Video savol-javoblar

Filed under: 1.BOSH SAHIFA, 5.Tasvir, Savol-Javob | Leave a comment »
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, 5.Tasvir, Savol-Javob | Leave a comment »
Ўшанда МХХнинг тепасида ўтирган одам ҳали ҳам тепада
Сарвар Усмон/Озодлик. Сарлаҳага чиқарилган ва чиқарилмаган мавзулар АҚШда яшаётган журналист Жаҳонгир Муҳаммад билан суҳбатда тилга олинди. Суҳбатнинг баъзи нуқталари:
02:58 – “Милиция” деганда одамлар ижирғанадиган бўлиб қолган;
10:06 – Ўзбекистонда ушлайди, қамайди, уради, таҳқирлайди, кейин қуйиб юборади – ҳамма хурсанд;
10:38 – Бобомурод Абдуллаевни ушлашга санкция берган Р. Иноятов бугун Сенатда ўтирибди;
15:40 – Эртага 200 киши кўчага чиқиб намойиш қилсин, реформаларнинг баҳосини кўрасиз;
20:30 – Бугун Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати хароб аҳволда…
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, 4.Ovozli yozuvlar, озодлик, Savol-Javob | Leave a comment »
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, 4.Ovozli yozuvlar, Savol-Javob | Leave a comment »
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, 4.Ovozli yozuvlar, Savol-Javob | Leave a comment »
Бундан 26 йил муқаддам, 1991 йилнинг 31 августи – Ўзбекистон мустақиллиги эълон қилинган кунда Олий Кенгаш мажлиси ўтаётган залда ўтирган депутат, шу кунда АҚШда яшаётган журналист Жаҳонгир Муҳаммад бугунги OzodNazarда кун воқеалари юзасидан ўз шахсий фикрларини ўртоқлашар экан, энг яқин тарихга ҳам қисқа экскурс қилди.
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, озодлик, Savol-Javob | Leave a comment »
“Мирзиёевнинг бўйидан баландроқ сакрайдиган вақти келди”
Ўзбекистонда бўлаётган воқеаларга ўз муносабатини OzodNazarга билдирган ёзувчи ва журналист Жаҳонгир Муҳаммад, президент Шавкат Мирзиёев асосий ислоҳотларни амалга ошириш ўрнига, майда-чуйда нарсалар билан ўралашиб қолмоқда, деган гапни айтди. Журналист фикрича, президент ўз имкони, ўз қудрати даражасидаги ишларни қиляпти, лекин энди шу пайтгача қабул қилинган қарор ва қонунларни ишлатиши, ҳамда бўйидан баландроқ ишларни қилиши керак. Жаҳонгир Муҳаммаднинг бу билан нима демоқчи бўлганини билмоқчи бўлсангиз, унинг ОzodNazarини тингланг. Суҳбатни журналист Садриддин Ашур олиб борди.
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, озодлик, Savol-Javob | Leave a comment »
Жаҳонгир Муҳаммаднинг “Озодлик”даги озод назари
Суҳбатни журналист Сарвар Усмон олиб борган.
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, 4.Ovozli yozuvlar, озодлик, Savol-Javob | Leave a comment »
Бош вазир Шавкат Мирзиëев Ўзбекистон давлат бошқаруви ва ҳокимият тизимида ишловчиларнинг ахлоқи тўғрисидаги Намунавий қоидаларни тасдиқлади. Бу қоидаларга кўра давлат амалдорларининг фуқароларни асоссиз уриб сўкиши тақиқланди. Россияда Украинадан ўғирлаб кетилган Надежда Савченко суди давом этмоқда. Савченко – Россия жангида ким ғолиб? Президент сайлаётган Америка ақлдан озгани ростми?
Бугунги ОзодНазар эшиттириши меҳмони – АҚШдан сиёсий шарҳловчи ва журналист Жаҳонгир Муҳаммад. Суҳбатни журналист Фаррух Юсуфий олиб борди. Continue reading
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, 4.Ovozli yozuvlar, Savol-Javob | Leave a comment »
САВОЛ: Ўзбекистонда матбуот эркин эмаслигининг қандай сабаблари бор? Нима учун ҳукумат ОАВни назорат қилишни расман бекор қилган бўлса-да, амалда кучайтирмоқда? Бунда журналистларни ҳам айблаб бўладими? (Муҳиддин).
ЖАВОБ: Биринчидан, матбуот жуда кучли сиёсий қурол. Буни яккаҳокимлар, зулм пешволари яхши биладилар. Чунки эркин матбуот ухлаётган тафаккурни уйғотиб қўяди ва бу зулмнинг емрилишига олиб келади. Каримов режими матбуотга эркинлик беришни ўз бўғзига пичоқ тортиш билан баробар деб билишади.
Баъзилар ўзбек матбуотида ёзилганларни ҳар қанча ёлғон деганлари билан авомнинг аксар қисми ана шу ёлғонга ишонади. Каримов режимига эса шу керак. Ўз фикрини авомга сингдириш учун матбуот унинг қўлидаги қуролдир ва режим йиқилмагунча қўлидаги бу қурол тушмаслигини 1990 йилда Олий Мажлиснинг минбаридан ҳам айтгандим.
Иккинчидан, журналистларни ёппасига айблай олмайман. Қамоқ камерасидаги одамдан қандай қилиб узоқ масофага югуришни талаб қиласиз? У югургани билан бир жойда айланишдан бошқа имконияти йўқ. Агар озгина эркинлик бўлса, у халқнинг дилидагини минбарларга олиб чиқади. Continue reading
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, JM, Savol-Javob | Leave a comment »
САВОЛ: Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларига оид вазият нима учун борган сари ёмонлашиб кетяпти? Қамоқхоналардаги шафқатсиз қийноқлар, асоссиз қамоққа олишлар, диндорларнинг таъқиб қилиниши, эркин фикрли, ростгўй ижодкорларнинг муттасил қувғин қилиниши ва шу кабилар… Буларнинг асосий сабаблари нималардан иборат ва ҳукуматнинг бундан кўзлаган мақсади нима?(Муҳиддин).
ЖАВОБ: Агар бирор бир ҳаракат назоратдан четда бўлса у қуюшқондан чиқади. Сиз бирор бир ҳаракатингиз қонунга зид эканлигини билсангиз ва бунинг учун жазо олишингизни тушунсангиз, табиийки ўша ғайриқонуний йўлдан қайтишга уринасиз. Лекин назоратсизлик инсонни ваҳший ҳайвонга айлантириши мумкин. Continue reading
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, Savol-Javob | Leave a comment »
САВОЛ: Сиз Каримов ҳали узоқ вақт тахтдан тушмайди деб ўйлайсиз, шекилли? (Одил).
ЖАВОБ: Балки… Ўзбекистоннинг яқин келажаги ҳақида оптимист эмасман. Аммо Каримовнинг “қуёши” сўнмоқда. Кимнинг ҳам қуёши сўнмайди!
Бугунга қадар бу “қуёш”га сиғинганлар энди халққа ва ҳақиқатга хизмат қилиб, ўзларини оқлаб оладиган фурсат келди. Агар бу фурсатни ҳам қўлдан бой берсалар, табиийки келгусида юзлари шувут бўлади. “Рашидовнинг сеҳрига тушган эдик” деганлар каби булар ҳам “Каримовнинг сеҳрига тушган эдик” дея олмайдилар. Чунки бугун бу “сеҳр” нинг асоратидан қутулмоқнинг имкони бор.
Афсуски биз имконларни бош беришга одатланганмиз. Балки буни айтайлабдан қилармиз. Чунки Каримовдан кейин бошқа “каримов” келади деган гапга ишонамиз ва бу тўғри бўлиб чиқади ҳам. Тарих бўйи шундай бўлмаганми?
Қалқон
САВОЛ: Шанхай ташкилоти масаласига қандай қарайсиз, бу Ўзбекистонга фойда келтирди-ми? (Ойсара).
ЖАВОБ: Гапнинг индаллосини айтганда Хитой ва Россия АҚШ билан рақобат қилишга интилмоқдалар ва бунинг учун ҳар бир кичик имкониятни ишга солмоқдалар. Шанхай ташкилоти қутблашманинг бир кўриниши. Continue reading
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, Savol-Javob | Leave a comment »
Ҳамма гап танганинг жирингида
САВОЛ: Собиқ муфти Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Тошкентга борган “Америка овози”нинг мухбири Лиза МcАдамсга берган интервьюсида (бугун “www.cентрасиа.ру”да русчасини ўқидим) инсон ҳуқуқлари борасида оз бўлсада аммо тубдан ўзгаришлар бўлмоқда деган. Бу ҳақиқатнинг юзига тупуриш эмасми? (Дилмурод, 12 Июл).
ЖАВОБ: Ривоят қилишларича, Амир Темур ҳузурига уламолар келганда у олтин солинган халтачасини қўлига олиб, тангаларни жиринглатиб қўяр экан. Continue reading
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, Savol-Javob | Leave a comment »
Диктатура илдизлари
САВОЛ: Диктатуранинг илдизлари нимага боғлиқ деб ўйлайсиз? (Абдуҳаким, 15 Июл).
ЖАВОБ: Диктатура илдизлари ҳар бир халқнинг ўз маданияти, анъаналари ва динига муносабат билан боғлиқдир.
Агар оилада болани одам деб ҳисоблашмаса, уни фикр юритиш қобилиятидан йироқ деб камситиш нормал ҳол бўлса ёки тарбиянинг муҳим қисми ҳисобланса, бу табиийки унинг ривожланишига , камол топишига эмас, балки эзилишига, нобаркамол бўлишига олиб боради.
Агар оилада отанинг айтгани айтган, дегани деган, бўлса ва бошқаларнинг фикр қарашларига қўл силташ одат бўлса, бу оилада эркинлик, ҳурлик эмас, балки қуллик, итоатгўйлик илдиз отади. Continue reading
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, JM, Savol-Javob | Leave a comment »
Жаҳонгир МУҲАММАД:Халқ бошқарув баҳам кўрилишини билсагина қўллайди
САВОЛ: Ислом Каримов ақлли бўлгани учун бугунгача президентликни ушлаб турибди, агар унинг ўрнига бошқа одам бўлганда қачонлардир қулаб кетарди, дейишади. Шунга муносабатингиз?(Олим).
ЖАВОБ: Ислом Каримовни аҳмоқ эди дея олмайман. Уни айёр-ақлли дейиш мумкин. Қалбида демократия учқуни бўлмаган ақлли одам.
Демократия халқ бошқаруви эканлигини урғуласак, Ислом Каримов якка бошқарувчилар тоифасига кирадиган шахслардан. Бундайлар ҳар доим кўпчиликни ташкил қилган ва ҳозир ҳам шундай. Continue reading
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, Savol-Javob | Leave a comment »
Ҳар кунни ҳам қуёшли кун деб бўлмайди
САВОЛ׃ Гулнорани истаётганлар ҳақида деб номлаганингиз жавобни ўқиб менда бошқа бир савол туғилди. Қизини реклама қилишни ИАКнинг ўзи буюрмаганмикан?(Барот).
ЖАВОБ׃ Бу ҳақда олдин ёзгандим. Агар ИАК қизини ўз ўрнига қўйиш қарорига келганда уни дарҳол ҳукуматга катта бир мансабга тайинлаб, иш ўргатарди. Қизи отасига қулоқ солмай қўйганди. Бу эса ИАКнинг қарор олишини қийинлаштирган омилдир. Аммо у қаримоқда ва кундан кунга “ишдан чиқмоқда”. Бу дегани қизининг капризларига кўникмоқда. Буни мойиллик деб ўйлаган ёнидагилар “пахта қўйиш” учун қизини “кўтар-кўтар” қилаётган бўлишлари ҳам мумкин. Бу бир тахмин. Гулнора яна отасини мақтаб қолиши ҳам бежиз эмас. Continue reading
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, Savol-Javob | Leave a comment »
САВОЛ׃ Жаҳонгир ака, тушуна олмадим, Тожикистонда китоб тарқатишдан қандай мақсад бўлиши ва бу қандай оқибатларга олиб келиши мумкин?(Sodiq).
ЖАВОБ׃ Фикримча, Сиз Тожикистонда аҳоли орасида Ислом Каримовни танқид қилувчи “Иуда-2″ ва “Диявол-2″ номли икки китоб тарқалаётганини назарда тутмоқдасиз.
Дарҳақиқат, жуда қизиқ, икки мамлакат орасидаги муносабатлар совуқ бўлиб турган бир пайтда бу дажжолнинг ўйинидир. Буни сохта лидер Муҳаммад Солиҳ ўз бўйнига олди ва тарафдорлари буни амалга ошираётганини эътироф этди. Continue reading
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, Savol-Javob | Leave a comment »
Мухолифат партиясига омад ёр бўлсин!
САВОЛ: Россияда Ўзбекистон Мухолифат Партияси ( ЎМП) тузилишини хушхабар дебсиз. Россия ҳудудида қандай қилиб ўзбек мухолифати партияси бўлиши мумкин? Мантиқ йўқку?(Салим).
ЖАВОБ: Биринчидан, нозўравон йўлни танлаган, мақсади демократик, халқ бошқарадиган ҳукумат қуриш бўлган мухолифат ҳаракатини тузишга уриниш шумхабар эмас, хушхабардир. Абдужабборнинг бу борадаги суҳбатини эшитгандим ва унинг демократия тарафдори эканлигига шубҳам йўқ. Continue reading
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, Savol-Javob | Leave a comment »
САВОЛ: Ассалому алайкум Жаҳонгир ака. Бугун ўзбек мухолифати тупикка кириб, паралич бўлиб қолди. Ҳатто Ислом Каримов тахтдан кетса ҳам қайтиб боролмайдиган ҳолдамиз. Ватандаги вазият эса ёмонлашиб бормоқда. Шундай пайтда наҳотки бир чиқиш йўли бўлмаса? (Акрам).
ЖАВОБ: Чиқиш йўли ҳамма вақт бор ва бўлади. Айтишадику, Худо тўққизта эшикни ёпса, ўнинчисини очади деб.
Бугунги шароитда, менимча, битта платформада бирлашиб, диктатура қаршисида алтернатив демократик сиёсий кучга айланиш имконияти мутлоқ мавжуд. Continue reading
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, Savol-Javob | Leave a comment »
САВОЛ: Жаҳонгир ака, Май ойининг охирида Чикагода НАТО йиғини бўлади дейишмоқда ва америкалик тужжорлар шу йиғинда Барак Обамадан Ислом Каримовни қабул қилишини сўрашибди. Сиз қандай фикрдасиз, бутун дунёнинг Каримовга қарши эканлигини била туриб, Обама унга қўл узатадими? (С.Содиқ).
ЖАВОБ: Сиёсатни турли ўйинларга ўхшатадилар. Баъзилар уни шахмат ўйини дейди. Лекин шахмат ўйнаш учун ақлли бўлиш керак. Бугунги дунёга қарасангиз, сиёсат кўпроқ қарта ўйинига ўхшаб қолган. Бу ўйинда асосий нарса ақлга эмас, шумлик ва тасодифга боғлиқ.
Сиз айтган масалада “туз” Каримовнинг қўлида. Истаса “туз”ни кўрсатади, истамаса йўқ. Бошқача айтганда, истаса Чикагога келади ва истамаса келмайди. Агар келса, Обама у билан учрашишга мажур. Бунинг икки сабаби бор. Бири техник сабаб, икинчиси сиёсий. Continue reading
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, Savol-Javob | Leave a comment »
Жаҳонгир Муҳаммаднинг навбатдаги “Савол-Жавоб тўплами”нинг электрон ҳолдаги вариантини мана бу адресда ўқишингиз мумкин: САВОБ СЎҚМОҒИ
Ушбу китобни ҳар турли-катта-кичикликда кўриш ва электрон ўқиш мосламларига ҳамда компютерларга юклаб олиш имкони бор.
Муаллифнинг қолган китобларининг электрон вариантларини ҳам эълон қилиб борамиз. Жумладан, АҚШ Конгресси кутубхонаси каталогига кирган китобларини ҳам келгусида электрон ҳолда чоп этишни режаламоқдамиз.
Ушбу сурат ҳам янги китобга боғланган.
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, Савол сўқмоғи, Savol-Javob | Leave a comment »
“Ҳовлиқма”ларни тинчитиб қўйиш манёври
Савол: Ўзбекистон Сенати президентлик сайловлари вақтини 2014 йил декабридан 2015 йилга кўчирди. Сизнингча бу нимани англатади? (Тошкентдан Жалолиддин).
Жавоб: Буни қонун лойиҳасини тақдим қилган Ислом Каримов идораси президент сайловининг парламент сайловлари билан айни пайтга тўғри келиб қолишининг олдини олиш деган. Бошқача айтганда, парламент сайловидан кейин орадан 90 кун ўтиб президент сайлови бўлади. Бу мақсаднинг ниқоби.
Менимча, бу доимийга эмас ва бир марталик ўйиндир.
Гап шундаки, Каримов бу одими билан икки мақсадни кўзлаган.
Биринчидан, у Россия, Авропа ва Америкага ҳамда халққа “Кутинглар, кетишимга оз қолди” деган муждани бериш йўли билан тахтда хавфсизроқ ўтириш учун замин ҳозирлашни кўзлаган. Continue reading
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, Savol-Javob | Leave a comment »
Обидхон Назаровдан кейин навбатдаги ким?
САВОЛ:Обидхон қори ва унинг бошига тушган мусибат ҳақида нима дея оласиз? Уни шахсан танирдингизми?(Улуғбек).
ЖАВОБ: Мен таниган ва билган ўзбек уламолари орасида энг ақллиси, билимдони ва энг камтаридир у. Обидхон Назаровни илк бор 1990 йилда Тошкентда бир маъракада қўргандим. Самарқандда Қуръон туширган муллага бур тугунча ҳозирлаб, пул ҳам бериш одат эди. Обидхон қори чиқиб кетар самарқандлик уй соҳиби:
-Тақсир бу сизнинг ҳақингиз,-деб унинг қўлига бир нарса узатди.
-Биз ҳаққимизни Оллоҳдан оламиз, бундай нарсалар учун пул бериш ҳам, пул олиш ҳам увол,-деди у.
Шундан кейин унинг кассеталарга ёзилган маърузаларини эшитиб кўрдим. Маърифат, илму урфон, одоб-ахлоқ, одамийлик, ҳалоллик, поклик мавузлари. Телевидениега раҳбар бўлиб келишим билан унинг шу мавзулардаги суҳбатлари асосида бир дастур бошлатдим. Мен кетгандан кейин бу дастур узоқ давом этмади.
Шу орада бир неча марта у билан суҳбатдош бўлдим. У жуда камтар ва фикр айтишдан кўра фикр тинглашни афазал кўрадиган инсон.
Мен қувғинга учраб Туркияда юрганимда унинг ҳам бошига кўп ишлар келгани эшитиб турдим. Истанбулнинг Қапали Чарши деган бозори ҳар куни минглаб эмас, миллионлаб одамлар билан гавжум бўларди. Бу ерда икки ўзбекнинг учрашиб қолиши мўъжизадек гап.
Бир куни минглаб одамларнинг орасида Обидхон Назаров билан юзма-юз келиб қолдик. Озгина суҳбатлашдик. Шундан кейин уни қайтиб кўрмадим. АҚШда “Исломий баҳслар” китобини ёзиш жараёнида унинг аксар ваъзлари ёзилган тасмаларни эшитиб чиқдим. Унинг дунёвий сиёсатчи эмас, балки том маънода йирик исломий олим эканлигига ишонч ҳосил қилдим. Continue reading
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, Savol-Javob | Leave a comment »
1.Мустақил журналистиканинг ўзи йўқ
САВОЛ: Кимларни мустақил журналистлар деб айта оласиз ва қайси нашрлар мустақилдир?(Комил).
ЖАВОБ: Журналистика ҳеч қачон мустақил бўлмаган. Чунки инсониятнинг қарийб ҳаммаси мустақилликдан кўра тобелика мойилдир. Бу унинг фитратига жо этилган туйғу. Жуда оз одамлар борки, улар тобе эмас, балки бошқарувчилардир. Лекин улар ҳам барибир ўз яратувчисига, қандайдир мафкурага, қандайдир кучга бўйсунадилар.
Бирор бир динга мансуб шахслар ёки гуруҳлар томонидан бошқариладиган журналистика ҳеч қачон ўша динга қарши бош кўтармайди.
Бирор мафкурага оид журналистика ҳеч қачон бошқа мафкурани қўлламайди.
Бирор куч томонидан яратилган журналистика ҳеч қачон бошқа кучнинг қуролига айланмайди. Мумкин, лекин ўлади, ўлдирилади, йўқотилади.
Бугун дунёнинг барча матбуот воситалари кимларгадир хизмат қилади-мустақил эмас. Улар “Бизнинг вазифамиз ҳақиқатни ҳимоя қилиш, ҳақиқатни айтиш, борни бор ҳолича кўрсатиш” деб айтадилар. Бу уларнинг маскаси. Бу маскани уларга тепаларидаги кучлар кийгизган. Журналистлар ана шу масканинг остида ишлашга мажбурлар. Continue reading
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, jahonnoma, Savol-Javob | Leave a comment »
“Замондош” радиоси саволларига жавоблар
-Рус, Хитой ва АҚШ учбурчагида Каримов нима қилмоқда?
-Мирзиёевнинг президент бўлиши аниқлашдими?
-Ёлғонлар туфайли Би-би-си ва “Озодлик”нинг бурди қолдими?
Суҳбат 2011 йилнинг 11 декабр куни эфирга узатилган.
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, 4.Ovozli yozuvlar, Savol-Javob | Leave a comment »
Ўтгучи умр, дунё ўзи аслида фоний
СУЛТОНИДУР
Ҳар йигит-қиз қалби албат эзгу мақсад конидур,
Чун аларнинг кўнгли эрса мулки, ўз арконидур.
Гар кўнгулда қолса орзу, лек умр армондур,
Гўйиё кўнглум тахайюл мулкининг султонидур,
Ким хаёл ичра қилур ҳар айшким имконидур. Continue reading
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, Savol-Javob | Leave a comment »
САВОЛ: 9–май. Сиз бу кунни фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 62 йиллиги деб биласизми, ёки 1999 йилда эълон қилинган “Хотира ва қадрлаш куни”-ми? (МУАРРИХ, 8-май, 2007 йил.).
ЖАВОБ:Менимча иккинчи жаҳон уруши фашизмнинг фашизм билан тўқнашувидир. Бу Ҳитлер қиёфасидаги олмон фашизми билан Сталин бошқарувидаги славян фашизмининг ўзаро урушига дунёнинг жуда кўп мамлакатлари турли сабаблар, манфаатлар, янглишиш ва мажбур қолиш туфайли қўшилганлар. Continue reading
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, Mushohada, Savol-Javob, Uzbek | Leave a comment »
Фарғона. РУ мухбирининг саволларига жавоблар
САВОЛ׃ Ҳозир қаердасиз ва ўша ерда бўлишга нима асосий сабаб бўлди?
ЖАҲОНГИР МУҲАММАД׃ Мен ҳозир Америка Қўшма штатларида яшайман. Шунга ҳам ўн йилдан ошиб қолди. Маълумки, кўпчилик четга бориб ишлаб келгиси келади. Айниқса, касби юзасидан. Лекин камдан-кам одам бутунлай кетишни истайди. Continue reading
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, Savol-Javob, Uzbek | 3 Comments »
“Қиёмат куни” ҳақида Фарғона.ру мухбирининг саволларига жавоблар
Фарғона.ру мухбири׃ Жаҳонгир ака, романнинг айнан бугун пайдо бўлиши ва унга айнан ана шундай ном қўйилиши ортида нима турипти, ақлни йиғиб олишга чақириқми ёки аниқ келаётган воқеалик ҳақида огоҳлантиришми?
ЖАҲОНГИР МУҲАММАД׃ Маълумки, тарихий роман маълум бир даврнинг сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва маънавий расмини чизади. Бу расмнинг олдинги қаторида бугунги воқеалар, бугунги тарихий шахслар туради. Бугунги воқеалар эса қирғин-баротга боғланиб қолмоқда. Китобнинг ёзилиши ана шу қирғин – Ўш ва Жалолободда юз берган катта ЖИНОЯТ, унинг яқин тарихдаги илдизлари ҳақидадир. Continue reading
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, Savol-Javob, Uzbek | Leave a comment »
Роберт Бернс, Шотландия.(1759 – 1796)
УРУШ ВА СЕВГИ ҲАҚИДА САТРЛАР
Қозонилган тарож асно шон,
Қуруқликда, денгизда ёхуд,
Мадҳ этишга арзимас илҳон.
Шайдурман лек тўкишга хушнуд,
Севги деган навард ичра қон,
Ки тириклик топмиш таваллуд. Continue reading
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, Savol-Javob, Uzbek | 1 Comment »
-“Ҳар” ёзиладими “хар”ми?
-Кимга нисбатан ишлатганингизга боғлиқ.
ХХХ
-У пахта ишини ижобий ҳал қилиб, қаҳрамон бўлди, деб ёзишгани ёзишган, бу қандай иш ўзи?
-Бу пахта қўйиш иши .
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, Savol-Javob, Uzbek | Leave a comment »
Биз илгари ҳам ёзганимиздек, “Туронзамин” эркин минбар ва хайрихоҳлик асосида нашр этиладиган сайт. Биз бунинг учун ҳеч қачон грант олмаганмиз ва олмаймиз ҳам. Биз бировдан бунинг учун пул ҳам талаб қилмаймиз.
Шундай экан, ариза тариқасидаги мурожаатлари ёки мақолаларини бизга олдиндан юбориб, биз уларни нашр этгандан кейин қалам ҳақи талаб қиладиган баъзи ўқувчиларимизга яна бир марта мурожаат қилмоқчимиз. Continue reading
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, Savol-Javob, Uzbek | Leave a comment »
Жаҳонгир Муҳаммад 1993 йилдан буён муҳожирликда яшаб келмоқда
Би-би-си меҳмони – таниқли журналист Жаҳонгир Муҳаммад bbcuzbek.com ўқувчилари ва тингловчилари саволларига жавоб берди.
Жаҳонгир Муҳаммад 1955 йилда Самарқанд вилоятида туғилган.
1980 йилда оила қурган. Тўрт фарзанди бор. Умр йўлдоши тилшунос.
1973-1979 йилларда Тошкент Давлат Университети Журналистика куллиётида ўқиган ва 1981 йилгача тилшунослик ва журналистикада этика бўйича илмий изланишлар олиб борган.
Савол-жавобларнинг радиоверсияси:
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, Radiosuhbatlar, Savol-Javob, Uzbek | Leave a comment »
Жаҳонгир Муҳаммад 1993 йилдан буён муҳожирликда яшаб келмоқда
Би-би-си меҳмони – таниқли журналист Жаҳонгир Муҳаммад bbcuzbek.com ўқувчилари ва тингловчилари саволларига жавоб беради.
Ўзбекистон ҳукуматининг ашаддий танқидчиларидан ҳисобланган Жаҳонгир Муҳаммадга саволларни саҳифамизнинг ўнг томонидаги махсус форма орқали ёки uzbek@bbc.co.uk электрон манзилимизга йўлланг. Continue reading
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, Radiosuhbatlar, Savol-Javob, Uzbek | Leave a comment »
САВОЛ:Ислом Каримов ёки у тайинлайдиган бошқа “каримов”лар мамлакатни неча йил қўлда тутадилар, деб ўйлайсиз?(Бахтиёр, 16 Май).
ЖАВОБ: Мухолифатсиз ёки мухолифати ожиз жамиятда зулм истагани қадар илдиз отади. Бугун Ўзбекистонда зулмга қарши чиқа оладиган ва уни енгадиган мухолифат йўқ. Шу боис ҳам зулм эмин-эркин ҳукм сурмоқда. Аммо уни йиқитадиган мухолифат қачон етишиб чиқади?
Қачонки, зулмга қарши мухолифларнинг ҳаммаси ёқавайронликни йиғиштириб,”ман-ман”ликни ташлаб, оний манфаатга сотилмасдан, ёлғончи мухолифатчиларнинг беш тангасига учмасдан, ҳукуматнинг найрангларига илинмасдан бир мушт бўлиб зарбани бир жойга урсалар зулмнинг илдизини қўпоришлари мумкин. Continue reading
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, Savol-Javob, Uzbek | Leave a comment »
Бугунги суҳбатда Жаҳонгир Маматов таниқли мухолифатчи Холиқназар Ғаниевнинг саволига жавоб беради.Демак суҳбатда:
-Олийгоҳми ёки олий ўқув юрти?
-Чой ўзбекча сўзми?
-Голливудми Ҳолливудми?
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, 5.Tasvir, Savol-Javob, Uzbek | Leave a comment »
Жаҳонгир Муҳаммад׃ Ўтмишини яхши ўрганмаган халқ бугунининг қули бўлиб қолаверади
САВОЛ: 9 феврал куни сўз мулкининг султони Алишер Навоий ҳазратларининг туғилган кунлари нишонланди. Шу муносабат билан икки хабар диққатимни тортди.
ЎзА хабарига кўра, 9 феврал куни Тошкентдаги Ўзбекистон Миллий боғида буюк мутафаккир Низомиддин Мир Алишер Навоий таваллудининг 568 йиллиги муносабати билан олимлар, ёзувчи ва шоирлар, санъаткорлар, халқаро ташкилотлар вакиллари ва талаба–ёшлар йиғилганлар. Continue reading
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, Savol-Javob, Uzbek | Leave a comment »
-1-
САВОЛ׃Яқинда президентимиз тижорат банкларида аҳоли омонатлари шартларини либераллаштириш ҳақида Фармон чиқардилар. Бу иқтисодиётдаги улкан ўзгаришку, нега яхшиликни кўрмайсизлар? (Рустам).
ЖАВОБ: Кўрдик, 21 февралда шундай фармон чиқди. У қуйидаги жумла билан бошланади׃ “Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2008 йилнинг 1 апрелидан-2009 йилнинг 1 апрели оралиғида…”. Менинг ёдимга Каримовнинг 1-апрел ҳазилларини яхши кўриши тушди. У кулганча, “Фақат аҳмоқлар 1 апрел куни яна бир карра аҳмоқ қилинадилар” дерди. Continue reading
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, Savol-Javob, Uzbek | Leave a comment »
САВОЛ: Сиз нима учун мақолаларингиз ва бошқа ёзган асарларингизда Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов, Озод Шарафиддинов каби Ўзбекистон қаҳрамонларига ҳужум қиласиз? Бу улар қаҳрамонликни олиб, сиз ололмаганингиз учун эмасми? (Камолиддин, 20 Май, 2004).
ЖАВОБ: Мен ҳам истаганимда бундай қаҳрамонлик унвонларни қачонлардир олган бўлардим. Фақат бунинг учун гадонинг, қулнинг кунига тушмоғим керак эди. Continue reading
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, Savol-Javob, Uzbek | Leave a comment »
-1-
САВОЛ: “Озодлик” мухбирининг “Бизда цензура йўқ!” деган гапини ўқиб қолдим. Лекин мен бунга қўшилмайман. Сизчи?(Отабек).
ЖАВОБ:Ўзбекистондаги ҳукумат радиоларининг мухбирлари ҳам “Бизда цензура йўқ!” деб баралла айтишади. Ўзбекистонда цензурани Оқсарой қўйса, “Озодлик”да Жаъфарова ва бўлимдаги тарафкаш ходимлар қўядилар. Уларни мақтаган одамга ҳатто у сариқ чақага қиммат бўлса ҳам ҳар куни минбар берилади. Continue reading
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, Savol-Javob, Uzbek | Leave a comment »
-1-
САВОЛ: АҚШда Ҳиллари Клинтон президент бўлса, Ўзбекистонга қандай таъсир бўлади, Жон Маккейн сайлансачи?(Раҳматжон).
ЖАВОБ: АҚШ шароитида ким сайланишини тахмин қилиш қийин. Лекин мўъжиза рўй бериб Жон Маккейн сайланса, Каримов ва қизи Вашингтонни тушида ҳам кўрмайди. Бу ўша – 2005 йилда Каримов қабул қилмасдан Тошкентдан қувиб юборган сенатор Макккейн.
-2-
САВОЛ: Америкада сайловда ҳамма нарсани пул ҳал қилади, бизда эса юртбоши. Фарқи нима? (Нодирбек). Continue reading
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, Savol-Javob, Shu kunning gaplari, Uzbek | Leave a comment »
-1-
САВОЛ: Мамлакатимиз раҳбарининг 2008 йил 5 февралда Москвага қилган ташрифи мустақиллигимиз намойиши эмасми, ахир? (Рустам).
ЖАВОБ: Тарихимизда амирлар ва хонлар ҳам Чор Руссиясияга мустақил шоҳлар сифатида тез – тез бориб келганлар. Аммо амалда мустамлаканинг бир парчаси бўлганлар.
-2-
САВОЛ:“Озодлик” радиосидан эшитиб қолдим, Ислом Каримов яқинда демократик ўзгаришлар бошлаб юборармиш, шунга сиз қандай қарайсиз? (Алишер).
Continue reading
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, Savol-Javob, Uzbek | Leave a comment »
-1-
САВОЛ: АҚШ Қуролли кучлари марказий қўмондонлиги қўмондони адмирал Уильям Фэллоннинг Ўзбекистон президенти билан учрашуви бу мамлакатнинг иккиюзламачилиги эмасми? Ундан кўра диктаторни ағдариб ташламайдими? (Одил).
ЖАВОБ: Жуда ҳам содда экансиз, Саддамни ағдариб, раҳмат олдими?!
-2-
САВОЛ: Америка президентлари ҳам истасалар истаганлари қадар сайланаверишлари мумкинми? (Абдухолиқ). Continue reading
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, Savol-Javob, Uzbek | 1 Comment »
-1-
САВОЛ: Эркин Халиловни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерлигидан олиб ташланишини унинг ўғли атрофидаги шикоятлар билан боғлашмоқда. Шунга нима дейсиз?(Абдумалик).
ЖАВОБ: Каримов қарийб 20 йиллик содиқ қулини бундай воқеалар, кимларнингдир шикояти туфайли бўшатди десангиз у ҳолда дунёда Каримовдан адолатли шоҳ йўқ экан деган фикрга келиш мумкин. Балки шундай фикр уйғотиш ҳам кимнингдир вазифасига кирар, аммо диктатураларда кетиши аниқлашган раҳбар атрофида машмашалар, ёзув-чизувлар пайдо қилинишини бугунгача кўрганларимиз-мингта мисолдан кейин ҳам тушунмаганларга нима ҳам дейсиз?!
-2-
САВОЛ: Президентнинг хабари, изни ёки буйруғи бўлмасдан бир депутат ҳақида фелъетон ёзилиши, унинг фарзандлари билан боғлиқ қилмишлари фош этилиши мумкинми? Ёки гуруҳлар аро жанг шунга сабаб бўлиши мумкинми?(Рустам). Continue reading
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, Savol-Javob, Shu kunning gaplari, Uzbek | Leave a comment »
-1-
САВОЛ: Ислом Каримов 16 январ куни Олий Мажлиснинг қўшма йиғилишида сўзлаган тантанали нутқида “Бизга Оллоҳнинг ўзи доимо мададкор бўлаётганига, йўлимизни очиб бераётганига бугун барчамиз ишонч ҳосил қилмоқдамиз ва бунинг учун минг бора шукрона айтамиз” деди. Шундай экан, Оллоҳнинг ишига қарши чиқиб нима қиламиз? (Рустам).
ЖАВОБ: Мабодо мулла, муфти ёки шайх эмасмисиз?
-2-
САВОЛ: Бугунги низоларнинг илдизи динларда эмасми? (Ориф).
Continue reading
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, Savol-Javob, Shu kunning gaplari, Uzbek | Leave a comment »
-1-
САВОЛ: Америкада яшаётганингиз ва тилшунос бўлганингиз учун қуйидаги масалага аниқлиқ киритсангиз. АҚШдаги бир штат номини “Америка овози” – Nyu-Gempshir, “Озодлик”- Нью-Ҳэмпшир, Би-би-Си- Нью Хампшир деб ёзади. Қайси бири тўғри? (Моҳира).
ЖАВОБ: “Америка овози” да ”Nyu-Gempshir” шаклида ёзилиши бу рус тили босими остида ҳали ҳам “Ҳоливуд”ни “Голивуд”, “Ҳитлер”ни “Гитлер” дегандек гап. “Озодлик” эса, ёзилишига эмас, талаффузига қараб олган. Бу йўлдан борилса, “Техас”ни талаффузига кўра, “Тексас” дейишга тўғри келиб қолади ва ҳоказо. Continue reading
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, Savol-Javob, Shu kunning gaplari, Uzbek | Leave a comment »
-1-
САВОЛ: Нима сабабдан АҚШда ҳали йилнинг охирида бўладиган сайловга бугундан бошлаб дунёда бу қадар қизиқиш катта? (Меҳрибон).
ЖАВОБ: Чунки чоҳ ёқасига келиб қолган дунёнинг келажаги ҳаммани қизиқтиради.
-2-
САВОЛ: АҚШда қайси бир номзод ютса, бу Ўзбекистон билан муносабатларга қандай таъсир қилади? (Тоҳир). Continue reading
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, Savol-Javob, Shu kunning gaplari, Uzbek | Leave a comment »
-1-
САВОЛ: Рустам Азимовнинг Бош вазир биринчи ўринбосарлигига келтирилиши нимани билдиради? (Қосим).
ЖАВОБ׃ Қайтар дунё! У 2005 йилда ҳам Бош вазирнинг биринчи ўринбосари эди. Continue reading
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, Savol-Javob, Shu kunning gaplari, Uzbek | Leave a comment »
САВОЛ: Ислом Каримов Янги йил табригида “Мен учун сиз, азизларга, бутун Ўзбекистон халқига умрбод садоқат билан хизмат қилишдан бошқа мақсад ҳам, ҳаёт ҳам йўқ, десам, кўнглимдаги, дилимдаги гапни айтган бўламан” деди. Шунга нима дейсиз? Шу жумладаги умрбод дегани нима? (Абдураҳмон).
ЖАВОБ: Ҳар ҳолда яна 20 йил дегани эмас!
-2-
САВОЛ: Мирзиёевнинг кетиши бирор нарсани ўзгартирадими?(Музроб). Continue reading
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, Savol-Javob, Shu kunning gaplari, Uzbek | Leave a comment »
-1-
САВОЛ: Мана сайлов ҳам ўтди, энди бу ёғи нима бўлади? (Мухлис).
ЖАВОБ: Каримов ҳам, “мухолифат”нинг “лидер”лари ҳам ўз атрофидагиларни янгилашга уринадилар.
-2-
САВОЛ: Сайлов натижаларини кўриб нима ҳақда ўйладингиз? (Ўзбек). Continue reading
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, Savol-Javob, Shu kunning gaplari, Uzbek | 1 Comment »
-1-
САВОЛ: -Золимнинг қўлидан ҳар қандай иш келишини наҳотки Юсуф Жумадек зукко одам билмас эди? (Баҳора).
ЖАВОБ: -Биларди. Бундан бир ой аввал гаплашганимизда ҳам уни четга чиқиб кетиш ҳақида ундадим. “Ҳаммамиз кетаверсак, ким курашади?” деди у. Юсуф Жумадек шоир юз йилда битта туғилади. Унинг кураш майдони шеърият, унинг қуроли сатрлар ва унинг пикети ёзганларини эълон қилишдир. Аммо у қолганларнинг ишини ҳам ўз елкасига олди. У фавқулодда буюк одам! Continue reading
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, Savol-Javob, Shu kunning gaplari, Uzbek | Leave a comment »