Жаҳонгир Муҳаммад: Яхшига ҳеч қачон осон бўлмаган

bdalanБир пайтлар Истанбулнинг ҳокимлигига сайланиб, бу шаҳарни жин кўчалар масканидан замонавий метрополга айлантирган турк миллиятчиси, таниқли сиёсатчи Бадриддин Далан бугунга келиб тазйиқлар остига олинди.

Мамлакатни миллиятчи ҳарбийлардан тозалаш учун бошланган “Эргунакон амалиёти” доирасида бир қанча собиқ генераллар қамоққа солинар экан, Бадриддин Даланнинг ҳам назорат остига олиш ҳақида қарор қилинган. Унинг ўзи шу кунларда АҚШда ва айтишига кўра, Истанбулда унинг кичик ўғлини қамашган. У январ ойининг охирида Туркияга қайтишни режалагани, аммо шу воқеа муносабати билан тезроқ қайтишини айтиб, баёнот берди ва “Туркияда қонунни баҳона қилиб, қонунсизлик қилишмоқда” деди.

Бадриддин Далан Истанбулда “Истак” номи билан мактаблар яратган ва Туркияни жаҳонда кучли мамлакатга айлантириш учун бу илм даргоҳларига дунёнинг энг кучли муаллимларини чақириб, болаларни ўқитган инсондир. Менинг ҳам икки фарзандим унинг мактабида бепул таҳсил олган. Continue reading

Тарихнинг қора кунлари

ЎШ ҚАРТАСИ

 “Озод Осиё” радиоси саволларига жавоблар

МУХБИР׃ Қирғизистондаги воқеаларга қандай сабаблар омил бўлган деб биласиз?

ЖАҲОНГИР МУҲАММАД׃ Аввало шуни айтиш керакки, воқеаларнинг бевосита иштирокчиси бўлиш бошқа ва воқеалар ҳақида билвосита манбаларга таяниб хулоса қилиш бошқа. Бизнинг хулосаларимиз иккинчи ҳолга яқин бўлгани учун ҳам субъектив характерга эга бўлади.

Айни пайтда Каримов каби битта нарсани кўрсатиб, сабаб мана шу деб туриб олиш-яъни айбни кўринмас ”учинчи куч”га юклаб қўйиш- бу туллак сиёсатнинг иши.

Менинг олисдан туриб, шахсий кузатувларимга кўра, Қирғизистонда юз берган қирғин ортида бир қанча жиддий факторлар бор. Кўрганларим, ўқиганларим ва эшитганларимни жамлаб, бу факторларни қуйидаги тартибда жойлаштирган бўлар эдим׃

1. Ҳукумат учун жанг

2. Каримов режимининг аралашуви

3. Ташқи дунё таъсири

4. Миллий-тарихий низолар

5. Диний, ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий муаммолар йиғиндиси

6. Мафия ёки қонундан ташқари кучларнинг қутқулари

7. Қирғизлар орасидаги ички низолар

8.Ўзбеклар орасидаги ички низолар

Continue reading

Ботир Норбой׃ АЛЛОҲ БОШНИ НИМАГА БЕРГАН? (2-қисм)

ЁКИ ДЕМОКРАТИЯ ТУШУНЧАСИ БОРАСИДАГИ ҲАНГОМАЛАР

– Парламент сайловларида ҳамми?

– Албатта, ҳамма сайлов ва референдумларда жамоат ташкилотлари, шу жумладан, партияларнинг вакиллари тенг ҳуқуқлилик асосида сайланиши керак.

– Бизда бундай сайловлар бўлмас эканда, чунки халқ ичидан етишиб чиққан партиялар бизда йўқ. “Бирлик халқ ҳаракати партияси”, “Эрк” демократик партияси” фаолиятлари расман бўлмасада, амалда таъқиқланган.

– Бу Сизларнинг қўрқоқлигингиз, ўзбекнинг менталитети билан боғлиқ , – деди кўзойнакли йигит.

– Менталитет деганингизни тушунмадим – гапга аралашди яна фермер.

– Менталитет халқнинг онг онгига сингиб кетган, у оғишмай амал қиладиган хусусият ёки иллатлар… Бу хусусият ва иллатлар унинг юриш-туришида, урф – одатларида, мақол ва маталларида акс этади. ўзбекнинг юриш-туришини кузатганмисиз? Агар ҳозир Сиз гаплашиб турган жойга ҳокимингиз келиб олса нима қиласиз? Continue reading

Мистер Қалампир:

хантТЎЙНИНГ ЕТИМ ЁР ЁРИ
(ХАНТ китобидан парча)

Тўсатдан чалинган телефон қўнғироғи ўз ҳаёли билан бўлган Азизбекни сергаклантирди. Онаси экан.
-Болажоним, уйга кирмайсанми? Икки соатдан бери машинадан тушмайсан. Тезроқ кирақол.
Азизбек уй томонга қаради. Ҳовлининг иккинчи қаватидаги деразани очиб кўча томонга онаси қўллари силкиб Азизбекка гапирарди.
Соатига қараса ҳақиқатда вақт ўтиб кетган экан. Турли хаёллар билан машинадан тушишни эсидан чиқарган.
-Ҳа, айтмоқчи, машинани кўчада қолдиравер. Амманг келганлар.
-Яна амма, -деди ва бироз нафратланган каби жаҳли чиқдида машинадан тушди. Машинанинг эшигини ёпаркан асабийлашди.
-Нега бордим-а?..

Continue reading

Ўзгармаган мавзулар

ЯНА БИР БОР ЎЗИМИЗ ҲАҚИМИЗДА

Антиқа халқмизда, ишонасизми йўқми? Атрофга назар ташланг, ҳаммаёқда ишга таклифлар, аллақандай юқори даромадли фирмаларга ёлланиш ҳақидаги рекламалар, аммо шунга қарамай ҳамма юқори малакали мутахассислар мардикор бозорларида, ҳатто буюм бозорларида аравакаш. Шунга қарамай тинимсиз ҳаётимиз гўзал, келажагимиз буюк ва энг даҳшати биз ҳаммадан бахтли, мустақил аросатлармиз деб, ҳурсанд бўламиз.

Дарвоқе мустақиллигимиз ҳақида. Ҳар йил мана шу “ютуғимиз”ни байрам қиламиз, газеталаримизда ҳам, телевидение ва радиоларимизда ҳам айни иборага алоҳида урғу бериб, ўзгача бир “ғурур” билан ёндашамиз. Аммо, худди ўша собиқ иттифоқдаги каби қаттиқроқ гапиришдан қўрқамиз, кес деса кесамиз, буз деса бузамиз, ур деса урамиз, қоч деса қочамиз… У шаҳардан бу шаҳарга эркин кўча олмаймиз, бир хонадонга қиз сўраб эркин бора олмаймиз, ўғил-қизларимиз истаган жойидаги институтда ўқий олмайди, биз учун кимлардир хулоса чиқаради, кимнингдир кайф устидаги қарори туфайли яшаётган уйларимизни бузиб, ўрнига ҳеч кимга керак бўлмаган кўприклар қурамиз, кенг ҳовли ўрнига товуқ катагини эслатувчи дўмларга чиқиб олиб ҳам, мустақиллик ҳақида лофлар тўқиймиз… Continue reading

Ўзгармаган мавзулар

БЕГОНА

Сурхондарёдан бир танишим меҳмон бўлиб келган эди. Телефон қилиб, Собир Раҳимов метросида турганини айтиб, уйимга қандай бориш қулайлигини сўради. Вей дўстим нималар деяпсиз, дедиму ўзим ўша танишим турган жойга йўл олдим. Ўн беш-йигирма дақиқаларда етиб бордим, дўстимни топдим, қучоқлашиб кўришдик ва ҳол-аҳвол сўраганча метро ичига юрдик. Ҳали жетон олиб улгурмасимиздан ёнимизга икки милиция ходими етиб келди. “Ҳужжатларни кўрсак бўладими?”, деб гап бошлади улар…

Шу жойида қисқагина эслатма, биласизми, милиция ходимларининг баъзан дабдурустдан сизни безовта қилиши шу қадар асабга тегиб улгурганки, натижада ҳеч бир тошкентлик ҳужжат сўраб келган милиция ходими билан нормал тарзда гаплашмайдиган бўлган. Албатта бироз тортишиб олади… Биз ҳам бундан мустасно эмас… Continue reading

Ўзгармаган мавзулар

Золимни мақтаганнинг падарига лаънат!

Исмат Хушев Каримовдан даврнинг қаҳрамонини ясашга уринаёгани ва ўзини мухолифатчи деб билган баъзилар буни эълон қилиб юргани ортида қандайдир ифлос ўйин бор деган гап кўнглимдан ўтиб, Исматдан узоқ туришга ҳаракат қилардим. Яқинда кутилмаганда у менга телефон қилиб қолди. Китобининг мен ҳақимдаги бўлимини ўзим ёзиб беришимни ва у ўз номидан эълон қилишини айтди.

Илгари мен унинг ёзганларини танқид қилганимда у “буларни ўша кезда ёзгани ва ҳали четга чиқиш даврига келганда Ислом Каримовни танқид қилишини” айтганди. Унда Ислом Каримовнинг ўлишини ва шундан кейин уни танқид қилишни кутиб юрган экан-да бу дердим. Энди маълум бўлдики, у илгари ёзмаган ва ҳозир тўқиб бичмоқда ҳаммасини.

Мен унга тарихни бузмасликни айтдим.

-Сиз мени Карим Баҳриев тайинланиши керак бўлган жойга ишга тайинланганим ҳақида ёздингиз, Худодан қўрқинг,-дея унга воқеаларни эслатдим. Ахир Олий Кенгашдан мени кетказиб, менинг ўрнимга Карим Баҳриевни олиб келишмаганмиди? Телевидениеда эса мен учун очилган жой мен кетгандан кейин тугатилмаганмиди? Continue reading