Ахмад Турон: Қорабоғ урушидан баъзи хулосалар

1. Куч адолатда.  Арман давлатининг ёвуз босқинчилиги олдида Озар халқининг ҳақ учун кураши ўз натижасини берди.    

2.  Урушга пухта тайёрланиш зарур. Энг такомиллашган техника ва хақ имон эътиқод билан уришга киришиш – энг тўғри йўл.    

4.Афсуски бошқа Турк давлатлари- жумладан Ўзбекистон давлати Ўзбек ҳалқи иродасини намоён эта олмаслигини яна бир бор кўрсатди: Озарбайжонни очиқ қўллаб қувватламади,   хатто қуруқ баёнот бера олмади.

3. Бирлик – қудрат манбаи. Халқларнинг моддий ва маънавий бирлиги миллатни қудратли қилади. Икки турк халқлари-Озар ва Турклар бирлашуви уларнинг қўлини баланд қилди.     

5. Душман гапига гап, харакатига харакат билан жавоб бериш, дўстни қувватлаш мардликдир.  Арман давлати Турк қардошларимизни ҳар eрда асоссиз геносидда айблар экан, нега Ўзбек давлати Арман дашноқларининг 19 аср илкида аввал Чор Россияси қанотида, кейин эса болшевойлар билан миллионлаб ота-боболаримизни қириб кетганини хужжатли далиллар асосида баёнот билан чиқиб Арман давлатидан кечирим талаб қилмайди?      

6.  Озарбайжонни қўлламаганлигига, уйғур биродарларимизни қўлламаслиги, чет эллардаги ўзбек диаспоралари тугул, хатто ўз фуқароларини қўлламаслиги қўшилса Ўзбекистон давлати ва рахбарининг миллатга хизмат қилмаётгани кўринади.    

7. Миллатнинг кучи унинг маънавий, илмий, иқтисодий, ва харбий салохиятидадир. Миллатнинг кучи-унинг сонидадир. Афсуски бу сохада Ўзбекистон қолоқлар орасида. Агар бугун (фаразан) Хитой, Россия ёки Эрон биз билан уруш бошласа аниқки ҳеч бир таёргарлигимиз йўқ бўлгани учун, 18 асрда eрларимизни Чор Россияси қандай босиб олган бўлса, шундай босиб олиш эҳтимоли мавжуд.

8.  Миллатга, ушбу масалаларни қандай eчиш мумкунлигини аниқ тушунган хақиқий миллатпарвар рахбар, Олий Мажлис ва Судлар зарур.  Уни эса шаффоф ва хақиқий сайлов билан танланади. Афсуски, мавжуд хукуматдан, Шавкат Мирзияевдан бундай сайловни кутиб бўлмайди.    

9. Ўзбек халқи бирлашиб, тинчлик ва сокинлик, лекин қатъийлик ва давомийлик билан халқ йиғинлари, ижтимоий тармоқлар ва матбуотдa чиқишлар, даъватлар қиладиган, мавжуд қонунларга асосланиб ўз сўзини айтадиган вақт келди.   Ўзбекистонда халқ иймон – эътиқоди, иродаси ва қонунларга асосланган жамият қуриш – бугуннинг талаби – эртага кеч бўлади. 

Ҳамроқул Асқар: ЖАҲОНГИРЛАРИМ

Бир улуғ инсонни ногоҳ танидик,
Жаҳонгир исмли зот тимсолида…
Маддоҳлар қавмини жиндек янидик –
Ортиқ яйраманг, деб қафасингизда…

Бундайин, инсонлар дунёга келиб,
Аччиқ ҳақиқатни айтиб кетади.
Бир гала маддоҳлар югуриб, елиб –
Золимлар шаънига шеърлар битади.

Золимлар яшайди бадмасту аласт,
Шукр кишанига бош эгар миллат.
Бу жаҳон аслида бир маккор қафас –
Нажотдек кўринар энг ёвуз иллат. Continue reading

Xotira

Yo’lyaxshiyev yaxshi inson edilar!
Aliboy Yo’lyaxshiyev olamdan o’tibdilar. Joylari jannatda bo’lsin va Tangrim u kishining o’z xalqining ozodligi uchun kurashib, zulm tufayli muhojirlikda olamdan o’tganini hisobga olib, ajru mukofotini to’kin bersin, deb duo qilaman.
Aliboy aka bilan Samarqandda tanishganmiz. U kishi taniqli olimlik barobarida muxolifatchi ham edilar. “Birlik”ning viloyatdagi rahbari.
Oradan yillar o’tib, Istanbulda ko’rishib qoldik. Qo’llarida jomadon, “Falonchining kitobini olib ketayapman” dedilar.
Oradan yana yillar o’tdi va quvg’inlar dastidan u kishi siyosiy boshpana oldilar. Shundan keyin internet orqali yozishib, ba’zida gaplashib turdik. Ko’p nuqtalarda qarashlarimiz keskin farq qilmasdi. Menga Jahongirbek deb muomala qilardilar. Xatlarida ham shunday yozardilar. Bir kun kutilmaganda qo’ng’iroq qildilar. Ancha gaplashdik. Oxirida:
-Jahongirbek, siz bilan gaplashib turishni istayman. Lekin yaqin jigarim sizni xushlamaydi, gaplashmang deydi, tez-tez ogohlantirib turadi, ehtiyot bo’ling, quda tomonga ishlaydi, deb aytadi,-dedilar.
-Siz bunday emasligini tushuntirmadingizmi?-desam,
-Qo’yavering, bu ham uning fikri,- deb qo’ydilar.

Continue reading

Muallim Murod

BIZ YAXSHIMIZMI? 

Assalomu alaykum!

„Biz yaxshi bo’lsak ham, nega natija yo’q?“

  1. Odamning yaxshiligini o’zi emas, boshqalar aytgani durust. Biz “yaxshimiz” deb mudom o’zimizga o’zimiz 5 (besh) qo’yamiz, kamchiligimizni aytgan odam bilan yoqalashishga doimo tayyormiz.
  2. Ongimiz shunday shakllandiki, bizga haqiqat emas, ko’rinish muhim. Aynan birovlarning ko’zi uchun, yaxshi bahosi uchun o’lib-tirilamiz. Odam yaxshilik deb shunga o’rgansa, asl yaxshilik nimaligidan bexabar qolishi tabiiy. Bizda hamma narsa aslicha emas, nomda ko’rgazma qilinadi. Nom esa hech qanday amaliy ahamiyatga ega emas.
  3. Yolg’on, soxtalikning hukmron mafkura tarafdorlari tomonidan muntazam tashkil qilinishi, davlat va jamiyat hayotida majburan haqiqat o’rnida qaror toptirilishi sog’lom fikrni, adolatga bo’lgan ishonchni izdan chiqaradi; “to’g’ri bo’lsang, kun ko’rmaysan” degan buzuq dunyoqarashning keng quloch yoyishiga zamin hozirlaydi.
  4. Yaxshi, to’g’ri, qalbi musulmon insonlar uchun yo’llar asosan yopilgan, natijada ular nafaqat o’zlari istamagan holatda loyqa oqim aro sargardon, balki yaxshilar e’tirof etiladigan minbarlardan ularga hech qachon joy berilmaydi, ularning nomi bu ro’yxatdan o’rin olmaydi.
  5. Maktablarimizda bolalarning qalb tarbiyasiga emas, ularda hukmron mafkuraga sadoqat hisi paydo qilishga zo’r berib harakat qilinadi. Hayot boshqa, so’z boshqa bo’lgach, bunday tarbiya topayotgan bolalarning ma’nan adashishi va bir kuni yo’lini (to’g’ri yo’lni) yo’qotishi tabiiy emasmi!? Afsuski, hozirda mafkuraviy ta’lim olayotgan yoshlarimizning ko’pini to’g’ri fikrlashga yo’naltirish oson emas.

Continue reading

Жаҳонгир ИСМОИЛОВ:

Мундир шарафи

Ассалому алейкум қадрли отдош!
Ҳатто ёлғондан мақталсак, ҳамд-сано эшитсак соатлаб тинглаб роҳатланишга, қолаверса маддоҳга миннатдорлик билдиришга мойиллик, лекин ҳатто жиндай хато- камчилигимиз ўринли, тўғри айтилса-да уни инкор этиш учун “асос” излаш, ўзимизни оқлашга уриниш, жиззакилик қонимизда бор. Халқ таълими вазирлигининг Дўсовни судга бергани тафсилотини кузатиб, Сизнинг ёйинингиздаги мулоҳазаларингизни тинглаб кўнглимдан шу фикр кечди.
Жараённинг бориши ва қандай якун топиши фикримча, айниқса ОАВ, блогерлар, ижтимоий тармоқларни фаол кузатиб бораётганларда нисбатан катта қизиқиш уйғотган.
Даъвогар томон вакили навбатдаги суддан сўнг мухбирларга берган интервьюсида Дўсов “хоин” деган сўзи учун кечирим сўраса, даъволарини қайтариб олишини айтди. Continue reading

Аҳмад Турон:

Миллат таназзули
Миллат таназзулли Амир Темур давлатининг парчаланишидан бошланган. Бирлаштиришга харакатлар бўлди, лекин бугунгача натижа бўлмади.

Миллатни бирлашиб катта кучга айланиши учун тил, маданият, урф-одат, ҳудуд ва давлат бирлиги бўлиши керак. Дунё миллатлари шу сохада рақобат қилиб келган ва кучлиси кучсизини йўқ қилиб юборган. Кўп майда миллатлар катта миллатларга сингиб кетган, баъзиларини йўқ қилиб юборилган. Масалан, қизил танлиларни Шимоий Америкада инглизлар 100 йилда деярли қириб юборган. Шунинг учун катта миллатлар бошқа катта миллатни eнгиш учун уни аввало парчалашга харакат қилган. Масалан, Турон Туркистон, Эрон ва Афғонистонга, кейин эса Туркистоннинг ўзи Шарқий Туркистон, Ўзбек, Қозоқ, Қирғиз, Тожик ва Туркманга бўлинди. Аслида булар бир тилда-туркий тилда гаплашадиган бир миллат эди. Охирги бўлишларни Россия СССР кўринишидa қилди ва яна 50-100 йил турганда бўлинган кичик миллатларни тўлиқ руслашиш эҳтимоли катта эди. Хозир ҳам ичимизда тўлиқ ёки ярим руслашганлар, ёки руспарастларнинг сони миллионларни ташкил қилади. Узоққа бормайлик, ўтган президент ва хозирги президентимизнинг ўзига, ишларига, танлаган амалдорлари ва оилаларидаги мухитга қараб қўйишнинг ўзи кифоя. Continue reading

Жаҳонгир ИСМОИЛОВ: САБАБ ВА ОҚИБАТ

Ассалому алейкум қадрли отдош!
Бугунги ёйинингизда ўзингизни ниҳоятда қийнаб келаётган саволни ўртага ташладингиз. Аслида уларнинг жавобини ҳам ўзингиз бошқалардан кўра жуда батафсил даражада билишингизга ишончим комил. Албатта, тўла асосланган мулоҳазаларингиз якунида саволни бу тахлит қўйганингиз бошқаларни мулоҳазага ундаш, мамлакат тақдири, келажагига бефарқ қарамайдиган жуда кўп бошқаларнинг акс садо беришлари нуқтаи назаридан муҳимдир. Мен ҳам жавоб сифатида мавзунинг қайсидир жиҳатлари ифодаланган шеърларимни жўнатишни лозим топдим.
Сизни республика радиосида ишлаганингиздан бери биламан. Ўша йилларда мен адабий-драматик эшиттиришлар бош таҳририятига ишга кириш учун анча пайт синовга қатнаб, бир-ярим очерклар ёзиб, эшиттиришлар тайёрлаб юрардим.
Нарзулла Жўраев билан тенгдош, дўстлигимиз, вилоятдошлигимиз сабабли у ишлайдиган “Ёшлик” таҳририятидагилар билан ҳам киришиб кетгандим. Ўзим яшаган давлат хўжалигидан тайёрлаган интервью, соҳа пешқадамлари тўғрисида
тайёрлаган материалларимни ўша пайтда ажойиб камтарин, дилкаш инсон Эркин ака (Эркин Неъмат), Сиз ҳам бердиргансиз. Continue reading

Аҳмад Турон

Авторитар тизимлардан қутилиш – 21аср талаби

Қадим Фиравн давлатларидан то бугунги авторитар тизимларгача зўравонлик, сохтакорлик ва маддоҳбозлик асосига қурилган бўлиб мехнаткаш халқ яратган бойликлар устида кам сонли зодагонларни эгалик қилишлари учун хизмат қилиб келмоқда.   Интернет ва ижтимоий тармоқларнинг ривожланиши уларнинг башараларини очиб ташлади ва халқнинг хақли норозилигига олиб келди.

Аввал Украина,  бугун эса Белоруссия ва Россиянинг Хабаровск минтақасини қамраб олган норозиликлар Советлар давридан қолган авторитар тизимларга қарши халқ чиқишларидир.    Собиқ Совет республикаларида ҳукуматларни очиқ-ойдин қонунларсиз, сохта сайловлар билан эгаллаб олган авторитар президентлар ва улар атрофидаги амалдорлар хокимиятда қолар экан ривожланиш бўлмаслиги, мамлакат бойликлари талан-тарож бўлиши аниқ бўлган сари халқлар кўчаларга чиқармоқда.

Continue reading

Улуғбек Бакир- 40 ёшда

Улуғ Бек


Камина таниган ва ҳурмат қиладиган журналистлардан бири Улуғбек Бакирдир. Унинг қирқ ёши муносабати билан дилимдагиларни айтиб, жўшмоқчи эдим. Аммо худди сувнинг олдини бекитгандек, Улуғбек бунга йўл бермади. У камина ҳақида кўрсатув қилди ва мени ноқулай ҳолга қўйди. Бир нима десам, худди бор товоғим, кел товоғимга ўхшаб қоладигандек. Шунинг учун дилимдагиларни кейинчалик, мавридини топиб айтишга қарор қилдимда, бугун уни қисқа сатрларда муборакбод этишни лозим топдим.
Улуғбек мухолиф журналистиканинг улуғ бекидир. Унга ижодий баркамоллик, метин саломатлик тилаш баробарида келажакда халқимизга яқиндан хизмат қилиши учун ватан ичкарисидаги матбуотда ҳам йўллар тезроқ очилишини тилайман.

Continue reading

 Абдуфаттоҳ Маннопов: ЖАҲОНГИР МАМАТОВ – 65 ЁШДА

ҲУРФИКРЛИК, ҲУҚУҚ, ОЗОДЛИК, ДЕМОКРАТИЯ ФИДОКОРИ 

“Қатағон кетганлар қабрида битик,

Гунг бўлиб юрганлар сабрида битик,

Ақли донишларнинг табрида битик,

Етим болакайнинг абрида битик –

Кураш!

Кураш!!

Кураш!!!”

Ўтмишда эмас, болки хозир XXI асрнинг иккинчи ўн йиллигини сўнгида ҳам, инсон ҳаётида ҳурфикрлик, ҳуқуқ, озодлик, жамиятда демократияни аҳамияти улканлигини таниш ва шу учун курашиш осон эмас. Чунки тирания, диктатор, авторитар тузумлар турли – ёлғон ва алдаш,  лоббичилик ва пора, қўрқув ва жаҳолат, дин ва анъаналар, экстримизм ва терроризм, шантаж ва тахлика, интернет ва электроника, вирус ва ваҳима каби услубларни қўллаб, ўз худудида, регионда, тараққий этган мамлакатларда ва халқаро саҳнада амалга оширган ноқонуний кирдикорларини, жиноятларини «оқлаш»га ўрганишди. Ўзбекистонда йигирма етти йилдан зиёд  давлат террорини қўллаб, хокимиятни эгаллаб турган Ислом Каримов, даб бўлди ва тўрт йил Шавкат Мирзиёев президентлик қилмоқда. У бошқарувининг илк чоғи каримовчилик – тирания тузумини жамиятнинг ҳамма соҳаларни абгор қилганлигини кескин ва кўп маротаба танқид қилди ва туб ислоҳотлар зарирлиги борасида сўзлади. Бу мамлакат ва хорижда кўпчиликни мамнун этди. Афсуски, у каримовчилик тузумини бузмади ва оқибатда мамлакатда жузъий ижобий ўзгаришлар содир бўлди, холос. Аммо унинг соғлом ақлга зид тарзда, ноқонуний равишда вилоят, шаҳар, туман хокимлари ваколатларини чексиз кенгайтириши, бир тарафдан, жузъий ижобий ўзгаришларни сусайтирди, иккинчи тарафдан, каримовчиликнинг  фуқаролар, мамлакат учун хавфли кучайишига олиб келди. Булар таниқли ўзбек адиби, публицисти, шоири, тилшуноси, блогери  ва ижтимоий – сиёсий арбоби Жаҳонгир Маматовнинг  ижоди ва фаолиятининг муҳимлиги ва долзарблигини янада оширди.* Унинг китоб, мақола, эссе, шъер,  маъруза, мурожаат ва видеолари Ўзбекистон ва хорождаги ўзбек, ўзбекистонликлар орасида инсон ҳурфикрлиги, ҳуқуқи, озодлиги, ҳамда демократия устиворлиги учун курашга ва уларни амалда жамиятда жорий этишга хизмат этган ва этмоқди. У юқори қобилият, соф юрак, нозик хиссиёт соҳиби сифатида, шижоат ила Каримов, унинг тузуми, малайларининг кўп кирдикорлари, жиноятларини, қатоғонларга, тақибларга дош бериб, ўз йўқатувларидан кўз юмиб, фош этишдек шарафли ва хавфли ишни амалга ошириб, фуқаролар, халқ, мамлакат учун ҳаётий қийматга эга инсон ҳурфикрлиги, ҳуқуқи, озодлиги, демократия ғояларини тарғиб этиб, забардас фидокор  эканини кўрсатди. 1 сенябрь 2020 йил, унинг 65 ёшлик таваллуд куни.

Continue reading

МУАЛЛИМ МУРОД: МУСТАҚИЛЛИКНИ КИМ ТОПТАДИ?

2. ҚАТАҒОН ПСИХОЛОГИЯСИ

Магистратуранинг биринчи курсида ўқир эдим. Бирданига эртага пахта деб эълон қилишди. Олийгоҳ ичида жойлашган академик лицейга янги ишга киргандим, пахтага кетаётганим ҳақида у ердагиларга бир оғиз айтиб қўйишим лозим эди. Шу мақсадда эртаси куни эрталаб магистрантларни олиб кетаётган автобусни кузатаётиб, декандан ярим кунга жавоб сўрадим. Деканимиз дуруст одам эди, вазъиятимни дарров тушунди, фақат узоғи билан эртага пахтага етиб боришим кераклигини таъкидлади.

Лицейдан университет ҳовлиси орқали ўтиларди, шундай катта олийгоҳ ҳовлисида одам сийрак, шундаям кўринган одамнинг юзида бир ташвиш, ҳар ким бир иш кетидан югур-югур қилар, ҳар йилги пахта мавсуми эканлиги илк кундаёқ ўзини билдираётган эди.  Педагогика факультетидан ректоратга олиб борувчи нисбатан тор йўлакда стол-стуллар териб қўйилган, ҳали ўтганимда бу ерда ҳеч ким йўқ эди, ҳозир эса ректор ўтирарди. Узоқдан менга кўзи тушиши билан тараддудлангани билинди. Мен ҳам тезда олдидан ўтиб кетишга чоғландим. Одатдагидек қўлимни кўксимга қўйиб салом бердим, йўлимда давом этмоқчи эдимки, олдига чақирди. Кўринишидан важоҳати яхши эмасди, афтидан, мени кўриб ғазаб олови гуриллаганга ўхшарди. Ёнига боришим билан тап тортмай:

– Нимага пахтага бормасдан санғиб юрибсан!? Ҳе онангни … сени – деса борми? Continue reading

МУАЛЛИМ МУРОД: МУСТАҚИЛЛИКНИ КИМ ТОПТАДИ?

1. КАРИМОВНИ ТАНИШ

Ҳар қандай инсон борасида, жумладан, катта давлат раҳбарлари ҳақида гапириш, унинг фаолиятига, айниқса, инсоний хусусиятларига баҳо бериш катта масъулиятни талаб қилади. Шу масъулиятдан соқит бўлиш учун, кўпинча, гапирмаган дурустроқдай туюлади, лекин давлатлар тарихига қарасангиз, раҳбарлар ҳақида гапирмагандан гапирган, уларни таҳлил қилмагандан кўра таҳлил қилган фойдали эканлигига амин бўласиз. Негаки, давлат раҳбарлари шахсиятида халқнинг тақдири мужассамлашади, уларнинг ютуқлари ўз халқини обод, хатолари барбод қилади.

Бугун Ўзбекистонда озгина бошқача об-ҳаво ҳукмрон. Яъни аввалги Президентимиз Каримов ўлиб, Мирзиёев давр сурмоқда. Даври ўтгани, халқонароқ қилиб айтганда, отдан тушгани учун Каримов ҳақида гапирувчилар кўпайган бир замон ҳозир. Қарангки, аксарият гап-сўзлар собиқ Президент ҳақидаги негатив, салбий хабарлар, кашфиётлардир. Албатта одамлар давлат раҳбари ҳақида гапиришга, унинг хатоларини санашга ҳақли. Ҳатто фуқаронинг оддий одамга қараганда мансабдор шахс, раҳбар тўғрисида гапиришга кўпроқ ҳаққи бор деб биламан, негаки раҳбар ҳақида гапириш – бу, ўз тақдири тўғрисида гапиришнинг айни ўзи. Continue reading

БАШОРАТ ЭШОВА:

Ўғлимга мактублар

 
Биринчи мактуб
 
Жондан азиз дилбандим Улуғбек, бугун 18 ёшга тўлган кунингда сенга табрикнома ўрнида хат ёзгим келди. Биз эскиларда 18 ни армия ёши дейишади. Яқинда сениям армияга кузатамиз. Йигитлик бурчингни ўтаб қайтганингдан сўнг, ўзинг хоҳлаган мелисаликка киришинг осон бўларкан. Илоё мақсадингга етгин, болам. Ахир, кўз очиб кўрган тўнғичимсан. Илоё укаларинг билан орқамиздан қолинглар.
 
1993 йил май.
Иккинчи мактуб
 
Тоштурмага бу хатни бағриқон онаизоринг ёзмоқда. Афсус “Мен қиламан тўққиз, эгам қилади ўттиз” деганлари тўғри экан. Улуғбегим, сени бу ёшда ҳарбий кийимларда кўришни орзу қилган эдим. Афсус, маҳбус кийимида кўрадиган бўлдим. Бу ота -оналарга қанчалик азоб эканлигини билсайдинг. Айб ўзи бизларда, тирикчилик ташвиши билан андармон бўлиб тарбиянга етарли эътибор қилолмагандурмиз. Ўзиям мустақилликка чиқиб олдик, ҳаммаёқ тўкин-сочин бўлиб кетади, ўрислардан қутилиб олак, деб ишонтирган эди-да ахир Каримов бова. Қайдам, мустақилликка чиққанимиздан кейин қайтанга тирикчилик тошдан қаттиқ бўлиб кетди. Мен ҳам отанг ҳам икки жойда ишлашимизга қарамай рўзғогрнинг ғори тоборо тубсиз бўлиб кетяпти. Икки жойда ишлаганимиз учун мана безориларга қўшилиб қолганингни сезмай қолибмиз, болагинам.

Continue reading

Мустақиллик декларациясининг 30 йиллиги

Суратда: Ўзбекистон Халқ депутатлари (ўнгдан) Воҳид Аъзамов, Тойиба Тўлаганова ва Жаҳонгир Муҳаммад (1990 йил)

Суратда: Ўзбекистон Халқ депутатлари (ўнгдан) Воҳид Аъзамов, Тойиба Тўлаганова ва Жаҳонгир Муҳаммад (1990 йил)

Ёрқин кун

1990 йилнинг 20 июн куни Ўзбекистон Мустaқиллик декларацияси қабул қилинган эди. Мустақиллигимизнинг шу ёрқин куни муносабати билан сизларни самимий қутлаймиз.

Ана шу ёрқин кун ортида қанчадан-қанча ёритилмаган воқеалар, оқ ҳолича турган саҳифалар бор. Бир кун тарих бу саҳифаларни тўлдиришига ишончимиз комил.

Қуйида шу тарихий ҳужжат борасида Жаҳонгир Муҳаммаднинг хотираларидан парчани ўқинг. Turonzamin.

Мустақиллик декларацияси

Мустақиллик ғояси ҳамма жойда тўлқинланган ва бу тўлқин бирин-кетин соҳиллардаги қояларни йиқитаётганди. Баъзи жумҳуриятларда бу тўлқин қаршисига танклар, турли силоҳлар олиб чиқилса-да, тўхтатишнинг имкони бўлмаётганди. Чунки бу тўлқиннинг орқасида енгиб бўлмас куч – халқ бор эди. Бу тўлқин эстираётган шамол ҳар бир эшикдан ичкарига кираётган ва инсонларнинг қалблари, шуурларини қитиқлаётган эди. Continue reading

Тошкентда шов-шув: Сафар Остонов фелъeтон қилинди

Ўзбекистонни БМТда шарманда қилган депутат

Feleton_SO

Taklif

TURK TILLI DAVLATLAR QURULTOYI VA YAGONA O’RTA TIL YARATISH MASALASI..

“Turonzamin” uchun: Zokir Ali

Qardosh Ozarbayjonning Paytaxti Guzal Baku shahrida O’zbekiston Turk Tilli davlatlari ittifoqiga rasmiy ravishda a’zolikka qobul qilindi. Bu juda katta va Ijobiy qadam. Bu ijobiy qadam Prezident Shavkat Mirziyoyev davrida tashabbus qilndi va amalga oshirildi. Acnha yillardan beri aytib kelganimizdek Turk Davlatlarisiz Dunyoda adolat doim bir kam bo’ladi va Bu davlatlar anashu kamchilikni to’ldiradi.

Bizni tarihimizda boshqa millatlarda hech bo’lmagan oltinga teng an’ana bor Bu ajdodlimiz Mohmud Qoshqariy “ Divonu Lu’gatit Turk” mana bugunga kelib ham dolzarb asarligcha qolmoqda. Mir Alisher Navoiy ning “ Muhokamatul Lugatayn “ asari men uchun tuganmas hazina. Tilimiz boy til , tarihiy til va ma’naiyatga boy til.

Continue reading

Ўзгармаган мавзулар

ХОТИРА КУНИ

САВОЛ:  9-май. Сиз бу кунни фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 62 йиллиги деб биласизми, ёки 1999 йилда эълон қилинган “Хотира ва қадрлаш куни”-ми? (МУАРРИХ).

ЖАҲОНГИР МУҲАММАД׃ Менимча иккинчи жаҳон уруши фашизмнинг фашизм билан тўқнашувидир. Бу Ҳитлер қиёфасидаги олмон фашизми билан Сталин бошқарувидаги славян фашизмининг ўзаро урушига дунёнинг жуда кўп мамлакатлари турли сабаблар, манфаатлар, янглишиш ва мажбур қолиш туфайли қўшилганлар.

Жумладан, Ўзбекистон СССРнинг мустамлакаси, зулмнинг қурбони сифатида қатнашган ва жуда катта талофотлар берган.

Бу уруш фашизмни тугатмади, балки рус-славян фашизми янада кучайди ва бугунга қадар давом этмоқда. Шунинг учун бу байрам қилинадиган кун эмас. Аксинча бегуноҳ кетганлар, алданганлар, зулм ва қатағон қурбонларини хотирлаш куни сифатида нишонланиши мумкин.

Ҳар бир халқнинг ўз тарихидаги қора кунлар, қатағон ва қатлиомларни хотирлайдиган сана бўлади.

Модомики, Ўзбекистонда бу кун Хотира ва қадрлаш куни деб эълон қилинган экан, демак, шу куни Сталин зулми даврида ҳалок бўлганлар билан бирга Каримов режимининг қурбонлари ҳам, хусусан 2005 йил 13 Майда Андижонда отиб ўлдирилган бегуноҳ инсонлар ҳам хотирланиши керак.

http://turonzamin.org/2007/05/08/

Ўзбек журналистикасининг бугуни

Рўзибой Қўлдошев: Бир йигит «Медиа марказ»нинг баланд темир панжарасидан ошиб ўтиб, студияга кириб келди

«Маҳалла» телеканали орқали намойиш этила бошлаган шу номдаги кўрсатув бор-йўғи тўрт мартагина жонли эфирга узатилди. Кейин-чи?

«Жонли эфир бекор қилинди»

Шу йилнинг 14 февралида телестудияда тўғридан-тўғри олиб бориладиган кўрсатув ҳеч қандай огоҳлантиришсиз, изоҳсиз олиб ташланди. Таклиф этилган экспертлар, мутахассислар, оддий томошабинлар олдида мулзам бўлганимиз етмаганидек, уларнинг «Тинчликми, нега энди, мулоқот бўлмайдими?» деган саволларига жўялироқ жавоб беролмадик.

Continue reading

Самандар Қўқонов Олий суд раисидан ИСТЕЪФО ТАЛАБ ҚИЛМОҚДА 

Диктатор Каримов буюртмаси бўйича қўзғатилган жиноят иши

Икки йилдан буён “отписка” жавоблардан зада бўлган Самандар Қўқонов Ўзбекстон судлари сиёсий маҳбуслар ишини кўришга тайёр эмас деб ҳисоблайди ва президент Шавкат Мирзиёевдан конституцион ҳуқуқларини поймол этган  судьяларни жавобгарликга тортиш ҳамда Олий суд раиси К.Комиловнинг истеъфосини талаб қилди. Continue reading

МУРОЖААТНОМА

“РЕАБИЛИТАЦИЯ” Жамоатчилик Кенгаши ташкил этиш ҳақида

27 август, 2018 йил

Маълумки, БМТ, Халқаро ташкилотлар, демократик давлатлар, Ўзбекистон фуқаролик жамияти вакиллари – ўзбек мухолифати, сиёсатчилар, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари, ёзувчи-шоирлар, журналистлар, диндорлар йиллар давомида Ислом Каримов режими даврида сиёсий репрессиялар ўтказилаётганини ҳужжатлар билан исботлаб келдилар.

Шу даврда сон-саноқсиз фаоллар ва диний эътиқод вакиллари ўз фикри, сўзи, эътиқоди учун қамалгани, ўлдирилгани, қатағон қилингани, қувғинга учрагани, бўҳтонларга маъруз қолгани, бир қисми чет эллардан сиёсий бошпана олишга мажбур бўлгани инкор этилмас фактдир.

Ўзбекистоннинг янги Президенти Шавкат Мирзиёев буни тан олди ва жумладан, 2018 йилнинг 16 февраль куни Бухоро вилоятига қилган ташрифи чоғида Миллий хавфсизлик хизмати (собиқ КГБ) вакилларининг жиноий қилмишлари ҳақида гапирар экан, Мустақиллик замонида бу тизим томонидан ўзбек халқига ўтказилган зулм 1937 йилдан ҳам ёмон бўлганини эътироф этди. Continue reading

Олимжон Тўхтаназаров

  “ДЕПУТАТЛИКДАН КЕТСАНГИЗ ЎЗИНГИЗГА
ЯХШИ БЎЛАДИ”- деди Сенатор…  

Муҳтарам   Президентимиз Ш.Мирзиёев навбатдаги селектор йиғилишида, яна молия тизимини танқид қилдилар.        Селектор йиғилишида туман молия бўлимлари, аниқроқ айтадиган бўлсам, “острогожскаялар” ҳали ҳам борлиги айтилди.       Албатта, мен ҳам ўз фикримни айтмоқчи бўлиб ичимдагини, юзага чиқармоқчи бўлиб, Попнинг холати юзасидан фикрлашмоқчиман.
Тўғри, Бюджет ташкилотларининг ишлари фақат молия бўлими билан боғлиқ бўлади. Мен Наманган вилояти Поп тумани мисолида айтадиган бўлсам, туманга Республика ишчи гуруҳи аҳолини муаммо ва камчиликларини ўрганиб, муаммоларни бартараф этиш чораларини ўша заҳоти кўргани, халкимизни жуда ҳам рухлантирди. Мен ҳам бир неча йиллардан буён ечилмай, хал этилмаётган муаммолар юзасидан, ишчи гуруҳ раҳбари У.С.Исмоилов номига ариза билан мурожаат этдим. Ишчи гуруҳ аъзоларининг сўзларига кўра, мени аризада келтирган муаммоларим “Йўл харитасига” киритилибди. Бироқ, 25 та ечилиши шарт бўлган муаммолар, бу менинг ўзим кўрган ва аҳолининг учрашувларда айтган ва аризалари юзасидан  хал этилиши керак бўлган муаммолардир.         Йўл, газ, сув, электр энергияси, ишчи ўринлар, сел тошқинини олдини олиш, тиббиёт ва қатор бошқа муаммоларни бартараф этиш лозим. Тўғри,  Ғурумсарой МФЙ 2018 йил ” Обод маҳалла” дастурига тушган. Бироқ, маҳаллани айланиб чиқсангиз бармоқ билан саналгудек иш қилингани йўқлигига амин бўласиз. МФЙ чизмаси билан танишганимизда кўпгина тушинмовчиликлар келиб чиқадики, бу маҳаллий аҳоли билан келишмаган холда қилинганлиги яққол кўриниб туради. Биргина мисол, қурилмоқчи бўлган, котеж ва уйлар , МТМ биноси учун танланган ерлар аҳолига кўпгина ноқулайликлар келтириб чиқаради. Йўл, канализация, таббий газ, ичимлик суви хатто, ер участкаларини суғориш муаммолари ечилмаган.   Continue reading

Каримберди Турамурод

Мендан журналист чиқмади

Хуллас, мен ҳақиқий журналист бўлолмадим. “Агар ноҳақдан ноҳақ, очиқчасига жўрттага қамалган олтиариқлик тадбиркор Солижон ҳожи Мирзажоновнинг оқланишига ёрдам беролсам, ўзимни журналист деб ҳисоблайман”, деган эдим. Ёрдам беролмадим. Солижон ҳожи 8 йилга қамалиб кетди!
Демак, ОАВ нинг тўртинчи ҳокимият экани қуруқ гап экан!
Анови гаплар йилда бир марта, 27-июнь куни айтиладиган ялтироқ сўзлар экан!
Солижон ҳожи ака ҳақида тинмай бонг урдим, биров нима деяпсан, демади.
Президентнинг матбуот котиби Алламжоновга шахсан мурожаат қилиб, “Бу гаплардан Президентни хабардор қилинг, ахир у киши Солижон ҳожини яхши билар, яхши кўрар эди, бунга йўл қўймасликлари керак эди”, дедим. Алламжонов парво ҳам қилмади. 

Continue reading

Қутлов

Гулчеҳра Нуруллаева 80 ёшда!

Xалқимизнинг жасоратли, оташқалб шоираси, адолат ва эзгулик куйчиси, азиз устозимиз Гулчеҳра Нуруллаева 80 ёшли юбилей айёмини Тошкентда оиласи, яқинлари, дўстлари ва сафдошлари даврасида қарши олмоқда.

Шу қутлуғ айём муносабати билан меҳридарё, қалби қуёш Опажонимизни чин дилдан қизғин муборакбод этамиз!

Ziyo NUR студияси томонидан ҳозирланаётган кўп қисмли махсус сон фильм – “ҲАҚ СЎЗИМИЗ ОНАСИ” номли биографик-ҳужжатли-адабий-бадиий-мусиқий дастуримизнинг 1-қисмини тез кунда намойиш этамиз Continue reading

Муҳаммад Темур Аъзам

Миннат қилманг!

Бугун юртимизнинг қай гўшасига борманг, бир гап: “Турли йўналишларда эркинлик берилди, одамлар ношукрлик қилишяпти, ўзларидан кетиб қолишяпти”.

Шу ўринда савол туғилади: нега эркинлик берилди? Жавоб оддий: илгари эркинлик тортиб олинганди. Ўзимиздан олган ҳақни яна ўзимизга босқичма-босқич қайтара бошлашди. Биз ҳам ўзгаришлардан илҳомланиб, бир қатор йўналишларни кўрсатган ҳолда “Шулар бўйича ҳам эркинлик қилинса яхши бўларди” қабилида гапирдик. Шундан сўнг ношукрга айландик.

Келинг, шу ўринда бир мулоҳаза қиламиз: эркинлик ўзи нима? Ҳар бир одамнинг ҳуқуқи, шундайми? Қандай кийим кийиш, қандай кўринишда юриш, қайси динга эътиқод қилишни ва унинг амалларини ўзи истагандек бажариши, шундай эмасми?

Continue reading

Shurat Barlos

Ўзбекистон матбуоти ходимлари, ДИҚҚАТ!

АМЕРИКА ФУҚОРАСИ ЎЗБЕКИСТОНДА ҚАМОҚҚА ОЛИНДИ.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг чақириғига кўра Ўзбекистонга меҳмонга келган АҚШ фуқароси Зокир Алиев қамоққа олинди.

Бу Ўзбекистон Президенти олиб бораётган ислохотларга қарши қилинаётган саботажларнинг бир тури.

АҚШ фуқораси Зокир Алиев ота-онасининг уйига қадар эсон-омон етиб борган. Лекин АҚШ ҳимоясида бўлганлиги инобатга олинмай Қарши шаҳридан келган ички ишлар ходимлари томонидан номаълум жойга олиб кетилган.

АҚШ фуқораси Зокир Алиевнинг Қашқадарё волиятининг Чироқчи туманидаги яқинлари қонунга кўра таклифнома расмийлаштирган.

Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазирлиги томонидан АҚШ фуқораси бўлмиш Зокир Алиевга расмий шаклда виза рухсати берилган ва Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси унинг паспортига 90 кунга виза қўйган.

ЎДИҚҚАТ!а Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги дипломатик алоқаларга салбий таъсир кўрсатиши аниқ.

АҚШ фуқораси зудлик билан озод қилиниши шарт.

https://www.facebook.com/search/top/?q=shuhrat%20barlas

ДИҚҚАТ:

ЎЗБЕКИСТОНГА БОРГАН АҚШ ФУҚАРОСИ ҚАМОҚҚА ОЛИНДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг чақириғидан илҳомланиб, Қашқадарёдаги яқинларининг уйига меҳмонга борган АҚШ фуқароси Зокир Алиев кеча, 16 июнь куни Қарши шаҳар ИИБ томонидан ҳибсга олинган.

Зокир Алиевга Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманидаги яқинлари таклифнома юборган, ОВИР тасдиқлаган ва Ташқи Ишлар вазирлиги виза рухсати чиқарган.

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси Алиев паспортига 90 кунга виза қўйган.

Зокир Алиев ота-онасининг уйига қадар эсон-омон етиб борган. Яқинлари билан кўришгандан кейин бир соат ўтиб, Қарши шаҳридан келган ички ишлар ходимлари олиб кетишган.  Continue reading

SOS

Zokir Aliyevni ozod qiling!

Shavkat Mirziyoyevning chaqirig’iga javoban O’zbekistonga borgan AQSh fuqarosi Zokir Aliyev qamoqqa olindi.

Zokir Aliyev uchun Qashqadaryo voliyatining Chiroqchi tumanidagi yaqinlari taklifnoma bergan, OVIR tasdiqlagan va Tashqi Ishlar vazirligi viza ruxsati chiqargan.

O’zbekistonning Amerikadagi elchixonasi uning pasportiga 90 kunga viza qo’ygan.
Zokir Aliyev ota-onasining uyiga qadar eson-omon yetib borgan. Yaqinlari bilan ko’rishgandan keyin bir soat o’tib Qarshi shahridan kelgan mirshabalar olib ketishgan.

Zokir Aliyev AQShda xususiy soliq kompaniyasining rahbaridir. O’zbeklarga yordam qilib keladigan vatanparvar insondir.

 

Ватанга чорлов

ФИДОЛАР КЕРАК!!!

Бир неча кун аввал ҳамкорларимиздан бири хушхабар тарзида ҳозирда Францияда истиқомат қилаётган таниқли инсон ҳақлари ҳимоячиси Толиб ака ЁҚУБОВнинг тез кунларда Ватанга қайтишлари ҳақида сўз очиб қолди. Табиийки, биз-суҳбатдошлар гоҳ ишониб, гоҳ ишонмай, лекин мамнуният билан илиқ тилаклар билдирдик.

Айнан шу қисқа суҳбат анчадан бери юрак тубида жунбушга келиб турган бир истакни юзага кўтарди.

Қолаверса, Ўзбекистон Президентининг БМТ 72-сессияси чоғида АҚШдаги ватандошлар билан учрашиб, хориждаги Юртдошларимизни Ўзбекистонга қайтишга рағбатлантирганлиги ҳам ҳали-ҳануз кўз ўнгимизда турибди. Continue reading

Оғир жудолик

ВАСИЛА ИНОЯТОВА ОЛАМДАН ЎТДИ

Ўзбекистон фуқаролик жамияти оғир жудоликка учради.

“Бирлик” Халқ Ҳаракати партияси Бош котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси, йирик жамоат арбоби, таниқли ҳуқуқбон, толмас курашчи, азиз устозимиз Васила Иноятова оғир хасталикдан кейин бугун, Рамазон ойининг учинчи куни, 2018 йилнинг 19 май, шанба, Ўзбекистон вақти билан тонгги соат 04:00 да Тошкент шаҳридаги касалхонада 62 ёшида оламдан ўтди.

Бу ҳақда Васила Иноятованинг қизи Зиёда хабар қилди. Зиёда билан ҳозир телефон орқали қисқа суҳбатлашдик.

Васила Иноятованинг дафн маросими бугун, Тошкент вақти билан соат 13:00 га белгиланган. Continue reading

“Андижон – 2005” мавзуси ёпилмаган!

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга 

Ўтюраклар клубиИнсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Халқаро ташкилоти                                     МУРОЖААТНОМАСИ 

                     

Ҳурматли Шавкат Миромонович!

Аввало, Сизни муборак Рамазон ойининг бошида Америка Қўшма Штатларига қилаётган илк тарихий расмий ташрифингиз билан қутлаймиз!

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги икки томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва стратегик шериклик муносабатлари янги босқичга кўтарилаётганлигини олқишлаймиз! Continue reading

Zokir Ali

Prezident Sh. Mirziyoev va Prezident D.Trump uchrashuvi  oldidan

Amerikada yuz minglab vatandosharimiz yashamoqda. Ular ham ona yurtning rivojiga o’z hissalarini qo’shish niyatidalar.

2016 yilning Oktyabr oyida Facebookdagi sahifamiz orqali Amerikadagi hamyurtlarimizga bugungi Muvaqqat Prezident va Bosh Vazir Vazifasini u’tayotgan Shavkat Mirziyoevni Amerikaga taklif qilish tashabbusini olg’a surgan edik. Bugun buni rasmiy amalga oshirayotganini ko’rayotganimizdan baxtiyormiz.

Prezident Sh.Mirziyoevni Oq uyga taklif qilinishiga, Dimplomatik korpus vakillarining sa’yi harakati oraqali rasmiylashgan bo’lsa ham aslida Mirziyoevning hokimiyatga kelgandan beri har sohada ayniqsa jamiyat erkinligi sohasida qo’ygan jasur qadamarli turtki bo’lganiga Shubham yo’q.  Continue reading

Улуғбек Бакир

Дилдаги аччиқ гаплар

ТАРИХНИ ҲУКУМАТ ЭМАС, ХАЛҚ ЁЗАДИ!

I. Тарих – дарс

Қирғизистонда “Ахси воқеалари” (2002) ва иккинчи Инқилоб (2010) ҳамда 2010 йилдаги “Июнь фожиаси”га аталган ёдгорлик мажмуалари барпо этилган. Бундан ташқари, мамлакат тарихига оид барча фожиали кунларга бағишланган ёдгорликлар ҳам қад ростлаб турибди.

Ҳар йили ўша саналарда бу ёдгорликлар пойига давлат расмийларидан тортиб, оддий одамларгача йиғилиб, ҳалок бўлганлар хотирасини ёдга олишади.

Умуман, бутун дунёда мамлакат тарихида бирор фожиали кун ўтган бўлса, ўша сана ёдга олинади. Бундан асосий мақсад: аввало, ўтганларни хотирлаш, унутмаслик билан бирга тарихдан муносиб сабоқ олиш ва келажак авлодга шундай мудҳиш кунлар такрорланмаслиги учун дарс беришдир. Continue reading

ЭЪТИРОФ !

ДИЛМУРОД САЙЙИД: ТАБАРРУК  ХОНАДОНДА МЎЪТАБАР ДИЙДОР!

Миллатимиз илк тарихидан бошлабоқ ХХ аср иккинчи ярмидан кейин ҳам Аллоҳ бизни маънавий хазина билан тўла-тўкис таъминлаб келганига ишонч ҳосил қиламан:

ХХ асрнинг хусусан 60-йилларидан  Эркин Воҳидов, Рауф Парфи Ўзтурк, Гулчеҳра Нуруллаева, Муҳаммад Солиҳ, Шавкат Раҳмон, Абдулла Орипов каби ўнга яқин ҳақиқий ва бетакрор аҳли шоир туркий адабиёт майдонига ўз сўзи, ўз фикри, ўз қалами билан кириб келган!

Афсуски, халқни ҳар жиҳатдан қашшоқликка элтишни мақсад қилиб олган ИАКизм мафкураси сиёсат деб аталмиш тўфон қўли билан Ўзбек шеърияти устунларини улкан уммоннинг икки қирғоғига бўлиб ташлади. Жабрини маънавият толиблари – ХАЛҚимиз, аниқроғи, ХХ асрнинг 80-йилларидан кейин туғилган авлод вакиллари тортди! Continue reading

Улуғбек Бакир: Таҳлил ва таклиф

ДОЛЗАРБ ФАРМОН, ЛЕКИН…

 05.05.2018

I. Давлат, ННТ ва Бизнес

Ўзбекистон Президентининг 4 май куни имзолаган “Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги янги Фармони жуда долзарбдир. Бундай ҳуқуқий ҳужжатни йиллар давомида кутганмиз ва кўп бора ҳукуматга таклифларимизни юборганмиз.

Айни муддаога ўтсак: Фармоннинг асоси – Нодавлат ва Нотижорат Ташкилотлар (ННТ)лар – демократик мамлакатларнинг асосий қон томири ҳисобланади. ННТсиз демократия қуриб бўлмайди! ННТ йўқ дегани, оддий қилиб айтганда, бир қўли ва бир оёғи йўқ ногирон инсон, демакдир. Continue reading

Дадахон Ҳасан

Таржимаи холим  маним

давоми

Менинг хам кечмишларимда  купгина ажойиб  гароиб ва зиддиятли вокеалар булиб утган уларни айтсамми айтмасамми жумладан. Баъзи бирларини айтмасам булмас …

 1988 йил  11 ноябрь куни мен уз хонадонимда  ёш авлодни   ватанга  мухаббат   ватан севарлик рухида  тарбияловчи  охир  окибат   совет тузуми ва унинг боскинчилик сиёсатига карши курашувчи миллий озодлик харакатига айланиб кетадигон  бир  халк жабхасининг   ташабус гурухини тузиб узок йиллар миямда говланиб юрган режани амалга оширган эдим .

Continue reading

Улуғбек Бакир

Мухолифат ва диний гуруҳлар ҳақида
ДХХ РАИСИНИНГ НУТҚИДАН ОЛДИН: ТОШКЕНТДАН КЕЛГАН ИККИ ХАТ

11.04.2018

30 март куни Sputnik нашри тарқатган хабарга кўра, Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) раиси Ихтиёр Абдуллаев Олий Мажлис сенатининг XIV ялпи мажлисида сўзлаган нутқида, “Бирлик”, “Эрк” сингари бузғунчи сиёсий кучлар бугунги кунда Ўзбекистонда ўз фаолиятини қонунийлаштиришга уринмоқда. “Уларнинг режаси бугун қонунийлаштириш, эртага эса вазиятни издан чиқариш”, — деб таъкидлаган эди.

31 март куни Facebook саҳифамда: “Ўн беш кун ичида Тошкентдан иккита хат олдим. Лекин, ишонмай тургандим. Ўша хатни ДХХ раиси кеча исботлади. Бу ҳақда ёзаман. Гап кўп…”, деб ёзгандим.

Continue reading

Дадахон Ҳасан


Таржимаи ҳолим  маним

Тугулганим тугрисидаги гувохномада  ёзилишича мен 1940 йилнинг 15 март  куниси  фаргона  вилояти олтиарик туманидаги  араб теппа  кишлагида тугулган эканман. Орадан унтурт ой утгач иккинчи жахон уруши бошланган экан дадам Шокиржон Хасановнинг ёши 38 да эканига карамасдан урушга олиб кетилган экан дадам 1943 йил 15 март куни руссиянинг Великий Новгород вилояти Залучи районидаги Шотова кишлогида  булган жангларда халок булган экан. Онамдан дадам кани деб сураганимда онам менга дадангни урущга райком шодиев жунатиб юборган деб жавоб этган эдилар уша уша райком шодиевнинг виллис мошинаси кучамиздан утганида мошинага карата тош отадигон  булганман уруш йилларида оч ялонгоч гариб бир ахволда умр утказганимиз хали хануз эсимда.

Continue reading

Муносабат

Жаҳонгир Муҳаммаднинг “Зеҳният зарпечаги” мақоласига муносабат

Сиз бекорга хафа буласиз Жахонгир Мухаммад бизлардан. Узингиз бир хисоб китоб килинг. Нечанчи йили чикиб кетгансиз Узбекистондан? 1994 ёки 1995 йиллар тугрими? Демак сиз 20 йилдан буён мухожирликдасиз. Сиз озод куш булиб яшагансиз.

Сиз демократик давлатда умргузоронлик килдингиз шу даврлар ичида. Сиз яшайдиган мамакатда бирор конун кабул килинишидан аввал у конунни халк мухокама килади, агар халк тасдикламаса кабул килинмайди.

Бизда эса утган давр мобайнида факат «Ахборот» курсатувидан кабул килинган конунлар тугрисида бир биридан гузал дикторларимизни чиройли ва бехато укишини томоша килдик. Агар дикторни нуткини яримида тухтатиб бу конунни халкка кандай фойдаси бор деб сурасангиз, сизга инопланетянга карагандек караган буларди. Чунки бизда шундай эрди.

Continue reading

Ўзгармаган мавзулар

Дунё ўзбеклари конгрессини чақиринг!

Ўзбекистонда янги давр бошланди. Мамлакат ичидаги ва ташқарисидаги ўзбеклар Сизга катта ишонч билдирдилар. Сайловдаги ғаланбангизни қутладилар. Ўзингиз ҳам буни ҳис этганингиз ва ишончни оқлаш учун хизмат қилишингизни айтганингиз, кўпчиликда келжакка умид уйғотди.
Аҳли некбинлар биладики, энди Сиз ўзбекнинг лидерисиз. Ўзбек дунёнинг қаерида яшамасин, юрагининг бир четида ватанини сақлайди. Сиз ана шу Ватанда бугун лидерсиз! Демак, бу катта маъсулият ва катта юкдир!
Бугун ўзбеклар дунёнинг турли бурчакларига тарқаб кетдилар. Бир томондан ёмон, иккинчи томондан яхши. Ёмонлиги улар ўз ихтиёрлари билан кетмадилар. Ҳаёт ташвишлари, қийинчиликлар, муаммолар уларни шунга мажбур қилди. Яхшилиги эса бугун Ўзбекистоннинг дунёнинг ҳамма бурчида тамсилчилари, кўнгилли элчилари бор.

Continue reading

Улуғбек Бакир

ЎЗБЕКИСТОНДАГИ НАШРЛАР ҲАМ ЁЗА БОШЛАШДИ

30 декабрь куни Тошкентдаги kun.uz ҳамда Sputnik нашрлари Ислом Каримов фондининг Facebook’даги саҳифасига асосланиб, Ўзбекистон собиқ президенти Ислом Каримов туғилган оила ҳақида, унинг ота-онаси, опаси ва ака-укалари тўғрисида расмий маълумот чоп этибди.

Эслатиб ўтамиз, кенг жамоатчиликка маълумки, бундан икки ой аввал Ўзбекистон тарихида биринчи марта бизлар бу оила ҳақида батафсил ёзганмиз ва бир қатор хориждаги сайтларда нашр қилганмиз.

Continue reading

Таҳлил

Абдуфаттоҳ Маннопов

ИНСОНПАРВАРЛИК УСТУВОРЛИГИ

ЁХУД ТЕРРОР ИНСОНИЙЛИККА ҚАРШИ ЖИНОЯТКЕЧИРИЛМАЙДИ 

 “Биз жамиятда вужудга келадиган ҳамма принциплар, қарашлар ва идеалларни ҳаёт олдида мутлоқ хайрихоҳлик ахлоқи асосида, ўта синчиклаб ўлчамлашимиз лозим. Биз фақат   инсонпарварликка монандларини қўллашимиз даркор… Ҳуқуқнинг заминини инсонпарварлик ташкил қилади”. Альберт Швейцер 

Расмдаги улуғ инсонпарвар Шоаҳмад Шомуҳамедов ва Баҳри Акромова оиласига пойтахт Тошкентнинг Халқлар дўстлиги майдонига ўрнатилган ҳайкал – дунё тарихидаги энг кўп қон тўкилган, кимдир  Иккинчи Жаҳон, кимдир Улуғ Ватан уруши деб эътироф этишидан қатъий назар, ўша давр, замонамиз ва келажак авлодлар учун, ўзбек миллатининг беқиёс, улкан инсонпарварлиги,  олийжаноблиги, саҳийлиги, раҳимдиллигининг рамзи бўлиб қолиши ақли расо ва элпарварларга шак – шубҳасиздир. Фожиавий даврда миллат амалиёти ва руҳининг инсонпарварлик чўққиларида тура   олиши, ҳаёт олдида мутлоқ хайрихоҳлик ахлоқининг тарихий мужассамидир.  Келажакда золим И. Каримовнинг Ўзбекистон Конституциясининг муқаддимасидаги “инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этишни кўзлаб” фаолият олиб бориш кўрсатмасига, миллат истагига, ғурурига туфлаб берган буйруғи билан ҳайкални шаҳар четига чиқариб ташлангани, у “даб” бўлгач ёки “даб” қилингач эса, шаҳар ичига, илгари ҳайкал турган майдонга эмас, унинг яқинидаги истироҳат боғига, янги президент Ш. Мирзиёев тарафидан кўчиртирилишининг ҳақиқий сабаблари, маънавий, тарихий моҳияти муфассал ва расман очиқланади. Шоаҳмад Шомуҳамедов ва Баҳри Акромова оиласига қўйилган ҳайкал жойига қайтарилиши ва майдоннинг Халқлар дўстлиги номи, ўз тарихий масканида тикланиши,  ўзбекнинг ўзлигини, қадрини англаши, ғурурини тикланиши, инсонпарварликка садоқатини забардас нишонаси бўлур.**

Continue reading

Савол устига саволлар

Жамшид Каримов: “Ислом Каримов  бизнинг хонадонда, яъни, Каримовлар оиласида дунёга келмаган. Аниқроғи, у биздан эмас”

Ислом Каримовнинг жияни Жамшид Каримов билан суҳбат. Суҳбатни Норвегиядан журналист Улуғбек Бакир олиб борган.(1қисм)

Ўзбекистонга 27 йил раҳбарлик қилган марҳум президент Ислом Каримовнинг жияни, 50 ёшли машҳур журналист Жамшид Каримов билан дилдан суҳбатлашиб, катта интервью олгандик.

Қуйида мазкур интервьюнинг 1-қисмини тўлиқ ҳолда ўқишингиз мумкин. Унда Ислом Каримов туғилган хонадон, унинг ота-онаси, опаси ва ака-укалари ҳақида шу пайтгача ҳали ҳеч қаерда ёзилмган маълумотлар ўрин олган.

  • Ислом Каримов ота-онасига, ака-укаларига қандай муносабатда бўлган;
  • Унинг болалиги, мактаб чоғлари қандай ўтган;
  • Нима сабабдан президентнинг ака-укалари ҳаёти жуда оғир кечган;
  • Президент инсон сифатида қандай эди?

шу ва шу каби Ислом Каримов ҳаётига оид бўлган барча ёпиқ маълумотларни унинг жияни, таниқли журналист Жамшид Каримов бизлар билан ўртоқлашган. Continue reading

Улуғбек Бакир

ДАВЛАТ ТИЛИ. МИЛЛАТ ДАРДИ. ХАЛҚ ҚАЙҒУСИ. ( 4-якуний қисм)

10.ДАВЛАТ ТИЛИ ДАВЛАТДА ИШЛАЙДИМИ?

Вилоят туманларидаги ҳокимият идораларига Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорлари фақат рус тилида келганлиги ҳолатини гувоҳи бўлганман. Ўшанда туман ҳокимиятида бирорта рус тилини яхши биладиган ходим топилмаганидан бир неча кун ўша қарор бажарилиши тўхтаб қолган. Энг қизиғи, ҳокимиятдаги масъул ходимлар худди жиноят қилиб, қўрқиб юргандек, рус тилини яхши билмасликларини раҳбарларига айтишолмаган. (Уларни ҳижолат қилмаслик учун исмларини ва жой номларини ёзмадим).

Кўчалардаги ёзувларни, рекламаларни, телевидениедаги кўрсатув номларини ва бошқа оммавий жойлардаги турли хил битикларни-ку, айтмаса ҳам бўлади. Кўпи хорижий тилларда ёзилган бўлса, бошқалари ичи тўла ғиғ-ғиж хато билан битилган. Бу ҳам бир четда қолиб, ҳатто, мактаб дарсликлари ва марказий газеталарда ҳамда бошқа турли адабиёт, нашрларда имло хатолар “ўтиб” кетаётганлигини қандай тунуниш мумкин?! Continue reading

Таҳлил

Улуғбек Бакир: ДАВЛАТ ТИЛИ. МИЛЛАТ ДАРДИ. ХАЛҚ ҚАЙҒУСИ. (3-қисм)

7. “ЧЎНТАК ПАРТИЯЛАР”. “ҚЎҒИРЧОҚ” ДЕПУТАТЛАР.

Инсоннинг хатосини чин дўсти кўзгу бўлиб, айтиб туради, камчиликлари тўғриланишида астойдил ёрдам беради. Душман бўлса, кулдириб, мақтаб, маддоҳлик қилиб, ишини битиради. Унга барибир, ҳар қандай замонда ҳам, ҳар қандай раҳбар даврида ҳам ялтоқлик қилиб, думини ликиллатиб, нафсини қондирса бўлди.

Хўш, бугун президентга хато ва камчиликлар ҳақида юрак ютиб, тўғридан-тўғри айтадиган сиёсатчи борми, Ўзбекистонда? Йўқ! Сабаби, буни айтадиган сиёсий мухолифат (оппозиция) йўқ, аниқроғи, улар йўқ қилинди, бадарға қилинди. Энг камида 10 йилдан бошлаб, 25 йилгача чет элларда яшаётган мухолифатчиларни ватанга қайтариш ҳақида шу кунгача лом-мим дейилмаяпти. Бу кетишда бўлса, дейилмаса ҳам керак. Continue reading

Улуғбек Бакир

ДАВЛАТ ТИЛИ. МИЛЛАТ ДАРДИ. ХАЛҚ ҚАЙҒУСИ. (2-қисм)

4. ҚУВҒИН

Асл ватанпарвар зиёлиларимиз Ватандан қувиб чиқарилганларидан кейин ҳам улар “менга нима, нима бўлса бўлмайдими, шунча курашдим, шунча гапирдим фойдаси бўлмади. Мана энг фаровон, ривожланган давлатларга келиб қолдим, бу ерларга келишни орзу қилганлар қанча, энди бу ёғига ўзим учун, фарзандларим, яқинларим учун мазза қилиб яшай, қорним тўқ, устим бут, тагимда машина, уйим, яхши маош тўланадиган ишим бор, дунёни кўриб, саёҳат қилиб умргузаронлик қилай” демасдан, хорижда ҳам ўзи туғилиб ўсган ватани ғамида кеча-ю кундуз ёниб яшашди, яшашмоқда. Охир-оқибат, юқорида айтганимдек, “халқ душмани”, “ватан хоини”, “ватангадо” каби ёрлиқларга “эришишди”. Худди бундан 80 йил муқаддам босқинчилар томонидан отилган миллатимиз ойдинлари бўлмиш – буюк Қодирий, Чўлпон, Фитратлар бу ёрлиқларга “эришгани” каби.

Нима бўлишига қарамасдан, барча машаққатларга чидаган ва чидаб келаётган бармоқ билан санарли даражада, ватан ичида жуда оз қолган миллатпарвар, халқпарвар зиёлиларимизга таъзим қилишимиз керак. Улар ўзлари ва яқинларининг ҳаётига хавф бўлса-да, урилиб-сурилиб, таъна-дашномлар эшитиб, ҳақиқат ва адолат қарор топиши учун тинмай курашиб келишмоқда. Continue reading

Улуғбек Бакир

ДАВЛАТ ТИЛИ. МИЛЛАТ ДАРДИ. ХАЛҚ ҚАЙҒУСИ (1.қисм)

Одами эрсанг демагил одами,
Ониким йўқ халқ ғамидин ғами.

Алишер Навоий

Мундарижа:

1.ЎЗБЕК ТИЛИ – ДАВЛАТ ТИЛИ
2.КАСАЛЛИГИМИЗ ТАРИХИ
3.ДАРДГА ДАВО ИЗЛАБ
4.ҚУВҒИН
5.ОСМОНИМИЗ МУСАФФО
6.ҚАРСАКБОЗЛИК
7.“ЧЎНТАК ПАРТИЯЛАР”. “ҚЎҒИРЧОҚ” ДЕПУТАТЛАР.
8.ШАФФОФ САЙЛОВЛАР КЕРАК
9.ОНА ТИЛИМ – ЖОНУ ДИЛИМ
10.ДАВЛАТ ТИЛИ ДАВЛАТДА ИШЛАЙДИМИ?
11.ҲАР ЖОЙНИНГ ЎЗ ТИЛИ БОР Continue reading

Дадахон Ҳасан

ШЕЪРИЙ ПАРЧАЛАР
Ҳаммага баҳту омад қутлуқ имон дин берган
Муборак нозу неьмат ўзида борин берган
Ўзбекка қорин берган.
ххх
Бошоқ донга тўлиб боши эгилди
Ниҳоят эгилган бош ҳам кесилди.
ххх
Энди кимни мадх этади маддохлар.
ххх
Қўрқоқ эдим соғ эдим.
ххх
Ишғолчи ёв бу юртни хонавайрон этиб кетди
Ахолисин хорижларда саргардон этиб кетди.
ххх
Қамиш пўпаклаган эди бўйро қилдилар. Continue reading

OCHIQ XAT

O’zbekiston prezidenti Shavkat Mirziyoyev janoblariga !
Hurmatli Shavkat Miromonovich!
Biz O’zbekistonlik bo’lmagan dunyo O’zbeklari yoshlari sizga murojaat qilmoqdamiz!
O’tmishimizdan ma’lumki Oqposhsho va sovet bosqinining ayanchli davrlari,terror balosi,Afg’oniston va Pokistondagi urushlar hozirda 50 milliondan ortiq bo’lgan O’zbek millatini har yerga parchalab yubordi!
Bugunimizda O’zbekistondan tashqarida 20 milliondan ortiq O’zbek millatiga mansub insonlar yashamoqdalar.
Hurmatli Yurtboshi! Afg’oniston va Pokistonlik, O’zbeklarimizning ahvollari havas qiladigan darajada emas,O’zingizga ma’lumki Afg’onistondagi va Pokistondagi terror balolari,urushlar Afg’oniston va Pokiston O’zbeklarini dunyo O’zbeklaridan ancha vaqtda uzib qo’ygandi . Continue reading

Абдуфаттоҳ Маннопов

ҚУМЛИ ЕРГА ҚУЙИЛГАН СУВ

ЁҲУД ЎЗБЕКИСТОН ВА ХОРИЖДА КАРИМОВ ТУЗУМИ ИСЛОҲИГА БУТКУЛ ҚАРШИ КУЧЛАР БОР

“Очлик бор ерда, қонунлар ҳурмат қилинмайди. Қонунлар ҳурмат қилинмаган ерда, очлик мавжуд”. Бенджамин Франклин

“Лекин ҳеч бир халқни доимо қулликда ушлаб туриб бўлмайди”. Эрнест Хеменгуэй

“Диктатор Каримов  – кетсин!” шиорининг амалга ошиши ва золимнинг “даб бўлиши” ёки “даб қилиниши”, [3] зиндон масканларида ётган минг – минглаб бегуноҳ сиёсий маҳбуслар, мухолифатчилар, ҳуқуқ муҳофазачилари, ўзгача фикрловчи дунёвий ва диний маҳкумлар, жинояткор тузимни танқид қилгани, қонунларга риояни талаб этгани, адолат излагани, пора беришдан бош тортгани учун сохта жиноий ишлар очилиб қамалган тадбиркорлар, фермерлар, ишчилар, ишсизлар, зиёлилар, аёллар, Ўзбекистон демократик мухолифати,  инсон ҳуқуқларини ҳимоячилари, умуман хориждаги ва мамлакатдаги ўзбек миллатининг,  ўзбекистонликларнинг кўпчилигида, уларнинг манфаатларига мутлақо зид  зулмкор тузим тугаб, Конституция, қонунлар устиворлиги, фуқаролар ҳокимият манбаи эканлиги – инсон озодликлари ва ҳақлари бирламчилиги қоғоздагина, сўздагина эмас, балки амалда, ҳаётда юзага чиқа бошлайди, деган умидларни вужудга келтирди.        Continue reading

Улуғбек БАКИРОВ

ҚАЙЛАРДАСАН, БОЛАЛИГИМ – ПОШШОЛИГИМ!
Ҳикоя (- IV – сўнгги боб)

Бугунги санъатимиз

Суҳбатимиз асносида Фарруҳ Зокировнинг бу сўзларидан, “агарда сиз мусиқачи бўлганингизда, бир истеъдодли журналистни йўқотган бўларканмиз”, деган маънони уқдим.

Суҳбатимиз узоқ давом этди. Ўзи анча йиллардан бери Фарруҳ Зокировдан интервью олишни орзу қилардим. Худога шукур, бу орзуим ҳам ушалди.

Continue reading