Модерн сиёсатчилар

Жаҳонгир Муҳаммад

КАРИМОВНИНГ КИРДИКОРЛАРИ

15.ПОРА БЕРИБ, ПОРА ОЛУВЧИГА АЙЛАНТИРИШ

Пул билан битмаган иш, кў-ў-ў-п пул билан битади.(Қўшиқдан).

1980 йилларнинг охирига келиб, жамият сиёсий жиҳатдан уйғониб қолганди. Ошкоралик кўп иллатларнинг пайини қирқа бошлаганди. Одамлар пора беришни ожизлик белгиси, пора олишни эса ўзлигини сотиш, деб тушуна бошлагандилар.

Қисман эркинлик бўлгани одамларни қимирлатиб қўйган ва даромад борлиги учун ўқитувчидан ҳукумат мулозимига қадар ҳамма бугунги каби умидини порага тикмаганди.

Ўшанда бир кун Каримовнинг ёрдамчиси Крайнов телефонда кимгадир: Continue reading

Набижон Боқий

Абдулла Қодирийни кимлар, қандай йўсинда, қаерда, қачон ва нима учун қатл қилган эдилар? (18)

Орадан яна юз йил ўтади ва чин маънода озод ўзбек хотин-қизлари дунёга келадилар, улар муроду мақсадларига етадилар — ёшларини яшайдилар, ошларини ошайдилар. Сўнгра, тишлари тўкилиб бийрон кампир бўладилар; бир этак ширин-шакар невараларини сандал теварагига тўплаб оладилар-да, уларга XX асрнинг 30-, 40-, 50-йиллари ҳақида сиёсий эртак сўйлайдилар: «Ширин болажонларим, бу оқшом эртак мавзусини мозийдан белгиладим», дейдилар… Майли, қитмирлик қилмайлик, ростини айтиб қўя қолайлик: агар эллик йилдан сўнг бизга эртак айтиб бериш насиб этса, тубандагича чўпчак тўқир эдик. Continue reading

SOS

Посол Х.Караматов не разрешает…

Обращение Президенту Республики Узбекистан от жен дипломатического представительства Узбекистана в Японии

Уважаемый Ислам Абдуганиевич,

Мы жены дипломатов и сотрудников Посольства РУ в Японии очень озабочены ситуацией в г.Токио. Уровень радиации в несколько раз превышает допустимого уровня. В Водопроводной воде появились радиационные частицы изотопов йода и цезия, на продуктах питания наблюдается тоже самое. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад

КАРИМОВНИНГ КИРДИКОРЛАРИ

14. САЗОЙИ ҚИЛИШ

Ўзгача фикрловчиларга улар истиқомат қиладиган маҳалла, қишлоқларда босим ўтказилмоқда.(Хабарлар оқимидан).

Қишлоқда уйимизнинг қаршисида нонвойхона бор эди. Нонвойхона жуда катта залнинг бир бурчагини эгаллаганди. Бу ерда баъзан турли йиғинлар ҳам ўтказиларди. Ҳатто очиқ судлар ҳам шу ерда бўларди. Бир мартасида қишлоқдаги бригаданинг табелчисини суд қилишди. У одамларнинг соатидан, ҳақидан урган экан.

Текшириш давомида бу ишни билмасдан қилгани, у табел юритишни билмагани ҳолда табелчиликни қабул қилганидан келиб чиққани аниқланган.

Continue reading

Ўзгача фикр

Шри Ланка ёки Балло Баттар мамлакатининг раҳбарияти десангиз ҳам…

Сўровлар ўтказадиган Галлуп(Gallup) ҳамда Меридиан(Meridian) деб номланган ташкилотлар дунё мамлакатлари аҳолисининг бошқа мавзулар қатори АҚШга, унинг раҳбариятига муносабатини ҳам ўрганибди. Улар сўровларга аҳолининг турли қатламларидан ва ҳатто ҳукумат таркибидан ҳам одамларни жалб қилганлар.

Шунга кўра, Ўзбекистонда сўровга тортилганларнинг қарийб ярми АҚШ раҳбариятига хайрихоҳ экан. Фақат 20 фоизга яқини ёқтирмаслигини айтган. Сўралганларнинг учдан бир қисми эса жавоб беришга қийналибди. Continue reading

ABDUFATTAKH MANNAPOV

Hurmatli Abdufattakh aka, Sizning juda o’tkir va hak makolalaringizni o’qidim. Sizdan ming bora minnatdorman. Men ham Amerikadagi O’shlik Uzbekman. O’shda qarindoshlarim borligidan u yerda bo’lgan vokealar hakida yozolmayabman. Agar biror narsa internetga chiksa Kirgizlar aytgan vokeya hakida kim’ligini aniklab olishadi (O’shdan Amerikaga kelgan odamlar kup emas) va meni O’shdagi qarondoshlarimga bu havfli.

O’shda bulgan vokealardi Amerikadagi inson hukuk bo’yicha tashkilotlarga va elga yetkazish keragligini anglamokdaman. Shuning uchun sizni makolangizni angliyskiyga tarjuma kildim va sizga jumatyabman. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад

КАРИМОВНИНГ КИРДИКОРЛАРИ

13.МАЪНАН ЙИҚИТИШ

Ўзбекистонда ўзгача фикрловчиларни маънавий жиҳатдан ҳам йиқитиш одат тусига кирган. (Хабарлар оқимидан).

1980-йилларда Ўзбекистон телевидениесининг Москвадаги мухбири бўлиб ишлаган Раимжон Султонов Шароф Рашидовнинг сўнгги кунлари ҳақида шундай ҳикоя қилганди׃

-Шароф Рашидович кутилмаганда Ўзбекистоннинг Москвадаги ваколатхонасида бир неча кун туриб қолди. Ҳеч кайфияти йўқ эди. Continue reading

Набижон Боқий

Абдулла Қодирийни кимлар, қандай йўсинда, қаерда, қачон ва нима учун қатл қилган эдилар? (17)

Н. Триғулов «ижоди»дан айрим намуналар ана шулардир.
Эътибор берган бўлсангиз, учала жиноий иш бўйича тузилган апбнома ҳам айнан бир куни — 1937 йил 16 декабр куни тасдиқланади. Демак, Триғулов учала жиноий ишни ҳам бир вақтнинг ўзида, «конвейер усулида» олиб борган. Қолаверса, учала айбланувчи ҳам дастлаб ўта енгил айб қилганликда шубҳаланиб ҳибсга олинишади-ю. сўнг терговчининг ғайрати туфайли ҳаммаси олий жазога ҳукм қилинадилар. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад

Суратда: 2001 йилда ўлдирилган Шовруқ Рўзимуродов

КАРИМОВНИНГ КИРДИКОРЛАРИ

12. СИРЛИ-СИРЛИ ЎЛДИРИШ
Ўзбекистонда режимга мухолифатда бўлганлар орасида сирли ўлимлар кўпайиб бормоқда. (Хабарлар оқимидан).

1970 йилларнинг бошида Самарқандга вилоят партия қўмитасининг биринчи котиби қилиб юборилган Владимир Николаевич Қодиров (У етимхонда ўсгани учун унга урусча ном беришган-ЖМ) инқилобий ишлар бошлайди. Жуда қисқа вақтда порахўрлик, талон-тарож, адолатсизлик, ҳақсизликнинг олди олинади. Ҳуқуқ-тартибот соҳасидагилар, қассоблару каззоблар, савдо ходимлари-ю мафия қаршилик кўрсата бошлайди.

Бу ҳолнинг ип учлари вилоятда узоқ йиллардан бери ижроқўм раиси бўлиб ишлаётган Синдор Ҳамроқулов(Шароф Рашидовнинг тоғаси-ЖМ)га бориб тақалаётгани учун Қодиров у билан келишмай қолади.

Continue reading

Эртага жонли ёйинда

“Замондош” ТВнинг 26 мартдаги меҳмони -Ёдгор ОБИД

19: 00 . Мусиқий лаҳзалар ва кулгу оламида

19:20. Сўз ҳақида сўз. Улуғ шоир Ёдгор Обид билан суҳбат.

19 : 40. Адабий – мусиқий кўрсатув.

Continue reading

Соҳиб Қаро

Жоним олдинг, солма охир нотавон жисмимға ўт

ЎРТАМА

Қолмади танда мадорим, устиҳоним ўртама,
То кутурмен, йўқ жавобинг, ки забоним ўртама.
Айлағил меҳру вафо, жовидоним ўртама,
Ваъда айлаб васл жисми нотавоним ўртама,
Келмагунгдур, интизор ўтиға жоним ўртама!
Бенасиб ўлсам жамолингдин бўлур бахтим қаро,
Фурқатингда зору нолон, ўлғуси бағрим яро.
Кун-бакун ҳолим паришон, дилгинам мотамсаро,
Continue reading

Жаҳонгир Маматов

Акамдан айрилган кун

1986 йил олинган бу суратда ўртада мен ва менинг чап томонимда акам.

Инсоннинг ёши бир жойга қараб кетавергач дийдаси қотарканми ёки кўп нарсани кўравериб, бу дунёнинг асрорини англай бошлар эканми, кўзига ҳадеганда ёш келавермай қоларкан. Лекин кеча оқшомдан бери кўзимда ёш. Ҳаётимда мен учун энг азиз бўлган инсонлардан бири тўсатдан бу оламни тарк этди. Бор-йўғи 62 ёшда эди. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад

КАРИМОВНИНГ КИРДИКОРЛАРИ

11. БОШИДАН  “ДАРЧА ОЧИБ” ҚЎЙИШ

Ўзбекистонда калтакланмаган мухолифат аъзоси қолмади, ҳисоб. (Хабарлар оқимидан).

1992 йилнинг 1 Июл куни Самарқандда эдим. Чунки бир кун олдин опамнинг хонадонида тўй бўлди, шунга боргандим. Эртасига эса сессия бор эди.

Самарқандга боришимдан бошлаб, тўйда ўтирганимизда ва кейин уйга қайтганимизда ҳам мени кузатиб юришди. Шу боис яқинларимдан бир-икки нафарини уйда олиб қолдим. Continue reading

Солиқлар мавсуми

АҚШда яшаётган ўзбекистонликлар диққатига
Сизга маълумки, АҚШда солиқлар масаласи жуда хам муҳим ва ҳар бир фуқаро даромад солиғини ўз вақтида, қонунларга мувофиқ равишда тўлаши шарт.
Бу масалада АҚШда яшаётган ватандошларимизга солиқларини тайёрлашда ёрдам бериш мақсадида Вашингтонда асли ўзбек бўлган АҚШ даромад солиғи мутахассислари (IRS ) ўз ишини бошлади.

Сизни қизиқтирган барча саволлар бўйича қуйидаги рақамлар орқали мурожаат қилишингиз мумкин:
Зокир Алиев, МВА, ЕА , АҚШ Солиқлар Бош Бошқармаси имтиёзли лицензиясига эга солиқ мутахассиси- (703) 459-8234
Фазилат Маъмурова, МРА -Молиявий хизматлар, (703) 786-7201

Нуқтаи назар

“Ливияда нима қилмоқдамиз?”
Бугун республикачи сенатор Лугар президент Обаманинг Ливия борасидаги қарорини савол остига олди. Унинг конгресс ҳузурига келмасдан чиқарган қарори бўлса, бу фақат жуда чекланган доирада иттифоқдошларга ёрдам беришдан иборатдир, бизнинг Ливияда жиддий ҳаракатимиз йўқ, деди.

Демократик партия вакили конгрессмен Кусенич ҳам Обамани кескин танқид қилиб, ҳарбий бюджетни қисқартириш таклифини илгари сурди.

Ливияда ҳарбий амалиётлар бошланиши билан Лотин Америкаси сафарига чиққан Обаманинг бу “қочиш тактикаси”ни қоралаганлар Каддафи жойида, сен қаёққа кетдинг, дейишмоқда. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад

КАРИМОВНИНГ КИРДИКОРЛАРИ

10.МАДДОҲЛАШТИРИШ

Ўзбекистонда маддоҳлик одамлар онгига болалар боғчаларидан бошлаб сингдирилади. (Хабарлар оқимидан).

Талабалик йилларида домламиз, ТошДУ профессори Очил Тоғаев “Таниқли қариндошларингиздан бири ҳақида очерк ёзиб келинглар” деб вазифа берди.

Ўйлай-ўйлай Зоҳид тоғам ҳақида ёзишга қарор қилдим. Аслида Зоҳид тоғам дадамга холаўғил. Дадам “тоға” деганлари учун биз ҳам тоға дердик. Аммо фақат тўй-маъракаларда кўрганим учун у киши ҳақида тайинли бир нарса билмасдим. Continue reading

Набижон Боқий

Абдулла Қодирийни кимлар, қандай йўсинда, қаерда, қачон ва нима учун қатл қилган эдилар? (16)

1938 йилнинг 13 март куни ТРИҒУЛОВ қафасдан яна битта бечорани — Ғози Олим Юнусовни чиқариб келади ва уни Абдулла Қодирий билан юзлаштиради.

«Юнусовга савол. Акмал Икромов билан Файзулла Хўжаев раҳбарлиги остида Ўзбекистонда ҳаракат қилган миллатчиларнинг аксилшўравий ташкилотига аъзо эканингиз ҳақида илгари берган кўргазмангизни тасдиқлайсизми? Continue reading

Абдуқодир Сатторов

Оилавий бахт ҳеч ҳaм сизларни тарк этмасин

Ҳурматли юртдошлар! Ватандошлар!
Мен сизларни бахор байрами, Наврўзи олам билан табриклайман!
Барчангизни келгуси шу кунларгача тинч тотувлик ва сиҳат саломатликда кўришиш насиб айласин! Continue reading

Фарходхон Мухторов

И чтобы не встретились в жизни несчастья

Здравствуйте, Друзья.

Поздравляю всех Вас с праздником Навруз.

Желаю здоровья, удачи, успеха,
И если морщинок – то только от смеха,
И чтобы не встретились в жизни несчастья,
А если уж слезы – то только от счастья!

Нуқтаи назар

БОШҚА ЙЎЛИ ЙЎҚМИДИ?

Муаммар Каддафий золимнинг золими, аблаҳнинг аблаҳи. Буни ҳамма билади ва бу ҳақда гап бўлиши мумкин эмас.

Каддафийни кетказиш учун халқаро кучлар Ливияни ҳаводан ўққа тутмоқдалар. Бундай ҳолда Каддафийдан олдин жуда кўп оддий, бегуноҳ одамлар ҳалок бўлиши мумкин. Шундай бўлмоқда ҳам.

Ҳатто золимнинг ўзи оддий одамларни осмондан ёғаётган ўқ ёмғири остига териши ҳам ҳеч гап эмас. Чунки бу золимнинг зеҳниятига хос нарсадир. Continue reading

ЖАҲОНГИР МУҲАММАД

НАВРЎЗ МУБОРАК !

Ҳей, оғир кун ҳам Аллоҳини ўйлаган,
Ҳей, ёлғон эмас, рост сўзини сўйлаган,
Ҳей, зардоб ютиб курашини қўймаган,
Диллар
Назрўз муборак сизга!

Ҳей, мансаб учун дўст ёрини сотмаган,
Ҳей, қабоҳатнинг ботқоғига ботмаган,
Ҳей, Ватаним деб кечалари ётмаган,
Диллар
Наврўз муборак сизга!

ЯХШИЯМКИ…

Оғоч бўлсанг йиқилардинг
Болталарнинг зарбидан,
Ўрду эсанг безиллардинг
Ёғийларнинг ҳарбидан,
Элат бўлсанг қувилардинг
Шарқидану Ғарбидан,
Яхшиямки, сен байрамсан, Наврўзим! Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад

КАРИМОВНИНГ КИРДИКОРЛАРИ

9.АЙҒОҚЧИГА АЙЛАНТИРИШ

Ўзбекистонда хориждан пул олганлар солиқ тўлаб-тўламаганлиги юзасидан текширилмоқда.(Хабарлар оқимидан).

1990 йилда Олий Кенгашнинг Ошкоралик қўмитасига раис ўринбосари этиб сайланганимдан кейин Самарқанддан Тошкентга қатнаб ишлай бошладим. Менга ўхшаб вилоятлардан қатнаб ишлаётган депутатлар кўп эди. Continue reading

“Озодлик”ка кўра:

Ўзбекистонликлар нолимаса ҳам бўлади
Тожикистоннинг Хатлон вилояти Қабадиён туманидан қўнғироқ қилган Ўрол ака Тожикистондаги муаммолар ўзбекистонликлар дуч келаётган муаммолардан анча мураккаб эканини айтди.

– Бизда свет йўқда. Ўзбекистон халқи нолийди. Нолимасин. Бизда даже районларимизда, центрларимизда, болницаларимизда свет йўқ. Биринчи масала шу.

Иккинчиси бу армия. Ўзбекистонда ўзлари мурожаат қилиб боролмаса армияга. Continue reading

Бугун жонли ёйинда

Исёнкор журналист билан мулоқот

19: 00 . Мусиқий лаҳзалар

19:10. Жонли ёйинда : Ўзбекистондан журналист Малоҳат Эшонқулова.

19 : 30. Адабий – мусиқий кўрсатув.

19 : 40. Нуқтаи назар: Марказиё Осиёдаги сиёсий вазият.

Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад

КАРИМОВНИНГ КИРДИКОРЛАРИ

8. БИРИНИ БИРИГА “ЕДИРИШ”

Мавлон Умурзоқов тўйига Темур Алимовни таклиф қилмабди. (Хабарлар оқимидан).

Бир куни Президент Девонининг бешинчи қаватида қизиқ ҳолга дуч келдим.

Бир куни Президент Девонининг бешинчи қаватида қизиқ ҳолга дуч келдим. Коридорнинг бир томонидан ўрта бўйлик, тўлачадан келган, кулча юзли, истараси иссиқ киши келмоқда. Унга қарши томондан эса озғин, ингичка юзли, истараси совуқ бир киши келмоқда. Continue reading

Абдуқодир Сатторов

ЖИН ИНСОНЛАРГА ЗУЛМ ҚИЛАДИ-МИ?

Хаётимизда жинларнинг борлигига кўп далиллар бор.Биз кўзгаа кўринсак улар кўринмай яшайдилар. Масалан, электир энергияси бизга кўринмайди,унинг борлигини чироқ ва бошқа нарсаларга таъсиридан биламиз. Шунга ўхшаб жинлар хам кўзга кўринмайди.

Жинларнинг инсонларга ўхшаб ёлгончиси, ҳазилкаши, ростгўйи бўлади. Continue reading

Соҳиб Қаро

Юз шукр деким, кўпи кетиб, ози қолибтур

ЖОН ТОМАДУР

Ёр фироқ ўтида куйса, ашки ҳар он томадур,
Ўзгалар сезмас ва лекин дилда пинҳон томадур.
Орази узра тушубким, чашми гирён томадур,
Жон берур элға агарчи, лабидин қон томадур,
Ваҳ, даме қон томадур, балки чучук жон томадур.
Беғубор тоза муҳаббат бахш этур дилларға руҳ,
Рашку ҳижрону аламлар бирлашиб бўлғай гуруҳ.
Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад

КАРИМОВНИНГ КИРДИКОРЛАРИ

7. ҚЎРҚУВДА САҚЛАШ

Зокир Алматов ва бошқа собиқ раҳбарлар судга қатнаб юрибдилар.(Хабарлар оқимидан).

Ички ишлар вазири Зокир Алматов ва сенатор Эркин Воҳидовнинг ўғилари тузган ширкатлар шоҳнинг қизи Гулнора Каримованинг ширкатлари билан рақобат майдонига тушиб қолади. Кўп ўтмай Алматовнинг ўғли қонунларни оёқ ости қилиб юргани ҳақидаги ҳисобот Каримовнинг столига қўйилади. Continue reading

Сиёсий латифа

БЕЧОРАЛАР

Алдаркўса соат ўн бирларда аранг уйғониб тушга яқин ишга отланди. Ҳамма ёқ сув қуйгандек, жимжитлик. Кўчаларда одам зоти йўқ.
-Нима гап? Япониянинг ядровий заҳари бизгача етиб келдими?-деди у МХХга сим қоқиб.
-Э, йўқ, кеча ҳаммага SMS юборилган.
-Ким юборган, нимага юборган?
-Кимлигини аниқлаяпмиз, эс-эм-эсда ҳаммадан бугун кўчаларга чиқиши сўралган. Continue reading

Сиёсий латифа

ОШИРИБ-ОШИРИБ
-Иккинчи Туркманбоши  соқол-мўйлов қўйиб қишлоқма-қишлоқ юриб халқнинг аҳволини ўрганаётган экан,-деди Россиядаги битта мардикор ошнасига.
-Кошки Ислом ота ҳам шундай қилса, аҳвол ўнгланиб юртга қайтармидик,-дея жавоб қилди ошнаси.
-Э, йўқ, у инфаркт бўлиб қолади чиқса…
-Нима, саломатлиги шунча ёмонми? Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад

КАРИМОВНИНГ КИРДИКОРЛАРИ

6.”ҚИЙНОҚЛАР ҚИРОЛИ”

Ўзбекистонда маҳбуслар қайноқ сувга солиб қайнатилмоқда. (Хабарлар оқимидан).

Авропа сафари пайтида, 1982 йилда Олмониянинг Веймар шаҳрида Бухенвалд концлагерига боргандик. Ҳитлер бу ерда қарийб олтмиш минг одамни сақлаган экан. Ўша кунлардан икки “нуқта” ёдимда қолган.

Биринчиси, Ҳитлер концлагерларда Б-52 газини қўлланиб, одамларни ўлдирганини айтишганди. Ўша пайтда Ўзбекистонда айни газ ғўзанинг баргини тушириши учун дефолиант сифатида осмондан сепиларди. Continue reading

Набижон Боқий

ҚАТЛНОМА

Абдулла Қодирийни кимлар, қандай йўсинда, қаерда, қачон ва нима учун қатл қилган эдилар? (15)

1938 йилнинг 13 март куни ТРИҒУЛОВ қафасдан яна битта бечорани — Ғози Олим Юнусовни чиқариб келади ва уни Абдулла Қодирий билан юзлаштиради.

«Юнусовга савол. Акмал Икромов билан Файзулла Хўжаев раҳбарлиги остида Ўзбекистонда ҳаракат қилган миллатчиларнинг аксилшўравий ташкилотига аъзо эканингиз ҳақида илгари берган кўргазмангизни тасдиқлайсизми?
(Юнусовнинг жавоби. Ҳа, миллатчиларнинг аксилшўравий ташкилотига аъзо эканим ҳақида ўзим берган кўргазмани тўла-тўкис тасдиқлайман…) Continue reading

“Озодлик” эртаклари

Систематик қийноқлар ҳақидаги гаплар қаёқда қолди?

-Ўзбекистонда суд эркин…”суд нимасини бекор қилди”.

-Қамоқхонада адолат: “12 йил давомида шахсан менга нисбатан тазйиқ, нималар бўлмаган”.

-Қамохонада “Ойлик беради. Яхши ойликлари”.

-“Тинч юриб ўзининг ишини қилаëтганларга ҳеч қанақа тазйиқлар бўлмаяпти”.

-“Қийноққа солиш бўлмаган”. Continue reading

Саси тотли сас эди

Истанбулда бошидан отиб кетилган  қўшиқчи Иброҳим Тотлисаснинг қардоши Ҳусайн Тотли “Энди унинг қўшиқларини жонли тинглай олмайсиз” деган.

Уч марта амалиёт қилинганига қарамай санъаткорнинг аҳволи жуда оғирлиги айтилмоқда. Continue reading

“Озодлик”ка кўра:

Рашид Бекжоннинг жазо муддати яна узайтирилди

03.03.2011 20:01

23 феврал куни мухолифатдаги “Эрк” партияси лидери Муҳаммад Солиҳнинг укаси Рашид Бекжон 12 йиллик қамоқ муддатини тўлиқ ўтаб¸ озодликка чиқиши керак эди. Аммо яқинларининг Озодликка билдиришича¸ озодликка чиқарилиш ўрнига Рашид Бекжон бошқа қамоқхонага жўнатилган.

Озодликка чиқишига 20 кун қолганда¸ Рашид Бекжон “раскрутка” қилиниши мумкин

03.02.2011 20:18

Замира Шукур. Мухолифатдаги “Эрк” партияси лидери Муҳаммад Солиҳнинг укаси Рашид Бекжон 12 йиллик қамоқ муддати тугашига уч ҳафта қолганида яна жазо изоляторига ташланди.

Рашид Бекжон Навоийдаги қамоқхона жазо изоляторига ташланди Continue reading

Ҳашар

Ўзбекистонда 12-13 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтди.(Изоҳсиз суратлар).

Continue reading

Сухроб Исмоилов

Иного пути попросту нет

Информационное агентство «Kazakhstan Today» сообщает: «Официальные лица и эксперты пяти государств Центральной Азии на совещании, состоявшемся 2 – 3 марта в Алматы, договорились расширить сотрудничество по безопасности плотин при поддержке Европейской экономической комиссии (ЕЭК) ООН».[1] Подобный шаг, направленный на решение водно-энергетического диспута между государствами Центральной Азии, заслуживает пристального внимания и поддержки со стороны институтов гражданского общества. Continue reading

“ЗамондошТВ” телекўприги

Жаҳонгир Муҳаммад

КАРИМОВНИНГ КИРДИКОРЛАРИ

5.ҚАМОҚДА ЧИРИТИШ

“Ўзбекистонда ўн минглаб одамлар қамоқларда абадий сақланмоқда. (Хабарлар оқимидан).

Мактабда ўқирдик. Ёзда ғишт тўкиб, беш-тўрт сўм пул қилмоқчи бўлдик. Синфдошим Қаҳҳор ва биздан бир синф кейинда ўқийдиган Қосим деган йигитлар билан бирга Самарқанд-Панжакент йўлида, Регистондан икки километр узоқликда бир кишининг энди қурилаётган уйида иш бошладик.

Ишимиз тугай деб қолганда уй эгаси Ўзбекистон Ички ишлар вазири Ҳайдар Яҳёевнинг укаси эканлигини билдик. Гапнинг очиғи, Ҳайдар Яҳёев деган одамнинг ўзи кимлигини билмас эдик. Аммо уйга келиб, бизлар вазирнинг укасиникида ишлаётганимизни айтиб, мақтангандим, дадам Continue reading

Абдуқодир Сатторов

“СУЮҚ ОЛТИН”

Зайтун билан бўянинг ва уни  кўзингизга суртинг, чунки у муборак дарахтдан чиқади. (Ҳадис).

Зайтун – зайтундошлар оиласига мансуб, доимий яшил дарахт бўлиб,  бўйи 3 – 7 метрга етади. Барглари майда ва учли, текис қиррали, усти томони тўқ яшил.  Пастки томони кулранг бўлиб, пояси билан шохларида қисқа банди билан  қарама – қарши жойлашган. Гуллари оқиш, икки жинсли, туваксимон шингил тўпига йиғилган. Меваси данакли, усти юмшоқ бўлиб, оғирлиги 10- 15 г келади. Continue reading

Соҳиб Қаро

АЙЛАР ФИРОҚ

Ёр висоли мен учунким, тун аро бўлғай чироқ,
Токи субҳи дамғача ҳам ўчмайин турса бироқ.
Бир умрға бул фароғат бўлса ҳам роҳат, мароқ,
Тонг эмас гар ёрдин бир дам бўла олмон йироқ,
Ким, неча боқсам яқинроқдин кўрунур яхшироқ.
Васл учун бўлғил ҳамеша менға сарвар лаҳзае,
Чун ўзунг меҳру вафода ёрпарвар лаҳзае. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад

КАРИМОВНИНГ КИРДИКОРЛАРИ

4.НАТАШАЛАР

Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳрида бир гуруҳ ўзбек фоҳишлари қамоққа олинди. (Хабарлар оқимидан).

1982 йилда ёш журналистлар гуруҳида Авропа бўйлаб саёҳатга чиққандик. Гуруҳимизда СССРнинг ҳар бурчидан жаъми 47 киши бор эди. Шундан 30 нафари қизлар эди. Уларнинг кўпчилигини руслар ёки рустилли қизлар ташкил қиларди. Continue reading

Жонли ёйинда…

“Замондош” ТВнинг 12 март, шанба дастури:

19: 00 . Бир жуфт қўшиқ

19:10. Жонли ёйинда “Куннинг энг муҳим мавзуси”. Саволларга таниқли адиб ва сиёсатшунос Жаҳонгир Муҳаммад жавоб беради.

19 : 20. “Шоир Юсуф Жума монологи”. Адабий – мусиқий кўрсатув.

19 : 25. “Фарғона водийсига саёҳат”. Ҳужжатли фильм.

19:50: “Шаҳарлик олифта”

Ўзбек бадиий фильми. Continue reading

Бош муҳаррир Тошкентда

Маълумки, Совет даврида КГБ хориждаги ватандошлар учун “Ватан”, “Ватандош” номлари остида журналлар чиқариб чет элларда турли йўллар билан тарқатиб турган. Ўша нашрлар жуда рангли ва сифатли қилиб чиқарилган.

КГБнинг ҳамма “хислатларини” ўзлаштириб олган мустақил Ўзбекистон орадан 20 йил ўтиб бўлсада бу анаънани ҳам тирилтирди. Нью Йоркда “Ватан” деган газета чиқа бошлади. Continue reading

“Озодлик”ка кўра:

Ислом акамизда ақл-фаросат жуда етарли

– Энди ҳар бир президентга баҳо беришда у кишининг бугун жаҳонда қилаëтган ишига қараб баҳо бериш керак. Мана Қирғизистондаги бўлган ваҳшийликларни бизнинг ҳукуматимиздан бошқа бирорта мамлакат БМТ минбаридан туриб гапирмади. Ҳатто қудратли давлатлар бунга қулоқ ҳам солмади. Бизнинг Ислом ака, Ташқи ишлар вазиримиз чиқиб айтдики, буни текшириш керак, топиш керак, жазолаш керак деган ўзларининг ажойиб фикрларини гапирди. Continue reading

Холдор Вулқон

Тупроққа  зор тупроқшунос  олим  63  ёшда!

Инсоннинг ким эканлигини аниқламоқ учун ўша инсон қилмишлари тўғрисида далил йиғиб қийналишнинг хожати йўқ. Бунинг учун логикага мурожаат этишнинг ўзи етарли. Мисол учун тахта, ёғоч, ранда, тўсин, устун, пешхори каби нарсалар ҳақида кўп гапирган одамнинг касби дурадгор бўлиши аниқ. Бордию унинг фикри – ёди дала, полиз – пайкал бўлиб, гапирганлари экин, ҳосил теварагида бўлса, демак у дехқон. Continue reading

Сухробжон Исмоилов

Узбекистан принимает некоторые атрибуты парламентской республики: главный вывод – президент дистанцируется от исполнительной власти

5 марта Законодательная палата Парламента Узбекистана приняла Закон «О внесении изменений и дополнений в отдельные статьи Конституции Республики Узбекистан (статьи 78, 80, 93, 96 и 98)». Известно, что вносимые изменения и дополнения вытекают из доклада президента И. Каримова на заседании обеих палат парламента в Ташкенте 12 ноября 2010 года, когда он предложил изменить Конституцию страны с целью расширения полномочий парламента. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад

КАРИМОВНИНГ КИРДИКОРЛАРИ

3.ҚУЛЛАР

“Қозоғистонда ўзбеклар қул қилиб ишлатилмоқда. Уларга паст назар билан қарайдилар ва ҳақларида кўплаб латифалар тўқилган.(Хабарлар оқимидан).

Бир куни Рашидов Олмаотага борганда ҳожатхонaда қўлини юваркан ёрдамчисига:
-Эҳтиёт бўлиб тур, бир кор-ҳол юз берса, жуда усталик билан, образли қилиб айт, бўлмаса кулгига қолишимиз мумкин,- дебди. Continue reading

Абдилло Тожибой-оглы

Ещё раз призываю!

Вы являетесь людьми имеющие равные права и свободу, а вас называю оппозиционерами, тогда объясните народу, что за свободу от произвола власти и диктатуры Узбекистана необходимо бороться, в рамках международного права.

Всякие сплетни что Абдилло Тожибой-оглы, работает не понятно на кого, это не политика, а проста дешевая болтовня. Continue reading