Яккамоховнинг “жиҳод”и

https://soundcloud.com/tugyon/oxhning-qurultoyi-qoldirildimi-2-qism

Сатира

A-Polat1.jpg_thumbnailАбдураҳим Пўлат(ов)…

(Шокотерапия)

Абдураҳим Пўлат(ов)-масхарабоз…

Абдураҳим Пўлат(ов)-хунаса…

Абдураҳим Пўлат(ов)-хоин…

Абдураҳим Пўлат(ов)-сотқин…

Абдураҳим Пўлат(ов)-миллатнинг орқасига пичоқ уриб келган…

Абдураҳим Пўлат(ов)-қирғизнинг ювиндихўри…

Абдураҳим Пўлат(ов)-ўзбекнинг бошига битган бало…

Абдураҳим Пўлат(ов)-иштонини калласига кийиб олган шаллақи…
Continue reading

Пўлатовизм нима?

tolibyoqubovЯқиндан бошлаб Бирлик партияси “раиси” Абдураҳим Пўлатовнинг бир касали қўзғаб қолди. У азалдан “пулатовизм” касалига чалинган эди – шу касаллик қурғур қўзиб туради. У қандай касаллик, дейсизми? Эшитмаган бўлсангиз қуйида келтирилган ва 2009 йил 15 декабрьда ёзилган менинг мақоламни ўқинг.

Толиб ЁҚУБОВ

ПЎЛАТОВИЗМ (Пулатовизм)

Бир пайтлар олимлар бутун дунёда ўқитиладиган, ўрганиладиган жаҳон тили эсперантони шакллантирмоқчи бўлганларида уни дунёдаги барча тиллардан сўзлар йиғиш йўли билан амалга оширмоқчи бўлганлар. Continue reading

Пўлатовга жавоб

nosirНосир ЗОКИР׃ ХАЛҚДАН КИМ УЗР СЎРАШИ КЕРАК?

Мен ҳаромий деган Носир Зокир каби фаолларимиз ҳам бор. У на партия раҳбариятига, на ўзи раислик қилган вилоят ташкилотига айтмасдан, “Бирдамлик” номли ҳаромийлар гуруҳига ўтиб кетганини, тезда у едан ҳам бир тепиб отилганини энди ҳамма билади. Энди у гўёки мен билан орамизда тушунмовчиликлар борлигини гапирмоқда. Ёлғон. Шу сабали, партиянинг Наманган ташкилоти Носир Зокирдан жавоб сўраши, ишонарли жавоблар чиқмаса, унинг ҳаромийлигини тан олиши керак. Ана ўшанда бу воқеа бошқаларга ҳам ўрнак бўлади”. Абдураим Пўлат.
“Партиянинг Наманган ташкилоти раиси Носир Зокир ўз ташкилотини ҳам огоҳлантирмасдан бошқа бир гуруҳга ўтиб кетишини қабул қилиб бўлмайди. Унинг бу ҳаракати қораланиши ва ундан қилган ишлари учун халқдан кечирим сўраши кераклиги талаб қилиниши лозим. Акс ҳолда, у тарихга ҳаромий дейилган қора ном билан кириши муқаррар”.( А. Пўлатов Harakatда эълон қилган “Бирлик” қароридан)

Мен бу мақолани ёзмоқчи эмас эдим. Чунки Абдураҳим Пўлатовдек кимсаларнинг дийдиёларига жавоб қайтариш ўз обрўсини, уни, халқаро ва мухолифатчилар орасидаги йўқ обрўси билан баробар қилиш билан тенг бўлади. Лекин бир пайтлар Пўлатовни ҳурмат қилиб,уни ортидан эргашиб юрган биродарларим бу мақолани ёзишни мендан қатъий илтимос қилишди. Хусусан, самарқандлик Холиқназар ака Ғаниев Пўлатов хабарини ўқиб қаттиқ ҳафа бўлганини айтди.

Continue reading

Алишер Таксанов:

За что указывают на дверь!

Хушев имел гнусную практику принимать на работу журналиста, требуя от них заранее подписанное заявление об увольнении без указания числа – это он вписывал позже сам

На сайте “Фергана.Ру” сегодня прочитал о вынужденном самоувольнении с газеты “Новый век” Ольги Фазыловой (http://www.fergananews.com/news.php?id=17027&mode=snews).

Мол, после ее поездки в Германию, где был тренинг для репортеров, редактор Валерий Ниязматов указал на улицу женщине – ты не работаешь больше здесь. Ну, этого типа я знаю – мерзавец еще тот, как и его братец Вилор-двуличник, представитель ИТАР-ТАСС в Узбекистане.

Газета – полный гадюшник. Не скрою, Ольга знала, где работает и что нынешний слой главредов не любит зарубежных (читай – не санкционированных ими!) поездок своих подчиненных. Такова роль боссов – контролировать все, в том числе и послерабочее время людей и их отпуск. Continue reading

Шавкат Муҳаммад:,,Ҳа, уям исмат эканда”

Мақтанчоқ, ўйламай гапирадиганларни қишлоғимизда гуппи дейишади. оғзига келганнни гапириб, ўзини қаҳрамон қилиб кўрсатадиган Алибой исмли одам бўларди. Исми лақабга айланиб кетганди қўшни қишлоқлардаям. Ҳозиргача довдир, мақтанчоқ одамларни албай дейишади. Continue reading

Таҳлил

aldarkusa2ЯНА “ИККИ КАРРА ИККИ” ХАҚИДА

Охирги кунларнинг энг қайноқ мавзуси бўлган “Исмат Хушев мавзуси”га мен хам аралашмай туролмадим. Ислом Каримовнинг пайтавасини қайтадан ялай бошлаган Исмат Хушев…ҳақида менда ҳам айтадиган гап бор.

Аслида унинг хориждан сиёсий бошпана олишини Каримовга мухолиф бўлгани билан боғлашнинг ўзи соддалик. Чунки ўзини “шоқол” деб биладиган одам учун “шер”нинг узоқ-яқиндалигининг фарқи йўқ, у “ялашни” давом қилдираверади. Бошқалар каби у хам вақт ўтган сари ватанга, яқинлари дийдорига ошиқмоқда. Шундай пайтда унга “тепадан” бунинг эвазига Ислом Каримовни мадх қилишдек осон вазифа топширилганда нега жим ўтирсин? Ахир Ислом акасини у чин дилдан хурмат қилади ва хеч қачон у хақда ёмон фикрда бўлган эмас. Шундай экан бу топшириқ унинг учун бор йўғи самимий фикрларини қоғозга тушириш имконидан бошқа нарса эмас.

Аммо Исмат Хушев ва унинг хаммаслаклари қанчалик уринишмасин ойни этак билан ёпиб бўлмайди. Ислом Каримов юритган ва яна бироз юритадиган сиёсат унинг қандай инсон эканини тарих олдида намоён қилиб бўлган. Continue reading