Муғанний ижодидан

muganniyТангри йўли фузундир

Замона дардларига даволар ҳам бордир-ов,
Бу кўнгил зардларига сафолар ҳам бордир-ов?

Пора – пора Туркистон, бағри ёра Туркистон,
Бир ерларда иймонли даҳолар ҳам бордир-ов?

Кўксида сим тўсиқлар, бомбали зим тўсиқлар,
Эртага бу ишларга баҳолар ҳам бордир-ов? Continue reading

НОСИЁСИЙ ЛАТИФАЛАР(5)

ЗАМБУРМАСАЛ

СВЕТ

Кир ювиладиган Тоғорани деворга осиб қўйдилар. У қуёш нурида қизиб, роҳатланиб ётар ва ёнида осиқлиқ турган Ўроғу Аррага мақтанарди׃

-Мени сизлардан ҳам тўрроққа ва тепароққа осиб қўйишди. Бундай ҳурмат ва эҳтиромга етиш осон эмас. Кир ювилганда мен сувни ташқарига сачратмасликка уринардим. Эгамга шу хислатим ёққан бўлса керакки, менга бу қадар ҳурмат кўрсатди… Continue reading

НОСИЁСИЙ ЛАТИФАЛАР(4)

ЗАМБУРМАСАЛ

ҚОИДА
-Ошхонада Кафгирнинг қоидасини юргизамиз,-деди Қошиқ.
-Бекор айтибсан! Кафгирнинг қоидасини ўз танангда синаб кўрсанг биласан! Момоталоқ қилиб ташлайди,-дея эътироз билдирди Қозон.
-Ундай бўлса, Ўчоқнинг қоидасини юргизамиз!
-Ақлингни едингми? Унинг қўлига тушсанг онангни Омонқўтандан кўрсатади!
-Уф-е! Сизларга у қоида ҳам ёқмайди, бу қоида ҳам. Бўлмаса менинг қоидам билан яшаймиз.
-У қанақа қоида экан? Continue reading

НОСИЁСИЙ ЛАТИФАЛАР(3)

ЗАМБУРМАСАЛ

(Давоми)

ИФЛОСЛАР

Жўмрак шириллаб турганди.
-Ўчир товушингни,-деб унга бақирди ифлос идишлардан бири.
Қолганлари ҳам унга қўшилдилар.
-Мен товушимни ўчирсам, сиз қандай қилиб тоза бўласиз, қандай қилиб покланасиз?-деди Жўмрак. Continue reading

НОСИЁСИЙ ЛАТИФАЛАР(1-2)

ЗАМБУРМАСАЛ

ҚОН ТОРТАДИ
Қонга беланган Болтани ҳамма сўка бошлади. Лекин бирдан ғиз-ғиз этиб ҳавони кесганча Пичоқ ўртага чиқди׃
-Биринчидан, Болта деган отлари бор, бу бизнинг фахримиз! Иккинчидан, Болта дейилганда ҳаммага титроқ киради. Учинчидан, Болта жанобларидан бизнинг умидимиз жуда катта. Continue reading