Ишоратлар

ahmad_usmonovПрезидентликка икки қадам

Илгари Андижон вилояти ҳокими бўлган генерал Аҳмаджон Усмонов  бугун Тошкент вилоятига ҳоким этиб тайинланди.

Биз бу одамнинг Ўзбекистон келажагида рол олишини ўтган йили ёзган эдик.

Диққат: Кадр орқасидаги кадр

Ўзбекистон сиёсий майдонида генерал Аҳмаджон Усмонов яқин келажакда катта рол ўйнаши мумкин.

Асли самарқандлик бўлган Аҳмаджон Усмоновнинг Ислом Каримовга ота томондан қариндошлиги бор. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад

АЙТИЛМАЙДИГАН ГАПЛАР

НЕГА БУНДАЙ?
Ўзбекнинг ишлари қизиқ. Ҳамма бир-бирига таъна қилади׃
“Нега қўзғалмайсан, ётаверасанми?”
“Қачон бош кўтарасан?”
“Шунча золимликлар бўлмоқда, нега жимсан?”
“Ҳеч бўлмаса қирғиздан ўрнак олмайсанми?”
“Нега бунча ковла-ковла қиласан?”
“Бир-бирингни егунча бирлашсанг бўлмайдими?”

Кейин “Нега қўзғалмайсан?” деган одамнинг ўзи қўзғалмайди.
“Ётаверасанми?” деган одамнинг ўзи мазза қилиб ётаверади.
“Шунча золимликлар бўлмоқда, нега жимсан?” деган одамнинг ўзи ҳатто ўз номини айтиб икки қатор нарса ёзишга қўрқади. Бола-чақа бор-да. Худди бошқаларда йўқдек! Continue reading

ЖАҲОНГИР МУҲАММАД

АЙТИЛМАЙДИГАН ГАПЛАР

РАҲНАМОНИНГ ПАЛИДТЕХНОЛОГИЯСИ

Қозоғистонда Нурсултон Назарбоев ўзига «Миллат раҳнамоси” унвони ва имтиёзларини берадиган қонунни имзоламади. Яъни рад этди. Ҳамма ёқда гап. Ҳамма ёқда баҳс. Ҳар хил тахминлар ва мулоҳазалар айтилмоқда. Лекин …

Эътибор беринг-а, бу қонун лойиҳаси дастлаб қуйи палатада ич ой олдин-март ойида муҳокама этилганди. Кейин сенатда қабул қилинди. Ундан кейин президентга келди. У рад этди. Парламент ҳам гарчи бу рад этишдан ошиб ўтиш имкони бўлишига қарамай дарҳол бунга рози бўлди.

Continue reading

ЮЗМА-ЮЗ МУЛОҚОТ: Саволларга жавоблар

Сиёсий латифа

mushtum2ТЕЛЕВИЗОРДА
Алдаркўса Наврўз байрами арафасида телеведение ходимлари билан учрашувга вақтидан олдинроқ келди ва уни кутиб оладиган раис ташқарига чиққунча бир зум қаққайиб қолди. Ана шу бир зумда у томонга ўтган ҳам, бу томонга ўтган ҳам׃
“Ҳе, падарингга лаънат!”
“Ҳе, афтинг қурсин!” Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад׃ Ишоратлар

jahongir.jpgҲиссиёт ва сиёсат

Туркия бош вазири Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг Давосдаги бир панелда Исроил президентига жавоб бериш учун мажлис бошловчиси билан қизишиб қолгани ва мажлисни ташлаб чиқиши акс этган видеотасмани қайта-қайта кўрдим. Уна фақат мажлисни тарк этган, балки умуман Давос учрашувларига бундан кейин қатнашмаслигини ҳам билдирган. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад׃ Ишоратлар

jahongir_va_dadaxonМАНСАБ

Илгари ҳукумат томонида бўлган бир танишим “Агар ўшa пайтда менинг ўрнимда бўлганингизда ўзингиз ҳақингизда нима деб ўйлардингиз? Менинг ўша кездаги вазиятимга тушиб, четдан ўзингизга бир баҳо бериб кўринг-чи?!” деди.

Аввалига бу жуда осондек кўринди. Лекин кейин ўйлаб кўрсам, у мени жуда қийин саволга тутган экан. Чунки мен ўзимни унинг ўрнида тасаввур қила олмадим. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад׃ Ишоратлар

jahongir_mamatov.jpgАМЕРИКАПАРАСТЛИК

Мени Америкапарастликда айблаганлар кўп. Американи севаманми, севаман. Бунга гап йўқ. Қандайдир кишиларнинг гаплари менинг фикримни ўзгартира олмайди. Севганимнинг асосий сабабларидан бири бу мамлакатда ОЗОДЛИК- ЭРКИНЛИК деган тушунча ҳамма нарсадан устун туради. Ҳар қандай мафкуралар ҳам бу тушунчадан кейин келади. Балки мен ҳеч кимга бўйсунмайдиган, озод ва эркин инсон бўлганим учун ҳам бу жамият менга хуш ёқар. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад׃ Ишоратлар

Каримовни қурол билан ағдариш мумкинми?

“Озодлик” радиосига кўра, яна ҳам аниқроқ айтилса, унинг ходими Шуҳрат Бобожонов (Абдулла Искандар) ва унинг “отахони” Муҳаммад Солиҳ (Салай Мадаминов)га кўра “Каримовни фақат қуролли куч билан ағдариш мумкин. Бошқа бир вариантни Каримов бизга қолдирмади” (“Озодлик”, 21 Сентябр, 2008 йил). Continue reading

Жаҳонгир МУҲАММАД׃ Ишоратлар

Ўзингга ўзганинг кўзи билан қара

Биз Ўзбекистонда машҳур ва маълум бўлган Муҳаббат Шамаева ва Илёс Маллаев Нью Йоркнинг Кувинсида яшайдиган кўп қаватли уйнинг ёнига етганимизда, бир аёл ҳам биз билан олдинма-кетин келарди. Continue reading

ЖАҲОНГИР МУҲАММАД׃ Ишоратлар (Шу номли туркумдан)

ТУШ

Баъзи одамлар кўрган тушларини тўла эслаб қололмасликларини айтишади. Менда акси. Худди филм каби ёдимда қолади. Лекин барибир мен ҳам бир неча кундан кейин унутаман.

Битта туш эса ҳеч хаёлимдан кўтарилмайди. “Тушингни аввал сувга айт, менинг тушим эмас, пайғамбарларнинг туши, яхшиликка бўлсин, деб айт”, дейишингиз мумкин. Бу туш ана шу талаблардан ҳам ўтган ва кўп танишларимга ҳам айтиб берилган. Шунда ҳам унут бўлмайди. Continue reading

Жаҳонгир Маматов: ИШОРАТЛАР (Туркум)

ҚАЙНОНАМ
aya_jm.jpgИстанбулда яшардик. 1996 йил, 17 май. Қайнонам тушимга кирибдилар.
Олима аёл эдилар. Исмлари Саломат эди. Оилада ҳам, олийгоҳда ҳам у кишини бирдек қадрлашарди. Юракларидаги самимият юзларида ярақлаб турарди.

Ўзбек адабиётида ҳам, ўзбек ҳаётида ҳам “қайнона” калимаси салбий маънога тенглашиб қолгани доим мени ажаблантиради.

Continue reading

Жаҳонгир Маматов: ИШОРАТЛАР (Туркум)

jahangir_mamatov.jpgДАДАМ

Мўғилистонда танк қўшинларида хизмат қилардим. 1977 йилнинг 23 феврал куни байрамни нишонлаш учун машқлардан казармага қайтдик.

Бир неча кунлик машқлардан кейин энг катта ҳадя хатлар эди. Дадамдан хат келган экан. Continue reading

ЖАҲОНГИР МАМАТОВ׃ Ишоратлар

ЖАННАТ ВА ЖАҲАННАМ

Шарқ фалсафасида Ер, Сув, Олов ва Шамол тўрт қудратли куч сифатида талқин этилади.

Олов золим диктатор…Одамни, оламни ёндириши мумкин, лекин Сув ва Шамолга қолганда лол, Ерга ўтадиган тиши йўқ.

Ер Сувни симиради, Оловни кемиради, Шамолни чевиради… Аммо Ер оёқлар остида. Доим тепки ейди.

Лекин фалакнинг гардиши, давроннинг гаврони билан Оловнинг кучи Ерга ўтса, Ер жаҳаннамга айланади, жизир-жизир ёнади. Continue reading

ЖАҲОНГИР МАМАТОВ׃ Ишоратлар

ДИКТАТОРЛАР ВА ДЕМОКРАТЛАР

Бугун дунёдаги жуда кўп мамлакатларни диктаторлар бошқаришмоқда. Бу айниқса, мусулмонлар яшайдиган мамлакатларда кўпроқ.

Кимлардир диктаторларни тинч, инқилоб йўли билан ағдариш мумкин деб ҳисоблайдилар. Улар босиб ўтилган тарихдан мисоллар келтирадилар ва яқин тарихга назар ташлаб, Гуржистон, Украина ва Қирғиз инқилобларини мисол келтирадилар.

Аслида охирги бу уч мамлакатда золим диктатор эмас, мўътадил яккаҳоким раҳбарлар ҳокимият теппасида эдилар. Continue reading

ЖАҲОНГИР МАМАТОВ׃ Ишоратлар

ҚУЛЛАР

Кеча телефонда Тошкентдаги танишим билан анча гаплашиб қолдик.

-Рамазон қандай ўтмоқда?

-Тангри қулларини кам қилмайди. Ҳар кун ифторхўрлик!

-Қимматчилик қаҳатчиликка айланиб қолмаятими, ишқилиб? Continue reading

ЖАҲОНГИР МАМАТОВ׃ Ишоратлар

КЎНГИЛ СУВРАТИ

Ҳеч қачон кимдир ҳақида кимдандир эшитган гапларим асосида хулосага келган эмасман. Доим ўзим топган чизгилар, ўша одамнинг ҳаракатлари, фаолияти, сўзлари, мактубларидан келиб чиқиб, хулоса қиламан.

Шунинг учун ҳам баъзилар ёмон деб турган одам ҳақида ҳам дарҳол фикрим ўзгармайди. Ёки кимдир ҳақидаги фикрим асосларга таянган ҳолда салбий бўлса, оломон ҳар қанча яхши демасин бирданига ўзгариб қолавермайди, уни кечиришим мумкин, аммо бу унинг кимлиги ҳақидаги фикрим ўзгарди дегани эмас. Бу балки яхши, балки ёмон фитрат, аммо бу менинг фитратим. Continue reading

ЖАҲОНГИР МАМАТОВ׃ Ишоратлар

ТАРБИЯ

Мусурмонқул ака художўй, мўминқобил, тарбияли одам. Унинг икки ўғли бор эди. Уларнинг ҳам ўзи каби тарбияли бўлишини истарди. Шунинг учун асосий вақтини уларга панд-насиҳат қилишга, нимадир ўргатишга сарфларди.

Рамазон кунларининг бирида катта ўғли қўшнисининг боласи-Раҳимни куракда турмайдиган сўзлар билан сўкканини эшитиб қолди. Continue reading

ЖАҲОНГИР МАМАТОВ׃ Ишоратлар

“ЯХШИ ОДАМ…”

-Қутайба Марказий Осиёни қилич билан тилкалаб чиққан.
“Ўтиб кетганларга тош отишни қачон бас қиласиз!”

-Лениннинг амри билан Бухоро қонга беланган.
“Ахир Ленин ўлган, ўлганларни гапиришдан фойда йўқ!”

-Сталин қонхўр жаллод!
“Уф, ўлган одамни сўкиб нима қиласиз, ока!” Continue reading

ЖАҲОНГИР МАМАТОВ

ИШОРАТЛАР
ТАНГРИНИ СУДГА БЕРДИ

Дунёдаги энг диндор санaлган АҚШнинг Небраска штати сенатори Эрни Чамберс (Ernie Chambers) инсониятга энг кўп зарар-зиён етказган дея Тангрини судга берди. Кимдир уни тентак дейиши мумкин эди. Дейишмади. Чунки у тентак эмас. Халқ эътиборини қозониб, сенатор бўлган. Лекин Ўзбекистонда ёки Шарқнинг бошқа жойларида бўлса, уни жиннига чиқарган ёки шайтон, кофир дея ўлдириб кетишлари ҳеч гап эмас. Continue reading

ЖАҲОНГИР МАМАТОВ

ИШОРАТЛАР

“АЯ”

Фарзандларим турмуш ўртоғимни “ая” дейишади.

Кеча қизим сўраб қолди׃

-Дадажон “ая” деган сўз тожикчами?

-Нимага сўраяпсан? Continue reading