Сатира

Борис кетди, сен кетмайсанми?

Ўзбек тилида хам чоп этилиши бошланган “Правда Востока” рўзномасининг охириги сони ўтган хафта мобайнида республикада ва жахонда бўлиб ўтган муҳим воқеалар шархига бағишланган.

1.Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ташаббуси билан 23-март куни бутун дунёда электр энергиясини тежашга бағишланган “1-соат” тадбири бўлиб ўтганлиги хабар қилинади. Тадбир доирасида барча йирик шахар ва эьтиборли худудларда кечга яқин 1 соат мобайнида электр энергияси ўчирилиб қўйилган. Бу ҳодисани шархлаган “Ўзбекэнерго” кампанияси раиси Искандар Боситов бу тадбир фойдаси йўқ пропагандадан бошқа ҳеч нарса эмаслигини таькидлаб, ушбу лойиҳа ташкилотчиларини қаттиқ танқид қилган.

Унинг таькидлашича, электр энергиясини бор-йўғи 1 соатга ўчириш ёки сарфланишини камайтириш ҳеч бир давлатга ҳеч қандай иқтисодий фойда олиб келмайди ва фақат одамларни оввора қилишдан ўзга нарса эмас. Бу боради юртбошимиз ташаббуси ва бевосита рахбарлиги остида республикамизда улкан тажриба орттирилган,-деб ёзади вазир. Мисол учун жорий йилни 2 ойи моббайнида биргина Андижон вилоятининг биргина Мархамат туманида биз электр энергиясини 785 соат мобайнида ўчиришга эришдик.

Бундай илғор тажриба ҳеч бир давлатда йўқлигини биз алоҳида ғурур билан таькидлар эканмиз, бу нарса мухтарам президентимизнинг олиб бораётган тинчликсевар сиёсатининг ёрқин натижаси эканлигини алоҳида таькидламоқчимиз, -дейди “Ўзбекэнерго” кампанияси раиси.

2. Лондонда таниқли Россиялик мухожир ва бойвачча Борис Березовс кий тўсатдан вафот этганлиги хабар қилинади. Бу ҳодисани шархлаган “Правда Востока” газетасининг бош редактори маслаҳатчиси Рубен Сафарян ўлим хар бир инсонни бошида борлигига урғу беради. Яқиндагина миллиард-миллард маблағларга эга бўлган, Мустақил Давлатлар Хамдўстлиги ва Россия давлати бошқарувини энг юқори чўққиларига чиққан бу кимсани сирли равишда тўсатдан вафот этиши ўзини умрбод рахбарман деб ҳисоблаган баьзи Мустақил давлатлар рахбарларига сабоқ ва дарс бўлиши керак,-дейди ўз шархида бош редактор маслаҳатчиси.

Шунингдек ўз изоҳида собиқ бойвачча данғиллама саройда ҳеч бир яқинларисиз қолиб кетиб, хор бўлиб вафот этгани, унинг ўлими ўзининг шарпасидан хам қўрқадиган Иосиф Сталинни ўлимига ўхшаб кетиши каби нарсаларга ҳаммадан бекиниб юрадиган президентларни эьтиборини қаратади Рубен Сафарян.

3. Кипр давлати ўз банкларида 100 минг евродан ортиқ маблағ сақлаётган мижозларга катта солиқ тадбиқ қилинганлигини эьлон қилди. Бу хабарни шархлаган Ўзбекистон Молия Вазири Рустам Азимов ушбу воқеа вазирни маслаҳатига кирмаган баьзи кимсаларга сабоқ бўлиши кераклигини айтади. АҚШ ва Европа давлатларига қилган охириги сафаримдан сўнг мен баьзи фонд ва форумлардаги ҳамкасбларимга зудлик билан Европада бор пулларингни Гонконг ёки Корея банкларига ўтказиш лозимлиги ҳақида қайта-қайта айтган эдим, аммо менинг бу даьватларим эьтиборсиз қолганлигидан хафаман. Аламли тарафида шундаки, -деб ёзади вазир, – Кипрда сақланаётган фонд маблағлари ичида менинг ҳам 30%лик “долям” бор эди.

Хабарларни ва шархларни ўқувчиларга етказган М. Мансур. 25-март 2013-йил. Тошкент.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.