Қутлов

navruzНАВРЎЗ МУБОРАК !

Ҳей, оғир кун ҳам Аллоҳини ўйлаган,
Ҳей, ёлғон эмас, рост сўзини сўйлаган,
Ҳей, зардоб ютиб курашини қўймаган,
Диллар
Назрўз муборак сизга!

Ҳей, мансаб учун дўст ёрини сотмаган,
Ҳей, қабоҳатнинг ботқоғига ботмаган,
Ҳей, Ватаним деб кечалари ётмаган,
Диллар
Наврўз муборак сизга!

ЯХШИЯМКИ…

Оғоч бўлсанг йиқилардинг
Болталарнинг зарбидан,
Ўрду эсанг безиллардинг
Ёғийларнинг ҳарбидан,
Элат бўлсанг қувилардинг
Шарқидану Ғарбидан,
Яхшиямки, сен байрамсан, Наврўзим! Continue reading