Темур тузуклари (4)

ЎЗ САЛТАНАТИМНИ ТУЗИШ ЙЎЛИДА ҚИЛГАН УЧИНЧИ КЕНГАШИМ

Ўша вақтда давлатимнинг кучи кетиб, салтанатимнинг асоси емирила бошлади. Чунончи, менга эргашган йўлдошларим ўн кишидан ортиқ эмас эди. Улардан еттитаси отлиқ, уч киши эса пиёда эдилар. Улардан бошқа мен билан ҳеч ким қолмаганди. Муҳтарама жуфти ҳалолим бўлмиш Амир Ҳусайннинг синглисини ўзимнинг отимга миндириб олган эдим. Шу алфозда Хоразм чўлларида бир неча кун саргардон бўлиб юрдим. Continue reading

“Туронзамин” почтасидан

Ислом акадан Ислом отага етмаган гаплар

Халқимизда, бозор билан мозорга тегма, деган гап бор. Гарчи бу гап уларни жойидан кўчирмаслик маъносида айтилган бўлса-да, бозор ишларига тама илинжида, бўлар-бўлмасга аралашавериш ҳам яхшиликка олиб бормаслиги турган гап – инсоф йўқолади, давлат бюджетига тушиши керак бўлган маблағ талон-тарож бўлади – қисқаси, элдан барака кўтарилади. Continue reading

Биз бу ҳақда ёзган эдик

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтоннинг Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Баҳрайнга ташрифига доир

-Ўзбекистонда Давлат котиби икки томонлама муносабатларга алоқадор кенг кўламли мавзулар ва минтақавий масалаларни муҳокама қилиш мақсадида Президент Каримов билан учрашади.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон 30 ноябрь – 3 декабрь кунлари Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Баҳрайнга ташриф буюради. У Қозоғистонга ташрифи чоғида АҚШ делегациясининг раҳбари сифатида Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг саммитида иштирок этади. Continue reading

Темур тузуклари (3)

ДАВЛАТ ҚУРИШ ОЛДИДАН ҚИЛГАН ИККИНЧИ КЕНГАШИМ

У шундан иборат бўлдики, Туғлуқ-Темурхон мен билан тузган аҳду қарорини бузиб, иккинчи бор Мовароуннаҳр мамлакатига қўшин тортиб келди ва ҳукуматни мендан тортиб олиб, ўғли Илёсхожага топширди. Мени эса унга бош қўмондон (сипоҳсолор) ва маслаҳатчи қилиб тайинлади. Менга Қочувли-баҳодир ва Қобулхон томонидан битилган аҳдномани кўрсатди. Мен улуғ боболаримизнинг сўз ва номаларини қабул қилиб, сипоҳсолорлик қилишга рози бўлдим.
Ҳижрий 762 (милодий 1360—61) йили Туғлуқ-Темурхон иккинчи марта Мовароуннаҳрга қўшин тортиб келиб, мени ўз ҳузурига чорлаб нома жўнатди. Мен [рози бўлиб], унинг истиқболига чиқиб, у билан кўришдим. У орамиздаги аҳдни бузиб, Мовароуннаҳрни ўғли Илёсхожага топширди, мени эса сипоҳсолор қилиб белгилади. Бу ишга ортиқча рўйхушлик билдирмаётганимни кўриб, менинг бобом Қочувли-баҳодир ва ўзининг бобоси Қобулхон-ларнинг аҳдномасини кўрсатди. Пўлат тахтага имзоланган аҳдно-мада «хонлик Қобулҳон авлодининг қўлида, сипоҳсолорлик эса Қочувли-баҳодирхон болаларида бўлсин, улар бир-бири билан ёвлашмасин», деган сўзлар битилган экан. Буни ўқиб кўргач, улуғлар аҳдига вафолик қилиш юзасидан сипоҳсолорликни қабул қилдим. Continue reading

Изоҳга ҳожат йўқ

АҚШда қаердан қанча талаба ўқимоқда?

АҚШ Конгрессида Осиё минтақаси масаласи муҳокама қилинар экан, қуйидаги рақамлар диққат тортувчи эди. Бугун минтақа давлатларидан АҚШга келиб таҳсил олаётган талабалар сони мана бундай экан:
Қозоғистондан -1936 нафар,
Ўзбекистондан – 513 нафар,
Қирғизистондан-273  нафар,
Тожикистондан -288 нафар,
Туркманистондан-195 нафар,
Хитойдан – 124.000 дан зиёд,
Continue reading

Темур тузуклари (2)

ТУҒЛУҚ-ТЕМУРХОН БИЛАН УЧРАШГАНИМДАН СЎНГ КЎНГЛИМГА КЕЛГАН БИРИНЧИ КЕНГАШ

Туғлуқ-Темурхон, [саркардалари] Бекчик, Ҳожибек эркинит, Улуғ Туқтемур керайит ва Жетенинг бошқа амирларидан уч фавж тузиб, уларни Мовароуннаҳр мамлакатини талон-торож қилиш учун юборганлиги, ўша уч фавж қўшин Ҳузор деган жойга келиб тушганлиги хабари менинг қулоғимга етди. Шунда Туғлуқ-Темурхонни бориб кўришдан илгари бу очкўз амирларни мол-дунё билан алдаб, Мовароуннаҳр вилоятини қатлу ғоратдан қутқариб қолишга қарор қилдим. Тилга олинган амирларни кўрганимда уларни ҳайбатим босди шекилли, кўп ҳурмат кўрсатиб, мени ортиқча сийладилар. Уларнинг кўзларига ўхшаш кўнгиллари ҳам тор бўлганлигидан, совға-соврун6 йўсинида уларга берилган ҳар турлик тансиқ моллар кўзларига кўп кўринди ва Мовароуннаҳрни босиб олиш ва талон-торож қилиш ниятидан қайтдилар. [Шундан сўнг] тўғри бориб Туғлуқ-Темурхон билан кўришдим. Хон келишимни яхшиликка йўйиб, [салтанат ишларида] мендан кенгаш сўради. Кўрсатган кенгашларимни тўғри деб топиб, ҳаммасини кабул килди. Continue reading

“Туронзамин” почтасидан

Журналистларнинг пикетига мен ҳам қўшиламан

Мен, Абдилло Тожибой-ўғли 2010 йилнинг 18 октябр куни Республикамизни йирик мансабдор шахслари, Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримовга,Ўзбекистон Республикаси ИИВ Б. Матлубовга, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Р. Қодировга ва Ўзбекистон Республикаси МХХ рахбари Р. Иноятовларнинг қабулига кириш учун кириш рўйҳатига тиркаб қўйишликни сўраб почта орқали хат билан мурожаат этган эдим. Continue reading

СООБЩЕНИЕ Общества Прав Человека Узбекистанa

Очередная провокация против правозащитников в городе Карши

В условиях отсутствия справедливости и правосудия государство превращается в шайку разбойников
Августин Аврелий

25 ноября в г.Карши началась очередная провокация против каршинских правозащитников. Власти считают, что члены Общества Прав Человека Узбекистана (ОПЧУ) Гулшан Караева и Нодир Ахатов являются организаторами всех бед в городе Карши и Кашкадарьинской области. А беды очень серьезные – протесты жителей области и города. Continue reading

Темур тузуклари (1)

ТАДБИРЛАР ВА КЕНГАШЛАР

Ўзга мамлакатларни забт этиш, уларни идора қилиш, ғаним лашкарларини синдириш, душманни тузоққа тушириш, мухолифларни [кўнглини овлаб] дўстга айлантириш, дўст-душман орасида муомала, муросаю мадора қилиш хусусида ушбу тадбир ва кенгашларни қўлладим.
Пирим Зайниддин Абубакр Тойбодий менга ёзмишларким, «Абулмансур Темур, салтанат ишларида тўрт нарсага амал қилгин, яъни
1) кенгаш;
2) машварату маслаҳат;
3) қатъий қарор, тадбиркорлик ва ҳушёрлик;
4) эҳтиёткорлик.
Чунки кенгаш ва машваратсиз салтанатнинг барча қилган ишлари ва айтган гаплари риёкор бўлган жоҳил одамга қиёс қилиш мумкин; унинг айтган сўзлари ва қилган ишларини бошга пушаймонлик ва надомат келтиргай. Шундай экан, салтанат бошқаришда машварату маслаҳат ва тадбиркорлик билан иш юргизгин, токи оқибатда надомат чекиб, пушаймон бўлмагайсан. Шуни ҳам билишинг керакким, салтанат ишларининг бир қисми сабру тоқат билап бўлгай, яна бир қисми билиб-билмасликка, кўриб-кўрмасликка солиш билан битур. [Хуллас] бажарилиши шарт бўлган тадбирларнинг таърифидан ва зикридан сўнг [шуни таъкидлаш лозимки] қатъийлик, сабр, чидамлилик, соғлиғу сергаклик, эҳтиёткорлик ва шижоат билан барча ишлар амалга оширилур. Вассалом». Continue reading

“Turonzamin” pochtasidan

Buzilayotgan yoshlar yoxud buzilayotgan yoshlar kimning farzandi?

Hozirgi kunda quloqqa tez-tez “yoshlar buzilib ketyapdi, eh bizni yoshligimiz” degan gaplar eshitilib turadi. Hafa bo’lishmasinu ana shunday gap aytayotgan KATTAlarga yoshlar safidan bo’lganim uchun beradigan savollarim bor edi, demak:

1- savol:
Yoshlar buzilib ketayotganini da’vo qilyapsiz, qani marhamat qilib aytingchi shu buzilib ketayotgan yosh kimning farzandi? Osmondan tushmagandir ahir ular? Uniyam aniqrog’i ularning ota-onasi siz kabi kattadir? Har qalay ota-onasi o’sha “buzilib ketgan” yosh bilan tengmasdir? Continue reading

Ёдгор Турлибеков

Дўппини олиб қўйиб, ақлли бошларни бир ишга солиб кўринглар-чи?

Ушбу мақолам олдин чоп этилган ва уни қайта ишлаб чиқдим, уни “Туронзамин”да нашр этсангиз…
Турлибеков Ёдгор.

Ўзбекистонда қонунчилик ва Давлат Конституциясини ўрганиш ташвиқот ва давлат сиёсати даражасига айлантирилмаган, бундай вазият хеч шубҳасиз албатта инсонга бўлган унинг хуқуқ ва ҳурматларининг оёқости қилиниб, тобталишига олиб келди.

Худди шундай шароитда Ўзбекистондаги якка ҳукмронлик ўзининг эркин ривожланишига эришаолди ва у аста-секин мамлакат қонунчилик ва Давлат Конституциясининг ер билан яксон қилиб ташлади. Continue reading

Чўлпон

Тарихнинг зарарлик такаррури

Дунёнинг кетиши, турмушнинг оқишида шундай воқеалар пайдо бўладирким, у воқеаларга ўхшаш ҳоллар ундан бурун ҳам кўрулиб ўтади.
Ана шу вақтларда маҳмадона, чечан кишилар чиқиб «тарих такаррур қилаётир», деб шовқун-сурон қилиб юборадилар.
Мен маҳмадона ҳам эмасман, чечан ҳам. Шовқун-сурон қилмоқ ҳам қўлимдан келмайдир. Мен, ўзим билган Фарғонанинг баъзи бир аҳволларини, эски котибларнинг қалами қандай секин юрса, шундай секинлик билан ҳовлиқмасдан, шошилмасдан сизга ор қилиб этмакчиман. Шу холос.
Фарғонанинг 1919 ва 20-йиллари эсингизда бордир. Фарғонада оққон ҳақли ва ҳақсиз қонларнинг ҳиди Тошкент, Самарқандларни эмас, Москва, Ленинградни ҳам тутиб кетди. Шунча қон тўкилган жойда, албатта, воқеа эмас, ҳодисалар бўлуб турадир. Continue reading

Тоғбой Абдураззоқ

Мазлумлар лагери, миршаблар юрти
Ваҳимали шаҳар
Кузатишар изимдан пойлаб,
Този итлар зерикмай узоқ.
Ўтди кунлар, ўтмокда ойлар,
Қадамларим остида тузоқ.
Дўст тутинган айрим кимсалар,
Ковлашади сайтимни очиб.
Саломлашар мени кўрсалар,
Ишшайишиб, багрига қучиб.
Continue reading

Қирғиз ҳукуматининг қулоғи кар…

Дунёдаги барча ташкилотлар умрбод қамоқ жазосига хукм қилинган қирғизистонлик инсон ҳуқуқлари фаоли Азимжон Асқаровнинг соғлигидан жиддий ташвишда, лекин буни Қирғиз ҳукумати эшитмасликка олмоқда.

Британия парламентидаги барча партия вакилларидан иборат Инсон ҳуқуқлари гуруҳи ҳам умрбод қамоқ жазосига хукм қилинган қирғизистонлик инсон ҳуқуқлари фаоли Азимжон Асқаровнинг соғлигидан жиддий ташвиш изҳор этган. Continue reading

Маҳмудхўжа Беҳбудий:Миллатлар қандай тараққий этарлар?

Миллатлар тараққийига бир неча сабаблар бўлуб, туб сабаби уламо ила ағниёнинг ҳамийят ва ғайратларидур. Тараққий қилғон ва ё энди тараққий қилгувчи миллатлар аҳволига диққат қилинса, мазкур икки синф муҳтарамни ўз миллатларига сўз ва оқча ила хидмат этганлари фавран зоҳир бўлур.

Ҳар миллатнинг уламоси, аҳли қалами, мутафаккири ўз миллатининг ояндаси учун йўл кўрсатур, машварат берур, миллат ахлоқининг ислоҳи учун масжидларда панд ва насиҳат берур, мактаб ва мадрасаларда дунё ва охиратда керак илм ва фан, таълим берарлар, китоб ва газет ила умматни муслилих учун баҳс ва муқоламалар килурлар. Continue reading

“Turonzamin” pochtasidan

TURKISTON BULBULIGA

Men shoir emasman, ammo ushbu mashqimni Turkiston bulbuli Dadahon akaga bagishlayman, buni o’qiganlar meni Aslo Dadahon akaning yaqinlari deb oylashmasin, Dadahon akaga pahta qo’yyapti deb oylashmasin, Dadahon akani Lider deb tan olibdi, endi biz liderlikdan chetga chiqib qolishimiz mumkin deb qo’rqib ketishmasin, ammo Dadahon aka haqiqatdan ham Liderlik qilsa arziydigan inson.
Turkiston bulbuli Dadahon Hasan,
O’zbekni fahrisan Dadahon Hasan
Bu tarqoq o’zbekni bir yerga topla
Qo’lingni yuvib, qoltiqqa urma.  Continue reading

Таъзия

1990 йилларнинг бошида Ўзбекистондан чиқиб кетгандан бери АҚШнинг Виржиния штатидаги Спрингфилд минтақасида яшаб келган Абдуманноб Пўлат 21 ноябр куни 59 ёшида оламдан ўтган.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг собиқ раиси Абдуманноб Пўлат қисқа вақт Демократик Ўзбекистон Конгресси раисининг ўринбосари ҳам бўлган.

Ўлим ҳамманинг бошида бор ва ундан ҳеч биримиз қочиб қутила олмаймиз! Марҳумнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирамиз!

“Туронзамин” таҳририяти.

Сатира: Нофизийдан нома (52)

ДАКЛАД
Кеча дилбузарда Ислом отани кўрсатди. Бир соат даклад қилдилар. Ўлай агар бир нарса тушуна олмадим. “Каллам калтепага айланиб қолибди, қарияпман, шекилли”, деб хафа бўлдим.

Кечаси билан ухлай олмадим. Наҳотки шунчалик тушунмас бўлиб қолдим? Онг онасининг ёнига кетиб қолдими? Ақлим кирди-чиқди бўлдимикан? Continue reading

Cho’lpon

Muhtaram yozg’uvchilarimizg’a

Ma’lumdirki, har narsa o’z ahli tarafindan yozilsa yaxshi yoziladur. Shukrlar o’lsunki, bizning oramizda ham so’nggi yillarda milliy tiyotr va ro’mon kitoblari yozilub bosdiriluvlar ko’rilmakg’a boshladi…

“Padarkush” yozilg’ondin keyin yoshlarimizda katta bir rag’bat hosil bo’lub har shaharning sahnalarida o’ynaldi. Continue reading

“Turonzamin” pochtasidan

Men shoir emasman, ammo…

Jahongir Muhammadning farzandlariga deganlari:

Samarqandi sog’inaman, ammo
Samarqandga qaytgim kelmaydi,
Zolimga bosh egib aslo
Men yashagim kelmaydi.

Zolimni yuziga aytib hatosin
Quvildim men ona-vatandan
O’zga yurtda bo’lsam ham ammo,
Samarqandim o’tar ko’z o’ngimdan.

Continue reading

Сурат Икрамов

Жаслыкская колония 64/71 превращена в концлагерь, кузницу смерти…

В ИГНПУ обратилась гражданка Клара Алимова – 1957 г.р., проживающая по адресу г. Ташкент Бектемирский район, массив Водник дом 57, квартира 11.

Её сын Миркарим Сайиткаримов – 1979 г.р., уроженец г. Ташкента, по приговору Ташкентского областного суда по уголовным делам под председательством судьи Равшан Хайдаров 14 августа 1999 года был осуждён к 15-ти годам лишения свободы. Он был обвинён статьями: 159 «Посягательства на конституционный строй Республики Узбекистан», 244-1 «Изготовление или распространение материалов, содержащих угрозу общественной безопасности и общественному порядку» УК РУ. Continue reading

Тоғбой Абдураззоқ

ЎЗБЕКИСТОН ДЕГАН ЮРТДА

Қўчаларда одамлар хор,
Тиламчидан киши безор,
Шайтонларга тўла бозор,
Ўзбекистон деган юртда.

Ҳар қадамда олиб сотар,
Савдо қилсанг алдаб сотар.
Ишонганинг сени сотар,
Ўзбекистон деган юртда.

Continue reading

Ўзбекистон халқига

Америка халқи номидан Ўзбекистон халқига мусулмонлар йилномасидаги энг муҳим айёмлардан бири бўлмиш «Қурбонлик байрами», яъни Қурбон ҳайити муносабати билан энг илиқ тилакларимни йўллайман.
Америкадаги миллионлаб мусулмонлар пайғамбар Иброҳим алайҳиссалом Аллоҳнинг амрини бажо келтириши билан боғлиқ тарихий воқеага алоқадор ушбу байрамни курраи заминдаги бошқа мусулмонлар билан биргаликда нишонлашади. Ислом мамлакатлари қаторида Ўзбекистонда ҳам мўминлар бу муборак кунда яхши дуоларда бўлишади, дўсту биродарлари ва оила даврасида йиғилиб, ўз эътиқодларининг тасдиғи сифатида қурбонликлар қилишади. Continue reading

Ҳайит билан…

Азиз ўқувчи – қадрли ватандош, ҳижратдаги миллатсевар, юртдаги биродар, оила ташвиши билан дунё кезиб юрган дўст,  опалар, сингиллар, сафдошлар, саодатга ташна диллар ҳаммангизни яқинлашаётган муборак Қурбон ҳайити  билан чин дилдан  қутлаймиз.

Қурбонларингизни яратганнинг Ўзи қабул қилсин!

Илоҳим дуоларимиз ижобат бўлиб миллатимизнинг виждони Юсуф Жума, Эврил Турон қаби барча соф дилли инсонлар зиндонлардан озод бўлсинлар ва оилаларига қовушиб, байрамларни фарзандлари билан бирга нишонласинлар! Continue reading

РИЗО ОБИД

Бир таклиф бор…

(Жиддий тилда ёзилган жиддий ҲАЖВИЯ)

У ҳох арбоб бўлсин, ҳох сиёсатчи ё у оддий қаламкаш бўлсин яхшилаб эътибор берсангиз, бир гапни кўп такрорлайдиган бўлиб қолишди. Яъни бугунги кун кишиларини, ҳозирги замон одамларини у ё бу фикр, ажабтовур воқеа, оламшумулдай туюлган ихтиро ва ҳакозо шов- шувлар-у, янгиликлар билан қойил қолдириш қийин.

Баландпарвоз гаплар, эрта ўтиб индин кўз кўриб қулоқ эшитмаган инқилоблар қилиб юбораман, дея аюҳаннос солишлар одамларни заррача бўлсада митирғасини мит эттириб қўймаяпти.

Бу нима? Лоқайдликми? Ўзаро ишонч туйғуларининг барбод бўлишими? Ёки бўлмаса бугун турли соҳалар билимдониман деганларнинг уқувсизликлари оқибатими? Continue reading

Тоғбой Абдураззоқ

Эсиз умр

Элликдан ошдим нетай,
Ортимда хўп гуноҳлар.
Дардимни кима айтай,
Зиддимга кўп гувоҳлар.

Дарсда илк бор танитди,
Ленин ва Сталинни.
Худо номин унутдим,
Олиб даҳрий таълимни.

Continue reading

Муҳожират шеърияти

ҲА Й И Т     О Л Д И

Каттамиз ёзиб фармон
Хайит деб қилди эълон.
Хар галгидек байрамга
Эркинлик бизда қурбон.

Туғри сўз катта гуноҳ
Сиғиниш айб батамон.
Унга қарши гапирган
Охирати кўп ёмон. Continue reading

НОСИЁСИЙ ЛАТИФАЛАР(5)

ЗАМБУРМАСАЛ

СВЕТ

Кир ювиладиган Тоғорани деворга осиб қўйдилар. У қуёш нурида қизиб, роҳатланиб ётар ва ёнида осиқлиқ турган Ўроғу Аррага мақтанарди׃

-Мени сизлардан ҳам тўрроққа ва тепароққа осиб қўйишди. Бундай ҳурмат ва эҳтиромга етиш осон эмас. Кир ювилганда мен сувни ташқарига сачратмасликка уринардим. Эгамга шу хислатим ёққан бўлса керакки, менга бу қадар ҳурмат кўрсатди… Continue reading

“Turonzamin” pochtasidan

Istanbul madaniyat markazimi?

Bu qadim shahar Yeveropa madaniyat markazi deb e’lon qilinishi, albatta Turkiya uchun katta yutuq, ammo chindan ham Istanbul madaniyat markazi bo’lishga munosibmi?

Agar YEVROPA MADANIYAT MARKAZI deb tan olinishini faqat yevropacha madaniyat deb tushunsak hozirgi Istanbul chindan ham “madaniyat markazi” bo’lishlikka loyiqroq. Continue reading

Тоғбой Абдураззоқ

Икки минг йил ўтди янги эрадан,
Янги аср сари қадам ташладик.
Қайтадан туғилиб бугун энадан,
Ўша эски ишни яна бошладик.
Яна ўша ҳаёт, эски сиёсат,
Лекин Ленин эмас – бошқа отамиз. Continue reading

Ўзгармаган мавзулар

Ўткир Ҳошимов интернетга қарши

САВОЛ: Сиз Интернетни тарғиб қилиб ёзган эдингиз, лекин Ўткир Ҳошимов “Халқ сўзи” газетасининг 21 Август кунги сонида аксини ёзган.  http://www.CentrAsia.Ru/ Бунга нима дейсиз? (Алишер, 6 Сентябр).

ЖАВОБ: Бу мақолани ўқиб ўзбек зиёлисининг онги, зеҳнияти аввал қандай бўлса, бугун ҳам шундайлигича қолганига афсусландим.

Биринчи марта картошкани кўришганда “Бу кофирнинг калласи” дейишган ва истеъмол қилишмаган. Continue reading

Абдуфаттоҳ Маннопов

ЮРАК  БАРДОШ

БЕРОЛМАС  БУНГА…

( ФОЖИА ОЛОВИНИ КИМ ЁҚДИ?)

“Агар Партия мажбуран қабул қилдирган  ёлғонни, ҳамма қабул қилса, агар ҳамма ҳужжатларда биргина  қўшиқ бўлса, бу ёлғон тарихдан жой олади ва ҳақиқатга  айланади”. Джордж Оруэлл

Туркистон ўтмишининг қора саҳифаларига битилган,  Биринчи, 1990 йил қирғиз ваҳшийларининг тинч ўзбекларни қирғини (геноциди) Ўш-Узген фожиаси деб номланган эди. Тарихнинг энг мудҳиш жовонларидан ўрин олаётган, хозир ҳам шаклан бир-оз ўзгарган ҳолда давом этаётган, қирғиз фашистларининг тинч ўзбекларни, Иккинчи қирғинини – оммовий қотилликларни, зўравонликларни, талон-тарожларни, таъқиблашларни ва таҳқирлашларни кундалик ҳолатга айлантирган жараённи, Ўш-Жалолобод фожиаси деб аталмоқда. Continue reading

НОСИЁСИЙ ЛАТИФАЛАР(4)

ЗАМБУРМАСАЛ

ҚОИДА
-Ошхонада Кафгирнинг қоидасини юргизамиз,-деди Қошиқ.
-Бекор айтибсан! Кафгирнинг қоидасини ўз танангда синаб кўрсанг биласан! Момоталоқ қилиб ташлайди,-дея эътироз билдирди Қозон.
-Ундай бўлса, Ўчоқнинг қоидасини юргизамиз!
-Ақлингни едингми? Унинг қўлига тушсанг онангни Омонқўтандан кўрсатади!
-Уф-е! Сизларга у қоида ҳам ёқмайди, бу қоида ҳам. Бўлмаса менинг қоидам билан яшаймиз.
-У қанақа қоида экан? Continue reading

Ўзгармаган мавзулар

ИЖРОЧИЛИК ЁКИ МАНСАБ ВА МАНФААТ ҚУРБОНЛАРИ Советлар замонида энг кўп ёйилган иллатлардан бири “хўп, хўп” хасталиги эди. Бу иллатдан донғимиз ҳам чиққани маълум. Яъни тўғри ё нотўғри, ҳақ ё ноҳақ топшириқ олсак, бас-ки юқоридан келган бўлса, оғзимиздан “хўп”дан бошқа сўз чиқмасди. Бундай ижрочилик демократияга зиддир. Демократия фикрлаш минбари. Ҳар қандай масалада иштирок этиш демакдир. Кўр-кўрона ижрочилик эса иқтидорни сақлаб қолиш учун қўлланадиган ҳар турли режимларга хос. Continue reading

Тоғбой Абдураззоқ

Эсимда…
Эсимда у дамлар эсимда,
Оқар эди ўйноқлаб дарё
Қояларга сапчиб атайин.
Сенчи , бошинг қўйиб кўксимга,
Ёш боладек эркалаб гўё
Юзларимни силардинг майин.

Сен меники, мен эса сен-чун
Боғишлайман умримнинг борин,
Дея мени севардинг кучиб.
Баъзан эса, турмаклаб сочинг,
Секингина қирғоққа бориб,
Муздек сувни сепардинг қочиб. Continue reading

НОСИЁСИЙ ЛАТИФАЛАР(3)

ЗАМБУРМАСАЛ

(Давоми)

ИФЛОСЛАР

Жўмрак шириллаб турганди.
-Ўчир товушингни,-деб унга бақирди ифлос идишлардан бири.
Қолганлари ҳам унга қўшилдилар.
-Мен товушимни ўчирсам, сиз қандай қилиб тоза бўласиз, қандай қилиб покланасиз?-деди Жўмрак. Continue reading

Муҳожират шеърияти

Шудур бугун турмуш-ҳаёт…

Йигирма йил бу давлатда
Ҳалк қўрқувда, ҳалқ ғафлатда.
Сайланмай тайинланганлар
Мажбур унга ибодатда.

Фоизларда доим рақам
Жаннат ваъда башоратда,
Аъло баҳо бериш одат
Ҳар мақола, шеър, ҳужжатда.

Continue reading

Тоғбой Абдураззоқ

ҒАМГИН ДАМЛАР
Ғамгин дамлар сукунати оғир на қадар,
Ғамгинликда кунлар санаб ўтади умрим.
Кутаётган шодлигимдан келмай хушҳабар,
Азоб билан ўртанади юрак ва бағрим.
Ғамгин дамлар саот юрар жуда секинлаб,
Гуё тўхтаб, бир нуқтада қотиб қолгандай.
Ё булмаса, худди мендай бир неча кунлаб,
Ғам лойидан чиқолмасдан ботиб қолгандай. Continue reading