Jurnalistika jabhasi

Davlat siri

Ma’lumki, sho’rolar zamonida har bir matbuot idorasi qoshida davlat sirlarini saqlash bo’yicha maxsus vakil o’tirardi. Uning qisqacha nomi Uzlit yoki  tsenzora edi.

Bugun MDH o’lkalarining aksariyatida bu muassasa tarixga aylandi. O’zbekiston qonunlarida ham matbuotni tsenzura qilish ta’qiqlangan.

Jumladan, “Jurnalistik faoliyatni qimoya qilish to’g’risidagi” O’zbekiston respublikasi qonunining 4-moddasida ham bu e’tirof etilgan. Continue reading

Жаҳонгир Маматов

jm_20014_febrЗеҳният чорраҳларида

Бирлашув…

Келин жуда чаққон, ошпаз, ширин сўз чиқди. Қайнона аввалига жуда хурсанд эди. Қизи келинга меҳр қўйиб, икки гапнинг бирида уни мақтай бошлайди:
“Овқатлари жуда ҳам ширин…”
“Кийимларимни дазмоллаб қўйибдилар…”
“Дарсимга ёрдам бердилар..”
Бир куни хола қизига:
-Келин қурмағур телефонда сени кимгадир ёмонлаётганини эшитиб қолдим, унга кўп ҳам ишонма, ҳамма гапингни айтма,-деди.
Бошқа кун келинига:
-Кеча қизимни жеркиб бердим, нима эмиш, сиз пиширган овқатларда мазза-матра йўқ эмиш. Мабодо бир нима деса, кўнглингизга олманг болам, парво ҳам қилманг. Continue reading

Yaqin moziy

  • Erkni bo’g’ish

Mashhur 300-sonli ishning “Ayblov fikri”(1)ni ikki qismga bolish mimkin.

Birinchisi: “ERK”gazetasiga qaratilgan ayblovlar;

Ikkinchisi: aniq shaxslarga qaratilagan ayblovlar.

Masalning birinchi qismiga diqqatingizni tortmasdan oldin ba’zi narsalarni eslatishga to’g’ri keladi. Ma’lumki, Mustqillikdan keyin “Erk”gazetasi O’zbekistonda nashr etilayotgan gazetalar ichida nafaqat tiraji, balki mazmun-mundarijasi bilan ham birinchi o’rinlardan biriga chiqdi. Bu hukumatni cho’chitdi. Uni cheklash uchun qog’oz narxi oshirildi, “Uzlit” ya’ni tsenzura idorasiga adabiyotni, she’riyatni tushunadigan qo’shimcha xodimlar ishga olindi. Continue reading

Паркентдаги фитна

Қон излари йўқотилганда…

tughyon
“TUG’YON” радиосининг бугунги эшиттиришида АҚШдан ўзбек адиби, давлат ва сиёсат арбоби Жаҳонгир Муҳаммад иштирок этдилар.

Бугунги дастуримиз 1990 йил 19-20 февралда Тошкент вилоятининг Бўка ва Паркент туманларида бўлиб ўтган қонли воеқаларнинг 26 йиллигига бағишланди…

https://soundcloud.com/tugyon/jahongir-muhammad-parkent-voqealari-26-yil

Суҳбатни таниқли журналист Улуғбек Бакиров олиб борган.

Жаҳонгир Маматов

Зеҳният чорраҳаларида

Миллий мафкурасизлик

Каримов президент этиб сайланган пайтида кўп такрорлаган гапларидан биттаси “Биз ҳеч қайси идеологиянинг орқасидан кетмаймиз” деган гап эди. Кўп ўтмай “идеология” сўзи “мафкура” билан алмаштирилди. Ўзбекистоннинг ўз миллий мафкурасини яратиш ҳақида эса гапирилаверди. Аммо бу қуруқ гапдан нарига ўтмади. Чунки унинг мақсади мафкурасизлик ўрнатиш эди. Шундай бўлди ҳам. Ўзбекистоннинг бугунги миллий мафкураси бу мафкурасизликдир.

Ҳурматсизлик

Шу кунларда “Севишганлар куни ўрнига Бобур куни” деган гаплар кўп айтилмоқда. Continue reading

Озод назар

Каримов Навоийнинг бошига Ҳамзанинг кунини солиши мумкин…

ozodNazar

Сарлавҳа мутлақо асоссиз ваҳима бўлиб кўринаяптими? Агар шундай эса, Ҳамза

Сарвар Усмон

Сарвар Усмон

Ҳакимзода Ниёзийнинг номи кўчалар, туман, театр, метро станциясию шаҳарлардан ўчирилганини эсланг. Мамлакатда бирон киши бирон марта бу амалга қарши “ғинг” дегани тўғрисида Озодликда маълумот йўқ. Бас, шундай экан, сарлавҳага чиқарилган ваҳима бугун, Алишер Навоий туғилган кунда, беасос эмас.

Бугунги саволлар Жаҳонгир Муҳаммадга берилди. Continue reading

Жаҳонгир Маматов иштирокида мушоҳада соати

ozodlikonlinelogo

Замира Шукур

Замира Шукур

Каримов ҳоким танлашда нега ҳадеб адашаверади?

4 февраль куни Ислом Каримов кутилмаганда ўзининг кўпдан синалган генерал-ҳокимларидан бири Аҳмаджон Усмоновни шармандали тарзда ишдан олиб ташлади. Бунинг ортидан сенаторлик дахлсизлигидан ҳам маҳрум этилган Усмонов¸ жиноий жавобгарликка тортилиш таҳликаси остида қолган Каримов кадрларидан яна бири.

Президент кўпдан ўз ҳокимияти хизматини қилиб келган Усмоновни “таниш-билишчилик”¸ жиноий гуруҳлар билан ялоқхўрлик қилиш каби ишларда айблади.

Шу билан Каримовнинг ўзи аввалига мақтаб амалга қўйиб¸ сўнгра яна ўзи ëзғириб амалдан олиб ташлаган ҳокимлар сони яна биттага кўпайди. Continue reading