Posted on 09/26/2015 by TURONZAMIN
Президент тансоқчисининг кундалиги (Қисса)
10. Садоқат
Кечқурун Гуля телефон қилди. Эртага муҳим иши чиқиб қолганини ва учрашувни кейинги ҳафтага суришни сўради. Нимадандир жуда хурсанд. Товуши жарангдор. Хаёл қилса телефоннинг ичига кириб ёнимга етиб келса ва қулоғимга бир нималар пичирласа. Мен ҳам айни ҳолдаман. Лекин етиб борганим билан унга бўлган воқеалар ҳақида пичирлай олмайман. Қувончим ва ташвишларимни кўксимга кўмишга мажбурман. Унинг эртага бўладиган учрашувни қолдиргани ташвишимни енгиллатди. Чунки ҳали бирор баҳона топиб улгурмаган эдим.
Continue reading →
Filed under: Олтинчи қават | Tagged: soqchi, tansoqchi, taychi | 1 Comment »
Posted on 09/25/2015 by TURONZAMIN
“Ўзбеклар кутубхонага борсин!”
Мусулмон дунëси Қурбон ҳайитини нишонлаëтган кунда Макка ташқарисидаги Мино водийсида шайтонга тош отиш амали чоғида содир бўлган тиқилинч оқибатида ўлганларга таъзия билдирган атеист сиëсатшунос Абдуфаттоҳ Маннопов ўзбекларга ҳаж эмас¸ Ғарбдаги илғор кутубхоналарга боришни тавсия қилди.
“Ўзбек ëшлари ва умуман ўзбеклар ривожланган Ғарб мамлакатларига борсин¸ ишбилармонликни ўргансин¸ илмни ўргансин¸ кутубхонага борсин¸ интернет технологиясини ўргансин. Ўрта аср хурофотига ëн тутишни ачинарли деб биламан” деди ўзининг даҳрий-атеистлигини такидлаган Абдуфаттоҳ Маннопов.
Суҳбатдош ўзбеклар “мўъжиза билан эмас изланиш¸ меҳнат ва замонавий технология василасида рафоққа эришади” деган фикрни ҳам билдирди.
Continue reading →
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, 5.Tasvir, Tahlil | Leave a comment »
Posted on 09/24/2015 by TURONZAMIN
Президент тансоқчисининг кундалиги (Қисса)
9.Апачи
Бўлган воқеадан шок ҳолга тушгандим. Қўрққаним йўқ, аммо ҳайрон эдим. Ҳайронлигим воқедан ҳам кўпроқ адам ҳақида. Наҳотки у шундай катта ишларнинг ичида.
-Туш машинадан,-деди адам ва калитни бизни кузатиб келганларга берди.
-Пиёда кетамиз.
-Ада, боя қайси тилда гапирдингиз?
-Навоийнинг тилида. ”Ҳайратул Аброр” деган китобидан олганмиз бу кодларни. Мана кодлар, мана бу ерда ёзилган ҳаммаси, эрталабгача ёдлаб ол, китобчани қайтиб берасан. Continue reading →
Filed under: Олтинчи қават | Tagged: Jahongir Mamatov, soqchi, tansoqchi | 1 Comment »
Posted on 09/23/2015 by TURONZAMIN
Президент тансоқчисининг кундалиги(Қисса)
8.Благинизм
Адам қабулхонaда кутиб ўтирган экан. Ҳеч нарса демади. Ойим “Агар адангни хурсанд ёки хафалигини юзига қараб топа оладиган одам чиқса, Нобел мукофотини олади” деганда минг карра ҳақ.
Лифтга чиққанимиздан кейингина у “Мен ҳам гўрковман,” деди. “Ҳамма маъноси билан,” деб қўшиб қўйди ва яна жимликка шўнғиди.
Гўрков?! Ўлган одамлар учун гўр ковлайдиган одам, лекин ҳар куни битта, баъзан бир нечта одамни кўмиш осон иш эмас. Бу катта меҳнат. Куч билан бирга темир асаб ҳам истайди. Continue reading →
Filed under: Олтинчи қават | Tagged: oltinchi qavat, soqchi, tansoqchi | 1 Comment »
Posted on 09/22/2015 by TURONZAMIN
Президент тансоқчисининг кундалиги
7. Гўрков
Костюм-шимда эдим. Президент׃
-Мени ҳимоя қилиш керак бўлса ҳамма ишни ташлаб оқ кўйлак-оқ иштон қидирасанми? Аввал бироз рақсга тушиб баданингни қиздириб оласанми? Йўқ, сен чақмоқ бўлишинг керак. “Қарс” этдими сен ҳам қарсиллашинг керак!-деди. Continue reading →
Filed under: Олтинчи қават | Tagged: Jahongir Mamatov, oltinchi qavat | Leave a comment »
Posted on 09/21/2015 by TURONZAMIN
Президент тансоқчисининг кундалиги
6. Авлиё
Ёшинг кетаверса ёш бола бўлиб қоласан, деган гапни эшитгандим. Ўзим ёш боламан. Лекин мана бу Президент ҳам ёш бола бўлиб қолганга ўхшайди. Бўлмаса шунақа гапларни айтадими, деб ўйлаб турсам жиддий савол бериб қолди:
-Қанақа мошинни яхши кўрасан?
Бўйнимни қисдим.
-Биламан! “Бэ-эм-вэ”, “беш экс”,-деди ўзи.
Бу машина кимнинг ҳам орзуси эмас. Ёш бола борми машина маркасига қарайди, юраги ўша машина балонининг айланиши билан баробар югуради. Лекин бу одам ҳамма нарсани қаёқдан билаяти? Адамнинг гапи рост чиқди. ”Унга ёлғон гапирма, у ҳамма нарсани билади” деганди. Continue reading →
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, Олтинчи қават | Tagged: Жаҳонгир Маматов׃ “ИАК”, КАРИМОВНИНГ КИРДИКОРЛАРИ, Jahongir Mamatov | Leave a comment »
Posted on 09/20/2015 by TURONZAMIN
Президент тансоқчисининг кундалиги(Қисса)
5.Соя
Президентнинг ишхонаси олтинчи қаватда экан. Бизни лифт ёнида қарши олган икки киши адамга “чест” бериб менга ҳавас билан қарашди:
-Шеф ўғлингиз ҳам ўзингизга ўхшар экан…,-деди биттаси.
-Ўғлим бўлгани сенга уни текширмаслик учун асос бўладими?-Адам жиддий оҳангда сўради.
Ҳалиги одам шошиб қолди ва дарҳол мени сийпалаб текшириб чиқди. Кейин “бўлди” дегандек елкамга уриб қўйди.
“Ҳамманинг елкасига уриб қўясанми?” дегандек адам унга ўқрайиб қаради.
Оёқ остига қип-қизил гилам тўшалган. Назаримда мени текширган одамнинг юзи ҳам шу гиламдек қизариб кетди. У адамдан қўрқар эканми ёки уялдими билиб бўлмасди. Continue reading →
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, Олтинчи қават | Tagged: Islom Karimov, Jahongir Mamatov, oltinchi qavat, taychi | Leave a comment »
Posted on 09/19/2015 by TURONZAMIN
Президент тансоқчисининг кундалиги (Қисса)
4.Синов
Ҳам олийгоҳдаги ҳам бу ёқдаги дарсларга қатнаб юрсам тўсатдан синовга чақириб қолишди.
-Ўзингни кўрсат, муҳим одам томоша қивотти,-дедилар адам.- Бу сен учун ҳам, мен учун ҳам ҳаёт-мамот масаласи.
Атрофга қарасам Адам ва ёрдамчиларидан бошқа одам йўқ. Кейинчалик билдимки, ўшанда бўялган деразанинг ортида МХХ раиси ва “СП” раҳбари ўтиришган экан.
Бир карате устаси билан майдонга туширишди. Говдаси бесўнақай киши. Соқоли ўсган, кўзлари киртайган. Қўлларининг мушаги кўйлагини йиртай деб турибди. Башарасини қора булут қоплагандек. Қошини чимириб олганми ёки ўзи шунақами кўзлари билан қўшилиб кетганга ўхшайди. Бели бироз ингичкароқ, аммо оёқлари филникидек бақувват.
Уста Вуннинг ўргатгани бўйича рақибимни бир зум зоҳиран ўргандим, кейин ботинига назар солишга уриндим. Кўзи ғамгин. Ичи тўла дард. Худди ёмон ҳақорат эшитиб, жавобан бақиравериб пўтиқиб кетган кишидек кўз томирлари ёрилгани сезилиб турибди. Continue reading →
Filed under: Олтинчи қават | Tagged: Жаҳонгир Маматов׃ “ИАК”, Islom Karimov, Jahongir Mamatov, oltinchi qavat | 1 Comment »
Posted on 09/16/2015 by TURONZAMIN
Президент тансоқчисининг кундалиги
3. Адам
Биз “дада” дегани самарқандча, тожикча, “ада” дегани тошканча, ўзбекча деб билардик. Бу миямга қуйилиб қолган. Ўчирсам ҳам ўчмайди. Ўлгунимча ҳам “ада” десам керак. Зотан тилим ҳам “дада”га айланмайди, “ада” дегани ўз-ўзидан чиқиб кетаверади.
Адам ботиний кўриниши билан Президентга жуда ўхшайди. “Ичимдагини топ” дейдиган одам. Ўзини ҳаммадан ақлли деб ҳисоблайди. Энг мукаммал нарсадан ҳам камчилик топишга уринади. Рост билан ёлғонни ажрата олмайди. Ҳамма гапни ёлғон деб ўйлайди. Жаҳли чиқса ойлаб гаплашмайди. Қачонки ўзинг пушаймон бўлиб, бош эгиб борсанг, “Бўпти” деб қўяди. Ойимнинг бор-йўқлигиини ҳам билмайди. Мен қанчалик Президентга соя бўлсам, ойим адамга шунчалик соя. Адам бу сояни севмайди ва сезмайди ҳам, бор-йўқлигини билмайди. Президент ҳам шундай эди. Аммо кейинги пайтда ўзгарди. Унга нима бўлди билмайман. Соясига диққат қила бошлади. Continue reading →
Filed under: Олтинчи қават | Leave a comment »
Posted on 09/11/2015 by TURONZAMIN
Президент тансоқчисининг кундалиги(Қисса)
2. “Сўфи”
Тайвандан қайтишда русчани биладиган Уста Вун:
-Сиз томонларда сўфилар ўтган. Уларнинг ҳаётини ўрган, улардан дарс ол, бўлмаса умринг қамоқда ўтади ёки пешанангдан отиб кетишади,-деди.-Бугунгача сенга айтган кўп гапларимни тушунмадинг. Агар сўфилар ҳаётини ўргансанг нима деганимни англаб етасан.
Уста Вун мени ёмон кўриб қолганди. Сабабини биламан. Унинг шогирдларини “бир тийин” қилиб ташладим. Қайсини қаршимга чиқарган бўлса, судраб обкетишди.
Вун Москвада ҳам дарс берган. Тошкентда ҳам бўлган. Русчани яхши билади. “Хитойда ўрганганман,” дейди.
Ундан дарс олиш учун ҳатто Америкадан ҳам келган талабалар бор. Кўп шогирдлари турли мамлакатларда “вип”ларни қўриқлашар экан. Шунинг учун обрўси катта. Ўзига бинo қўйган. Қизиқ-қизиқ гапларни айтади.
-Куч назорат қилинсагина кучдир,-деди бир куни.-Агар назорат қилсанг уни минасан, бўлмаса остида қоласан. Continue reading →
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, Олтинчи қават | Tagged: Islom Karimov, Jahongir Mamatov, so'filar | Leave a comment »
Posted on 09/10/2015 by TURONZAMIN
Президент тансоқчисининг кундалиги (Қисса)
1. Тайчи
Исмим Таймур. Аслида Темур деб от қўйишган. Ҳужжатимни ёзган одам “Таймур” деб ёзган. Нега бундай қилган билмайман. Аммо ўзимга ёқади. Темур деган от тиқилиб ётибди, Таймур эса битта. У ҳам менда.
Фақат Президент “Тайчи” дейди. Бу менга ёқмайди. Худди камситганга ўхшайди. Аммо буни унга қандай айтаман? Ҳаққим йўқ. Фақат жим туришим керак, ҳатто мени урса ҳам. Унинг саволларига ҳам жавоб бермаслигим керак. Унинг соясиман-да. Соя гапирмайди. Қоида шунақа.
Қоидани унинг ўзи бузди. “Соя”ни гапиртира бошлатди. Шунда ҳам оз гапиришга ҳаракат қиламан. Гаплар кўнглимдан тошиб кетмаслиги учун кундалигимга ёзиб қўяман. Аслида бу ҳам қатъиян мумкин эмас. Билиб қолишса судсиз-терговсиз йўқоламан. Шарт шунақа ва ўзим ҳам бунга рози бўлиб ҳужжат имзолаганман. Continue reading →
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, Олтинчи қават | Tagged: Жаҳонгир Маматов, КАРИМОВНИНГ КИРДИКОРЛАРИ, Islom Karimov, Jahongir Mamatov | Leave a comment »
Posted on 09/09/2015 by TURONZAMIN
Улуғбеклар кўпайсин!

Таниқли журналист Улуғбек Бакировни туғилган куни билан муборакбод этамиз. Унга ижодий баркамоллик, метин саломатлик тилаш баробарида келажакда халқимизга хизмат қилиши учун ўзбек матбуотида ҳам йўллар тезроқ очилишини тилаймиз.
Андижондаги қонли воқеалардан кейин бир қанча мухолифатчилар каби ватанни тарк қилишга мажбур бўлган Улуғбек Бакиров хорижда ҳам тиним билмай ижодини, фаоллигини давом эттирмоқда. Энг яхши тилаклар ва мақтовларимиз унинг учун оз! Continue reading →
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, Mustaqillik qahramonlari | Leave a comment »
Posted on 09/06/2015 by TURONZAMIN
ЖАЖЖИ ИСЁН
Жиянимнинг ўғли тўққиз ёшда. Бу йил 4-синфга борди. Баъзан гаплашганимизда у ҳам суҳбатга қўшилади. Мулоҳазали, ақлли бола. Камина билан бемалол баҳс қила олади. Турли мавзуларда шундай саволлар берадики, жавоб топишга қийналаман.
У билан гаплашишни яхши кўраман, худди ўзимнинг болалигим билан гаплашгандек, енгил тортаман. Бугун телефонни у олди ва кутилмаганда:
-Бобо, мени Америкага олиб кетинг,-деб қолди ўкинч билан.
Continue reading →
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, JM | Tagged: жаҳонгир муҳаммад | Leave a comment »
Posted on 09/05/2015 by TURONZAMIN
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, Фейсбукдан | Enter your password to view comments.
Posted on 09/03/2015 by TURONZAMIN
Олтмишнинг олқишлари
Носир Зокир:
Ассалому алайкум азиз укам. Туғилган айёмингиз муборак бўлсин. Мени армоним бор. Сиз билан телефонда гаплашаверганман-у қўлингизни сиқиб кўришмаганман. АҚШга борганда кўриша олмадим.Сизни қаҳрамонликларингизни одамлар ҳалига ча гапириб юришади. Қилинган иш изсиз кетмайди. Уки Илоҳим умрингиз зиёда бўлсин. Ватанда кўришиб, Наманган ва Самарқанд боғларида Ўзбекона ошлар ейиш насиб этсин. Носир.
Ж.М: Қадрли Носир ака! Умидки армонларимизни енгишга ҳали имкон бўлади. Масофалар узоқ, аммо кўнгиллар яқин, кўришмаган бўлсакда мақсадларимиз кўриштириб юрибди, сўзларимиз кўриштириб юрибди… Сиздек акам борлигидан қувониб юраман!
Табрик учун чексиз раҳмат!
Эркин Худойберганов:
Хурматли хамкасбим, шогирдим Жахонгир Мухаммад таваллуд айёмингиз муборак бўлсин! Continue reading →
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, JM | Tagged: жаҳонгир муҳаммад | 1 Comment »
Posted on 09/02/2015 by TURONZAMIN
ТАФАККУР, ҲАҚҚОНИЯТ, ШИЖОАТ
Таниқли адиб, тилшунос ва сиёсатчи
Жаҳонгир Маматов 60 – ёшда
Жаҳонгир Маматовнинг ижоди ва ғайрати ўзбек миллатининг ҳақиқатни билиши, зулм кишанларини парчалаши, озод ва фаровон бўлиши учун қилинаётган олиҳимматдир. «Туронзамин» баъзан тўхтаса, жафокаш ўзбекни қамраган зулмат қуюқлашади, дардларига даво излаш сустлашади. «Туронзамин» машъали ҳеч – бир кун ҳам, бир дақиқа ҳам сўнмасин!
Эл истаги
Ўзбекистонда чорак асрдан зиёд давр мустабид Ислом Каримов, унинг малайлари ва кўппаклари ўзбек ва ўзбекистонликларни талаш, қамаш ва ўлдириш, Конституция ва қонунларни бузиш эвазига “ушлаб” турган ҳокимиятни қўлдан чиқармаслик учун ҳар қандай ёлғон, қабоҳат, жиноят ва ваҳшийликдан қайтмасликларини ошкор қилди. Continue reading →
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, JM | Leave a comment »
Posted on 09/02/2015 by TURONZAMIN
Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин, азиз Устоз!
Cўздан гавҳар ясаб дилларга жойлаб,
Ўзбекнинг тилига қиймат қўшдингиз,
Боймирза Ҳайитнинг дуосин олиб,
Навоий мулкига ҳиммат қўшдингиз!
*****
Ўзбек халқининг асл фарзанди, давлат ва сиёсат арбоби, тилшунос олим, ёзувчи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, қадрли устоз адибимиз Жаҳонгир Муҳаммад бугун 60 ёшли таваллуд айёмларини қарши олмоқдалар.
Бу муборак айёмда устозимизни чин дилдан табриклаймиз!
Ҳурматли Устоз! Continue reading →
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, JM | Tagged: Jahongir Mamatov | Leave a comment »