Нофизий дейдики…

qamoqУй қамоғи

Ўзбекистонда жиноятчилик борасидаги қонунга “Уй қамоғи” деган қоида ҳам киритилибди.

Кимдир буни ғарбона ҳаётга мослашув деса, кимдир мухолифларни четга чиқармаслик учун қилинган ҳаракат дейди. Мандан сўрасангиз, анча-бунча сабабчаси боров, деб ўйлаб турибман.

Биттаси, Пулнора опайнинг ҳолатини қонунлаштириб қўйиш бўлиши мумкин. Бу ҳасрати Каримовни ёмон кўрганим учун калламга келган хаёл.

Иккинчиси, қамоқда фақат ишлай оладиган кишиларнигина қолдириб, “инвалид”ларни уйида сақлаш учун. Ўзингни ўзинг боқ, деган метод. Бу ҳам антикаримовчи бўлганим учун калламга келдиёв. Continue reading

Фейсбук саҳифаларида

xatlar1.jpgТАБРИК ЁХУД МИСТЕР ҚАЛАМПИР КИМ?!

Авваламбор барча дўстларимни, мени билганлар ва мени билмаган жонажонларимни ватанимиз Ўзбекистоннинг мустақиллик байрами билан чин қалбимдан қутлайман.
Мустақиллик қачон эълон қилинганлиги ёки уни ким учун ҳақиқий мустақиллик бўлганлигининг эса аҳамияти йўқ. Энг асосийси, ватан мустақил давлат сифатида дунё харитасида ўрин эгаллаб турибди. Халқ эса байрам қилиб келади. Ватан эса барчаники…
Гоҳ ватан ичида бўлайлик, гоҳида ватандан олисда, нима бўлсада бу кунни хурсандчилик билан нишонлашга ҳаракат қиламиз ва ўзаро бир биримизни такбриклаймиз.
Мен эса доимий тарзда виртуал табрикларимни ўз яқинларимга етказишга ҳаракат қиламан.
Нега “виртуал”?
Нега ўз исми шарифим билан эмас?!
Кўпчилик менинг кимлигим ҳақида қизиқиб кўради албатта.
Балки, бу одам жиноятчидир?
Балки бунақа ёки унақадир? Continue reading

Луқма

aldarkusaЯшнободдан Исловотгача бир қадам

Хабарингиз бор, анов куни Ҳамза туманининг номи Яшнобод деб ўзгартирилди. Оқсарой ҳукми билан дарёлар тескари оққанидек, “ҳамзалар” ҳам ғойиб бўлди.

Хўш, “Яшнобод” дегани нима? Балки, “Яшнаобод”дир? Шундай деса, озгина тушунарли, аммо бу ҳам мантиқсизроқ. Чунки мантиқ бўлиши учун бу сўзга феъл керак. Масалан, “Яшна-обод бўл” деган каби. Ҳатто “Яшнабот” деса ҳам бир маъни чиқарди.

Бу Ислом Каримовнинг мантиғига мос. Чунки у мантиққа қарши ҳаракат қиладида!

Унга кўра, мустақил Ўзбекистонда ҳамма соҳа яшин тезлигида ривожланиб, гуллаб кетди ва олти ойда жаннат бўлди. Бунинг устига у ўзбек тилининг ҳам Абдураҳим Ўлатдан билан шерикчиликдаги “ота”си. Яшин сўзидаги “и”ни ортиқча деб билиб, устига қалам тортиб юбориши ҳеч гап эмас. Акс ҳолда “яшин” “яшн” бўлиб қолармиди? Continue reading

“Туронзамин” почтасидан

soyimishoqСойим Исҳоқ׃ Сиртдан тинч дарё ёхуд ёғсиз чироқ қиссаси (давоми)

Номсиз ҳайкалчани қандай хаёл билан яратганимни ўзим аниқ билмайман. Фаҳмимча янгамнинг ўша пайтдаги қиёфасини шунчаки акс эттиришнигина ўйлаганман. Шунинг учун ҳам тайёр бўлганида бирор муносиб ном топиб қўёлмаган бўлсам керак. Кутганимдек баҳони ололмаган бўлса-да, шу ҳайкалчада ҳам Ҳожар янгамнинг ўша тундаги руҳий ҳолатини аниқ акс эттиролганман, деб ўйлайман. Кимгадир чуқур нафрат билан қараш, ғазаб қилиш унинг феъл-атворига тамом зид нарса эди. Қорайиб ўттиз йил у билан бир хонадонда туриб, бунақасини сира кўрмаганман. Бинобарин, маълум шахс руҳиятида сийрак учрайдиган ё тасодифан юзага қалқийдиган ҳар қандай ўткинчи сифатни санъат асарига кўчиравериш тўғри эмас. Шу томонларини билгани учун ҳам бу ҳайкалча Илҳом акада қизиқиш уйғотолмагандир.
Ғазаб билан нафрат-моҳиятига кўра, ҳунук нарса. Бироқ ижтимоий асосга эга бўлган адолатли ғазаб ва нафратдан гўзаллик топса бўлади. Афтидан мен шундай асосни тополмаганман шекилли. Ҳайкалчамни кўрган фикрчил одамларда савол туғилиши табиий: бу ушоққина аёл гаврон кўтариб нимаг ёки кимга ғазаб қиляпти? Ўз қарамоғидаги ҳайвонгами ёки душманига? Юзидаги нафрат ифодаси урушга қарши бўлса, атом асрида ибтидоий одамлар каби калтак кўтариб пўписа қилинмаслиги маълум. Бу нафратни гаврон билан эмас, бир вараққина даъватнома кўтариб ифодаласа табиийроқ чиқарди… Continue reading

Таҳлил

iakБобур Холиқназаров:  КИМ ЭДИК-У КИМ БЎЛДИК?
Мамлакатимиз мустақиллигининг 23 йиллигига танланган шиорга бағишланади

Вақт олий ҳакам, хамма нарсани ўз ўрнига қўйиб қўяди…

Бу сафар гапни узоқроқдан, мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаш керак бўлади. Ўша пайтдаёши жиҳатидан сал каттароқ бўлиш билан бирга мамлакатининг харбий ва иқтисодий салоҳияти билан ўз устунлигини ҳис қилган Каримов Марказий Осиёдаги ўз ҳамкасбларини назар-писанд қилмас, уларни бевосита тахқирлаш билан завқ олар ва буни атрофдагиларга кўз-кўз қилишни ўзи учун шараф деб биларди. Бу Россиянинг Марказий Осиёдаги давлатларни «Каримовдан химоя қилиб ўз пинжига олиши» учун жуда қўл келарди ва шу сабабдан Кремл Каримовга пинҳона «Уларга кимлигингни кўрсатиб қўй!» деб турарди. Continue reading

Абулфайз Баротов

barotovМАРУСЯНИНГ МАРГИ

Шўро замонида давр талабларига мос асар яратган ҳозиржавоб ёзувчилар кўп бўларди. Ҳатто буюк Ғафур Ғулом ҳам бундай қусурлардан холи бўлолмаган. Адиб ўзининг кўпгина шоҳ асарларида коммунистик партияни  мадҳ  этган мисралар учрайди. Абдулла Орипов бир шеърида Ленинни, унинг тузумини абадиятга муҳрлаган эди.
Бир ёзувчи эса, донгдор колхоз раисини чўчқабоқар Марусияга “иситиб” қўйган эди. “Севгидан” салкам жинни бўлаёзган раис бово Марусияга дардини айтолмай тунлари оҳ чекади, чўчқачилик фермаси атрофида пинғона айланиб юради, сиримдан хотиним, болаларим воқиф бўлмасин деб хавотирланади.
Ёзувчи байналминал ғояни кўтармоқчи бўлгани аниқ. Китобда Маруся ҳақида шундай жумлалар бор: …”Емишга тўла челаги билан чўчқалар орасида узуккун куйманиб юрган Марусиянинг сон қисмида чечак касаллиги асоратидан қолган доғга ўхшаган излар кўзга ташланарди. Чучқабоқар қачон дам олишини ҳеч ким билмасди. Continue reading

Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий

hamzaДавлат элида кибру ҳаво бирла сафоҳат

Эй аҳли ватан! Босди сани мунча ғафолат,
Ғарқ  айлади мунча сани дарёи жаҳолат,
Тишиди сани бошинг узра шум заллаю разолат,
Боқ! Ҳолингга налар бўла? Гар бўлса басорат?
Қоплаб келур миллатингни зулмату ғорат,
Инсон сифатинг вор эса тур! Айла жасорат!

Ғафлат уйқусидан кўзинг оч! Боқ замона,
Илм айла! Маориф тутуни тўлди жаҳона,
Солди ҳама миллат бу маорифга хазона,
Биз миллат этуб ор ила номуси баҳона,
На мактаб илм ўлди, на бозорда тижорат,
Хушк ўлдиғимиз боисидан бўлди касолат.

(Davomi)