Абдуқодир Сатторов

БЕҲИНИНГ ФОЙДА ВА ЗИЁНЛАРИ

Беҳи раъногулдошлар оиласига мансуб бўлиб бўйи, 1,5-6 м гача етадиган дарахтдир. Танаси қорамтир-кулранг, сершох бўлиб, турилмаса илдиз поясидан кўплаб бачки новдалар чиқариб кўпайиб кетади. Дастлаб улар кўз илғамас тукли бўлади, аммо кейинчалик улар тўкилиб кетиб, ялонғоч қолади. Барглари тухумсимон ёки чўзиқ тухумсимон пастки томони сертук, кул ранг, усти тўқ яшил қисқа банди билан поя ва шохларида кетма кет жойлашган. Гуллари оч пушти, 5 бўлакли якка, йирик, гулкосачаси меваси учида сақланиб қолади. Меваси хар хил шаклда, ката кичиклиги ҳам ҳар хил. Сариқ, тўқ сариқ, баъзан қизғиш бўлади. 5 та уячасида уруғ жойлашган. Бехи сувсиз, ширин буруштирувчи таъмга эга бўлиб, ҳиди ёқимли. Апрел ойида гуллаб октябр-ноябр ойларида меваси пишиб етилади. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад

Владимир АНИШЧЕВ

“Қувғин”, 2-китоб, (тарихий роман)

26. АНИШЧЕВ

Каримов иккинчи котибни чақирди. Лекин унинг ҳозиргина чиқиб кетганини айтишди. Иккинчи котибни Хавфсизлик қўмитаси раиси чойга чақирганди. Улар чой баҳонасида ёзиб олинган телефон суҳбатларни тинглардилар.
-Ёндик, -деди қўмита раиси, магнитофон тугмасига босаркан.
Каримов билан мамлакат раҳбарининг суҳбатини тинглаган иккинчи котиб ўрнидан сапчиб турди-да: “Ҳозироқ рапорт тайёрланг, бу ўйинни фош қиламиз,”-деди. Continue reading

США-Узбекистан

Андижанская трагедия и геополитические качели

Визит госсекретаря США Хиллари Клинтон в Таджикистан и Узбекистан может стать важным шагом, определяющим стратегическое значение Центральной Азии после вывода американских войск из Афганистана.

Обозреватели обращают особое внимание на поездку Клинтон в Ташкент, где она планирует встретиться с президентом Узбекистана Исламом Каримовым, которого еще недавно называли на Западе “диктатором”.

Узбекистан может сыграть ведущую роль в процессе вывода из Афганистана военнослужащих США и стран НАТО, а также разнообразной техники, накопившейся там за 10 лет военной операции. Continue reading

Гапнинг индаллоси

“Арабнинг ўлиги…”

Ўзбек тилида асрлардан буён яшаётган “Арабнинг ўлиги…” деган гап бор. Бу иборани турли ҳолатларда қўлланишган. Масалан, “Арабнинг ўлигидек оғир” ёки “Арабнинг ўлиги экансанку?” ва ҳоказо.

Энди буни “Арабнинг ўлигидек қиммат” деб ҳам ишлатса бўлади. Чунки Ливияни 40 йилдан ошиқ бошқарган қаттол Муммар Қаддафийнинг ўлиги нафақат Америка ва Авропага балки арабларнинг ўзига ҳам жуда қимматга тушди. Ғарб жарақ-жарақ миллионларини бу мамлакатдаги нефт ҳисобига чиқариб олиши мумкин. Лекин арабларнинг ўзлари йўқотганларини ҳеч қачон қайтариб ололмайдилар. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад

“Қувғин”, 2-китоб,(тарихий роман)

25. ПАРЧАЛАШ

Каримов КГБ раиси Мелкумов ва иккинчи котиб Анишчевни чақирди. Уларнинг ҳар иккаласи ҳам юқорининг одами. Бу иш билан уларни синаб кўрмоқчи бўлди. Агар бажара олмасалар, бир баҳонасини топиб, қуйруқларига супурги боғлашга, бажарсалар бундан кейин бирга ишлашга қарор қилади. Нима бўлганда ҳам Сиёсий кенгашнинг аъзоси бўлди. Энди буларнинг гапи эмас, ўзининг гапи ўтади.
-Сизларга мамлакат бошлиғи Михаил Сергеевичнинг талабини етказиб қўймоқчиман. Continue reading

Ўзгармаган мавзулар

Сиёсий сатира: Нофизийдан нома(61)

ЎЛМАЙ ТУР ЎЛАТ!

Ачавотдан чиққан бир ит бор. Олдинлари ҳаммага қараб ак-ак акилларди. Унга парво қилишмади. Кейин-кейин одамларнинг йўлини тўсиб, сўлагини сепара қилиб ирриллай бошлади. Селкиллаб қолган орқасига бир-икки тепки егандан кейин қатар-қутур қутурди. Бугун энди ҳаммани типир-типир тишламоқда. Оғзидан сўлак эмас, қон оқмоқда.

Танидингиз, бу ўша ўзбек мухолифатини тириклайин гўрга тиққан гўрков Абдураҳим Пўлат, э, йўқ, Абдураҳим Ўлат. Continue reading

Абдуқодир Сатторов

УЗУМнинг ФОЙДА ва ЗИЁНЛАРИ

Қуруқ-совуқ эрур, узум мижози,
Уруғи хам шундай, бунга бўл рози.
Хўл иссиғи бўлар, жуда яхшидир,
Оқи эса меваларнинг нақшидир.
Янгисидан еса топар дил хузур.
Аммо қорин тинмай қилар “қурру-қур”
Емиш қилса уни кимки нахорга
Иссиқ меъда айланади бахорга. Continue reading