Posted on 02/27/2014 by TURONZAMIN
ҚИРИМ

Суратда׃ Мустафо Жемил ўғли(чапда) ва Жаҳонгир Муҳаммад. 1995.
1975 йилда “Қишлоқ ҳақиқати” газетасида масъул котиб ўринбосари эдим. Икки ўринбосар бўларди. Чунки эрталабдан ярим тунга қадар, баъзан эса кейинги саҳаргача ишлаш лозим эди. Шунинг учун бир кун мен ишласам, иккинчи кун Обид ака деган киши ишларди. Ҳар куни тушдан кейин соат тўрт-беш атрофида газетанинг хомакисини Бош муҳаррирга кўрсатиш лозим.
Бир кун Бош муҳарриримиз Исмоил Сулаймонов масъул котиб Кабир Шукуров билан одатдагидек газетанинг сарлавҳаларига назар ташлар экан, Кабир акага қараб:
-Шароф ота (Шароф Рашидов-Ж.М.) Қирим татарларининг “Илдиз” деган журнали ҳақида яна гап очдилар. Умуман уларни Қашқадарёга, Муборак атрофига тўплаб, ўша ерда уларга Автоном жой қилиб бериш, журнални ҳам ўша ерда чиқариш ҳақида гапирдилар. Лекин ана у Мустафо Жамилов каби ёш болалар қарши чиқаётган экан,-деб қолди. Continue reading →
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, Bir surat tarixi, Tarix saboqlari, Uzbek | 1 Comment »
Posted on 03/12/2010 by TURONZAMIN
УЧИБ КЕТГАН БУРГУТЛАР

- Суратда׃ Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, ҳофиз Рустам Ҳожимамадов ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист(1990) Жаҳонгир Муҳаммад.
Учқичлар, поездлар, автобуслар тўлиб кетаверади, бўшаб қайтаверади… Бу ўзбекнинг кундалик ҳаётидаги доимий манзарага айланиб қолмоқда. Кетганлар қайтмайди. Дунёнинг турли бурчакларида ўзбек маҳаллалари пайдо бўлмоқда. Бир пайтлар кўчманчиликдан ўтроққа айланган халқ бугун яна кўчманчиликка қайтмоқда. Ихтиёрий эмас, албатта. Continue reading →
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, Bir surat tarixi, Uzbek | Leave a comment »
Posted on 03/01/2010 by TURONZAMIN
НАВРЎЗ
Журналист Дадахон Ёқубов билан ижодий ҳамкорлигимизнинг чўққиси 1990 йилда ўтказилган Наврўз телемарафони бўлганди.
Шуни айтиш керакки, ўша кезларда Дадахон ёнига жуда истеъдодли кишиларни тўплаган эди. Масалан, режиссёрлар Мели Маҳкамов ва Тамара Маҳкамова ўзбек телесанъатининг фавқулодда таланти инсонлари эдилар. Мели ака жуда хушмуомала, топқир, билимли бўлиш билан бирга содда ва кишининг кўнглига жуда тез йўла топадиган одам эди. Continue reading →
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, Bir surat tarixi, Uzbek | Leave a comment »
Posted on 02/20/2010 by TURONZAMIN

Бу сурат 1990 йилнинг баҳорида Намангандаги сайловолди учрашувларидан бирида олинган. Минбарда Дадахон Ёқубов (чапдан биринчи) ва Жаҳонгир Муҳаммад (чапдан учинчи).
НОВДАЛАР
1990 йилнинг 18 февралида Ўзбекистон Олий Кенгашига сайловлар бўлганди. Демократия шамоли бор эди. Шунинг учун иккинчи турга қолганлар ёки сайланолмаганлар ўрнига янги номзодлар чиқиши каби ҳоллар ҳам бўлган. Мен биринчи турда муқобил асосда сайланган эдим. Танишларимдан иккинчи турга қолганлар ёки янги номзод бўлганлар биргаликда уларнинг сайлов округларига боришни сўрашарди. Янги депутатман, ҳаммасига улгуриш мумкин эмас. Фақат 2-3 тасига боролдим, холос. Шулардан бири дўстим Дадахон Ёқубов сайланаётган округ эди. Унинг номзоди Намангандан кўрсатилганди. Continue reading →
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, Bir surat tarixi, Uzbek | Leave a comment »
Posted on 02/17/2010 by TURONZAMIN
ТАСЛИМ
Урушни бошлаганлар ютқазадилар деган гап бор. Тарих бунга кўп маротаба гувоҳ бўлган. Лекин ютқазганда ҳам қандайдир аҳмоқ лидерларнинг аҳмоқона амбициялари учун минглаб бегуноҳ инсонларнинг умрлари барбод бўлган.
Сичқоннинг ўлгиси келса, мушук билан ўйнашади. 1941 йилнинг 7 декабр куни Япония АҚШнинг Зумрад оролчаси – Пёрл-Ҳарбор(Pearl Harbor)даги ҳарбий флотига кутилмаган ҳужум қилади. Бу АҚШнинг иккинчи жаҳон урушига қўшилишга ва япон халқининг асрий азобларига йўл очган воқеадир.
Аслида японлар бу ҳужум учун 1941 йилнинг 26 ноябр куни йўлга чиққанлар. Афсуски, амалиётни мутлоқ сирли тайёрлаган вице-адмирал Нагумо ва флот қўмондони Исороку оқибатни тахмин қила олмаганлар. Continue reading →
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, Bir surat tarixi, Uzbek | Leave a comment »
Posted on 02/07/2010 by TURONZAMIN
УМИД
1993 йил 17 апрел куни Самарқанд зиндонидан қочгач, жуда кўп саргузаштлардан кейин 21 апрелда Бокуга етиб келдим. Шоир Ёдгор Обид турадиган уйга бордим. Бу жой Ёдгор акага Озарбайжон жабҳачилари (Халқ жабҳаси ҳаракати) томонидан берилган бўлиб, 1992 йилда Туркияда турк дунёси қурултойига бориш олдидан ва қайтгандан кейин ҳам бу жойда турган эдим. Бу ҳақда мавриди келганда алоҳида бир нарса ёзиш ниятим бор.
Ҳозир гап шундаки, Бокуга келгунимча оёқларим орқасида пуфакча(мазол)лар пайдо бўлган ва тузалмай ярага айлана бошлаган эди. Ўша кунлари “Авроосиё” ташкилотини тузган адиб дўстим Умуд Мирзоев менинг оқсоқланиб юрганимни кўриб, сабабини сўради. Айтишга уялдим. У менга кескин оҳангда: Continue reading →
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, Bir surat tarixi, Uzbek | Leave a comment »
Posted on 02/01/2010 by TURONZAMIN
Йўқолган Туркистон
Ўзбекистон телевидениесига раҳбар бўлиб келишим билан бир неча янги дастурни бошлатдим. Шулардан бири “Туркистон” сиёсий-оммабоп ахборот дастури эди. Мен буни олдиндан орзу қилгандим. Шу йўл билан Туркистон халқларини бир-бирига яқинлаштириш, қардошлик ришталарини мустаҳкамлашга ҳисса қўшмоқчи эдим.
Дастурни дарҳол йўлга қўйиш учун Ахборот бўлимидагиларга фикрларимни айтдим. Уни жонли равишда узатишни лозим топдик.
Туркистон халқлари ҳаёти билан боғлиқ жуда қизиқ ва жуда долзарб хабарлар, видеотасмалар тўпланди. Уларни тартибга келтиришди. Дастур чизмаси тайёрланганини айтишгач, машқ вариантини кўрмоқчи бўлдим. Continue reading →
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, Bir surat tarixi, Tarix saboqlari, Uzbek | 1 Comment »
Posted on 01/27/2010 by TURONZAMIN
ҲОЛЛАНД ХОТИРАЛАРИДАН
2008 йилнинг Август ойида Ҳолландияда бўлганимда таниқли адиб Ризо Обид(ўнгдан биринчи) билан бирга таклиф қилинганимиз – чет элларга дастур узатадиган Нидерландия Радиоси қароргоҳига бордик. Мазкур сурат ана шу радио қароргоҳида олинган.
Ҳолландия каби кичик бир мамлакатнинг ҳам ўз амбициялари бор экан. Мана шу халқаро радио орқали дунёнинг кўплаб нуқталарига дастурлар узатиб, ўз мафкурасини ёйишга интилар экан. Continue reading →
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, Bir surat tarixi, Uzbek | Leave a comment »