Тушунчаларим

Нима қилиш керак?

Бойларнинг қандай бой бўлганлари тўғрисидаги ҳикояларини ўқиб бир аёлнинг, қандай бой бўлганлиги менга бошқача таъсир кўрсатган эди. У аёлнинг айтишича – шарт бўлмаган аниқроғи, ўта муҳим бўлмаган нарсаларга пул сарфламаган экан. Ўзбекистон ҳам ўта муҳим бўлмаган яъни фойдасидан зарари кўп тузулмалардан воз кечиши керак.

Мисол учун солиқ тизими олиб қарайлик, фойдаси бюджетга тушим қилиши ҳалос, зиёничи – биринчи : солиқ тизими ишлаб чиқаришда иштирок этмайди ва уни фаолиятини молиялаштириш – иш ҳақи, бинолар ва уни ёритиш ва иситиш , ремонт – (таъмирлаш)қилиш, жиҳозлаш каби. Иккинчидан: солиқ тадбиркорликка тўсиқ. Учинчидан:  солиқ мажбурий яъни зўрлик –зўровонлик йўли.

Демак зўровонлик бор жойда – зулум бўлади, тўртинчидан: солиқ тизими энг коорупциялашган тизим бўлиб бозордаги соғлом рақобатга салбий таъсир этади. Хўп битта фойда ва мана қанча зиён демак, нима қилиш керак – биринчи : бюджетга солиқдан тушаётган маблағни бошқа йўлини қидириб топиш, иккинчидан давлат бюджетидан шарт бўлмаган барчасини чиқариб ташлаш яъни бюджет юкини енгиллатиш. Давлат бюджетида фақат давлат органлари – прократура, суд, дхх, олий мажлис ишчи гуруҳи, сенатнинг ҳам ишчи гуруҳи ва ҳозирча армия тамом, бошқа барча маҳаллий бюджетларга ўтказилиши керак.

Мен олдин ҳам айтганман, давлат бюджетига маблағ қазилма бойликлардан, биринчи навбатта табиий газнинг нарҳидан келиб чиқиш керак. Ўзбекистон дунёдаги энг қиммат бозорга айлансин лекин, халққа бу қиммат бозор қиммат туюлмасин, бунинг учун эса халқнинг ҳарид имкониятини кўтаришимиз керак.

Адашмасам Финландияда тадқиқот ўтказишган – мингдан ошиқ ишсиз одамларга эҳтиёжи учун пул мағлағи бериб турилган ва натижада ўша ишсиз одамларнинг кўпчилиги ўзига муносиб иш топиб тўғри йўлга кириб олишган. Бу билан нима демоқчиман, демак биз ҳам халқни тўлиқ ижтимоий ҳимоя қила олсак одамларнинг қадри ошади чунки, мажбурликдан ҳар қандай юмушларга ўзини урмайди, оилалардаги
низолар кескин озаяди, ўзга юртларга чиқувчилар ва Тошкентга иш излаб борувчилар энди ўз талабларини қўя олишлари мумкин бўлади. Қишлоқда ишсиз бўлиши мумкин эмас  аслида чунки, энг камида ўзининг оиласига тегишли ерда (фермерларга бериб юборилган қ/х ерларида) ишлаши мумкин. Халқнинг рози қилиш ва адолат қарор топиши учун халқнинг пешона териси бўлган ерини халққа қайтариш керак.

Шахар жойларда ҳам халқ асрлар давомида яшаб келмоқда ва халққа бериш керак ўз ерини, давлат халқни боқишни тўхтатиш керак. Бўлди боқимандачилик бу билан ривожланишимиз чўзилиб бораверади, барча – бутун халқ курашиши керак бунинг учун эса боқимандачиликдан қутилиш керак.

Айтишади-ю : “дунёни сув босса ўрдакка не ғам” деб, халнинг боши яъни ёши улуғларини пенсия бериб ҳаракатсиз – наркоз остида ушлаб турилибди чунки, улар эртага пенсиям келади-ю қабилада яшамоқда. Битта пенсионер ўзига қўшиб яъна 2 -3 кишини боқмоқда
ва бунга кам таминланганлар ва болалар нафақасини ҳам қўшиб хиссобласак халқнинг тахминан тенг ярими боқиманда бўлиб яшамоқда. Мамлакат аҳолисининг ярми балки яримидан кўпроқғи лоқайд бўлгандан кейин олдинга босиш осон бўладими? Нима қилиш
керак – менда жавоб бор.

Миллатларнинг бойлиги  ипак, пахта ёки олтин  эмас,    балки  комил инсонлардир.      Ричард Хоу

Тушунчаларим .  (Менинг – барча билан  баҳам кўра оладиган бойлигим)

   “ Аниқ  қўйилган – ташҳис ,  муаммони ярми ечилди”  деганидир деб бежиз айтилмаган.  Мамлакатимиздаги ишсизликнинг келиб  чиқишига назар солайлик. Мустақилликка  эришган вақтда мамлакат аҳолисининг ярмидан  кўпи қишлоқларда яшашини ва қарийиб барча қишлоқ  хўжалигида банд бўлганлигини яхши биламиз. Колхоз ва  савхозлар тугатилиб, фермерчиликка асос солиниши ортидан   миллионлаб қишлоқ аҳолиси ўз иш жойидан ва ишчи деган мақомидан  маҳрум бўлди. Эътибор беринг-а, мана қаердан бошланган мамлакатдаги  ишсизликнинг пайдо бўлишлиги. Агар кимдир ўрис – аҳмоқ, колхоз ва совхозларни  тузиб олиб миллионлаб ўзбекларни иш билан ва 12 ой иш хақи билан таъминлаб боққан  деса, ўша одамнинг ўз аҳмоқ бўлса керак чунки, ўрис бизнинг устимиздан 125 йил ўз тасирини  ўтказиб келган эди ва у бизни кучимиздан, билимиздан, еримиздан ва сувимиздан унимли фойдалана олганидан,  тенгсиз урушда ғолиб бўла олган ва дунёдаги энг қудратли давлатга асос сола олишган эди.

Колхоз ва совхозлар  нима учун тузилган эди?, энг аввало қишлоқ хўжалик ерларидан унимли фойдаланиш учун. Чунки бу колхоз ва совхозлар  ташкилот эди. Ташкилотни ўз низоми бўлади ва иш тартибли йўлга қўйилади, шунинг учун советлар даврида Ўзбекистон қишлоқ  хўжалиги йилдан йилга қудратга кириб бораётган эди. “Ҳеч қачон хато қилмаган, ҳеч қачон бирорта янгилик яратмаган инсондир”  деган эди Альберт Эйнштейн. Биринчи президентимиз кучли давлатчиликка асос солиш орқали Яратувчанликни намоён эта олди ва хақли  равишда хатолар ҳам бўлди. Конфуций – “Хато қилиш ҳеч нарса эмас, агар афсусланмасанг” деганидек ва Паул Мейер “Хатолар бизни юқорига  олиб чиқадиган зинанинг пағоналаридир” деб билдиришган фикрлардан келиб чиқиб ҳам, мустақиллик даврида йўл қўйилган хатолардан ва қолаверса  совет давридаги хато ва ютуқлардан тўғри ҳулосалар чиқариб ўзимизга мос тўғри йўлни танлаб олишимиз, ривожланишимизни белгилаб беради. Фермерчиликдан  давлатимизни кўрган фойдасини фойда дейишга иккиланасан одам чунки, рақамларга қарасангиз бу яққол билинади. Қарийиб 3.5 миллион тонна пахта йиғиштириб  олинганини эълон қилиниб, эришилган ғалаба билан табрик билдирилар эди.

Энди қаранг, шунча пахтадан тахминан 1.3 миллион тонна тола олинади ва октябрь ойидаги  пахта ярмаркасида аввалроқ 700 минг, сўнгра 600 минг тонна тола сотилгани маълум бўлар эди. Қолган 600 минг тоннадан ортиқ толани тахминан 100 ёки 150 минг тоннасини  ўзимизда қайта ишланишини ҳисобга олсак демак тахминан 500 минг тонна пахта толаси қоғозда бўлиб чиқади. Бунга яна бир мисол – мустақилликка чиққан вақтларимизда Гулбоғ совхозининг  пахтачиликдаги ҳосилдорлиги 31.2 центнерни ташкил этар эди. Фермерчиликка бизни қишлоғимизда 1994 йилдан асос солина бошлаган ва бундан 15 йил олдин тўлиқ фермерчиликка ўтиб бўлинган  эди. Ҳозир бу фермерларнинг режадаги ҳосилдорлиги 25-30 центнер қилиб белгиланган бўлиб шу ҳосилни ҳам етиштира олмаётгани юқорида билдириб ўтганим, қоғоздаги тахминан 500 минг тонна пахта  толасини келтириб чиқармоқда. Ҳосилдорлик ҳар 2-3 йилда 1 центнердан ошириб борилганда эди, ҳозир ҳосилдорлик 35 – 40 центнерни ташкил қилган бўлар эди.

Демак шулардан ҳам ҳулоса қилиш мумкин-ки,  фермерчилик биз кутган натижани бергани йўқ ва қолаверса бундай фермерчилик қишлоқ халқига яхшилик олиб келгани йўқ. Кимдир ва қачондир аччиқ бўлса ҳам асл ҳақиқатни айта олиши керак ва бунинг  учун эса, асил ҳақиқатни тушуниб етмоқ керак бўлади. Совхозлар сиёсий, диний ёки харбий ташкилот эмас балки, қишлоқ хўжалик ерларидан ва шу соҳага тегишли жабхалардан тартибли равишда унумли фойдаланиш  учун, қолаверса қишлоқ аҳолисини иш ўрни билан таминловчи тартибли мухим тизим эди. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги советлар даврида шакилланганидан унинг тузилиши, яни бошқарилиши, энг биринчи навбатта суғориш  тизими битта бошқарувга мослаштирилган бўлиб, ҳозирги фермерчиликка мутлоқа тўғри келмаслиги ўз тасдиқини топиб турибди. “Гадони душмани гадо бўлади” дейишганидек бу фермерлар якка хўжалик бўлишганлиги учун ва  қолаверса фақат ўзини ўйлаганлари боис, ўз – аро сув таминотида ҳам келишиб иш юрита олишмаябди. Шу ерда Криловнинг масали ёдимга тушаверади ва ўша масалда – аравадаги юкни уч томонга тортаётган – оққуш, чўртан  балиқ ва адашмасам тошбақа аравани жойидан силжита олишмаётгани акс этган расми ҳам бор эди. Тўғри тан олиб айтиш ҳам керак, қайсидир фермерлар ютуқларга ҳам эришмоқда лекин бу қишлоқ хўжалигидаги умумий вазиятни  яхши дейишга етарли бўлмаган ҳолда, халқнинг хаққи бўлган ерга ҳиёнат бўлганлигини ҳам эсдан чиқармаслигимиз керак.

Қишлоғимизни 730 гектар шудгорланиб экин экиладиган ери бўлиб, совхоз вақтида 490 гектарига пахта, 100 гектардан  ошиқроқ ерга беда, 25 гектар ерга полиз ва буғдой, шоли, маккажўхори каби экинлар экилар эди. 1500 тоннадан ошиқроқ пахта етиштирилар эди. Бу бугунги кундаги жахон нархларида хисоблаганимизда 2 миллион доллар атрофида бўлиб, қолган  экинлар барча сарф харажатларни қоплаб, пахтадан олинадиган даромад қишлоқнинг соф фойдасини ташкил этиши мумкин бўлар эди. Агар ер қишлоғимизнинг мулкига айланса ва мен ерга эгалик ҳуқуқига эга бўлганимда эди, менинг ҳарид имкониятим  ошиб, давлатимиз бугунги кунда Россияга ва Хитойга сотаётган 140 – 185 долларлик табиий газни, мен 500 доллардан ва унданда юқорироқ нарҳларда ҳам сотиб олишим имкони пайдо бўлар эди. Туркман газини биздан яни, ўзбеклардан ортса бошқа мамлакатлар  олиши керак аслида. Иссиқхоналарни иситиш учун ҳам энергия керак. Иссиқхоналарда етиштирилган маҳсулотларни таннархи юқори бўлади ва уни сотиб олиш учун ҳам халқнинг ҳарид имконияти юқори бўлиш керак. Ўзимиздан ортганини эса экспорт қилиш мумкин.

Давлат  мамлакатдаги мавжуд иқтисодий имкониятлардан унумли фойдалана олмаётганини, (қўпол бўлса ҳам) “ ё ўзи емайди, ёки итига бермайди” дейишга қиёслаш мумкин. Давлатга айтадиган сўзим – нима қиласан бошингни ғавғога тиқиб (мисол учун қишлоқ хўжалик билан шуғулланиб),  бюджетга пул керак бўлса ёки иқтисодиётни бошқа сохаларига таъсир кўрсатмоқчи бўлса, табиий газни нархидан келиб чиққан холда амалга ошириш керак. Қолаверса Давлат зиммасидаги шарт бўлмаган юклардан ҳалос бўлиши керак масалан, пенсия. Пенсияни бир муддат мамлакатдаги   барча нафақахўрларга ёшга нисбатан бир ҳилда қилиб белгилаш керак. Нима учун бир муддат – чунки қишлоқ ва шахарлар ўзларини иқтисодини тартибга солиб олишлари керак бўлади ва сўнг пенсия таъминоти буткул бархам топиши керак бўлади, унгача давлат бир оз муддат давомида  кексаларни химоя остида ушлаб туриши керак бўлади. Фақат ёшга нисбатан барча кекса ва ногиронларга бир ҳилда, тахминан 150-200 минг атрофида бўлса ва бунга қўшимча равишда ерга эгалик хуқуқидан келадиган улуш ҳам қўшилса менимча ортиқча ваҳимага ўрин қолмайди.

Имтиёзли равишда  пенсияга чиқиб олишган “шаввоз”лар фақат Улушга эгалик қилишади холос барча билан бирдек. Кимки ишлаганман деса ойлигини- иш хаққингни олгансан дейилади. Қанча – қанча одамлар ишлаб – ишлаб бир сўм пенсия олмай ўлиб кетди ва кетмоқда. Пенсия таъминот совет давлатидан қолган адолатсиз  тизим бўлиб ундан тезроқ воз кечиш керак. Кераксиз идоралар, лавозимлар ҳам йўқотилиши керак. Мисол учун – солиқ. Солиқни – жазо деб қабул қилиш мумкин. Қўйиб берса хеч ким солиқ тўлашни истамайди. Демак хеч ким истамайдиган керак бўлса ёмон кўрадиган бу тизимни нима кераги бор. Юқорида  айтдим бюджетга маблағ керак бўлса “ричаг”и табиий газ. Газни нархини ошир тамом вассалом. Шу жойда шуни яна бир бора айтиб ўтишим керак, давлат савдода улгуржисига иш қилиши керак. Масалан табиий газни хонадонларга эмас қишлоқ ва шахарларга сотсин ва газни хаққини улардаги ҳукуматлардан  талаб қилиб олсин, ҳукуматлар эса ўз ички муаммоларини ўзлари хал этишсин, яни ҳукуматлар жавоб берсин. Солиқ бўлади – ер солиғи лекин, бу солиқ “автоматик” тарзда ойлани ёки хонадонни хиссоб рақамидан ечиб борилади ва яна бир солиқ бўлиши мумкин у ҳам бўлса жон солиғи (бу солиқ турининг  эхтимоли жуда кам).

Жон солиғи қачонки давлат бюджетига энергиядан келаётган маблағ етарли деб хиссобланмаса ва барча тирик жондан тенг миқдорда олинадиган солиқ тури бўлиб, у хам хиссоб рақамлардан ечиб олинади яни, одамлардан сўраб ўтирилмайди. Демократия – халқ ҳокимияти. Халқимиз 7-8 минг атрофидаги  қишлоқ ва шахарларда яшашади. Барчани бир масканга тўплаб бўлмайди шунинг учун, ҳокимиятни халқнинг олдига олиб бориш керак. Бизга битта хукумат ва битта хукумат бошлиғи (Абдулла Арипов) эмас, 7-8 минг хукумат ва хукумат бошлиғи (Абдулла Арипов) керак. Бу хукуматлар қонун ва қарорларни бажарилишига ва ўз  фуқароларига, уларнинг турмуш даражасига, қўйинг-ки барча – барчасига жавоб берсин. Бир неча соатга келиб кетадиган ёки ҳозиргидек ожиз ҳукумат эмас, бизга қудратли, ўз сўзини ўтказа оладиган, халқни бошқара оладиган, ортидан эргаштирадиган, бизни ҳимоя қила оладиган, оқ ювиб – оқ тарайдиган, онадек меҳрибон тарбиячи  керак. Ҳукумат тепамизда эмас, ичимизда бўлсин, ётсакда – турсакда биз билан бўлсин, бизнинг олдимизда бўлсин. Давлатимиз эса энг аввало мамлакатда қонун устуворлигини таъминлаб берсин.

Швецария давлатининг шиори: -“ Бир киши ҳамма учун, ҳамма бир киши учун” экан, эшитиб бир оз ажабландим ҳам ва лекин, жуда қойил қолдим. Ажабланишимга  сабаб капиталистик мамлакатларда табақаланиш оддий ҳол бўлиб, киборлар оддий халқдан ажралиб туришлиги учун бўлиб, қойил қолишимга сабаб, демак у мамлакатда хеч ким ташландиққа айланиб қолмас экан биздагидек. Аслида бу шиор керак бўлса қонуниятга айланиши керак бутун ер юзига ва биринчи навбатда мусулмон мамлакатларида чунки, мусулмонлар  бива у бугунги даражага келгунича қанча – қанча инсонларни шавқатсизларча экспулатация қилди ва қилмоқда. Кимдир йўқ хозир р – бирларига биродар саналишади ва бир – бирларини қуллаб – қуватлашилари айтилади. Капитализм – 500 йилдан буён мавжуд ундоқ эмас дейиши мумкин лекин, бу тушунчанинг саёз эканлигидан. Чуқурроқ эътибор бериш керак асл вазиятга  ва унинг моҳиятига. 2011 йилнинг 15 чи октябрь куни дунёнинг 68 мамлакатининг 951 шахарида бир кунда иқтисодий тенгсизликка қарши намойиш бўлиб ўтган эди ва кўп ўтмай ўша вақтдаги АҚШи президенти бўлган Б. Абама йиллик чиқишида иқтисодий тенгсизликка қарши қонинларни четлаб ўтиб бўлса ҳам курашишини айтган эди ва анчагина шов – шувга ҳам сабаб  бўлган эди. Капитализмнинг мазмун – моҳиятига эътибор берайлик: капитал – ўз – ўзини кўпайтирувчи сармоя. Нима ўзини –ўзи кўпайтира олади, фойзга берилган пул ва буни судхўрлик дейилади. Судхўрлик бизнинг эътиқодимизга тўғри келмайди.

Кимдир завод –фабрика қуриб олиб ишчиларига яхшигина иш хаққи бераётган бўлиши мумкин лекин, бу деган адолат қарор топган  дегани эмас чунки, ўша заводу – фабрикаларда ишлаётганларнинг кучидан, билимидан фойдаланган ҳолда миллионлаб бойлик ортираётганларини ғарбнинг зиёлий қатлами тушуниб етганидан ва бунга ўша намойишга чиққанлар, бойларнинг бой бўлишига хизмат қилаётган тизимга ўз норозилигини билдиришгани эди. Ўтган асрнинг сўнгида Бибиси жаҳон ҳизмати – ўтган минг йилликнинг  энг машҳур одамини аниқлаш бўйича ўтказган сўровида Карл Маркс биринчи, Кант иккинчи, Ленин учунчи бўлишган экан. Америкадаги кутубхоналарда энг кўп китоб К.Марксга тегишли экан ва энг кўп илмий ишлар ҳам қилинар экан, мен тушундимки, демак жамиятшунослар Маркснинг асарларидан капитализмнинг салбий жиҳатлари ва уни ўзгартириш мумкин бўлган жиҳатларини қидиришмоқдага  ўхшашади. Капитализм – бойларни янада бой қиладиган жамият бўлиб, ҳеч кимнинг олдига бой бўлиш учун тўсиқ қўймайди лекин, бир нарсани эсдан чиқармаслигимиз керак – ки, беш бармоқ баробар эмаслигини. Шунинг учун капитализм, барчанинг маънфатига бирдек хизмат қилмайди. Асосан капитализм олғирларнинг жамияти десак тўғрироқ бўлади. Биз социализмнинг биринчи босқичида яшадик.

Тўлиқ  социализмни қуриш амалга ошмай қолди. Бунга сабаблар кўп бўлиши мумкин лекин, мени билишимча энг аввало, социализмни хаётга жорий этган В.И.Ленин эрта хаётдан кетгани бўлса керак. Ленин Сталинга салбий характеристика бериб, унинг ўрнига бошқа муносиб нозодни қўйиш кераклигини айтган эди. Нима бўлганда хам бўлар ишлар бўлиб ўтган тарихни ўзгартириб бўлмайди лекин бир нарсани  яхши тушунмоқлик керак-ки, Ленин ҳам, Сталин ҳам ундан кейинги совет раҳбарлари ҳам адашишган ва шунинг учун ҳам совет давлати йўқ бўлиб кетди. 1917 йилдаги инқилоб бунинг ортидан келиб чиққан фуқаролар уруши, 37 чи йилдаги қатағонлар, социализмнинг қурбонларидир лекин, бир нарсани эсдан чиқармаслик кера-ки, А.Нобель яратган динамит қанча инсонларни бошини еди ва емоқда, қишлоқ  ва шахарларни вайрон қилди ва қилмоқда, ёка ака – ука Райтларни олайлик улар яратган самолиёт қанча одамларни ўлимига, вайронагарчиликларга сабаб бўлди ва бўлмоқда, Японияга ташланган атом бомбасини ҳам самолиётда олиб бориб ташлашган-ку лекин, бу яратувчанликни салбий керак бўлса мудхиш жихатлари хақида лом – мим дейилмайди балки, уни борган сари такомиллаштирилиб борилмоқда. Социалистик  жамият ҳам инсониятнинг ривожланишига ўзига хос равишда хисса қўша олди чунки, ривожланиш учун кучли рақобат керак ва социализм капитализмга худди шундай кучли рақобат ярата олган эди. Фақат бир нарсани тушуниш керак-ки, биз социализмнинг биринчи босқичидан асосий босқичга ўта олмаганимиз, капитализмнинг устунлигини таъминлаб берди. Кимларгадир социализм қўрқинчли туйилса керак айниқса, унда  яшаб кўрмаган ёки ўша жамиятдан жабир кўрганларга лекин, ўша жамиятда мен ва менинг атрофимдаги инсонларнинг қадримиз бор эди, тинчлик деб миннат қилинмас қолверса ўша тинчликни ҳотиржамлиги ҳам бор эди. Тинчлик табиий бўлсагина тотли бўлади чунки унда яна бир бора айтаман ҳотиржамлик бўлади. Бугун халқнинг каттагина қисми қашшоқчиликда яшаётгани сир эмас ва керак бўлса кунлигини кунда топиб  еяётган оилалар қанча. Қачон-ки одамларни онгидан эртага нима ейман деган ташвишни бартараф этмас эканмиз, вазиятни яхши томонга ўзгартириш қийин кечаверади. Бундан бир аср олдин Америкада яшаб ижод қилган рухшунос олим Д.Карнеги – инсоннинг умрини энг тез қисқартирадиган нарса – Безовталик деб сўнги хулосасига келган экан. 25 йилдан буён ўзбек халқи безовталик ичида – тирикчилик ташвишида.

Шунинг  учун ҳам миллонлаб ватандошларимиз ўзга юртларда, ўзга юртларни обод қилиб юришибди, ўз юртимиз қолиб. Қайсидир кимсалар ватандан четда ишлаб юрганларни ўз ихтиёри билан чиқиб кетган уларни хеч ким мажбурлаб чиқариб юборгани йўқ дейишади. Аслида эса, ўшаларни ватандан, иссиқ уйидан чиқиб кетишига мамлакатдаги мухит сабабчидир.Бир йил давомида қишлоғимизда вафот этганларнинг ёшига этибор беринг – 1984(э-эркак), 1959(Э),1956(Э),1976(Э),1972(а-аёл),1968(а),1974(Э),1961(Э),1971(Э),1963(Э)  бирорта ҳам қари одам – нафақахўр йўқ, бу тасодиф-ми? Бу вафот этганларнинг учтаси- биттаси укасиникидан, бири амакисиникидан, яна бири эса қайнотасиникидан чиқарилди яни булар ватан ичра беватанлар эди. Ким айбдор, уларнинг ватансиз бўлишларига албатта айбни ўзларига ағдариш осон лекин, давлатимиз бизнинг отамиз, ҳукумат онамиз қайга қараябди. Ўз фарзандларини – фуқароларини тарбиялай олмаса, унга муносиб хаётни тақдим эта олмаса, нима қилади уларнинг хаққини ўзиники қилиб олиб,  ўз фарзандларини – фуқароларини ташландиққа айлантириб, “КЎЧА”га қувиб. Бундан 10 йиллар балки ундан олдинроқ таъзияларда баъзи кузатувчан инсонлар ўлимни яшараётганини айтишган эди. Хеч қайси давлат раҳбарлари ўзини камчилик ва хатоларини айтиб ёмонлайди. Барчаси вақт ўтиб ошкор бўлиб боради. Ленин бошчилигидаги коммунистлар тўлиқ социализмга эришишига яни, коммунизмни қуришда унинг асосида хато қилишган экан. Улар коммунизмнинг асоси – ишлаб чиқариш деб тушунишган экан. Аслида тўлиқ  социализмга эришиш учун, барча (хатто бир дона гиёҳ ҳам) ижтимоий ҳимояланган бўлиши керак бўлади. Барчани ижтимоий ҳимоя қиладиган – ЕРдир. Ерга эгалик ҳуқуқи – тўлиқ социализмнинг асосидир. Коммунизмнинг асоси эса Ернинг қишлоқ ва шахарлар мулки эканлигидадир, яни ер қишлоқ ва шахар аҳолисининг умумий мулкига айланади дегани ва бундан коммуна – умумий деган маъно келиб чиқади. Биз шундай бир жамиятда яшашимиз керак-ки, унинг қандай номланишида эмас, балки адолат қарор топганида – дир. Шунда-гина  инсонлар оламни яни, барча тирик табиатни ҳимояси остига олган бўлар эди. Чунки биз инсонлар ҳам манашу тирик табиатнинг бир ажралмас қисмимиз, уни асрамоқ келажагимизни асраш деганидир.

Матғозиев Мухторали.

Тел:+998945908733.

<span>%d</span> bloggers like this: