-Наврўзни нега вақтида эмас, икки кун олдин байрам қилдик?- деб сўради қизи Алдаркўсадан.
-Бу қанақа савол? Хохлаган пайтимда байрам қиламан! Қолаверса, биз ҳамма соҳада ҳам олдинга ўтиб кетганмиз!
-Лекин ҳақиқий Наврўз 21-да. Ўшанда кун ва тун тенглашади.
-Ҳм… шунақами? Демак тун ва кун тенглашиб қолади дегин?
-У ёғига тун қисқариб боради.
-Боракалла, тун қисқариб боради, Ой осмонда камроқ туради. Сен бўлсанг “Қуёш ўрнини бўшатар Ойга” деб ашула айтибсан юрибсан. Энди тушундингми, Наврўзни нега олдинга суриб юбордим?
turonzamin.org
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, Latifalar |