Чилида тўққиз балли зилзила

Дунё яна бир даҳшат билан юзма-юз.

Чилида мамлакат тарихидаги энг ёмон зилзила бўлди.

Зилзила эпицентри Консепсион шаҳри пойтахт Сантягодан 300 километр узоқликда.

Телефон ва электр симлари узилган, кўприклар бузилган…Ҳозирнинг ўзи кўплаб одам ўлгани айтилмоқда…

Халқаро агентликлар фожеа кўлами ниҳоятда катталигини таъкидламоқдалар ва қуйидаги суратларни тарқатмоқдалар.

Continue reading

Намангандан нома

Мактаб ўқувчилари орасида ўз жонига қасд қилиш кучаймоқда

Наманган шахар халк таълими бошкармасида йигилиш булиб утди унда Наманган шахрининг барча мактабларидан  укитувчилар, мактаб  директорлари  ва психологлар  катнашдилар.

Ушбу йигилшда хозирги кундаги мактаб укувчилари орасидаги безорилик, жиноий ишлар, уз жонига касд килиш ва бошка мавзуда фикр алмашишди хамда Ушбу муаммоларни бартараф килишда барча мактаб директорлари, психологлар масждид имомихатиблари, махала кумиталари поспонлар милиция ходимлари биргалашиб курашишга келишиб одилар. Continue reading

САИДА ҚУРБОН

Эртак сўзламадим авом улусга

Эртакка ишонмай ё Раб бу каслар,
Рост сузимни эса эртак деяжак.
Ким хак! Кимга хос бенаво саслар,
Хали англаб етар зукко келажак.

Гуё дуст топгандай якин кадрдон,
Кувониб бокдим хар фахми дуристга.
Тубан кимсалардай лекин хеч качон,
Эртак сузламадим авом улусга.

Шундай «гунохларим» инкилобида,
Бoз теграм коплади гам туманлари.
Умрим рохи буйлаб хар кадамимда,
Чох казди чархнинг шум ёсуманлари.

Continue reading

Ғафур ЙЎЛДОШЕВ

У Й Ш У Н  О Т А   Ғ О Р И

( Қ и с с а. Д а в о м и)

(7)

Юраги ўйнайдими ёки кўр-соқов, гунг, чўлоқ, баданлари оппоқ-оқарган бўладими – неки дардга гирифтор бўлмасин-да – муҳаббат бари бир ҳаммани ўз домига тортаркан. Севишга – севилишга ундаркан.

… Пахта терими мавсуми эди. Мактабда дарслар тўхтатилган, ўқувчилар қўшни колхоз дала шийпонида тунашарди. Кунларнинг бирида:

– Қизлар, янгилик! – дея энтикканча эшикдан кириб келди Сожида. Хонадагилар унга қарашди. Улжамол бу пайтда кўрпасини ёзиб, устида ўтирганича нимчасига тугма қадаётганди, у ҳам беихтиёр ўгирилди. Continue reading

Дўппи тагида нима гап?

Ўзбекистонда ўқишга кириш “бизнес”и тобора авж олмоқда

Ўзбекистондаги Олий ўқув юртларига кириш баллари ўтган йил кескин ошиб кетган. Таълим муассаларида ишловчилар бу ҳолни талабалар ўртасида рақобатнинг ортаётгани билан изоҳлашади.

Абитуриент ва мустақил кузатувчилар эса кириш балларининг кескин ошишини имтиҳон вақтида ноқонуний ҳаракатларнинг кўпайгани билан боғлашади. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад׃ “ИАК”

10. “ХАЛҚ СЎЗИ”
Ислом Каримов Хоразмга борганда шоир ва айни пайтда вилоят партия қўмитасининг идеология масалалари бўйича котиби бўлган Эркин Самандаров катта йиғилишда унинг шарафига шъер ўқиди. Оз қолсин Каримовни пайғамбар даражасига кўтарадиган шеър эди. Телевизорда Каримовнинг мамнун қиёфасини кўрар эканман, Эркин Самандаров “қушни ургани”нига шубҳа қилмадим. Зотан орадан кўп ўтмай Каримов уни Бош вазирнинг маданият масаласи бўйича ўринбосари этиб тайинлади. Continue reading

Ривоятдан қўшиққа (9)

ДАДАХОН ҲАСАН КУЙЛАЙДИ: Бугун бу дунёда ўзбек яна хор ўлди, хор ўлди…

(Ривоят Жаҳонгир Муҳаммаддан, қўшиқ Дадахон Ҳасандан”Америка овози” радиоси тарихидан)

Таҳрирсиз мактублар

Оддий ўзбекнинг кўзи билан дунё иқтисодига назар

3.  БУЛАРНИНГ ЎЗБЕКИСТОНГА ДАХЛИ

Агар доллар ёки евро валютаси девалвация (тахминларга кура 25-30% га) булса унда:

-Ўзбекистон давлатининг давлат валюта заҳиралари киймати ҳам камаяди. Ана шу 25-30%га.

-Ўзбекистон асосий ҳамма озик овкат маҳсулотларини валютага четдан сотиб олади.Бу маҳсулотлар ҳам валютада камида 30% га кимматлашади.Буни давлат бюждети кутара оладими? Мисол учун 2009 йил ичида шакар нарҳи дунё бозорида таҳминан 75% га ошди.

-Купчилик Ўзбекистонликлар ўзларининг йигиб келаётган маблагларини долларда саклашади. Россия ва Козоғистондан ишлаб доллар олиб келишади. Буларнинг йигиб келаётган маблаглари ҳам камида 30% кийматини йўкотади. Continue reading

Ғафур ЙЎЛДОШЕВ

У Й Ш У Н  О Т А   Ғ О Р И

( Қ и с с а. Д а в о м и)

(6)

Бола юрганида ота-она бир қувонса, тили чиққанида бир қувонаркан. Бу каби қувончли дамларнинг уланиб кетавериши эса таърифга сиғмас бир жаҳон бахт бўларкан. Кечагина ҳовучдеккина эди, мана бугун жамалак сочларини силкитиб мактабга қадам қўйди. Яқиндагина бурро-бурро қилиб, “а-а, б-б, в-в”, деганича китоб варақлаб турарди, бугун эса бўйи онасига тенглашиб, отасининг қўлига сув қуядиган бўлди – дунёда бундан-да ортиқ бахт борми!

Чўғолни суюнтирган яна бир нарса – Улжамолнинг китоб ўқишга бўлган ҳафсаласи эди. Бошқа бирон иш чала қолса қолардики, бироқ қизининг қўлига тушганки китоб албатта ўқиб тугатиларди. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад: Суратлар тарихи(5)

Бу сурат 1990 йилнинг баҳорида Намангандаги сайловолди учрашувларидан бирида олинган. Минбарда Дадахон Ёқубов (чапдан биринчи) ва Жаҳонгир Муҳаммад (чапдан учинчи).

Бу сурат 1990 йилнинг баҳорида Намангандаги сайловолди учрашувларидан бирида олинган. Минбарда Дадахон Ёқубов (чапдан биринчи) ва Жаҳонгир Муҳаммад (чапдан учинчи).

НОВДАЛАР

1990 йилнинг 18 февралида Ўзбекистон Олий Кенгашига сайловлар бўлганди. Демократия шамоли бор эди. Шунинг учун иккинчи турга қолганлар ёки сайланолмаганлар ўрнига янги номзодлар чиқиши каби ҳоллар ҳам бўлган.  Мен биринчи турда муқобил асосда сайланган эдим. Танишларимдан иккинчи турга қолганлар ёки янги номзод бўлганлар биргаликда уларнинг сайлов округларига боришни сўрашарди. Янги депутатман, ҳаммасига улгуриш мумкин эмас. Фақат 2-3 тасига боролдим, холос. Шулардан бири дўстим Дадахон Ёқубов  сайланаётган округ эди. Унинг номзоди Намангандан кўрсатилганди. Continue reading

Таҳрирсиз мактублар

Оддий ўзбекнинг кўзи билан дунё иқтисодига назар
2. СЕН МЕНГА. МЕН СЕНГА

Отган йил айрим интернет хакерлар Британиянинг энг катта экология тадкикот институтидан айрим олимларнинг электрон почталарини очиб уларнинг хатларини очик кургазмага куйиб куйишди.

Бу хатлардан маълум болишича ҳозирги Иклим Исиб Бориши проблемаси ҳаммаси елгон бўлиб, бу олимлар одамларни алдаб келаётган экан. Иклим эса ҳеч канака инсон таъсирисиз ўзгараётган экан. Еримиз иклими шу оҳирги 30 йиллар ичида исиб энди эса совуётган экан. Бу совуш муддати энди камида 10 йиллаб давом этаркан. Continue reading

Сатира: Нофизийдан нома (22)

БОН АППЕТИТ!

Тошкент АҚШга чизиб берган режасини эълон қилганда Обама маъмурияти учун адвокатлик қилган ўзбеклар кўпайиб қолганди׃ Барак акам бу йўлдан юрмайдилар! Баракалла бўрикалла! Ол-а! Ваҳоланки ҳурматли Барак аканинг ўзи ҳали сайлов пайтидаёқ мен диктаторларнинг стулига ўтираман, инсон ҳуқуқлари уларнинг ўз иши деганнамо гаплар қилганди. Continue reading

Сиёсий мулоқотлар

АҚШнинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Ричард Ҳолбрукнинг Ўзбекистонга ташрифига доир

АҚШнинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Ричард Ҳолбрук 2010 йил 19 февраль куни Ўзбекистон пойтахти Тошкентга ташриф буюрди.

Элчи Ҳолбрук қатор ўзаро манфаатли масалалар, жумладан,  Афғонистондаги халқаро саъй-ҳаракатларни муҳокама қилиш мақсадида Президент Каримов билан учрашди. Continue reading

Таҳрирсиз мактублар

Оддий ўзбекнинг кўзи билан дунё иқтисодига назар

1.  ДОЛЛАР СИНАДИМИ ? ЕВРО ҚУЛАЙДИМИ?

Шу бир неча ой ичида жуда кўп янги воқеа – ҳодисалар бўлиб ўтди. Айримларини бу ерда эслатиб ўтаман.

Америка экономикаси жуда катта қарз остида. Қарзлар таҳминан 3,1 триллион долларгача ошди ва шу бугун тахминан 12.3 триллион долларга етди! Мисол учун 1 триллион доллар бу 1 минг миллиард доллар– Ўзбекистоннинг бутун пахтасининг 1000 йиллик пули! Continue reading

Сатира: Нофизийдан нома (21)

ШАҚАТУЛ

Бир жойда ўқиб қолдим, жаллодларни оқлаш кампанияси бошланибди. Шунга ҳам Сайрамда байрамми? Ахир баҳор келмоқда! Оқлаш кампанияси қачон бошланади? Баҳорда. Эсингиздан чиқдими, ҳар йили баҳорда бўладиган оқлаш кампанияси!  Эслатайинми? Уч хил оқловчилар бўлади.  Continue reading

“Замондош”: Ўзбек қишлоқларида қаҳатчилик…

Бизнинг қишлоқ Ўзбекистондаги аҳолиси зич қишлоқлардан.
Номини айтмаганим сабаби, кимлигимни билиб қолишса жўжабирдай жонман яна қамаб юборишлари мумкин.

Ҳаммаси бўлиб қишлоғимизда 5 мингдан зиёд одам яшайди.Қишлоқ аҳлининг 90 фоизи ишсиз.Асосий ишга яроқлироқлар тирикчилик илинжида қаёқларгадир кетиб, уларнинг айримлари оилаларига пул жўнатса айримлари бир неча ойлаб пул тугул ўзи бедарак кетади.Ўша кетган томонларда ўлиб кетганлари ҳам бор. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад: Суратлар тарихи(4)

ТАСЛИМ

Урушни бошлаганлар ютқазадилар деган гап бор. Тарих бунга кўп маротаба гувоҳ бўлган. Лекин ютқазганда ҳам қандайдир аҳмоқ лидерларнинг аҳмоқона амбициялари учун минглаб бегуноҳ инсонларнинг умрлари барбод бўлган.

Сичқоннинг ўлгиси келса, мушук билан ўйнашади. 1941 йилнинг 7 декабр куни Япония АҚШнинг Зумрад оролчаси – Пёрл-Ҳарбор(Pearl Harbor)даги ҳарбий флотига кутилмаган ҳужум қилади. Бу АҚШнинг иккинчи жаҳон урушига қўшилишга ва япон халқининг асрий азобларига йўл очган воқеадир.

Аслида японлар бу ҳужум учун 1941 йилнинг 26 ноябр куни йўлга чиққанлар. Афсуски, амалиётни мутлоқ сирли тайёрлаган вице-адмирал Нагумо ва флот қўмондони Исороку оқибатни тахмин қила олмаганлар. Continue reading

Ривоятдан қўшиққа (8)

ДАДАХОН ҲАСАН КУЙЛАЙДИ: 18 минг оламда уятдан ўлдим, найлай?



(Ривоят Жаҳонгир Муҳаммаддан, қўшиқ Дадахон Ҳасандан”Америка овози” радиоси тарихидан)

Ғафур ЙЎЛДОШЕВ

У Й Ш У Н  О Т А  Ғ О Р И

( Қ и с с а. Д а в о м и)

(5)

– Ака, сизмисиз? Вой, туф-эй, қўрқиб кетдим! Нима бўлди, “Тез ёрдам” чақирдингизми? – Бу ҳадикли овоздан Чўғол ўзига келди. Атрофга разм солди: ойдинда илондай товланиб ётган ўша қинғир-қийшиқ тош кўча, қабрлардай савлат тўкиб турган ўша уйлар. Фақат, қаердан келди экан – ёнида синглиси!

– Ака, нима бўлди? “Тез ёрдам”ни чақирдингизми? – қайтадан сўради Меҳриниса.

– Менга қара, Улжамол Гўшкеттиникига жанозага борганмиди?

Меҳриниса аввалига донг қотиб қолди. Кейин шартта чўккалаб, акасининг тиззаларини қучоқлади.

– Жон ака, ўзингизни болангиз, жигаргўшангиз, ёшлик қилибди, кечиринг, жон ака, кечиринг!! – деди синглиси йиғламсираб.

– Демак, рост экан-да! – Чўғолнинг ичидан нимадир узилиб кетгандай туюлди. Бўшашиб, оғир “уф” тортди. Continue reading

Сатира: Нофизийдан нома (20)

АЛДОГРАД

Кеча эски бир ошнам билан учрашиб қолдим.
-Қаттан кевосан?- дедим унга.
-Қаттан бўларди, Алдограддан!-деди.
-Алдограддан? Алдоградинг қаер?
-Сан ўзи Тошканда яшайсанми? Ёки Марсдан келиб қолдингми?
-Биласан-ку, уйдан чиқмайман, газета ўқимайман, дунёдан орқада қолганман,-дедим ҳазиллашиб.
-Шаҳар берсанг айтаман!-деди у. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад: “ИАК”

9.ЮЗМА ЮЗ

Суратда: Ўзбекистон Халқ депутатлари (ўнгдан) Воҳид Аъзамов, Тойиба Тўлганова ва Жаҳонгир Муҳаммад (1990 йил)

Суратда: Ўзбекистон Халқ депутатлари (ўнгдан) Воҳид Аъзамов, Тойиба Тўлаганова ва Жаҳонгир Муҳаммад (1990 йил)

Мен кўп нарсани матбуотнинг кучи билан ҳал этиш мумкин, деб ўйлардим. Шу боис ҳам фаолиятимизни матбуотга эркинлик бериш билан бошлаш керак, деб тушинардим. Бизнинг Ошкоралик қўмитасида тайёрлаётганимиз Матбуот ҳақидаги қонун лойиҳасида ҳам эркинлик масаласига алоҳида эътиборни қаратаётган эдик.

Матбуоти эркин бўлган халқнинг дунёқараши, қадам ташлаши эркин бўлди. Акс ҳолда занглаб қолган дунёқараш билан ҳеч нарса қилиб бўлмайди. Қорин овқатга қанчалик эҳтиёж сезса, инсон тафаккури ҳам эркин маълумотга шу қадар иштиёқманд.

Матбуотни бўғиш эса тафаккурнинг манқуртлашувига, келажакнинг зулмат қўйнида қолишига олиб боради. Continue reading

Туркистон ташвиши

Ўзбекистон газ таъминотини тўхтатмоқчи

Расмий Тошкент қўшни Қирғизистон ўзбек гази учун қарзини дарҳол тўламаса, газ таъминотини тўхтатиши билан огоҳлантирган.

Ўзбек томонининг сўнгги огоҳи Қирғизистон парламентида кескин баҳсу мунозараларга сабаб бўлган.

Парламент аъзолари не сабаб газ муаммоси ҳар йили қиш мавсумининг қоқ ўртасида юзага келиши масаласида мамлакат Энергетика вазирлигини айблашган. Ва ҳукумат мулозимларини кескин танқид этишган. Continue reading

Зулм зиндонида қолаётган миллий шоир Юсуф ЖУМА ижодидан

Хаётимдан яхшидир
Бошга сиртмок солган дор.
Менинг шурлик бошимда
Бало тегирмони бор.
Бугдой тегирмонидан
Чикиб турса оппок ун.
Бало тегирмонидан
Чикур тун кун кора хун.
Continue reading

Ўзбекистон иҳоталаниб қолиши мумкин

“Афсус”

Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон ўз энергия тизимларини бирлаштириш эҳтимолларини чамалаб кўришмоқда. Бу ҳақда Қозоғистоннинг Тожикистондаги элчиси Абуталип Аҳметов билдирган.

Марказий Осиёдаги Ягона энергия тизими Совет даврида ишлаб чиқилган. Тизимдан мақсад бутун минтақанинг ишончли ва узлуксиз равишда электр билан таъминлашни кўзда тутган. Continue reading

Ғафур ЙЎЛДОШЕВ

У Й Ш У Н  О Т А  Ғ О Р И

( Қ и с с а. Д а в о м и)

(4)

Чўғолнинг уйида жамоа жам эди. Улбиби эна қўшни кампирлар билан айвонда ўтирарди. Синглиси – Меҳриниса Холниса билан ичкарида юрарди.

– Келдингизми, ака? – деди синглиси хўрсиниб. Холниса эса рўмолининг учини тишлаб унсиз йиғлади.

– Ҳа-а, тинчликми? – сўради Чўғол. Айни чоғда овози қалтираб чиққанини ўзи ҳам сезиб, сир бой бермаслик учун уйнинг тўрига юрди. Юқорида Улжамол ётарди. Чўғол қизига яқинлашиб, чўкка тушаркан беихтиёр юраги увишди: узун киприкларини жипслаштирганича кўзларини юмиб ётган қизининг ранги сарғайиб кетибди. Куни кечаги чиройидан асар йўқ.

– Қизим – деди у аста. – Қизим, Улжамол! – деди яна.

Улжамол кўзларини очаркан, Чўғолнинг томоғига нимадир тиқилиб келди. Қизининг ич-ичига тортиб кетган кўзлари юзи каби сап-сариқ, шишиб кетганди. Қиз гапирмоқчи бўлдими оғзини базўр очди. Юзлари тиришди, бироқ уни чиқмади. Бу ҳол отанинг жон-жаҳонини куйдириб юборди. Тишлари ғичирлаб кетди. Титраб-қақшаб бошини эгаркан, кўзларидан ёш юмалади. Кўз ёшини атрофдагиларга кўрсатмаслик учун шарт ўрнидан туриб ташқарига отилди. Continue reading

Ривоятдан қўшиққа (7)

ДАДАХОН ҲАСАН КУЙЛАЙДИ:  Қилгани доим меҳнат, кўрмайди сира роҳат!

(Ривоят Жаҳонгир Муҳаммаддан, қўшиқ Дадахон Ҳасандан-”Америка овози” радиоси тарихидан)

Саиджаҳон Равоний

НАВОИЙХОНЛИК

Алишер Навоий ғазалларига тахмис

1. КЎЗИНГ НЕ ҚАРО

Бир лахза, э шўҳ, ҳушо бўлуп тур,

Ғамзанг ўқи бехато бўлуптур,

Вой, дил бедаво яро бўлуптур,

Кўзунг не бало қаро бўлуптур,

Ким жонға қаро бало бўлуптур. Continue reading

Навоий: Бузуқ қабримни кўрган ўқчи дукконийга ўхшатғай

Ўзбекистон ҳукуматининг Алишер Навоий қабри устига ҳашаматли мақбара қуриш ташаббуси билан қабр устидаги эски гумбаз бузилди. Аммо янги мақбара устида юзага чиққан зиддият боис¸ буюк шоир қабри қарийб саккиз йилдан бери ташландиқ ҳолида қолмоқда.

Бузуқ қабримни кўрган ўқчи дукконийга ўхшатғай¸
Фироқинг ўқидан андак кўриб пайкони пар ҳар ëн¸

деб ëзган эди ҳазрат Алишер Навоий ўз ғазалларидан бирида. Ушбу байтни ўқиган одамда улуғ Навоий ўзининг мақбараси бузилиши ҳақида олдиндан башорат қилганми¸ деган фикр пайдо бўлади. Ҳозирги кунда улуғ Навоийнинг Ҳирот шаҳрида жойлашган мақбараси фақат бир очиқ мозор. Унинг шаънига лойиқ ҳашаматли бино ҳеч бир замон қурилмаган. Continue reading

Ғафур ЙЎЛДОШЕВ

У Й Ш У Н   О Т А     Ғ О Р И

( Қ и с с а. Д а в о м и)

(3)

– Йўқ, болаларни машина қандай уриб кетганини мен кўрганим йўқ, – дейди Чўғол воқеа тафсилотини сўраб келган қизиқувчиларга. Сўнгра кўрган билганларини ҳикоя қилишга тушади: – Ўчашгандай кеча эрталаб ухлаб қолган эканман. Сал ҳаяллаб турдим. Шу-ууу, соат бешлардан ўтганди-да. Чайладан ташқарига чиқсам, баччағар, бедапоянинг нариги четида иккита сигир бемалол ўтлаб юрибди! Шошганимдан бетни апил-тапил ювиб, мотоциклнинг газини бор кучда бураб, ур-ра ҳайдадим. Асфальт йўл билан мана бунақасига айланиб бораётгандим, шу-ууу… молларга эллик-олтмиш қадамлар қолувди-да, йўл устида иккита ўлик қизил қонга беланиб ётибди! Во-энағар! Мотоциклни тормозини бор кучда босдим, бўлмаса мен ҳам ўликларни тепалаб ўтиб кетардим. Мотоцикл чийиллаб, бунақасига лопанглаб кетди, ома-ўзиям, Худо бир сақлади, ҳўв беш-ўн қадамгача суриб борди. Сал қолдим тепасидан капалакдай учиб кетишимга. Агар рўлга қапишиб ушлаб олмаганимда, ким билади, мени ҳам бугун жанозамга келишармидинг… Continue reading

“Туронзамин” почтасидан

«Доля»нинг каттасини  ким олмоқда?

Бир вақтлар Тошкент нон шаҳри ҳисобланар эди. Бу ҳақда таниқли режиссерлар кино ҳам суратга олишган. Бугунга келиб эса Ўзбекистоннинг пойтахти Тошкент шаҳрида очиқдан очиқ инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилмоқда. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ҳуқуқ-тартибот идоралари – милиция, прокуратура ва суд органи ходимлари мансаб ваколатидан фойдаланган ҳолда, ўзаро жиноий тил бириктириб, ўзлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ва қонунларини қўпол равишда бузмоқдалар. Натижада қанчадан қанча бегуноҳ халқ ноҳақ жиноий жавобгарликка тортилмоқда. Бунга мен бир жиноят ишини ўрганиш давомида тўлиқ амин бўлдим. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад: Суратлар тарихи(3)

УМИД

1993 йил 17 апрел куни Самарқанд зиндонидан қочгач, жуда кўп саргузаштлардан кейин 21 апрелда Бокуга етиб келдим. Шоир Ёдгор Обид турадиган уйга бордим. Бу жой Ёдгор акага Озарбайжон жабҳачилари (Халқ жабҳаси ҳаракати) томонидан берилган бўлиб,  1992 йилда  Туркияда турк дунёси қурултойига бориш олдидан ва қайтгандан кейин ҳам бу жойда турган эдим. Бу ҳақда мавриди келганда алоҳида бир нарса ёзиш ниятим бор.

Ҳозир гап шундаки, Бокуга келгунимча оёқларим орқасида пуфакча(мазол)лар пайдо бўлган ва тузалмай ярага айлана бошлаган эди. Ўша кунлари “Авроосиё” ташкилотини тузган адиб дўстим Умуд Мирзоев менинг оқсоқланиб юрганимни кўриб, сабабини сўради. Айтишга уялдим. У менга кескин оҳангда: Continue reading

Ризо ОБИД:Девонанинг дафтари ( 7 )

Алвастикўчадан одамлар рўпарасига чиқар эканман қўлтиғимдаги кўҳна китоб ҳалиям турибдими ё йўқ ҳис қилиш учун уни маҳкамроқ тутиб кўрдим.Ҳа, хайрият турибди.Ажабо, бунақаси ҳеч бўлмаганди.Бу кўҳна китоб кимники ва унда нималар битилганини билмай туриб, у менга қадрдондай туюла бошлади.
Унинг муқовасида эса нақшдан бошқа ёзув йўқ.Ички варақларида нималар ёзилган экан – а? Ё, ички саҳифалари ҳам ғиж- биж нақшлармикан?

Инсон зоти ғалати бўлади-да.Ҳамма нарсага қизиқувчан, ҳамма нарсани билгиси келади.Баъзи кишилар “менга ҳеч нарса керак эмас” дейишади.Менинг фикримча ўшандай деган кишиларга ҳаммадан кўра кўроқ нарса керак.Лекин нима ва қанча керак, ҳеч ким айтмайди.Ўлжасини мўлжаллаб бораверади.Ўша ўлжасини тутса, ундан бир озуқа олишни кўзлайдида ахир.Агар шу фалсафа тўғри бўладиган эса қўлтиғимдаги кўҳна китобдан мен нима озуқа оларкинман? Continue reading

Ривоятдан қўшиққа (6)

ДАДАХОН ҲАСАН КУЙЛАЙДИ:  Оллоҳ, Оллоҳ, биз томонга хуш ҳаво келмайдиму?!


(Ривоят Жаҳонгир Муҳаммаддан, қўшиқ Дадахон Ҳасандан-”Америка овози” радиоси тарихидан)

РИЗО ОБИД: Келинг, бир суҳбатлашамиз (4)

Ғафур ЙЎЛДОШЕВ

У Й Ш У Н   О Т А   Ғ О Р И

( Қи с с а. Да в о м и)

(2)

Ёвбосар гўшкеттиникига таъзияга келиб, жигар ранг дарвозанинг икки тарафида қаторлашиб турган одамлар кутилмаганда анграйиб қолди: Чўғолнинг ўн саккиз яшарли қизи – Улжамол, сочлари тўзғиган, ҳатто, рўмоли ҳам йўқ! – бир алпозда келди-да, довдираганча ўзини ичкарига урди. Ичкарида – ҳовлининг ўртасидаги икки тобут атрофида уввос тортаётган хотин-халаж ҳам қизни бу аҳволда кўриб лаб тишлади.

– Мен ўлсам бўлмасмиди, вой болаларим! Болаларим-ов-вв!! – деб бўзлаётган, пастак гавдаси букчайган озғин аёлгина қизнинг келганини сезмади.

– Ўн гулидан бир гули очилмай сўлган укаларим-эй! Жо-оннн укаларм-мм!!! – дея йғлаётган ўрта бўйли, штапель кўйлагини шоҳи қийиқда боғлаган жувон ҳам ким келганига эътибор бермади. Continue reading

Ривоятдан қўшиққа (5)

ДАДАХОН ҲАСАН КУЙЛАЙДИ:  Ўзбекистон деган юрт мардикор бозоридур!

(Ривоят Жаҳонгир Муҳаммаддан, қўшиқ Дадахон Ҳасандан, шеър Юсуф ЖУМАдан ”Америка овози” радиоси тарихидан)

Жаҳонгир Муҳаммад: “ИАК”

8.ТАШАББУС ГУРУҲИ

Биз Олий Кенгашда ишлаётган депутатлар ўз-ўзидан иккига ажралган эдик. Демократик ўзгаришлар тарафдори бўлганлар ва борига шукур қилувчилар. Биринчи гуруҳга асосан ёшлар ва сайловда катта курашлар эвазига ютиб чиққанлар кирганди. Иккинчи гуруҳ эса ҳукумат рўйхатидан ўтганлар ва келажакларини ҳукуматнинг йўлидан юриш, деб билганлар. Бу бўлиниш аста-секин вилоятлардан Олий мажлис қўмиталарига аъзо бўлганлар орасида ҳам сезилиб қолди. Аммо биринчи гуруҳга кирувчилар бармоқ билан санарли, иккинчи гуруҳдагилар жуда кўпчиликни ташкил этишларига қарамай кўпчилик озчилк билан ҳисоб-китоб қилишга мажбур бўлиб қолаётганди. Биз куч сифатида сочилиб кетмаслик ва “бир мушт бўлиш” ҳақида ўйлаб Олий мажлисдаги депутатларнинг гуруҳини тузишга киришдик.

Тойиба Тўлаганова: Continue reading

“Ўйнаб ёзсанг ҳам, ўйлаб ёз”

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов мамлакат матбуотини яна “бўшанг”ликда айблади.

Ўтган ҳафта олий мажлис сессияси чоғида гапирган Ислом Каримов сўзларига кўра, “матбуот таъсирчан эмас ва унда фикрлар турфахиллиги етишмаётир”.

Ўзбекистон президенти матбуотни “эркинлаштиришга эҳтиёж” борлигини айтди.

Халқаро матбуот ташкилотлари президент Каримовнинг ўзини эркин матбуотни бўғиш ва сўз эркинлигига тоқатсизликда айблайдилар. Continue reading

Ривоятдан қўшиққа (4)

ДАДАХОН ҲАСАН КУЙЛАЙДИ:  Қачон келади қачон, узоқ кетган баҳорим?!

(Ривоят Жаҳонгир Муҳаммаддан, қўшиқ Дадахон Ҳасандан-”Америка овози” радиоси тарихидан)

Ғафур ЙЎЛДОШЕВ

У Й Ш У Н   О Т А   Ғ О Р И

Канадада истиқомат қилаётган таниқли адиб Ғафур Йўлдошевнинг “Уйшун ота ғори” қиссаси 1990 йили “Шарқ юлдузи” журналида чоп этилган ва ўша йили Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида “Йилнинг энг сара асари” деб эътироф этилган эди. Хусусан адабиётшунос олим Раҳмон Қўчқор ва ёзувчи Тоҳир Маликлар қиссага юқори баҳо берган эди.

1996 йили Тошкентдаги Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида қиссалар тўплами таркибида чоп этилган “Уйшун ота ғори” ҳақида қисқача шундай сўзлар бор:

“Дўппидек қишлоқ тақдири каттакон дунё билан боғланган. Дунё одамларининг хулқи, феъл-атвори, юриш-туриши тўпори одамларга юқумли касалликдай юқаяпти. Шу хусусда Уйшун ота образининг ва афсонавий ғорнинг идеал даражасига олиб чиқилиши, халқ ўз тақдирини ишониб топширган кимсаларнинг мунофиқона ҳаракатларидан тўйиб кетган Чўғолнинг ғорга, афсонавий чол руҳига паноҳ истаб бориши қиссанинг бош мавзуи қилиб олинган, бадиийлик меъёри ила таҳлил қилишга уринилган.” Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад: Суратлар тарихи(2)

Йўқолган Туркистон

Ўзбекистон телевидениесига раҳбар бўлиб келишим билан бир неча янги дастурни бошлатдим. Шулардан бири “Туркистон” сиёсий-оммабоп ахборот дастури эди. Мен буни олдиндан орзу қилгандим.  Шу йўл билан Туркистон халқларини бир-бирига яқинлаштириш, қардошлик ришталарини мустаҳкамлашга ҳисса қўшмоқчи эдим.

Дастурни дарҳол йўлга қўйиш учун Ахборот бўлимидагиларга фикрларимни айтдим. Уни жонли равишда узатишни лозим топдик.

Туркистон халқлари ҳаёти билан боғлиқ жуда қизиқ ва жуда долзарб хабарлар, видеотасмалар тўпланди. Уларни тартибга келтиришди. Дастур чизмаси тайёрланганини айтишгач, машқ вариантини кўрмоқчи бўлдим. Continue reading

Ризо ОБИД: Келинг, бир суҳбатлашамиз! (3)