Жаҳонгир Муҳаммад: ОЛТИНЧИ ҚАВАТ (Қисса)

Жаҳонгир Муҳаммад:  ОЛТИНЧИ ҚАВАТ (Қисса)
Президент тансоқчисининг кундалиги
1. Тайчи
Исмим Таймур. Аслида Темур деб от қўйишган. Ҳужжатимни ёзган одам “Таймур” деб ёзган. Нега бундай қилган билмайман. Аммо ўзимга ёқади. Темур деган от тиқилиб ётибди, Таймур эса битта. У ҳам менда.
Фақат Президент “Тайчи” дейди. Бу менга ёқмайди. Худди камситганга ўхшайди. Аммо буни унга қандай айтаман? Ҳаққим йўқ. Фақат жим туришим керак, ҳатто мени урса ҳам.
Унинг саволларига ҳам жавоб бермаслигим керак. Унинг соясиман-да. Соя гапирмайди. Қоида шунақа.
Қоидани унинг ўзи бузди. “Соя”ни гапиртира бошлатди. Шунда ҳам оз гапиришга ҳаракат қиламан. Гаплар кўнглимдан тошиб кетмаслиги учун кундалигимга ёзиб қўяман. Аслида бу ҳам қатъиян мумкин эмас. Билиб қолишса судсиз-терговсиз йўқоламан. Шарт шунақа ва ўзим ҳам бунга рози бўлиб ҳужжат имзолаганман.
Кундалигимни президентга ҳужум бўлса ишлатишим керак бўлган қалқоннинг ичида сақлайман. Доим ўзим билан. Президент менга жуда ишонгани учун биров текшириб ҳам кўрмайди. Муносабати совуб қолгудек бўлса, нима қилишни биламан, режасини тузиб қўйганман. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммаднинг фикрича…

Комиловнинг Каримов ҳақидаги баёноти ва Ортиқхўжаевнинг Трампдан фарқи ҳақида

Сарвар Усмон/Озодлик. Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов туғилган кун арафасида, 29 январь куни Германиядаги энг йирик етакчи кундалик “Зюддойче цайтунг” газетаси Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан ўтказилган суҳбатни эълон қилди.

Газетага берган интервьюсида жаноб Комилов Ислом Каримов тўғрисида бундай деган:

“Президент Каримов Ўзбекистон учун кўп ишлар қилди, бу айниқса, мустақилликни ҳимоя қилишда, унинг айрим тамал тошларини қўйишда кўринади. Бироқ у бошқа давр эди ва жаноб Каримов ҳамма нарсани шахсан назорат қилган. Бу тизим доирасида ҳеч ким ҳеч нарса қила олмас эди. Ҳатто бундай мавзуни муҳокама қилиш қийин бўлган”.

OzodNazarнинг бугунги меҳмони, журналист Жаҳонгир Муҳаммад суҳбат давомида ташқи ишлар вазирининг шу гапларига эътибор қаратди.

Жаҳонгир Муҳаммаднинг фикрича, Абдулазиз Комиловнинг бу гаплари кўп нарсани тушунтириши мумкин бўлган баёнотдир…

https://www.ozodlik.org/a/ozodnazar-jahongir-muhammad/29746290.html