Жиддий хандалар

Кузатишда давом этинг

-Тақсир, мана бу хабарда ,,Каримов инфаркт бўлди, табибга етиб бормай омонатини топшириб юборади” дейилган, мана бунисида эса ,,отдек” ўйнаб-кулиб юрибди дейилган. Буларнинг қайси бирига ишонмоқ даркор?

– Истаган хабарингизга ишонинг бўтам. Бизга энди фарқи йўқ. Бу хабарни тарқатишга тарқатиб қўйиб, ўзимиз инфаркт бўлаёздик. Инфаркт дегани парранда гриппи эмаски, касал ўлиб қолаверса.

Хабарларимизни кузатишда давом этинг. Яқинда янги -янги ўрдак шўрваларимизни татиб кўришингиз мумкин.

Эълон:

Яқиндагина минг қийинчиликлар ила, муштарийлари қалбини жудолик қайғусига тўлдириб, аранг, дақиқалар санаб видолашган ,,ДУНЁ ИСМАТЛАРИ” сайти қайта иш бошлади!

Дунё маддоҳлари, севининг! Сиз севган масхарабозлик, ғализлик саҳнаси яна сиз билан бирга!

Винни Пух: Пятачок, Сен сен билан шу кундан бошлаб дўстлигимиз тугади.

Пятачок: Винни, нега бунақа деяпсан?

Винни Пух: Кеча Абдураҳим Пўлатов айтди, сен ҳам ҳаромий экансан.

Ишонч

Исми очиқланмаслигини илтимос қилган Оқсаройдаги соғлом манбамизнинг айтишича:

-Юртбоши халқ орасида тарқалган, ,,Ўзбекистоннинг кейинги президенти аёл киши бўлармиш” деган гапларга чиндан ишонган.

Муҳтарам президентимиз ҳозирда Таиланднинг машҳур клиникаларининг бири билан ўз жинсини жарроҳлик амалиёти ёрдамида ўзгартириш учун яширин музокаралар олиб бормоқда.

-Президент ҳақида турли миш-мишлар бўлиб туриши бор нарса. Бу хабар ҳам навбатдаги ёлғон бўлиб чиқиши мумкин-ку. Бу гапингизга қанчалик ишониш мумкин?-деб сўради мухбиримиз.

-Юз фоиз ишановринг, ака. Биласизми, яна нимани айтмоқчиман. Гулнора Исломовна бу хабарни эшитгандан буён ,,энди сочимни кимга майдалаб ўрдираман” деб сиқиляпти.-деди Оқсаройдаги тор доираларга аралашиб юрадиган манбамиз.

Мазлум

Биз ҳеч кимдан кам эмасмиз ва ҳеч кимдан кам бўлмаймиз, деган шиорнинг мазмунини президентимизга тушунтирган тилмочнинг падарига минг лаънат! Отаси, ҳойнаҳой, ҳабаш бўлса керак, мана – мазлум Африка халқларидан кам бўлмаслик учун ўлиб-тирилиб ҳаракат қилиб ётибмиз.
(Ҳаёт Али)

Чироғим

Ўтган йили Олма-Отадаги Панфиловчилар номидаги истироҳат боғида бўлдим.

Боғда айланиб юриб ичимликлар сотиладиган жойдан бир шиша ,,Жигули” олдим. Атрофга қарасам харидорлар учун жой ҳозирланмаган.

Сотувчидан сўрадим:-Буни қаерда ичаман?

-Ҳоҳлаган жойингда ичавер, чироғим.

Боғнинг ичидаги скамейкада газета ўқиб, пиво ичиб ўтирсам иккита полициячи келди.

-Мен фалончи, шеригим пистончи, жамоат жойида спиртли ичимлик ичиш мумкин эмас. Сизга жарима соламиз.

-Мен спиртли ичимлик ичганим йўқ.

-Қўлингизда пиво турибди-ку. Биз сизни пиво олганингиздаёқ кўрганмиз. Четроқда кузатиб тургандик. Қани ҳужжатларингизни кўрсатинг. Э, сиз иностранец экансизку! Бу жуда яхши! ( Ким учун яхшилигини айтмади)

-Майли, оға, мен Қозоғистон қонунлариниям ҳурмат қиламан. Қанча жарима тўлашим керак?

-Фалонча.

-Оҳо, бу пулга яна шунча қўшсам уйланиб оларканман. Майли, майли, тўлайман. Бизнинг Ўзбекистонда милиция жуда меҳрибон, бизни доим қўллайди. Турли енгилликлар беради, сизларда йўқми бу нарса?

-О, баурим-ау, сен тушунадиган йигит экансан-ку. Мен ўзбек, сен қозоқ деган гапларга ҳожат йўқ. Бир осмон остида яшаяпмиз, томиримиз бир. Сен Қозоғистонда ўз уйингда юргандай юравер. Бер атаганингни, менгаям иссиқда қоғоз тўлдириш ёқмай турибди.

Шавкат Муҳаммад.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Hajv. Bookmark the permalink.