Сиёсий латифа

aldarkusa2.jpgЁД ва ЁТ
-Бошқа гап қуриб қолганми? Нега энди қасамёд дейишган?- деб сўради янги йил оқшоми коняк ичиб ўтирган Алдаркўса хотинига.
-Ичган қасамни ёдда сақлаш учун шундай дейишган-да.
-Ундай бўлса мен қасамёд маросими эмас, қасамёт маросими ўтказаман.
-Бу нима деганингиз, хўжайин? Continue reading

Ризо Обид: Чўпоннома(4)

rizobek.jpgБу нимаси , дея чўпон кўзларини қуёш нури тобидан яширар экан бир-икки ишқалаб, сўнг кўриб тургани ўнгида эканига ишонқирамайроқ қизга бир муддат тикилиб қолди.Чўпоннинг ўткир нигоҳи қизни бироз ҳаяжонлантирди.Кўкраги дамбадам кўтарилиб тушаётганидан билдики, чўпоннинг нигоҳи қандайдир олов билан унинг қалбига ўт қўйгандай ҳис қила бошлади.Чўпон ҳам қизнинг ҳаяжонини сезди ва ўзида ажиб бир хушҳолликни ҳис этди. Continue reading

Сиёсий латифа

aldarkusa1.gif КИТОБ
-Қасамёд маросимида нима қилиш керак?-деб сўради Алдаркўса маслаҳатчидан.
-Қўлингизни китобнинг устига қўйиб, Конституцияга риоя қиламан деб қасам ичасиз.
-Китоб? Қанақа китоб? Continue reading

Полшанинг Ўзбекистонга баҳоси

iak.jpgМАРКАЗИЙ ОСИЁГА ДЕМОКРАТИЯ КЕРAКМИ?

(Turonzamin.com). Янги йил арафасида Полшанинг ТВП3 телекомпаниясининг Шарқ студияси Ўзбекистондаги сайлов ўйинига бағишлаб “Марказий Осиёга демократия керакми?” деган мавзуда махсус кўрсатув уюштирди.

Сайлов деб номланган катта ўйиннинг диктатура маҳсули эканлигига диққат тортилган бу дастурда, жумладан ҳақиқатдан ҳам Каримов исломий таҳлика қаршисидаги ягона қалқонми деган саволга ҳам алоҳида тўхталинди. Continue reading

Ризо Обид

rizobek.jpgЧўпоннома (3)

У сурувига яқинлашар экан бутун вужудини қандайдир безовталик қамрай бошлади.У сурувга бир назар ташлагандаёқ қайси бир улоқча ё қўзичоқ қай ҳолатда турганини бирданига илғаб оларди.Масалан, пешонасида қашқаси бор орқа оёқчалари бошқа улоқчаларникидан салгина узунроқ, кўзлари ҳам маъюсроқдай улоқчаси унга қадрдонроқ, ёки бўлмаса жума куни туғилган малла рангли жингалак жунли қўзичоғи орт оёқчалари билан қулоқчаларини қашлаётган паллани ҳам кўздн қочирмас эди. Continue reading

Tинч аксия утказиб кайтамиз

qalamim1.jpgШахар ортига саёхат ёки бир кунлик эътироз хакида
(факат тугри тушунувчилар ва умуман тушунивчиларга мулжалланган)

Турт огайни бир кун тупланишдигу, шахарга сигмай кетаётганимизни сездик. Тугри орамизда бирмунча йирикроклар хам бор (тана маштабида) ва бу огайниларимиз улар учун шахар кучалари аллакачон торайиб кетганини, эх-хе бундан ун йил илгари айтишган. Биз ушанда, катта кучаларда, магистралларда юришни тавсия килиб, устларидан кулган эдик. Мана йигилишдигу, бирмунча йириклардан, бирмунча орик булишимизга карамай. Худди улар каби сигмай кетаётганимизни англадик. Continue reading

Сиёсий латифа

aldarkusa1.gifҚАСАМ
-Қасамёд маросимига тайёргарликни бошлайликми?-деб сўради маслаҳатчи Алдаркўсадан.
-Қанақа маросим?
-Қасамёд маросими!
-У нима дегани? Continue reading