Таҳлил

ГУЛНОРА КАНАЛИЗАЦИЯМИЗНИ ҲАМ ТАЪМИРЛАБ БЕРОЛАДИМИ?

Янги қурилган Бунёдкор стадионида ўтқазиладиган биринчи муҳим ўйинга билетлар савдоси жараёнидаги можаролар Каримов шакллантирган ўзбек жамиятининг янги қирраларини очиб берди. Бу муаммо “Ўзбек Наво” томонидан машхур хонандалар концертларига тушиш учун билетларни қўлдан-қўлга сотилиши мисолида хаммага яхши маълум эди.

Аммо футбол ўйинига билетлар савдосида янги унсур ҳам қўшилдики, бу хақда сўз юритмаса бўлмайди: муаммога Гулнора Каримованинг жалб қилиниши! Менимча бу яхши ўзгариш ва бу омилдан кенгроқ фойдаланишга ҳаркат қилишимиз лозим. Аммо олдин билетлар масаласидан бошласак. Continue reading