Янги жиҳодчиларга

stopТўхта!

Ўзбекистон Исломий ҳаракати қўлидан келмайдиган ишларга даъват этиб, жиҳодга кирганди ва охир-оқибат жуда кўп ёшларни жувонмарг қилди. Унинг чақириқларига ишонганлар ҳалига қадар хор-зор бўлиб юришибди.

Бугун энди Ўзбекистон Халқ Ҳаракати номини ташийдиган маргинал гуруҳ жиҳодга чақирмоқда. Бу ҳам аслида қўлидан ҳеч бир амалий иш келмайдиган гуруҳдир. Унинг жиҳодга чақиришлари кўплаб ёшларни жувонмарг қилиш билан бирга жуда ёмон оқибатларга олиб келиши аниқ. Continue reading

65 ЁШИНГИЗ ҚУТЛУҒ БЎЛСИН!

mannopovТаниқли олим, инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси, демократик мухолифат номоёндаси ва публицист Абдуфаттоҳ Маннопов 65 – ёшда

“…Бирлигимизнинг телранмас тоғи,
Умидимизнинг сўнмас чироғи.
Бирлаш эй Халқим, келгандир чоғи,
Безансин энди Туркистон боғи!
Қўзғал Халқим, етар шунча жабру жафолар!
Ол байроғингни қалбинг уйғонсин,
Қуллик, ҳақорат барчаси ёнсин.
Қур янги давлат ёвлар ўртансин,
Ўсиб Туркистон қаддин кўтарсин.
Яйраб, яшна ўз ватанинг гул боғларида!” (Абдулҳамид Чўлпон).

Таниқли олим, инсон ҳуқуқлари химоячиси, демократик мухолифат номоёндаси ва публицист Абдуфаттоҳ Манноповнинг 27 – июль 2016 йил, 65 – ёшга тўлиши муносабати билан табриклаб, унга юракдан самимий, равшан тилаклар – саломалик, бахт, бардамлик, узоқ умир, Ўзбекистоннинг озод, демократик бўлганини кўришларини изҳор этган мухлислар, устозга қатор саволлар билан ҳам мурожаат этишган.

Шу саволларга жавобларининг бир қисмини – Ўзбекистон, Туркистон, Жаҳон ривожи, борган сари мураккаблашаётган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий, технологик жабҳалар, инсон, ижтимоий синфлар, гуруҳлар, миллатлар ҳаётининг муаммоларини ХХI – аср руҳи, илғор илм ва турли – туманлик (плюрализм) ёндошуви, тафаккурни уйғотиш намунаси сифатида, ҳурматли ўқувчилар эътиборига ҳавола этмоқдамиз. Continue reading

Ризо Обиднинг вафоти муносабати билан

rizoҲаққимни ҳаллол қилдим!

Бу ҳаёт- кимдир йиғлаб келиб, йиғлаб кетади.
Кимдир йиғлаб келиб, сукутда кетади. Дунё йиғлаб келиб, кулиб кетганни кам кўрган. Ундай ҳам, бундай ҳам, инсон боласи кетади. Эртага биз ҳам кетамиз. Бошқалар ҳам. Лекин янгилар келаверади Бу чархпалак. Айланаверади.

Бугун Ризо Обиднинг вафоти ҳақида ўқидим. Гапнинг очиғи ишонмадим. Илгари ҳам у каминани шунга ўхшаш масалада бир-икки марта “қўрқитган”. Ҳаракат қилиб, уни “тирилтириб” олгандим.

Бу дунёда энг кўп сўкишни у туфайли эшитдим. Қайта-қайта гаплашиб ҳам кўрдим, мақтаб ҳам кўрдим, ёмонлаб ҳам кўрдим-бўлмади. Охири воз кечгандим. Илгари унинг учун бошқалар мени сўккан бўлишса, энди у бошқалар учун мени сўка бошлади. Бир кун тушуниб олса керак, деб индамадим.

У ўжар, тентакнамо, ўз билганидан қолмайдиган, яхши ёмонни ажрата олмайдиган, мақтаса осмонга олиб чиқиб қўядиган, ёмонласа лойга қориштириб ташлайдиган ўзига хос мард журналист эди. У билан кейинги икки йилда умуман алоқамиз йўқ эди. Continue reading

Топишмоқ

“Туронзамин”: Ўқувчимиз диққатимизни тортган мана бу суратга қараб  айтингчи, бу Наманганда “Бирлик”нинг мажлисими ёки Абдураҳим Пўлатов Ўзбекистонда расман рўйхатга олинган “Эзгулик” жамиятининг йиғинини бу сафар ҳам ўзлаштириб олдими? Ўқувчимиз бу саволга биздан жавоб сўраган. Топишмоқнинг жавоби оқилини “Эзгулик”дан эшитсак тўғри бўларди.
Namangan-08-10-14-2.jpg_thumbnai_full
Қуйида Пўлатовнинг иддаоси
09 August 2014
22:51 – Ўзбекнинг тарихида қоладиган расм: Наманганда водий бирликчиларининг йиғилиши

Аввалги хабарларимизда Наманганда “Бирлик” Партиясининг Фарғона водийси фаоллари йиғилиши ҳақида хабар берар экан, яқин соатларда батафсилроқ хабар ва бир қатор расмларни эълон қилишга ваъда берган эдик. Техник сабаблар билан, бунинг ичида имкониятларимиз ўта чеклангани ҳам бор, ваъдамизни тўла бажаролмадик. Continue reading

Гапнинг индаллоси

“Арабнинг ўлиги…”

Ўзбек тилида асрлардан буён яшаётган “Арабнинг ўлиги…” деган гап бор. Бу иборани турли ҳолатларда қўлланишган. Масалан, “Арабнинг ўлигидек оғир” ёки “Арабнинг ўлиги экансанку?” ва ҳоказо.

Энди буни “Арабнинг ўлигидек қиммат” деб ҳам ишлатса бўлади. Чунки Ливияни 40 йилдан ошиқ бошқарган қаттол Муммар Қаддафийнинг ўлиги нафақат Америка ва Авропага балки арабларнинг ўзига ҳам жуда қимматга тушди. Ғарб жарақ-жарақ миллионларини бу мамлакатдаги нефт ҳисобига чиқариб олиши мумкин. Лекин арабларнинг ўзлари йўқотганларини ҳеч қачон қайтариб ололмайдилар. Continue reading

“Ҳамма йўллар Римга бошлайди”

Ассалому алайкум яхшилар!
Мана ҳаш-паш дегунча икки ҳафта ҳам ўтиб кетди ва бугун уйга қайтдик.
“Ҳамма йўллар Римга бошлайди”. Бундан икки минг йил олдин айтилган бу гап бугун ҳам кучини йўқотмабди. Дунё, динлар, санъат ва адабиёт, демокартия ва диктатура тарихини, моҳиятини англаш учун Рим, Помпей, Неапол, Сиена, Пиза, Флоренция, Венеция, Мурано, Милан, Сицилияга ҳам бориш керак экан. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад

ҚЎШНИЧИЛИК ҚОИДАСИ

Икки қўшни орасида жанжал чиқса, атрофга жар солиб, “булар бир-бирини емоқда” дейдиган ҳамсоя яхшими, ёки уларни тинчитишга уринганими?

Кейинги пайтда сал нарсага “ўзбек ва қирғиз орасида уруш чиқди” дея жар солаётганларга қараб, буларнинг нияти бузуқ деган фикр хаёлимдан кечмоқда.

Эътибор қилган бўлсангиз, икки халқ ёки икки миллат демадим. Чунки ўзбек ва қирғиз бир миллатнинг-турк миллатининг фарзандлари. Отлари бошқа-бошқа бўлган ака-укалардир. Шундай экан, “Қирғизистонда қирғиз ва ўзбек орасида миллатлараро уруш чиқди!” дея аюҳаннос солиш нақадар мантиқсиздир. Бу бир миллатни иккига бўлганлар, бўлаётганлар ва бўлишни истаганларнинг иши. Continue reading