ДАВЛАТ ТИЛИ. МИЛЛАТ ДАРДИ. ХАЛҚ ҚАЙҒУСИ. ( 4-якуний қисм)
10.ДАВЛАТ ТИЛИ ДАВЛАТДА ИШЛАЙДИМИ?
Вилоят туманларидаги ҳокимият идораларига Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорлари фақат рус тилида келганлиги ҳолатини гувоҳи бўлганман. Ўшанда туман ҳокимиятида бирорта рус тилини яхши биладиган ходим топилмаганидан бир неча кун ўша қарор бажарилиши тўхтаб қолган. Энг қизиғи, ҳокимиятдаги масъул ходимлар худди жиноят қилиб, қўрқиб юргандек, рус тилини яхши билмасликларини раҳбарларига айтишолмаган. (Уларни ҳижолат қилмаслик учун исмларини ва жой номларини ёзмадим).
Кўчалардаги ёзувларни, рекламаларни, телевидениедаги кўрсатув номларини ва бошқа оммавий жойлардаги турли хил битикларни-ку, айтмаса ҳам бўлади. Кўпи хорижий тилларда ёзилган бўлса, бошқалари ичи тўла ғиғ-ғиж хато билан битилган. Бу ҳам бир четда қолиб, ҳатто, мактаб дарсликлари ва марказий газеталарда ҳамда бошқа турли адабиёт, нашрларда имло хатолар “ўтиб” кетаётганлигини қандай тунуниш мумкин?! Continue reading
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, Tahlil, Uzbek | Leave a comment »