Жаҳонгир Муҳаммад: 60нинг 60 лаҳзаси (Реалистика)

kitob-jmТўртинчи фасл

46.ВАТАН

Инсоннинг киндик қони оққан ерни ватан дейдилар. Бу тор маънодаги тушунча ва бу Ватан ҳақидаги ҳақиқатни тўла қамраб ололмаган тушунча. Инсоннинг бешик ва тобут орасидаги йўлини Ватан дейдилар. Бу кенг маънодаги тушунча ва Ватан ҳақидаги ҳақиқатни унуттиришга қаратилган тушунча. Хўш, ундай экан аслида Ватан нима?

Ватан бир миллатнинг ўзлигини, кимлигини,тилини , маданиятини яшатган ҳудуд. Ватан бир миллат тоғларининг салобатига маҳлиё бўлган, ирмоқларининг оқишидан мусиқалар тинглаган, қушларининг сайрашига маст бўлган, тупроғининг тафтидан умид олган муборак заминдир. Ватан болаликдан онанинг кўзлари каби тийран ва дарин осмон бўлиб кўнгилларга ерлашган, отанинг пешонасидаги реза-реза терларининг қуёшда жимирлашидан камалакка айланиб, дилларда иморат солган ва момоларнинг уйқуларини тонгнинг этагига боғлаб сўзлаб берган ривоятларидаги қаҳрамонларнинг сиймосига айланган чексиз борлиқдир.

Шу маънода биз учун гиёҳлари олтинлардан устун, дарёлари денгизлардан афзал, адирлари дунёнинг не-не кенгликларидан муқаддас бўлган ватан – Ўзбекистон, Туркистон, Турондир! Continue reading

Абдуфаттоҳ Маннопов

МУСТАҚИЛЛИК ЁКИ ҚУЛЛИК?

mannopov

ЎЗБЕКИСТОН МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ 25-ЙИЛЛИГИГА ДОИР

Кўнглимда йиғлаган малаклар кимлар,
Шарқнинг оналари, жувонларими?
Қаршимда йиғлаган бу жонлар кимлар,
Қуллар ўлкасининг инсонларими?
Абдулҳамид Чўлпон

Ўзбеклар, ўзбекистонликлар учун 20-июнь тарихий сана. Чорак аср илгари шу кун, 1990 йил мамлакат Олий Кенгаши, 167 демократ, ватанпарвар миллатвакиллари – Шовруҳ Рўзимуродов, Тойиба Тўлаганова, Жаҳонгир Маматов, Самандар Қўқонов, Мурод Жўраева, Шуҳрат Нусратов, Насрулло Саидов, Ҳамза Эшназаров, Абиёр Баратов, Карим Баҳриев ва бошқалар раҳномолигида, республика КП МҚ Биринчи котиби Ислам Каримовнинг жон-жаҳди билан қаршилик қилишига қарамай, “Ўзбекистон Мустақиллик Декларациясини” қабул қилди. Табиий, бунинг амалга ошиши қайта-қуриш ва ошкоралик берган имкониятлар бўлиб, улар ўзбек зиёлилари, талабалари, шаҳар ва қишлоқ меҳнаткашлари, фаолларининг мамлакат Мустақиллиги учун чиқишларига йўл очди. И. Каримовнинг мамлакат Мустақил бўлишига жон-жаҳди билан қаршилик кўрсатиши, унинг Москвадан “патологик тарзда қўрқиши” ва нима бўлсада Кремль раҳбарларидан сотиб олган, ўз амалини сақлаб қолишга уринишининг оқибати эди. [2] Бунинг ҳайрон қоларли жойи йўқ, чунки горбачевнинг қайта-қуриши КПСС ва СССРнинг ҳамма ҳокимият поғоналарида саратон касаллиги каби илдиз отган порахўрликни йўқ қила олмади. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад: 60нинг 60 лаҳзаси (Реалистика)

jahongir_summarine1Учинчи фасл

31.Би-Би-Си

Таниқли адиб Ҳамид Исмоил Би-Би-Сининг Ўзбек хизматни тетепоя қилдираётган пайт эди. Бир куни Истанбулга сим қоқиб, ҳамкорликка даъват этди.

Ўша кезда “Озодлик”да “Жаҳонгир Муҳаммад” номи билан чиқиб турар эдим. У пайтда бу икки хизмат рақобатчи ва бири билан ҳамкорлик қилган одам иккинчисида чиқмасди. Шу боис Би-Би-Си учун “Муҳаммад Турон” деган тахаллусни танладим.

Вазифам асосан Туркиядаги муҳим хабарларни узатиш ва Лондондан сим қоқишганда ҳар куни рўй берган воқеаларни шарҳлаб туриш эди.

Ёзганларим ёқди шекилли, шартнома тузишди. “Озодлик”даги чиқишларим асосан сиёсий қарашларим билан боғлиқ эди. Би-Би-Сининг ўзбек хизматида эса ҳамкор-мухбир, шарҳловчи бўлганим учун сиёсий қарашларимни чегаралашга мажбур эдим. Бу орада “Туркия” газетасининг ташқи хаб арлар бўлимида ҳам ишлардим. Ҳафтада икки марта Коч университетига бориб дарс ҳам бериб келардим. Continue reading

Абдуфаттах Маннапов

mannopovНЕЗАВИСИМОСТЬ ИЛИ РАБСТВО?

К 25 – ЛЕТИЮ НЕЗАВИСИМОСТИ УЗБЕКИСТАНА

Кто в душе моей плачущие ангелы,
Матери, женщины Востока?
Кто издающие стоны души напротив,
Люди страны рабов?
Абдулхамид Чулпан

20-июня историческая дата для узбеков, узбекистанцев. В этот день четверть века назад, 1990 году Верховный Совет страны под предводительством 167 депутатов демократов, патриотов – Шавруха Рузимурадова, Тойибы Тулагановой, Джахангира Маматова, Самандара Куканова, Мурада Джураева, Шухрата Нусратова, Насрулло Саидова, Хамзы Эшназарова, Абиёра Баратова, Карима Бахриева и других, несмотря на ожесточенное противостояние Первого секретаря ЦК КП республики Ислама Каримова, принял «Декларацию Независимости Узбекистана». Естественно, это стало возможным благодаря перестройке и гласности, которые открыли путь выступлениям узбекской интеллигенции, студентов и активных жителей, тружеников городов и сёл за Независимость страны. Ожесточенное противостояние И. Каримова против объявления Независимости Узбекистана, было следствием его «патологического страха» перед Москвой и страстного желания во чтобы не стало удержать, купленную у руководителей Кремля, свою должность. [2] Это не удивительно, так как горбачевская перестройка не смогла искоренить коррупцию как злокачественный раковый опухоль пустивши корни на всех уровнях власти КПСС и СССР. Continue reading

Mustaqillik deklaratsiyasiga 25 yil

“Ozodlik”da Jahongir Muhammad ishtirokida suhbat.

Boshlovchi jurnalist Sadriddin Ashur.

Bu joydan ham tinglash mumkin

Тарихнинг қора кунлари

ЎШ ҚАРТАСИ

 “Озод Осиё” радиоси саволларига жавоблар

МУХБИР׃ Қирғизистондаги воқеаларга қандай сабаблар омил бўлган деб биласиз?

ЖАҲОНГИР МУҲАММАД׃ Аввало шуни айтиш керакки, воқеаларнинг бевосита иштирокчиси бўлиш бошқа ва воқеалар ҳақида билвосита манбаларга таяниб хулоса қилиш бошқа. Бизнинг хулосаларимиз иккинчи ҳолга яқин бўлгани учун ҳам субъектив характерга эга бўлади.

Айни пайтда Каримов каби битта нарсани кўрсатиб, сабаб мана шу деб туриб олиш-яъни айбни кўринмас ”учинчи куч”га юклаб қўйиш- бу туллак сиёсатнинг иши.

Менинг олисдан туриб, шахсий кузатувларимга кўра, Қирғизистонда юз берган қирғин ортида бир қанча жиддий факторлар бор. Кўрганларим, ўқиганларим ва эшитганларимни жамлаб, бу факторларни қуйидаги тартибда жойлаштирган бўлар эдим׃

1. Ҳукумат учун жанг

2. Каримов режимининг аралашуви

3. Ташқи дунё таъсири

4. Миллий-тарихий низолар

5. Диний, ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий муаммолар йиғиндиси

6. Мафия ёки қонундан ташқари кучларнинг қутқулари

7. Қирғизлар орасидаги ички низолар

8.Ўзбеклар орасидаги ички низолар

Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад: Олтмишнинг олтмиш лаҳзаси

1990_sessiyapaytiИккинчи фасл

16. ДАВЛАТ АРБОБИ

Истеъдодли ва заҳматкаш журналист Аҳмад Исмоиловнинг сўнгги иш жойи “Тошкент ҳақиқати” газетаси эди. У оламдан ўтганда жуда кўп журналистлар кўзимизда ёш билан мангу йўлга кузатиб қолганмиз.

1974 йилда Тошкент Давлат университетининг Журналистика факултетида ўқиган пайтимда, иқтисодий шароитим оғирлашиб, иш қидириб қолдим. 17-18 ёшли, тажрибасиз йигитни ким ҳам ишга оларди? Сарсон бўлганимни ва қийин шароитга тушганимни кўрган ижарачи-уйнинг эгаси Илёс ака қўшни маҳаллада истиқомат қиладиган журналист Расул Раҳмонов билан таништирди. У эртасига туш пайти Навоий театри ёнига боришимни уқтирди.

Борсам у бир ўрта бўйли, кулча юзли, ҳайли семиз одам билан фаввора ёнида гаплашиб турган экан. Салом бериб, узоқроқда тўхтадим. Расул ака у одамга бир нарсалар дегандан кейин у менга яқинроқ келиб:

-Битта савол бераман, жавобинг ёқса, ишга олиндинг, бўлмаса ўзингдан кўр,-деди. Continue reading

Таҳрирсиз мактублар

yodgorTurlibekovЁдгор Турлибеков:

КАРИМОВ ЎЗБЕКИСТОНДА “БОЗОР”НИ “МОЗОР” ҚИЛМАДИМИ?

(78 ёшли отахоннинг битиклари)

Советлардаги ҳамма ишлар, қишлоқ хўжалиги, ишлаб чиқариш саноатлари, қурилиш, ўқиш ва ўқитиш, хатто маданият ва санъат каби ишларга ҳам коммунист раҳбарлар тайинланар, улар ўз соҳаларидаги давлатдан олган план ва мажбуриятларини бажаришдаги мусобақаларда қатнашиб, ундаги ютқазиб планларини ёмон бажарганлар ишдан олиниб, ёки уларга партиянинг ҳайфсанлари берилса, ғолиб ва ишнинг кўзини биладиганлар матбуотларда мақталиб, вазифаси юқорилар ва уларга турли мукофотлар ҳам таъсис қилинар эди.

Ўша даврда иттифоқда масалан оддий қишлоқ хўжалигини планлаштиришга иттифоқнинг икки юз миллиондан ортиқ аҳолининг 5 ва 6 миллиони малакали ҳисобчи кадрлар ва уларни яна иттифоқдаги элликдан ортиқ министрликларга кўпайтирганда иттифоқ, бўйича биргина Госпланнинг ўзига 10 миллион атрофида киши банд эди. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад: 60нинг 60 лаҳзаси

1990_sessiya(БЎЛГАН ВОҚЕАЛАР)

Олтмиш ёш бир пайтлар етиб бўлмас манзил каби эди. Лекин бир пасда етиб олдик. Бу санани шунчаки ўтказиб юбормаслик учун умримнинг шу қисмида эсда қолган баъзи лаҳзаларни “териб” китоб қилгим келди. Китоб тўрт фаслдан иборат бўлиб, қишлоқ, шаҳар, мамлакат ва хориж воқеаларини ўз ичига олган. Уни ҳаёт, маданият, мафкура ва сиёсат тарзида ҳам тўрт фаслга бўлиш мумкин.

Биринчи фасл

1.БУВИМ

Муҳаммадризо бобом вафот этганларидан кейин бутун оила ташвишлари бувимга қолган. Туғилганимдан етти ёшларга қадар раҳматли Анбар бувимнинг уйларида яшаганман. Тўққиз ойлигимда суннат тўйи қилган эканлар. Неваралари кўп бўлса-да, негадир мени танлагандилар. Бошқа ўғил невараларини ҳам кам кўрмасдилар. Кимё холамнинг ўғли Жўрақул, Сокина холамнинг ўғли Расул, Ўткир, Аҳмаджон… лар ҳам бувимни эслашса, суҳбатлар тонггача узилмаслиги мумкин. Қиз неваралари ҳам кўп эди. Ҳовли ҳамма вақт тўла. Болалар ўйнасин деб ҳовлига ҳеч нарса экилмаган. Ҳамма ёқ супа эди. Continue reading