Дилмурод Саййид

ПОК НАФАСДАН БАҲРА ОЛИБ…

Давлатшоҳ Самарқандий (таваллуди тахм. 1435 й., вафоти 1495 й.) ўзининг “Тазкират уш-шуаро” (“Шоирлар ҳақида рисола”) асарида Низомиддин Мир Алишер Навоий ҳазратлари ҳақларида тўхталиб, шундай ёзади:

“…Улуғ Амирнинг (Навоийнинг-Д.С.) девони султонлар, аслзодалар мажлиси безагидир. Навоси наво оҳангида ушшоқи бенаволарни (сўзини йўқотган ошиқларни-Д.С.) тўғри йўлга солиб қўяди. Мухолифлар унинг қалами ғижирлашидан мағлуб, хусравоний оҳанги Султон Ҳусайнга маҳбубдир. Қандай яхшики, (унинг) овозаси турклар мамлакатидан Ҳижозгача (Маккаи мукаррама ва Мадинаи муборака атрофидаги ерлар-Д.С.)… довруғи Нишопурдан Исфаҳонгача етди. Ажам мамлакати аҳли қулоғига бу садодан сирға тақиб, оламнинг ҳамма бурчаклари бу дарё гавҳари бирла тўлиб тошгандир. Тонг насими унинг хабарини Ироққа етказди ва Тубй дарахти баргларини бу ниҳол шохчаларига етиштирди ( яъни, етти қават осмонни ҳам забт этди-Д.С.)…”

Дарҳақиқат, ҳазрат Алишер Навоийнинг шаънларига қанча яхши гапларни айтилса, шунча оздир. Ул зот таърифланган битиклар жуда кўп бўлиб, шу ўринда Давлатшоҳ Самарқандий-нинг таъбири, айниқса, ҳаққонийдир:

“…Шу кунларда улуғ Амир дину давлат ҳомийси, шариат ва миллат пушти паноҳидир…”

Ўн бешинчи асрдан то шу бугунги ўзбек адабиётигача, умуман, Шарқ адабиётидаги хоҳ етук, хоҳи ҳаваскор бўлсин, ҳар бир қаламкаш улуғ Навоий ижодиётини ўрганган, унга эргаш-ган. Ўзбек адабиётига назар солсак, БобуруМунис, Огаҳий ва Муқимий, Фурқату Завқий, Нодираю Анбар отин, Зебуннисою Дилшод отин, Машрабу Холис, Увайсию Барно ва Ожиза, Ниҳонийдан то Эркин Воҳид, Жамол Камол назмиётида ҳазрат Навоийнинг пок нафаси шундоққина уфуриб туради. Ул зот девони кирмаган ўзбек хонадони, Алишер Навоий ҳазрат-ларини ўқимаган ўзбек топилмаса керак.

Шу баробарида Алишер Навоий ижодиёти деганда ўзбек китобхони кейинги 70-80 йил давомида бобомиз қаламига мансуб “Хазойин ул-маоний”ни ёки шу хазинадаги туркий (ўзбек тили)даги ғазалларни идрок этиб қолгандилар, холос. Низомиддин Мир Алишер Навоий ҳазратлари форс-тожик тилида қалам тебратиб, девон яратганликларидан огоҳ эсак-да, “Девони Фоний”дан бирор ғазални тўлиқ айтиб, маъносини англаб етадиган ўзбек китобхони жуда оздир. Низомиддин Мир Алишер Навоий ҳазратлари форс-тожик тилида ҳам ўта гўзал, чуқур маъноли, серзавқу кишини ўйга толдирадиган ғазаллар, қитъалар, рубоийлар, таъриху қасидалар, мусаддасу марсиялар битмишларки, бу ҳақда батафсил изоҳ ёзишликка бир кишининг умри, илми, имкони озлик қилади. Шу бисдан биз ҳам изоҳ ўрнида Низомиддин Мир Алишер Навоий ҳазратларининг қуйидаги қитъасини келтиришлик билан кифояланамиз:

“Маъни-йэ ширину рангинам бэ туркй биҳад аст,

Форсй ҳам лаълу дурҳои самин чун бингарй.

Гўйо дар рост бозор-э сухан бикушодэам

Йэк тараф дўкон-э қаннодй-у йэк сў заргарй!”

Яъни:

Туркий(ўзбекча) ранг-барангу ширин маъноли (шеърларим) беҳаддир,

Агар қарасанг форсий (шеърларим) ҳам яхлит лаълу гавҳар мисоли.

Сўз бозорида раста очганман –

Гўёки бир томонда ширинлик дўкони-ю, бир тарафда заргарлик!”

Низомиддин Мир Алишер Навоий ҳазратларининг яхлит лаълу гавҳар мисоли битиклари форс-тожик адабиётининг йирик намояндалари ҳисобланмиш Бадриддин Ҳилолий(асли тур-кийлардан-Д.С.), Абулқосим Бедил, Сайидо Насафий, Зебуннисокаби ижодкорлар учун ҳам ўзига хос мактаб бўлганлигини эътироф этишлик керак.

Хулоса ўрнида Низомиддин Мир Алишер Навоий ҳазратлари яратган “Девон-э Фонй”дан бир ғазални келтириб, ўз таржимамда муҳтарам муштарийлар эътиборига ҳавола қиламан.

ҒАЗАЛ
Чашму дэл аст жо-йэ ту, жо-йэ дигар марав,
Берун майо зи дидаву аз дэл ба дигар марав.

Чун меравй ба кў-йэ вай, эй дэл, бубин маро
Он жо, ки қатл карда аз он пештар марав.

Гуфтй, равам ба дайру зи худ бихабар шавам,
Он сўй, то ки бошадат аз худ хабар, марав.

Як сўбҳ ба худ ойу шунав нола-йэ маро,
Аз худ ҳамэ ба нағма-йэ мурғ-э саҳар марав.

Нозук дэло, агар раҳ-э эшқат ҳавас шудаст,
Бишнав сухан, чу бул-ҳавасон ин сафар марав.

Эй шайх, пур магў, ки равам сў-йэ майкадэ,
Як сон бувад агар бирав он жо, агар марав.

Фонй, ба дэл зи раҳгузар-э дийда шуд бало,
Бояд саломатат сў-йэ он раҳгузар марав.

ТАРЖИМАСИ:
Манзилинг кўз бирла дилдир, ўзга жойга кетмагин,
Чиқма кўздин ташқарига ҳам юракдин йитмагин.

Гар борар бўлсанг унинг кўйига, кўргил эй кўнгил,
Ки мени қатл айлағон жойдин нариға ўтмагин.

“Дайрга боргум ҳам ўзимдин бехабар бўлгум!” дединг,
Бўлса ўзингдин хабар, андоқки жойға етмагин.

Тонг маҳал келу ўзингга, тингла зоримни маним,
Тонг қушининг нағмасин тинглаб ўзинг унутмагин.

Ишқ йўли, эй нозик кўнгил, гар ҳавас бўлмиш сенга,
Тингла сўз, ки сохта ошиқлар каби йўл тутмагин.

Эй шайх, кўп сўзлама, майхона сори борамен,
“Борма ё бор” де, барибир, сўз билан овутмагин.

Фоний, кўнгилга бу бало кўз йўлидин келди-ку,
Сенга омонлик керак бўлса, бу йўлдин кетмагин.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s