“Туронзамин” почтасидан

МАҒЛУБИЯТ, ФАРОСАТ ВА ҒУРУР 

Терма жамоамиз мехмонда Араб Амирликларидан мағлуб бўлди. Кайфият бузилди. Чунки мағлубият аламли. Айниқса терма жамоамиз ютқазганда. Лекин мен бу ўйинда фахрланишга лойиқ бир нарсага эьтиборни қаратмоқчиман.

Жамоалар таркиби билан танишар эканман, Ўзбекистон таркибида майдонга тушган 11 ўйинчи 7 миллат вакили эканлигига эьтибор бердим. Ўзбек, тожик, рус, арман, грузин, немис, қрим турки. Ўйлаб кўрсам, жахоннинг ҳеч бир давлат терма жамоаси таркибида бунчалик кўп миллат вакиллари ўйнамайдилар.

Жуда борса 3 ёки 4 миллат ўйинчиларини учратиш мумкин, бизда эса 11 ўйинчи орасида 7 миллат. Ҳақиқий ТЕРМА жамоа. Ўзбекнинг ҳақиқий бағрикенгилиги эмасми бу? Ўзбекнинг ҳақиқий халқпарварлиги эмасми? Ўзбекнинг ҳақиқий мехмондўстлиги эмасми? Менимча мана шу кўрсатгични ўзи 10та ютуқдан баланд. Куни кеча спортга бағишланган қайсидур маьрузада Президентимиз болаларимизни ўртача вазни ва бўйи ўсганлиги билан фахрландилар.

Унгача эркак ва аёлларимизни ўртача яшаш муддатлари бир ярим йилга кўпайганлиги билан фахрланган эдилар. Шунга ўхшаш ҳеч бир исботи йуқ далилларни ёрдамчилари ўйлаб-ўйлаб топишганлиги аниқ. Чунки нимадандур фахрланиш керак. Чунки юртбоши рахбарлигида олиб борилаётган сиёсатни қандайдур натижа бераётганини халққа кўрсатиш керак.

Бунча кўп миллат йигитларини жахон мусобақаларида давлатимиз вакили эканлиги билан фахрланишга буларни фаросати етмайди. Чунки биз билан яшаб юрган ўнлаб миллатларни оммавий бошқа юртларга кўчиб кетишларига ўзлари сабабчи бўлганлар. Чунки кўпчилик ўрнатилган ахмоқона яшаш тартибларидан норози бўлиб кўчиб кетишган.

Хозирда эса Ўзбекистондан қўчиб кетиш навбати ўзбекларга келди. Чунки эркин хаёт ўрнига зах ва моғор хиди келадиган турмуш-ҳаёт ҳеч кимга ёқмайди. Лекин беумид шайтон.

Лекин хали хам биз билан ака-ука бўлиб бирга яшаётган халқлар орамизда кўплигини бугун яна бир бор исботладик. Хали хам улар Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётганларидан мағрурлар. Хали хам улар биз билан бирга яхши кунлар келишига умидворлар. Бефаросатлардан фарқли ўлароқ. Иншоолло, ўша кунлар келишини тезроқ кўрайлик.

М.Мансур 22-март 2013-йил. Тошкент шахри.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.