Сойим Исҳоқов

kuzКўклам адоғида куз

(Роман)

Ўнинчи боб
Кўпкаридан кейин Сангин полвон Жўрабек ва Абдуллабеклар ҳузурида ер ўпиб, меҳмонларини бир кечага ўз ихтиёрида қолдиришларига изн сўради. Бекларнинг розилиги билан Саримсоқ полвон билан Мулла Исломни уйида меҳмон қилди. қўлидан келганича хизматларида бўлиб,узрхоҳлик билдирди. Эртасига, кўпкаридан кейин бекларнинг розилиги билан шоп мўйлов-Аширмат полвоннинг уйида меҳмон бўлишди. Шу билан тўрталаси ажралишмай қолишди. Отасининг топшириғи бўйича Бухоронинг муқаддас қадамжоларини уларнинг ҳамроҳлигида зиёрат қилишди. Бу орада вақт топиб, Мулла Ислом иккаласи Бухоро мадрасаларида тахсил олаётган Ёзкечувлик талабаларга қўй сўйиб зиёфат беришди. Мўл-кўл садақа улашишди. Бухородан қаршигача, ундан Чоржўйгача бўлган жойлардаги катта кўпкариларда ўзбек, тожик ва туркман полвонлари билан беармон улоқ чопишди, кўплаб янги дўстлар ортдиришди…
Чоржўйдаги бир кўпкари сира ёдидан чиқмайди. Ўшанда кўпкари бошланиши олдида, негадир, чоржўй муфтиси уни мазахлашга уринди: Continue reading

Темир хотин танлови (Ҳажв)

misterДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

Мистер Қалампир ўзига хос ва ўзига мос йўлига эга бўлган Ўзбекистонда ўз уйига хос ва уйнинг шартларига мос бўлган вафодор ёр изламоқда.
Бўлажак келин қуйидаги талабларга жавоб бера олиши шарт.
1) Спорт билан мунтазам шуғулланган бўлиши.
Биринчи навбатда мунтазам равишда келин саломлар қилишда бели оғриб қолмаслиги ва ҳар куни эрта тонг саҳарда ҳеч ким уйғонмасдан супа ва кўчани сипириши ва кейинчалик ҳовлининг орқасидаги 2 гектар ерни лопатка билан чопишда чарчаб қолмаслиги.
2) Олий маълумотли бўлиши ва дипломатиядан хабардор бўлиши.
Сабаби шуки куёвнинг қариб қолган тул онасининг инжиқларига чидай олиш ва у билан муносабат ўрната олиш.
3) Камида 2 та чет тилини ўз она тилек мукаммал билиши.
Чунки одам тилини билмаган келин қандай қилиб сигирни соғаётганда у билан тиллаша олади?!
4) Химия ва физика фанларини пухта ўзлаштирган бўлиши. Continue reading

Туғилган кун табриги

mushtum2ОҚПОШШОДАН ОҚСАРОЙГА

Ҳурматли устоз ва мураббий, бирга разведка қилишда ишончли хамроҳ!
Кўп миллионли чекистлар ва асл коммунистлар номидан сизни – Ҳиндистон осмонидаги самолётда ўзбек ҳалқига мустақилликни ином этган буюк инсонни – туғилган кунингиз билан чин юракдан табриклашга рухсат этасиз!

Юракни чинлиги шубҳа остига солинаётган ва баьзи ишларда сиздан рухсат сўрашни хожати бўлмаётган бу кунларда бундай мўьтабар ёшга тўлганингизни ўзи алоҳида хурматга сазовордур! Айниқса чорак асрдан бери ўзингиз бошлаган “буюк келажак” иншоотини яна 15 -20 йиллардан сўнг ўзингиз битказишингиз ҳақида қилган ниятингиз ҳар қандай мақтовга лойиқдур! Мен аминман – “буюк келажак” ҳали сизни олдингизда, бизни эса орқамизда кутиб турибди! Доно ўзбек ҳалқи айтганидек, ошини ошаб, ёшини яшаб бўлганингизга қарамай ҳеч тинчий демайсиз. Биз ўзбекларни донолигини яхши биламиз. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад

ishxonada2ВАТАН ТОМИРИ

Инсон қаерда бўлмасин Ватан руҳини қалбида, Ватан орзусини тафаккурида ва Ватаннинг ўзини қон томирида ташийди. Бир неча минг километр олисларда, уммонлар нарёғида Американинг гуллару яшилликлар манзарасига боқар эканман, барибир хаёлим бошқа бир манзаранинг расмини чизади.

Чучмомо дардини айтади онамга.
Оймомо довдираб қайтади, хонамга
Менинг хаёлим сенда.
Оёғим остида йиғлайди,
Мунис қор,
Қоялар устида увлайди,
Бўзқурт зор,
Менинг хаёлим сенда.
Деворинг қўллари бўйнимда
Воҳ, илон.
Гўзалим ухлайди қўйнимда
Хўп, нолан.
Менинг хаёлим сенда.
Умримиз занжирбанд тузокда
Хор зотан.
Сен эса кўкдан-да узокда
Ёр – Ватан.
Менинг хаёлим сенда.

Ҳа, Ватан баъзан кўкдан-да узокда, чунки ўша кезда инсон ўз томирларини, ўз вужудида оқаётган қонни ҳис этмайди. Ҳамма ҳаммаси узокда туюлади. Бир пайтларнинг мужоҳиди – бугун Истанбулдаги ўзбеклар таккасида мангу уйқусини олаётган Усмонхўжанинг ўғлига васиятини шеърга айлантирганимда ҳам ана шундай ҳис мени чулғаганди. Continue reading

Ярми чин, ярми химчин

mushtum2Буюк келажак сари

Бир одил подшо раиятнинг аҳволидан хабардор бўлиш учун кўпинча фуқаролик кийимида эл ичида айланиб юраркан. Бир куни у қишлоқ оралаб кетаётиб, хиргойи эшитилаётган хонадоннинг дарвозасини тақиллатипти. Хонадон соҳиби дарвозани очиб танимаса-да, меҳмонни тавозеъ билан ичкарига таклиф қипти. Подшо қараса, дастурхонда ош тайёр, шам ёқилган, косада анор шарбати, хумчада шароб. Иккаласи таомдан-еб ичишипти. Бу одам ўтинчи экан. “Бошқа қиладиган ҳунарингиз борми?” сўрапти подшо.

-Ҳунарим шу,-депти ўтинчи.-Ҳар куни бозорга бир боғ ўтин олиб бораман, пулига ошга масаллиқ оламан.

-Подшо эртага ўтин сотишни таъқиқласа нима қиласиз?

-Подшонинг мен билан нима иши бор,-ҳайрон бўлипти ўтинчи.-Ҳай, агар шундай бўлса, бир гап бўлар…

Эртасига подшо ўтин сотишни таъқиқлаш тўғрисида фармон чиқарипти. Кечқурун яна ўша хонадонга келса, ош дамланган, липиллаган шам, косада анор шарбати, кўзачада май… Continue reading

Тарих сабоқлари

temurТошканд уруши

Олтинчи фасл

Мен ўз ҳаётим воқеаларини кунлик ҳолинда муфассал ёзаман, десам, ип каби жуда узундирки, умрим ҳм кифоя қилмаса керак. Натижада, мақсад ёзилиб бўлмай, чала қолиши эҳтимоли ҳам бордир. Шунинг учун деярли кўзга кўринурли катта ҳаводисларга тезроқ етмак қасди ила шарҳи ҳолимни қисқароқ қилиб ўтаман.
760 ҳижрий йилдан 771 гача Мовароуннаҳрни ўз тасарруфимга олдим. Қўл остимдаги ерларнинг бир томони ваҳшийлар (форсий мутаржим изоҳига кўра – Сибириё) ери бўлса, бир томони дарёйи Оби Сукунга (Форсий мутаржим “дарёйи Мозандарон” деб изоҳ беради. Жуғрофияларимизда мутаржим атаган ном йўқ бўлгани учун муҳаррир “Халиж араб”ни “Мозандарон дарёси” дейдиларми, деган тахминни билдиради) бориб етар эди. Continue reading

Ҳамдардлик

Жойлари жаннатдан бўлсин!

Инсон ҳақлари курашчиси Башорат Эшовага акасининг вафоти муносабати билан ҳамдардлик изҳор қиламиз.

75 ёшида оламдан ўтган Малик аканинг жойлари жаннатда бўлсин, деб дуо қиламиз.

Яратганнинг Ўзи марҳумни махфират айлаб, ажрига лойиқ ва молик кўрсин.

Башорат опага бардош, сабр берсин!

“Туронзамин”

Сойим Исҳоқов

buriКўклам адоғида куз

(Роман)

Тўққизинчи боб
Бухороликларнинг одатлари шундайми ё беклар шундай қилишадими, тўй оши тарқалгач кечга яқин узоқ-яқиндан келган полвонларни кенг бир меҳмонхонага жамлашди. Мулла Ислом етакчилигида Саримсоқ полвон ҳам шу хонага кирди. Жой етишмаганлигидан, пойгакда қисилиброқ ўтириб қолишди. Тўрда Бухоронинг полвон талабида келган йирик амалдорлари ва номдор кишилар ўтиришарди.
Меҳмонларга қайтадан дастурхонлар ёзилиб, устига турли-туман ноз-неъматлар уйиб ташланди. Ҳар бир меҳмонга бир косадан гулоб тортиб, ортидан чой берилди. Ошдан кейин озроқ гурунглашиб ўтиришди: тўрдагилар одоб сақлаб пастроқ овозда. қуйироқдагилар бетартиб ва баландроқ овозда. Полвонларнинг гурунги гурунгдан кўра бир-бирларини чандишга ўхшаб кетарди.
Бир маҳал юқорироқда ўтирган қоп-қора, давангир бир полвон Саримсоқ полвонга ишора қилиб:
– Ин писар аз кужо (Бу бола қаердан келди)?-деди шеригига мазаҳлаш оҳангида. Continue reading

Мулоҳаза

ia5.JPGСАЛТАНАТ ЁЛҒОНИ

Салтанат тушунчаси тарихан ва бугун ҳам сарой маъносига эга. Салтанат дейилганда ҳамма вақт шоҳлар, подишоҳларнинг қасрлари, шайтанатга айлантирилган салтанат атрофидаги муҳит назарда тутилган. “Мулоқот” даргисининг шу йилги 1-сонида эълон қилинган “Саодат салтанати ва салтанат саодати” сарлавҳали бош мақола ҳам шу руҳнинг бир парчасидир. Не дариғ-ки Ўзбекистонда халқ азоб уқубат гирдобида экан салтанат атрофидагилар, яъни саройдагилар саодат қўйнидалар, улар саодат салтанатини яшамокдалар.

Азалдан сарой шоирлари ва тарихчилари ўз ёлғонлари, маддоҳона тўқималари, ялтироқ калималари билан салтанат саодатига шерик бўлиб келганлар, унинг дастурхонидан илик терганлар. Бу иликнинг ёғи уларнинг кўзларини бекитган ва халқнинг аҳволини кўра олмаганлар. Бу айниқса совет даврида кучайди ва бугун энг баланд нуқтасига чикди. Continue reading

Ёдгор Обид

yodgorobidШундай нарсалар борки, кечиришнинг ҳеч иложи йўқ

Ростини айтаман: Менинг шахсий душманим йўқ. Бор бўлганда ҳам менга қилган душманликларини кечириб юборган, душман ҳисобламаган бўлардим. Лекин шундай нарсалар борки, кечиришнинг ҳеч иложи йўқ…

Масалан, бугунги қўли бегуноҳ одамларнинг, беайб ҳалқнинг қонига ботган “ҳукумат” бошлиқларининг жиноятларини, ўз ҳалқига нисбатан қароқчиларча муносабатда бўлаётганларини яширишга уринаётганларни, зўрма – зўраки оқлаётганларни қандай кечириш мумкинлигини тушуна олмайман.

Айниқса, Андижон, Ўш – ўзган, Наманган, Тошкент талабалар шаҳарчаси, Паркент фожеалари ҳақида… Continue reading

Ўзбекистоннинг яқин тарихидан

vuzgorodokҚОНЛИ ЯНВАР

1992 йилнинг 16 январь куни Тошкент талабалар шаҳарчасида ёшларнинг демократик намойишлари куч билан бостирилиши оқибатида қон тўкилган, бир неча киши ўлдирилган, ўнлаб талабалар яраланган эдилар. Тарихимизнинг бу фожеали куни демократияга урилган оғир зарба ўлароқ хотираларимиздан ер олди. 16-18 январь кунги воқеалар айни пайтда келажагимизнинг сиёсий пойдеворини белгилади, дейиш мумкин.

16 январь – тахмондаги тахи бузилмаган тўшакларга, тўйга деб тикиб қўйилган кўрпачаларга, олти йилдирки қаро ер бағрида ётган ўғлининг ёдгор сувратига қараб, вужуди сел бўлаётган онаизорнинг мотам куни.

16 январь – ҳақ истаб, адолат истаб, демократия истаб кўчага чиққан ва ўқ ёмғири остида қолган талабаларнинг ишончлари ўлдирилган кун.

16 январь – ҳукумат идораларида ўтирганларнинг ўз гуноҳлари қаршисида қўрқув, таҳлика босган, юраклардаги мотам кун. Continue reading

Тарих сабоқлари

temurБухоро шаҳрини нечук тасарруф қилдим?

Бешинчи фасл

Аллоҳ таоло инсонларни яратганда бирмунча хусусиятларни ҳам лаёқатини қўшуб яратадур. Жумладан, илм таҳсили, ҳунар ўрганиш, жисмоний куч-қувватдан истифода қилиш, шунингдек, уруш буюмларини мухталиф (ҳар хил) услублар билан қўлланиш истеъдодларини бергани учун қўлумдаги йигитларни тарбиялашда ўзум таълиф олган равишни қўлладим.
Ҳар инсон фитрий истеъдодга моликдур. Бу инсонни нотавон ва нодон қолишлиги бир мураббий ва муршидга йўлуқмаганлиги, агар дучор бўлса ҳам, ҳаёт қийинчилигига дуч келган ва ёки яқин кишилар томонидан илм ва ҳунар фазилатига тарғиб ва ташвиқ бўлмай, муҳмал бир ҳаёт кечиришга ўралашиб қолганлар кўпдур. Маълумки, билгин илм ўрганиш билан, тавонолик эса ишга бадан ўргатиш билан ҳосил бўлур.
Мен қўл остимдаги сарбозларни қабул қилган кунимдан бошлаб шариат қонунларига эҳтиром ва урф-одатларга риоят қилишлари учун кўп диққат қилдим. Continue reading

Яхши одамлар

Sunhonqul_OripovДид ва қобилият соҳиби эдилар

Қўлимга қалам олиб, юракдаги оғриқли дардларимни оқ қоғозга туширишга аҳд қилдим. Гўё шамолдек елиб ўтган қимматли умрингизнинг ёрқин хотиралари битилган дафтарингизни ўқиб, хаёллар уммонига чўмдим. Сиз ҳақингизда ёзаяпману, қуйилиб келаётган кўзларимдаги ёшлар тўхтамайди. Тириклигингизда сиз билан самимий суҳбатлар қура олмаганим бир умрлик армон бўлиб қолди. Агар бугун ҳаёт бўлганингизда 80 ёшни қарши олар эдингиз… Ушбу номаларимни ёрқин хотирангизга бағишлайман.

Вақтни оқар сувга, ҳаётни эса синов майдонига қиёс қиламиз. Инсон эса бу фоний дунёга синов учун келади ва умри давомида кўплаб тўсиқларга учрайди. Албатта, бу машаққатларни енгиб ўтиш осон эмас. Одамийлик даражасидан комил инсон бўлгунча, хайрли ишлар қолдириш мақсадида бутун умрини меҳнатга бағишлайди. Ана шундай инсонлардан бири марҳум Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, профессор Субҳонқул Орипович Орипов эдилар. Continue reading

Сиёсий латифалар

aldarkusaБир куни Баракатопгур

Ўзбекистондан Россияга бориб, ишлари юришиб кетган мухожир Янги йилга эгизак ўғиллари учун Москвадаги уйига Дед Мороз чақирибди.
-Ну – ка дети, начинайте мне рассказывать стих! – кела солиб болаларга дўқ қилибди Дед Мороз.
Қор бобо бақирганидан қўрқиб кетган Хасан укаси Хусанга ўзимизни тилда пичирлабди:
-Ахмоқми бу Дед Мороз, дўқини қара!
Буни эшитган Дед Мороз айтармиш:
-Оғзинга қараб гапир, ука! Ўзларинг ахмоқсанлар!… Continue reading

Ҳажв

mushtum1Бир куни…

Қорин қўйган ўзбек айвонда дам олаябди. Ёнига келган кичик ўғли отасини қорнини аста силаб сўраябди:
-Адажон, бу катта қорнингиз кўп ош еганингиздан шундайми?
-Ўғлим, бу катта қорин кўп ош ейиш учун шундай!
xxx
Ёз саратонида Афанди эшак миниб бозорга кетаябди. Пешонасидан тер дарё бўлиб оқаябди. Қаршисида велосипедчи.
-Менга қара, ошна! Нега мен терга ботганман, сен эса терламагансан?-сўраябди Афанди.
-Ахир мени велосипедда тезлигим соатига 25 км. Сен ҳам эшагингда тез юрсанг, муздаккина бўлиб кетасан…
Афанди эшагини қаттиқ ниқтаб, қамчи билан уриб роса югуртирибди. Қаттиқ югуришдан силласи қуриган эшак ярим соатга бормай қулаб, жон берибди. Хайрон бўлган Афанди эшагини бошини силаб айтар эмиш:
-Қизиқ, мен муздек бўлишим керак эди, негадур эшагим муздек бўлиб қолибди. Continue reading

Тарихнинг сарғаймаган саҳифалари

1990_sessiyapaytiКУНДАГА ҚЎЙИЛГАН БОШ

ёки мустақилликнинг машаққатли йўллари хусусида сўз

МОЗИЙГА МУРОЖААТ

Сайхун ва Жайхун ўраб турган бу заминнинг “пешонаси шўр” экан. Нега дейсизми? Ахир қайси юрт бу қадар кўп азият чеккан, бу қадар кўп талофат берган, бу қадар кўп қони тўкилган? Уч карра тили, етмиш етти марта қўли кесилган бу юртнинг тақдири ҳақида ҳали ҳеч ким аниқ тасаввурга эга эмас ва ҳали бери бу қусур барҳам топмаслиги аниқ.

Кимлар босиб олишни орзу қилмади ва кимлар босиб олмади? Жангу жадалсиз ўтган йили борми бу юртнинг?  Гоҳида Машриқ тарафдан, гоҳида Мағриб ёндан отлар дупури келиб турди, ўқлар ёғилди бошига. Баъзан Спитамен бўлиб кўкдан ёғилган ўққа кўксини қалқон қилди ўғлонлари. Баъзан Муқанно бўлиб ловуллаган оловга кирди жигарбандалари.  Темур Малик бўлиб ёғийга ёпирилди. Жалолиддин Мангуберди бўлиб саманда сакради саркардалари. Соҳибқирон Темур ҳазратнинг ҳам кўксига қонли из бўлди ёвнинг шум ниятлари.

Бироқ олов ичида, жанг қуршовида, ўқлар остида юксалишдан тўхтамади бу юрт. Улуғ Сино бўлиб кўкарди, Беруний, Ал-Хоразмий бўлиб тафаккур дарахтига айланди, Ал-Фароб, Фарғоний ва Мирзо Улуғбеклар бўлиб дунё илмхонасига йўл солди, Мир Алишер, Заҳириддин Бобур бўлиб куйлади, Имом Бухорий, Аҳмад Яссавий,  Ат-Термизий, Хўжа Аҳрори вали бўлиб одоб – аҳлиқ салтанатини устувор этди. Чўлпону  Усмон, Фитрату Қодирий бўлиб жонини жабборга берди бу юрт. Continue reading

Ёдгор Обид

yodgorБедана овини кўрганмисиз?
Мен ўзим ҳам бедана овида кўп қатнашганман.
Тонг ғира – ширасида итни эргаштириб, бедапояга йўл олардик. Бедана овозига қараб, қаердалиги тахмин қилинган жойга тўр ташланарди. Кейин итни қўйиб юбориларди…
Кейинги пайтларда Парижда юз берган фожеали воқеалар менга ҳудди шу бедана овини эслатди…
Олдиндан айтиб қўяй: Путин кўп тажрибали, пихини ёрган овчилардан.
Қаерга тўр ташлашни яҳши билади.
Қолаверса, Америкада ҳам, Европада ҳам, Араб мамлакатларида ҳам ҳозирги кунларда руслар кўп. Албатта, уларнинг ҳаммасини Путиноид дейиш тўғри эмас. Лекин КГБнинг яширин ҳизматчилари, югурдаклари кўп. Уларнинг ҳизматларидан фойдаланмаса, Путин – Путин бўлмасди.
Жиноят ҳақида фикр юритиш ва уни ўрганиш учун аввал сабаб (мотив) илдизларига назар ташлаб кўриш керак… Continue reading

Малоҳат Эшонқулова

malohat«ЭЪТИРОФ»ГА ЭЪТИРОЗ…

Бизда нима бисёр, элни андармон қилиб қўйиш учун аврайдиган тадбирлар бисёр.

Бизда нима сероб, унвону нишонлар сероб.

Бизда нима мўл, ўша унвону нишонларни топшириш “тўй”лари мўл.

“Орден”ларни олуш учун обру талашган иқтидорлар унданам кўп….

Кишининг иқтидори, меҳнатини тан олиш, олқишлаш яхши албатта. Бу жамият юксалишининг калити.

Фақат… фақат ўша тақиладиган нишон ўзининг ҳақиқий кўксига қадалса, ростакам салоҳият соҳибини сийласа, савоб бўларди, жамият ривож топарди….

Continue reading

Ризо Обид:

RizopodpisПариждаги қотиллар кимлар?

Парижда содир этилган қотиллик (террор) оқибати  карахтлигидан чиқиш учун анча вақт  керак бўлди. Шу ўтган уч кун ичида нада уйқу, нада ҳаловат топдим. Бундоқ кузатсангиз, ҳамма ёқда бўлиб ўтган қаттол қотиллик турлича талқин қилинмоқда, муносабатлар билдирилиб, ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамаларга сабабчи бўляпти.

Мусулмон динида бўлмаганлар нималар ёзишяпти айтмай қўя қолайлик. Ўзимизнинг мусулмон биродарлар нималар, дейишяпти? Камдан-кам ҳолатда ҳайратланадиган мендайин одамнинг ақли етмай қоладиган гаплар. Ислом дини бобида камина саводсизман. Илм аҳли билан тортишишга уқувим йўқ. Лекин ота-боболаримиз, онажону момоларимиз айтишган ва муқаддас китоблардан ўқиб беришган ҳикматлар, донишмандона гаплар болалигимиздан қулоққа қуйилиб қолган. Continue reading

Мулоҳаза

savollarМаданиятлар тўқнашуви (?)

Парижда журналистлар қатлиомидан кейин баҳслар кучайиб кетди. Ҳатто нима эмиш-бу цивилизациялар тўқнашуви эмиш.

Тарихни ўқиб уқиганлар, динларнинг моҳиятини тушунганлар, маданиятларни идрок қилганлар бундай демайдилар. Лекин бу гапни айтаётганлар бор.

Чунки минг йиллардир маданиятлар ва динлар ҳамоҳанг яшамоқда ва бир-бирига мослашиб бормоқда. Дунё глобаллашиб бориши бу ҳаракатни янада кучайтирмоқда. Ҳозир кўраётганларимиз ана шунга қаршилик, холос. Лекин бу қаршилик уммонга тош отишдек гап. Кўриниш беради, диққат тортади. Бу қадар. Continue reading

Муносабат

uzbek_senzuraЖаҳонгир Муҳаммад: Қонли сензура

(Парижда ўлдирилган журналистлар хотирасига)

Журналистман. Фикримни очиқ айтаман. Бу сўз эркинлиги. Худо берган неъматлардан бири. Бунинг учун мени ўлдиришса, нима ютишади? Битта журналистни, фикрини ҳур айтадиган одамни ўлдиришади. Лекин дунёда журналист жуда кўп ва уларнинг ҳаммасини ўлдириш мумкин эмас.

Уларни ўлдиришга уринганлар ҳар томонлама ютқазишади. Худди Сурияда, мана энди Парижда журналистларни ўлдирганлар каби…

Нега ҳар томонлама?

Биринчидан, Парижда ўққа тутилган бу журналистларни шу пайтгача кўпчилик танқид қилиб келаётганди. Ҳатто Франсия президенти, АҚШ раҳбарлари ҳам танқид қилишганди. Мана энди улар умумдунё қаҳрамонига айландилар, бизникилар тили билан айтганда шаҳид бўлдилар. Continue reading

Сойим Исҳоқов

kitobКўклам адоғида куз

(Роман)

Саккизинчи боб
Ўзларининг таъбирлари билан айтганда, Исмойилбой билан Турон бойвуччага худо қўш қўллаб бериб қолган эди. Гарчи бир-бирларига ҳали-ҳануз тиш ёриб айтмай келишаётган эсалар-да, буни ёлғиз фарзандларининг ёшлигида Хўжайи Хизрга йўлиққанлиги шарофатидан деб билишарди. Саримсоққа Оллоҳ таоло фарзанд ва давлатни қўшиб берди: йилдан-йилга қўтонлари сони ортиб, хандақлари донга, чўнтаклари пулга тўлди. Уйларидан одам узилмасди. Кечасию кундузи ўчоқларидан олов ўчмайди. Меҳмонлари бойми-камбағалми, иш билан юрибдими ё шунчаки кечиккан йўловчими фарқи йўқ, худога шукур қилиб, хизматларида ҳозиру нозир туришарди.
Юрт оқсоқолларининг маслаҳати билан Исмойилбой ҳовлисини ичкили-ташқили қилиб қайтадан қурдирди. Ташқи ҳовлидан бири тўққиз, бири ўн уч боларли иккита меҳмонхона қуришди. Молхона ва соботларни* кенгайтиришди. Энди қўлобали қўшин келса ҳам жой топиб қўндириша оларди. Уларникидан қўноқларга жой, очларга ош доимо топиларди. Муҳтожлар ёрдам сўраб шуларга келишарди. Келганлар ноумид қайтишмасди. Continue reading

Сиёсий латифалар

mushtum2Кунлардан бир кун…

  Деярлик  бир  йилдан  бери  тирикчилик  билан  бўлиб,  ҳеч  нарса  ёзмай қўйгандим. Шу  байрам  кунлари  баъзи  эшитган  янги  латифаларни  қоғозга  тушириб  юбораябман,  кўрарсизлар…ҳурмат  билан  М.Мансур.

XXX

Оқ подшоҳ асабийлашган. “Газ ва нефть қазиб олишни кўп баробар оширдим, хазинани унча-бунча тўлдирдим, лекин негадур барибир душманлар кундан-кунга купайиб бормоқда, миллий пулим қадирсизланиб хор бўлаябди, умуман нега ишлар юришмаябди ўзи? Бир сир-асрори бўлса керак бу давлатни“ – деган фикрда КГБ рахбарига топшириқ бераябди:
-Менга Ельцинни жаннатданми ё дўзахдан топиб, телефонда улаб бер! Ундан сўраб кўрай бу сир-асрорни…
Маьлум вақтдан сўнг бу топшириқ бажарилиб, подшоҳга телефон гўшагини беришди:
-Мархамат, Ельцин билан гаплашинг. Continue reading

“Туронзамин” почтасидан

mamadalimahmudovМИЛЛАТПАРВАР АДИБ ҲАЁТИ ЯНА ХАТАРДА…

“… Сиздан яширмайман. Ётсам (шифохонага демоқчи. Муаллиф) бир укол билан ажалимдан олдин ўлдириб юборишади. Мен шундан қўрқдим. Менга айтишди ҳам…

Мамадали МАҲМУДОВ.
адиб

Сайтлардан бири “Мамадали Маҳмудов билан суҳбат уюштириб беринг” дея буюртма берганди. Агар шу баҳона бормасам, очиғи, ўз ташвишларимдан ортиб адибни сўрашга фурсат ҳам топа олмасдим.

Мамадали Маҳмудов билан суҳбатлашиб, кўнгил ярам яна янгиланди, рости.

Ёзувчининг тутқинликдаги сал кам 17 йиллик қаро қисмати-ку, Тангрига шукур, ортда қолди. Аммо, афсуслар бўлсинки, Мамадали аканинг бугунги кунини асойишда, ташвишлардан ҳоли, изтироблардан айро деб бўлмайди. Continue reading

Тарих сабоқлари

temurАмир Ёхмоқнинг вафоти, Арслон билан мунозааъ (низо)

Тўртинчи фасл

Ҳижрий 756 йили (1355 милодийда) мен йигирма ёшларда бўлсам ҳам, мендан ёши улуғроқ, эскидан паҳлавонликни ўзига хос чоғлаб юрганлар билан курашиб қолсам, йиқитар эдим. Панжалашиб қолгудек бўлсак, менга баробар чиқадурғон киши ҳам йўқ эди. Мансабдорлар, сарбозлар Амир Ёхмоқдан кўра менинг сутуватимдан қўрқар ва менга кўпроқ итоат қилишар эди.
Сарбозларга Жума намозини улуғ жомеларда ўқиш учун ижозат берган эдим, улар қолғон олти кунни ҳарбий таълим ва тамрин билан ўтказиб, ўрдугоҳда туришар эди. Continue reading

Жаҳонгир Муҳаммад: Буюк бурилиш

 JM_2015Минг йилда илк бор халқимиз ўз тарихини ўзи ёзди

Яна бир сайлов келмоқда. Оқсарой буни муҳим тадбир қилиб кўрсатишга уринмоқда. Лекин ҳамма қўл силтаган. Нега? Чунки халқ ҳам, дунё ҳам бу Ислом Каримовнинг навбатдаги ўйини эканлигини тушунди.

Ҳа, минг йиллардир золимларга сиғиниб келдик.

Минг йиллардир тахтдагиларни одил дея олқишладик.

Минг йиллардир адабиётимиз халқ қонини ичганларни буюк деб англатди.

Минг йиллардир санаътимиз ҳукмдорларни мадҳ этди.

Тарих уларни ақл–заковатли, шон-шуҳратли, жаҳон подишоҳи, етти иқлим ҳукмдори, адолатпешаю саховатпеша, деб тушунтирди. Continue reading

Зиндондаги адиб ижодидан

dilmurodДилмурод Саййид:

Маним бахтим ҳар лаҳза ранг олмоқдадир

«Қаро кўзум» оҳангига банди бўлиб
Томиримда ажиб туйғу оқиб борар.
Оҳ, қарокўз санам ёди дилни тилиб,
Вужудимни олов каби ёқиб борар.

Машшоқ танин гулоб ила ювар бўлса,
Мен май бирла дил ғуборин ювадирман.
Машшоқ юзда терни кўриб ўлар бўлса,
Мен гул юзин орзусида ўладирман. Continue reading

Ботир Норбой׃ АЛЛОҲ БОШНИ НИМАГА БЕРГАН? (2-қисм)

ЁКИ ДЕМОКРАТИЯ ТУШУНЧАСИ БОРАСИДАГИ ҲАНГОМАЛАР

– Парламент сайловларида ҳамми?

– Албатта, ҳамма сайлов ва референдумларда жамоат ташкилотлари, шу жумладан, партияларнинг вакиллари тенг ҳуқуқлилик асосида сайланиши керак.

– Бизда бундай сайловлар бўлмас эканда, чунки халқ ичидан етишиб чиққан партиялар бизда йўқ. “Бирлик халқ ҳаракати партияси”, “Эрк” демократик партияси” фаолиятлари расман бўлмасада, амалда таъқиқланган.

– Бу Сизларнинг қўрқоқлигингиз, ўзбекнинг менталитети билан боғлиқ , – деди кўзойнакли йигит.

– Менталитет деганингизни тушунмадим – гапга аралашди яна фермер.

– Менталитет халқнинг онг онгига сингиб кетган, у оғишмай амал қиладиган хусусият ёки иллатлар… Бу хусусият ва иллатлар унинг юриш-туришида, урф – одатларида, мақол ва маталларида акс этади. ўзбекнинг юриш-туришини кузатганмисиз? Агар ҳозир Сиз гаплашиб турган жойга ҳокимингиз келиб олса нима қиласиз? Continue reading

Ботир Норбой׃

botirN4АЛЛОҲ  БОШНИ НИМАГА БЕРГАН?

ЁКИ ДЕМОКРАТИЯ ТУШУНЧАСИ БОРАСИДАГИ ҲАНГОМАЛАР (1-қисм)
Ўзаро суҳбатлашиб турган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларидан “Аҳволлар қалай?” деб сўрадим. Улардан бири:
– Демократия бўлгандан бери аҳволимиз ёмон, – деди. Суҳбатдошлар қаҳ -қаҳа отиб кулишди.
Кулганлар орасида зиёлинамо кийинган, кўзойнакли йигит ҳам бор эди. У:
– Демократия нима ўзи? – деб савол берди.
– Билмасам, биз томондаги газеталарда “демократияни чуқурлаштириш”, ҳақида кўп ёзишади. Чуқурлашмагани шу бўлса, чуқурлашгани қанақа бўларкин, деб хавотир олиб юраман. Хар ҳолда, ҳозир бизда ишсизлик, қимматчилик, мардикорлар кўпайган, ҳатто аёллардан ҳам мардикорлар бор…
– Агар ишсизлик демократия бўлса, Ўзбекистон ва ундан кўра ҳам демократикроқ бўлган Россияда нега ишсизлик кам? – сўради кўзойнакли йигит.
– Билмасам?..

Continue reading