Ричард Норланд: 2010 йил сизга ва оилангизга… бахт-саодат олиб келсин!

Америка Қўшма Штатлари халқи номидан Ўзбекистон халқига энг эзгу тилакларимни изҳор қиламан.

2009 йил Америка Қўшма Штатлари учун бутун мусулмон дунёси халқларига дўстлик қўлини таклиф этиш йўлидаги саъй-ҳаракатларни янгилаш йили бўлди.

Биз Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари ўртасида минтақавий хавфсизлик, савдо, таълим ва инсон ҳуқуқлари каби хилма-хил соҳаларда ўзаро бир-бирини тушуниш мустаҳкамланганининг гувоҳи бўлдик. Continue reading

Ризо ОБИД: Сизларни янги йил билан муборакбод этаман!

“Туронзамин” почтасидан

ТОШ ҲАЙКАЛЛЛАР

Кеча хорижий ТВ дан битта жудаям қизиқ хужжатлик филмни кўрдим. Б у филм Пасха — Рапануя ороли хақида эди.

Нега буни Туронзаминга ёзаяпман, буни нима алоқаси бор Ўзбекистонга дейсизми?

Мен филмни гапириб берай сиз эшитиб кейин хулоса қилинг.

Пасха ороли қоқ Тинч океаннинг ўртасида Жанубий Америкадан тахминан 3700 км узоқ масофада жойлашган. Continue reading

Нофизийдан нома (11)

ОЁҚ ЎПИШ

Замон ишламаганники! Ишламасанг тишлайсан! Ишласанг қишлайсан! Буни ўз тажрибамдан биламан. Кейинги пайтларда Нофизий деган номим билан бир-иккита ачиқ-чучук нарсалар чиқа бошлаган эди, ошга пашша тушди. Continue reading

Тиллари тийилган

Ўзбек сайлови Ғарб матбуоти нигоҳида

Британия ва АҚШдаги рўзномалар ўзбекларнинг ҳукуматнинг қаттиқ назорати остида овоз беришгани, сайловларнинг қалбаки сайловлар экани ҳақида ёзган. Continue reading

Нофизийдан нома (10)

ВАЛЕТ

Қамоқда қўлидан бир иш келмайдиган, латтачайнар, ипкесмас одамни “Валет” дейишади.

Карта ўйинида ҳам Валет бор. Жа, чиройлик. Чип-чиройлик! Кийимлари ярашган. Қош кўзлари ўзига боп. Қизлар бир қараса яна қарагиси кеб қолади. Чизганга балли! Continue reading

Диктатура манзаралари

“Риë”ми ëхуд “риоя”?Фрейдни ўқинг!

Сарвар Усмон

27 декабр куни ўтказилган сайловни мухолифат, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари, қатор халқаро ташкилотлар “мунофиқона хатти-ҳаракат, иккиюзламачилик”, деб атадилар. Сайлов тугар-тугамас¸ Марказий сайлов комиссияси раисининг гапи уларники билан битта жойдан чиқди-қолди.
20 йилдан бери ўзбекистонликлар президент Каримовнинг “ўзига хос, ўзига мос” тилига кўникиб қолди. Continue reading