Дилмурод Саййид

Хотира

СУРАТЛАРДА ҚОЛГАН СИЙМОЛАРИМ…

ОНАМ иккита олий ўқув юртини тамомлаган, ўз таъбирлари билан айтганда, қўшалоқ дипломли олий маълумот эгаси эдилар. Ҳам юридик, ҳам педагогик соҳалар бўйича тушунчалари кенг, тажрибалари пухта эди.

Эсимни таниганимдан бошлаб, Онам кўпнинг хизматида эканликларини биламан: урушда ҳалок бўлганларнинг оиласига нафақа ундириш, уй шароитини яхшилаш, хуллас, қайсики қўшни ёки бирор танишнинг ҳукумат идораларига боғлиқ муаммоси бўлса, ариза-шикоят, илтимос хатлари ёзиб беришдан эринмасдилар.

Ўттиз олти йил муаллималик қилиб, бошланғич синфларга таълим бердилар. Ўзим ҳам ҳарфни Онамдан ўрганганман. Continue reading

ДИЛМУРОД САЙЙИД

МУҲАББАТНОМА

МАРҲУМА  БАРНО ИЖОДНИ  СЕВАРДИ, БИРОҚ  ОИЛАНИ ҲАМИША  ИЖОДДАН  УСТУН  ҚЎЙГАН! ОИЛА – БАРНО  УЧУН  БИРИНЧИ  РАҚАМЛИ  МАЪВО  ЭДИ!

Танишганимизда аспирантуранинг сўнгги босқичида ўқир, илмий иши деярли тайёр бўлганди. Ёқлашни истарди, аммо менинг райимга қаради…

Барно ижодни севарди! Қалами ҳам чиройли, битикларида ҳаётийлик устун эди. Ихчам ёзилган ҳикоялари, лавҳалари деярли таҳрирсиз чоп этиларди.

Уй бекаси сифатида, энг аввало, пазанда ва саришта АЁЛ бўлган. Кунига икки маҳал овқат қилар ва ҳамиша олдиндан Ойимга олиб чиқиб, кейин ўзимизга дастурхон тузарди. Кунда ҳеч бўлмаса бир  бориб Онам билан суҳбатлашиб ўтиришга албатта вақт топарди.

Саришталиги боисидан мен қамалгач, менинг кийимларимни шундай тартиб билан нафталинлаб, авайлаб тахлаб қўйган эканки, орадан тўққиз йил ўтиб, кийимларимни кўрганимда худди кеча ечганману бугун қайта кияётгандек ҳис этдим. Бу- муболаға эмас! Чунки оёқ кийимлариму костюм-шим, кўйлакларим, плашч ҳатто ич кийимларимгача гард тегмай турганди! Келганимдан буён на кўйлак, на иссиқ ва на ёзги кийим-кечак олишга зарурат сезмадим. Барнодан кейин укам, жиянлар ва келинларим  авайлаб сақлашган, лекин Барно берган тартибни улар ҳам ўзгартирмаганлар.

Боз устига қўлёзмаларимни авайлаб, картон қутиларга тахламлаганки, худди бир-икки кун аввал қўйилгандек сақланган. Continue reading

Дилмурод Саййиддан хат

ҲАЛОКАТ ОРТИДАГИ САВОЛЛАР

Ассалому алайкум!

Соғликларингиз яхшими, ижод ва Юрт ташвиши билан толиқмай юрибсизми?

ЖАҲОНГИР АКА!

Келганимдан бери вақти-вақти билан архивларни кўриб чиқишни одат қилгандим. Бундан мақсад хориждаги Ватандошлар юритаётган радиотармоқлар ва электрон саҳифалар фаолияти билан янада яқиндан танишиш ва  муносабатларни йўлга қўйишда аниқ тўхтамга келишликдир. Бу борада, айниқса, Сиз томондан юритилаётган сайтлар ва ижодий жамоа мен каби ноҳақлик кўрганлар  хусусида холисона ёндошганлигингиз катта таассурот қолдирди.

Continue reading

Дилмурод САЙЙИД

“ТАШАББУС  ГУРУҲИ”  ФАОЛИЯТИДАН

Биз шу йил март ойи учинчи ўнкунлигида Диққат: таклиф рукни остида туркум мақолалар эълон қилган эдик.  Шунга кўра, аввал хабарлаганимиздек, мақолаларда биз томонимиздан билдирилган таклифлар Инсон ҳуқуқлари ҳимояланишига бефарқ бўлмаган дўстларимизда, мухлисларда қизиқиш уйғотди. Нуфузли ташкилотлар, ваколатли шахслар биз билан бу борада мулоқотга киришдилар. Хайрихоҳ ва қўллаб-қувватловчи Инсонларнинг холис маслаҳатлари ҳамда муносабатларидан ижобий хулоса чиқариб, “Ташаббус гуруҳи” тарзида фаолият юритишга келишиб олгандик.

Continue reading

Дилмурод Саййид

Тобут ичра Севги келгач чайқалиб…

МУАЛЛИФДАН:

2010 йилдан  “Худо хоҳласа, озодликка чиқсам, иккита китоб қиламан: биринчиси асосан тиканли сим ортида ёзилган ва умуман шу ҳаёт билан боғлиқ воқеликлардан иборат битиклар тўплами; иккинчиси эса, маҳкумлик даврида бевосита ўзим билган-таниган қисматдош маҳкумлару мазлумлар кечмишлари ҳақида бўлади, деб ўйлаб юрардим. 2013 йилга келиб зулм ва тазйиқ кучайиб кетгач, озодликка чиқиш умиди сўниб, бу масалада деярли эсламай қўйдим…

Continue reading

“Туронзамин” почтасидан

Ассалому алайкум!
Юбораётган битикларимизга эътибор қаратиб, саҳифангиздан жой ажратаётганингиз учун ташаккур! Дўстларимиз ҳам мамнуният билан қабул килишмокда.

Сизга самимият билан Дилмурод.

 

ДИҚҚАТ:  Унутилаётган муаммо!

“ТОЧКОВКА” ИЖРОЧИЛАРИ ҚАЧОН ЖАВОБ БЕРАДИЛАР?

Кейинги бир йилдан ортиқроқ вақт мобайнида нафақат адолатсиз ўқилган ҳукмлару ноҳақ қамалган Инсонлар ҳақида олий минбарлардан тортиб ўзаро оддий суҳбатларда ҳам очиқ-ошкор айтилмоқда, интернет саҳифаларда мақолалар эълон қилинмоқда. Continue reading

Дилмурод САЙЙИД

МАВЗУГА ҚАЙТИБ!

ОЛИНГАН ЖАВОБЛАР МАХСУС КОМИССИЯ ШАРТЛИГИНИ  ТАСДИҚЛАЙДИ!

Икки ҳафтанинг нари – бериси биз томонимиздан “ДИҚҚАТ: ТАКЛИФ!” рукни остида айни чоғда жуда муҳим масала юзасидан мақолалар ёйинланганди. Минг афсуски, мақолалар бизга номаълум сабабларга кўра биз кутганчалик даражада сайтларда эълонланмади. Тўғриси, биз бунга деярли ажабланмадик. Чунки шундай эҳтимолликни олдиндан таҳмин ҳам қилгандик. Сабабини ҳам Аъзам Турғуновга қисқача шарҳлаб ўтгандим…

Шу нуқтаи назардан имкон даражамизда йўл тутиб, бизни қувватлаши мумкин бўлган Инсонларга хат ёзиб, шароит бўлганида Улар билан кўришиб, мазкур мавзуда ўз мулоҳазаларимизни батафсил изоҳлаб бердик. Айниқса,Надежда Атаеванинг бу борада катта қизиқиш билдириши, Стив Свердлоунинг ўша кунлари Тошкентда бўлиши бизга жуда қўл келди. Аввали 29 март куни, кейин Стивнинг Оврўпога кетишидан бир кун олдин кўришиб, бу мавзуда яна бир бор батафсил фикрлашиб ҳам олдик.

Continue reading

Дилмурод Саййид

 Тириклай сўйдилар, тирик кафанлаб

(Шеърият)

 Мени қўлламоққа ожиз бу қуллар,

Сўқирдир нигоҳлар – мени кўролмас.

Сўқмоққа айланмиш мен билган йўллар,

Адолатнинг кесик пойи – юролмас!

               Х             Х             Х

Тириклай ўлдирди ёлғончи очун,

Тириклай сўйдилар маккор ошналар.

Тириклай кафанлаб кўмдилар у кун,

Тирикнинг қонига ўчлар – ташналар.

Continue reading

Дилмурод САЙЙИД

ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ-УМУМЖАҲОН МАСАЛАСИ!

КОНСТИТУЦИЯ КУЧЛИМИ  ЁКИ КОДЕКС?

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (Асосий Қонун) 26-моддасида: “…Судда айбланаётган шахсга ўзини ҳимоя қилиш учун барча шароитлар таъминлаб берилади”-, деб аниқ ва тиниқ белгилаб қўйилган.  Аслида-чи?

Шахсан ўзимга нисбатан олиб борилган суд жараёнларида Конституциявий принципнинг айни шу жиҳатига очиқдан-очиқ хилоф амалий ҳаракатларни кўрдим. Ва, албатта, бу ҳаракатлар раислик этувчи қўғирчоқ  судья Наврўз Мирмуҳамедов бошчилигидаги “квартет”томонидан ҳар бир жараёнда юз бергани ўша вақтда батафсил ёйинланган. (Бироқ бу мавзу ишонтириб айтаманки, ҳали якунланмаган!!!) Continue reading

Дилмурод Саййид: ДИЛДАГИ ГАПЛАР

 МЕНИНГ  “АЙБИМ”  НИМАДА  ЭДИ?

“ДИЛДАГИ ГАПЛАР” ТУРКУМИГА ДЕБОЧА

“Истибдод деган нусха…ХХ асрнинг қора саҳифаларида даҳшатли хотира бўлиб қолмаган экан…”        МУАЛЛИФ.

1

Уйланмаган, йигирма тўрт ёш,

Нигоҳи- ўт, қуюқ қора қош,

Сўзи- тиғли, феъли- ёрар тош

Юки- оғир, лек қадди баланд-

Усмон НОСИР борар кишанбанд! Continue reading

Зиндондаги адиб ижодидан

dilmurodДилмурод Саййид:

Маним бахтим ҳар лаҳза ранг олмоқдадир

«Қаро кўзум» оҳангига банди бўлиб
Томиримда ажиб туйғу оқиб борар.
Оҳ, қарокўз санам ёди дилни тилиб,
Вужудимни олов каби ёқиб борар.

Машшоқ танин гулоб ила ювар бўлса,
Мен май бирла дил ғуборин ювадирман.
Машшоқ юзда терни кўриб ўлар бўлса,
Мен гул юзин орзусида ўладирман. Continue reading

Зиндондаги адиб ижодидан

dilmurodҚ А С О С К О Р

КРИМИНАЛ-САРГУЗАШТ ҚИССА

Аёл қасосини ИЛОНнинг интиқомига қиёслайдилар – ўта фаросат ва маккорлик билан ҳеч кутилмаган пайтни топиб қасд олар экан… ИЛОН!  (МУАЛЛИФ).

УМИДАНИНГ СИРИ

ФАРИДА ўчоқбоши томон бораётиб, сомонхона эшиги очиқ турганига кўзи тушди. Негадир юраги увишгандек бўлди. Ўзи сезмаган ҳолда қандайдир ҳадик билан ўша тарафга юрди. Сомонхона ичкариси ғира-шира ёруғ бўлса-да, ҳамма нарса яққол кўриниб турарди. Аёл бир қадам қўйди-ю, ҳайкалдек қотди. Бундан уч кун аввал – тўй куни сўйилган новвоснинг арқонига эри ўзини осганди. Continue reading

Дилмурод Саййид

dilmurodСен буни англатдинг, Султоним-укам!

2008 йил 15 октябр ҳаётимдаги энг оғир кун бўлди – 44 ёшли укам Султонмурод шу куни бу фоний дунёдан боқийга кўчди. Аллоҳ раҳмат қилсин! Уни хотирлаб, ўзимни эса овутмоқ илинжида нимадир қоғозга қоралаган бўлдим…

Ўткинчи бу дунё синоат экан,
Ҳар банда ўзгача бир ҳилқат экан-
Ҳар одим, ҳар сўзи бир ибрат,
Ҳар Одамнинг ўзи бир неъмат экан,
Одам Одам учун ғанимат экан-
Сен буни англатдинг, Султоним-укам!

Эй, Юрак, эзилма ғамнинг кўпидан,
Эй, Қаддим, эгилмақазо юкидан,
Жигарим, кўзларга чиқмасин қонинг,
Букиб ташламасин, Бағрим, армонинг,
Ини оға учун ғанимат экан,
Ўлим ҳамиша ҳақ-ҳақиқатэкан-
Сен буни англатдинг, Султоним-укам! Continue reading

Дилмурод Саййид ижодидан

ТЕШИКМУНЧОҚ ЕРДА ҚОЛМАС…

…нигоҳлари мунчоқ каби гўдаклар-чи?..

Таниш ҳуқуқшуносдан сўрадим: “Айтолмайсизми, бола неча ёшдан ОДАМ ҳисобланади?” Саволим жавобсиз қолди. Бошқасига мурожаат қилдим: “Сизларнинг нуқтаи назарингизда бола неча ёшга тўлгач, ОДАМ ҳисобланади?” Бироз гапни “ғижимлади”. Неча ёшдан жиноий жавобгарликка тортилиш-у, қачон балоғатга етганлик ҳақида тўхталди, лекин Одамнинг неча ёшдан ОДАМ ҳисобланишига келганда “саволни тушунмаган”лигини тан олди. Мен ҳам очиғига кўчдим: “Юридик соҳанинг сўз луғатида ОДАМ атамаси йўқ, фақат ШАХС деб юритиладиган субъект мавжуд…” Continue reading

Дилмурод Саййид ижодидан

КЎРГАННИ ЭШИТГАН ЕНГИБДИ…
Дунёнинг ишлари қизиқ! Ҳар кимнинг ўзига яраша заиф нуқтаси бўларкан. Ҳатто бутун бир жамоанинг ҳам. Миллатимиз раҳнамолигининг даъвогарлари тарихдан ўзаро уюша олмаганлар. Ҳаттоки, ота билан ўғил ҳам.

Мисол учун: Чингизхон босқини даврида Хоразмшоҳ ўз ўғли Жалолиддин Мангуберди (асли Менглибурни) билан ўзаро бир тўхтамга кела олмаганлари боисидан жабрини оддий фуқаро Соҳибқирон империяси вужудга келгунга қадар тортди. Ёки Чингизхонгача ҳам Александр Македонский босқинига қарши турган сўғду массагетлар саркардалари орасидаги парокандалик жабри яна халқни қулликка маҳкум этди. Continue reading

Дилмурод Саййид ижодидан

Шаҳват канизаги

(Криминалистикага оид ҳикоя)

БИРИНЧИ ҚАДАМ

Шаробнинг кучидан кўзлар сузилди,

Вужудлар тўлғониб, ҳислар узилди.

Эҳтирос тўфони босиб, бу кеча-

ИФФАТ аталмиш зўр қўрғон бузилди! Continue reading

Дилмурод Саййид ижодидан

Сиз нима дейсиз?

1. ИСТИҲОЛА

Луғатимизда “ФАЗИЛАТ” сўзи бор. Соддароқ қилиб айтганда, инсонга хос барча сифатлар фазилат ҳисобланади. Фарзанд туғилганда ижобий хислат эгаси бўлсин деган эзгу ният билан Фозил, Фазилат каби исмлар ҳам берадилар.

Инсонга хос фазилатлар жуда кўп. Шулардан тортиниш, ийманиш, уятчанлик каби маъноларни ифодаловчи истиҳола қилмоқ ибораси ҳам яхши сифат нисбатида қўлланилади. Лекин шу фазилат деб билганимиз истиҳола туфайли кўринишидан кичик, бироқ зиён қилиши, мушкул вазиятлар вужудга келиши мумкинлиги ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Continue reading

КРИМИНАЛ — ФОЖИАВИЙ ҲИКОЯ

Дилмурод САЙЙИД׃ МУҲАББАТНИНГ МУНГЛИ ҚИССАСИ

«Ҳақиқат кутиб тураверади, чунки у қаримайди, доимо навқирон; эҳтимол, уни таниб ҳам қолишар!» Ж.ГЮГО

СУД ҳукми ўқилди. Шоҳрух тамоман тилдан қолганди. «Наҳотки? Қайси гуноҳим учун бу шафқатсиз ва ноҳақ айблов, қаттолона ҳукм? Энди мени отишади… Наргизага етти йил! Нима учун?..»

Шоҳруҳ қўлига урилган кишаннинг силтанишидан ўзига келди. Судьяга қаради. Гарчи ҳеч қандай хавф бўлмаса-да, судьяни уч нафар милиционер ўраб турар, икки нафар соқчи қафас эшигини очгач, Шоҳруҳнинг орқага кишанланган қўлларини юқорига тортиб, қаддини икки буклагудек ҳолда суд залидан гўё югуртириб олиб чиқиб кетди. Continue reading

Зиндондаги адиб ижодидан

Дилмурод Саййид:РУБОИЙЛАР
-1-
Бевафолиқ сенга одат ўлдиғин билмас эдим,
Ҳам сабр косамда тоқат тўлдиғин билмас эдим.
Ғунча лаблар бирла бир сўз менга изҳор айладинг-
Умрим гули ғунча лабдан сўлдиғин билмас эдим!
-2-
Кел, жоним, кўзларинг сузилақолсин,
Маним дил саройим бузилақолсин.
Ёлғиз болиш қучиб тирик ётгунча
Жоним қучоғингда узилақолсин! Continue reading

Зиндондаги адиб ижодидан

Дилмурод САЙЙИД:САККИЗЛИКЛАР
-1-
Сен томон йўл йўқдир, бўлмоғи гумон
Чунки у йўлкада тиғлар қадалган.
Гар оёқ боссам, оҳ, қон йиғлар товон,
Тиғларнинг нафаси кўкка қаралган.

Сен томон йўл йўқдир, бўлмоғи гумон
Чунки у йўлкада тиғлар кўмилган.
Бир марта ўтганман — қон йиғлаб товон
Тиғларнинг нафаси қонга чўмилган!.. Continue reading

Шеърият

Дилмурод Саййид׃Мен-ёлғиз йўлчига йўл кўрсат, ошна!

Оқил илм йиғар, нодон пул этади жам,

Қорун мулкин йиғса-да, Луқмон бўлолмас.

Тилло табоқда агар кабоб еса ҳам

Ит итлигича қолур, ИНСОН бўлолмас! Continue reading

Шеърият

Дилмурод Саййид׃САДОҚАТ ЙИҚИЛДИ ИШҚ МАЙДОНИДА…

Ассалом алайкум, дорнинг оғочи! (“Кунтуғмиш” достонидан).

Садоқат йиқилди Ишқ майдонида

Тиллога бурканди ваъдалар тожи.

Бир сўз қолди ғариб Дил имконида:

“Ассалом алайкум, дорнинг оғочи!”

Вафони ўлдириб, кўмдик кафансиз, Continue reading

Шеърият

Дилмурод САЙЙИД: БЕВАФОЛИҚ СЕНГА ОДАТ ЎЛДИҒИН БИЛМАС ЭДИМ…»

ИШҚ МОТАМИ

Муҳаббатим ўгай гўдакдек

Камситилди, масхара бўлди.

Орзулару ишончлар тирик

Ва кафансиз ҳолда кўмилди. Continue reading

ЎЗБЕК ДЕТЕКТИВИ

ДИЛМУРОД САЙЙИД: «ОҚҚУШ» ДЎКОНИДАГИ ҚАТЛ
УНЧА гавжум бўлмаган кўча юзига жойлашган «Оққуш» дўкони рўбарўсига сутранг «Жигули» келиб тўхтади. Машинадан барваста, йигирма беш ёшлар чамаси йигит тушди. Унинг қўлида «ADIDAS» сум-каси бўлиб, дўкон эшигига қараб юрди. Ичкарига кириб, қўлидагини ерга қўйгач, шошилмай «молния»-ни туширди. Дўкондаги икки ўспирин гапини тўхтатиб, унга ярим ҳайрат аралаш қараб қолган эди…
— Юнусни чақиринглар, — кескин буюрди сумка эгаси. — Раҳим ҳам чиқсин!
Ўспиринлар бир тўхтамга келгунларича, ичкари хонадан мудир чиқди.
—Ҳа, Баҳо, ўзинг келибсан-да охири, — деди мудир беўхшов илжайиб. — Сумкангдаги, адашмасам, бизга беришинг керак бўлган беш миллион бўлса керак, а? Continue reading

Дилмурод Саййид:Ой йиғлаган оқшом

(Криминал-фожиавий ҳикоя)
Гиёҳвандлик иллати ва асоратлари, айниқса, «игна учидаги ажал» героиннинг касофат-лари хусусида алоҳида изоҳга ҳожат йўқ! НАРКОМАНИЯ сўзи таржимада: «нарке» – онгнинг тундлашуви; «мания» – ўчлик деган маъноларни англатади. Continue reading

Дилмурод САЙЙИД׃ Қизлоқнинг кўзлари

-Мани адам алкаш, бизани ташлаб кетган,-деди қизалоқ дабдурустдан. Кейин онасига қараганди, аёл мамнун жилмайиб қўйди.
Элёрга бу ҳолат ғайритабиий туюлди. Она-болани кузатиб қўйгач, уйига етгунча ўйланиб келди. Қизчанинг ҳазин овози қулоғига ўрнашиб, миясида акс-садо берарди: Continue reading

Дилмурод САЙЙИД: Тиланчининг дуоси

ШАҲНОЗА метродан тушиб, чиқиш эшиги томон йўналди. Ташқарига чиқаётиб бир рус қизининг зинапояда ўтирган тиланчига садақа берганига кўзи тушди. Гарчи ўнг томонга бурилиши керак бўлса-да, тўғрига — тиланчи тарафга юрди. Continue reading

Обращение

Госпоже Кетрин Эштон

Госпожа Эштон !
Я, мать осужденного на 12,5 лет журналиста Дилмурода Саидова.
Прошу Вас во время вашего визита в Ташкент лично уделить внимание на дело моего сына и помочь восстановить справедливость .
Документы по делу моего сына помещена в международных электронных сайтах.
С Уважением к Вам Толипова Х. Continue reading

Зиндондаги адиб ижодидан

Дилмурод САЙЙИД

МУҲАББАТНИНГ МУНГЛИ ҚИССАСИ

КРИМИНАЛ — ФОЖИАВИЙ ҲИКОЯ
«Ҳақиқат кутиб тураверади, чунки у қаримайди, доимо навқирон; эҳтимол, уни таниб ҳам қолишар!» Ж.ГЮГО
СУД ҳукми ўқилди. Шоҳрух тамоман тилдан қолганди. «Наҳотки? Қайси гуноҳим учун бу шафқатсиз ва ноҳақ айблов, қаттолона ҳукм? Энди мени отишади… Наргизага етти йил! Нима учун?..» Continue reading

Мамлакат ичидан

БИР-БИРИНИНГ ЙЎЛИНИ БОҒЛАГАНЛАР ёки бўлинган қарашлар ҳақида

Кўча тўла нолиш! Бу нолишлару надоматлар қаердан ва қандай юзага келмоқда? Нима учун дарди-бир, армони ўхшаш одамлар шу битта дардга, ўхшаш армонга чора топа олмайдилар? Бу улус наҳорги ошдан бўлак яна нимада уюшқоқлик кўрсата олар экан? Саволлар охири бордир, аммо жавоб-чи? Continue reading