Таклифлар

zokirЗокир Али, “Ўзбекистонликлар Конгресси” раисининг ўринбосари

ЗEҲНИЯТ ТЎҚНАШУВИ

Пичоқни аввал ўзингга, оғримаса бировга ур, деганларидек ўзимдан бошлаганим маъқул, деб билдим. Ўтган ўтгандир, уни орқага қайтараолмаймиз, демак бугун Ўзбекистонда нималар қилолиш мумкин, шундан гапириш керак.

Социалистик давлатда туғилиб қолганим боис, тақдир тақозаси билан Америкага келганимнинг илк кезларидан бери хаёлимда икки нарса, икки фикр курашаверарди. Чунки, менга ўқиганим нарсаларнинг ҳаммаси тескариси эди бу жойда. Баъзан бу ердаги инсонлар билан масалаларни муҳокама қилганимизда ҳам икки ҳил иқтисод тушунчаси менда билиниб турарди.

Continue reading

“Озодлик” радиосида

ozodnazarjm“Мирзиёев МИРЗИЁЕВ бўлиб олганида Каримовнинг кераги бўлмай қолади”

АҚШда яшаётган ўзбекистонлик сиёсий муҳожир, журналист Жаҳонгир Муҳаммад Ислом Каримов билан Шавкат Мирзиёев ўртасидаги фарқлар ва ўхшашликлар тўғрисидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Икки президент ўртасидаги фарқлардан бири уларнинг қайси уй ҳайвонини халқ фаровонлиги гарови, деб билишида ҳам бўлиб чиқди…

http://www.ozodlik.org/a/28263541.html

Мирзиёев: Бу ҳали озгинаси…

Ифтихор мукофоти лауреати Дадахон Ҳасан “Озодлик”да

dadakhan_hasan.jpg“Сочларимни оқартириб юборди-ку!”

Сўнгги 5 ойдан буён АҚШда – фарзандларининг уйида меҳмон бўлиб турган шоир ва хонанда Дадахон Ҳасанов бугун OzodNazar меҳмони бўлди.

Эрта ўтиб, индинга Ўзбекистонга қайтаётган суҳбатдошимиз билан шу куннинг мавзуларида енгил гурунг қурдик ва шу аснода сарлавҳага чиқарганимиз янгиликни билдик…

http://www.ozodlik.org/a/28254875.html

Саволларга жавоблар (3)

3. Siz ham  Shavkat Mirziyoevning qator qadamlarini olqishladingiz,  ammo  siz kabi o’g’ri ishni olqishlash va  boshqa ayrimlar kabi maddohlik qilish borasida qanday farq bor?  Umuman, sizningcha, ana shu muvozanatni qanday ushlash kerak?

Саволларга жавоблар (2)

2. O’zgarishlar yaxshi, ammo bundan xursand bo’lgan ziyolilar, rahbarni o’ta maqtab, shu yo’l bilan yakkahokimlikka va diktaturaga yo’l ochib qo’yishlari ehtimoli yo’q emasmi?

Саволларга жавоблар (1)

1.Ўзбекистонда бошланган янгича маддоҳлик  иккинчи диктаторни яратиб қўйиши хавфи борми?  Бунга йўл қўймаслик учун нима қилиш керак ва ҳозирги бахшида  шеър ёзишларга қандай қарайсиз?

Муносабат

shmЎзбекистон Президентига: Сўзингиздан қайтманг, уни бажартиринг!

Ҳурматли Шавкат Миромонович, Сизга дўстона таклифимни етказмоқчиман. Ўзингиз айтиб келаётгандек, ваъдани бердингизми, уни бажариш керак. Ваъдадан қайтиш ҳар қандай шароитда ҳам мамлакат раҳбарига ярашмайди.
27 мамлакатга визани бекор қилдингиз, дунё Сизни олқишлади, биз ҳам олқишладик. Лекин орадан бир ой ўтиб, чекиндингиз.
Тушуниб турибман. АҚШда бир ўзбекни ушлашди, катта хабар бўлди, Туркияда Истанбул ва Измирдаги қатлиомлар учун қурол кўтарган ўзбекларни қидиришмоқда. Афғонистонда таҳликали вазият. Шу каби ҳолатларни баҳона қилиб, виза тартибини кечиктиришни МХХ, Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Сиздан сўраган ва Сиз рози бўлибсиз. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад: Яхшига ҳеч қачон осон бўлмаган

bdalanБир пайтлар Истанбулнинг ҳокимлигига сайланиб, бу шаҳарни жин кўчалар масканидан замонавий метрополга айлантирган турк миллиятчиси, таниқли сиёсатчи Бадриддин Далан бугунга келиб тазйиқлар остига олинди.

Мамлакатни миллиятчи ҳарбийлардан тозалаш учун бошланган “Эргунакон амалиёти” доирасида бир қанча собиқ генераллар қамоққа солинар экан, Бадриддин Даланнинг ҳам назорат остига олиш ҳақида қарор қилинган. Унинг ўзи шу кунларда АҚШда ва айтишига кўра, Истанбулда унинг кичик ўғлини қамашган. У январ ойининг охирида Туркияга қайтишни режалагани, аммо шу воқеа муносабати билан тезроқ қайтишини айтиб, баёнот берди ва “Туркияда қонунни баҳона қилиб, қонунсизлик қилишмоқда” деди.

Бадриддин Далан Истанбулда “Истак” номи билан мактаблар яратган ва Туркияни жаҳонда кучли мамлакатга айлантириш учун бу илм даргоҳларига дунёнинг энг кучли муаллимларини чақириб, болаларни ўқитган инсондир. Менинг ҳам икки фарзандим унинг мактабида бепул таҳсил олган. Continue reading

“Озодлик”нинг “ОзодНазар”ида

ozodnazar“Мирзиёев Каримовнинг командасидан қутулаяпти”

“Zeromax” компанияси собиқ бош ижрочи директори Миродил Жалоловнинг озодликка чиқарилиши, Салим Абдувалиевнинг Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланиши бир қатор саволларни пайдо қилдики, уларнинг жавоби узоқроқдан кўринармикан, деб ўйлаб АҚШда истиқомат қилаётган журналист Жаҳонгир Муҳаммад билан боғландик.
http://www.ozodlik.org/a/ozbekiston-jahongir-salimboy/28217544.html