Жаҳонгир Муҳаммад

КАРИМОВНИНГ КИРДИКОРЛАРИ

35.МИРШАБЛАШТИРИШ

Ўтган 15 йилда Ўзбекистон полиция давлатига айланибди.( Тошкентдан 1990 йилда чиқиб кетиб, 2006 йилда борган америкалик ўзбекнинг гапи).

Совет даврида қозоқлар устидан кулиб тўқилган латифалардан бири шундай эди׃

Ўзбек қозоқдан сўради׃

-Ўғлинг ҳам улғайиб қолгандир, нима иш қилаяти?

-Улим укемет!-деди қозоқ.

Қозоқ дўстининг ўғли ҳукуматда ишлашини эшитиб, Ўзбек ҳавас қилиб ўтирганди, ўғилнинг ўзи кириб келди, миршаб кийимида… Continue reading

Ўзгармаган мавзулар

Зафармирза Исҳоқов: Тарих уларнинг устидан одил ҳукм чиқаради

Демокаратик мухолифатнинг таниқли намояндаси, Инсон ҳуқуқлари курашчиси ЗАФАРМИРЗА ИСОҚОВнинг “Америка Овози” радиоси орқали  ўқиб эшиттирган Очиқ хати

Ассалому алайкум муҳтарам радиотингловчилар.

Ўтган йили “Америка овози” радиосида “Ўзбекистонда миллий демократик ҳаракатлар” мавзуида бир мақола эъон қилган эдим. Мақолада кўтарилган масала ҳозирги кунда энг долзарб муаммо бўлиб турибди. Ҳозир ўша мақолани сал кенгайтирган ҳолда яна эътиборингига ҳавола қилмоқчиман. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад

КАРИМОВНИНГ КИРДИКОРЛАРИ

34. ЎТМИШНИ ТИТКИЛАМАСЛИК

Тарихини билмаган миллат, келажагини кўра олмайди.(Ҳикмат).

1990 йилда Ошкоралик қўмитасида имтиёзлар масаласини муҳокама қилдик ва имтиёзларни бекор этиш ҳамда тарихни қайта ёзиш ҳақидаги масалани сессияга олиб чиқишни қарорга боғладик. Турли баҳоналар билан ўша кунги мажлисда қатнашмаган раисимиз Эркин Воҳидов эртасига׃
-Жуда яхши таклиф,-деб айтди ва бориб, Каримов билан маслаҳатлашибди. Continue reading

Ўзбекнинг Ёдгори

ЕТМИШ ТЎРТ БАҲОРНИ ҚАРШИЛАГАН ЙИГИТ

Бугунги шарафли ва шафоатли кунда ўзбекнинг буюкларидан бири, кўпчилик кекса десада аслида йигитлардек гижинглаган тоймисол Ёдгор Турлибековнинг таваллуд айёмлари! У киши бугун 74 баҳорларини кутиб олмоқдалар.

1818 йил 29 апрелда Россия императори Александр II ҳам туғилган эди.

Бугун ана шундай буюк кишилардан яна бири Ёдгор Турлибеков туғилган кун сифатида тарих зарварақларига олтин ҳарфлар билан ёзиб қўйилади албатта. Continue reading

Жонли ёйинда

1 май, якшанба – “Замондош” ТВда

19: 00. Юракка яқин қўшиқлар.

19:15. “Замондош” ТВ меҳмони: АҚШдан Ёдгор Турлибеков билан суҳбат

19 : 45. Адабий-мусиқий кўрсатув

20:00. Ўзбек бадиий фильми. Continue reading

Ҳамдардлик

На иложким, бизнинг эмас, Худонинг айтгани бўларкан

Дунёнинг ишлари ажойиб ва ғаройиб бўлиши билан бирга кўп сиру синоатларга тўла. Яратганнинг иродасидан эса, ҳеч бир банда қочиб қутилолмайди. Биз ожиз бандалар эртага тақдиримизда қандай кунлар бўлишини билмаймиз. Эртани қўя туринг, ҳаттоки, бир сониядан кейин нима бўлишимизни идрок этолмаймиз. Буларнинг бари фақат Аллоҳгагина аёндир…

Бугун 64 ёшини қарши олаётган забардаст шоир ва жасоратли сиёсатчи, мухолифатимизнинг отахонларидан бири Тоғбой Абдураззоқни “Туронзамин” ва “Замондош” веб-саҳифалари орқали кўпчилик қатори табрикладим. Continue reading

ҚУТЛОВ

Бугун-диктатура режимига мухолиф шоир Тоғбой Абдураззоқнинг тавллуд куни

Тоғбой Абдураззоқ … Бу номни эшитишингиз билан кўз ўнгингизда салобатли тоғлардай буюк бир сўз устаси намоён бўлса ажаб эмас.

Шамширсўз шоир дея эътироф этилган Тоғбой Абдураззоқ бугун Пайғамбар ёшини яшаб, 64 баҳорини ҳам кутиб олди.

У  бутун умри давоми қўлидан қаламини қўймаган курашчан, исёнкор шоиргина бўлиб қолмай, зукко ва теран фикрловчи сиёсат арбоби ҳамдир. Continue reading