Таҳлил

МИЛЛИЙ ҒОЯЛАРИМИЗ ҲАҚИДА
ХХ асрнинг 80 йиллари охирида Ўзбекистонда диний экстримизм ва терроризм ғояларини тарғиб қилувчи оқим ва ҳаракатлар фаоллиги кузатилди. 90 йиллар ўрталарига келиб эса бу ҳаракатлар кенг қулоч ёзганди. Бунинг сабаб ва оқибатлари хақида узоқ гапириш мумкин. Хулоса шаклида эса бу жараёнларнинг хукумат томонидан ўз манфаатлари учун йўналтирилгани ва хукумат барқарорлигининг қон томирига айлантирилганини айтиш жоиз. Бу сафар айнан шу миллий ғоямиз хақида ёзмоқчиман.
Таҳлилимизнинг асосий мавзуси бўлмасада ўзгача фикрловчилар борасида ҳам тўхталишни лозим деб билдим. Ўзбекистонда ўзгача фикрловчилар, шу жумладан диний оқим ва ҳаракатлар мансублари қандай муомала кўриши ва нафақат ўзларининг, балки уларнинг яқинларининг не куйларга солиниши бутун дунёга яхши маълум.
Худди шу намойишкорона жазолаш ва таъқиб қилиш сиёсати бугунги режимни оёқда сақлаб келмоқда. Бу алвастининг бор ойналарни синдириб ўзини гўзаллар гўзали деб эълон қилишини эслатади. Бугунгача ўткир ижтимоий муаммоларни нафақат ўрганиш ва чоралар излаш, балки мавжудлигини тан олиш хам хукумат томонидан тақиқ остига олинган. Ҳукумат ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий барқарорликни бирор кўрсаткич билан ўлчаб баҳолаб беролмайди, натижада унинг вазифаси ҳеч қандай кўрсаткичларга асосланмаган хисоботлар тайёрлаш бўлиб қолган.
Табиийки бу ҳисоботлар мамлакат ичкарисида “чуқур” баҳс ва мунозаларга сабаб бўлса, дунё ҳамжамияти томонидан скептизм билан қарши олинади. Эътиқод эркинлиги таъминланганлиги, иқтисодий ўсиш жадаллашгани, кучли давлатдан кучли жамиятга ўтаётганимиз борасидаги ҳисоботлар ҳам шулар жумласидандир.
Энди диний оқимлар мавзусига қайтсак. 1999 йил 16 феврал воқеаларидан кейин диний оқимларнинг илдиз отиши жараёнини изоҳлар экан Ислом Каримов мустақиллик йилларида ёшларда маънавий бошлиқ ҳосил бўлгани ва фурсатдан фойдаланган турли оқимлар бу бўшлиқни ўз ғоялари билан тўлдириш учун ҳаракат қилаётганини “куйиниб” гапирган.
Бу бўшлиқни тўлдириш учун миллий ғоя шакллантирилиши ва ёшлар тарбиясининг дастлабки босқичлариданоқ вояга етаётган авлодларга сингдирилиши лозимлигини урғулаган.
Бир неча йиллик бесамар изланишлардан кейин бу ишга маъсул мутасаддилар “Миллий истиқлол ғояси” докторинасини ишлаб чиқишган. Таниш бўлмаганим учун Каримовнинг мазкур пуч ғояси ҳақида сўз юрита олмайман. Лекин минг йиллардир доим ё истилочиларга ёинки давлат раҳбарларига итоатгўйлик рухида яшаб келган миллатнинг “истиқлол” ғояси қандай бўлиши мумкинлигини тасаввур қилиш мумкин. У юқорида тилган олинган тарихий “итоатгўйлик” ғоясини хеч қандай ўзгаришларсиз амалиётга жорий қилишни ўз олдиган мақсад қилиб олган ғоядир.
Аммо ёзилмаган қонунларга сўзсиз амал қилинадиган Ўзбекистонда зимдан тарғиб қилинаётган яна икки ғоя борки, бу том маънода миллий ғоя сифатида шаклланиб улгургандир.
Биринчиси мамлакатимизни дастлаб МДҲ давлатлари билан, кейинчалик аҳволимиз танглашиб борар экан Марказий Осиё давлатлари билан солиштириб фақат устунлик томонларимизни қўшниларимизнинг салбий томонлари билан қаршилаштиришга ўргатилдик. “Қозоғистон том маънода барқарор ривожланиш моделини ишлаб чиқиб амалиётга жорий қилди, аммо уларнинг ташқи қарзи бизникидан ўнлаб маротаба каттадир”. “Тожикистон фуқаролар урушидан кейин туғунлик йилларини бошдан кечиряпти, бизнинг давлатимиз бундай урушга йўл қўймайди”, “Қирғизистода икки марта инқилоб бўлди, лекин ахвол олдингидан хам танглашган, бизда эса ахвол танг, аммо инқилоб қилиб янада танглашишни афзал билмаймиз” каби ғояларни қандай йўл билан зеҳниятимизга сингидирлганини ўзимиз хам сезмай қолдик.
Иккинчиси эса “тинчлик бўлса бўлди, бошқасига чидаса бўлади” ғоясидир. Йиллардир бизга “ё Каримов ёки уруш” ғояси сингдирилиб келди. Бу ғояни зимдан онгимизга сингдириш учун мамлакат ОАВлари хорижий янгиликларнинг фақат салбийларинигина махаллий матбуотларда ёритиш вазифасини сидқидилдан ижро этмоқдалар. Мамлакатда газак олиб бораётган ижтимоий-сиёсий ва энг муҳими иқтисодий муаммоларга кўз юмишимизга зехниятимизга сингдириб юборилган “майли, тинчлик бўса бўлди, бунисига хам чидаймиз” тушунчаси сабаб бўлмоқда. Муаммолар гирдобига чуқурроқ ботар эканмиз бизни ёзилмаган миллий ғоямизга янада махкамроқ маҳкум этиш сиёсати олиб борилаётган эди. Нимга “эди” деганимга ажаблангандирсиз?
Жорий йил сентябр ойининг бошида Қозоғистонга сафар қилган Ислом Каримов Марказий Осиёда қурилаётган йирик гидроиншоатлар хақида изоҳ берар экан “Бу минтақада давлатлараро урушга олиб келиши мумкин” деган таҳдид жумласини қўллади. Бу изоҳи билан Каримов мана ўн йилдан ортиқ муддат давомида онгимизга сингдирилаётган “тинчлик бўлса бўлди” ғоясини унинг ўзи яксон қилди.
Афтидан барибир тинчлик бузилар экан, нега бу тинчликнинг бузилиши Каримов ва унинг атрофидагилардан қутилишимиз учун хизмат қилмасдан 1000 йиллик қўшничилик тарихига эга қардош халқларимизга зарар бериш мақсадида бузилсин? Нега йилдан-йилга асоссиз экани янада ойдинлашаётган “биз қўшнилармиздан барибир зўрмиз” ғояси аҳолимиз кўплиги ва қуролли кучларимиз салоҳиятининг юқорироқ экани омилларига келиб тақалиб қолсин?
Демак бизни улардан устунроқ қилаган бошқа омил қолмаптида? Ақалли “йўқдан бор қилиш фанлари докторлари” бўлган Каримовнинг маслаҳатчилари хам “Қаранглар, биз сизлардан кучлимиз, хохласак бу ишларингиз учун уруш очишимиз хам мумкин” қабилидаги “формулировка”дан бошқа таъбир тўқий олишмаганми?
Қуролли кучларимиз ҳақиқатдан мамлакатдан ташқарида ҳарбий операциалар қилишга қодир бўлса нега уларни 2 йил олдин қўшни Қирғизистонга “тинчликпарвар” кучлар сифатида кирғиза олмадик? Ўшанда иккала мамлакат ҳам КХШТнинг тенг хуқуқли аъзоси эдику! Бу ерда бошқа гап бор. Бу қария Каримовнинг ростмана алжишидир. Қозоғистон минтақа давлатларига ҳарбий салоҳиятини эслатган Каримовнинг ўзи айнан шу ҳарбийлар томонидан ағдарилиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Кейин биз йиллардир гўёки “урушни бартараф этаётгани” учун чидаб келганимиз Каримов энди уруш бошласа индамасдан унга эргашамизми? Бу саволларга мен жавоб бермайман, чунки бу саволлар Ўзбекистон халқи жавоб бериши керак бўлган саволлардир.
Каримов қариган чоғида қизи Гулнорани ворис қилиб қолдириши учун бошлаган ўйинида қилаётган ҳар бир харакати учун қақшатқич зарба емоқда. Мабодо Ўзбекистон уруш очгудек бўлса қийин вазиятда қолиши мумкин бўлган Қирғизистон ва Тожикистон Россия харбий базаларини мамлакатларида қолдириш бўйича камида 30 йиллик шартномага имзолашди.
Қолаверса, Ўзбекистондан фарқли ўлароқ бу икки давлат КХШТ аъзолигини сақлаб қолишган. Агар Ўзбекистон хукумати ҳарбийлар орқали тишини кўрсатадиган бўлса ҳам бу Россияга очилган уруш бўлади. Кеча имзоланган шартномалар бўлса нафақат Каримов, эҳтимол Гулнора ҳам тахтдан кетгунича ўз кучида қолади. Қолаверса Украина ва Грузия мисолида Россиянинг собиқ иттифоқдошларига акалик қилиш иштиёқи доим барҳаёт эканини ҳам ўргандик.
Демак Гулнорани тахтга келтириш ҳам барқарорлигимизга тўғридан тўғри таҳдид бўлади. Шундай экан Каримовнинг ўзи онгимизга сингдирган ғоясини ўзи инкор этгани фақат биз учун бир сигналдир – “Ҳой ўзбеклар мен сизларни йиллардир тинчлик кафолатчиси сифатида алдаб келмоқдаман, аслида мен уруш тарафдориман!” демоқда у ҳар бир ҳаракатида.
Нимаям дердим, майли тинчлик бўлсин, бошқасига хозирча чидайверамиз!
Ўктам Худоёров,
“Туронзамин” учун.

One Response

  1. […] ХХ асрнинг 80 йиллари охирида Ўзбекистонда диний экстримизм ва терроризм ғояларини тарғиб қилувчи оқим ва ҳаракатлар фаоллиги кузатилди. 90 йиллар ўрталарига келиб эса бу ҳаракатлар кенг қулоч ёзганди. Бунинг сабаб ва оқибатлари хақида узоқ гапириш мумкин. Хулоса шаклида эса бу жараёнларнинг хукумат томонидан ўз манфаатлари учун йўналтирилгани ва хукумат барқарорлигининг қон томирига айлантирилганини айтиш жоиз. Бу сафар айнан шу миллий ғоямиз хақида ёзмоқчиман. Таҳлилимизнинг асосий мавзуси бўлмасада ўзгача фикрловчилар борасида ҳам тўхталишни лозим деб билдим. Ўзбекистонда ўзгача фикрловчилар, шу жумладан диний оқим ва ҳаракатлар мансублари қандай муомала кўриши ва нафақат ўзларининг, балки уларнинг яқинларининг не куйларга солиниши бутун дунёга яхши маълум. Худди шу намойишкорона жазолаш ва таъқиб қилиш сиёсати бугунги режимни оёқда сақлаб келмоқда. Бу алвастининг бор ойналарни синдириб ўзини гўзаллар гўзали деб эълон қилишини эслатади. Бугунгача ўткир ижтимоий муаммоларни нафақат ўрганиш ва чоралар излаш, балки мавжудлигини тан олиш хам хукумат томонидан тақиқ остига олинган. Ҳукумат ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий барқарорликни бирор кўрсаткич билан ўлчаб баҳолаб беролмайди, натижада унинг вазифаси ҳеч қандай кўрсаткичларга асосланмаган хисоботлар тайёрлаш бўлиб қолган. Табиийки бу ҳисоботлар мамлакат ичкарисида “чуқур” баҳс ва мунозаларга сабаб бўлса, дунё ҳамжамияти томонидан скептизм билан қарши олинади. Эътиқод эркинлиги таъминланганлиги, иқтисодий ўсиш жадаллашгани, кучли давлатдан кучли жамиятга ўтаётганимиз борасидаги ҳисоботлар ҳам шулар жумласидандир. Энди диний оқимлар мавзусига қайтсак. 1999 йил 16 феврал воқеаларидан кейин диний оқимларнинг илдиз отиши жараёнини изоҳлар экан Ислом Каримов мустақиллик йилларида ёшларда маънавий бўшлиқ ҳосил бўлгани ва фурсатдан фойдаланган турли оқимлар бу бўшлиқни ўз ғоялари билан тўлдириш учун ҳаракат қилаётганини “куйиниб” гапирган. Бу бўшлиқни тўлдириш учун миллий ғоя шакллантирилиши ва ёшлар тарбиясининг дастлабки босқичлариданоқ вояга етаётган авлодларга сингдирилиши лозимлигини урғулаган. Бир неча йиллик бесамар изланишлардан кейин бу ишга маъсул мутасаддилар “Миллий истиқлол ғояси” докторинасини ишлаб чиқишган. Таниш бўлмаганим учун Каримовнинг мазкур пуч ғояси ҳақида сўз юрита олмайман. Лекин минг йиллардир доим ё истилочиларга ёинки давлат раҳбарларига итоатгўйлик рухида яшаб келган миллатнинг “истиқлол” ғояси қандай бўлиши мумкинлигини тасаввур қилиш мумкин. У юқорида тилган олинган тарихий “итоатгўйлик” ғоясини хеч қандай ўзгаришларсиз амалиётга жорий қилишни ўз олдиган мақсад қилиб олган ғоядир. Аммо ёзилмаган қонунларга сўзсиз амал қилинадиган Ўзбекистонда зимдан тарғиб қилинаётган яна икки ғоя борки, бу том маънода миллий ғоя сифатида шаклланиб улгургандир. Биринчиси мамлакатимизни дастлаб МДҲ давлатлари билан, кейинчалик аҳволимиз танглашиб борар экан Марказий Осиё давлатлари билан солиштириб фақат устунлик томонларимизни қўшниларимизнинг салбий томонлари билан қаршилаштиришга ўргатилдик. “Қозоғистон том маънода барқарор ривожланиш моделини ишлаб чиқиб амалиётга жорий қилди, аммо уларнинг ташқи қарзи бизникидан ўнлаб маротаба каттадир”. “Тожикистон фуқаролар урушидан кейин туғунлик йилларини бошдан кечиряпти, бизнинг давлатимиз бундай урушга йўл қўймайди”, “Қирғизистода икки марта инқилоб бўлди, лекин ахвол олдингидан хам танглашган, бизда эса ахвол танг, аммо инқилоб қилиб янада танглашишни афзал билмаймиз” каби ғояларни қандай йўл билан зеҳниятимизга сингидирлганини ўзимиз хам сезмай қолдик. Иккинчиси эса “тинчлик бўлса бўлди, бошқасига чидаса бўлади” ғоясидир. Йиллардир бизга “ё Каримов ёки уруш” ғояси сингдирилиб келди. Бу ғояни зимдан онгимизга сингдириш учун мамлакат ОАВлари хорижий янгиликларнинг фақат салбийларинигина махаллий матбуотларда ёритиш вазифасини сидқидилдан ижро этмоқдалар. Мамлакатда газак олиб бораётган ижтимоий-сиёсий ва энг муҳими иқтисодий муаммоларга кўз юмишимизга зехниятимизга сингдириб юборилган “майли, тинчлик бўса бўлди, бунисига хам чидаймиз” тушунчаси сабаб бўлмоқда. Муаммолар гирдобига чуқурроқ ботар эканмиз бизни ёзилмаган миллий ғоямизга янада махкамроқ маҳкум этиш сиёсати олиб борилаётган эди. Нимга “эди” деганимга ажаблангандирсиз? Қозоғистонга сафар қилган Ислом Каримов Марказий Осиёда қурилаётган йирик гидроиншоатлар хақида изоҳ берар экан “Бу минтақада давлатлараро урушга олиб келиши мумкин” деган таҳдид жумласини қўллади. Бу изоҳи билан Каримов онгимизга сингдирилган “тинчлик бўлса бўлди” ғоясини яксон қилди. Афтидан барибир тинчлик бузилар экан, нега бу тинчликнинг бузилиши Каримов ва унинг атрофидагилардан қутилишимиз учун хизмат қилмасдан 1000 йиллик қўшничилик тарихига эга қардош халқларимизга зарар бериш мақсадида бузилсин? Нега йилдан-йилга асоссиз экани янада ойдинлашаётган “биз қўшнилармиздан барибир зўрмиз” ғояси аҳолимиз кўплиги ва қуролли кучларимиз салоҳиятининг юқорироқ экани омилларига келиб тақалиб қолсин? Демак бизни улардан устунроқ қилган бошқа омил қолмаптида? Ақалли “йўқдан бор қилиш фанлари докторлари” бўлган Каримовнинг маслаҳатчилари хам “Қаранглар, биз сизлардан кучлимиз, хохласак бу ишларингиз учун уруш очишимиз хам мумкин” қабилидаги “формулировка”дан бошқа таъбир тўқий олишмаганми? Қуролли кучларимиз ҳақиқатдан мамлакатдан ташқарида ҳарбий операциалар қилишга қодир бўлса нега уларни 2 йил олдин қўшни Қирғизистонга “тинчликпарвар” кучлар сифатида кирғиза олмадик? Ўшанда иккала мамлакат ҳам КХШТнинг тенг хуқуқли аъзоси эдику! Бу ерда бошқа гап бор. Бу қария Каримовнинг ростмана алжишидир. Қозоғистон минтақа давлатларига ҳарбий салоҳиятини эслатган Каримовнинг ўзи айнан шу ҳарбийлар томонидан ағдарилиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Кейин биз йиллардир гўёки “урушни бартараф этаётгани” учун чидаб келганимиз Каримов энди уруш бошласа индамасдан унга эргашамизми? Бу саволларга мен жавоб бермайман, чунки бу саволлар Ўзбекистон халқи жавоб бериши керак бўлган саволлардир. Каримов қариган чоғида қизи Гулнорани ворис қилиб қолдириши учун бошлаган ўйинида қилаётган ҳар бир харакати учун қақшатқич зарба емоқда. Мабодо Ўзбекистон уруш очгудек бўлса қийин вазиятда қолиши мумкин бўлган Қирғизистон ва Тожикистон Россия харбий базаларини мамлакатларида қолдириш бўйича камида 30 йиллик шартномага имзолашди. Қолаверса, Ўзбекистондан фарқли ўлароқ бу икки давлат КХШТ аъзолигини сақлаб қолишган. Агар Ўзбекистон хукумати ҳарбийлар орқали тишини кўрсатадиган бўлса ҳам бу Россияга очилган уруш бўлади. Кеча имзоланган шартномалар бўлса нафақат Каримов, эҳтимол Гулнора ҳам тахтдан кетгунича ўз кучида қолади. Қолаверса Украина ва Грузия мисолида Россиянинг собиқ иттифоқдошларига акалик қилиш иштиёқи доим барҳаёт эканини ҳам ўргандик. Демак Гулнорани тахтга келтириш ҳам барқарорлигимизга тўғридан тўғри таҳдид бўлади. Шундай экан Каримовнинг ўзи онгимизга сингдирган ғоясини ўзи инкор этгани фақат биз учун бир сигналдир – “Ҳой ўзбеклар мен сизларни йиллардир тинчлик кафолатчиси сифатида алдаб келмоқдаман, аслида мен уруш тарафдориман!” демоқда у ҳар бир ҳаракатида. Нимаям дердим, майли тинчлик бўлсин, бошқасига хозирча чидайверамиз! Ўктам Худоёров, “Туронзамин” учун. https://turonzamin.org/2012/10/08/tahlil-9/ […]

Comments are closed.