Monthly Archives: March 2010

Жаки Ҳорсвуд

“Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда” Жаки Хорсвуднинг айтишича, Каримов бошқаруви остида Ўзбекистон “барбод бўлмоқда” “Биз инсон хуқуқлари ва демократия ҳақида баёнотлар қилсак-да, Каримов биз учун ўта муҳим бўлгани учун бу йўлда амал қилмаймиз. Бу иккиюзламачи сиёсат” Лондонда жойлашган Британия-Ўзбекистон жамиятининг собиқ … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Shu kunning gaplari, Uzbek | Leave a comment

Юсуф ЖУМА

Эрларни сотар ҳамма Болам, букун изларсан Энг мукаммал руйхатни. Чулпонни кимлар сотган Кимлар сотган Фитратни. Билмайсан, нечун юртинг Куёшлари ботади. Ноахил нодон кавм Ахил булиб сотади.

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek | Leave a comment

“Туронзамин” почтасидан

Оқсаройга нишона деб бир жуфт тухум келтиринг! Хурматли дустлар, сизларга узимнинг ижодимни бирини юборяпман ва умид киламанки сизларга ушбу мухаммас маъкул келади.Агар имконингиз булса ушбу мухаммасни бошкаларга хам таркатиб ва уз сайтларингизда босиб чикарсангиз сизлардан жуда миннатдор булардим. Барчангизга хурмат … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek | Leave a comment

Жаҳонгир Муҳаммад׃ “ИАК”

15. ЕТТИНЧИ СЕССИЯ: ДЕМОКРАТИЯНИНГ СЎНГИ КУНИ 1991 йил 30 Сентябр… Мустақил Ўзбекистон тарихининг фавқулодда муҳим куни. Шу куни Ўзбекистон демократия ва зулмни танлаш чорраҳасида эди. Демократияни танлаши учун бир одим қолганди. Аммо яккаҳокимликни, қонунсизликни, мамлакат Конституциясини тан олмасликни, бир сўз … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, IAK, Tarix saboqlari, Uzbek | Leave a comment

Бахтиёр Ҳамро

Ишсизлик, ичкилик ва дин Жиззахда сиёсий диний фаолиятда айбланиб, маҳкамага тортилган 25 нафар судланувчининг деярли ярми тергов жараёнида қийноққа тутилганларини айтишган. Жиззахнинг Пахтакор туманидан бўлган айбланувчилар тергов пайтида уларни сув тўла баклашка ва резина таёқлар билан дўппослашгани, бошларига уришгани ҳақида … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek | Leave a comment

“Только президент Ўзбекистонда хўжайин”

Фаррух Юсуфий Ўзбекистонда жамоатчилик телевидениеси ташкил қилиш тараддуди бошланган. Оддий халқ ҳамëнидан олинадиган пул ҳисобига ишловчи бундай телеканалларнинг эркин матбуот йўқ бир мамлакатдаги истиқболи шу халқ вакилларига қоронғу кўринмоқда.

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Shu kunning gaplari, Uzbek | Leave a comment

“Туронзамин” почтасидан

ИБРАТЛИ ҲИКОЯЛАР ЧОДИР АҲЛИ Бир тунда Ҳазрати Умар кули Аслам билан биргаликда Мадинани айлангани чиқди. Айланиб юриб, Ҳаррату Воқим деган жойга келди. Кейин Сирорга етди. У ерда оловни кўриб, Ҳазрати Умар: — Аслам, менимча бу оловни совуқ ва қоронғуликдан қийналган … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek | Leave a comment

Сатира: Нофизийдан нома (27)

ТЕЗРИЗАК Наврўзни байрам қилиб қайтаётсам, эчки соқол қўйиб юрадиган қўшним׃ -Уялмайсизми эронийларнинг байрамини нишонлашга,- деб юборди. -Тақсир, бу она табиат бизга инъом этган байрам. Кун ва туннинг тенглиги. Зулмат қиш кетиб, ёруғ кун-баҳорнинг келиши. Деҳқончилик бошланиши. Бунинг миллат, дин билан … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Hajv, Nofiziy, Uzbek | Leave a comment

Саиджахон Равоний

К Международному Дню поэзии 1. Сонет 2 – 3. Переводы с узбекского ВЕСНА ПЛАЧЕТ Сонет Уильяму Уордсуорду, в честь его 240-летия. Лучистая вернулась весна, Зима удалилась безмолвно. Чарует, на невестах, словно, Душистая в садах белизна.

Posted in 1.BOSH SAHIFA, 3.RUSSKIY, Uzbek | Leave a comment

Янги кун

Аждодларимизнинг қадимги тақвими Наврўздан бошланган. Меҳнаткаш халқ ҳаётида муҳим ўрин тутган баҳор байрамлари янги меҳнат мавсуми бошланишидан дарак берган. Наврўз ҳақида Беруний шундай ёзади: “Наврўз… ўтмиш замонларда… қуёшнинг саратон буржига кириш пайтига тўғри келар эди. Сўнгра, у орқага сурилгач, баҳорда келадиган бўлди. Энди … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Shu kunning gaplari, Tarix saboqlari, Uzbek | Leave a comment

Наврўз муборак!

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтоннинг Ўзбекистон халқига Наврўз байрами муносабати билан йўллаган табриги Президент Обама ва Америка Қўшма Штатлари халқи номидан, Ўзбекистон Республикаси халқини қувончли Наврўз байрами муносабати билан табриклайман. Ушбу қадимий байрам сизнинг бой анъаналарингиз ва ёрқин маданий меросингизни … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Shu kunning gaplari, Uzbek | Leave a comment

Navruz Mubarak!

STATEMENT BY SECRETARY CLINTON Navruz Greeting to the People of Uzbekistan On behalf of President Obama and the people of the United States, I wish the people of the Republic of Uzbekistan a joyful Navruz. This ancient holiday is an … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, 2.ENGLISH, Shu kunning gaplari, Uzbek | Leave a comment

Жаҳонгир Муҳаммад׃ “ИАК”

14. ЖИГАРИСТОН ёки ДАДАХОННИНГ ҲИКОЯСИ Хастахонада эдим. Ўша кезлари Каримов билан курашимиз авжига чиққан эди. Ҳукумат касалхонасидаги дўхтирлар “Томоғингизни амалиёт қилишимиз керак, ангинангиз юракка таъсир қилмоқда”, деб қўйишмади. Бир ҳафтада ўтиб кетар, деб ўйладим. Аммо 57 кун касалхонада ётдим. Ўшанда … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, IAK, Tarix saboqlari, Uzbek | Leave a comment

Саиджаҳон Равоний

Наврўз илҳоми Келаётган Ҳалқаро шеърият Куни ва Наврўз байрами билан барчани самимий табриклаб, қуйида янги сонет ва инглиз шеъриятидан илк таржималаримни эътиборланингизга хавола этаман. ЧУМЧУҚ (сонет) Жануб сари учиб кетди қалдирғоч, Қорлар ёғди, нишон қолмади ёздан. Иссиқ уйга, ночор, қочиб … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek | Leave a comment

Бугуннинг иқтибоси

Ислом Каримов׃ Қозоқларнинг ютуғи ўзбекларнинг ютуғи ҳамдир! Би-би-си радиоси. ХХХХ Озодлик: Фарида опа,  қамоқхонада Озодлик радиосини эшитишар экан. Болаларингизга айтадиган гапингиз борми? “Озодлик” радиоси.

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek | Leave a comment

Юсуф ЖУМА

Ёру Наврўз жамоли Баҳор билан аёлдан Жаннат бино бўлади. Кўклам билан гўзалдан Толе—хумо бўлади. Пешонангдда бўлса ёр Тағин хушбўйли баҳор. Жаннатдасан, бахтиёр, Бахт хувайдо бўлади. Ёру Наврўз жамоли Икки олам камоли.

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek | Leave a comment

Бахтиёр Ҳамро

Наврўзи олам, янги йилингиз қутлуғ булсин, ватандошларим! Мен учун хамиша кадрли булган ватандан ташкаридаги ва ичкаридаги ватандошларим, хамда такдир такозаси билан ватандан ташкарига чикиб кетган, Жиззах диёрида мен билан елкадош булган устозим Толиб ака, укажонларим Эгамназар кишлоки, Улугбек 50=50, Мухиддин … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Shu kunning gaplari, Uzbek | Leave a comment

Ўринбой Усмон

Чегаранинг ҳар икки томонида Кузатувчиларнинг айтишларича, Тожикистонда фуқаролик ёки вақтинчалик фуқаролик ҳужжати олиш бирмунча осон. Лекин бунга қарамай, бу мамлакатда ўтказилган текширишларда ҳам вақтида қўшни мамлакатдан келин бўлиб тушиб, Тожикистон фуқаролиги ҳужжатини ола олмаган аёллар чиқариб юборилиши ҳоллари юз берган.

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek | Leave a comment

Жаҳонгир Муҳаммад׃ “ИАК”

13.ПАРКЕНТ Паркент воқеалари Ислом Каримовнинг тарихидаги инкор этиб бўлмас, энг қонли саҳифа. Паркентнинг гўзаллиги, жаннатмонанд гўшалиги, одамларининг бағри кенг, меҳмондўст, ёрдамсевар эканлигини Ўзбекистон радиосида ишлаган йилларимдан билардим. Радионинг болалар учун дастурлар ҳозирланадиган таҳририятида паркентлик истеъдодли журналист ва яхши шоир Маҳмуд … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, IAK, Tarix saboqlari, Uzbek | Leave a comment

Бахтиёр Ҳамро

Алвидо чинорларим! Умримнинг деярли 30 йили Жиззах шахрида утаяпти. АЛЛОХ га минг бора шукрлар булсинким, деярли хамма фарзандларим шу диёрда дунёга келди, улгайиб усаяпти. Шу кунга келиб турт фарзандимиз Жиззах институтларининг талабасидир. Хулласи, Жиззах шахри бутун оиламиз аъзоларининг калбида кадрдон … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Shu kunning gaplari, Uzbek | 1 Comment

Сатира: Нофизийдан нома (26)

ЎКИЛ Ўлсанг ўкилга нима? Бу гапни энамнинг энасидан эшитганман. Юзга юзлашиб, юзни юмалатган катта момом вакилни “ўкил” дер эди. Никоҳ пайтида гувоҳ бўладиган вакил борку, ўшани! Дадам бугун замонга қараб (Оқсаройга қараб деб ўқинг) йўрғалайдиганларга “Ўл-е, ўкил” дейдилар. “Ҳа” ҳам … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Nofiziy, Uzbek | Leave a comment

Бахтиёр Ҳамро

Қарғани 5 соат қайнатса ҳам пишмас экан… Биз, хаётимизда булиб утаётган вокеаларни албатта катта – кичикка ажратамиз. Аслида, биз ажратиб айтадиган катта – кичик вокеаларнинг биз яшаётган жамиятимиз учун канчалик мухимлигига караб катта-кичикка ажратамиз. Мухими, хар биримиз билан боглик булаётган … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Shu kunning gaplari, Uzbek | Leave a comment

Юсуф ЖУМА

Бу кампир кечагина жажжи қизалок эди Юзлари сутдек тиниқ, ғунчадек дўмбоқ эди. Ойлар ўтиб ой булди, тўлишди тўлин ойдай, Ошиқлари изида, пойлари жонга жойдай. Кечагина ой эди, бугунчи, эвоҳ, кампир Кексалик не ёшликдан тулколган колган умр.

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek | Leave a comment

Жаҳонгир Муҳаммад׃ “ИАК”

12.ОШКОРАЛИК ёки мен таниган Эркин Воҳидов Мен ҳамма нарсани матбуот, ошкоралик ҳал қилади, деб ўйлар эдим. СССРнинг йиқилишини ҳам ана шу кучдан, деб биламан. Сўнгги президент Михаил Горбачев матбуотга эркинлик бериши билан оммавий ахборот воситалари халқнинг ошкора фикр айтиш минбарига … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, IAK, Tarix saboqlari, Uzbek | Leave a comment

Жаҳонгир Муҳаммад: Суратлар тарихи(7)

УЧИБ КЕТГАН БУРГУТЛАР Суратда׃ Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, ҳофиз Рустам Ҳожимамадов ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист(1990) Жаҳонгир Муҳаммад. Учқичлар, поездлар, автобуслар тўлиб кетаверади, бўшаб қайтаверади… Бу ўзбекнинг кундалик ҳаётидаги доимий манзарага айланиб қолмоқда. Кетганлар қайтмайди. Дунёнинг турли бурчакларида ўзбек маҳаллалари … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Bir surat tarixi, Uzbek | Leave a comment

Роғун ГЭСи:Текширув

Текширув келаси уч ойда бошланиб, бир-бир ярим йилда тугайди Жаҳон Банкига кўра, Тожикиcтон режалаётган улкан Роғун ГЭСини қуришдан олдин халқаро экспретиза ўтказилади. Душанбеда матбуот анжуманида гапирган Жаҳон Банкининг Марказий Осиёдаги вакилининг маълум қилишича, бу қурилишнинг иқтисодий фойдасию табиатга қандай зарар … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek | Leave a comment

Сатира: Нофизийдан нома (25)

ШАБЧОР Ислом отага қойил қоламан. Шундай триклар қиладики, мусиқасига ўйнамасанг ҳам елкаларинг жилпанглаб кетади. Мана қаранг. Ҳамма интернетдаги почтасидан чўчийди. МХХ очиб ўқийди деб гапларини гаровлаб ёзади. Лекин беш миллион одамнинг ўн миллионта хатини ўқиб туриш учун неча миллион одам … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Nofiziy, Uzbek | Leave a comment

Ғафур ЙЎЛДОШЕВ

У Й Ш У Н   О Т А   Ғ О Р И ( Қ и с с а. О х и р и ) Чўғол туман касалхонасига етиб бораркан қоровулхонада уч эркакни учратди. Ўрта яшар киши билан ёши … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek | Leave a comment

Яна бир даҳшат

Туркиядаги зилзилада элликдан зиёд инсон нобуд бўлган Бир неча қишлоқларда бинолар ер билан яксон бўлган Туркия шарқида тонгга яқин Рихтер шкаласи бўйича 6.0 балли ер силкиниши рўй берган. Расмийларга кўра, элликдан ортиқ инсон нобуд бўлган. Зилзила маркази Элазиг вилоятининг Башюрт … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Shu kunning gaplari, Uzbek | Leave a comment

ДИЛМУРОД САЙЙИД

Зиндон бу маконда Ҳақни соғиндим! Мени қўлламоққа ожиз бу қуллар, Сўқирдир нигоҳлар – мени кўролмас. Сўқмоққа айланмиш мен билган йўллар, Адолатнинг кесик пойи – юролмас! XXX Тириклай ўлдирди ёлғончи очун, Тириклай сўйдилар маккор ошналар. Тириклай кафанлаб кўмдилар у кун, Тирикнинг … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek | Leave a comment

Ўзбекистонда ҳаммаси жойида(ми?)

Женевада БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича энг юқори мартабали расмийси Неви Пиллай 2009 йил бўйича ҳисоботини тақдим этган. Инсон Ҳуқуқлари Кенгаши йиғинида гапирган Пиллай хоним, айниқса, Эрон ва Шри Ланкада жиддий инсон ҳуқуқларини поймол қилиш ҳоллари кузатилганини айтган.

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Shu kunning gaplari, Uzbek | Leave a comment

Ғафур ЙЎЛДОШЕВ

У Й Ш У Н  О Т А    Ғ О Р И ( Қ и с с а. Д а в о м и) (8) Улжамол уйига яқинлашаркан, йиғиси босилиб, кўнгли равшан тортди. Фатҳиддиннинг муҳаббатини ички бир туйғу билан … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek | Leave a comment

Сурат Икрамов

Почему МЫ такие?…(мнение, комментарии и факты) На протяжении последних 20-ти лет, наблюдая, изучая и анализируя характер или проще сказать менталитет своего народа узбеков, приходишь убедительному выводу  в том, что узбеки уникальный народ по своему мышлению, по некоторым надуманным традициям и быту … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, 3.RUSSKIY, Shu kunning gaplari, Uzbek | Leave a comment

Шайх Тоҳир Қадри: Худкушлик Исломга қарши

“Худкуш ҳужумчилар эътиқодсиз шахслардир, ва буни савол остига олмоқчи бўлган ҳар бир шасхнинг ўзи ҳам мусулмон эмасдир” Лондонга ташриф буюрган исломий уламо шайх Тоҳир Қадри худкушлик амаллари Исломга қарши эканлиги ҳақида фатво берди. Уламоларнинг терроризмни қоралашлари биринчи маротаба рўй бераётган … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Shu kunning gaplari, Uzbek | Leave a comment

Сатира: Нофизийдан нома (24)

ҚАНДАЛА Бўрининг қулоғидан тортиб қўтонга қоровул қилиб қўйсангиз, нима бўлади? Жавобингизни тил учида сақлаб туринг. Чунки интересний гаплар бор. Кеча ёзғувчи арқадашлардан бирининг тўрваси қувонч билан шиғил-шиғил тўла эди. -Жур, жўра, Гулноранинг ресторанига олиб бораман сани! – деди. Ресторан деса тўпиғимгача титраб … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Hajv, Nofiziy, Uzbek | Leave a comment

Москвадан Вашингтонга

Ильҳом Неъматов Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчиси Россияда Ўзбекистоннинг Фавқулодда ва мухтор элчиси бўлган Илҳом Неъматов ўзининг Москвадаги дипломатик миссиясини муддатидан олдин тамомлаган эди. Ильҳом Неъматов Москвадаги дипломатик миссияни бир йил-у икки ой  бошқарди, холос. Мана энди у Вашингтонга сафрабар этилди. Баъзи манбаларга … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Shu kunning gaplari, Uzbek | Leave a comment

Сатира: Нофизийдан нома (23)

ШАЙТОНКОСА Врачлар Обама окага “Холестеринни пастга тушир (пардани деб ўқиманг тағин-Нофизий), бўлмаса юрагинг пат-патлаб қолади” дейишибди. Бир йил олдин уни дунёнинг энг соғлом одами деб эълон қилишганди. Бечора, нима қилади Амриқода пошшо бўлиб? Келсин бизга, сайлов-пайлов деб югуриб юрмайди. Қанча … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Hajv, Nofiziy, Uzbek | Leave a comment

ТашМИдаги доктор қанча пул топади?

Маош билан тирикчилик ўтказиш йўллари Ўзбекистонда давлат томонилан белгиланган маошларнинг, жумладан, энг кам иш ҳақи ёки ўртача маошнинг ҳаётдаги реал нарх-наволар ҳамда тирикчилик харажатларига мутлақо мос келмаслиги барча соҳа кишиларини расман бериладиган маошдан ташқари қўшимча даромад манба излашга мажбур қилади.

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek | Leave a comment

Жаҳонгир Муҳаммад: Суратлар тарихи(6)

НАВРЎЗ Журналист Дадахон Ёқубов билан ижодий ҳамкорлигимизнинг чўққиси 1990 йилда ўтказилган Наврўз телемарафони бўлганди. Шуни айтиш керакки, ўша кезларда Дадахон ёнига жуда истеъдодли кишиларни тўплаган эди. Масалан, режиссёрлар Мели Маҳкамов ва Тамара Маҳкамова ўзбек телесанъатининг фавқулодда таланти инсонлари эдилар. Мели … Continue reading

Posted in 1.BOSH SAHIFA, Bir surat tarixi, Uzbek | Leave a comment