Темур тузуклари (25)

ТЎХТАМИШХОННИ ЙЎҚОТИШ УЧУН ҚИЛГАН КЕНГАШИМ

[Тўхтамишхон мендан енгилиб] Жўчи улусини талон-торожга ташлаб, ўзи қочган эди. Кейинроқ менинг йўқлигим фурсатидан фойдаланиб, Дарбанд ва Ширвон орқали Озарбайжонга кўп сонли лашкар юбориб, фитнаю фасод кўтарди, Бу вақтда мен ҳар иккала Ироқни ҳам эндигина забт этиб бўлгандим. Continue reading

Темур тузуклари (24)

ДОРУССАЛОМ (БАҒДОД) НИ ВА ИРОҚИ АРАБНИ ЗАБТ ЭТИШ ТЎҒРИСИДАГИ КЕНГАШИМ

Ироқи ажам ва Форсни забт этганимдан кейин, қутб ул-ақтоб пиримдан менга «Араб ва Ажам Ироқининг буюк қаҳрамонига [тангри таоло] Ироқи араб билан Ироқи ажамни тортиқ қилди», деган мазмунда мактуб келди. Continue reading

Темур тузуклари (23)

ТЎХТАМИШХОНГА ШИКАСТ ЕТКАЗИШ ҚИЛИНГАН КЕНГАШ

Лашкарларим беш ой давомида Тўхтамишхоннинг ортидан қувиб юргани сабабли кўпинча оч қола бошладилар. Чунончи, бир неча кун бошбалмоқ ўти, ов гўшти, саҳро паррандаларининг тухуми билан кун кечирдилар.

Қўшиним бундай оғир аҳволга тушиб қолганини эшитган Тўхтамишхон фурсатдан фойдаланмоқчи бўлди ва чумолию чигирткадан ҳам кўп аскари билан устимизга ёпирилиб келди ва мен билан тўқнашди. Continue reading

Темур тузуклари (22)

ФОРС ПОЙТАХТИ (ШИРОЗ)НИ ВА ИРОҚНИНГ ҚОЛГАН ҚИСМИНИ ЗАБТ ЭТИШ БОБИДАГИ КЕНГАШ

Широзни музаффарийларга қолдириб, Исфаҳонда эса уч минг одамимни тайинлаб, ўзим Тўхтамишхонни дафъ этиш учун Дашти Қипчоққа лашкар тортиб борганимда, Исфаҳон аҳолиси доруғани ўлдирди. Continue reading

Темур тузуклари (21)

ҒИЛОН, ЖУРЖОН, МОЗАНДАРОН, ОЗАРБАЙЖОН, ШИРВОН, ФОРС ВА ИРОҚ МАМЛАКАТЛАРИНИ ЗАБТ ЭТИШ БОБИДА ҚИЛГАН КЕНГАШИМ

Ироқ аҳолисининг музаффарийлар ва турли тоифадаги ҳукмдорлар зулмидан шикоят қилиб ёзган аризалари қўлимга тушгач, Ироққа юриш тадоригини кўришга жазм қилдим. Шу вақт хотирамга “Бу мамлакатларнинг подшоҳлари иттифоқ бўлиб, менга қарши урушга кўтарилсалар-чи, демак, жангга шай бўлиш лозим!» — деган фикр келди. Continue reading

Темур тузуклари (20)

ЎРУСХОННИ БАРТАРАФ ҚИЛИШ ВА ДАШТИ ҚИПЧОҚНИ БОСИБ ОЛИШДА ҚИЛГАН КЕНГАШИМ

[Дашти Қипчоқ] хони Тўхтамиш хонлик талашиб Ўрусхондан енгилиб, менииг паноҳимга қочиб келган эди. Унинг билан қўшин юборсаммикин, ё ўзим борсаммикин деб турганимда Ўрусхоннинг элчиси келиб қолди.

Continue reading

Темур тузуклари (19)

СЕИСТОН, ҚАНДАҲОР ВА АФҒОНИСТОН МАМЛАКАТЛАРИНИ ЗАБТ ЭТИШ ҲАҚИДАГИ БОШҚА КЕНГАШИМ

Хуросон мамлакати бўйсундирилгандан кейин амирларим юқорида эслатилган уч мамлакатга лашкар юборайлик, деб маслаҳат бердилар.

Мен дедимки, агар лашкарнинг ўзи билангина иш битмаса-чи? Унда ўзим боришим керак бўлади. Менинг мўлжаллаб қўйган бошқа ишларим кўп. Continue reading

Темур тузуклари (18)

ХУРОСОН ПОЙТАХТИ (ҲИРОТ)НИ ОЛИШ БОБИДА ҚИЛГАН КЕНГАШИМ

Амир Ҳусайн ўлдирилиб, [унга қарашли] Балх, Ҳисори Шодмон ва Бадахшон вилоятлари менинг тасарруфимра ўтгани қақидаги хабар Хуросон ҳокими малик Ғиёсуддинга етганида, уни қўрқинч босди, [уруш қилиш учун] лашкару сипоҳ тўплаб, мудофаага шайланди.

Кенгашиб, хуросонликлар ҳушёрлигини сўндириб, ғафлат уйқусига чўмдириш учун, мен ҳарбий ҳийла ишлатишни фикр қилдим. Шу мақсадда Самарқандга юриш қилмоқчидай бўлиб орқага қайтдим. Continue reading

Темур тузуклари (17)

МЕНГА ТУРЛИ ЁМОНЛИКЛАР ҚИЛИБ ЧЎЧИБ ЮРГАН ВА ҚИЛМИШЛАРИ УЧУН МЕНИ ЎЛДИРАДИ ДЕБ ВАҲИМА ҚИЛИБ ЮРГАНЛАРНИ ЎЗИМГА ЭЛ ҚИЛИБ ОЛИШ БОБИДА ҚИЛГАН КЕНГАШИМ

Амир Ҳусайн менга асир тушгандан кейин унинг навкарлари ва амирлари «энди бизни ўлдиради», деб гумон қилган эдилар. Гарчанд аввалига ниятим уларни ўлдириш бўлган бўлса ҳам, кейинроқ, «ахир улар аскарлар-ку?» деб уларни афв этдим ва яна аскарлик ишларига тайинладим.

Бадахшонда ҳоким бўлмиш уларнинг бош амири (амир ул-умаро), кўп мартаба жангда мен билан юзма-юз келиб, қилич чопишган киши эди. Continue reading

Темур тузуклари (16)

ТУРОНЗАМИННИ ЎЗБЕКЛАР ТОИФАСИ ҚОЛДИҚЛАРИДАН ТОЗАЛАШ УЧУН ҚИЛГАН КЕНГАШИМ

Жете ва Илёсхожа лашкарини Мовароуннаҳрдан қувиб, Хўжанд дарёсининг нариги қирғоғига ўтказиб юборган бўлсам ҳам, ўзбекларнинг баъзи фавжлари Мовароуннаҳр қалъаларида мустаҳкам жойлашиб олган эдилар. Аввалига уларни бостириш учун қўшиним фавжларини юбормоқчи бўлдим, бироқ мабодо бу иш чўзилиб кетсачи, деган фикр мени ташвишга солди.

Шу орада менга ўзбеклар қалъаларга  яшириниб олганлари ҳақида хабар келтирдилар.

Лашкар фавжларини у ерга юбориш тўғри бўлмас, деб ўйланиб қолдим ва Илёсхожа номидан қалъадагиларга қарата ёрлиғ ёзиб, урушсиз топширишларини  буюрдим.  Continue reading

Темур тузуклари (15)

МЕНИ ҚЎЛГА ТУШИРМОҚЧИ БЎЛГАН АМИР ҲУСАЙННИНГ МАКРУ ҲИЙЛАСИДАН ҚУТУЛИШ УЧУН ҚИЛГАН КЕНГАШИМ
Амир Ҳусайн, «менинг дўстлик ва қариндошликни риоя қилишдан бўлак ниятим йўқ»,— деб Қуръон устида қасам ичди ва ўша Қуръонни менга жўнатди. У яна мана буларни ҳам айтганди: «Агар сенга айтган гапларимга хилоф бирон иш тутиш ниятим бўлса ва ўртадаги аҳд-паймонимни бузиб сенга ёмонлик қилсам, шу ушлаган Қуръон — Худонинг китоби мени урсин».

Уни мусулмон деб билганим учун сўзларига ишондим. Шундан кейин у менинг ҳузуримга одам юбориб, «ўртадаги аҳд-паймонимизни янгиласак, худо ҳаққи дуруст бўларди», деб мени Чакчек дарасида учрашишга даъват этганди. Унинг мақсади мени макру фириб билан қўлга тушириш эди. Аҳд-паймони, сўзига ишониб бўлмаслигини билсам ҳам, аммо Қуръон ҳурматини сақлаб, [айтган жойига] учрашувга боришга қарор қилдим. [Бироқ бу борада] кенгашиб, Чакчек дараси атрофига баҳодирларимдан бир гуруҳини юбориб, яшириб қўйишни, кейин эса ўзим бир неча одамимни олиб, учрашувга бормоқчи бўлдим. Continue reading

Темур тузуклари (14)

ЖЕТЕ ВА ИЛЁСХОЖА ЛАШКАРИГА ШИКАСТ ЕТКАЗИШ ҲАҚИДА ҚИЛГАН ЎН УЧИНЧИ КЕНГАШИМ
Биринчи навбатда Илёсхожанинг барча зафарли фавжларини бир жойга боғланган ҳолда ушлаб туришга қарор қилдим. Шу мақсадда амир Муайяд орлот, Учқора-баҳодир, Амир Мусо бошчилигида икки минг отлиқ аскаримни Илёсхожа рўбарўсидаги кўприк ёнига жойлаштирдим. Ўзим бўлса беш минг отлиқ билан Илёсхожа қўшини тепасида жойлашган тоққа чиқиб ўрнашдим ва кечаси кўп жойга гулхан ёқишни буюрдим. Жете сипоҳийлари тоғдаги кўп гулханлар, қаршиларида Пули сангин бошида турган лашкаримнинг катта фавжини кўриб, қўрқувдан саросимага тушиб қолдилар. Ўша тунни Илёсхожа қўшини «жангга ҳозирлан!» буйруғини кутиб [уйқусизликда] ўтказди.

Мен туни билан тоғ устида ухламай тангри таоло даргоҳига илтижо қилиб, ундан ожизу муҳтож бандасига мадад беришини тилаш ва пайғамбаримиз Муҳаммад, саллоллоҳу алайҳи васаллам, унинг яқинлари ва саҳобаларига салавот айтиш билан машғул бўлдим. Ярим уйқу ва ярим уйғоқлик орасида қулоғимга аллакимнинг: «Темур, фатҳу зафар сенга ёр бўлади!»— деган овози эшитилди. Continue reading

Темур тузуклари (13)

ЛАШКАРИМНИ ИТТИФОҚҚА КЕЛТИРИШ УЧУН ҚИЛГАН ЎН ИККИНЧИ КЕНГАШИМ

Амир Жоку, Ики Темур, амир Сулаймон ва амир Жалолиддинларни хилватроқ ерга чорладим ва уларни ўзимга иттифоқ қилмоқчи бўлдим. Хилватда улар билан суҳбат қуриб, «давлатимга шерик бўласизлар»,— дедим. Бу билан ўзларига ишонч ва менга хизмат қилишда қатъият уйғотдим. Шунга ўхшаш, мен билан иттифоқи бузилган тоифадаги бошқа амирларни ҳам бирма-бир холи жойга чорлаб, ҳар қайсиси билан алоҳида гаплашдим.

Булардан мол-дунёга ҳирс қўиган очкўз ва тамагирларига мол-ашё ваъда қилдим, мансаб-мартабага ва мамлакатларни бошқаришга кўз тиккан амалпарастларни қўлим остидаги мамлакат ва вилоят-лардан бирига   [ҳокимлик]   қилишга  номзод қилиб кўрсатдим.

Уларнинг ҳаммасини умид ва қўрқинч орасида сақладим. Ҳар бирига биттадан ноиб ва кутвол тайинладим.

Қолган лашкарларни ҳам емак-ичмак (луқма) ва кийим-кечак (хирқа) билан умидвор қилдим, ширин сўз ва очиқ юз билан уларни ўзимга ром этдим. Қилган бир хизматини ўн баробар қилиб тақдирлаб, дилларини хушнуд қилдим. Натижада мени қўллаб-қувватлаганлар ҳам, тескари бўлган мунофиқлар ҳам барчаси энди атрофимда бирлашди. [Ҳар ерда] ва ҳар ишда бирлик-иттифоқликни қўлдан бермасликка, амримдан чиқмасликка ваъда бериб, мен учун мол-жонларини аямай, майдонда жонбозлик қилишга аҳд қилдилар. Continue reading

Темур тузуклари (12)

САЛТАНАТГА РИВОЖ БЕРИШ УЧУН ҚИЛГАН ЎН БИРИНЧИ КЕНГАШИМ

Бадахшон шоҳлари менинг итоатимга киргач, Хутталонга қараб юрдим. Бу мамлакатга келсам, қайноғам Амир Ҳусайннинг қўрслигидан Пўлодбуғо ва Шер Баҳром ундан ажралиб, ўз улусига кетиб қолган эканлар.

Бу ердан кўчиб, Дашти кўлак жилғасига бориб тушдим. [У ердан] Жете ва Илёсхожа лашкарлари аҳволидан хабар олиб келиш учун жосуслар жўнатдим. Жосуслар ўн кундан кейин хабар келтирдиларким, Жете амирлари: биринчиси — Куч-Темур Бекчик ўғли, иккинчиси — Темур Нўбкон, учинчиси Сориқ-баҳодир, тўртинчиси — Шанкум, бешинчиси — Ҳожибекнинг иниси Туғлуқхожа йигирма минг отлиқ аскарлари билан Халотий билан Пули сангин оралиғида ўринлашган эмишлар. Continue reading

Темур тузуклари (11)

САЛТАНАТИМНИ МУСТАҲКАМЛАШ УЧУН ҚИЛГАН ЎНИНЧИ КЕНГАШИМ

Жете лашкарини мағлубияга учратганимдан сўнг, Вадахшон вилоятига бориб, уни эгаллашга, [бу билан] салтанат ишларига ривож беришга қарор қилдим. [Шу ниятда] дарё бўйидан кўчиб Хулм деган жойга тушдим. Continue reading

Темур тузуклари (10)

САЛТАНАТНИ ТИКЛАШ ЙЎЛИДАГИ ТЎҚҚИЗИНЧИ КЕНГАШИМ

Жете қўшини бошлиқлари устидан ғалаба қозонганимдан кейин ва салтанатни қўлга киритиш учун хуруж қилганлигим ҳақидаги хабар Туронзаминда тарқалгандан сўнг, салтанатни ўз тасарруфимга олгудек бўлсам, адолат билан ҳукмронлик қилишга азму жазм этдим.

Салтанатимнинг барқарорлиги кенгашини шундан топдимки, тўпланган хазинамдаги нақд пуллар ва [қимматбаҳо] буюмларни сипоҳга тақсимлаб бердим ва даставвал Қаҳалқа қалъасини олишга қасд қилдим. Continue reading

Темур тузуклари (9)

ЖЕТЕ ЛАШКАРИНИ СИНДИРИШ МАҚСАДИДА ҚИЛГАН САККИЗИНЧИ КЕНГАШИМ

Уз-ўзимга дедим: «Жете қўшини билан жанг қилсам-у, улар кўп сонли бўлгани туфайли мабодо менинг лашкаримга зарар етса-чи? Лекин шу заҳотиёқ ғайратим ёқамдан тутиб деди: «Салтанат-ни эгаллашга даъвогарлик қилиб хуруж қилган экансан, салтанат шаъни ва мартабасига лойиқ иш тутишинг зарур. Жангга кириб, ё зафар қучиб ғолиб бўлгайсан, ёхуд ўлдирилгайсан». Жанг қилишга тутиндим.

Қарасам, ғанимлар уч фавжга бўлиниб, урушталаб бўлиб турибдилар. Мен ўз лашкаримни етти фавжга бўлдим. Етти фавж қўшинимни кетма-кет душман устига юбориб туришни маслаҳат кўрдим. Жангу жадал ўти [кўкка] кўтарилгач, амр қилдимки, ҳировул фавжлари пистирмадан туриб ғанимга ўқ-ёй ёғдирсин. Continue reading

Темур тузуклари (8)

ХУРУЖ КУНЛАРИ ҚИЛГАН ЕТТИНЧИ КЕНГАШИМ

Қўшинимнинг сонини ҳисоблаб кўрсам ҳаммаси бўлиб уч юз ўн уч отлиқ экан. Кенгаш қилиб бирон қалъани қўлга киритиб ўринлашишга қарор қилдим. Дастлаб Аложу қалъасини босиб олишга жазм қилдим, Илёсхожа томонидан Менгли Буғо сулдус бу қалъага қўйилган экан. У ерни озиқ-овқат ва юклар сақланади-ган жойга айлантирмоқчи бўлдим. Шу мақсадда Аложу қалъасига йўл олдим.

Шер Баҳром ва [Менгли Буғо сулдус] ўрталарида қадимдан ошнолик бўлганлигидан, у, «мен қалъага бориб, уни ўзимизга эл қилиб олсам»,— деб рухсат сўради. Бироқ Шер Баҳром қалъа атрофига етиб боргач, менга «Менгли Буғонинг сўзига қараганда, Илёсхожа қалъани унга ишониб топширган, шундай бўлгач, энди Амир Темурга эл тутиниб, қалъани унга топширса, мардлик ва мурувватдан узоқ иш бўлур эмиш. [Шунинг учун] қалъани бизга топширишдан бош тортди»,— деган хабар келди. Лекин менинг қўшин тортиб келаётганимдан хабар топгач, кўнглига ваҳима тушиб, қалъани ташлаб қочди. Илгари менинг хизматимда мулозимлик қилган, дулон жовун қавмидан уч юз йигит у билан (Менгли Буғо бирлан) шу қалъада эди, улар келиб менга қўшилдилар. [Бу ердан кўчиб] Дарайи Суф деган жойга келдим. Continue reading

Темур тузуклари (7)

ХУРУЖ ВАҚТИДА ҚИЛГАН ОЛТИНЧИ КЕНГАШИМ
У шундан иборатки, Гармсир тасарруфимга ўтгач ва яраларим ҳам тузалгач, Балх сарҳадидаги тоғларда туриб, ўша ерда етарли қўшин тўплаб, Мовароуннаҳр мамлакатини бўйсундириш учун юриш қилмоқчи бўлдим. Кенгаш шунда тўхтагач, бу ердан отланиб чиқдим. Одамлар тарқалиб кетиб қирқ отлиқ кишигина қолган эканмиз. Лекин уларнинг бариси аслзода, амирзода ва насли пок йигитлар эди. Шундайин азаматлар бу оғир кунларда нимадандирки мен каби олтину молсиз, озиқ-овқатсиз бир кишига ҳамроҳлик қилиб, менинг изнимга кириб [тоғ-тошларда эргашиб юрганлари] учун тангри таолога шукрлар айтдим. Ўзимча: «Аллоҳ таолонинг мен билан қиларлик улуғ ишлари бўлғайким, ўзим каби йигитларни менга бўйсундирмишдир»,— деб ўйладим. Continue reading

Темур тузуклари (6)

ХУРУЖ КУНЛАРИ ҚИЛГАН БЕШИНЧИ КЕНГАШИМ

Бохтарзамин ва Қандаҳор томон кетаётиб, Ҳирманд дарёсининг бўйига етганимда тўхтаб бир юрт ясаттирдим. Аскарларимни сийлаш учун бир неча кун ўша ерда турдим. Шу аснода Гармсир вилоятининг халқи ва сипоҳидан қарийб минг отлиқ турк ва тожик ҳам менга қўшилдилар. Шу тариқа Гармсир вилояти ҳам менинг тасарруфимга ўтди.

Continue reading

Темур тузуклари (5)

САЛТАНАТИМНИНГ ДАСТЛАБКИ ДАВРЛАРИДА ҚИЛГАН ТЎРТИНЧИ КЕНГАШИМ

Менга эргашганлар сони олтмиш отлиққа етиб қолгандан сўнг ўзимча ўйладим, агар келган манзилда тураверсам-у, мабодо ерлик аҳоли менга қарши қўзғалиб, ўзбекларга хабар бериб қўйсалар-чи, унда нима бўлади? Яхшиси, бу ердан кетиб, эл оёғи етмаган ерга бориб жойлашсам, тез фурсатда атрофимга салтанатимнинг куч-қудрати бўла оладиган қўшин тўпланар.

Шу фикрда у ердан кўчиб, Хуросон томонга юзландим. Йўл устида Моҳон ҳокими Муборакшоҳ Санжарий юз отлиқ аскари билан келиб, менга қўшилди ва яхши отлар тортиқ қилди. У ернинг жами саййидлари ва аҳолиси ҳам менга қўшилди. Ўша саҳрода отлиқ, яёв бўлиб икки юзга яқин киши ёнимга кирди. Continue reading

Темур тузуклари (4)

ЎЗ САЛТАНАТИМНИ ТУЗИШ ЙЎЛИДА ҚИЛГАН УЧИНЧИ КЕНГАШИМ

Ўша вақтда давлатимнинг кучи кетиб, салтанатимнинг асоси емирила бошлади. Чунончи, менга эргашган йўлдошларим ўн кишидан ортиқ эмас эди. Улардан еттитаси отлиқ, уч киши эса пиёда эдилар. Улардан бошқа мен билан ҳеч ким қолмаганди. Муҳтарама жуфти ҳалолим бўлмиш Амир Ҳусайннинг синглисини ўзимнинг отимга миндириб олган эдим. Шу алфозда Хоразм чўлларида бир неча кун саргардон бўлиб юрдим. Continue reading

Темур тузуклари (3)

ДАВЛАТ ҚУРИШ ОЛДИДАН ҚИЛГАН ИККИНЧИ КЕНГАШИМ

У шундан иборат бўлдики, Туғлуқ-Темурхон мен билан тузган аҳду қарорини бузиб, иккинчи бор Мовароуннаҳр мамлакатига қўшин тортиб келди ва ҳукуматни мендан тортиб олиб, ўғли Илёсхожага топширди. Мени эса унга бош қўмондон (сипоҳсолор) ва маслаҳатчи қилиб тайинлади. Менга Қочувли-баҳодир ва Қобулхон томонидан битилган аҳдномани кўрсатди. Мен улуғ боболаримизнинг сўз ва номаларини қабул қилиб, сипоҳсолорлик қилишга рози бўлдим.
Ҳижрий 762 (милодий 1360—61) йили Туғлуқ-Темурхон иккинчи марта Мовароуннаҳрга қўшин тортиб келиб, мени ўз ҳузурига чорлаб нома жўнатди. Мен [рози бўлиб], унинг истиқболига чиқиб, у билан кўришдим. У орамиздаги аҳдни бузиб, Мовароуннаҳрни ўғли Илёсхожага топширди, мени эса сипоҳсолор қилиб белгилади. Бу ишга ортиқча рўйхушлик билдирмаётганимни кўриб, менинг бобом Қочувли-баҳодир ва ўзининг бобоси Қобулхон-ларнинг аҳдномасини кўрсатди. Пўлат тахтага имзоланган аҳдно-мада «хонлик Қобулҳон авлодининг қўлида, сипоҳсолорлик эса Қочувли-баҳодирхон болаларида бўлсин, улар бир-бири билан ёвлашмасин», деган сўзлар битилган экан. Буни ўқиб кўргач, улуғлар аҳдига вафолик қилиш юзасидан сипоҳсолорликни қабул қилдим. Continue reading

Темур тузуклари (2)

ТУҒЛУҚ-ТЕМУРХОН БИЛАН УЧРАШГАНИМДАН СЎНГ КЎНГЛИМГА КЕЛГАН БИРИНЧИ КЕНГАШ

Туғлуқ-Темурхон, [саркардалари] Бекчик, Ҳожибек эркинит, Улуғ Туқтемур керайит ва Жетенинг бошқа амирларидан уч фавж тузиб, уларни Мовароуннаҳр мамлакатини талон-торож қилиш учун юборганлиги, ўша уч фавж қўшин Ҳузор деган жойга келиб тушганлиги хабари менинг қулоғимга етди. Шунда Туғлуқ-Темурхонни бориб кўришдан илгари бу очкўз амирларни мол-дунё билан алдаб, Мовароуннаҳр вилоятини қатлу ғоратдан қутқариб қолишга қарор қилдим. Тилга олинган амирларни кўрганимда уларни ҳайбатим босди шекилли, кўп ҳурмат кўрсатиб, мени ортиқча сийладилар. Уларнинг кўзларига ўхшаш кўнгиллари ҳам тор бўлганлигидан, совға-соврун6 йўсинида уларга берилган ҳар турлик тансиқ моллар кўзларига кўп кўринди ва Мовароуннаҳрни босиб олиш ва талон-торож қилиш ниятидан қайтдилар. [Шундан сўнг] тўғри бориб Туғлуқ-Темурхон билан кўришдим. Хон келишимни яхшиликка йўйиб, [салтанат ишларида] мендан кенгаш сўради. Кўрсатган кенгашларимни тўғри деб топиб, ҳаммасини кабул килди. Continue reading

Темур тузуклари (1)

ТАДБИРЛАР ВА КЕНГАШЛАР

Ўзга мамлакатларни забт этиш, уларни идора қилиш, ғаним лашкарларини синдириш, душманни тузоққа тушириш, мухолифларни [кўнглини овлаб] дўстга айлантириш, дўст-душман орасида муомала, муросаю мадора қилиш хусусида ушбу тадбир ва кенгашларни қўлладим.
Пирим Зайниддин Абубакр Тойбодий менга ёзмишларким, «Абулмансур Темур, салтанат ишларида тўрт нарсага амал қилгин, яъни
1) кенгаш;
2) машварату маслаҳат;
3) қатъий қарор, тадбиркорлик ва ҳушёрлик;
4) эҳтиёткорлик.
Чунки кенгаш ва машваратсиз салтанатнинг барча қилган ишлари ва айтган гаплари риёкор бўлган жоҳил одамга қиёс қилиш мумкин; унинг айтган сўзлари ва қилган ишларини бошга пушаймонлик ва надомат келтиргай. Шундай экан, салтанат бошқаришда машварату маслаҳат ва тадбиркорлик билан иш юргизгин, токи оқибатда надомат чекиб, пушаймон бўлмагайсан. Шуни ҳам билишинг керакким, салтанат ишларининг бир қисми сабру тоқат билап бўлгай, яна бир қисми билиб-билмасликка, кўриб-кўрмасликка солиш билан битур. [Хуллас] бажарилиши шарт бўлган тадбирларнинг таърифидан ва зикридан сўнг [шуни таъкидлаш лозимки] қатъийлик, сабр, чидамлилик, соғлиғу сергаклик, эҳтиёткорлик ва шижоат билан барча ишлар амалга оширилур. Вассалом». Continue reading