Саттор қози собит имон-эътиқоди ва адолат пешалиги билан эл ичида ном чиқарганди. Ҳукмини кўпда чор маъмурлари ҳам ўзгартиролмасди. Буни яхши балганидан, Такабой ноилож паст тушиб, Исмойилбойга ер даъвосидан воз кечишга мажбур бўлди. Яна ковлаштираверса, Саттор қозининг бирор маъракадами ё жамоат йиғилган жойдами иззат-обрўсини бир пул қилиб юборишдан чўчиди. У ўзига етганича ўжар ва тиксўз эди. Ноҳақлигига кўзи етса амалдорми, амалсизми, бойми, камбағалми-аяб ўтирмасди. Унинг учун худонинг барча бандалари тенг ва бирдай даҳлсиз эди.
Ўғлининг меҳнати ва Саттор қозининг адолати туфайли Исмойилбойнинг ўша йилги даромади чакки бўлмади: оқ жўхорисининг ўзи ўн беш ботмондан* ортиқроқ чиқди. Яна даштдаги посираларидан** қанча нўхат, кунжут, зиғир ва арпа-буғдой йиғиштириб олди. Ўзидан ортганини чиқариб сотса, пулига манаман деган отлардан йигирма-ўттизтасини сотиб олса бўларди. Бироқ ўғлига кўпкарибоп от олиб беришга шошилмади. Албатта бойликка ружу қўйиб, пулини кўзи қиймаганидан шундай қилмаётганди. Айримлар қатори у ҳам кўпкарини «шайтон ўйини», «палакат ўйин» деб биларди. Бинобарин, ўғлини бу фалокатдан нарироқ тутишга интиларди. Такабойнинг жанжали, дала ва уй ишларининг кўпайиб кетганлиги сабабли, Саримсоқнинг ўзи ҳам бу илтимосини унутиб қўйганди… Continue reading →
САВОЛ: Диктатуранинг илдизлари нимага боғлиқ деб ўйлайсиз? (Абдуҳаким).
ЖАВОБ: Диктатура илдизлари ҳар бир халқнинг маданияти, анъаналари ва дини билан боғлиқдир.
Агар оилада болани одам деб ҳисоблашмаса, уни фикр юритиш қобилиятидан йироқ деб камситиш нормал ҳол бўлса ёки тарбиянинг муҳим қисми ҳисобланса, бу табиийки унинг ривожланишига , камол топишига эмас, балки эзилишига, нобаркамол бўлишига олиб боради.
Агар оилада отанинг айтгани айтган, дегани деган, бўлса ва бошқаларнинг фикр қарашларига қўл силташ одат бўлса, бу оилада эркинлик, ҳурлик эмас, балки қуллик, итоатгўйлик илдиз отади. Continue reading →
Қирғизистонни тўлалигича сотиб олди, дейишса ҳам ҳеч ҳайратланмайман
Россиянинг кўпгина ОАВларида собиқ СССР мамлакатларининг газ, нефть компаниялари акцияларини сотиб олишаётгани ҳақида хабарларни ғоят ҳису ҳаяжон билан ёзишаётганини кузатиш мумкин.
Ҳаяжонланмай бўладими? Россия гўё энг бадавлат мамлакатлардан бирига айланиб бўлди, деган фикрни одамлар онгига сингдириш керакда. Аслидачи?
Аслида, биз доим алоқада бўлиб турадиган Россиянинг узоқ ўлкаларидаги оддий ўрислар аҳволи жуда оғир. Майли, бу масала ҳам бошқа бир мавзудир. Лекин ҳозир бошлаганимиз мавзу нефть, газ компанияларини сотиб олишга озроқ тўхталсак. Continue reading →
Пахта плани тўлган кун кимдир “ток шоу бошланди” деб ёзибди. Ток сўнишини назарда тутмоқдами ёки ток кўмишними?
ХХХ
“Фалончи ҳақида бир мақола ёзиш керак. Унинг қилмишлари яхшигина фелъетон бўлади” деди у.
“Ҳмм…”
Эртасига у ўша фалончига “Биласизми ана у фалончи сизни қоралаб китоб ёзаётган экан” дебди.
Хўш бу фалончи қандай қарор олди деб ўйлайсиз?
ХХХ
Бир мавзу муҳокамаси жараёнида ғойибдан таниганим илмли-билимли, халқимиз манфаатини ўйлайдиган икки кишидан хат олдим. Уларнинг бири иккинчисини “Орқаваротдан гап қилиб юрибди” деб ёмонлаб, мени ҳам наригисидан эҳтиёт бўлишга чақирди.
Иккаласига ҳам ”Сиз ҳақингизда гапирмагандир? Ҳатто гапирганда ҳам бағри кенг бўлинг, кечириб юборинг, биз шунақа гапларга ишониб кўп хато қилдик”, мазмунида жавоб йўлладим.
Жавобим уларга ёқмади. Кейинги хатларида улар бир-бирини МХХ жосуслигида айблаб ёзишди. “Бундай бўлмаса керак” деб жавоб бердим. Шундан кейин хатларда асабийлик, совуқлик сезила бошлади. Тутган позициям иккаласига ҳам ёқмади. Хат ёзишни тўхтатиб, узоқ-узоқдан тош ота бошлашди.
Нима қилишим керак эди? Қаерда хато қилдим?
ХХХ
Ҳатто Худога ишонмайман деб очиқ айтадиганларнинг орасида ҳам Худодан мадад сўрамаган одамни тополмайсиз. Нега? Continue reading →
Чарчадим. Соғлигимни йўқотдим, оғримаган жоним қолмади, дарднинг энг каттаси юракка етган озорлар…..
Умр курашлар билан, таъқиблар билан ўтмоқда. Аммо афсус қилмайман, бу ўзим танлаган йўл, мени кимдир шундай яшашга мажбур қилмаган. Бундан бошқача яшай олмасдим ҳам. Мени таъқибу-қийноқлар эмас, бефарқ одамлар безитди, иккиюзламачи одамлар безитди. Қаерни қарасанг тилёғламалик, ёлғон, адоват…
Ўзи ҳаётда дўсту-душман етарли, улар билан керак жойда ҳисоб-китоб қилиб кетилаверади. ФБдагилар эса…
Мана мисол учун , кимдир бирор нарса ёзади, тагида фикр билдириш учун катакчалар. Агар қарши фикр билдирсангиз балога қоласиз, Худо кўрсатмасин , таниқлироқ одамнинг йўлини кесиб ўтсангиз туғилганингизга пушаймон едиришади.
Нима, уларга фақат мақтов керакми ? Нима, улар учун доимо масхарабозга ўхшаб олачипор кийиниб юриш керакми ? Ўшандақа жоҳиллар дастидан кейинги пайтларда таниқлироқ одамларнинг ёзганларига фикр билдирмай ҳам қўйдим, мақтайдиганлар менсиз ҳам етарли, агарда билмай ноўрин ёзиб қўйсанг бошланади таниқлига содиқлар намойиши. Хўп, сиз билан фикрим бир эмас, аммо бу бир умрга душман бўлиб ўтиш дегани эмас-ку?! Токай бир-биримизга адоватда яшаймиз ?
-Ўз миллатининг тилини ҳурмат қилмаган одам қандай қилиб ўз миллатини ҳурмат қила олади?
-ҚОНУНми, ҚОН+УНми?
1. Бачканалик ва маданият
1992 йилда Озарбайжон президенти Абулфайз Элчибей Кремлда Борис Елцин билан учрашар экан, Кремлни ларзага солди. У русларнининг оғзини ланг очиб қўйиб, ўз она тилида гапира бошлади. Елцин аввалига нима бўлганини тушуна олмади. Кейин масалани англаб етди шекилли, мийиғида кулиб, атрофидагиларга қаради. Улар елка қисиб турардилар. Ўшандагина Кремл корчалонлари мустақил бир давлат раҳбари билан учрашаётганларини ҳис этгандилар.
Бир эслаб кўрингчи, бугунга қадар Ислом Каримов Кремл у ёқда турсин, ҳар бир лидернинг ўз она тилида гапириши қадрланадиган БМТ минбари ёки бирор бир олий даражадаги учрашувда ўзбек тилида гапирдими? Гапирган эмас. Гапирмайди ҳам. Доим рус тилида гапириб келди. Чунки у ўзбек халқини менсимагани каби унинг тилини ҳам менсимайди. Continue reading →
Дарахтзорга етгач, азим туп ўрик дарахти соясида бир нафас тўхтаб, атрофига назар ташлади. Куз охирлаб келаётганига қарамай дарахтларнинг таги кўрпадай қалин ва кўм-кўк ўтлар билан қопланган. «Сувнинг шарофати бу,-ўйлади у. –Сув бор жойда ҳаёт бор». Шу ерда бир нафас ўтирсаммикан, деган хаёлда қулайроқ жой излади-ю, фикридан қайтди. Яна бир-бир босиб, дарахтзорлар оралаб кетган сўқмоқдан Суюндиксойнинг бўйига тушиб борди.
-Э… уйда ўтиргандим. Кампирим қўярда-қўймай “Mана шу қоғозларни олиб бориб ташласангиз, бир пачка чой бераркан” деганди, ҳаққимизни олиб кетишга келдим.
Сайлов аслида инсоннинг ўз ҳаққини талаб қиладиган жой. Лекин отахон бутун оиласининг овозини бир қадоқ чойга сотгани узоқ йиллар ёдимдан кўтарилмади. “Қанақа халқмиз?” деб ўзимни қийнаб юрдим. Continue reading →
Ахоли ва умумдавлат манфаатларига нисбатан “ғирром”лик ва хиёнатдан иборат асоссиз қоғоз пулларни босиб чиқариш ва уларни муомалага киритиш сиёсати Ўзбекистонда 20 йилдан бери давом этмоқда.
Ахолимиз давлат қарз облигацияларини сотиб олгандан сўнг, хукумат ахоли ва умумдавлат манфаатларига зид холда юқоридаги харакатларини содир эта бошлади. Халқ хукуматга ишонч билдириб, сотиб олган қарз
облигацияларининг тақдири ўзбек сўмининг тақдири каби шароит тақозоси билан хукумат рахбарларининг диққат эътиборидан умуман четда қолиб кетди 1994 йилдан бошлаб ижроия хокимияти аста секинлик билан қонунчилик
хокимиятини ўзига бўйсиндириб олди. Continue reading →
…Кўпкари қадимдан Туркистон халқларининг энг севимли ўйинларидан бири бўлиб келган. Қолаверса, у ҳам оммавий спорт туридир. Спортнинг ҳар қандай турида ўз чемпионлари бўлганидек, кўпкарида ҳам кучи, уқуви ва чапдастлиги билан донг таратиб, халқимизнинг олқишига сазовор бўлган, меҳрини қозонган полвонлар кўп ўтган. Шундай кишилар ҳақида ҳам яхши бир китоб ўқишни кўпдан орзу қилардик ва ниҳоят…
Мен ёзувчи Сойим Исҳоқовни илгаридан танийман. Республика матбуотида чиққан қисса ва ҳикояларини ўқиганман. Сойим Исҳоқов 1941 йил 20 сентябрда Ғаллаорол туманининг Ўгат қишлоғига қарашли Қоратош бўлимида туғилган. Тоғлик қишлоқлар аҳолисининг пахтачиликка жалб этиш дастури бўйича уларнинг оиласи Чинозга кўчиб келадилар. Ўша кезларда ўн ёшга тўлган Сойим Учқунда ўсиб вояга етди. Меҳнат фаолиятини ота-оналари каби пахта далаларида ишлашдан бошлади. Лекин отасининг Қоратош ҳақидаги соғинчларга тўла ҳикоялари, меҳнаткаш ва танти одамлари ҳақидаги хотиралари унинг ёш қалбини вулқон сингари чўғлантириб борарди. Фикримча инсон ижодга ана шундай эҳтиёж туфайли кириб келади. Continue reading →
Қадим-қадимданоқ бутун дунё халқлари Ер куррасини севишади, уни Она сифатида қадрлашади. Ўзимиздаги «Она Замин» бирикмаси ҳам бу қарашларнинг ифодасидир. Аслида, чуқур ўйлаб кўрилса, инсониятни, қолаверса, бутун тирик мавжудотни егулик билан таъминлаб турувчи ҳам мана шу Ер, унинг тупроғи ҳисобланади. Зеро, бизга емиш бўлувчи барча ўсимликлар Замин бағридан озиқланади; гўштга ишлатиладиган чорваю бошқа ҳайвонларнинг озуқаси ҳам ўсимликлар ҳисобланади. Бошқа жонзотлар гўшти ҳисобига яшайдиган йиртқич ҳайвонларнинг емишлари ҳам, аслида ана шу Ердан униб чиққан ўсимликлар ҳисобига вояга етган бўлади. Хулоса шуки, барча тирик мавжудотнинг озуқа манбаи, уларнинг бошпанаси – Она-Ердир.
Қадимий Америка ҳиндулари Қуёшни Ота, Ерни Она сифатида эъзозлашган, уларга сиғинишган. Улар Заминни шунчаки моддалар йиғиндиси деб эмас, балки ҳақиқий жонли организм деб ҳисоблашган. Continue reading →
Ислом Каримовнинг ҳукми билан қамоққа тиқилган таниқли журналист Дилмурод Саййиднинг фарзанд доғида ёнган волидаси Ҳамди Толипова 89 ёшида оламдан ўтдилар.
Ёзувчи, шоир, журналист, ҳуқуқ ҳимоячиси Дилмурод Саййид “Йўқ” бадиҳаси билан дунё жамоатчилиги оғзига тушганди.
Уни бўҳтонлар билан қамашгандан кейин онаси бу ишни БМТ иштирокчиси орқали қайта кўришни талаб қилиб, халқато ташкилотларга қайта-қайта мурожаат билан чиққанди. Лекин қаттол режим йўлидан қайтмади.
Умр йўлдоши ва қизидан кейин онасидан ҳам айрилган сиёсий маҳкумга қачон озодлик берилади? Каримов режимида одамийлик учуқунлари қолдимикан? Continue reading →
2008 йил 15 октябр ҳаётимдаги энг оғир кун бўлди – 44 ёшли укам Султонмурод шу куни бу фоний дунёдан боқийга кўчди. Аллоҳ раҳмат қилсин! Уни хотирлаб, ўзимни эса овутмоқ илинжида нимадир қоғозга қоралаган бўлдим…
Ўткинчи бу дунё синоат экан,
Ҳар банда ўзгача бир ҳилқат экан-
Ҳар одим, ҳар сўзи бир ибрат,
Ҳар Одамнинг ўзи бир неъмат экан,
Одам Одам учун ғанимат экан-
Сен буни англатдинг, Султоним-укам!
Рецензия на книгу Виктора Снитковского «ВСЕГДА АГРЕССИВНАЯ РОССИЯ», Бостон, США, 2012 г.
Книга «Всегда агрессивная Россия» В. Снитковского мало кого из русскоговорящих в США и других странах может оставить равнодушным. У некоторых вызвав полное одобрение, восторг, а у других – агрессивное неприятие, руган, а у третьих – духовный поиск, размышление о сложной и большой теме избранной для изучения автором. Желая как бы сразу, утихомирить горячие головы, в предисловие книги, автор уточняет важный момент своего журналистского исследования и пишет: «Эта книга написана с целью показать непрерывность агрессивных устремлений российских властей в течение многих столетий вплоть до сего дня» (с.8). Он в этом векторе, на базе своего видения темы, прослеживает истоки и динамику агрессивности у властей России. Актуальность темы и большой, интересный журналистский текст книги (302 стр.) держат читателя в напряжение, проявляя ищущий, беспокойный дух, неравнодушный взгляд к прошлому и настоящему России автора. Continue reading →
Кеча Фейсбукдаги “дўст”лардан биридан хат олдим׃
“Мени танимайсиз. Сизга адамлани адресларидан хат ёзвомман. Адамми қамаб қўйишди. Олдинига машинаси ўғирланган машина дейишди. Кегин у машинанинг ичида қанақадир одам ўлдирилган дейишибди. Ҳозир адамми ГК(Гулнора Каримова-ЖМ) делосига боғлавотган экан. Унга пул чўзганла руйхатига туширишибди. Адам ҳамма гапни сизга ёзишимни, аммо интернетга чиқармасдан, отларини ёзмасдан ёрдам беришингизни сўрадилар”.
Ким экан бу одам деб ўйладим. Чунки исми-шарифи танишдек туюлди. Фейсбукнинг архивини қарасам, икки ой олдин ўша одам ИАК ҳақида ёзганимга изоҳ қўйган экан. Изоҳини яшириб, мессаж почтаси орқали жўнатган.
Бундан салкам 25 йил олдин – 1989 йилнинг 21 октябрида Ўзбекистон Совет Социалистик Республикаси Олий Совети ўзбек тилига давлат тили мақоми бериш ҳақидаги қонунни қабул қилди.
Бу ўша йили қабул қилинган 3561- қонун эди. Бу совет Ўзбекистонида халқ талабига кўра қабул қилинган илк қонун сифатида тарихга кирди.
Бугунги Қурултой эшиттиришида бундан 25 йил муқаддам бу тарихий қарорни қабул қилиниши давридаги вазиятдан яхши хабардорлар хотираларига қулоқ берамиз.
Шунингдек, ўтган 25 йил даврида ўзбек тилининг мақоми мустаҳкамландими, деган саволга ҳам жавоб изладик.
Эшиттиришда Халқаро тилшунослар академияси аъзоси¸ Ўзбекистон парламентининг собиқ депутати, ўзбек- инглиз изоҳли луғати муаллифи Жаҳонгир Муҳаммад¸ дунëнинг 7 тилини мукаммал билган полиглот журналист Сирожиддин Ислом ва ўзбекистонлик тарихчи Шуҳрат Барлос иштирок этди. Continue reading →
Ассалому-алайкум ҳурматли оналар ва оталар, опа-сингиллар, ака-укалар!
Кириб келаётган муборак ийди-қурбон билан барчаларингизни табриклайман!
Зулхижжа ойининг аввалги ўн кунлигида ва ҳайит кунларида қилинадиган барча хайрли амалларимизни ОЛЛОҲ даргоҳида қабул қилсин !
Бизнинг диёримиздан ушбу кунларда ер юзининг муқаддас жойи бўлмиш “МАККАЮ-Мукаррамада” ва “МАДИНАИ МУНАВВАРА”да бутун ер юзи хожилари сафида ҳаж қилаётган ҳожиларимизнинг ибодатларини қабул қилиб , дуоларини ижобат қилиб ,бизларни ҳам уларни дуоларига шерик қилсин ва сафарларини бехатар қилиб оилалари қучоқларига соғ-саломат қайтсинлар деб ҳурмат ва эҳтиром ила Абдуқодир Саттаров
Кенг жаҳон..оламда тинчлик,
Яхши замондир бу кун,
Барча қитъа, ўлкаларда
Дорулламондир бу кун! Continue reading →