Муштарий ижодидан

Ю Р Т Б О Ш И

Бу не баттол рахбар битган
Биз ўзбекнинг бошига.
Ўттиз миллионлик халқимни
Қойилман бардошига.
Дунё ўнта золимидан
Биттаси деб танилган.
Чўтирлиги ўхшаб кетар
Сталинни сафдошига.
Бағрига босар халқини
Хар гал ғирром гапида.
Зиндонга тиқар қарамай
Халқни қари ёшига.
Келажаги порлоқ юртда
Кунда қозон қайнамас.
Пахта ёғи топилмайди
Ўзбек палов ошига.
Келажаги порлоқ халқим
Иш тополай кўп сарсон.
Мажбур ўзга давлатларда
Қул бўлар қардошига.
Келажаги порлоқ давлат
Хар томони прокурор.
Милисаю солиқчилар
Зулук халқнинг қошига.
Келажаги порлоқ юртда
Икки қизи – оч бўри
Харом қўллаб ейди, тўймас
Ўзбек хом-ашёсига.
Келажаги порлоқ халққа
Нутқлар ўқиган чоғда.
Гулчамбарлар ният бўлар
Унинг мармар тошига.
Қандай баттол миниб олган
Ўзбекларни бошига.
Чорак аср чидар, қойил
Халқимни бардошига.

Ш У Д У Р Х А Ё Т.

Мустақил бўлган давлатда
Халқ қўрқувда, халқ ғафлатда
Сайлов деб тайинланганлар
Мажбур унга ибодатда.
Фоизларда доим рақам
Жаннат ваьда башоратда.
Аьло баҳо бериш одат
Хар мақола, шеьр хужжатда.
Имом оллодан хам кўпроқ
Ундан қўрқар, важоҳатда.
Айтганларин зўрға ёдлар
Намоз олди тахоратда.
Минг-минг инсон юртдан қочар
Яшолмай бу фароғатда.
Фурқатда туғилган фарзанд
Ёши бугун балоғатда.
Кимларгадур айшу-ишрат
Кимлар қамоққа навбатда.
Шудур бугун турмуш, хаёт
Келажаги буюк давлатда.

М.Мансур.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.