“Скрывается от меры пресечения…”

anvarusmanovЗачем понадобился России узбекский правозащитник из Мюнхена Анвар Усманов?

«Анвар Дехканович Усманов. Дата рождения: 10.04.46 г. Пол: мужской. Место рождения: г. Самарканд. Вид розыска: федеральный. Причина розыска: скрывается от меры пресечения, не связанной с заключением под стражу. Номер розыскного дела: 05919/92. Мера пресечения: заключение под стражу. Подразделение, объявившее в розыск: ГУВД г. Ташкента Мирзо-Улугбекский р-н. Дата приёма розыскного дела: 18.06.2008. Серия паспорта: 5-ЮС. Номер паспорта: 700 414». Continue reading

Сатира

Борис кетди, сен кетмайсанми?

Ўзбек тилида хам чоп этилиши бошланган “Правда Востока” рўзномасининг охириги сони ўтган хафта мобайнида республикада ва жахонда бўлиб ўтган муҳим воқеалар шархига бағишланган.

1.Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ташаббуси билан 23-март куни бутун дунёда электр энергиясини тежашга бағишланган “1-соат” тадбири бўлиб ўтганлиги хабар қилинади. Тадбир доирасида барча йирик шахар ва эьтиборли худудларда кечга яқин 1 соат мобайнида электр энергияси ўчирилиб қўйилган. Бу ҳодисани шархлаган “Ўзбекэнерго” кампанияси раиси Искандар Боситов бу тадбир фойдаси йўқ пропагандадан бошқа ҳеч нарса эмаслигини таькидлаб, ушбу лойиҳа ташкилотчиларини қаттиқ танқид қилган. Continue reading

Бугуннинг латифалари

aldarkusaҚарсак ва қулоч

-Қарсак қуюқроқ бўлса ҳам ёмон бўлмас эди,- деди ИАК Наврўз нутқида. Гулдурос қарсаклар бошлaнди. ИАК мамнун бўлди ва:
-Ҳаммаларингизни қулочим етганича кўксимга босаман,-деб одамлар томонга қараб юра бошлади.
Ҳамма қарсак урганча орқага тирсилаберди. У бир элчининг ёнида тўхтади:
-Орқага кетманг, сизни бағримга босмоқчиман! Continue reading

Таҳлил

ТАМҒАЛАР

Агар дўппини олиб қўйиб фикр юритсангиз мустақиллик йилларида хоин ва халқ душмани каби турли “тамғалар” билан судланган ёки шу ном билан “сийланаётганлар” сони кўпайиб кетди. Мазкур тамғалар астойдил ишлатила бошлаган вақтдан буён ўтган даврни кузатадиган бўлсак, шўрлик ўзбекистонликлар ғирт хоинлар ва халқ душманлари орасида яшаётган бўлиб чиқади. Бир мамлакатда шунча ғаламис, хоин ва халқ душманининг борлиги, умуман олганда бироз ташвишли ҳол. Шу боис, биргалашиб мана шу муаммо юзасидан ўзимиз учун аниқлик киритиб олсак, тамғаларнинг эгаларини тиниқ тасаввур қилиб олиш учун. Аниқлик киритиб олишда Ўзбекистон Жиноят кодексидан фойдаланамиз… Continue reading

Муштарий ижодидан

Ю Р Т Б О Ш И

Бу не баттол рахбар битган
Биз ўзбекнинг бошига.
Ўттиз миллионлик халқимни
Қойилман бардошига.
Дунё ўнта золимидан
Биттаси деб танилган. Continue reading

Мухолифат муаммолари

RizopodpisРизо ОБИД: ЎХҲнинг қоядан ботқоққача босиб ўтган йўли

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати деб аталган, мухолифатни бир даврага йиғадиган сиёсий ташкилот тузилибди, деган хушхабарни эшитиб, бир мен эмас кўпчилик хурсанд бўлишган эди ўша кезлар назаримда.

ЎХҲ дастлабки йиғинига Замондош мультимедиа блоги ҳамкори, журналист Улуғбек Бакиров шахсан ўша  анжуманда иштирок этиб, мухолифат уюшган қурултойдан ғоят шодлигини яширмай,  қатор радиолавҳалар тайёрлаб, бошдан охир тафсилотларни Замондошда ёритган эди.

Ўшанда “13 май Иттифоқи” Ўзбекистон Халқ Ҳаракатига айлантирилгани ва Каримов режимига қарши бўйсунмаслик ҳаракатини бошлагани эълон қилинди. Continue reading