1. Куч адолатда. Арман давлатининг ёвуз босқинчилиги олдида Озар халқининг ҳақ учун кураши ўз натижасини берди.
2. Урушга пухта тайёрланиш зарур. Энг такомиллашган техника ва хақ имон эътиқод билан уришга киришиш – энг тўғри йўл.
4.Афсуски бошқа Турк давлатлари- жумладан Ўзбекистон давлати Ўзбек ҳалқи иродасини намоён эта олмаслигини яна бир бор кўрсатди: Озарбайжонни очиқ қўллаб қувватламади, хатто қуруқ баёнот бера олмади.
3. Бирлик – қудрат манбаи. Халқларнинг моддий ва маънавий бирлиги миллатни қудратли қилади. Икки турк халқлари-Озар ва Турклар бирлашуви уларнинг қўлини баланд қилди.
5. Душман гапига гап, харакатига харакат билан жавоб бериш, дўстни қувватлаш мардликдир. Арман давлати Турк қардошларимизни ҳар eрда асоссиз геносидда айблар экан, нега Ўзбек давлати Арман дашноқларининг 19 аср илкида аввал Чор Россияси қанотида, кейин эса болшевойлар билан миллионлаб ота-боболаримизни қириб кетганини хужжатли далиллар асосида баёнот билан чиқиб Арман давлатидан кечирим талаб қилмайди?
6. Озарбайжонни қўлламаганлигига, уйғур биродарларимизни қўлламаслиги, чет эллардаги ўзбек диаспоралари тугул, хатто ўз фуқароларини қўлламаслиги қўшилса Ўзбекистон давлати ва рахбарининг миллатга хизмат қилмаётгани кўринади.
7. Миллатнинг кучи унинг маънавий, илмий, иқтисодий, ва харбий салохиятидадир. Миллатнинг кучи-унинг сонидадир. Афсуски бу сохада Ўзбекистон қолоқлар орасида. Агар бугун (фаразан) Хитой, Россия ёки Эрон биз билан уруш бошласа аниқки ҳеч бир таёргарлигимиз йўқ бўлгани учун, 18 асрда eрларимизни Чор Россияси қандай босиб олган бўлса, шундай босиб олиш эҳтимоли мавжуд.
8. Миллатга, ушбу масалаларни қандай eчиш мумкунлигини аниқ тушунган хақиқий миллатпарвар рахбар, Олий Мажлис ва Судлар зарур. Уни эса шаффоф ва хақиқий сайлов билан танланади. Афсуски, мавжуд хукуматдан, Шавкат Мирзияевдан бундай сайловни кутиб бўлмайди.
9. Ўзбек халқи бирлашиб, тинчлик ва сокинлик, лекин қатъийлик ва давомийлик билан халқ йиғинлари, ижтимоий тармоқлар ва матбуотдa чиқишлар, даъватлар қиладиган, мавжуд қонунларга асосланиб ўз сўзини айтадиган вақт келди. Ўзбекистонда халқ иймон – эътиқоди, иродаси ва қонунларга асосланган жамият қуриш – бугуннинг талаби – эртага кеч бўлади.
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, Uzbek | Leave a comment »