Jahongir Muhammad: QUVG’IN (Elektron kitob)

 

МУАЛЛИМ МУРОД: МУСТАҚИЛЛИКНИ КИМ ТОПТАДИ?

2. ҚАТАҒОН ПСИХОЛОГИЯСИ

Магистратуранинг биринчи курсида ўқир эдим. Бирданига эртага пахта деб эълон қилишди. Олийгоҳ ичида жойлашган академик лицейга янги ишга киргандим, пахтага кетаётганим ҳақида у ердагиларга бир оғиз айтиб қўйишим лозим эди. Шу мақсадда эртаси куни эрталаб магистрантларни олиб кетаётган автобусни кузатаётиб, декандан ярим кунга жавоб сўрадим. Деканимиз дуруст одам эди, вазъиятимни дарров тушунди, фақат узоғи билан эртага пахтага етиб боришим кераклигини таъкидлади.

Лицейдан университет ҳовлиси орқали ўтиларди, шундай катта олийгоҳ ҳовлисида одам сийрак, шундаям кўринган одамнинг юзида бир ташвиш, ҳар ким бир иш кетидан югур-югур қилар, ҳар йилги пахта мавсуми эканлиги илк кундаёқ ўзини билдираётган эди.  Педагогика факультетидан ректоратга олиб борувчи нисбатан тор йўлакда стол-стуллар териб қўйилган, ҳали ўтганимда бу ерда ҳеч ким йўқ эди, ҳозир эса ректор ўтирарди. Узоқдан менга кўзи тушиши билан тараддудлангани билинди. Мен ҳам тезда олдидан ўтиб кетишга чоғландим. Одатдагидек қўлимни кўксимга қўйиб салом бердим, йўлимда давом этмоқчи эдимки, олдига чақирди. Кўринишидан важоҳати яхши эмасди, афтидан, мени кўриб ғазаб олови гуриллаганга ўхшарди. Ёнига боришим билан тап тортмай:

– Нимага пахтага бормасдан санғиб юрибсан!? Ҳе онангни … сени – деса борми? Continue reading

МУАЛЛИМ МУРОД: МУСТАҚИЛЛИКНИ КИМ ТОПТАДИ?

1. КАРИМОВНИ ТАНИШ

Ҳар қандай инсон борасида, жумладан, катта давлат раҳбарлари ҳақида гапириш, унинг фаолиятига, айниқса, инсоний хусусиятларига баҳо бериш катта масъулиятни талаб қилади. Шу масъулиятдан соқит бўлиш учун, кўпинча, гапирмаган дурустроқдай туюлади, лекин давлатлар тарихига қарасангиз, раҳбарлар ҳақида гапирмагандан гапирган, уларни таҳлил қилмагандан кўра таҳлил қилган фойдали эканлигига амин бўласиз. Негаки, давлат раҳбарлари шахсиятида халқнинг тақдири мужассамлашади, уларнинг ютуқлари ўз халқини обод, хатолари барбод қилади.

Бугун Ўзбекистонда озгина бошқача об-ҳаво ҳукмрон. Яъни аввалги Президентимиз Каримов ўлиб, Мирзиёев давр сурмоқда. Даври ўтгани, халқонароқ қилиб айтганда, отдан тушгани учун Каримов ҳақида гапирувчилар кўпайган бир замон ҳозир. Қарангки, аксарият гап-сўзлар собиқ Президент ҳақидаги негатив, салбий хабарлар, кашфиётлардир. Албатта одамлар давлат раҳбари ҳақида гапиришга, унинг хатоларини санашга ҳақли. Ҳатто фуқаронинг оддий одамга қараганда мансабдор шахс, раҳбар тўғрисида гапиришга кўпроқ ҳаққи бор деб биламан, негаки раҳбар ҳақида гапириш – бу, ўз тақдири тўғрисида гапиришнинг айни ўзи. Continue reading

БАШОРАТ ЭШОВА:

Ўғлимга мактублар

 
Биринчи мактуб
 
Жондан азиз дилбандим Улуғбек, бугун 18 ёшга тўлган кунингда сенга табрикнома ўрнида хат ёзгим келди. Биз эскиларда 18 ни армия ёши дейишади. Яқинда сениям армияга кузатамиз. Йигитлик бурчингни ўтаб қайтганингдан сўнг, ўзинг хоҳлаган мелисаликка киришинг осон бўларкан. Илоё мақсадингга етгин, болам. Ахир, кўз очиб кўрган тўнғичимсан. Илоё укаларинг билан орқамиздан қолинглар.
 
1993 йил май.
Иккинчи мактуб
 
Тоштурмага бу хатни бағриқон онаизоринг ёзмоқда. Афсус “Мен қиламан тўққиз, эгам қилади ўттиз” деганлари тўғри экан. Улуғбегим, сени бу ёшда ҳарбий кийимларда кўришни орзу қилган эдим. Афсус, маҳбус кийимида кўрадиган бўлдим. Бу ота -оналарга қанчалик азоб эканлигини билсайдинг. Айб ўзи бизларда, тирикчилик ташвиши билан андармон бўлиб тарбиянга етарли эътибор қилолмагандурмиз. Ўзиям мустақилликка чиқиб олдик, ҳаммаёқ тўкин-сочин бўлиб кетади, ўрислардан қутилиб олак, деб ишонтирган эди-да ахир Каримов бова. Қайдам, мустақилликка чиққанимиздан кейин қайтанга тирикчилик тошдан қаттиқ бўлиб кетди. Мен ҳам отанг ҳам икки жойда ишлашимизга қарамай рўзғогрнинг ғори тоборо тубсиз бўлиб кетяпти. Икки жойда ишлаганимиз учун мана безориларга қўшилиб қолганингни сезмай қолибмиз, болагинам.

Continue reading