширин белгилари сизга ўша заҳоти маълум бўлади.
Қанчалик даҳшат-а! Депутат сессиянинг тугашини, англанмаган масаланинг тезроқ ёпилишини кутса! Шундан кейин ҳам депутат бўлишга ҳавас қолади, дейсизми?
Очиғи, бирор ўзим тушунмаган, ишонмаган масалани тасдиқлаш сўралганда, ичимдан қиринди ўтади. Баъзан қўл кўтармай қўяман. Буям аслида виждонни овутиб қўйиш учун. Ҳарқалай, олқишламадимку, деб ўзимни юпатиш учун.
Сессияларда ўнлаб масалаларнинг икки-уч соатда кўрилиши бу алоҳида мавзу.
Ҳуқуқ тартибот органлари раҳбарларининг ҳисоб бермайдиган қуруқ ҳисоботи, ахбороти ҳам “ёпиқ мавзу” бўлмаслиги керак, албатта.
Ижтимоий тармоқларда энг қуруқ, текинхўр, иккиюзламачи тоифа ҳақида гап кетса, депутатларни ҳам тилга оладиган бўлишди.
Яқинда ўзим сайланган ҳудуддан бир амаки юзимга қараб, “Сиз депутатимиз эканлигингизни энди билдим. Тез-тез келиб турсангиз бўлмайдими?” деди. Қанийди, шундай пайтда ер ёрилса, кириб кетсангиз. Яхшиям, шу атрофдаги танишимиз “Бу киши газета муҳаррири. Буларнинг иши ҳам депутатнинг ваколатларига яқин туради. Битта бизнинг ҳудуд эмас, туманнинг муаммоларини кўтариб чиқишяпти-ку” деди. Мени танимаган “сайловчим” бу жавобга қониқдими, йўқми, бу менга қоронғи. Аммо ўзимдан ўзим қониқмадим, қониқмаяпман.
Саволлар уюлиб келади. ХЎШ, ДЕПУТАТ БЎЛИБ НИМА ҚИЛДИМ? Қарға “қағ” этганда чиқарадиган депутатлик сўровим кимга керак? Бу билан нима ўзгаряпти? Журналист сифатида биз кўтарган муаммоларга келгани каби қуруқ жавоб хатлар одамларга нон-ош берадими? Яшашини яхшилайдими? Сайланган ҳудудимда йилда тўрт марта қандайдир йиғилишда қатнашиб, ўзимча одамларни эшитган бўлиб, айрим ҳолатда ижтимоий ўрганишларда иштирок этишим мени депутат қилиб қўядими? Маҳаллада қанча одамни танийман? Қанча одам мени танийди? Афсуски, ўзимга берадиган саволларим тобора оғирлашиб бораверади…
Нима қилмоқ керак? Бу тизим ўзгариши лозим. Аввало, бўлажак депутатдан “Сен шуни хоҳлайсанми? Бу ишни эплашга кўзинг етадими? Соҳага оид қонунлардан қанчалик хабардорсан?” деб сўраш керак. Депутат халқнинг ўзидан чиқсин. Том маънода одамларнинг вакили бўлсин. Лавозим, амал талаб қилиш шарт эмас. (ЁЗИЛМАГАН, АММО ҚАТТИҚ ИШЛАЙДИГАН ҚОИДАЛАРНИ НАЗАРДА ТУТЯПМАН). У қонун билан ишласин. Унинг сўровига жавоб бермайдиган, беписанд, масалага юзаки қарайдиган, “гапни айлантирадиган” ташкилот раҳбарининг жавобгарлиги кучайтирилсин. Яхши маънода депутатдан ҳайиқишни ўрганайлик. У халқнинг кўзгусига айлансин. (Депутат ойлик олсин, рағбатлантирилсин). Нега “рағбат” деяпман? Айримлар депутат бу рутба ортидан бойлик орттиряпти ёки молиявий таъминоти зўр бўлса керак, деб ўйлайди. Амалда уларнинг аксарида эшак араваям йўқ.
Ўзбекистон Қаҳрамони Озод Шарафиддинов “Эътиқодимни нега ўзгартирдим?” деб ёзганида, унга осон бўлмаганини тушуняпман. Лев Толстой “Иқрорнома”сини битаётганда, ўзи билан аёвсиз олишганини англагандай бўляпман. Иқрор бўлишдан оғири йўқ. Бу жараёнга осонликча келиб бўлмас экан. Оғир уятни ҳис этаркан, киши.
АММО ЎЗИНГДАН УЯЛИШНИ БАС ҚИЛИШ УЧУН ҲАМ ОДАМГА ИҚРОР КЕРАК.
Хуллас, депутатман дейишга ийманаман!
Исомиддин ПЎЛАТОВ,
“Жомбой тонги” газетаси муҳаррири.
Filed under: 1.BOSH SAHIFA | Leave a comment »
Сўнги йилларда бир тренднинг машҳурлашиб бораётганини ҳеч сезаяпсизми? Ҳа¸ бу Грин Кард.
Грин Кард бу ҳар йили АҚШ томонидан ўтказиладиган лотерея ўйини, бунда ғолиб чиққанларга АҚШ томонидан қонуний яшаш ва ишлаш хуқуқи берилади. Ҳар йили бир неча юзминглаб (балки вполне миллион) ватандошларимиз ҳам қатнашишади шу лотереяга.
Нима учун йилдан йилга бу лотереяда қатнашадиган ватандошларимиз кўпайиб кетаяпти? Статистика жуда қўрқинчли¸ мен сизга айтсам. Агарда шу лотереяда қатнашганки ҳар бир Ўзбекистон фуқароси ютганида эди, юртда фақат мансабдорлар қолар эди¸ холос. (Хотя бунга ҳам не уверен)
Ўзбек… Ҳамма нарсага чидаган, эртанги кунга умид билан яшашдан чарчамайдиган беғубор ўзбегим… Россияда миллатчиларни ҳожатхонасини тозалаган, ойлигини 4 дан бир қисмини солиқ қилиб тўлаган, Туркияда касал кампирларни боққан, БАА да танасини сотган, Кореяга ишга кетиш учун эса, Россияда қор кураб топиб келган пулларини пора тариқасида ўзбекка берган ўзбегим…
Ҳозир сизга классик ўзбек мигрантининг портретини чизиб бераман. Россияда ишлаган, документсиз юргани учун депорт қилинган, кейин Туркияга ишлагани кетган, у ерда эркакларга яхши иш йўқ экан деб қайтиб келган, кейин қарз ҳавола қилиб, мол-ҳолини сотиб Кореяга ишлашга бориш учун “ишнинг кўзини билувчи” маразга “муомаласини” қилган. Кореяга ишлагани кетган, бир-икки сўм пул орттириб келган, уй қилган, тўй қилган… Кейин яна қийинчиликлар бошланиб (чунки такси қилиш учун машина сотиб ололмаган) бу орада Россиядаги депорти очилиб, қор курайдиган лопаткасини елкасига олиб¸ яна Россияга кетаяпти, чунки набиралар катта бўлишаяпти, тўй қилиши керак…
Лекин энг қизиғи¸ шу юқорида лента каби айланиб ўтган 5-8 йилнинг ичида у ҳар йили Грин Кард лотереясини ўйнаган. Нега? Чунки бу лотереяда қатнашиш учун диплом керак эмас, қўлингда ҳунаринг бўлиши ҳам шартмас, сени ҳечк им ҳижоб ёки соқолингга қараб танламайди, “муомала” сўрамайди, прописканг қани демайди, вилоятдан келганингга қараб муомала қилмайди. У ерда ҳамманинг шанси тенг, юқори малакали инженернинг ҳам, колхоздаги Матқовулнинг ҳам…
Бу лотереянинг қизиқ томони, бунда¸ масалан¸ инглиз тилини сув қилиб ичиб юборган, фикру хаёли АҚШга кўчиб кетиш, у ерда буюк бизнес империяга асос солиш планларини калласида пишириб юрган йигит эмас, маҳалладан ташқарига чиқмаган, Грин Кардни эса ўртоғининг “юр бориб келайлик Гринкардхонага” (рўйхатдан ўтказиб берувчи шоввозлар. Уларга ҳали қайтамиз) деган гапига қизиқиб, бирга бориб ўзича ўйнаб келган Ғишмат ютиб олиши мумкин.
Одамлар нега ўйнашади буни? Сабаби оддий, инсонлар ҳамиша эртанги кунга умид билан яшашади, ниманидур кутиб яшайди. Ҳаётимизнинг маъноси ҳам шунда. Грин Кард ўйнаб қўйиб Россияга кетади, қор кураётганида хаёлига Флоридада, Маями Бичда Тони Монтананинг кўйлагидан кийиб олиб, кабриолетда юргани келади. Бу унга умид беради. Ҳар йили ўйнайверади чиқмаса ҳам. Чунки унинг бошқа умиди йўқ. Инсон ўз ватанида қийналмасдан, адолатсизлик, порахўрлик, ишсизликка учрамаса, дўстининг тўйига тўёна бериш учун кимдандур қарз сўрамаса, боласини роддомдан олиб чиқиш учун, бошқа аёлларнинг эрлари карнай-сурнай¸ там Микки Мауслар, лимузин, видеосъемкалар билан олиб чиқиб кетишаётганини кўриб ўтирган ўз аёли ўксимасин деб, никоҳ узугини сотиб бўлса-да, у ҳам шу ишларни қилиши керак бўлмаса, ишлаб топган ойлигидан озиқ-овқатдан бошқа нарсаларга ҳам етса, ўйнармиди шу лотереяни? Менимча йўқ. Ҳа бўлганида ҳам¸ бу даражада катта масса ўйнамас эди.
АҚШга раҳмат. Грин Кард ўйнатиб ҳар йили минглаб фуқароларимизни ўз бағрига олиб, иш¸ уй-жой билан таъминлашдан ташқари, ҳаттоки шу Грин Кард ўйновчилар учун, ўша лотереядан рўйхатга ўтиш пунктлари очиб бизнес қилаётган уддабуронларга ҳам иш топиб бераяпти.
Ҳар йили ноябрь ойида қаерга тош отсанг, ойнасига “Грин Кард регистрация” дейилган қоғоз ёпиштирилган бинога тегади. Масштабнинг қанчалигини тушунаяпсизми? Қадамингда шунақа конторалар фаолият юритса ҳам, аниқ уларни ҳаммасида очередь ҳам бўлса керак. Янгқишлахдан Матқовул Грин Кард ютибди дейишса, янаги йил вес Янгқишлах ўйнайди лотерея. Тем более¸ Матқовул тушмагур АҚШда океан бўйида очкиларни тақволиб, тушган расмлари келгач…
Бизда шундоқ ҳам каллали ёшларнинг аксар қисми Грин Кард ўйнамасдан ҳам бошқа программалар билан четга кетишаяпти. Ўша давлатларнинг иқтисоди, илм-фани, инфраструктурасини гуллатишаяпти. Бу Грин Кард орқали эса биз йилдан йилга баааарча фуқароларимизнинг кўчиб кетишига эришсак керак бу туришда… Аэропортнинг светини ким ўчириб кетаркин…
Ҳурматли раҳбарлар, АҚШга кўчиб кетаётганлардан валюта кутманг, улар ўз оилаларини ҳам олиб кетишади. Туп қўйиб¸ палак ёзади. Ўзбек меҳнаткаш, меҳнатдан қочмайди, сувоқчи бўлса ҳам иш берувчининг кўнглидагидай ишлайди. Шунга яраша ҳаққини олиб яхши яшайверади. Оиласини олиб боргач эса, онда-сонда ёшлиги ўтган қишлоқ ҳавоси, онаси ёпган иссиқ нон, дўстлари билан рамазон айтганлари, свет ўчиб қолганида шам ёқиб оила даврасида кулишиб ўтирган пайтларидан бошқа, унинг соғинадиган нарсаси қолмайди ватанда.
Зеро, Ватаннинг қиймати – сен у ердан бошқа жойлардагига нисбатан адолат кўпроқлигини кўришингдир. Ватаннинг қиймати, сен у ерда бошқа жойлардагига нисбатан муҳаббат кўпроқлигини кўришингдур.
Агар ватан ҳимоя, адолат ва муҳаббатдан холи бўлса, фуқаролар мусофирга айланиши муқаррардир.
Тошкентлик блогер Нурбек Алимов
Filed under: 1.BOSH SAHIFA | Leave a comment »
Раҳбарларимизнинг қайси сӯзларига ишонишни ҳам билмай қолдик.
Минбарда гапирган гаплари минбардан тушган заҳотиёқ ӯз кучини йӯқотмоқда.
— Тошкентда Ӯлмас полк бӯлмайди!
Тошкентда “Ӯлмас полк” бӯлди.
— Григор тасмаси тарқатилишига ва кӯкракка тақилишига рухсат берилмайди!Фақат миллий тасмалар тарқатилади ва тақилади!
Григор тасмаси тарқатилди ва кӯкракларга тақилди!
Амалдорларимизнинг халқни менсимаслиги кундан-кунга кучаяяпди. Уларнинг бугунги гаплари эртага тӯғри келмай қоляпди.
Халқ ишончи суистеъмол қилиниши оқлаб бӯлмас ҳодиса. Охири бахайр бӯлсин!
Filed under: 1.BOSH SAHIFA | Leave a comment »
Мана, навбатдаги “Ўтганларни хотирлаш ва уларни қадрлаш” эмас, Россия ўйини доирасидаги ура уралар, 9 май ва фалон полклар ўз юришларини тугатди. Мушаклар олови сўнди, биз учун қадрли ва баъзан биз учун қадрсиз ва ҳатто зарарли, мудҳиш, ҳатто қонхўр бўлган шахсларнинг қадрсиз портретлар у ер бу ерга ташланди. Аммо биз ўз хотирамиздаги даҳшатли урушни чиқариб ташлай оламизми? Йўқ, албатта ва чиқариб ташлашга ҳаққимиз ҳам йўқ.
Аммо, ҳамма гап бу даҳшатли уруш тушунчасига ва воқейлигига янги, 21 аср, Ўзбекистон мустақил давлати фарзандлари сифатида қарашга ўта олишимизда. Ҳа, ҳамма гап мана шунда. Энди атрофга қарайлик, Болтиқбўйи мамлакатлари тарихий сабабларга кўра ўз “менлигини” аллақачон таниб олдилар. Уларда бу даҳшатли урушда улар учун ким қаҳрамону ким сотқинлиги аллақачон аниқ бўлган ва бу улар учун тортишувга сабаб бўладиган ҳол эмас.
Бу ўринда Гуржистоннинг зафарли қадамларини алоҳида айтган бўлардим. Украина тўғрисида кенг мулоҳазалар билдириш пайти келди ва бунга албатта турли сабабларга кўра алоҳида майдон керак. Бу ҳақда алоҳида тўхталаман. (Кейинроқ) Чунки уларнинг ҳолати ва ўрни бошқа. Украинанинг биргина ўз миллий қаҳрамонлари номларини тиклаб олганлигининг ўзи таҳсинга сазаввор. Чунки айнан мана шу жойдан уларнинг, қолаверса ҳар бир янгидан мустақил бўлган , империя сиртмоғидан қутулган мустақил давлатнинг мафкураси мана шу аниқлик ва ихтиёрий мафкуравий йўлни танлашдан бошланади Биз ҳамон Бош қомусимиздаги “Ўзбекистон ҳач қандай мафкурани давлат мафкураси сифатида қўллаб қувватламайди”, деган иборанинг мудҳиш моҳиятини ҳатто сезмаймиз. Калласида ҳаётда қандай яшамоқ фикри йўқ, аниқ бир мўлжалсиз кетаётган карвондай ҳаммага ёқмоқчилик кайфиятида яшамоқчи бўламиз.
Биз қачон ўзимизни таний бошлаймиз. Наҳотки иккинчи жаҳон уруши икки фашизм тизими орасида бўлганлигини ҳалигача тушунмай келаяпмиз. Бу икки фашист тизим бир бири олдида ер ва мавқе талашди. Дунё саҳнасида икки фашист давлат гегемонлик талашди ва ҳатто ўзаро келишган ҳолда Европани 1939 йил бўлиб олишга киришди ва шу билан иккинчи жаҳон урушини бошлаб берди. Мана уруш бошланган йил ва сабаблар. Кейинчалик, қарасаки улушлар тақсимланиши уларнинг бир бирини, иккала томонни ҳам қониқтирмади. Натижа ҳаммамизга аниқ. Демак, киикнчи жаҳон урушини алоҳида таҳлил қилиш ва унинг моҳиятини тушуниб етиш пайти аллақачон келди.
Бизчи, бизнинг кўплаб ташкилотлар, баъзи шахслар, ачинарлиси шундаки, катта катта лавозимдаги шахслар ҳали ҳамон советлар гипнозидан чиқа олмаяпти. СССРнинг байрамларини байрам қилиш ортида уларнинг ўша тизимни қайтариш умидлари, собиқ империяга ҳар ҳолда сиғиниб қўйиш зарар қилмас, деган кайфият сўнмаяпти. Аммо, бу талаш ва тортишувларда ниҳоятда катта бир қоялар борки, бу қояларни четлаб ўтолмаймиз ва четлаб ўтган кишилар ўз келажакларини аниқлашда албатта адашадилар. Бу қояларни бизда тилга олинса ҳали ҳамон кўпларнинг “сариқ” сочлари тикка бўлиб кетаяпти ва улар бу қояларни нафрат билан тилга олишни унутмаяпти. Аслидачи!!!!!
Аслида бу урушда ҳали тўлиқ ўрганилмаган, айниқса тўлиқ тан олинмаган УЧИНЧИ ТОМОН бор. Россиядан чиққан “власовчилар” ва бошқа кўплаб большевизмга қарши курашга кирган россиялик гуруҳлар, Болтиқбўйида “Ўрмон оғалари”, Германиядаги “Антифашистлар”, “Туркистон легиони”, Европадаги антифашист гуруҳлар , Украинадаги ОУН, УП ва блшқалар. Бу урушда икки фашист тизими ер ва сиёсий гегемонлик талашди дедик. Айнан мана шу ҳолатдан келиб чиқиб бу УЧИНЧИ ТОМОН БОЛЬШЕВИЗМ ВА ФАШИЗМДАН ҚУТУЛИШ ЧОРАЛАРИНИ ИЗЛАДИ, ОЗОДЛИККА УРИНДИ, ЙЎЛ ИЗЛАДИ, (Улар баъзи ҳолларда озодликка эришиш учун ҳар қандай кучлар билан ҳамкорлик қилишга тайёр ҳолатга келган эдилар.) демак буни биз АЛОҲИДА АЙТМОҒИМИЗ ВА ЭЪТИРОФ ЭТМОҒИМИЗ КЕРАК. Ушбу ҳаракат мағзини инкор қилганлар айтсин, бу нотўғри фикр, деб. Агар шундайлар чиқса мен уларга бу ҳаракатга киришиш ва киришганларнинг тарихини, ҳаётини ТАҚДИРИНИ ва тақдирларинигина эмас, энг бўлмаганда бу гуруҳлар майдонга олиб чиққан ШИОРЛАРИНИГИНА ўрганиб чиқинг, деган бўлардим. Ўйлайманки, биз ҳаммамиз Ўзбекистон халқи, айнан мана шу муҳим ҳолатни ўзимиз учун ечмасдан, англамасдан иккинчи жаҳон уруши, унинг моҳияти, асосий кучлари ва мақсадларини, ҳар бир қатнашчининг алоҳида мақсадларини аниқ баҳоламай туриб бу қирғинга тўлиқ ва аниқ баҳо беролмаймиз. Аммо бу саволга жавоб бериш вақти келганлигидан қочиб биз қанча тайсалласак бу саволлар шунча бизни кечирмас ҳолатга келаверади.
Filed under: 1.BOSH SAHIFA | Leave a comment »
САВОЛ: 9-май. Сиз бу кунни фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 62 йиллиги деб биласизми, ёки 1999 йилда эълон қилинган “Хотира ва қадрлаш куни”-ми? (МУАРРИХ).
ЖАҲОНГИР МУҲАММАД׃ Менимча иккинчи жаҳон уруши фашизмнинг фашизм билан тўқнашувидир. Бу Ҳитлер қиёфасидаги олмон фашизми билан Сталин бошқарувидаги славян фашизмининг ўзаро урушига дунёнинг жуда кўп мамлакатлари турли сабаблар, манфаатлар, янглишиш ва мажбур қолиш туфайли қўшилганлар.
Жумладан, Ўзбекистон СССРнинг мустамлакаси, зулмнинг қурбони сифатида қатнашган ва жуда катта талофотлар берган.
Бу уруш фашизмни тугатмади, балки рус-славян фашизми янада кучайди ва бугунга қадар давом этмоқда. Шунинг учун бу байрам қилинадиган кун эмас. Аксинча бегуноҳ кетганлар, алданганлар, зулм ва қатағон қурбонларини хотирлаш куни сифатида нишонланиши мумкин.
Ҳар бир халқнинг ўз тарихидаги қора кунлар, қатағон ва қатлиомларни хотирлайдиган сана бўлади.
Модомики, Ўзбекистонда бу кун Хотира ва қадрлаш куни деб эълон қилинган экан, демак, шу куни Сталин зулми даврида ҳалок бўлганлар билан бирга Каримов режимининг қурбонлари ҳам, хусусан 2005 йил 13 Майда Андижонда отиб ўлдирилган бегуноҳ инсонлар ҳам хотирланиши керак.
http://turonzamin.org/2007/05/08/
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, Tarix saboqlari, Uzbek | Leave a comment »
ДАВЛАТ ТИЛИ. МИЛЛАТ ДАРДИ. ХАЛҚ ҚАЙҒУСИ. (2-қисм)
4. ҚУВҒИН
Асл ватанпарвар зиёлиларимиз Ватандан қувиб чиқарилганларидан кейин ҳам улар “менга нима, нима бўлса бўлмайдими, шунча курашдим, шунча гапирдим фойдаси бўлмади. Мана энг фаровон, ривожланган давлатларга келиб қолдим, бу ерларга келишни орзу қилганлар қанча, энди бу ёғига ўзим учун, фарзандларим, яқинларим учун мазза қилиб яшай, қорним тўқ, устим бут, тагимда машина, уйим, яхши маош тўланадиган ишим бор, дунёни кўриб, саёҳат қилиб умргузаронлик қилай” демасдан, хорижда ҳам ўзи туғилиб ўсган ватани ғамида кеча-ю кундуз ёниб яшашди, яшашмоқда. Охир-оқибат, юқорида айтганимдек, “халқ душмани”, “ватан хоини”, “ватангадо” каби ёрлиқларга “эришишди”. Худди бундан 80 йил муқаддам босқинчилар томонидан отилган миллатимиз ойдинлари бўлмиш – буюк Қодирий, Чўлпон, Фитратлар бу ёрлиқларга “эришгани” каби.
Нима бўлишига қарамасдан, барча машаққатларга чидаган ва чидаб келаётган бармоқ билан санарли даражада, ватан ичида жуда оз қолган миллатпарвар, халқпарвар зиёлиларимизга таъзим қилишимиз керак. Улар ўзлари ва яқинларининг ҳаётига хавф бўлса-да, урилиб-сурилиб, таъна-дашномлар эшитиб, ҳақиқат ва адолат қарор топиши учун тинмай курашиб келишмоқда.
5.ОСМОНИМИЗ МУСАФФО
Бугун президент таъкидлаётган, чорак аср мобайнида йиғилган муаммоларни миллат ойдинлари ўз вақтида айтган пайтларида уларга душман деб қаралди. Улар келтирган далил ва асосларга, ҳужжатларга кўз юмулиб, унинг ўрнига ярим ўрисча, ярим ўзбекча “а зато юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, қолган нарсалар секин бўлаверади” қабилидаги манқуртона иборалар ёппасига урчиб кетди. “Ҳой, барака топгур, осмон мусаффо бўлгани билан, юртда эрталабдан кечгача бемаза лапарлар янграни билан муаммолар ўз-ўзидан ечилиб қолмайди. Уни биров келиб, ҳал қилиб бермайди” дейилганда, қаердаги бўлмағур аҳмоқона гаплар билан бу ҳаққоний сўзларга болта урилди. Охир-оқибат топганимиз бугунги аччиқ ҳолат бўлди.
Албатта, юртимиз тинчлиги, осмонимиз мусаффолиги ҳаммамизга керак. Илоҳим, ҳамиша шундай бўлсин! Лекин, бизлар нима учундир ватанимизни ҳамиша нотинч бўлган, ривожланмаган давлатларга солиштираверамиз. Тўғри, дунёнинг айрим жойларида урушлар кетмоқда. Уларга ачинамиз, албатта. Биз уларга ачиниш, имконимиз бўлса ёрдам бериш баробарида, Яратганга шукроналар келтириб, дунёда ривожланган, халқи фаровон яшаётган, тараққиётга эришаётган мамлакатларга қараб, ўзимизни таққосламаймизми? Шунда бизлар ҳам улар каби ривожланмаймизми? Қачонгача ўзимизни ўзимиз алдаб, баландпарвоз, қизил гаплар билан ёш болага ўхшаб “мени хўрозқандим ҳамманикидан ширин”, деб мақтаниб юраверамиз?!
6.ҚАРСАКБОЗЛИК
“Бизда ҳамма нарса зўр, олам гулистон, ура-ура”, деб мана чорак асрни ўтказдик. Бу давр мобайнида қанча сувлар оқиб ўтди, қанча азизларимиз дунёдан ўтиб, яна қанча гўдакларимиз дунёга келди. 25 йил! Инсон умрининг айни гуллаган, кучга тўлган палласи!..
Президент бугун деярли барча соҳани янгитдан ислоҳ қилиб (сиёсий ислоҳотлар ҳозирча кўринмаяпти), янги тизим яратмоқчи бўляпти. Лекин, бир муҳим савол очиқ қолмоқда. Орадан яна 20-25 йил вақт ўтгандан кейин, худди бугунгидек, ҳамма ишни яна қайтадан бошламаймизми?!
Бир вақтлар Ислом Каримов ҳам ҳокимиятга янги келганда ислоҳотлар тўғрисида, ҳозиргидек, гап-сўзлар бўлмаганмиди? Бўлганди… Натижасини эса, мана кўриб турибмиз…
Ҳозирда ҳам бирор хатолик бўлмаётганига ким кафолат бера олади? Албатта, иш бор жойда хато бўлиши табиийдир. Беайб парвардигор! Бу ҳақда Мирзиёев ҳам “хатоларим бўлса, тан оламан ва тўғрилайман” деган мазмунда яқинда гапирди. Бундай бўлса, яхши.
Лекин, ҳар қандай инсон, шу жумладан, давлат раҳбари ҳам, ҳатто, доноларнинг доноси, олимларнинг олими бўлган чоғида ҳам ўзининг хатоси ўзига кўринмайди, билинмайди. Президентнинг ёнидаги давлат маслаҳатчилари ва вазирларимиз ҳеч қачон президентга дадил тарзда бу хато, бу тўғри деб айта олмайди. Уларга ҳам амал ва тинчлик керак. Президент нима деса, шуни маъқуллаб туришдан бошқага ярашмайди. Худди қадимги Қўқон хони Худоёрхон давридагидек. Боз устига кўпининг ёши бир жойга етиб қолган. Улар мажлисларда тинмай президентнинг нутқларини дафтарга ёзиш билан ва қарсақбозлик билан кун ўтказмоқдалар. Аввал ҳам булар шундай эди. Ҳар икки гапининг бирида “муҳтарам президентимиз, улуғ юрбошимиз” деб маддоҳлик қилиб, мақтайвериб Каримовни салкам пайғамбарга тенглаштириб қўйишган эди. Ҳозир ҳам аҳвол ўша-ўша. Олдингидан фарқи, ҳозирда кўп вазирларни, ҳокимларни халқ ойнаи жаҳон орқали кўриб, уларни юзидан таний бошлади. Олдин ТВда фақат бир киши кўрсатиларди, холос.
Буларни яхши тушунган президент Мирзиёев уларнинг жойини алмаштириб, худди ҳокимлар каби кўпларини ишдан ҳайдаб улгурмаяпти. Ҳозир қайси вазир қаерда, қай ҳоким қаерга кетди, ким янги, ким эски ажратиб, таниб бўлмайди. Мирзиёев ўзи айтганидек, янги ёш кадрларни қидирмоқда. Аммо, ёш кадрдар ҳам осмондан тушмайди…
Шавкат Мирзиёев “ура-ура қарсакбозлик керак эмас, беш йилни қарсакбозлик билан ўтказмаймиз”, дейишга қарамасдан мулозимлар унинг гапларини янада қуюқ қарсаклар ва мақташлар билан кутиб олишда давом этмоқда.
(Давоми бор)
Улуғбек Бакир
журналист
24 октябрь, 2017 йил,
Норвегия
Filed under: 1.BOSH SAHIFA | Leave a comment »
Қадимда бир одил шоҳ тунда шаҳар кезибди. Қараса, бир мачит-мадрасада хотин-халаж, бола чақаси билан яшаётганлар бор. Уларнинг аҳволи жуда ёмон экан. Подшо шаҳар ҳокимини топиб, унинг уйини бечораларга берибди ва ҳокимни ҳужрада яшашга буюрибди. Ҳужранинг захлигидан ҳоким бир йилга етмай, ўпка касалига учраб, ўлиб қолибди.
Filed under: 1.BOSH SAHIFA | Leave a comment »
Имтиëзлилар кўпайди – орган ходимлари болалари ҳам университетга имтиҳонсиз киради. Бу конституцияга зид эмасми? Ахир ҳар бир фуқарога ўқишга киришда бир хил шароитлар яратилиши керакку…
Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов 6 май куни имзолаган қарорга кўра, ички ишлар органлари ходимлари фарзандлари мамлакат олий ўқув юртларига имтиҳонсиз ўқишга киради.
Мудофаа вазирлиги, ИИВ, Миллий гвардия, Божхона қўмитаси ходимларига берилган бундай имтиёз¸ айни пайтда прокуратура ва ДХХга тааллуқли эмас.
Низомда ўқишга кирадиган орган ходимлари фарзандларининг билим савияси қайси андазада баҳоланиши ҳақида гап йўқ.
Ўзбекистон Давлат тест маркази ва Олий таълим вазирлиги мулозимлари Озодликнинг янги имтиëзларга оид саволларига жавоб бермади.
Бош вазир Абдулла Арипов имзолаган Низом Ўзбекистон президентининг “Ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорнинг ижроси сифатида кўрсатилади.
Бу Низом ички ишлар органларининг шаҳодатланган (хизмат кийимида бўлган, ёнида ҳужжати бор барча ходимлар – ИИВ матбуот хизмати изоҳи) ходимлари, терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ходимларнинг фарзандларига нисбатан тадбиқ этилади.
Орган ходимларининг фарзандларига ўқишга кириши учун тавсияномани ИИВнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари бошлиқлари беради.
Бу тавсияномани ҳар йили 15 мартдан 1 апрелгача ИИВ ўринбосари раислигидаги комиссия кўриб чиқади.
Тавсияномада боланинг билим даражаси кўрсатилмайди
Комиссияга тақдим этиладиган ҳужжатларда таркибий ва ҳудудий бўлинма бошлиғи тавсияси, маълумотнома-объективка, автобиографик маълумотлар, хизмат фаолияти бўйича ҳисобот, ходим фарзандининг паспорти нусхаси, маълумоти тўғрисида ҳужжатлар нусхаси бўлиши шарт.
Комиссия ҳар йили 1 майгача тавсияномалар берилган ходимлар фарзандлари рўйхатини Ўзбекистон таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига тақдим этади.
Низомда орган ходимлари фарзандларининг билими ва савияси қандай андазада баҳоланиши ҳақида ҳеч нарса ёзилмаган.
Тавсияномага кўра, Ўзбекистон ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимнинг фарзандига республиканинг барча давлат олий таълим муассасаларига давлат гранти асосида кирида ажратилган қўшимча уч фоизли қабул квотаси доирасида танловда иштирок этиш имтиёзи берилади.
Ҳалок бўлган ёки ногирон бўлиб қолган ходимнинг фарзандига эса ўқишга киришда танловсиз, белгиланган қабул квотасидан ташқари давлат грантига асосан ўқишга кириш имтиёзи берилади.
Ўзбекистон президенти сайтининг ёзишича, республикадаги барча ҳарбий лицейлар – “Темурбеклар мактаби” битирувчилари ҳам олий таълим муассасаларига имтиҳонсиз қабул қилинади.
“Зулфиячилардан кейин органчилар”
Бош вазир Абдулла Арипов бу Низомни тасдиқлаганидан сўнг, ижтимоий тармоқларда баҳс-мунозара авж олди.
Facebbok фойдаланувчиси Комил Джалилов:
“Жа кўпайиб кетмадими ОТМга имтиҳонсиз кирадиганлар? Зулфиячилар, Ибратчилар, Темурбеклар … ОТМга киришда ҳар қандай имтиёзни бекор қилиш керак. Билими бўлса, марҳамат, ҳалол рақобатда билимини кўрсатиб, ўқишга кирсин”, деб ëзган бўлса¸ Баҳодир Суяров:
“Имтиëзлар кўпайиб кетди,бу яхшиликки олиб келмайди,чунки ўта билимли болаларни институтларга киришига тўсқинлик қилади. Имтиëз берилса фақатгина ҳарбий институтларга тадбиқ қилса бўлади”¸ деб ëзди.
Facebook фойдаланувчиларидан яна бири Муслима Умарова:
“Порахўрликнинг кучайишига сабаб бўлади. Темурбеклар мактабига кириш учун катта ставкалар пайдо бўлади. Иқтидори бўлсаку майли, бу соҳага иқтидори йўқ кадрлар яна жамиятни орқага тортаверади . Шунчаси камдек”¸ деб ëзган бўлса¸ Khurshid Yuldoshev:
“Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъий назар, қонун олдида тенгдирлар. Имтиёзлар фақат қонун билан белгиланиб қўйилади ҳамда ижтимоий адолат принципларига мос бўлиши шарт.” (Конституция 18) Зўр бўлса, имтиёзсиз ҳам ўқишга кира олади. Демак зўр эмас экан”¸ деб ëзди.
“Органлар ўзлари жавоб берсин!”
Бундай имтиёзлар асосида ҳеч қандай имтиҳонсиз олий ўқув юрти талабасига айланаётган ички ишлар ходимлари фарзандларининг билими, саводлилик даражасини қандай аниқланиши, уларнинг талабаликка лойиқ ёки лойиқ эмаслигига ким жавоб бериши хусусидаги саволларга жавоб излаб, Озодлик Давлат тест маркази билан боғланди.
Марказнинг ўзини таништирмаган мулозими, бу саволларни ёзиб олгач, ярим соат вақт сўради ва орадан бу вақт ўтиб шундай жавоб берди:
“Имтиҳонларсиз ўқишга кираётган ҳарбийлар фарзандлари бўйича Мудофаа вазирлигига, ички ишлар органлари ва “Темурбеклар мактаби” бўйича Ички ишлар вазирлигига мурожаат қиласиз. Улар ўзлари жавоб берсин, бизнинг бунга алоқамиз йўқ”.
Олий таълим ва ўрта махсус таълим вазирининг Фан бўйича ўринбосари Узоқбой Бегимқулов қабулхонасига қўнғироқ қилди. Ўзини вазир ўринбосари ёрдамчиси деб таништирган мулозим, Озодлик саволларини Узоқбой Бегимқуловга етказиш ва жавоб учун кечроқ қўнғироқ қилишни сўради. Озодликнинг кун давомида қилинган бошқа қўнғироқлари жавобсиз қолди.
“Имтиёз билан талаба бўлган боладан мутахассис чиқмайди”
Психология фанлари доктори Маҳмуджон Йўлдошевнинг айтишича, имтиёз бериб ўқитилган талабдан ҳеч қачон яхши мутахассис чиқмайди:
– Ҳар қандай имтиёз бу шахснинг жамиятга нотўғри, қинғир йўл билан кириб келаётганини кўрсатади. Мана, бундан олдин ҳарбийлар ўқишга қоғоз кўтариб келарди, лекин уларда ҳарбийда хизмат қилдими ёки ўқишга тайёландими. Майли, шахсий имтиёз дейлик, лекин фан нима бўлади, тараққиёт нима бўлади? Имтиёз берилган одам бирор янгилик ўйлаб топадими, имтиёз билан илмий ихтиро қилинадими? Имтиёз билан ўқитувчи бўлган одамдан нима кутиш мумкин ёки имтиёз билан дўхтирликка ўқишга кирган одам бировни сўйиб қўядику. Имтиёз олган одам ўзининг устида ишламайди. Мен психолог сифатида айтаман, ҳар қандай имтиёз одамни бузади.
Ўзбекистонлик блогер Алимардон Аннаев эса бундай имтиёзлар дунёнинг бошқа давлатида йўқлигини айтади:
– Имтиёз билан ўқишга кириш ҳолатлари аввалги ҳукумат бошқарувида ҳам бор эди, бугунга келиб бу имтиёзлилар сафи ниҳоятда кенгайиб кетди. Ички ишлар органларида ишлайдиганларнинг фарзандлари шу даражада ақлли ва билимлики, гўё уларни ўқитмаса тараққиёт тўхтаб қоладигандай, хулоса чиқаяпти. Аммо, мен учратган бундай болалар орасида мен бундай зўрини кўрмадим. Йил бўйи ўқишга киришга тайёрланган, куни репетиторларнинг олдида ўтган ҳақиқий билимга, ўқишга чанқоқ йигит-қизлар ўрни мана бундай имтиёзлиларга ҳадя қилиб юборилаяпти. Бу ҳадянинг тагида нима бор? Раҳбарият нимадандир ҳадиксираяптими? Мана сизларга шунча имкониятлар яратдик, фарзандларингизни ўқишга имтиҳонсиз олиб кириб қўйдик, бизни янада қаттиқроқ ҳимоя қиласизлар, бизга янада содиқ бўласизлар, деяптими? Биз тўлаётган солиқлардан барча орган ишчилари яшаса, имтиёзлар олса, энди биз оддий солиқ тўловчилар уларнинг фарзандларини ҳам ўқитишимиз керакми? Ўзбекистондан бошқа ҳеч қаерда бунақа ахмоқона имтиёзлар йўқ”.
Filed under: 1.BOSH SAHIFA | Leave a comment »
ДАВЛАТ ТИЛИ. МИЛЛАТ ДАРДИ. ХАЛҚ ҚАЙҒУСИ (1.қисм)
Одами эрсанг демагил одами,
Ониким йўқ халқ ғамидин ғами.
Алишер Навоий
Мундарижа:
1.ЎЗБЕК ТИЛИ – ДАВЛАТ ТИЛИ
2.КАСАЛЛИГИМИЗ ТАРИХИ
3.ДАРДГА ДАВО ИЗЛАБ
4.ҚУВҒИН
5.ОСМОНИМИЗ МУСАФФО
6.ҚАРСАКБОЗЛИК
7.“ЧЎНТАК ПАРТИЯЛАР”. “ҚЎҒИРЧОҚ” ДЕПУТАТЛАР.
8.ШАФФОФ САЙЛОВЛАР КЕРАК
9.ОНА ТИЛИМ – ЖОНУ ДИЛИМ
10.ДАВЛАТ ТИЛИ ДАВЛАТДА ИШЛАЙДИМИ?
11.ҲАР ЖОЙНИНГ ЎЗ ТИЛИ БОР
Куни кеча ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигига 28 йил тўлди. 1989 йил 21 октябрда Ўзбекистон ҳали мустақилликни қўлга киритмасдан аввал “Давлат тили тўғрисида”ги қонун қабул қилинган эди.
Бу қонун ўз-ўзидан қабул қилиниб қолган эмас. Ўзбек тили – давлат тили бўлиши учун жуда кўп курашлар бўлиб ўтган. 1988 йил 11 ноябрда бир қатор зиёлилар томонидан Ўзбекистон тарихида илк бор ташкил этилган ҳукуматга мухолиф ташкилот – “Бирлик” Халқ Ҳаракатининг Тошкент марказида, кўп минг сонли намойишчилар иштирокида тинимсиз ўтказган митинглари сабабли ўзбек тили давлат тили мақомини олган.
1989 йилдаги Ўзбекистон ҳукумати, жумладан, тўрт ой аввал иқтидорга келган мамлакат раҳбари Ислом Каримов ўзбек тилига давлат тили мақоми берилишига қарши турганлигини, лекин, ўзбек халқи талаби билан бу қонун қабул қилинганлигини халқимиз яхши эслайди. Кимдир истайдими, истамайдими, бу тарихий ҳақиқат.
Орадан бир йил ўтиб-ўтмай, 1990 йил 20 июнда Ўзбекистон парламенти – Олий Кенгаш депутатларининг 90 фоизи И.Каримовнинг хоҳишига қарама-қарши бир шаклда Мустақиллик Декларациясини қабул қилган. Аслида шу сана Ўзбекистон мустақилликка эришган кундир.
2.КАСАЛЛИГИМИЗ ТАРИХИ
Хўш, 28 йил аввал эришилган давлат тили – ўзбек тилимизнинг бугунги аҳволи қандай? 28 йилдирки, бу савол атрофида бир қатор зиёлиларимиз, тилимиз жонкуярлари тинмай гапирадилар, кўплаб мақолалар ёзадилар. Лекин, аҳволимиз ҳеч ўзгарай демайди. Бу аслида жамиятимизнинг, миллатимизнинг оғир дарди, тузалмаётган сурункали касаллигидир. Тиббиётдан маълумки, ҳар қандай касалликни даволашдан аввал унга тўғри ташхис қўйилиши керак. Агарда шифокор томонидан ташхис нотўғри қўйилиб даволанса, беморнинг ҳоли баттар ёмонлашиб, оқибатда ўлиши ҳам мумкин. Жамиятдаги, давлатдаги иллат-касалликларни ҳам даволашдан олдин унга тўғри ташхис қўйилиши керак. Акс ҳолда, касалликларимиз тузалмайди, яна бошқа кўчаларда сарсон бўлиб, зулмат ичидан бошимиз чиқмайди.
Бир йилдан бери президент Шавкат Мирзиёев бот-бот такрорлаб айтиб келаётган муаммолар аслида бир кунда пайдо бўлган эмас. Ўтган 25 йил даврда ҳамма соҳа вайрон бўлиб, ўта абгор ҳолга келиб қолганлигини президент ойнаи жаҳондан айтавериб, чарчамади. Ўзбекистон бугун улкан муаммолар гирдобида қолганлигининг асл сабабини президент балки ўзбекчилик қилиб ёки яна бошқа сабаб халққа ошкора айтолмаябди ёҳуд айтишни истамаябди (ҳозирча). Лекин, доно халқимиз гап нимада эканлигини аллақачон тушуниб етган. Президентнинг танқид қилмаган соҳаси, айтмаган гапи қолмади, ҳисоб.
Шавкат Мирзиёевнинг биргина “Биз энди ортиқ аввалгидек яшай олмаймиз, у пайтлар ўтиб кетди, энди янгича яшашга ўрганмасак, халқ биздан рози бўлмайди. Биз халқдан узилиб, ёлғон рақамларга маҳлиё бўлиб, одамларнинг дарди ва ташвишини унутиб, оёғимиз ердан узилиб, ўзимизни ҳам, халқни ҳам алдаб, шу куйга тушмадикми? Ҳалиям биз барчамиз ўз халқимиз учун бош эгиб, сажда қилишимиз керак, бардош бергани, чидагани учун. Биз ишимизни мутлақо янги тизим асосида ташкил этишимиз керак”, деган сўзлари бизнинг 25 йиллик ўтган давримизга берилган муносиб баҳодир.
Энди дўппини ерга қўйиб, бир ўйлаб кўрайлик. Ўтган 25 йил ичида бу муаммоларни, хато ва камчиликларни ўз вақтида очиқ-ошкора айтиб, дардимизга тўғри ташхис қўйиб, даволасак нима бўларди? У ҳолда бугунгидек, аянчли ҳолга тушмаган бўлардик. Бугун чорак аср ичида тўпланиб қолган бир уюм муаммоларни қандай ечиш ҳақида бош қотириб ўтирмасдан, олдинга интилиб, янги чўққиларни забт этишга ҳаракат қилаётган бўлардик.
Агарда касаллигимизга тўғри ташхсис қўйиб, ўз вақтида даволаганимизда эди, дардимиз бугунгидек газак отиб кетмаган бўларди. Шундай бўлганида эди, бугун мамлакатнинг биринчи раҳбари юқори минбардан туриб, халққа қандай қилиб товуқ боқишни-ю, тухумларни қандай сотишни, қандай қилиб лимон экишни-ю, заъфарондан қандай фойда кўришликни такрор ва такрор айтмаган, балки дунёнинг энг ривожланган давлатлари қаторига қандай чиқишимиз мумкинлиги ҳақида маъруза қилган бўларди. Афсуски, бугун президент шундай гапларни айтишга мажбур бўляпти. Дунёда одамлар самоларни забт этаётган пайтда бизлар оддий маиший нарсалар билан шуғулланишга мажбур қолдик.
Қашқадарёда оддий фермер-деҳқон ўз пешона тери билан етиштирган бодринг, помидор ва пиëз каби маҳсулотларини тирикчилик илинжида бозорда сотаётгани учун уни эркак ёки аёл демасдан, туман ҳокими “нега пахта режасини бажармасдан бозорда юрибсан”, деб туни билан милиция бўлимида ҳибсда сақласа. Андижонда бўлса, бир туман ҳокими вилоят ҳокимининг йиғилишдаги дўқ-пўписа ва ҳақоратларига чидай олмасдан, иш кабинетида оғиз-бурнидан қон кетиб ўлим топса, уни устига мамлакат бўйлаб, пахта мавсуми билан боғлиқ ўлим ҳолатлари кўпайиб кетса, бу ёқдан президент тинмай ислоҳотлар ҳақида гапириб турса, ўзи қайси замонда, нечанчи асрда яшаяпмиз, деб ёқангни ушлаб қоласан киши.
3. ДАРДГА ДАВО ИЗЛАБ
Хўш, ўтган 25 йил ичида юқорида тилга олганимиз – муаммолар ҳақида, дардларимиз тўғрисида 30 млн.лик Ўзбекистон халқидан садо чиқмадими? Шунча вақт мобайнида ҳеч ким ҳеч нарса кўрмадими, эшитмадими?!
Албатта, айтилди, гапирилди, ёзилди. Лекин, бу овозлар, бу нолалар энг юқоригача етиб бормади. Аниқроғи, юқорида ўтирган халқ дардига маъсул бўлган раҳбар(лар) эшитиб туриб ҳам, билиб туриб ҳам, ўз(лар)ини эшитмаганга, билмаганга солди. Жамиятда адолатсизликлар шу даражага етиб бордики, бугун президент прокурор ва судьяларни “ҳамманг ўғри муттаҳамсанлар, сенлардан халқ тўйган” дейишгача борди.
“Мана биз янги Бош прокурор қўйдик, 80 фоиз одамни ўзгартирдик, олдинги қолган ахлатдан, тизимдан, менга бош прокурор қолдирган ўғри тизимидан 20-15 фоиз одамлар юрибди… Барибир ўзгартирамиз охиригача. Ё прокурор ҳалол бўлиб ишлайди, ё умуман прокуратурани йўқ қиламиз. Одамларнинг бошига бало бу, прокурор деган бало. Ҳалол ишламайдими, кетади ҳаммаси”, – деган эди, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2 август куни ўтказган видеоселектор йиғилишида прокурорлар ва уларнинг фаолиятини қаттиқ танқид қилиб.
Аслида нега бундай абгор ҳолга тушдик. Ахир бизлар “ҳеч кимдан кам эмасмиз, кам бўлмаймиз ҳам”, деб кўкрагимизни кериб гапирардик-ку!..
Савол: Президент Мирзиёев айтиб келаётган, чорак асрда тўпланган давлат ва жамиятдаги қатор муаммолар ҳақида ўз вақтида гапирганлар, ҳукуматга мурожаат қилганлар, ёзганлар бўлмади?
Жавоб: Бўлди, улар ҳозир ҳам бор.
Савол: Хўш, айтилган бўлса, нимага ўз вақтида чора кўрилиб, муаммолар бартараф этилмади?
Жавоб: Муаммоларни эшитиш, бартараф этиш у ёқда, уларни очиқ айтганларга, ошкора ёзганларга “халқ душмани”, “ватан хоинлари”, “тинчлигимизни кўролмайдиган қора кучлар” каби турли ёрлиқлар ёпиштирилиб, улар турли туҳмат ва бўҳтонлар билан ноҳақ қамалиб, умри қамоқларда чиритилди, айримлари қамоқхоналардаги ваҳшиёна қийноқлар сабабли ўлдирилди, қолганлари ватандан бадарға қилинди.
Ноҳақ қамалиб, узоқ йиллардан бери қамоқхоналарда сақланаётган кўплаб миллатимиз жонкуярлари, халқимиз ойдинларидан 14 нафари, шукрки, мана бир йилдан бери озодликка чиқарилмоқда. Лекин, яна кўплаб сиёсий ва диний маҳкумлар зиндонларда қолмоқда.
Қишлоқ хўжалиги соҳасидан тортиб, прокуратура, ИИВ, МХХ, суд- ҳуқуқ тизими, мудофа, чегара масалалари, яқин қўшничилик алоқалари, миллий бойликлар, дипломатия, тиббиёт, маориф ва таълим, соғлиқни сақлаш соҳасигача, диний соҳадан бошлаб, адабиёт ва санъат, демократия ва инсон ҳуқуқлари, ҳаққоний шаффоф сайловлар, журналистика, эркин матбуот, иқтисод, молия ва банк, сиёсат, спорт соҳасигача бўлган талай муаммо ва дардларимизни ўтган 25 йил ичида, ўз вақтида шу соҳанинг асл фидойилари бўлмиш миллатимиз ойдинлари гоҳ якка тартибда, гоҳ турли ташкилотларга бирлашиб, тинмай айтиб келишди. Ёзмаган мақола ва маърузалари, ҳисоботлари-ю, ҳатто, китоблари қолмади. Сўзламаган радиолари, чиқмаган телевидениелари қолмади. Халқаро минбарлардан турли тилларда гапиралавериб, чарчалмади. Лекин, буларнинг бари ватан ичида бўлмади.
Ватанда эшитиш, тинглаш, бу дардларга қулоқ тутиш ўрнига, улар юртдан бадарға қилинди, қамалди, қийноқлар остида ваҳшийларча ўлдирилди, айримлари сирли равишда ғойиб бўлди. Афсуски, бу “иш”лар халқимиздан гоҳ яширин, гоҳ ошкора шаклда, ёлғон ва туҳматлар эвазига намардларча қилинди. Бу жиноятларни фақат уни содир этган ҳукумат билди, мухолифат билди ва ватандаги айрим зиёлиларимизгина билдилар, холос. Оддий халқ қаердан ҳам билсин. Ватандаги расмий телевидение, радиоларда бу ҳақда гапирилмаган бўлса, газеталарда ёзилмаган бўлса, интернетга катта қулф солиниб, тўсиқ қўйилган бўлса, одамлар дунё матбуотини бошқа хориж тилларида кузатишдан маҳрум этилган бўлса, табиийки, оддий халқ бунча муаммоларни қаердан ҳам билсин.
Агарда ошкора, шаффоф ҳолда қилинганида эди, доно халқимиз ўзининг бундай мард ва жасур, оқил фарзандларини бир ҳовуч муттаҳам амалдорларга “ем” қилиб ташлаб қўймас эди. Худди яқинда юртга қайтган адибимиз Нуруллоҳ Рауфхонни ташлаб қўймагани каби. Мана нима учун ошкоралик, эркинлик керак!
Ошкоралик ўрнига халқнинг қулоғи кар, кўзи кўр, оғзи соқов қилиниб, эрталабдан кечага телевидение ва радиоларда фақат “яллама ёрим, яллола” қўшиқлари берилди, шоирларнинг “ўлдим, куйдим” каби севги-муҳаббат шеърлари ўқилди. Президент Мирзиёев айтганидек, ойнаи жаҳондан тонгдан оқшомгача хорижий сериаллар берилди. Қаерга қаралса, ҳаммаёқни бемаза концертлар, бир тийинга қиммат “хонтахта” кинолар босиб кетди. Асл санъаткорларнинг, ҳақиқий адибларнинг асарлари тортмаларда қолиб кетди. Ўзлари жамиятдан, матбуотдан четлатилди, уларга тақиқ қўйилди.
Ўзбек халқининг оҳу-додлари Яратганга етиб борди чоғи, юртга Мирзиёев президент бўлиб келдики, бу муаммоларни қаторлаштириб, ҳар куни телевидениедан баралла айта бошлади. Ҳамма ёқасини ушлаб, қуёш қаердан чиққанига ҳайрон қолди. Мирзиёев ҳам бу муаммоларни шунча йиллар давомида юрагида сақлаб юрганлиги ўртага чиқди. Акс ҳолда, иқтидорга келган янги президент 3-4 ой ичида бунча оғриқли муаммоларни бирданига ошкора айтишга тайёр бўлмас эди. 13 йил давомида Бош вазир лавозимида ишлаган Шавкат Мирзиёевнинг ҳатто, суратини ҳам кўрмаган оддий халқ, янги президентнинг бу мардонавор ҳаракатларидан бир қалқиб тушди.
Ана ундан кейин телевидение, радио, газеталар, интернет нашрлар 180 даражага тубдан ўзгариб, кеча оғзиларидан бол томим мақтаб юрган масалаларни энди тескарисини, аниқроғи, ҳаққонийсини гапира бошлашди. ТВда жонли эфирлар пайдо бўлиб, унда жамиятдаги оғир муаммолар очиқ-ошкора айтила бошланди. Лекин, бу ҳам унча узоққа чўзилмай, попуги пасайтирилди.
(Давоми бор)
Улуғбек Бакир
журналист
Filed under: 1.BOSH SAHIFA | Leave a comment »
Кеча селекторда рус тили бўйича мавзу кескин танқидга олинмаса ҳаммаси жим ўтирган бўларди. УзАдан тортиб, вазир Шерматову, Қудратхўжаевгача. Қўйинглар-е. Кўрсатмасиз ҳимоя қилмас экансиз, кўрсатмасиз бир оғиз муносабат қилмас экансиз ўзингиздан миллат ва тил халоскори ясаманг.
Блогерларга боқинг. Қаранг уларни илғорлигини. Бу мавзуни очилган куни таҳлил қилиб, барча нуқталарни қўйиб, аниқ ва конкрет таклифлар бериб, мавзуни бир ёқли қилишди. Юқори даражадаги мансабдорлар эса поездга кечикиб келиб мавзуни қайта ўт олдириб, машмаша даражасигача кўтарилишига сабабчи бўлишмоқда. Уни устига эртага шу мавзуда митинг бўлиши хақида гап юрипти.
Бундай ишланмайди. Провакацияни уюштирганлар аниқланиб тинч демократик йўл билан ҳал қилиниши керак. Халқимиз РусТВ каналлари орқали тарбияланмоқда. Сиёсий қарашларини Россия24 ва Соловев/Киселевлар шакллантирмоқда. Мана фожеа қаерда. Популизм вақти эмас ҳозир. Ўзбек халқи дунёга Россия призмаси орқали боқмоқда. Рус идеологистлари халқимиз онгини шакллантирмоқда. Мансабдорлар эса кечиккан раддиялар билан овора.
Ўртоқлар бундай реакция демократик ва чиройли реакция эмас. Бу бизнинг позициямизни ожизлаштиради. Яримта псевдо журналист бутун ўзбек элитаси ва халқини шунчалик жунбушга келтира олса унда гибрид урушларида қанчалик ожиз эканлигимизни билаверинг.
Ўртоқлар, катталар, ўзбек элитаси, раҳбарлар – сизларга стратегия институтлари керак. Кучли политтехнологлар армияси керак. Идеологистлар керак. Нозик дидли, юқори малакали пропагандистлар керак. ЎзТВ ва УзАга ишонсангиз орқада қолиб кетасиз. Улар услубида курашиш даври ўтиб кетган. Замон сиёсий услубияти ўзгарган.
Блогерларга боқинг. Хушнудга боқинг, Мухримга қаранг. Мен томондан чуқур хурматга сазовор Али Қаххорга қаранг. Қаранг улар қандай ўткир ва кенг билим эгалари. Администрацияга шундай одамлар керак. Кадрлар масаласи чатоқ бўлиб турган пайти улардан яхшироқ вариант йўқ. Администрацияга, юқори мансабларга ақлли, ёш ва замонавий билимлар эгаларини тортиш керак.
Россия идеологияси таъсиридан бундай қўполлик билан чиқиб бўлмайди. Стратегияни қайта кўриб чиқиш керак. Мени хаёлимда ҳозирги вазият автомат кўтарган одамга қарши кетмон кўтариб чиқишга ўхшайди. Расмий ҳукумат олийжаноб ва ўз ўрнида қатъиятли ҳамда мобил бўлиши керак. Замон реаллиги хақида тўлиқ ва аниқ тушунчага эга бўлиши керак. Мени наздимда Қудратхўжаевнинг мавзуга муносабати каби ўтиб кетган поездни ортидан кўрсатмадан сўнггина югуриш бизнинг стратегик тезлигимиз пастлигидан далолат. Ҳозирги замонда эса айнан тезлик, замонавий билим ҳамда фикрлаш механизми сиёсий стратегияларда энг бирламчи унсур.
Атрофга боқинг, ваколатлилар. Қаранг қанча илғор ва прогрессив ёшлар атрофингизда. Майли бир икки танқид қилади. Майли киноя остига олади. Лекин улардан зўри йўқ. Улардан кўра юртига садоқатлиси йўқ. Юқори иммунитетли, таҳлилий фикрлайдиган жамиятни яратишда улардан зўри йўқ. Қаранг сўнгги икки йилда нималар қилиб ташлашди. Мусаффо осмондан бошқасини билмайдиган оломондан танқидий фикр юритадиган, шахсий фикрига эга бўлаётган халқни яратишди. Уларнинг таъсир доираси базида сизлар қабул қилиб, ижросиз қолаётган қонунлардан кенгроқ. Келажакни улар яратади. Ёшларни Қуронбоев эмас улар эграштирмоқда. Ёшлар ва жамият фикрини Ёшлар Иттифоқи ва телевидение эмас айнан улар шакллантирмоқда. Жуда самарали ва фойдали кадрлар. Уларнинг салоҳиятидан фойдаланинг. Олдингиздан оқаётган дарёнинг қадрига етинг. Улар байроқ кўтариб, байрамларда шъер айтиб, баландпарвоз гаплардан тинмайдиган уддабуронлардан кўра ватанпарварроқ.
https://t.me/joinchat/AAAAAEyQD8WyT3tkRWp4bg
Filed under: 1.BOSH SAHIFA | Leave a comment »
ЭВРИЛ ТУРОН
Ўзбек мангу яшайди. (UzA.uz)
Миллат тил билан тирик. Миллат бўлмаса, давлат бўлмайди. Демак, давлат ҳам тил билан тирик. Тил – миллатнинг жони. Тил ўлса, миллат ҳам ҳам ўлади. Демак, давлат ҳам.
Буни билишни истамайдиган, ўз отасини танимайдиган, таниса ҳам менсимайдиган бир тўда манқурт( ҳароми), дейлик , “ Россияда давлат тили ўзбек тили бўлсин”деб чиқса, Рус халқи , шубҳасиз, бу адолатсизликка қарши қалқади.
Мен буни шарафлайман.
Ҳар бир халқ , каттами , кичикми, фарқсиз, ўз тилини қадрлайди,севади, улуғлайди. Унинг тақдири учун курашади. Бу Тангри томонидан берилган ҳис, туйғу.
Россия ўз оти билан Россия. У давлат тилидан маҳрум этилса, унинг обрўси қоладими? Ёхуд Россиялиги…
Шовинистларнинг ноғарасига ўйнаётган бир тўда каснинг Ўзбекистонда давлат тили рус тили бўлсин, деб чиқишини қаттиқ қоралайман.
Мен буни Ўзбекистон давлатчилигига қарши ҳаракат, деб биламан.
Мен буни Ўзбек тилини таҳқирлаш, деб биламан.
Бу қалтис ҳаракат, бу паст қараш халқ исёнини келтириб чиқариши мумкин.
Тенгсизликка , ҳақсизликка ҳеч ким тинч қараб турмайди.
Бу тўданинг бошида турган манқурт , ашаддий маҳаллийчилик касалига йўлиққан Темир Алимовнинг куёви Аъло Хўжаев бўлади. Москванинг азалй югурдаги… Шу билан бирга у ҳозир ўзбек ҳалқига , сиёсатига қарши зимдан иш юритаётган рус Маданияти Маркази қулига ҳам айланган.
Россияда яшовчи ҳар бир инсон рус тилини билади.
Англияда ҳам шундоқ.
Францияда ҳам шундоқ.
Шулардан келиб чиқиб айтаман: Ўзбекюртда яшовчи ҳар бир одам ўзбек тилини билиши шарт . Билишни истамаса, Ўзбек элга ва унинг тилига қарши зимдан фитна уруғини сочиб юрса, бундоқларни оқ қилиш керак!
Бернора Қориева, сен ўзбекчани билмаганинг учун , давлат тилини рус тили қилиш керакми?
Бир сен учун миллат изтироб чекиши керакми? Кимсан ўзи?!! Ҳаддингни бил!
Ўзбек нон,тузини еб, ўзбек юзига оёқ қўйувчи ҳар бир манқуртга тегишли бу гапим.
Рус маданияти Марказида нималар бўлаяпти?
Аълога ўхшаш манқуртларнинг қўллари билан…
Рубл, долларларнинг кучлари билан…
Миллатлар маданиятлари марказлари бошида ким турибди?
Кимлар? Давлат мулкини совуриб…
Юртда саксон фоиз ўзбек, қолгани қондош қавмлар яшайди. Икки фоизгина ўрис истиқомат қилади. Шундоқ экан, ўз ота юртида ( агар ёт қон бўлмаса) ўрис тили ҳукумрон бўлишини истаётган элбузарлар қонун йўли билан жазоланиши лозим. Йўқса, бу ҳол газакка айланади…
Ўрис босқини, бунинг оқибатида миллион- миллион туркиларнинг ўлдирилиши, ерга урилиши, пахта қулига айланиши, ер ости , усти бойлигидан айрилиши манқуртларга сабоқ бўлмаган экан,улар жазога лойиқ! Ёхуд бадарғага… Ўгай оналари оғушига…
Нон, туз ҳақи лойиқ!
Маҳаллийчилик томирини куйдириш керак! Мутлақ ва мутлақ!
Ёв бундан усталик билан фойдаланаяпти.
Қонун ўз сўзини айтиши керак.
Самарқандда ўзбек аёли бошига пақир кийдирилиши, буюк Темур ҳақон ҳайкали бўйнига ўтириб , энсасига шаппатлаши кечирилмас ҳол !!!
Бундоқларнинг жойи : Борса келмас.
Бу ғаламисларнинг ортида одамсимон ёвуз ниятли иблислар туришибди.
Қирғиз- ўзбек қирғинини шулар уюштирган эмасми?
Ахси Турки- ўзбек қирғинини шулар уюштирган эмасми?
Гегимонликни истовчи кучлар…
Маҳаллийчиларнинг қўли билан…
Андижон қатлиомига ҳам сиёсий баҳо бериш вақти етилди.
Бир тўда манқурт жазоланмас экан, келажакда бу ҳол даҳшатли кулфатларга сабаб бўлади.
Эрамиздан бир неча юз йиллар олдин Самарқандни ( Самаркент, Сумеркент, Семизкент) Алп Эр Тўнға ҳақон қурган. Унга форс шоири Фирдавсий “Шоҳнома”асарида тийиқсиз ҳасад билан осилган. Алишер Навоий бу тўғрида ёзган. Буюк бобомиздан кейин Темур ҳоқон ўз замонасига мос тарзда Самаркентни очунда беқиёс кентга айлантирган. Арабга дум бўлиб келган бир- икки элбузарни Туркистонда об- ҳаво қилишига йўл қўйиш, буюк хато!
Бузғунчиларга давлат миқиёсида жазо берилмаса, хатолар такрорланаверади.
Қўрқмаслик керак. Ғаним қўрқоқни эшак қилиб минади. У ўз манфаати йўлида ҳар қандай тубанликдан қайтмайди…
Гегемон бўлишга ўрганган талончилар ҳали ҳам Иттифоқни қўмсашаяпти. Бошқача шаклда бўлса ҳам қўмсашаяпти. Турли бузғунчиликлар илдизини шулардан ахтариш керак.
Ўрта Осиёни бўлаклаган бу шовунистлар энди юртимизда рус мактабларини, олийгоҳларини кўпайтиришмоқда, рус ёзарлари китобларини қайта –қайта нашр этишмоқда ва тилимизга човут солишмоқда. Манқуртлар қўли билан…
Шу билан бирга қўшнилар аро нотинчликни келтириб чиқаришга уринишмоқда. Самарқандаги воқеани мен бежиз айтмадим.Уни Ўш қирғинига айланмаслигига ким кафолат беради? Самарқанднинг 85 фоиз эли ўзбек. Ўрта Осиёнинг 90 фоизи туркилар . Бу юртнинг эски номи Турон, Туркистон. Шундан келиб чиқиб айтаман: Оврў Бирликдан ( Евро Саюз, 28 та давлатни ўз ичига олган бу союз аъзолари турли тилли миллатлардан таркиб топган) андоза олиш керак. Ўрта Осиё Бирлигини тузиш керак. Биз бир туғишган эллармиз. Бизнинг илдизимиз , қонимиз, тилимиз, динимиз бир, тожик билан ҳам томирлашиб кетганмиз. Агар шу мақсад амалга ошса, Оврў Бирлик каби Ўрта Осиёда ҳам пул бирлиги, ҳарбий бирлик , ташқи сиёсат бирлиги бўлади.
Менинг таҳминимча, Туркистон элларининг бир- бирларига яқинлашуви, иноқлашуви шунга олиб келади. Ҳозирги сиёсатнинг айрим кўринишлари буни тақоза этади.
Шундоқ тақдирда дунёга устун бўлишни истовчи кучлар биз билан сизлаб қўнишади.
Мен бунга ишонаман.
Қўрқмаслик, ўзига ишонч, қатьий ҳаракат ва адолатни Яратган ҳам қўллаб – қуватлайди.
Ўз тилини қадрлаш ҳар бир ўзбекнинг муқаддас бурчидир. Жумладан , давлат ташкилотларида ишлаётган кишиларнинг ҳам . Юз фоиз иш ўзбек тилида олиб борилиши шарт. Ҳамма бошлиқлар юртда ва хорижда ўзбек тилида нутқ қилишлари лозим. Бу борада рус, инглиз, француз… раҳбарларидан ўрнак олсалар яхши бўлади. Ўзбекчани билмайдиганлар ва билишни истамайдиганларнинг жавобини бериш керак. Қозоқ қондошларимиздан ибрат олайлик. Нурсултонда амалдорлардан қозоқ тили грамматикаси бўйича имтиҳон олган. Шунда (майдароқларни қўя турайлик) йирик давлат ва жамоат арбоби Алиев иншода 19 та хатога йўл қўйган …
Бизда давлат идораларида ишловчи ҳар бир киши тес синовидан ўтиши шарт Шундоқ тақдирда Ўзбек тили давлат тили сифатида уч йилда кучга киради.
Мен кўнглимдаги гапларни Расул Ҳамзатовнинг шу сўзи билан ифодалайман:
Она тилим, сен ўлган куни мен ҳам ўламан.
Мен кўнглимдаги гапларни шу сўз билан тугатаман:
Она тилим, сен тириксан,
Ўзбек мангу яшайди.
4. 04. 2019.
Filed under: 1.BOSH SAHIFA | Leave a comment »
Bekzod Ashurov: Prezidentni aytgan gaplari o’sha devorlardan tashqariga chiqmaydi.
IAK davrini yomonlashingiz noto’g’ri deb xisoblayman, ishingiz tushib qolsa davlat muassasiga IAK davrida porani berib qog’ozingizni olib ketaverardiz, xozir pora olganam, berganam qamaladi lekin kerakli qog’ozni ololmaysiz, gapimni isboti bilan aytay:
Man Rossiyada med universitetni tamomlab 2017 yilda Uzbga qaytdim, nosertifikatsiya qilishi kerak edi doktor bo’lib ishlashim uchun, 6 oy diplomimni tasdiqlanishini kutdim.
Bu vaqt ichida bozorda oliy ma’lumotim bilan qorovullik, xammollik bilan shugullandim, 6 oy degan dayam javob yo’q, med kollejnixam bitirganman, propiskam Toshkentda, xarbiy xizmatni otamaganman chunki kollejni bitirib rossiyaga oqishga kirishga kelganman.
Yoshim 27 dan o’tgan xarbiy xizmat yoshidan o’tdim, voenniy bilet olish uchun bir dunyo qog’oz toplash kerak ekan, buni xam ololmadim, ichimda shunchaligam loxakanman deb oyladim, ilojim yo’q Rossiyaga qaytib kelib ikki oyda rvp qilib xozirda travmatolog-ortoped bo’lib ishlayabman.
Prezidentni aytgan gaplari o’sha devorlardan tashqariga chiqmaydi.
Filed under: 1.BOSH SAHIFA | Leave a comment »
Yozuvchi, jurnalist va siyosatchi Jahongir Muhammadning “Amerika Ovozi”ga aytishicha, Oʻzbekiston hukumati va hatto prezident Shavkat Mirziyoyev ham soʻz va matbuot erkinligidan qoʻrqadi.
Filed under: 1.BOSH SAHIFA | Leave a comment »
Фақат тилимизнигина эмас, дилимизни ҳам топтаётганлар, пуллаётганлар, тарихимизни ҳақорат қилаётганлар Тошкентнинг қоқ ўртасида юрипти.
Ҳозиргина ташқаридан кириб келдим, бир киши билан Амир Темир ҳайкали олдида учрашдик. Биринчи учрашувимиз бўлгани учун бир биримизни излаб юрмайлик, деб учрашувни мана жойга тайинлаган эдик. 5 дақиқа вақтим бўлгани учун бир гуруҳ сайёҳлар билан гиднинг суҳбатини тингладим. Сачларим тикка бўлди. Тошкентнинг қоқ ўртасида ўзбек башара бир йигит рус тилида: “Амир Темир ваҳший бўлган, у Ҳиндистонни босиб олганда бир қишлоқнинг аҳолисини тириклайин кўмдирган, шунда бир сингх бу одамни ё ўлдимагунимча ё бу босқинчиларни қувиб чиқманамизча сочларимни олдирмайман, деб онт ичган. Мана шундан бери сингхлар сочларини олишмайди” деяпти. Икки марта секинроқ, охирида қаттиқроқ бундай эмас, тарихий шахс ҳақида бундай ҳақоратлар айтилмайди, сингхларнинг сочига келсак бу уларнинг диний ақидалари билан боғлиқ, дедим. Натижа, мени ҳақорат қилишга ўтди. Ноилож учрашувга келган одамим келгани учун жанжални тўхтатиб улардан узоқлашдим.
Учрашувим тамом бўлганидан кейин Сайлгоҳ кўчасидан ўтдим. Бу жойда ҳам не кўз билан кўрайин, бир рус савдогари георгий лентасини қандайдир бир тақинчоққа тиркаб ҳам тарқатиб ҳам пуллаяпти. Мен бундай қилиш яхши эмас, бу лентанинг тарихи ўзбек халқига ҳақорат, тарқатмагин, дедим. Бу ҳақда Вазирлар маҳкамасининг Раиси А. Арипов қаттиқ тайинлади, бу лента билан курашишимиз керак, деб айтди, дедим. Яхшиямки, ўша атрофда милиция ходими, бир подполковниги бор экан уни ёрдамга чақирдим. Иккаласига обдон лентанинг тарихини тушунтирдим, тушуниш қаерда дейисиз. Подполковник ўриснинг, георгий лентасининг ёнини олди. Мен раҳбариятингга айтаман, десам фамилиясини ҳам айтмасдан подполковник қуён бўлди.
Келаяпман, ёнимдаги машинада шофёри ва яна бир армани башара йигитлар машинасини георгий лентаси билан безаган, машинага бу лентани тақиб яхши қилмабсизлар, бу ўзбек миллати ва Ўзбекистон давлати ғурури учун яхши эмас, десам Бу бизнинг ғуруримиз, деб жуфтакни ростлади.
Мана аҳволимиз!!!
Filed under: 1.BOSH SAHIFA | Leave a comment »
Булар миллат зиёлилари эмас! Руҳан ҳам, тил томонидан ҳам миллатга алоқаси деярли йўқ буларнинг!
Сотқинона “ташаббус”лари билан булар нафақат тилимизнинг, балки ватанимизнинг, мустақиллигимизнинг, борлиғимизнинг ҳам илдизига болта урибди! Халқимизнинг орқасига ҳанжар санчибди!
Совет ювиндиси билан танглайи кўтарилган бу ЗИЁНЛИ зараркунандалар йигирмата бўлса, биз ЎТТИЗ УЧ МИЛЁНТАМИЗ!
Шундоқ ҳам йигирма етти йиллик мустақил ҳаётимизда таъсиридан ҳеч қутилиб кета олмаётганимиз ўрис тилини бугун яна оқ кигизга ўтқазиб устимизга хон қилиб кўтармоқчи бўлаётганларга асло изн ва имкон бермаслигимиз керак!
Қаёқлардандир тарихнинг ахлат қутиларидан титкилаб топилган бу жирканч ғоя бугун Мустақиллигимизга, келажагимизга катта хавфдир!
Улар бугун тилини қайтармоқчи, қўйиб берсак, эртага ўзини ҳам қайтаришга ташаббус қилиб қолади!
Сотқинлар доим бир ҳовуч бўлади, аммо зарари бутун бошли халқнинг бўйнига тушади!
Миллатнинг чинакам зиёлиларига мурожаат этаман! Ўттиз уч милёнли халқимга мурожаат этаман! Жим ўтирманг! Бу хоинона ташаббусга фаол муносабат билдиринг!
Ўзбек тилимиз бир юз ўттиз беш йил қул бўлиб, ўз уйида сиқинти бўлиб яшагани етар! Энди орқага қайтилмайди!
Келинглар, биз ҳам имзо тўплайлик! Ўзбек тилимизнинг мавқеи учун курашайлик! Тақдиримиз ҳал бўлаётган бир паллада бепарво бўлмайлик!
Filed under: 1.BOSH SAHIFA | Leave a comment »
Хоинлар ҳар доим ичкаридан чиққан. Ўзбекни русга тобе қилиб қўйган ҳам, бугун яна қул қиламан деганлар ҳам ўзимиздан. Шундайлар туфайли Ўзбек тилининг аҳволи дабдала экан, улар Ўзбекистонда рус тилига давлат тили мақомини сўрашмоқда.
Filed under: 1.BOSH SAHIFA | Leave a comment »
Э-Э-ЭҲ, ОХИРГИ КУНЛАРДА СВЕТ ДЕЯРЛИ ЎЧМАЁТГАНИ КАБИ ИНТЕРНЕТ ТЕЗЛИГИ ҲАМ ФРАНЦИЯДАГИДЕК БЎЛСАЙДИ!
Рост, қишлоғимизда свет деярли ўчмайдиган бўлиб қолди. Хабарингиз бор: Ислом Карим тириклиги пайтида свет бир сутка давомида нари борса 4-5 соат берилган. Қолган пайтда аҳоли шамчироқ ёруғида тирикчилик қилган. “Тирикчилик” сўзини сиз тўғри тушунинг – у фақат эру-хотин орасидаги тирикчилик эмас, балки оилага кечки овқат тайёрлаш, болаларнинг дарс қилиши, қоронғу оғилда мол-ҳолга қараш, тўй-тамошо ўтказиш каби фаолиятни амалга ошириш ва бошқа кўпгина ҳаётий муаммоларни ечиш ҳамдир. Қишлоғимизда светнинг дам-ба-дам ўчириб қўйилиши нафақат И.Карим даврида, балки Шавкат Мирзиё Ўзбекистон Республикаси президенти этиб сайлангандан кейин ҳам кўп кузатилган.
Хабарингиз бор: мен Франциядан Ўзбекистонга қайтгач, қишлоғимизда свет тез-тез ўчириб қўйилиши ҳақида президент Ш.Мирзиё ва Бош вазир Абдулла Ориф номига мурожаатнома йўлладим. Мурожаатноманинг биринчи банди “Нега Францияда свет ўчмайди?” дея номланган эди. Давлатнинг икки энг юқори мансабини эгаллаб турган мулозимларга ёзган хатим ижобий натижа берди. Статистика: Франциянинг Angers шахрида, 12 йиллик муҳожиротда яшашимиз даврида, свет бор-йўғи 2 (икки) марта ўчди, холос; 2018 йил 30 сентябрь [менинг Ўзбекистонга қайтган куним]дан 30 октябрьгача [яъни, 1 (бир) ойда] свет қишлоғимизда камида 50 (эллик) марта ўчди. Хатим Тошкентга етиб боргач, тез орада ҳовлимга Жиззах вилояти электр тармоқлари мутахассиси кириб келди. Узоқ сўҳбатлашдик. Сўҳбат давомида тан олиш ҳам бўлди, ихтилоф [тан олмаслик] ҳам келиб чиқди.
Свет масаласида қишлоғимизда ҳозир вазият қандай? Ишонаверинг, мен алдаётганим йўқ: свет деярли ўчмай қолди! Свет охирги марта қачон ўчганини мен, ҳатто, эслай ҳам олмадим! Ўзбек тилида: “ёмон ўрганиб қолиш” деган тушунча бор. Мас.: “биз Францияда свет ўчмаслигига ёмон ўрганиб қолувдик”, ёки “Францияда интернет тезлиги ўта юқори – биз шунга ёмон ўрганиб қолувдик”, ёки “Оврупо Иттифоқига кирувчи давлат орасида чегара деган гап йўқ, сен машинагда 5 минут илгари Франция ҳудудида эдинг, 5 минутдан кейин сен Швейцария ҳудудида кетаётганингни билмай қоласан – биз шунга ёмон ўрганиб қолган эдик”. Биз ҳам, Тоқчилиқ қишлоғи аҳолиси, свет ўчмаслигига ёмон ўрганиб қола бошладик.
Лекин, интернет чатоқ – хоҳласа ишлайди, хоҳламаса безрайиб тураверади, пулни эса кўрдим демай ямламай ютаверади. Шунга ўргана олмаяпмиз: менга ўхшаган қариялар кун бўйи бир жойда, бир нуқтага тикилиб, ўтиравериши қийин – одам зерикиб кетади. Ишга ярамасанг, гап-гаштакга ярамасанг, муҳожиротдан қайтгач, қариндош-уруғ, ёру-биродарларнинг “бир пиёла чой”га таклифлари одош бўлган бўлса нима қиласан? Тўғри, “алам”ингни компьютер ва интернетдан олар экансан! Лекин, Ўзбекистонда бу қурмағур интернетнинг характери, яъни, хулқ-атворини тушуниш қийин экан – интернет ишлаб туради-да, ёзаётган мақолангизнинг марказий нуқтасига келганингизда, ёки бирор сайтда ўта қизиқарли хабарни ўқиётганингизда қурмағур интернет “поп” этиб ўчиб қолади ёки “ўлай-ўлай” деб ишлай бошлайди. “Бориб дардингни Худога айт” – бошқа кимга ҳам айтасан?
“Ёмон ўрганиб қолиш” Ўзбекистон шароитида яхши нарса эмас экан! Интернет тезлигини баҳолайдиган халқаро ташкилот мамлакатимиздаги интернет тезлигини бир юз-у эллик …чи ўринга қўйса-да, Ислом Карим даврида “ёмон ўрганиб қолиш” яхши эди. Сабаби оддий: интернетдаги “фисқу-фасод”дан гап-гаштакдаги фисқу-фасод аълороқ эди. Биз И.Карим яратган сиёсий ва информацион муҳитни тушунмаган эканмиз – интернет ўчиб қолса, ёки тезлиги кескин пасайиб кетса, биз хафа бўлиб юрардик. Беҳуда хафа бўлар эканмиз – фисқу-фасодни камроқ эшитиш ёки ўқиш яхши-ку! Зато мамлакатимиз Шимолий Қурия, Афғонистон, Эрон, Куба, Зимбабве каби ўта ривожланган ажнабий давлатларни қувиб етди! И.Карим даврида мамлакатимиз ҳар йили “интернет душманлари” сафидан жой оларди – бўлмаган гап! Бу гапни Ўзбекистонни кўролмайдиган, давлатимизга ҳасад кўзи билан қарайдиган одамлар тўқиб чиқарган!
Э-э-э, гапим чўзилиб кетди! Тугатаяпман. Яна бир гап. Франциядан қайтган кунларимнинг бирида матбуотда: “Яқин кунларда Ўзбекистонда интернет тезлиги 10 (ўн) баробар [яъни, 500%га] ошади” деган хабар тарқалди. Кутдик. Қип-қизил ёлғон бўлиб чиқди! Аксинча, … буёғи юқорида айтилди.
(Тамом) 2019 йил, 1 май;
Жиззах вилояти, Ш.Рашид тумани, Тоқчилиқ қишлоғи, Ҳамид Олимжон кўчаси, 27-уй.
Filed under: 1.BOSH SAHIFA | Leave a comment »
Ўзбекистон давлатидаги иқтисодий ва ижтимоий ахвол – танқид, тахлил ва ахволни соғломлаштириш борасидаги таклифлар. Очиқ кўринишдаги чуқур ва кенг қамровли молиявий, иқтисодий бўхрон 2015 йилдан бери юртимизда давлатимиз ва аҳолимизга ўз хукмини ўтказиб келмоқда. Бўхрон халқ хўжалигимизнинг барча тармоқларига ва аҳолимизга тинч соғлом яшашлари учун имкон бермаяпди тинимсиз ўта жиддий муаммоларни туғдирди ва туғдирмоқда.
Саноатимизни етакчи сохаси сифатида кўрилган автомобиль ишлаб чиқариш саноати автомобилларни чет элларга сотиш ва автомобилни эхтиёт қисимларини ишлаб чиқариш борасидаги муаммолар сабабли танг ахволга тушиб қолди. Пахта хом ашёсини ишлаб чиқариш, пахта толасини қайта ишлаб чиқаришдан олинадиган тўқимачилик махсулотлари хажми 2015 -2018 йилларда кескин камайиб кетди.
Енгил саноатни кенг кўламда ривожлантириш ахолини талаб ва таклифидан келиб чиққан холда замонавий пойабзал чўнтакбоп кийим кечак, устбош кийимлари, кенг кўламдаги истеъмол товарларини ишлаб чиқариш ўлда жўлда ахволда ётибди. Қишлоқ хўжалигимиз учун трактор ва техник ускуналар ишлаб чиқаришда бор имкониятлар хам йўқ ахволда. Юқорида қайт этилган сохалардаги давлат лойихаларига бюджетимиздан сарфланган ўн миллиардлаб долларлик пул ётқизмалари бугун хеч қандай самара бермаганлиги очиқ кўринмоқда.
Ишлатилган пуллар коррупцияни озуқа манбайига айлангани фактга айланди. Қишлоқ хўжалигидаги ахвол нихоятда ачинарли ва ўта хавфли бўлиб қолди. Ўзбекистон валюта маблағларини сарфлаб, Қозоғистондан ун ва ун махсулотларини сотиб олишга мажбур бўлмоқда. Амалда Ўзбекистон ун ва ун махсулотларини импорт қилишга қарам давлатга айланиб қолди. 2018 йилда Ўзбекистон Қозоғистондан катта миқлорда тирик қора мол, гўшт махсулоталрини сотиб олишга мажбур бўлиб, бу борадаги оғир вазиятдан чиқди.
Юқорида таъкидлаганимиздек, пахта хом ашёсини етиштириш ва уни қайта ишлаб олинадиган тўқимачилик махсулотлари ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш нихоятда камайганлиги сабабли валюта тушимлари ва ишлаб чиқаришдан манфаатдорлик ўта хавфли даражада камайиб кетди. 20 йилдан бери Ўзбекистон ахолисининг катта қисми – қарийим 8 миллионлик мехнат армияси чет элда ишлаб, ўзларини яшашлари ва яхши яшашлари учун том маънода “жанг” қилмоқда. Улар жўнатган валюта 200-300 миллиард долларлик валюта маблағлари ўзларини ва давлатимизни яшаб қолишида алохида ахамиятга эгадир.
Ўзбекистонда узоқ йиллар давомида валюта қора бозори фаолияти ва халқ истеъмол товарларини кенг кўламда ва катта миқдорда чет давлатлардан импорт қилаётганлиги холати жамоатчиликдан расман яшириб келинди. 6.09.17й. куни қарийиб 23 йилдан бери тинимсиз қадрсизланиб келаётган ўзбек сўмини хукумат бир кунда ўз қийматини 100% туширишга мажбур бўлди. Ўзбек сўми ўз тўлов қурбини йўқотди, дефольтага учради.
Аҳоли жон бошига нисбатан ишлаб чиқариладиган ялпи ички махсулот ва жон бошига тўғри келадиган миллий даромадни расмий кўрсаткичлари икки баробарга камайди. Хукуматни бу борадаги ношудлиги элга ошкор бўлди, хақиқат юзага чиқди. Улкан табиий бойликлар захирасига юқори савияли илм фан намояндалари ва миллионлаб ишчи кучи ресурсларига эга бўлган Ўзбекистон давлати ахоли жон бошига нисбатан тўғри келадиган ялпи ишлаб чиқарилган махсулот ва миллий даромад кўрсаткичлари бўйича қолоқ давлатлар сафига тушиб қолди. Юқорида алохида таъкидлаганимиздек, Ўзбекистонда мухим сохаларда (саноат қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда) ишлаб чиқаришни кескин камайиб кетишига асосий сабаб бу коррупциядир. Давлатнинг мухим лавозимларини эгаллаб турган мансабдор шахсларнинг ўзлари коррупцияга бошпана бўлдилар- порахўрларга айланиб қолдилар.
Мамлакат ахолисини ишсиз, иложсиз, ишлаб чиқарувчи кучларни яксон қилувчи сиёсат олиб борган амалдорлар ва уларнинг раҳнамолари сиёсий раҳбар лавозимларида ишлаганлигини бугунги воқелик исботлаб турибди.
Коррупциянинг бош сабаби – сўз эркинлигини йўқлиги. Оммавий ахборот воситаларини (хокимиятга) – коррупция манфаатларига хизмат қилиши ва сиёсий рақобатни давлат ва жамоат яратмаганидир. Бизнинг давлатимизда юқоридаги сабаб туфайли коррупция, айниқса давлат бошқарувидаги коррупция учун жуда қулай шароит яратиб берилди. Коррупцияни бартараф этишни ягона йўли уни ривожланишига имкон берган шароитларни йўқ қилиш, сўз ва фикр эркинлигини таъминлашдир. Оммавий ахборот воситаларини хокимиятдан ажратиш, жамиятда сиёсий рақобатни жонлантириш зарур. Коррупция ахолимизни рухиятига жуда катта салбий таъсир ўтказди ва ўтказмоқда. Одамлар тўғри сўзга ишончни, адолат ва инсофли, мехрибон ва шафқатли бўлиб яшаш туйғуларини йўқотдилар. Давлатимизда коррупция вайрон қилган ишлаб чиқарувчи кучлар, ишсизлик ва иложсизлик сабаб қарийиб 8 миллион одамлар чет элга чиқиб ишлашга мажбур бўлдилар.
Ахолининг умумий сони – 8.000.000 та киши
Қариялар сони -100.000 та киши
Йигитлар сони -6.000.000 та киши
Қизлар сони -1.900.000 та киши
Энг юқорида саноатимизнинг асосий сохаси сифатида кўрилган автомобиль ишлаб чиқаришни таназзулга олиб келган бош сабаб – автомобилларни чет элда сотишда юзага келган муаммо устида тўхталган эдик. Албатта бу муаммони ечими Ўзбекистонни бутун жахон савдо ташкилотига киришидир. Бу ташкилотга кириш учун Ўзбекистон амалдорлари тўғри ва халол савдо қилишлари лозим бўлади. Тўғри ва халол савдо аввало тарбияга, шунингдек мақсад ва ниятга чамбарчас боғлиқдир. Ўзбекистонга на фақат автомобилларни сотиш учун, балки пахта толаси, тўқимачилик махсулотлари, мева- сабзавотлар ва имкониятларимиздаги бошқа товар махсулотларини сотиш ва фойда олиш учун жахон савдо ташкилотига аъзо бўлиш- бизга сув билан хаводек зарур. Ташқи бозорга чиқар эканмиз, биз хам ўзгаларга ўз ички бозоримизни очишга мажбур бўламиз.
Ўзгаларга ўзимизни тўғри ва халол одамлар эканлигимизни исботлаш учун қонунчилигимизни ва суд-хуқуқ тизимимизни замон талабларига мос холга келтиришимиз даркор бўлади. Давлат бошқарувимизни тўғри ва халол эканлигига чет эл сармоядорларини ишонтира олмасак, улардан пул ёрдамини кутиш бемаъниликдир. Албатта илғор ишлаб чиқариш технологияларига эга ва бу технологияни Ўзбекистонга жорий этиш салохиятига эга бўлган давлатлар юртимиздаги сиёсий ислохотларга қараб янги ўзбек хукумати сўзларига бахо беради.
Сўз эркинлигини ҳолатига, қарама қарши фикрларга тоқат маданиятига, оммавий ахборот воситаларини имконияти ва нихоят сиёсий рақобатни холатига қараб бизга ё ишонадилар, ёки ишонмайдилар. Биз уларни юқоридаги сўзларимиз чин қалбдан эканлигига амалдаги ишларимиз билан ишонтиришимиз лозим бўлади. Биз янги ўзбек хукуматига жахон савдо ташкилотига аъзо бўлиш билан бирга қуйидаги таклифларимизни хам билдирамиз. Бу таклифларни хаётда амалга ошириш давлатимиз ва жамиятимизни дунёнинг илғор давлатлари ва жамиятлари қаторида муносиб ўрин топишини таъминлаб беради.
1. Пахта ва донга давлат монополиясини ва харид баҳосини бекор қилиш. Бу таклифни амалга ошириш юртимиздаги салбий холатларни тугатишда мухим ахамиятга эга. Одамларимиз бу махсулотларни етиштириш ва сотишдан катта даромад кўриб ва фойда топишни ўз танларида хис эта бошлайди, ўзларига ишонч пайдо бўла бошлайди. Натижада стратегик ахамиятга эга бу махсулотларни ишлаб чиқариш камида 3-4 баробарга ошади ва ўз навбатида бу товарлар билан боғлиқ бўлган саноат ва қишлоқ хўжалик махсулотлари (чорвачилик, паррандачилик ва бошқа ишлаб чиқариш) хам камида 3-4 баробар ошади.
Жойлардаги одамлар том маънода даромад ва муносиб даромадли иш ўринларига эга бўладилар. Қадимги ўзбекона ишлаб чиқариш маданиятига эга бўлган хур ва озод одамлар, ўз халқи қадрини ва урф одатларини хурматлайдиган бирлашмалар (компаниялар) пайдо бўлади ва ривожланади. Молия тизимларимиз тўғри ва халол бўлишни ўрганадилар ва юксалиш сари қадам ташлайдилар. Сиёсий рақобат ўзларини қонунларимиздан, Конституциямиздан устун қўювчи тўралар, хокимларни хаётдан сиқиб чиқаришга харакат қилади. Жамият том маънода ўзгаради, хур ва озод фуқаролар яхши яшаш учун харакат қилади.
1-2 йил ичида Давлат ва жамият ижобий ўзгаришлар томон дадил қадам ташлайди.
2. “Истеъмол саватчаси ва хаёт минимумлари тушунчалари Давлат бюджетида акс этишини кечиктирмаслик зарурлиги. Бу таклифни хаётда амалга ошириш юртимиздаги ўта долзарб бўлиб турган қашшоқликни тугатишда катта ўзгаришларни олиб келади, хатарли ижтимоий муаммоларни юмшатади. Одамларда эртанги кунга бўлган ишончларини уйғотади. ,. Жамиятимизда ожиз, зайиф, ишсиз ва нафақахўр одамларни даромадларини илғор давлатлар қаторида белгилаш ва таъминлаш янги ўзбек хукуматини мамлакат ичкарисидаги ва ташқарисидаги жамоатчилик кўз ўнгида обрў ва мартабасини оширади.
Давлат муаммосига айланиб қолган ахолининг табиий газ, электр энергияси, иссиқ ва совуқ сувдан тўпланиб қолган қарзлари муаммосини буткул хал қилади. Чет элга чиқиб ишлашга мажбур бўлган ахоли сонини қисман камайтиради. Фохишабозлик ва терроризм иллатига адашиб кириб қолганларни моддий идоларини асоссиз бўлиб қолишини таъминлайди. Давлат ва жамиятда енгил нафас олиш мухитини яратади.
3.Марказий Банк бошқарув Кенгаши фаолиятини мазмуни ва мохиятини тубдан ўзгартируви таклифлар шодаси.
а) “Марказий Банк тўғрисида”ги Қонуннинг 3 моддасида белгиланган жавобгарликни, яъни ўзбек сўмини қадрлаш учун МБ Раҳбарини шахсий жавобгарликлигини амалда таъминлаш.
б) Пул босиб чиқариш ва муомалага киритиш –монетар сиёсатида ошкораликни амалда таъминлаш. Жамият ва фуқароларни бу борадаги Шикоят, Таклиф ва Эътирозларига қонунан жавоб бериш.
в) Ўзбек сўмини тўлов қобилиятни тўлиқ таъминлаш учун юртимиздаги барча турдаги мулкдорларни манфаатларини уйғунлаштириш ва ишлаб чиқаришни кўпайтириш мақсадида юртимизда қазиб чиқарилаётган олтин хисобидан сўмни қийматини олтинга босқичма босқич ўтишини таъминлаш. Марказий Банкни рахбарлари “Марказий Банк тўғрисида”ги Қонунни 3 моддаси талабларига жавобгар бўлишлари ўзбек сўмини кескин қадрсизланиши ва чакана нархларни тўхтовсиз ўсишидан тўхтатиб қолади.
Монетар сиёсатда ошкораликни таъминлаш янчиб ташланган миллий ишлаб чиқариш кучларини қайтадан оёққа туришларига сабаб бўлади, ишлаб чиқаришимизни кескин кўтарилиши ортидан миллионлаб иш жойлари яратилишини имкониятини пайдо бўлади. Чет элга чиқиб ишлашга мажбур бўлаётган одамларимиз юртимизда бемалол ишлай бошлайдилар.
Фохишабозлик ва экстремистик харакатларни одамлар билан таъминлаётган иқтисодий шароитга бархам берилади. Ўзбекистонга қандай товарлар технологиялар олиб келишни тўралар, хокимлар, амалдорлар эмас, аксинча бозор муносабатларини хурмат қиладиган, узоқни кўзловчи ватанпарвар ва иймонли одамлар хал қиладиган бўладилар.
1май. 2019 йил.
Иқсодчи: Жахонгир Шосалимов.
Хуқуқбон: Абдураззоқ Содиқов.
Filed under: 1.BOSH SAHIFA | Leave a comment »
Маърифатпарварларимиз тарбиянинг энг олий кўриниши туйғулар тарбияси, дейишади. Байроқ, белги, тасма, кўкрак нишони кабилар ҳам кишини рухий камол топишида бир қадар аҳамиятга эга.
Шу кунларда 9 май арафасида бошланган лента ва белгиларни тақиб юриш тарғиботи кампаниясини кузата туриб, Чингиз Айтматов ва Мухтор Шохоновнинг суҳбати асосида дунёга келган “Чўққида қолган овчининг оҳи зори” китобидаги бир мисол хотирамда қайта-қайта гавдаланаяпти. Унда Мухтор Шохонов Мўғилистоннинг биринчи космонавти Жугдемедийн Гуррагчани Ўтрорда кутиб олишда рўй берган ҳолатни эслаб ўтади.
Дунёга машҳур Гуррагчани катта эътибор билан кутиб олган Ўтрор тумани раҳбарияти шоир Мухтор Шохоновга Ўтрорнинг “фахрий фуқароси” унвонини беришади. Мухтор Шохонов эса ўша пайтлари ер куррасини айланиб чиқиб, қайтиб тушган космонавтга қўнган жойининг «фахрий фуқароси» унвони берилади, деган анъанага суяниб, мўғилистонлик меҳмон Гуррагчага ҳам Ўтрорнинг “фахрий фуқароси” унвонини беришни таклиф қилади. Бироқ…халқ хотираси қадим замонларда рўй берган ваҳшийликларни ҳамон унутмаган эди. Мўғул қўшинига қаттиқ қаршилик кўрсатгани учун бутун бошли уруғ-аймоқларни қириб юбориш ниятида ҳомиладор аёлларнинг қорнини ёриб, гўдакларни осмонга ирғитишиб, найза тиғига санчган Чингизхон ва унинг аскарлари қилмиши шунча асрлар ўтсинки ўтрорлик авлодларнинг қалбида ўчмас доғ бўлиб сақланиб қолган экан. Хуллас оқсоқоллар меҳмонга “фахрий фуқаро” унвонини бера олмайдилар.
Чор Россиясининг ўз вақтида марказий Осиё халқлари устидаги истилочилик ҳаракатларида бундай вахшийликлар янги кўринишда такрорланган: дини, эътиқоди, маданияти, тили энг ёмони эса хотирасидан жудо қилиш мақсадидаги ҳаракатлар алал оқибат истилочиларни ўз вақтида “қаҳрамон”лик даражасида эътироф этилишига сабаб бўлган. Масалан, ўша вақтда Чор Россиясидаги биргина рассомнинг расм чизишига илҳом бериш мақсадида турли кўринишларда эрмак учун ўлдирилган кўплаб юртдошларимизнинг хотираси ҳақида ўқиганимда ғалати аҳволга тушгандим.
Марказий Осиё халқлари бошига кулфат ёғдирган, мусибат келтирган ана шу “қаҳрамон”лар чор Россияси томонидан “Георгий тасмаси”га илинган орденлар билан мукофотланган. Масалан рус зобитлари ва генераллари учун махсус – “Қўқон хонлигини забт этгани учун”, “Марказий Осиёга юриши учун”, “Хива хонлигига юриши учун” каби медаллар “Георгий тасмаси” билан безатилган.
Бугун эса айримларимиз буни 9 май арафасида Фашизм устидан қозонилган ғалабага боғлаб “қаҳрамонлик” ва хотира белгиси сифатида кўксимизга, автомобилимизга, уйларимизнинг пештоқига илиш билан оворамиз. Бу белги моҳиятида минглаб оталаримиз, оналаримиз, зиёли юртдошларимиз, ўйин-кулгу билан овора бола қиёфасидаги ўтмишдошларимизнинг ҳаётга тўймаган йиғи ва ноласи ётибди. Бу ҳаракатлар манқуртликдан бўлак иш эмас.
Туйғулар тарбиясида манқуртлик сари яна бир қадам илгарилаяпмиз. Офарин!
Filed under: 1.BOSH SAHIFA | Leave a comment »
1. Бир мутахассисни етиштириш учун аввал бошда ўлиб-тириламиз, пул, вақт, ресурс сарфлаймиз. У етишиб чиқиб биз истагандек кучли мутахассис бўлгач ўз фикрини айта бошлайди, фаолиятимиздаги камчиликларни санайди, бартараф этиш йўлларини кўрсатади, бу эса бизга ёқмайди, дарровда ундан қутулишга ҳаракат қиламиз. Керак эмас экан нега яратдик?
2. Бир мутахассисни тайёрлаш учун олам-олам ресурс, вақт сарфлашга тайёрмиз, лекин ана шундай биз истагандек, камига чет эл тажрибасига эга ўзимизнинг ватандош бўлган мутахассис келаман деса уни қабул қилишни истамаймиз.
3. Имиджни кўтариш ҳақида бонг урамизу, лекин айтган ишларимизнинг тескарисини қиламиз.
4. Инвесторларни келишини тинимсиз тарғиб этамизу, иш бошлаганини «самосуд» қилиб пўстагини қоқамиз.
5. Бизда инфиляция 7-8 фоиздан ошмайди деймизу, лекин сув, газ, электр, бошқа нарсаларимизнинг нархи бир йилда 20 фоизга ортади.
6. Яхши асарлар ёзилмаяпти деб нолиймизу, ёзувчиларимиз кун кўриш учун киракашлик қилаётганига бепарво бўламиз.
7. Ҳалигача ўзбек тили чинакам давлат тилига айланмагани ҳақида оддий халқ куюниб гапирадию, жамиятнинг «зиёли» қатламидагилар рус тилга расмий мақом бериш таклифи билан чиқади.
8. Қон босимимиз ортган вақтда «давлениямни ўлчаб қўйсин» деб чақирган тез ёрдам шифокорларини уялмасдан дўппослаймизу, лекин чақирганда маст шифокор келса оламга жар соламиз.
9. Битта малакали шифокорнинг етишиб чиқишига камида 10 йил кетишини билган ҳолда унга шунча йиллар давомида бироз бўлсада кўмак бермаймизу, лекин у пуллик хизмат кўрсата бошласа устидан шикоят қиламиз.
10. Ўқитувчиларимиз пахта терса, ҳашарга чиқса, темир-терсак йиғиб юрса, домимизнинг тагини тозалаб юрса эътибор бермаймизу, мактабдан чиқаётган битирувчилар ҳеч нарсани билмаса ўқитувчиларни дарс ўта олмасликда айблаймиз.
11. Банкларимиз доллар сотмайдию, лекин машиналаримиз, уйларимиз фақат долларга сотилади.
12. Чет эл ОАВ журналистларига мамлакат ичкарисида ишлашга рухсатнома берамизу, лекин сайтларини блокдан чиқармаймиз.
13. Бир йилда миллиардлаб куб метр газ экспорт қиламизу, ўзимиз таппи ёқамиз.
14. Оддий одам машина ҳайдаётганда йўловчини уриб юборса йилларга қамаб юбора оламизу, лекин прокурор машинада йўловчини уриб ўлдириб қўйса, йўловчи ўзи маст, камига машина йўлига чиқиб олган эди деймиз.
15. Битта фаррош 50$ билан қўлга тушса ТВ га олиб чиқиб бутун оламга овоза қиламизу, бошқа битта «эркатой қиз» млрд лаб доллар ўмарса ҳам чурқ этмаймиз.
16. Бир қиз кўчада мини юпка кийиб юрса бу унинг ҳуқуқи, эркинлиги деймизу, бир муслима қиз рўмол ўраса дарров террористга чиқарамиз.
17. Қизимизни қуда томон қийнаса олам жаҳонга овоза қилиб гапирамизу, лекин уйимиздаги бировнинг қизи бўлган келинимизга итнинг кунини кўрсатамиз.
…
Бу рўйхатни жуда узоқ давом эттиришим мумкин эди, лекин …
Filed under: 1.BOSH SAHIFA | Leave a comment »
Ассалому алайкум, ҳурматли Жаҳонгир ака!
Энг аввало бир ҳақиқатни тан олиб айтишим керакки, Сизни ғойибона таниганимга, мардона гапларингизни тинглаб, кўп бора қойил қолганимга анча бўлган. Депутатлик чоғларингизда парламент сессиялари минбаридан туриб билдирган фикрларингизни – ҳали мактабда ўқиб юрган чоғларимданоқ ўсмирона бир қизиқиш билан тинглардим. Ҳув ўша айтган битта машҳур иборангиз ҳануз қулоқларим остида янграйди… Очиқ айтаман, принципларни ҳимоя қилиш борасида Сизга ўхшашга ҳаракат ҳам қилганмиз. Агар уддасидан чиқолмаган бўлсам, бу – менинг айбим…
Очиғи, ҳозирги суҳбатингизни тинглаб, баъзи бир мулоҳазаларни билдириб ўтишни ўзимнинг бурчим деб билдим. “ЎзА” сайтида эълон қилинган ва Сиз суҳбатда тилга олганингиз – Шавкат Муҳиддинович билан қилинган суҳбат – тўғриси, менинг ташаббусим эди. Боиси аниқ: ўзингиз ҳам эътироф этиб айтганингиздек, бугун одамларимиз тарихнинг, яқин тарихимизнинг ўқилмаган, қайсидир маънода ўқишдан маҳрум этилган саҳифаларини варақлашга чанқоқ. Азбаройи ана шу чанқоқни бироз қондириш, йиллар давомида минбар бериш тугул, ҳатто чоғроқ бир даврага ҳам таклиф этилмаган одамларнинг кечаги кунлар ҳақидаги хотираларини тинглаш мақсадида шу ишга қўл ургандим. Рўйхат хийла узун. (Очиғи, бугун уларни кўндириш ҳам осон кечаётгани йўқ. Ҳаммаси зада бўлиб қолишган, шекилли). Бир нарсани виждонан тан олиб айтаманки, “Гурунг”нинг ўша сонида билдирилган фикрлар – интервью берувчининг шахсий фикрлари эди: у кишига мен ҳам, агентлик раҳбарияти ҳам ҳеч қандай гапни айтасан, дея, ҳатто ишора ҳам қилганимиз йўқ.
Жаҳонгир ака, беш-ўн кўйлакни мендан кўра кўпроқ йиртган, устоз мақомидаги одамсиз. Шу боис фикрларингизга эътироз билдиришга менинг маънавий ҳаққим йўқ. Лекин А.Кўчимов ҳақидаги мулоҳазаларингизга унчалик қўшилолмайман. Боиси – у кишининг қўл остида телерадиокомпанияда анча йил ишлаганман, табиатини биламан. Айтмоқчиманки, каминанинг ҳам, бошқа ҳамкасбларимизнинг ҳам – нисбатан ҳур, эркин ва бемалол ишлаганларимиз кўпроқ у одам ишлаган давр ҳиссасига тўғри келади. Телевидение эса айнан ўша пайтларда анча жонли ва дадил эди. Миллий агентликка эса азбаройи ўшандоқ эркин муҳит яралгани учун, яқиндан бошлаб келиб қўшилдим. Бу мулоҳазаларни Абдусаид акага ёқиш учун ёзаётганим, у одамдан тили қисиқлик жойим ҳам йўқ. Шунчаки адолат посангиси оғиб кетмасин, дейман. Йилларки, эркин сўзнинг бўғилганига, тарих ва аслият бекитилганига у одам сабабчи эмас…
Filed under: 1.BOSH SAHIFA | Leave a comment »
Демократия ҳақида кўп постлар кўряпман… Мен умуман фоллов қилмайдиган Познер “Ўрта Осиё” демократияга тайёр эмас, дебди. Бир жиҳатдан у ҳақ.
Демократияга “тайёр” бўлиш ундаги демократик институтларни ва фуқаролик жамиятини яратишга бўлган иштиёққа боғлиқ. Буни ҳукуматлардан эмас, жамиятнинг ўзидан кутиш керак. Мухолифат ташқи душман ва инсон ҳуқуқлари фаоллари қип-қизил жинни ҳисобланадиган, судлар сотилган ва маҳаллий ижрочи органлар халқни бир тийинга олмайдиган жамият ҳақиқатдан ҳам демократияга тайёр эмас. Демократия – халқ бошқаруви дегани. Сайловлар шаффоф бўлмаган, ҳақиқий рақобат бўлмаган, матбуот ёлғончи ёки умуман амалдорлар сайланмайдиган жамиятда халқ бошқаруви бўлмайди. Буни халқнинг ўзи ўзгартира олади, холос. Халқ эса хоҳламаяпти. Демак, Познер ҳақ.
Бу ерда мен буткул объектив мушоҳада қиляпман, Познернинг ҳақлиги мен учун яхши ҳам, ёмон ҳам факт эмас.
Демократияга тайёр эмас дегани, демак, демократия керак эмас дегани эмас. Демократия ҳар қандай жамиятга керак. Демократиядан яхшироқ бошқарув тизими ҳали ишлаб чиқилмаган. Демократиянинг ўзига яраша “даража”лари ва нуқсонлари бор, аммо улар барибир диктатура, тоталитаризм ё монархиядан яхшироқ экани исботланган.
Бугунги демократия биз аввал билган демократия эмас. Freedom House’нинг 2019 ҳисоботига кўра, 13 йилдирки глобал эркинликлар камайиб боряпти, ва бу ҳатто демократик саналган гигант АҚШда, авторитар деб кўрилган Хитой ва Россияда қайд қилинмоқда. Демократия мунтазам равишда орқага чекиняпти.
Айни дамда АҚШ президентлик сайловлари, Италия ва Австрияда ирқчи сиёсатчилар ҳукуматга келиши, Германия ва Скандинавия давлатларида ўнг қанотнинг тобора кучайиб бораётгани, Брексит каби ҳодисалар “Демократия ўзи керакмикан?” деган саволни ҳам ўртага ташлади. Яқинда бир дўстим – Кембридж профессори “Freedom of speech is over-rated” дегани қизиқ бўлди. Яъни, ҳаммага ҳам эркин сўзлаш ҳуқуқини бериш жоизмас деяпти. Дарҳақиқат, Европа ва Америкадаги сайловларда эркин сўзлашга ҳуқуқи бўлган ҳар бир инсон ҳар доим ҳам эркин фикр юритишга қодир эмаслиги аён бўлди. Уларнинг фикр юритиши маълум манипуляция, фейк хабарлар, ваҳима ёрдамида ўзгартирилиши исботланди. Демак, демоснинг фикрини ўзгартириб, уни ўз манфаатларига қарши қўйиш мумкин. Менинг ҳуқуқларимни чекла, деяпти демоснинг ўзи.
Аммо, бу дегани Ўзбекистонга демократия керак эмас экан дегани эмас. Биз ҳали у даражага етиб ҳам бормадик. Ҳар ким ўз хатосида, ўзи қоқилиб, ниманидир ўрганади. Ўзга давлатлар тажрибаси деган иборани кўп қўллаймиз, аммо давлат, ҳар бир инсон каби, фақат ўз хатолари ва тажрибаси асосида ниманидир ўрганиши мумкин, чунки ҳар бир давлатдаги жамият уникал. Ҳар бир жамиятнинг ўз ривожланиш босқичлари бор – айтайлик Эрон Исломий Инқилобга 1979 йилда эришган бўлса, бугунга келиб мамлакатнинг ярмидан кўпини ташкил қиладиган ёш авлод оятуллолардан ҳафсаласи пир бўлиб бўлган ва улар энди секуляр демократик тизимни исташяпти. Яқин Шарқнинг бошқа давлатларида эса ҳали энди-энди Исломий тизимга хайрихоҳлик кучая бошлади.
Ўзбекистон уникал давлат. Унинг демократияга тайёр эмаслиги бор гап, лекин бир кун у барибир, табиийки, буни ўз бошидан кечиради.
Filed under: 1.BOSH SAHIFA | Leave a comment »
1- май… Болаликда шу кунни ухламай кутардик.
Биринчидан, янги кийим киярдик, иккинчидан, томошага чиқардик. Ана одам, мана одам.
Кимлардир гердайиб параднинг олдинги қаторларида борарди.
Кимлардир охирги қаторда ва олдингиларга ҳавас билан қараб ўша томонга талпинарди.
Параднинг икки томонига автобус ва юк машиналари терилган. Хотин-халаж, бола-чақа уларнинг устига чиқиб олишган.
Биз аввал Самарқанд шаҳрининг юраги бўлмиш Регистонга келардик. Навоий кинотеатри олдида рангли тухумларни “уриштириш” мусобақаси бўларди. Ундан кейин пиёда юриб “Операбалет” олдидан ўтиб, “Ленинская”га (Марказий хиёбонни шундай дейишарди) борардик. У ерда фокус-мокус кўрсатганларни томоша қилардик.
Ҳамма ёқда навбат. Дунё навбатга айланган.
Кимдир сувга, кимдир марожнийга (ҳозир музқаймоқ деймиз), кимдир кинога… навбатда.
“Качели-карусел” кутганлар…
“Парк озеро”га қараб юрганлар…
“Динамо” стадиони томонга югурганлар..
Болаларнинг қўлларида қизил байроқчалар… ва шиширилган шарлар…
Аслида бу байрам худди ана шу шиширилган шар-балонга ўхшарди. Жуда тез “бўшаб қоларди”-тугарди. Ҳамма пиёда юрмоқдан чарчаб, шалпайиб-палпайиб уйига қайтарди.
Шўролар халқнинг бу қадар оммавий тарзда кўчаларга чиқишидан қўрқишмаган эканда-а? Устига устак буни уларнинг ўзлари ташкил қиларди. Чиқмасангиз жазоси бўларди. Ҳатто ўқувчилар ҳам чиқишга мажбур эдилар. Лекин барибир шу кун орзиқиб кутиларди.
Кейинчалик биз ўзимиз парадда қатнашадиган бўлганда бу жонимизга тега бошлади. Чунки параднинг бошланишини битта жойда узоқ кутишингиз керак бўларди. Парад бошланиши билан тезроқ-тезроқ минбар ёнидан гердайиб, “Ура!”, Ура!” деб ўтиб кетишни ўйлардингиз. Биринчи сафдагиларга ҳавасингиз келарди. Улар сиздан олдинроқ озод бўлардилар. Нарёқда сизни кутиб турган яқинларингизга қўшилишни истайсиз, чунки автобуснинг устида ўтирволиб томоша қилиш бошқада…
Бу параднинг номи “Намойиш” (Бугун қўрқинчли сўз-а?) эди: Биринчи май намойишлари. Бугун эса ҳатто Мустақиллик куни ҳам номойиш қиламан десангиз қамоққа кетасиз. Тасаввур қилинг, ҳукуматнинг ўзи ҳаммани қувиб, кўчаларга олиб чиқиб, намойиш ташкил қилдирса? Астағфурулло! Айтиб бўладими, бирдан халқ “Йўқолсин золим!” деб бақира бошласа, нима бўлади?
Бизнинг даврда қўрқмасдан “Йўқолсин золим!” деб айтиларди, аммо Америка назарда тутиларди.
“Вьетнамдан қўлингни торт!” деб бақиришарди намойишларда. Йўқ, аввал “Операбалет” биноси устидаги ва столбалардаги карнайлардан чиқарди бу овоз, кейин ҳамма такрорларди.
“Анжела Девисга озодлик!” деб додлашарди бизнинг даврдаги намойишчилар Америкага қарата.
“Йўқолсин империалист Америка” дейиларди бир овоздан.
Бугун энди ҳар бир халқнинг ўз империалисти бор. Улар эса “Йўқолсин” деган гапни эшитишни истамайдилар. Шунинг учун намойишлар ҳам йўқ.
Илгари ёмон замонлар эди. Бугун-чи? Бугун энди ёмон замонлардан ҳам ёмон замон…
Буни бугун мен каби хорижда кузатаётган эмас, балки бу замоннинг ичида яшаётганлар яхшироқ билишар? Айниқса етти-саккиз ёшли бола. Қизиқ, 1-май намойишлари йўқ, у эллик йилдан кейин нимани эслайди? Дарвоқе, Наврўзни эслайди. Қандай қилиб Наврўз концертини кутишганини эслайди… Нақд бошланганида “лип” этиб свет ўчиб қолгани чатоқ иш бўлганди-а? Лекин эллик йил кейинги одамлар унга ишонмайдилар. Ҳеч свет ҳам ўчадими?
У яна одамлар уйида сўкиб, кўчада мақтайдиган президентини эслайди. Саксонга сакраб ҳам қасара қусур ўйнагани кўз олдига келади. Свет ўчмаган кунлар қайта-қайта кўрсатишарди.
Бизнинг замонда президентлар ва ҳокимлар (“Генсек”, “обкомбобо”, “райкомбобо” дейишарди уларни) савлат тўкиб минбарда туришарди, халқ эса ўйнарди. Бу замонда эса халқни миниб олган зот жилпанглаб ўйнамоқда, тағин Америка ва Россия элчилари билан. Ким кимни ўйнатаётганини билиш қийин.
Агар эллик йил кейин бугунни эслаган авлод ҳам ўз замони ҳақида мен каби Америкадан туриб ёзса, (Илоҳим Ўзбекистонда туриб ёзсин! Шундай дейману ҳамма вақт ҳам орзуларим амалга ошмай қолганини эслаб, юрагим орқага тортиб кетади.) эллик йилдан кейин бу сирни билиш осон бўлади. Чунки Америкада ҳар қандай сир устидаги “қопқоқ” эллик йилда очилади.
Лекин сирни ўрганиш кечга қолиши ҳам мумкин. Чунки Россияда давлат сирлари устидаги ёпинғич эллик йилда ҳам ечилмайди. Афсусланиш керак эмас, ҳар етмиш йилда бу давлатнинг савлати тўкилиб туради…
Хуллас, бугунги етти-сакккиз ёшли бола орадан ярим аср ўтиб, ўз замонини ё эслар ё йўқ. Балки ном-нишонсиз кетар бу замон… Номсиз-нишонсиз замон ҳам бўладими? Нега бўлмасин? Мана бизнинг замон “Номсиз замон” эди. Бугунги замон эса “Нонсиз замон”. Ҳатто байрамда ҳам кўчаларда одам йўқ, ҳамма нон излашга кетган…
2012 йил, Март.
Filed under: 1.BOSH SAHIFA | Leave a comment »
Кеча – апрелнинг 28-куни “Бу кунлар” эълон этилганига роппа-роса уч йил тўлди.
Эсимда йўқ эди. Эсимда бўлганида ҳам фб.да эсламасдим барибир.
Айрим дўстларимиз ҳаракати билан ўша кунги мақолам лентада айланиб қолди. Одамларнинг муносабатларини ўқидим. Қувондим.
Лекин бир нарса дегим келмади. Чунки юрагим тўла уч йиллик зардоб билан жилмайишга ҳам мадорим йўқ эди. Айниқса, охирги бир ярим йиллик мавҳум ҳолатим у зардобга қон ҳам аралаштириб юборгандек. Бундай “озод” юрганимдан кўра қамоқдан чиқарилмаганим яхшимиди, деб юбораман баъзан. Очиқликдаги ҳиссий-руҳий қамоқдан қамоқхонадаги руҳий-ҳиссий озодлик енгилроқ кўриниб кетади кўзимга!
Ушбуни ўша қону зардобга тўла туйғулар билан бундан икки ҳафтача бурун адвокатим учун ёзган эдим. Ҳеч қаерга ҳеч кимга жўнатмадим. Қаёққа ва кимга жўнатишни билмайман ҳам. Қолаверса, юборганим билан фойда бўлишига ишончим қолмади. Ким қулоқ соларди дейман.
Бугун бирдан бу ерда эълон қилгим келиб қолди. Бир оз катталиги учун узр. Эринмаганлар ўқиб чиқсин.
Дардларни тинглайдиган, лозим бўлганида яраларга малҳам сурадиган барибир Ўзингсан, эй Оллоҳ!
—————————————–
БЎЛИБ ЎТГАН ИШЛАР (қисқача) ВА КАМИНАГА ҚАЙТАРИЛИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН НАРСАЛАР
1. “Бу кунлар” асаримни эълон этганимдан 4 (тўрт) ой ўтиб – 2016 йил августининг охири ёки сентабирининг бошида (мен ҳали Туркияда яшаб турган, Ислом Каримов эса, ўлиб ўлолмай ётган кунлар) Тошкентдаги уйимни Яшнобод туман ИИБидан десант босиб, маҳалла раиси иштирокида уйни тинтув қилган. Хоналардан эскию янги газет-журналлар, айрим китоблар, қўлёзмаларни ҳеч қандай рўйхатсиз, тилхатсиз, имзосиз йиғиштириб, қопларга тиқиб, айтишларича, ярим юкмошина қилиб олиб кетишган. Булар ичида қимматбаҳо қадимий қўлёзма китоблар ҳам, 7 (етти) йиллик меҳнатим – “Тафсири ҳилол”нинг қўлёзма-таҳрир нусхаси ҳам бўлган. Руйхат тузилмагани ва уй эгаларига бир нусха қолдирилмагани учун бошқа яна нималар олиб кетилганини то ҳанузгача билмайман.
2. 2017 йил сентабирининг 27-куни Тошкент аэропортидан тўғри Яшнабод туман ИИБга келтирилдим ва ёнимда бўлган қуйидаги нарсаларим мендан олиб қўйилди. Рўйхат тузилди, қўл қўйдирилди, аммо менга ё оиламга бир нусхаси берилмади:
– ноутбук (бир дона);
– Президент Шавкат Мирзиёев номига ҳадя ўлароқ ёзилган “Бу кунлар” китобим (бир дона);
– тарихга оид китоб (бир дона);
– ўтган аср газет-журналлари жамланмаси китоб шаклида (икки жилд);
– “Köytüdeki Külübe” (“Этакдаги кулба”) туркча ҳикоялар китобим (беш дона);
– ноутбук сумкаси (бир дона).
3. Диққат, энг аҳамиятлиси: шахсий ноутбукимда менинг бутун ижодим тўпланган. Унда:
– умрим давомида ёзган асарларим – ҳикоялар, қиссалар, киносенарийлар, мақолалар, адабий-илмий суҳбатлар, долзарб интервюлар;
– нодир асарлардан кўчирмалар;
– мухлисларим ва адабиёт аҳли билан бўлган ёзишмаларим;
– аждодларимга, оиламга тегишли қимматли маълумотлар, хотиралар;
– архив ҳужжатлари;
– келгуси бирон асарга тўпланган хомаки материаллар;
– янги ёзилаётган, бошлаб қўйилган, ҳали битмаган қисса, рўман ва ҳикояларим, қораламаларим;
– ва ҳоказолар бор эди…
Бу нарсаларнинг қийматини ҳеч бир нарса билан ўлчаб бўлмайди! Агар ноутбук сал лат еса ёки эҳтиётсизлик бўлиб материаллар ўчиб кетса, ҳаётимнинг мазмуни ўчирилган бўлади!
Мен ёзувчиман! Асар ёзишим, битмаганларини битиришим керак! Ноутбукимни қайтариб беринглар! Бир ярим йилдан у ёғида олиб қўйилган эди, шунча вақт ичида ўқиб-ўрганиб бўлинмадими?! У шахсий архивим шунчалик керак бўлса, нусха кўчириб олиб қолинсин, сўнг бемалол текширилаверади, аммо ноутбукимни қайтариб беринглар! Ижод нималигини, у нақадар нодир ва ноёб ҳодиса эканини тушунасизларми?! Ёзилаётган ё ярми ёзилган асари йўқолса, ёзувчи қай ҳолга тушишини англайсизларми?!
4. Мен ҳақсиз равишда қўлга олинганимда менинг ҳақ-ҳуқуқим ўзимга тушунтирилмади!
5. “Бу кунлар” китобим устидан суд-адабиётшунослик экспертизаси ўтказилиш чоғи менинг ҳуқуқларим қўпол равишда бузилди:
– экспертиза аъзоларини танлашда асарнинг хусусиятлари: у адабиёт маҳсули экани, уни дин олими эмас, бир ёзувчи ёзгани ҳисобга олинмади;
– экспертиза учун нимагадир ёзувчиларга, сиёсатчи, жамиятшунос, тарихчи олимларга эмас, адабиёт ҳақида тушунчаси тор, бирёқлама фикрлайдиган Дин ишлари бўйича қўмитага берилган;
– экспертлар гуруҳини тузишда ҳам менинг ҳуқуқларим оёқости этилди – мен билан келишилмади, таклиф ҳам, розилигим ҳам олинмади, аъзолар менга умуман таништирилмади, ҳолбуки қонунда булар белгиланган;
– хулосанинг бир нусхаси менга берилмади;
– ва ҳоказо…
6. Жиноят иши ҳужжатлари билан тўлиқ таништирилмадим, танишиб чиқишимга имкон берилмади.
7. “Бу кунлар” 2011 – 2013 йиллар оралиғида ёзилган. 2016 йил апрелида эълон этилди, жиноят иши эса, нимагадир орадан бир йил ўтиб 2017 йил май ойининг 11-куни очилган, шундан кейин президент Шавкат Мирзиёевнинг янгича сиёсати туфайли 2017 йил август ойида менинг номим қандайдир “қора рўйхат”дан ўчирилган, аммо 2017 йил 27 сентабир куни аэропортда қўлимга кишан тақилди! Мантиқ йўқ.
8. 2017 йил сентабирининг 27-куни тутуқландим, Президентнинг шахсан аралашуви натижасида ўктабирнинг 1-куни қўйиб юборилдим. Ўшандан бери биронта ҳаракат қилинмади – на тушунтириш берилди, на тергов-суриштирув ишлари олиб борилди, на “Иш” ёпилди.
Шу масалалар ҳақида 2018 йил январида Яшнобод тумани ИИБга хат ёздим, май ойида шахсан ўзим бориб мурожаат қилдим, яна ёзма талабнома топширдим. Сўнгра икки марта адвокатим билан бирга ёзма ва оғзаки мурожаат қилдик. Ҳар гал икки-уч кунда жавоб қиламиз деб ваъда берилади, аммо ҳеч бирига ҳозиргача аниқ-тиниқ расмий жавоб йўқ. Менга ва ҳуқуқларимга нисбатан ҳамма қонун ва ЖПКнинг бу “Иш”га тегишли барча моддалари қўпол равишда бузилди ва менинг шахс сифатида ҳам, ижодкор сифатида ҳам ҳуқуқларим шу кунларгача оёқости қилиб келиняпти.
9. “Бу кунлар” халқнинг умумий эътирофини қозонди. Минглаб одам ижтимоий тармоқларда муносабат билдирди, ўқиганларнинг юздан тўқсон беши муаллифни чин юракдан қўллаб-қувватлади. Айниқса, касби адабиётшунослик, ёзувчи-шоирлик бўлган ўндан ортиқ зиёли – Мурод Муҳаммад Дўст, Гулчеҳра Нуруллаева, Хуршид Даврон, Муҳаммад Солиҳ, Қудрат Дўсмуҳаммад, Темур Пўлатов, Ёқубжон Хўжамбердиев, Улуғбек Ҳамдам, Фахриёр, Вафо Файзулло, Каримберди Тўрамурод, Раъно Раҳмонберди қизи ва бошқалар “Бу кунлар”ни ипидан-игнасигача ўрганиб, ундан на сиёсатга қарши ва на конститутсиявий тузумга қарши биронта маъно топмади. Аксинча, жуда ижобий баҳо берди. Ҳатто айримлар асарни Нобел мукофотига тавсия этиш керак деган ташаббус билан чиқди.
Бу мустақил экспертлик хулосаларининг айримларидан нусха кўчириб, Яшнабод туман ИИБнинг Тергов бўлими бошлиғига адвокат билан бирга шахсан топширганмиз. Ҳамон натижадан хабарсизмиз.
10. “Бу кунлар” танқидий руҳда ёзилган. Лекин унинг бирон-бир ерида конститутсиявий тузумга қарши гап йўқ! Аксинча, асар ғояси фақат эзгулик, тинчлик ва тотувликдир. Бу ҳақда китобдан айрим кўчирмаларни ўқинг:
“Бошдан айтиб қўяй: мен на давлатман, на мухолиф сиёсатчиман. Оддий бир ёзувчи ўлароқ, мамлакат ичида кечаётган ишларга ичдан боқиб кўришга уринаётган бир ватандошман. Шу боис ўртада – халқ орасида туришга ҳаракат қилдим. Йигирма йиллик кўрган-кечирганларимни онгимдан ва юрагимдан сиздириб ўтказиб олдим. Қарашлар қарама-қаршилиги аро мустақил яшашга ҳақли учинчи қараш ўртага чиқди” (10-бет).
“Менимча, сиёсат майдонига кирган ҳар қандай одам – у бошқарувда бўладими, мухолифатда бўладими – ўзини давлат одами деб ҳис этиши ва шу мавқеига яраша фикрлаши керак. Бу майдонга кирган киши курашни ҳақиқий давлат одами ўлароқ олиб бориши, шахсий алам ва адоватлардан баланд туриши лозим” (11-бет).
“Чинакам адабиёт ҳамиша ҳақиқатни айтади. Ишкалли давлат ва ҳокимият эса, айби очилишини сира истамайди. Айбимни кўрсата-кўрсата охири ҳокимиятимни олиб қўяди, деб ўйлайди. Ҳолбуки, адабиётнинг бирламчи вазифаси давлатни қўрқитиш ё уни ағдариш ва эгаллаш эмас, балки жамиятни тўғрилик ва адолат йўлида – ҳақ йўлида тарбиялашдир. Тўғрилик асосида тарбияланган жамият ўзига мос ҳокимиятни ўзи етиштириб-парваришлаб олади” (118-бет).
“Қарашлар хилма-хиллиги инсоннинг фитрий хусусиятидандир… Шарти – хилма-хил қарашлар (ихтилоф) ҳақиқат учун, ҳақиқатни юзага чиқариш ва тўғри ечимни топиш учун бўлиши, унга хизмат қилиши керак. Бундай ижобий ихтилофи бор жамият изланаётган, демак, ўсаётган бўлади. Агар ихтилоф қарашлар орасида эмас, чиройли ечим учун эмас, балки шахслар орасида ҳамда тарафкашликка асосланган бўлса, жанжал учун бўлса, бундай ихтилоф дунёмизга ҳам, охиратимизга ҳам фойда келтирмайди” (180-бет).
“Замон муолажа (тузалиш) замони, йиғи замони эмас. Бугун бўлиниш замони ҳам эмас, аҳиллик замонидир” (448-бет).
“Тажрибадан биламиз: зулм уч йўл билан кетади (кетказилади):
Табиий йўл. Бунда золим ўлиб халқ қутулади. Ўшанда ҳам ўрнига келгани баттар золим бўлмаса.
Тинч йўл. Эркин сайлов, норозилик намойишлари ва бошқа тур тадбирлар ёрдамида.
Исён йўли. Золимни алмаштиришнинг бошқа йўли қолмаса, зулм жонидан ўтиб кетган халқ ғалаёнга келади: уруш бўлади, қон тўкилади.
Бугунги аҳволимизда ва бугунгидай шароитда булар ичида энг зарарлиси ва ёқимсизи учинчи йўлдир. Биринчидан, бунда адолат истовчилар енгса енгди, енголмаса, баттар зулм остида қолади. Иккинчидан, бир халқ иккига бўлиниб олиб урушганида адолат ўртадан кўтарилади – иккала томон ҳам бир-бирига зулм қилади. Учинчидан, булардан ташқари, иккала томон ҳам мушкулни мустақил ҳал эта олмай, кўмак истаб чеккага мўлтирайди, бегона ва кучли давлатларнинг ёрдамига муҳтож бўлади. Натижада ҳурриятини йўқотади. Бу йўл бизга кескин тўғри келмайди!
Биринчи йўл ҳаракат билан амалга ошадиган иш эмас. Золимнинг ўлими фақат кутилади ва ўрнига келадиганидан яхшилик умид қилинади. Бу жуда бўш ва иложсизлик йўлидир.
Менинг назаримда, бизга энг тўғри келадигани иккинчи йўлдир!.. (Бунинг учун) каттаю кичик, президенту оддий ватандош, давлату мухолифат, юрт ичидагию ташидагилар эски ғиди-биди ва гина-кудуратларни ташлаб, ўртадан тушунмовчиликларни кўтариб, йигирма йил ичида пайдо бўлган жарликка кўприк солиб, бир-бирига қарши душманчасига ўқталган қўлларни қайирароқ, бир-бири томон дўстона узатиб… бир орага келиш керак!
…Бундай бир мураккаб вазиятда, шу яқин замонларда дунёда кечган ва кечаётган ҳодисалардан ўрнак олсак, айниқса Ўзбекистон шароитида бошланишига ҳам, давомига ҳам энг тўғри ва энг одилона йўл шу деб ўйлайман” (521 – 522-бетлар).
“Давлат билан халқ бирлашса, бундай давлат ҳам, бундай халқ ҳам кучли-қудратли бўлади. Халқини деган давлатни, давлатини деган халқни биров енголмайди, кучи етмайди. Давлат билан халқ орасида жарлик бўлса, халқнинг ҳам, давлатнинг ҳам кучи синади, иккаласи ҳам бировларнинг қўлловига муҳтож бўлади. Бу дегани у том мустақил бўлолмайди, озодлигини, эркинлигини бой беради (522 – 523-бетлар).
“Ҳарҳолда, зулм тинчликнинг чораси эмас. Ўзаро душманлик ватан манфаатига терсдир” (523-бет).
“Менинг қатъий қаноатимга кўра, бу натижаларга қараб
аста-секин, табиий юксала бориб…
тинч-тотувлик, илм-маърифат орқали…
халқнинг сиёсий-ижтимоий онгини юксалтириш ва норозиликларни қонун доирасида ифодалаш йўли билан борган яхши.
Қурол, уруш-жанжал, тўпалон миллатга ҳам, ватанга ҳам катта зарар келтиради” (525-бет).
“Ҳар қандай яхшилик каби, ёмонлик ҳам ўзимизники. Уни биров эмас, ўзимиз тузатамиз. Биров камчилигимизни бутлаб, бузуғимизни тузатиб бермайди” (528-бет).
“Бир мамлакат ичидаги зулм шу мамлакатнинг ички масаласидир. Бундай зулмдан қутулиш йўлларини ҳар бир юртнинг асл эгалари шу юртнинг ўзига хос томонларини ҳисобга олган ва маҳаллий шарт-шароитдан келиб чиққан ҳолда ўзи топиши керак” (529-бет).
“Такрор бўлса ҳам айтамиз: бугун қуролли қўзғолон жуда хатарли бўлганидек, қурол ишлаб чиқувчи ва ҳарбий томондан кучли давлатга қарам бўлиб қолиш эҳтимоли борлигидан кечирилмас хато ҳамдир!.. Ватан бировнинг пули ва қуроли билан яшамайди-яшнамайди. Ватан ўз халқининг манглай тери билан яшайди-яшнайди” (530-бет).
“Оллоҳ кўрсатмасин, чеккадан биронта давлат, ҳар қанақа олижаноб ғоя билан, ҳатто “золимни ағдариб ташлаб халққа озодлик бериш” мақсади билан-да бўлсин, агар Ватанимга хавф солса ва мамлакатимга бостириб кирадиган бўлса, у давлат қанчалик кучли-қудратли бўлмасин, ёшим ҳам олтмишга бориб қолганига қарамай, қўлимга қурол олиб Ватаним ҳимоясига чиқаман!
Ўзбекистоннинг бугунги президентини (Ислом Каримовни. – Н.М.Р.) золим деб ҳисоблайман, у қурган тузумни ёқламайман-ёқтирмайман, аммо бирон чет давлат “Золим президентни ағдариб демократик тузум ўрнатиш” баҳонасида агар юртимга бостириб кирадиган бўлса, Оллоҳ танамдан ғайратни олмасин, ҳеч иккиланмасдан бу тажовузга қарши президент ёнига кираман! Бунда мен унинг шахсиятини ё мансабини эмас, орқасида турган Ватанимни, халқимни ҳимоя қилган бўламан” (530-бет).
“Биз ўтмишда илм-маърифатда буюк ва шарафли миллат эдик, аммо сиёсатда, ҳокимият учун талашишларда қанчадан-қанча қонли можароларни бошимиздан ўтказганмиз. Энди у аянчли хатоларни қайтармайлик, илм-маърифатда бўлганидек, сиёсатда ҳам ўшандай буюк ва шарафли миллат бўлайлик, жоҳиллардан бўлиб қолмайлик” (533-бет).
“Сиёсат икки нарсага ‒ меҳрга ва кучга таянади. “Куч адолатдадир” (Амир Темур). Бу дегани, сиёсат адолат билан кучли, деганидир.
Адолатсиз куч ёввойидир.
Адолат билимга таянади. Билимсиз адолат том адолат бўлмайди.
Меҳрсиз ва кучсиз сиёсат касалдир, чалажондир, орқаси кесикдир.
Демак, ҳамма нарсанинг тагида бўлганидек, сиёсатнинг тагида ҳам билим ётади.
Сиёсат билимга таянмас, билим асосида юритилмас экан, у сиёсат адолатсиздир, меҳрсиздир, кучсиздир.
Мен адолат, меҳр, куч ва билим томонидаман, асло зулм томонида эмас” (537-бет).
“Сезилган бўлса, ушбу китобимни мен бошда танлаган усулимга ‒ мусбат ҳаракатга содиқ қолган ҳолда ёздим.
Яъни, севимли мамлакатимда узоқ йиллардан бери давом этаётган ҳақсизлик, адолатсизлик ва ёлғонларни халқимга билдириш, зарарли оқибатларидан огоҳлантириш ва бу каби иллатлардан қутулиш йўлларини кўрсатиш усулини ушладим.
Жаҳолатга қарши маърифат билан кураш дейилади бу…” (543-бет).
“Бу асарни ёзишдан асосий мақсадим ватанимга, халқимга, давлатимга, ҳатто бугун мутлақ ҳокимият тепасида ўтирган мана шу президентга ҳам яхшилик соғинишдир. Ҳадис ҳикматига кўра, менинг унга ёрдамимдир. Бу нуқтани ушбу асаримни холис кўз билан ўқиган киши ҳам тан олади.
Бундан ташқари, асарда ҳеч бир йўсинда бузғунчиликка чақириқ йўқ. Аксинча, бузуқни тузатишга чорлов бор. Талаб қилинаётган бўлса, бор-йўғи сўз эркинлиги талаб қилиняпти. Давлатдан ўзи яратган қонунларга тўла-тўкис риоя этиш, қонунлар халққа берган ҳуқуқни ҳаётда ҳам бериш талаб қилиняпти. Бор нарса бор бўйича айтилсин, ёзилсин, халққа тўғри гап етказилсин дейиляпти, холос” (546 – 547-бетлар).
“Одам оғирчиликка чидайди, ёлғонга чидамайди! Шу боис бу ерда (“Бу кунлар” китобида. – Н.М.Р.) “Йўқолсин ёлғон, яшасин тўғрисўзлик!” деган ғоя илгари суриляпти… (547 – бет).
“Сиёсатдаги айрим хатолар кўрсатилар экан, халқнинг орзу-умидига тўғри келадиган тузумни оёққа турғизиш учун ижобий йўл-йўриқлар таклиф этиляпти, холос.
Ҳатто зулмни ҳам яхшилик билан, ўз кучимиз билан тузатишга тарғиб этиляпти. Фақат ўз кучимизга таяниш, ички масалаларимизни ўзимизгина ҳал этишимиз, бунда халқимизнинг тенгсиз ақл-заковатига, тажрибаси ва лаёқатига суяниш энг тўғри йўл экани уқтириляпти” (548-бет).
“Кейинги йигирма йилда тушиб қолган ҳолатимизни таҳлил ва муҳокама қилар, фикр ва мулоҳазаларимни ўртага ташлар эканман, иккала оёғим билан ҳам шу азиз Ватаним тупроғида турдим. Буюк халқимнинг ва давлатимнинг иродасига, орзу-умидигагина суяндим. Миллий манфаатларимизни бирламчи билиб, кўнглимдагиларни самимий ифода этишга ҳаракат қилдим. Асло ётларга суянмадим, ҳеч бир давлатга орқа қилмадим. Ниятим холис бўлди ‒ Оллоҳ таолонинг розилиги. Халқимга, Ватанимга, Миллатимга, Динимга ва Давлатимга хизматдан бошқа манфаатни кўзламадим. Аслида ҳам бундан бошқа қайғум йўқ” (548 – 549-бетлар).
Ва ҳоказо…
11. Умуман олганда, “Бу кунлар” китоби ва муаллифининг ғоясини тўлиқ билмоқчи бўлган одам асарни бошидан охиригача синчиклаб ўқиб чиқсин, жуда бўлмаса, охирги “Катта хулоса” ва “Чиқиш” боблари (520 -550-бетлар)ни ўқисин.
12. Бўйнимга қўйилган айб олиб ташланмагани, устимдан очилган “Иш” то ҳануз ёпилмагани менинг шахсий ва ижтимоий ҳаётимга, ижодий-ёзувчилик ишларимга катта тўсиқ бўлиб турибди: одамлар мендан ўзини олиб қочади, ташкилотлар мен билан очиқ муомала қилишга ҳадиксирайди, мени биров ишга олмайди, асарларим матбуотда босилмайди, китобларимга нашриётлар харидор бўлмайди ва ҳоказо. Кексалик нафақасидан бошқа тирикчилик манбаим қолмади, ҳисоб. Хайрият, илгаридан бир мошинам бор, шу билан киракашлик қилиб турибман, Оллоҳга шукр.
Ушбу айтилганларни ҳисобга олиб, менинг муаллақ осилиб ётган “иш”имни ижобий томонга ҳал этиб беришларингизни талаб қиламан.
Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон, ёзувчи.
2019 йил апрелининг 16-куни.
Filed under: 1.BOSH SAHIFA | Leave a comment »
Filed under: 1.BOSH SAHIFA | Leave a comment »
(Мен аслида Бибихонимнинг шу саволига жавоб бермоқчи эдим. Аммо, буёғи бутун бошли ҳикояга айланиб кетди)
Синглим, бу саволга инсоният ибтидодан бери жавоб излайди.Ҳар ким ўзича жавоб ҳам беради. Жавоблар шу қадар кўп-ки эталонни аниқлашнинг имкони тоборо камайиб бормоқда.
Ёшлик. Аудиторияда ўтирибмиз. Дарс эстетика. Иккинчи қават. Мен одатдагидай орқада, очиқ турган дераза олдида ўтирибман. Олдимдаги ўриндиқда алп келбатли Лапас исмлик Чиял жўрам ўтирибди. Унинг сояси шу қадар куюқ-ки мени излаган одам орқага ўтиб, изламаса, тополмайди.
Лапас билан орамизда шундай бир битим бор. У доимо мени “ёт кўзлардан асрайди”, мабода уйқу элтиб, ухлаб қолган бўлсам, хавф туғулса, ўйғотади, мен эса,унга имтиҳонлардан ўтИшда ёрдам бераман.
Июн. Кун шунчаки иссиқ эмас, жуда иссиқ. Бунчалик қулай муҳитда ухламасликнинг сира иложи йўқ.
Бир пайт, чўчиб, ўйғониб кетдим. Лапас худди бир жойга ўт кетгандай ҳовлиқиб, мени туртаётир.
– Тур! Тур, Самад! Сени излашаётир!
– Ким излаётир?
– Ҳаммаси излаётир. –
– Нима ишлари бор экан?
– Мен қаёқдан билай, лекин турмасанг бўлмайди чоғи. Иш чатоқ, жўражон!
– Оббо! Бир амаллаб тинчит, оғайни. Шу эстетикангдан беш қўйдириб бераман.
– Сенга савол беришмоқчи, чоғимда.
– Қанақа савол?
– Мен қаёқдан билай, ана,ўзинг қулоқ сол. Ким “Ишқ”, кими “Севги”, кими “Муҳаббат” деб шовқин солади. Яхши англамаяпман
– Уйқусираб, қулоқ сола бошладим. Чиял дўстим бехато англабди. Ўша энг абаддий ва кун тартибидан ҳечқачон тушмайдиган, энг ширин ва энг аччиқ мавзу. “- Энди нима қилсамикин? Булардан осонликча қутулиб бўлмайди”.
– Бу талаб! Самад жавоб берсин.
– Тўғри, у яширинча шерлар ёзиб юради.
– Шеърлар ёзади? Жуда яхши-да. Унда туриб, шерларидан ўқиб берсин.
– Ҳа,ўз шерларидан ўқисин, Мен буни талаб қиламан.
– Қани ўзи? У йўқку!
– Нега йўқ бўлади? Ҳозиргина шуерда эди-ку! – Лапас худди “Ана, айтмадимми? Шўринг қурсин, жўражон. Лекин, менда айб йўқ” дегандай мўлтираб қарайди.
Рўмолчамни намлаб, юз-кўзимни артиб,эпақага келтирдим-да жойимдан оғир турдим.
– Ана Самад! Пусиб ўтирган экан!
– Ҳамма айб Лапасда. Бу лаванг, ошнасини яшириб ўтрган экан.
– Тинчланинглар, қизлар. Ана,Самад ҳам топилди. Қани, кимда савол бор унга?
– Менда! – Менда! ..Чувиллашарди қизлар. Йигитлар эса, ҳамишагидай жим. Пешонам қурсин. Менга савол берувчилар бунча кўп бўлмаса.
– Бўпти. Беринглар саволларингни. Бўмаса, бу деразадан ташлаб қочиб қолиши мумкин. – Домла шумлик билан менга қараб кўз қисиб қўйди ва “Ноиложман, укажон. Бу халқнинг талаби” дегандай қўлларини икки томонга ёзди. Ўлимга ҳукм қилинган маҳкумдай бош эгиб турибман. Агар дарс пайтида ухлаб қолганимни демаса, айтарли гуноҳим йўқ. Тағин билмадим…
Замира исмли курсдошимиз, худди ҳозиргина ФБдан чиққандай айнин Бибихонимнинг саволини берсами.
Олдин асъаса билан минбарга кўтарилди. Бу билан у саволнинг нақадар оламшумул аҳамиятини таъкидламоқчи бўлди, чоғи. Кулиб юборишимга оз қолди. Вақтида шаппа оғзимни ушладим. Аслида бериладиган саволни, ҳатто, берадиган жавобимни ҳам олдиндан чамалаб тургандим. Аудитория тўла қизлар бўлса, тушадиган савол, албатта, севги ҳақида бўлади-да.
– Менинг саволим шундай. Яхшилаб эшитиб ол, Самад. – У худди мени ростакамига дорга тортадигандай чуқур нафас олиб, тараддутланди.- “Мунча ваҳима қилмаса. –ўйлардим мен”.
– Сен “СЕВГИ” деганда нимани тушунасан? Сен ўзи “СЕВГИ”нималигини биласанми?
– Билмасам, Замирахон… – атай гарангсирадим.- Юрибмиз шу элқатори…
– Ўв, мен сендан қаерда юрганингни эмас, “СУВГИГА” муносабатингни сўраяпман!
– Муносабатимми?
– Ҳа, муносабатинг! – У худи «Бопладимми?» дегандай атрофга бир қур назар солди.
– Муносабатим жуда яхши,… эл қатори…
– Яна “Эл қатори” дейдия! Мен сендан элнинг муносабатини эмас, ўз муносабатингни сўраяпман.
– Мен шу-да.
– Қайси “Шу”? – қизнинг борган сари хуноби ошарди.
– Тўғрисини айтсам, хафа бўлмайсанми? – Энди вақт етишди. Бомбани портлатсак ҳам бўлаверади.- деган қарорга келдим.
– Унда қулоқ сол,Замира ва бошқа барча ишқибозлар ҳам яхшилаб эшитиб олсин. сизларнинг бошингизни қотираётган севги масаласини ҳозироқ ҳал этамиз. Асчлида бу сиз ўйлагандек мураккаь муаммо, эмас, азаз дўстлар. Кимдаки жўяли савол бўлса, отини тезроқ қамсиласин. Танаффусда тушган саволларга жавоб берилмайди.
– Хўп, бўлди-да энди. Бунча чўзасан. Бошлайқол, ноинсоф!
-Майли, қўй, нимани айтса ҳам, эртачироқ бошлайқолсин. Қон қилди-ку.
– Мен аниқ бир қарорга келдим, дугошлар! –Кимидир барлла баёнот берди.
– Қанақа қарорга келдинг, Жамила?
– Агар уйланса, туриши шу бўлса, бунинг хотини чилласи чиқмай кетиб қолади.
– Олаа, топган гапингни қара-ю. Кел, яхшиси, фикрини эшитайлик. Давом этинг, Самад ака. – Шу ака сўзи таъсир қилдими, пома пой гапларга чек қўйиб, индоллосини айтишга қарор қилдим.
– Гап бундай, қизлар.
– Ҳой Самад, нега нуқул “Қизлар, қизлар деяверасан. Нима, бизчи? Сенингча биз йигитлар одам эмасмизми?”
– Ҳой, Жомғир, гап сенинг гуманоидликка дахлинг ҳақида эмас, “СЕВГИ” ҳақидаку. Ҳап тур, яхшиси, Бундай жиддий ва ўта мураккааь масалаларга ақлинг калталик қилади. Ахир, сен гумоноидларнинг илк шаклланиш даврига хос экспонатсанку. – Афтидан у Жомғир то ўлгунча тушинмасин деган ўйда гапга имкон қадар,ҳатто ўзининг ҳам ақли етмайдиган терминларни тиқиштирарди.
– Менинг бадгумонлигимни сен қаёқдан биласан, Сурайё? Негадир сенга уйланганим сира ёдим га тушмаётир.
– Сен аввал совчи қўйиб кўр. Бир йўла қачон уйланганингни ҳам пухтароқ эслаб қоласан.
– Дунёдан тоқ ўтсам ҳам сенга тегмайман, ҳой, Жомғир. Фууу. Энди бир камим ёзи билан тезак теришим қолувди.
– Шуни айт, айниқса, баҳор қурғоқчил келиб, сигирлар қисир қолиб кетишса. Тезакни қаердан излайсан?
– Нима , қисир сигир тезакламайдими? – Йигитлар бири олиб, бири қўйиб, ҳангомани бошлаб юборишди.
– Шу пайт менинг бахтимга даранглаб қўнғироқ чалинди(…
(ДЎСТЛАР, БУ ҲИКОЯ ҲОЗИР ЁЗИЛАЁТИР. дАВОМИНИ ТУШЛИКДАН КЕЙИН ЁЗИБ ТАШЛАБ ЮБОРАМ)
Мана, ниҳоят,тарихда биринчи бор орзиқиб кутилган иккинчипара ҳам бошланди.
Замира одатдагидай минбарда.. Чамаси у танаффус пайтида ҳам шу минбардан тушмаганга ўхшайди .
– Диққат,ўртоғлар! Ҳамма жим бўлсин! Сўз дўстимиз Самадга. Олдинига у биздан яшириб юрган шеърларидан ўқиб беради.
-Илтимос,мумкин бўлса, қисқароғидан. Агар чўзилиб кетса, тайин қоча-қоч бошланади.- Азиз нутқи бениҳоя чўзилиб кетганидан хижолат бўлаётгандек, бир ютуниб, давом этди.- Келинглар шу иш эртага қолмасин.Ўзига қолса,чанқаб йурган нарса, кечгача бошни оғритиши ҳам мумкин.
– Мун бир муддатлик маъноли паузадан кейин гап бошладим, аммо, бошқа мавзуда. Майлику-я, лекин шу Сурайё бошлаган гапини тугатиб олсин. Адашмасам у чиялнинг даштида тезак тераётган эди.
-Адашдинг, Самад. Сурайё тезак тераётгани йўқ. У Жомғирга тегиш-тегмаслигини ҳал қилмоқчи эди.
.- Нега гапнинг белига тепасан? Бу масла аллақачон ҳал бўлган. У рози. Тезак териш бўйича малакаси етарли эканлиги аниқ бўлди-ку.
– Тўғри айтасан, Тошқул. Уёғини сўрасангиз, жомғир рози эмас.
– Ие, Жомғир норози? Тарихий воқеа содир бўлибдур, англамай қолибмиз. Ў,Жомғир, мен билувда қишлоғингда сенга кўзи учиб турган қиз қолмаган деган хабарлар бор. Топилганига шукур қилиб, олавермайсанми, мурдор! -Азиз ёлғондакам жаҳил билан ўшқирди. Иккаласи ростданам ҳамқишлоқ..
-Сурайё бу ҳнгамага гап худдибошқа одам ҳақида бораётгандай, оғзини очиб, жим қараб турарди.- Бу Сурайё деганимиз, адл қоматли, унча,мунчани назарига илмайдиган хушсуврат қизлардан эди.- Замира яна ўзвазифасига қайтмаса, иш чала қолишини пайқаб, қайтадан минбарга кўтарилди.
– Ўртоғлар! Ўўўртоғлар! Жимлик сақлансин. Асосий масалага ўтамиз. Сурайё билан Жомғирнинг масаласи эртага кўрилади. Ҳамма тайёрланиб келсин.
Шундай қилиб, асосий масала бўйича сўз Самадга. Илтимос, барака топкур, шумлигингни шу сафарга унутиб, тезроқ нуқта қўяқол. Бўмаса, яна кунимиз қўнғиролққа қолибкетади. Домлабўлса, парвойи палак, китоб варақлаб ўтирарди.
– Диққать! бошлайман,ўртоғлар.. Эрта баҳор кунларининг бирида мен отимни етаклаб, қирга чиқдим. кун илиқ, бир озбурун ёмғир ёғиб ўтган. Отимни бир ўтлоқ жойга қоқиб қўйиб, ёнбошлаганимни биламан, Жонивор отим тоқатсизланиб, кишнай бошлади.. Табиийки ўйғониб кетдим.Оғайнилар, кун тартибидаги мачала ёддан чиқмасин.”СЕВГИ НИМА?”ДЕГАН САВОЛГА АЙЙНАН МЕН ЖАВОББЕРИШИМ КЕРАК БЎЛИБ ТУРИБДИ..мен отим билан кирнинг офтобрўя бағрида ётибман. Бу жуда муҳим.. Бир пайт кир ортида, яъни терсгай бағрида отлар галаси юрган эканми, навжувон бир биянинг жингирлаган саси эшитилди.
Отим олдинига шунчаки тиқиб , бетоқат бўлаётга ҳалиги Ғунончаниншг сасини эшитгач, уят-ҳаётни йиғиштириб қўйди.
Мен тағин бўшалиб-нетиб кетмасин деб энди жойимдан турганимни биламан, қозиқни худди хасдай суғуриб, думини булғаб, ҳаё ҳайт беб, қир ортига йўл олди.То мен оёғимни судраб, қир устига чиққунчаТўй аллақачон тугаб, расм-русумлар ҳам тугаб, “Куёв-келин чимилдиқ ортига ўтишган экан. Бояги Замиранинг саволига менинг жавобим шу..Энг намунали ишқ, ёки муҳаббат ёки севги деб, мен менинг туопорим билан ҳалиги саман ғунончанинг орасида ярим соат ичида қарор топган соф, беғубор ва гўзал муносабатни тан оламан.. Мен уларнинг бошига ҳижрон солишга кўнглим бўлмай, уйга пиёда қайтиб келганди ўшанда.
– Ўшанда ҳаммадан олдин бошловчи Замиранинг ҳуши жойига келди.
– Нима,нимаааа? ҳой қизлар,бу ҳали бизни ўша ғунончага тенглаштирмоқда. хшиси, бизга ҳам ўша Ғунончанинг бахтидан берсин деб
– Шкуни айт,Қурбонали. фойдасини билишмайди булар.
– Сега эса, қани эди, Самаднинг отининг тағдиридан ато қилса.
– Менимча ўзинг ҳам сира йўқ демасдинг,
Бу пайтга келиб, аудиториядаги барча аёл зоти ўзига келиб, ўзларининг камситиганини пухта англаб, ҳужумга ўтишга шай ҳолатга келиб бўлган, оғир-енгил сумкалар, ручка-дафтарлар менга қараб отила бошлаган, аёллар саф бўлиб мен томон бостириб кела бошлаган эди.
Мен авангардетиша бошлаган чоғда позицияяларни чамалаб кўриб, зудлик билан чекинишга қарор қмилдим.. Деразадан бошқа чекиниш йўли ёплган. Лапаснинг елкасига таяниб, “Ё боболаримнинг йўли!” деб, кам деса уч ярим метрлик баландликдан пастга қараб сакрадим.
Бир дуцмалаб,жойимдан туравериб, хаёлимдан чакмоқ тзлигида бир ажойиб фикр ўтди. Қайта йиқилиб,жим ётиб олдим.
Ўшанда мириқиб даврон сурганман. Беҳуш ётибман, денг. Барча золим қизлар атрофимда парвона. Кими этаги билан елпиётир,кими юзимга сув сепаётир, кими шу сувни юзимдан артаётир.
Агар Азиз ишнинг белигша тепмаганда Турк султони кўрмаган кунларни кўрармидим.
Нобакор, кутилмаганда қўлтиғимдан қитиқлаб юборсами. У менинг қитиқдан ўлгудай қўрқишимни биларди.да.
Триумф шундай шармандали тарзда барҳам топди.
ТАМОМ. 2019. 30. 04.
Filed under: 1.BOSH SAHIFA | Leave a comment »