Сериал сериали

“У Каримовни қутқазиб, ҳал қилувчи рол ўйнаганди?”

“Озодлик”/Сарвар Усмон. “Аҳмадбой” устидан чиқарилган ҳукм адолатлими? Бу иш бўйича қўлга олинган мулклару 12 млн. доллар эгаларига қайтариладими? Сериал можароси давомида қай томон ҳақу қай томон ноҳақ бўлди? Миллат номидан, халқ номидан гапиришга ким ҳақли?

Шундай саволлар атрофида бўлди журналист Жаҳонгир Муҳаммад билан бугунги суҳбат.

Сарлавҳага чиқарилган гапдаги “У” ким? Жавоб суҳбатнинг охирроғида.

https://www.ozodlik.org/a/ozodnazar-jahongir-muhammad/29057135.html

Ўзбекистон медиаси

Жаҳонгир Муҳаммад: Афандининг тарвузи ёки камчиликни нега яширамиз?

Эшитгансиз, Афандининг уйига меҳмон келганда у хотинига “Тарвузлар орасидан битта энг яхшисини танлаб, сўй!” дейди. Хотини қай бирини сўйишни сўраб, битта тарвузни уч-тўрт марта қайта-қайта олиб келиб кўрсатади.

Буни биз тек тарвузни хирмон қилиб кўрсатган хотиннинг донолиги, деб баҳолаб келганмиз. У эрининг сўзини ерда қолдирмаслик, оиласини бадавлат кўрсатиш учун рол ўйнайди. Эри шоп мўйловини бураб, кўкрак керади.

Икки алдов бир ўлим, ўзгармасдир бу йўлим, дегандек бу хусусда минглаб латифалару ривоятлар, шеърлару ҳокоятлар мавжуд. Бугунга келиб камчиликни яшириб, ўзимизни кўз-кўз қилишни миллий қадрият даражасига чиқариб қўйдик.

Continue reading

Саволларга жавоблар

МХХ раиси ўзгарди. “Идора”нинг ўзи ҳам ўзгарадими?

Сарвар Усмон/Озодлик. Ёши 73 га кирган одамнинг хизматдан кетиши, бир қарашда, ҳеч қандай воқеа эмас: кекса одамга дам бериш, уни пенсияга чиқариш мутлақо табиий амалдир. Бироқ Рустам Иноятовнинг МХХ раиси лавозимидан кетишини жамоатчилик фавқулодда воқеа сифатида қабул қилмоқда. Нега шундай? Бу ва бошқа саволларини OzodNazar АҚШда яшаётган журналист Жаҳонгир Муҳаммадга берди.

Continue reading