Дилмурод Саййиддан хат

ҲАЛОКАТ ОРТИДАГИ САВОЛЛАР

Ассалому алайкум!

Соғликларингиз яхшими, ижод ва Юрт ташвиши билан толиқмай юрибсизми?

ЖАҲОНГИР АКА!

Келганимдан бери вақти-вақти билан архивларни кўриб чиқишни одат қилгандим. Бундан мақсад хориждаги Ватандошлар юритаётган радиотармоқлар ва электрон саҳифалар фаолияти билан янада яқиндан танишиш ва  муносабатларни йўлга қўйишда аниқ тўхтамга келишликдир. Бу борада, айниқса, Сиз томондан юритилаётган сайтлар ва ижодий жамоа мен каби ноҳақлик кўрганлар  хусусида холисона ёндошганлигингиз катта таассурот қолдирди.

Continue reading

E’LON

VIZA MASALASIDA

Amerikada yashayotgan o’zbeklar diqqatiga!
Turli bahonalar bilan Sizga asl vataningizga viza berishmayotgan bo’lishsa biz bilan bog’laning!
Ro’yxat tuzayapmiz, har ikki prezident oldiga qo’yish uchun! Albatta, sizni sarson qilayotgan shaxslar, idoralar nomlarini ham qisqa va aniq qilib yozing.
O’shanda murojaat salmoqli bo’ladi va natija kutish mumkin.
(Iltimos, bu xabarni tanishlaringizga ham tarqatsangzilar).

Amerikalik-O’zbekistonliklar Kongressi

-Kanadada yashayotgan o’zbeklar ham qo’shilishlari mumkin.

Jahongir Muhammad, Zokir Ali va Baxtiyor Hasanga ma’lumotingizni yetkasib qo’ysangiz, bas.

https://www.facebook.com/jahongir.muhammad

https://www.facebook.com/Alioglu.zakir.50

https://www.facebook.com/bahtiyor.hasan

Дилмурод САЙЙИД

“ТАШАББУС  ГУРУҲИ”  ФАОЛИЯТИДАН

Биз шу йил март ойи учинчи ўнкунлигида Диққат: таклиф рукни остида туркум мақолалар эълон қилган эдик.  Шунга кўра, аввал хабарлаганимиздек, мақолаларда биз томонимиздан билдирилган таклифлар Инсон ҳуқуқлари ҳимояланишига бефарқ бўлмаган дўстларимизда, мухлисларда қизиқиш уйғотди. Нуфузли ташкилотлар, ваколатли шахслар биз билан бу борада мулоқотга киришдилар. Хайрихоҳ ва қўллаб-қувватловчи Инсонларнинг холис маслаҳатлари ҳамда муносабатларидан ижобий хулоса чиқариб, “Ташаббус гуруҳи” тарзида фаолият юритишга келишиб олгандик.

Continue reading

“Озодлик” радиоси:

“Ҳар бир ҳокимга еттитадан махсус тўн тикилади…”

Нега 7 тадан? Нима учун 6 тадан ёки 8 тадан, боринг ана, ҳисобга тўғрилаб 10 тадан эмас? Нима учун ўша тўнлар махсус тикилади? Хослиги нимада? Бу саволларнинг жавоблари АҚШда яшаётган журналист Жаҳонгир Муҳаммад билан суҳбат таркибида.

Суҳбатни журналист Сарвар Усмон олиб борди.

Дилмурод Саййид

Тобут ичра Севги келгач чайқалиб…

МУАЛЛИФДАН:

2010 йилдан  “Худо хоҳласа, озодликка чиқсам, иккита китоб қиламан: биринчиси асосан тиканли сим ортида ёзилган ва умуман шу ҳаёт билан боғлиқ воқеликлардан иборат битиклар тўплами; иккинчиси эса, маҳкумлик даврида бевосита ўзим билган-таниган қисматдош маҳкумлару мазлумлар кечмишлари ҳақида бўлади, деб ўйлаб юрардим. 2013 йилга келиб зулм ва тазйиқ кучайиб кетгач, озодликка чиқиш умиди сўниб, бу масалада деярли эсламай қўйдим…

Continue reading

Дадахон Ҳасан

Таржимаи холим  маним

давоми

Менинг хам кечмишларимда  купгина ажойиб  гароиб ва зиддиятли вокеалар булиб утган уларни айтсамми айтмасамми жумладан. Баъзи бирларини айтмасам булмас …

 1988 йил  11 ноябрь куни мен уз хонадонимда  ёш авлодни   ватанга  мухаббат   ватан севарлик рухида  тарбияловчи  охир  окибат   совет тузуми ва унинг боскинчилик сиёсатига карши курашувчи миллий озодлик харакатига айланиб кетадигон  бир  халк жабхасининг   ташабус гурухини тузиб узок йиллар миямда говланиб юрган режани амалга оширган эдим .

Continue reading

“Туронзамин” почтасидан

Ассалому алайкум!
Юбораётган битикларимизга эътибор қаратиб, саҳифангиздан жой ажратаётганингиз учун ташаккур! Дўстларимиз ҳам мамнуният билан қабул килишмокда.

Сизга самимият билан Дилмурод.

 

ДИҚҚАТ:  Унутилаётган муаммо!

“ТОЧКОВКА” ИЖРОЧИЛАРИ ҚАЧОН ЖАВОБ БЕРАДИЛАР?

Кейинги бир йилдан ортиқроқ вақт мобайнида нафақат адолатсиз ўқилган ҳукмлару ноҳақ қамалган Инсонлар ҳақида олий минбарлардан тортиб ўзаро оддий суҳбатларда ҳам очиқ-ошкор айтилмоқда, интернет саҳифаларда мақолалар эълон қилинмоқда. Continue reading

Улуғбек Бакир

Мухолифат ва диний гуруҳлар ҳақида
ДХХ РАИСИНИНГ НУТҚИДАН ОЛДИН: ТОШКЕНТДАН КЕЛГАН ИККИ ХАТ

11.04.2018

30 март куни Sputnik нашри тарқатган хабарга кўра, Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) раиси Ихтиёр Абдуллаев Олий Мажлис сенатининг XIV ялпи мажлисида сўзлаган нутқида, “Бирлик”, “Эрк” сингари бузғунчи сиёсий кучлар бугунги кунда Ўзбекистонда ўз фаолиятини қонунийлаштиришга уринмоқда. “Уларнинг режаси бугун қонунийлаштириш, эртага эса вазиятни издан чиқариш”, — деб таъкидлаган эди.

31 март куни Facebook саҳифамда: “Ўн беш кун ичида Тошкентдан иккита хат олдим. Лекин, ишонмай тургандим. Ўша хатни ДХХ раиси кеча исботлади. Бу ҳақда ёзаман. Гап кўп…”, деб ёзгандим.

Continue reading

Дилмурод САЙЙИД

МАВЗУГА ҚАЙТИБ!

ОЛИНГАН ЖАВОБЛАР МАХСУС КОМИССИЯ ШАРТЛИГИНИ  ТАСДИҚЛАЙДИ!

Икки ҳафтанинг нари – бериси биз томонимиздан “ДИҚҚАТ: ТАКЛИФ!” рукни остида айни чоғда жуда муҳим масала юзасидан мақолалар ёйинланганди. Минг афсуски, мақолалар бизга номаълум сабабларга кўра биз кутганчалик даражада сайтларда эълонланмади. Тўғриси, биз бунга деярли ажабланмадик. Чунки шундай эҳтимолликни олдиндан таҳмин ҳам қилгандик. Сабабини ҳам Аъзам Турғуновга қисқача шарҳлаб ўтгандим…

Шу нуқтаи назардан имкон даражамизда йўл тутиб, бизни қувватлаши мумкин бўлган Инсонларга хат ёзиб, шароит бўлганида Улар билан кўришиб, мазкур мавзуда ўз мулоҳазаларимизни батафсил изоҳлаб бердик. Айниқса,Надежда Атаеванинг бу борада катта қизиқиш билдириши, Стив Свердлоунинг ўша кунлари Тошкентда бўлиши бизга жуда қўл келди. Аввали 29 март куни, кейин Стивнинг Оврўпога кетишидан бир кун олдин кўришиб, бу мавзуда яна бир бор батафсил фикрлашиб ҳам олдик.

Continue reading

Дадахон Ҳасан


Таржимаи ҳолим  маним

Тугулганим тугрисидаги гувохномада  ёзилишича мен 1940 йилнинг 15 март  куниси  фаргона  вилояти олтиарик туманидаги  араб теппа  кишлагида тугулган эканман. Орадан унтурт ой утгач иккинчи жахон уруши бошланган экан дадам Шокиржон Хасановнинг ёши 38 да эканига карамасдан урушга олиб кетилган экан дадам 1943 йил 15 март куни руссиянинг Великий Новгород вилояти Залучи районидаги Шотова кишлогида  булган жангларда халок булган экан. Онамдан дадам кани деб сураганимда онам менга дадангни урущга райком шодиев жунатиб юборган деб жавоб этган эдилар уша уша райком шодиевнинг виллис мошинаси кучамиздан утганида мошинага карата тош отадигон  булганман уруш йилларида оч ялонгоч гариб бир ахволда умр утказганимиз хали хануз эсимда.

Continue reading

Саволларга жавоблар

Иноятовнинг МХХси билан Абдуллаевнинг ДХХси орасида нима фарқ бор?

“Озодлик”, 3-апрел, 2018/ Сарвар Усмон/ Президент Мирзиёев Миллий хавфсизлик хизматини ислоҳ қилиш ҳақида, бу хизмат тўғрисида қонун қабул қилиш лозимлиги ҳақида гапира бошлаганидан, айниқса, хизматнинг кўп йиллик раиси Рустам Иноятовни эгаллаб турган лавозимидан озод қилганидан сўнг ўзбек жамиятида МХХнинг вазифалари ва иш усуллари тубдан ўзгаради, деган фикр пайдо бўлган эди.

Бироқ Давлат хавфсизлик хизмати раиси Ихтиёр Абдуллаевнинг куни кеча қилган чиқиши сарлавҳага чиқарилган саволни пайдо қилдики, уни ва бошқа саволларни АҚШда истиқомат қилаётган журналист Жаҳонгир Муҳаммадга бердик.

https://www.ozodlik.org/a/ozodnazar/29142546.html

Дилмурод Саййид

 Тириклай сўйдилар, тирик кафанлаб

(Шеърият)

 Мени қўлламоққа ожиз бу қуллар,

Сўқирдир нигоҳлар – мени кўролмас.

Сўқмоққа айланмиш мен билган йўллар,

Адолатнинг кесик пойи – юролмас!

               Х             Х             Х

Тириклай ўлдирди ёлғончи очун,

Тириклай сўйдилар маккор ошналар.

Тириклай кафанлаб кўмдилар у кун,

Тирикнинг қонига ўчлар – ташналар.

Continue reading